bbcuzbek | Неотсортированное

Telegram-канал bbcuzbek - BBC News O’zbek

7491

O'zbekiston, mintaqa va dunyo xabarlari

Подписаться на канал

BBC News O’zbek

Украина билан уруш даврида Россия нега ҳарбий ислоҳот ўтказмоқчи?

https://www.bbc.com/uzbek/world-64110327

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Хитойда элчи бўлган Cаидовнинг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири бўлиши кучли геосиёсий қадамми? Соғлиқни Сақлаш вазири алмашди

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-64125955

Читать полностью…

BBC News O’zbek

1992-2022: Августда ҳаммаси яхши бўлдими? – Ўзбекистон ва дунё BBC News O'zbek
1992 йилда Би-би-сининг бир гуруҳ журналистлари Ўзбекистонга сафар қилишади.
Ўзбекистон эндигина Совет Иттифоқидан мустақиллигини эълон қилган эди.
Иқтисодий вазият ёмон. Халқ орасида мустақилликдан умид қилаётганлар оз, “омон-омон” совет даврини қўмсаш ҳали қиёмига етмаган давр. Айни пайтда Горбачёвнинг “қайта қуриши” ортидан миллий ва диний ҳиссиётлар жўш уришда давом этаётган палла.
Би-би-си суҳбат қилган Исмоил отанинг видеоси YouTube каналимизда энг кўп кўрилган лавҳалардан бирига айланган. Шоҳимардонлик деҳқон ўшанда журналистларга ўзининг ўзи каби содда ҳаётини ҳикоя қилиб берган. Ўзбекистонлик таниқли блогер Дима Қаюм эса шу кунлар Шоҳимардонга бориб, раҳматли Исмоил отанинг беваси, 85 ёшли Мақсуда она билан суҳбатлашган... https://youtu.be/nYRGet_UVow

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Украина уруши: Путин алоқаси борлигини тан олмаётган “Вагнер” гуруҳи қанчалик кучайди?

https://www.bbc.com/uzbek/world-64110325

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Россия, мигрантлар: Қўрқиб яшасак ҳам, кўп пул топаяпмиз

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-64118506

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Ўзбекистон: "Ҳаётимга суиқасд қилишди" - Абдуқодир Мўминов даъволари асослими?- BBC News O'zbek

23 декабрь куни пойтахтдаги ўз маҳалласида таниқли блогер, "Кўзгу" лойиҳаси муаллифи Абдуқодир Мўминов номаълум шахслар ҳужумига учради.

Расмийлар бу ҳолат назоратга олинганини билдирган бўлсада, мансабдорларни кескин танқидга тутиши билан танилган блогерга қилинган ҳужум кўплаб жамоатчи фаоллар ва матбуот вакилларининг хавотирига сабаб бўлди.

https://youtu.be/ZtXjJ5_SRNI

Читать полностью…

BBC News O’zbek

"Ўлим" сиропини фош қилган шифокор ишдан олинди, ижтимоий тармоқдагилар норози - айрим фаоллар: Президент муносабат билдирсин

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-64116402

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Украина уруши: 2023 йилда бу уруш қай томон ривожланади?

https://www.bbc.com/uzbek/world-64110938

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Динни ҳукуматга келтиришни истаётган америкаликлар ким?

https://www.bbc.com/uzbek/world-64110321

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Исроил ҳукуматига миллатчилар келиши фаластинликларда хавотирни кучайтирдими?

Исроилнинг энг миллатчи ҳукумати тузилди. Бу Бенямин Нетаняҳунинг ҳокимиятга қайтишини англатади. Ҳеброндаги фаластинликлар эса Исроилда ўтган сўнгги сайловдан сўнг ўзларини ҳужумлар олдида янада ҳимоясиз ҳис қилаётганини айтишмоқда.
https://youtu.be/TolxBOTrvqs

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Исроил ҳукуматига миллатчилар келиши фаластинликларнинг хавотирини оширди

https://www.bbc.com/uzbek/world-64104377

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Деразадан тушиб ўлди: Россиялик яна бир магнат сирли шароитда нобуд бўлди https://www.bbc.com/uzbek/world-64104291

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Болалар ўлими: Омбудсман нималарни аниқлади? Путин Мирзиеёвга берган тилла узук. Россия МДҲ билан ҳам келишмай қолдими? https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-64102322

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Ўзбекистон ССВ: "Жиноят аломатлари мавжуд, барча масъуллар ишдан олинди... " Бу даҳшатли воқеа фақат Самарқандда юз берганми?, видео
Самарқанд сафарим тафсилотларини ҳикоя қилишдан аввал шу соатлар чиқарилган Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хабарини тўлалигича келтирсам:
Ўзбекистон Соғлиқни Сақлаш вазирлиги -Док-1 Макс сиропи ўрганиш натижалари: Жиноят аломатлари мавжуд, барча масъуллар ишдан олинди, материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди
Самарқанд шаҳрида Док-1 Макс дори воситасини қабул қилиш натижасида болаларда турли ножўя таъсирлар кузатилгани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига асосан махсус ишчи гуруҳ аъзолари томонидан жойига чиққан ҳолда хизмат текшируви ўтказилди.
Ҳиндистоннинг "Marion Biotech Pvt. Ltd" компаниясига тегишли Док-1 Макс таблетка ва сироп дори воситаcи мамлакатимизда 2012 йилдан рўйхатга олиниб, шу йилдан савдога чиқарилган. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги берган маълумотга кўра, ҳар бир дори сериялари текширилиб, уларга мувофиқлик сертификати берилган. Юртимизга ушбу препарат "Quramax Medical" МЧЖ томонидан импорт қилинган.
Текширув жараёнида мамлакатимизда ўткир респиратор касалликларга чалинган 21 нафар боланинг 18 нафарида Док-1 Макс сиропини ичиш натижасида ўлим ҳолати аниқланди.
Вафот этган болалар стационар даволанишга келгунига қадар ушбу препаратни уй шароитида бошқа дорилар билан бирга, 2-7 кун давомида, кунига 3-4 маҳал 2,5-5 миллилитргача қабул қилган. Табиийки, бу болага меъёридан анча ортиқ миқдор ҳисобланади.
Барча болаларга препарат шифокорлар рецептисиз берилган. Дори воситаси таркибидаги асосий модда парацетамол бўлгани учун Док-1 Макс сиропи ота-оналар томонидан мустақил ёки дорихона сотувчиларининг тавсияси билан шамоллашга қарши восита сифатида нотўғри қўлланилган. Бу эса беморларнинг аҳволи янада ёмонлашишига сабаб бўлган.
Ваҳоланки, парацетамол фақат тана ҳарорати 38-38,5 даражадан юқори бўлгандагина кунига 1 ёки 2 марта 1 ёшгача болага 100-125 миллиграмм, 1 ёшдан 3 ёшгача 200 миллиграмм, 3 ёшдан 5 ёшгача болаларга эса 250 миллиграмм дозада берилиши керак. Тана ҳарорати меъёрида бўлганда ушбу дори воситасини истеъмол қилиш қатъиян ман этилади.
Бундан ташқари, олиб борилган дастлабки лаборатор ўрганишлар Док-1 Макс сиропининг ушбу серияси таркибида этиленгликоль мавжудлигини ҳам кўрсатди. Ушбу модда заҳарли бўлиб, тахминан 1-2 мл/кг 95 фоиз концентрланган эритмаси бемор саломатлигида жиддий ўзгаришларни, яъни қусиш, хушдан кетиш, тутқаноқ, юрак-қон томир тизимидаги муаммолар ва ўткир буйрак етишмовчилигини келтириб чиқаради.
Вазирлик ишчи гуруҳи ўрганиш давомида аниқланган барча қонунбузилиш ҳолатлари эътиборга олиниб, хизмат вазифасига лоқайд ва беэътибор муносабатда бўлгани, болалар ўлими таҳлилини ўз вақтида юритмагани ва керакли чораларни кўрмагани учун 7 нафар масъул ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди ва қатор мутахассисларга интизомий жазо чоралари қўлланилди.
Тўпланган барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.
Айни пайтда Док-1 Макс таблетка ва сироп дори воситалари юртимиздаги барча дорихоналар савдосидан ўрнатилган тартибда қайтариб олинган. Ўрганиш материаллари асосида аниқланган камчиликлар, тиббиёт ходимларининг масъулияти масаласи Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида Ҳайъат йиғилишида кўриб чиқилади.
Шу ўринда вазирлик ота-оналардан фарзандлари саломатлигига бефарқ бўлмасликларини, дорихоналардан фақат шифокор рецепти билангина дори воситаларини харид қилишларини сўраб қолади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.
Аммо…

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-64024874

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Ўзбекистон: Ўлим топган 15 мурғак – даҳшатли воқеа фақат Самарқандда юз берганми?, видео
• Аваз Тоҳиров
• Тошкент-Самарқанд-Тошкент
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-64024874

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Янгиликлар: Мирзиёев 19 нафар бола ўлимидан сўнг фармацевтика раҳбарини ишдан олди

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-64125956

Читать полностью…

BBC News O’zbek

1992-2022: Августда ҳаммаси яхши бўлдими? Шоҳимардонлик Исмоил отанинг турмуш ўртоғи хотиралари – Ўзбекистон ва дунё

1992 йилда Би-би-сининг бир гуруҳ журналистлари Ўзбекистонга сафар қилишади.
Ўзбекистон эндигина Совет Иттифоқидан мустақиллигини эълон қилган эди.
Иқтисодий вазият ёмон.
Халқ орасида мустақилликдан умид қилаётганлар оз, “омон-омон” совет даврини қўмсаш ҳали қиёмига етмаган давр.
Айни пайтда Горбачёвнинг “қайта қуриши” ортидан миллий ва диний ҳиссиётлар жўш уришда давом этаётган палла.
Би-би-си суҳбат қилган Исмоил отанинг видеоси YouTube каналимизда энг кўп кўрилган лавҳалардан бирига айланган.
Шоҳимардонлик деҳқон ўшанда журналистларга ўзининг ўзи каби содда ҳаётини ҳикоя қилиб берган.
Ўзбекистонлик таниқли блогер Дима Қаюмнинг ажабтовур “топилдиғи”га ўтишдан аввал раҳматли Исмоил отанинг ҳикоясидан парчалар:
Колхозда ишлаймиз...Баҳордан кузгача уч ойми тўрт ойми ойлик тўлайди. Мисол учун, картошка экамиз, картошкани экиб бўлиб...октябрда ковлаб берганимиздан сўнг...бизга ойлик тўламайди... давоми https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-64126504

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Янги йил: Тожикистонликлар Қирғизистон билан алоқалар ва Россия-Украина уруши борасида нима кутяпти?

https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-64125954

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Маст айиқ, жонли эфирда пешоб ва ел чиқарган горилла: 2022 йилнинг кулгили видеолари.
https://youtu.be/ghEqxQy-j3k

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Пеле 82 ёшида вафот этди: Футбол қироли хотиралари -
• Фернандо Дуарте
• BBC Жаҳон хизмати
Пелени охирги марта кўрганимда, "Subway" емакхоналарининг марказий Лондондаги шохобчасида сэндвични салад билан тўлдириб турган эди.
2015 йил марти эди ўшанда, бундан бечора футбол афсонасининг куни шунга қолибдида деб ўйламанг. Ўз ватинида "Футбол қироли" сифатида танилган бу одам шунчаки Американинг фастфуд компанияси реклама ролиги учун келишув қилаётган эди.
Бу вақтгача Пеле билан бир неча марта учрашганман, шунгами, оломон орасида мени кўриб, жилмайди. Юзма юз интервью олишга муваффақ бўлдим, ўшанда менда қолган таассурот, 74 ёшга кирган бу одамнинг тетиклиги эди.
"Ўша касалхона билан ҳамманаи қўрқитиб қўйдингиз, Қирол", дедим унга.
"Мен Трес Коракоэс шаҳрида (португалчада уч юрак) туғилганимни унутдингизми? Уч юракли одамни тупроққа топшириш осон эмас", деб жавоб берди у кулиб.

https://www.bbc.com/uzbek/sport-64101763

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Саломатлик: Уйингиз исимаса, совуқ сизга қандай зарар етказишини биласизми?

https://www.bbc.com/uzbek/world-64116403

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев вазирликлар ва давлат идоралари ярмидан кўпроққа қисқаришини билдирганди.

Аммо бир неча ҳафта олдин Президент Админстирацияси раҳбарининг жойларда вакиллари лавозимларини жорий этишга қарор қилинганди.

Бундай ҳолатда қандай энди қандай йўл тутиш керак?

Ўзбекистонлик журналист Бобомурод Абдулла бу борада ўз фикрларини айтади.

Эслатма: Суҳбат 2022-йил декабр ойи бошида ёзиб олинган.
https://youtu.be/zDpo7N3hBoE

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Украина уруши: Европада газ нархи тушиб кетди, урушга кетаётган россияликлар спермаларини бепул музлатиши мумкин, Херсонликлар нега шаҳарни тарк этяпти?

https://www.bbc.com/uzbek/world-64110324

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Ўзбекистон: Афғонлар Термиздаги бозорга визасиз кирадими? Болалар ўлимида гумонланувчилар ДХХда, Умрага кетган ўзбекистонликлар омонми?

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-64109239

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Ота-она 51 йил йўқолган қизини топди - Бу қандай содир бўлди?

Ярим асрдан бери қизини топишдан умидини узмаган ва уни излашдан тўхтамаган ота-она бунга қандай эришди?

https://youtu.be/JjLmTvgaKQY

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Дунё 2023 йилда: Учар таксилардан сунъий йўлдош телефонларигача

https://www.bbc.com/uzbek/world-64101754

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Россия АЭС қуришига ишониш нега хавфли таваккал? Венгрия ҳукуматининг Пакс-2 лойиҳасига жиддий қараётгани ва Россиянинг техник ва молиявий таъминотга ваъда берганига қарамай, Россиянинг Украинадаги уруши янги АЭС вақтида битказилишига халал бериши мумкин. https://www.bbc.com/uzbek/world-64102410

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Ўзбекистон: "Халқ қишга тайёр эмасди" – Одамлар билан суҳбат - BBC News O'zbek

Кунлар яна бироз исий бошлаган бўлсада, мамлакатда ҳали ҳам энергетика таъминоти билан боғлиқ вазият долзарблигича қолмоқда.

Пойтахт Тошкентда энерготақчиллик бироз бартараф этилгани айтилади, аммо қолган ҳудудларда аҳвол қандай?

Бундан бир неча кун аввал президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги маҳаллалардан бирида мавжуд манзара билан шахсан ўзи танишаётган бир пайтда Би-би-си мавзуга доир жонли эфир ўтказди.

https://youtu.be/8uguwW8ee28

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Толибон қўл остида ўзбек мактабларида вазият қандай? Афғон Ўзбеклари ўз тилларини ўргaниши учун имкониятлари борми?
https://youtu.be/QD8NMGJAino

Читать полностью…

BBC News O’zbek

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-64095051

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисда сўзлаган охирги нутқида 2023 йил энергия "энергияни иқтисод қилиш йили" бўлишини айтди. "Худо берган юрт бу, 320 кун қуёш бор Ўзбекистонда, нимага шундан фойдаланмаймиз", деди президент хусусан қуёш энергияси аҳамияти ҳақида гапира туриб.
Ўзбекистон энергетика тизимида қайта тикланувчи энергия, хусусан қуёш энергиясининг улуши ўта кичиклигича қолмоқда.

Читать полностью…
Подписаться на канал