behzod_fazliddin | Неотсортированное

Telegram-канал behzod_fazliddin - Behzod Fazliddin

1412

Беҳзод Фазлиддин битиклари; ўзбек ҳамда жаҳон адабиётидан намуналар, ижод, эътиқод, жамият ва шахс борасида фикр-мулоҳазалар, суҳбатлар, ҳикматли сўзлар ва бошқалар Барча асарларнинг муаллифлик ҳуқуқи ҳимояланган. +998998494303 @Behzod_Fazliddin_bot

Подписаться на канал

Behzod Fazliddin

Эй, сен – китоб ўқимайдиганлар китобдан пул ишлайдиган маккор жамият! Суф-е сенга...

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

#Кайфият #Лаҳзалар

Кузда кўз очганман – таваллудим сентябрнинг айни пишиқчилик палласи. Аммо хазон фаслига дил боғлаганим сабаби бу эмас. Сўздан афзал сукути, сокинлик бағридаги салобати, маъюс-маъюс хаёллари хуш ёқади кузакнинг. Яна, ёмғир наволари, шоиршамол шўхликлари!..

Бандидан чирт-чирт узилаётган япроқлар қўшиғи қанчалар ҳазин бўлмасин, руҳингга ажиб ҳузур бахш этади хазонрез. Теранроқ назар ташлаган кўнгил хазонлар бағрида ҳам Ҳаёт учқунлари яшнаб турганини ҳис қилади. Ахир тўкилаётган барглар бизга видо айтаётгани йўқ, янги умрини яшаш учун замин қучоғига сингиб кетаётир. Асосийси, Кузда сарҳисоб бор, Мезоннинг ўз мезони мавжуд...

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар #Сизга_гапим_бор

P.S. 2008 йил куз сурати.

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Бозордай серғалва, масжиддай хотиржам жой топмадим. Бозорда хотиржам юрганларни, масжидда ҳам беҳаловат одамларни-да кўп кўрдим...

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

#Кайфият #Бадиҳа

ПАХТА ҚЎШИҒИ

“Пахта, пахта, жон пахта”,
Юртга шараф-шон пахта,
Ўзинг-ку ойдеккина,
Нега бағринг қон, пахта?

Кимлар сенга осилган,
Кимлар сендан ноз қилган,
Замин узра ёзилган
Оппоқ дастурхон – пахта.

Бировга шерикчилик,
Бировга тирикчилик,
Кимларга тирриқчилик,
Кимгадир виждон пахта.

Кўпга келган васиқа:
Ғанимат ҳар дақиқа.
Кимлар учун ҳақиқат,
Кимларга ёлғон пахта.

Кундан-кунга очилган,
Кекса-ёшни шоширган;
Эгатларга сочилган
Жон сендан арзон, пахта.

Қайнар ҳаёт қозони,
Ким шотир, ким кайвони,
Дунё – ўйин майдони,
Сен зўр қаҳрамон, пахта.

Гоҳ осмонда, гоҳ хоксан,
Нечун бунча ғамноксан,
Сен оппоқсан, сен поксан,
Ўзимиз ёмон, пахта.

03.10.2013

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

https://t.me/joinchat/AAAAAEPqZEDGESYCw-Fkbg

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Подага бош бўлган эшакни кўринг,
Раҳбарлик сиёқи урмиш шунга ҳам...

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Қўйиб берсанг, қотилнинг ҳам ўз ҳақиқати бор...

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

***
Мен мингта, эҳтимол, ундан-да зиёд,
Ҳар кўзгу аксида турфа талқинман.
Қайси бир қиёфам буткул Сенга ёт?
Қайси қиёфамда Сенга яқинман?


© Беҳзод Фазлиддин
@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

УМР

Куни кеча шу сўрида ётганимда
Ой шуъласи тушмас эди юзларимга:
Япроқпарнинг титроқ, яшил шарпалари
Ором олиб келар эди кўзларимга.
Бугун бўлса танга-танга нур тушипти.
Мижжам ҳорғин, уйқу бермас ёруғ юлдуз.
Бирданига юрагим шув этиб кетди:
Куз келипти, куз...

Асқад Мухтор

https://t.me/joinchat/AAAAAEPqZEDGESYCw-Fkbg

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Турли ташкилотларда масъул лавозимларни эгаллаб турган кўпчилик раҳбарларнинг жамият тугул, ўз иш жойи учун ҳам фойдаси йўқ.

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Зўр бўлсанг, тилингни ўзлари ўрганиб олишади.

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар,

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

ОДАМХЎР

Отасини еб бўлди,
Онасини еб бўлди.
Энди... ўзини ейди.

2004 йил

#Эски_дафтардан

© Беҳзод Фазлиддин
@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Биродаримиз ҳикоя қилади:

“Кўзи ожиз бир танишимиз  яқинда магистратурани тамомлади. Магистрлик ишини илмий раҳбари тайёрлаб берди. Айтишича, бу хизмат учун пул сўрамабди. Қийналиб юрмасин, деган ниятда шундай қилганми ё кимнингдир тайёр ишини олиб берганми, буниси менга қоронғу.

Танишим ўша тайёр илмий ишга баъзи маълумотларни қўшган бўлди. Ҳимояда айтиб бериш учун диссертациянинг айрим қисмларини бир неча кун ёдлади. Ниҳоят, шу тариқа ишни ёқлади.

Энди эса таянч докторантурага ҳужжат топширмоқчи. Мендан шу бўйича
маслаҳат сўраган эди, топширмай қўяверишини айтсам, ўйланиб турди-да, кейин шундай деди: “Нима, ҳасад қиляпсизми?”

#Йўл_йўлакай #Сизга_гапим_бор #Бу_ҳам_муҳим

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Сени узоқлардан излаб адашдим,
Дук-дук уриб турган юрагимсан, Бахт!..


© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Шундай эркин, шундай ҳурсанки,
Бу ҳолингдан ҳатто қўрққудек...

© Беҳзод Фазлиддин
@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Наҳот елга учди ўттизми-қирқ йил,
Нотўғри яшадинг шунча йил наҳот?!

***
Эҳтимол, заррача қизиқмас элга
Сен бахт деб интилган шалдироқ орзу...

© Беҳзод Фазлиддин
@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

***
Мени ёндир, дедим – оловга тутдинг,
Зарра-заррамгача ёниблар кетдим.
Ҳар бир қадамимда синовга тутдинг,
Қоқилиб яшашга кўниблар кетдим.

Бошимни тошларда ёрдим неча бор,
Нега уйғонмайман, мудрайман доим?
Ўзинг хоҳламасанг, ҳаммаси бекор,
Одам қиладиган Дард бер, Худойим!

2003

***
Ризқим тош бўлса ҳам, ҳалол эт – қанд қил,
Мени мендан қутқар, Ўзингга банд қил.
Тубанда юзимни йўқотаёздим,
Мени юрагимдан бошлаб баланд қил.

2007

© Беҳзод Фазлиддин
@Behzod_Fazliddin

#Сен_қачон_гуллайсан

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Ер юзидаги хунрезликлар, қирғинбаротларга қарши ҳозирча қўлимиздан келадигани фақат ички исён ва мазлумлар ҳақига дуо.
Кўнгил тўлиб кетган пайтлари шеър тилида орзу қилиб, Яратгандан сўраймиз:

Тинчлик деган одил ҳукмдор
Қўлга олса бутун дунёни.
Буйруқлари бермаса озор,
Бахт ёрлиғи бўлса фармони...

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

https://t.me/joinchat/AAAAAEPqZEDGESYCw-Fkbg

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

ЭЪТИРОФ

Осмонларга учмоқ истасам,
Елкамдаги қанотим – Тилим.
Дунёларни қучмоқ истасам,
Менинг учқур Ғиротим – Тилим.

Мен булбулга ҳавас қилибман,
Сенсиз нўноқ қарға эканман.
Мен дулдулга ҳавас қилибман,
Сенсиз чўлоқ йўрға эканман.

Гарчи содда шеърлар тўқидим,
Гарчи сўзга айладим ихлос;
Мен ўзимни ўзим чўқидим,
Сени яхши билмаслигим рост.

Меники шу яланғоч сўзлар,
Ночор буни замонга йўйдим.
Қаён боқмай, шундай оч сўзлар,
Наҳот сени унутиб қўйдим?

Забонимни тилиб кетдими
Ўзга боғнинг барг – ниналари?
Навоийда қолиб кетдими
Сўз мулкининг ганжиналари?

Хорижий тил – жаҳонга кўприк,
Пайти келса, бу ҳам бир иқбол.
Ўз тилингда сўз кетганда лек,
Дудуқланиб турсанг… Бу не ҳол?!

Юрагимни тешади ўқлар,
Сенсиз менинг эртам куларми?
Она тилим, мендай дудуқлар
Фарзандликка ярай оларми?

Бас, дардингни олмасдан туриб,
Ўзга тилни уқмайман, Тилим,
Сени яхши билмасдан туриб,
Хорижга ҳам чиқмайман, Тилим!

2002 йил

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Тушларингдан_чиқиб_келдим китобидан.

2010 йилги сурат.

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Онасининг пойида подшоҳ бўлгай ўғиллар...

© Беҳзод Фазлиддин
@Behzod_Fazliddin

Хушхат – ёш хаттот Умид Усмондан.

#Кайфият #Хушхат #Мухлислардан

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Қайданам, қайданам тушибман ерга,
Қувилган жойимни қаттиқ соғиндим!


© Беҳзод Фазлиддин
@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Сиз фақат йиғлашни биласиз, холос,
Тошбағир дунёнинг ҳолига боқиб...


© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin!

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Шовқинчи дунёга малолсан, дўстим,
Бундай жамиятга уволсан, дўстим...

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Сизнинг ҳолингиз ҳам эмасдир беҳроқ,
Жавоб тополмайсиз бу саволларга...

© Беҳзод Фазлиддин
@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

ОЧИЛМАГАН МАКТУБ

Ҳаммасини кўриб, билиб турибсиз –
Чидаб бўлмайдиган феъл-атворим йўқ.
Сал елкамни қисиб ўтсам, тийиқсиз –
Кесаклар бирлашиб дўқ уради, дўқ.

Мендан нима кетди – қўлимдан келар
Замонсоз юзларга нур сўраб яшаш.
Ҳар махлуқ устимдан кулмоқчи бўлар,
Баъзан оғир ботар Одамга ўхшаш.

Омад ҳам беғараз йўқламас, ёҳу,
Билиб туриб атай бой бердим нақдни.
Керагидан кўпроқ имкон берди-ю,
Ҳеч раво кўрмади энг зарур Бахтни.

Ўзимга ўзимни обдон талатиб,
Томошаталаблар ўйин кутдилар.
Аҳёнда бир қошиқ асал ялатиб,
Ортидан косалаб оғу тутдилар.

Билмайман, не сабаб омондир бошим,
Нега тарс ёрилиб кетмайди юрак?!
Кўзимда тош каби қотади ёшим,
Дардимни ололмай сўзлар жонсарак.

Эҳтимол, бурнимнинг учида жаҳлим,
Ҳеч эплай олмадим ишонтиришни.
Тушунгим келади, етмайди ақлим,
Сиз ҳам талаб қилманг тушунтиришни!

2009

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Кутмаган_кунларим_кутган_кунларим

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Асқад Мухтордай катта файласуф шоир, жаҳоний миқёсда фикрловчи донишманд адиб унутиляпти. Ҳатто ижоди халқ руҳига анча яқин Миртемир деярли эсланмаяпти.

Абдулла Ориповни-да бугун камчилик ўқиса керак. Рауф Парфи, Шавкат Раҳмон асосан тор доиралардагина ёдга олинади.

Матназар Абдулҳаким деган шоирни кўпчилик эшитмаган ҳам чиқар, балки.

Яна, яқин даврда яшаб, ижод этган – борган сари кам эсланаётган ёзувчилардан Одил Ёқубов, Неъмат Аминов...

Мумтоз адабиётга муносабат ҳақида гапиришга ҳожат йўқ.

Ушбу шоир-ёзувчиларни оммавий ўқитайлик, тинимсиз реклама қилайлик, дейиш тўғри бўлмас. Уларнинг аксарияти ҳеч қачон оммалашмаса керак.

Аммо халқ, айниқса, ёш авлод миллат шоирларини, ёзувчиларини таниса, яхшироқ билса, асарларидан кўпроқ баҳраманд бўлса...

Турли тадбирларда, ўзаро суҳбатларда, оммавий ахборот воситаларида, таълим муассасаларида ва албатта интернетда шу каби адиблар ижодини имкон қадар тарғиб этавериш зарур. Қолаверса, бу савоб иш ҳам...

@Behzod_Fazliddin

#Йўл_йўлакай #Бу_ҳам_муҳим #Ижод_ва_эътиқод

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

***
Ҳар кимга ҳам насиб этмайдиган Бахт
Зарра нигоҳимга бўлганида зор,
Жавобимни кутиб пойлаб турса Вақт,
Барини рад этсам такрор ва такрор;

Мазлум кўзёшига қоқилмай деб бот,
Дорда юрган каби ҳушёр қадам-ла –
Қўлларимда лангар, сўрасам нажот,
Саодат тонгига элтса бу ғамлар.

Ногаҳон Руҳ қуши тилга кирганда,
Асли ким эканим туйқус англадим.
Сип-силлиқ кўчалар чорлаб турганда,
Мен шу бахтиқаро йўлни танладим.

Нечун чорлайверар сир тўла само?
Балки, кимдир бизга илҳақ кўкда ҳам.
Учиб кетгим келар юлдуздай, аммо
Ерда Одам танқис, бунда Одам кам.

Ҳамон имлайверар юлдузлар зимдан
Тангрининг беминнат назари ила –
Оёқ узгим келмас мушфиқ Заминдан,
Видолашгим йўқдир майсалар билан!

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Кутмаган_кунларим_кутган_кунларим

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Ислом инсонни чекламайди, тартибга солади.

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

“Ўзбек тили ўзбекларнинг ўзига ҳам керак бўлмай қолдими?..” деб ўйлаб қоласан баъзан...

@Behzod_Fazliddin

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар #Тил_тақдири

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

***
Юрагимдан қон оқар тошиб,
Кўниколмам талаб кетарга.
Мен ҳам бир бор ҳаддимдан ошиб,
Итлик қилгим келди итларга.

Ҳеч бўлмаса, туширай таёқ,
Акиллайди – бошқа не дерди?
Ортга қайтдим – йўл бошидаёқ
Одамлигим халақит берди.

2009 йил

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

P. S. Шунақа нарсалар ёзгинг келмайди-ю...

#Кайфият #Эски_дафтардан

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Болаликда бола бўлмаганлар, бўлолмаганлар бор...

***
Болалар яхшиликни унутмайди. (Ёмонликни ҳам.)

***
Бола хотирасига муҳрлангани умрбод қолади. Болаларга яхши гаплар, тўғри ишларни ўргатайлик.

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…
Подписаться на канал