Afg’onistonda qaqshatqich zilzila qurbonlarining soni 2000 ga chiqdi. O’zbekiston rasman hamdardlik bildirdi. Tashqi ishlar vazirligi shu soatlarda bayonot berdi. O‘zbekiston Afg‘oniston va uning xalqi bilan bugungi og‘ir damlarda birga ekanligini bayon qildi. Qaqshatqich zilzila kecha, shanba kuni mahalliy vaqt bilan tushga yaqin Hirot shahridan 40 kilometrcha uzoqlikda sodir bo’lgan. Zilziladan keyin kamida uchta kuchli aftershok ham kuzatilgan. Ko’plab binolar vayron bo’lgan, vayronalar odamlarni bosib qolgan. Afg’oniston O’zbekistondan keyin dunyoning O’zbeklar eng ko’p yashovchi ikkinchi davlati bo’ladi. #bbcuzbek #afghanistan #uzbekistan #zilzila #life #people #yangiliklar
https://www.instagram.com/p/CyIzyswKzii/?igshid=MWZjMTM2ODFkZg==
Yangiliklar: Afg’onistonda qaqshatqich zilzila 100 dan oshiq odamni o’ldirdi, kamida 1000 nafarini yaraladi. Qurbonlar soni yuzlab bo’lishi mumkinligiga oid xavotirlar bor. Zilzila kuchi 6,3 magnitudani tashkil etgan. G’arbiy Hirot shahridan 40 kilometrcha uzoqlikda sodir bo’lgan. Zilziladan keyin kamida uchta kuchli aftershok ham kuzatilgan. Ko’plab binolar vayron bo’lgan, vayronalar bosib qolgan odamlar ham bor. Afg’oniston O’zbekistondan keyin dunyoning O’zbeklar eng ko’p yashovchi ikkinchi davlati bo’ladi.
https://www.instagram.com/p/CyG6r1gq4EF/?igshid=MWZjMTM2ODFkZg==
Янгиликлар: Украина разведкаси маълумотлари шунчалик аниқми ёки Россиянинг кейинги нишони ким бўлади - Қозоғистон ё…
https://www.bbc.com/uzbek/world-67026182
Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
Янгиликлар. Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев эътиборига тушган санъаткорлар кўчада қолдими?
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-67026059
Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
Ўзбекистон: Рэппер Конста нега ватанни тарк этиш ҳақида ўйлаяпти? https://www.youtube.com/watch?v=UQYn_JOeMf0
Читать полностью…Янгиликлар: Ердан ташқарида ҳаёт борми - НАСА нимани яширди?
https://www.bbc.com/uzbek/world-67026054
Нима гап? Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
Қорабоғ: Озарбайжонлар бир вақтлар арманлар тортиб олган уйларига қайта бошлади
https://www.youtube.com/watch?v=wtCSmGwKczU&t=0s
Хитой. Осиё Ўйинлари🥇🥇💪: Ўзбекистонлик боксчиларда устма-уст ғалаба. Шу соатларда Ҳасанбой Дўсматов ва Абдумалик Халоков кетма-кет Ўйинларнинг олтин медалларини қўлга киритишди.
Бугун яна Баҳодир Жалолов ҳам Осиё Ўйинлари чемпионлиги учун рингга кўтарилади.
Ўзбекистонлик боксчиларга тилакларингиз.
Куннинг қолган хабар ва мавзулари учун веб сайтимиз – bbc.com/uzbek ка боқинг.
O’zbeklar va Dunyo. Ajoyib video. Hech shunaqasini ko‘rganmisiz. Shimoliy Afg‘oniston: Tasvirlar shu kunlarda Afg‘onistonning Markaziy Osiyoga chegaradosh shimoliy Tahor viloyatida olingan. Viloyatda bu yil g‘alla hosili mo‘l. Tahor Afg’onistonning O’zbeklar zich yashovchi viloyatlaridan biri bo’ladi. G‘allakor dehqonlardagi ishtiyoq, kuch-g‘ayratni qarang...🎥courtesy/ abdulma’rufibrohimiy
https://www.instagram.com/reel/CyBCDtQtE6I/?igshid=MWZjMTM2ODFkZg==
Россия-Тожикистон: Путин Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан қутлади. Сим қоқди.
Россия томонининг расман маълум қилишича, томонлар икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг ҳозирги даражасидан мамнун эканликларини билдиришган. Уларни янада фаол ривожлантириш тарафдори эканликларини тасдиқлашган.
Тожикистон дунёнинг четдаги энг йирик Россия ҳарбий базаси жойлашган давлати бўлади.
Тожикистон президенти бугун, 5 октябрь куни 71 ёшга кирди.
Эмомали Раҳмон Марказий Осиёнинг энг узоқ қудратда қолаётган президенти бўлади.
Куннинг бошқа муҳим хабар ва мавзулари билан веб сайтимиз – bbc.com/uzbek да танишинг.
Глазго фестивали Марказий осиёлик аёл режиссёрлар фильмларини намойиш этди Ўзбекистон Янгиликлар, O'zbekiston Dunyo Yangiliklar
Глазгодаги "Самиздат" Шарқий Европа фильмлари кино фестивалида бу йил Марказий осиёлик беш аёл кинорежиссёр фильмлари намойиш этилди.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-66946324
Энди Арманистон Путинни ҳибсга оладими, Мирзиёев АҚШ ва Германиядан сўнг Россияга боради, Рамзан Қодиров қизига янги мансаб берди
https://www.bbc.com/uzbek/world-67004286
Чеченистон: Грозний полицияси Рамзан Қодировнинг ўғлига жиноий иш очишдан бош тортдими?
Президент отаси 25 сентябрь куни 15 ёшли Адамнинг Россияда Қуръонни ёққанликда айбланган йигитни калтаклаганини таъкидлаб, яқинда видео чиқарган.
Рамзан Қодиров ўшанда ўғлининг қилмишидан фахрланишини таъкидлаган.
Видеосига, "Бундай иғвогарлар ва хоинлар танадаги куйдириш лозим бўлган ўсимтадир", деб илова ҳам ёзганди.
Медузанинг Baza телеграм-каналига таяниб ёзишича, худди шундай, яъни полиция Чеченистон президентининг ўғлига жиноий иш очишдан бош тортган.
Каналнинг таъкидлашича, бунга Адамнинг ҳозир 15 ёшда экани, яъни жиноий жавобгарлик ёшига етмагани сабаб бўлган.
Полиция текшируви ҳақида эса, бор-йўғи бундан бир неча соат олдин маълум бўлгани айтилмоқда.
Каналнинг ёзишича, текширув 18 август куни бошланган.
Бунга Чеченистон президенти ва бошқа масъул идораларнинг расмий муносабати ҳалича маълум эмас.
Куннинг бошқа муҳим хабар ва мавзулари билан веб сайтимиз – bbc.com/uzbek да танишинг.
Ғарбнинг Украинага бераётган қуроли тугаяпти, Америка Путин ғалаба қозонишидан хавотирга тушдими?
https://www.bbc.com/uzbek/world-67004284
XIX Osiyo O’yinlari. Xitoy. Xanchjou🥇🥈🥉: O’zbekiston bu yilgi Osiyo O’yinlarini mintaqada eng peshqadam mavqe’da yakunladi. O’yinlarning jami 71 ta medalini qo’lga kiritdi. Shulardan 22 tasi oltin. Futbolchilari esa, 1994 yildan buyon ilk bor Osiyo Oyinlarining sovrindorlari bo’lishdi. Bu gal O’yinlarning bronza medallariga ega chiqishdi. O’zbekiston bu yil medallar jadvalida yuqori beshlikka kira olgan yagona Markaziy Osiyo davlati bo’ldi. Xitoyda o’zining tarixidagi eng yaxshi natijasini qayd etdi. 23 sentyabr kuni start olgan XIX Osiyo O’yinlari bugun, 8 oktyabr kuni o’zining poyoniga yetadi. #bbcuzbek #uzbekistan #ozbekiston #xitoy #china #osiyooʻyinlari #asiangames #yangiliklar
Читать полностью…Янгилик нега Ўзбекистонда эътиборга тушди?
https://www.bbc.com/uzbek/world-67026182
Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
Янгиликлар: Путиндан қўрққуликми, рубль қулаяпти, Россияда ёмон, Украина ва Ўзбекистонда яхши бўладими ва блогерлар нимадан хавотирда?
https://www.bbc.com/uzbek/world-67026182
Нималар бўлмоқда? Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
Янгиликлар. Ўзбекистон: Ислом Каримовнинг сўнгги лойиҳаларидан бирига нима бўлди?
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-67026059
Батасфил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
Ўзбекистон: Рэппер Конста тўйиб нафас ололмаётгани, сувсиз Гулистон ва ватанни тарк этиш нияти ҳақида https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-67025189
Читать полностью…Янгиликлар: Бу ўзга сайёраликнинг жасади экани тасдиқландими - янги тафсилотлар
https://www.bbc.com/uzbek/world-67026054
Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
Хитой. Осиё Ўйинлари🥇🥇🥇💪: Ўзбекистонлик боксчиларда устма-уст ғалаба. Шу соатларда Баҳодир Жалолов ҳам ўзининг финал жангини ғалаба билан якунлади. Терма жамоа ҳисобига яна битта олтин медали келтирди. Баҳодирдан аввал Ҳасанбой Дўсматов ва Абдумалик Халоков ҳам Ўйинларнинг олтин медалларини қўлга киритишганди.
Ўзбекистонлик боксчиларга табрик ва тилакларингиз.
Куннинг қолган хабар ва мавзулари учун веб сайтимиз – bbc.com/uzbek ка боқинг.
Озарбайжон қорабоғлик арманлар келажагига оид музокаралардан чиқди, озарбайжонлар арманлар тортиб олган уйларига қайтмоқда
https://www.bbc.com/uzbek/world-67021327
Украина уруши: АҚШ Украинага 1 миллион Эрон патронини берди Ukraina Dunyo Yangiliklar
АҚШ ҳарбий қўмондонлиги хабар қилишича, Эрон Ямандаги Хусий исёнчиларига юборган 1,1 миллион ўқ мусодара қилинган ва уларни АҚШ Украинага юборди.
https://www.bbc.com/uzbek/world-67019018
Путинга яқин Россия олигархлари Ғарб санкцияларига қандай чап беришмоқчи? https://www.youtube.com/watch?v=IlyZ0wqUNc8
Читать полностью…Одамзодни ичаётган дорилар қандай ўзгартириб юбормоқда? Илм-фан, Dunyo Yangiliklar
Дориларнинг рулдаги ҳайдовчиларнинг ғазабноклиги, патологик қимор ўйинлари ва фирибгарликларга алоқаси бор.
https://www.bbc.com/uzbek/world-67017516
Эронда яна нима бўлди?
Полиция метрода мажбуран ҳибсга олгандан сўнг 16 ёшли мана бу қиз комага тушди. Маълум бўлишича, ўша пайтда Армита Ҳераванд ҳижобда бўлмаган.
Hengaw мустақил инсон ҳақларини сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, ҳодиса 3 октябрь куни юз берган.
Эрон ахлоқ полицияси қизни тўхтатиб, ундан бошини ёпишини талаб қилган.
Қиз бош тортгач, унга қўпол куч қўлланган ва ўша ернинг ўзидан ҳарбий госпиталга олиб кетилган.
Расмийлар жароҳатлар полиция ходимлари томонидан етказилганини қатъиян рад этишмоқда.
Hengaw мустақил инсон ҳақларини сақлаш ташкилоти эса, ўз талқинида собит.
Куннинг бошқа муҳим хабар ва мавзулари учун веб сайтимиз – bbc.com/uzbek ка боқинг.
Ўзбекистон: 73 ёшида ҳам велосипед ҳайдаш сири нимада? BBC News O'zbek Dunyo Yangiliklar
https://www.youtube.com/watch?v=83gsBIAn6LE
Афғонистон: Шунча одам “жодугарлик” қилганми?
Афғонистондан қизиқ хабарлар олинмоқда.
Маълум бўлишича, 200 га яқин афғон Толибон томонидан “жодугарлик”да айбланиб, ҳибсга олинган. Уларнинг орасида аёллар ҳам бор.
Бу ҳақда TOLOnews’ нашри Толибон ҳукуматининг Эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирлиги матбуот котибига таяниб хабар бераётир.
Қўлга олинганлардан ярмига яқини пойтахт Кобулга тўғри келиши айтилмоқда.
Расмийларга кўра, уларнинг ишлари аллақачон Шариат маҳкамаларига ўтказилган.
Аммо ҳибсдагиларнинг айнан нима билан шуғулланишгани маълум эмас, масъуллар бу масалага ойдинлик киритишмаган.
Куннинг бошқа муҳим хабар ва мавзулари билан веб сайтимиз – bbc.com/uzbek да танишинг.