bbcuzbek | Неотсортированное

Telegram-канал bbcuzbek - BBC News O’zbek

7491

O'zbekiston, mintaqa va dunyo xabarlari

Подписаться на канал

BBC News O’zbek

Болалар ўлими: Омбудсман нималарни аниқлади? Путин Мирзиеёвга берган тилла узук. Россия МДҲ билан ҳам келишмай қолдими? https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-64102322

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Ўзбекистон ССВ: "Жиноят аломатлари мавжуд, барча масъуллар ишдан олинди... " Бу даҳшатли воқеа фақат Самарқандда юз берганми?, видео
Самарқанд сафарим тафсилотларини ҳикоя қилишдан аввал шу соатлар чиқарилган Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хабарини тўлалигича келтирсам:
Ўзбекистон Соғлиқни Сақлаш вазирлиги -Док-1 Макс сиропи ўрганиш натижалари: Жиноят аломатлари мавжуд, барча масъуллар ишдан олинди, материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди
Самарқанд шаҳрида Док-1 Макс дори воситасини қабул қилиш натижасида болаларда турли ножўя таъсирлар кузатилгани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига асосан махсус ишчи гуруҳ аъзолари томонидан жойига чиққан ҳолда хизмат текшируви ўтказилди.
Ҳиндистоннинг "Marion Biotech Pvt. Ltd" компаниясига тегишли Док-1 Макс таблетка ва сироп дори воситаcи мамлакатимизда 2012 йилдан рўйхатга олиниб, шу йилдан савдога чиқарилган. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги берган маълумотга кўра, ҳар бир дори сериялари текширилиб, уларга мувофиқлик сертификати берилган. Юртимизга ушбу препарат "Quramax Medical" МЧЖ томонидан импорт қилинган.
Текширув жараёнида мамлакатимизда ўткир респиратор касалликларга чалинган 21 нафар боланинг 18 нафарида Док-1 Макс сиропини ичиш натижасида ўлим ҳолати аниқланди.
Вафот этган болалар стационар даволанишга келгунига қадар ушбу препаратни уй шароитида бошқа дорилар билан бирга, 2-7 кун давомида, кунига 3-4 маҳал 2,5-5 миллилитргача қабул қилган. Табиийки, бу болага меъёридан анча ортиқ миқдор ҳисобланади.
Барча болаларга препарат шифокорлар рецептисиз берилган. Дори воситаси таркибидаги асосий модда парацетамол бўлгани учун Док-1 Макс сиропи ота-оналар томонидан мустақил ёки дорихона сотувчиларининг тавсияси билан шамоллашга қарши восита сифатида нотўғри қўлланилган. Бу эса беморларнинг аҳволи янада ёмонлашишига сабаб бўлган.
Ваҳоланки, парацетамол фақат тана ҳарорати 38-38,5 даражадан юқори бўлгандагина кунига 1 ёки 2 марта 1 ёшгача болага 100-125 миллиграмм, 1 ёшдан 3 ёшгача 200 миллиграмм, 3 ёшдан 5 ёшгача болаларга эса 250 миллиграмм дозада берилиши керак. Тана ҳарорати меъёрида бўлганда ушбу дори воситасини истеъмол қилиш қатъиян ман этилади.
Бундан ташқари, олиб борилган дастлабки лаборатор ўрганишлар Док-1 Макс сиропининг ушбу серияси таркибида этиленгликоль мавжудлигини ҳам кўрсатди. Ушбу модда заҳарли бўлиб, тахминан 1-2 мл/кг 95 фоиз концентрланган эритмаси бемор саломатлигида жиддий ўзгаришларни, яъни қусиш, хушдан кетиш, тутқаноқ, юрак-қон томир тизимидаги муаммолар ва ўткир буйрак етишмовчилигини келтириб чиқаради.
Вазирлик ишчи гуруҳи ўрганиш давомида аниқланган барча қонунбузилиш ҳолатлари эътиборга олиниб, хизмат вазифасига лоқайд ва беэътибор муносабатда бўлгани, болалар ўлими таҳлилини ўз вақтида юритмагани ва керакли чораларни кўрмагани учун 7 нафар масъул ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди ва қатор мутахассисларга интизомий жазо чоралари қўлланилди.
Тўпланган барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.
Айни пайтда Док-1 Макс таблетка ва сироп дори воситалари юртимиздаги барча дорихоналар савдосидан ўрнатилган тартибда қайтариб олинган. Ўрганиш материаллари асосида аниқланган камчиликлар, тиббиёт ходимларининг масъулияти масаласи Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида Ҳайъат йиғилишида кўриб чиқилади.
Шу ўринда вазирлик ота-оналардан фарзандлари саломатлигига бефарқ бўлмасликларини, дорихоналардан фақат шифокор рецепти билангина дори воситаларини харид қилишларини сўраб қолади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.
Аммо…

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-64024874

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Ўзбекистон: Ўлим топган 15 мурғак – даҳшатли воқеа фақат Самарқандда юз берганми?, видео
• Аваз Тоҳиров
• Тошкент-Самарқанд-Тошкент
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-64024874

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Навбатдаги шармандаликми: Россия ҳудуди чегарасидан 500 чақирим ичкаридаги аэродромга ҳужум

https://www.bbc.com/uzbek/world-64095321

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Инвестор: Мирзиёев мени таклиф қилди, амалдорлари эса ишимга тўсқинлик қилмоқда https://www.youtube.com/watch?v=XE9vuFXPWHA

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Касбингиз нима: Сизни балки Канада ё АҚШ истаётгандир?

https://www.bbc.com/uzbek/world-64093898

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Бокира аёл қандай эркакка айланган - ўзидан эшитинг. https://www.youtube.com/watch?v=msRzVhuKPQg

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Эрон қамоқларида қизларни нима қилишмоқда? Ошкор бўлган ҳақиқатлар. https://www.youtube.com/watch?v=HVu_mlvAuuo&t=1s

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Англияда мусулмон кўпайиб, насроний камаймоқда.
Христанлар қанчалик камайиб, мусулмонлар неқадар ортган?Лавҳамизни кўринг: https://www.youtube.com/watch?v=PSR0fe9pmLA

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Янгиликлар. Россия: Путин ва ЛГБТ ўртасидаги муносабатнинг асл сабаби нима?

https://www.bbc.com/uzbek/world-64074718

Путин даврида гей ва, умуман, ЛГБТ инсон бўлиш нима дегани? Ўртадаги муносабатларнинг асл сабаблари қаердалиги маълумми? Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Ҳужум кимнинг иши?

Янгиликлар. Россия: Рогозин Донецкда ҳужумга учради, у Ўзбекистонда ҳам бўлган, Мирзиёев билан ҳам учрашган

https://www.bbc.com/uzbek/world-64064940

Дмитрий Рогозин раислик қилган комиссия ўз вақтида Ўзбекистон мудофаа саноатини тиклашда ўзбек ҳукуматига маслаҳатчилик ёрдами бериши айтилган. У ҳужумда яраланган. Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Болаларда саратонни даволашнинг янги усули кашф қилинди - BBC News O'zbekiston Tibbiyot Dunyo

Алиссанинг иммун тизими саратонни йўқ қила олмагач, унга донор ҳужайралари берилди. Бу ҳужайралар туб таҳрирлаш деб номланган усул билан ўзгартирилди. Унга кўра, лабораторияда ҳужайранинг ДНКсига учта аниқ ўзгартириш киритилди ва улар саратонга қарши йўналтирилди.
https://youtu.be/zD84eqpv0No

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Янгиликлар. Яхши хабар: Қон саратони давоси топилди - video

https://www.bbc.com/uzbek/world-64063132

Янги инқилобий даво иш берди. Биринчи қўллашдаёқ тузатиб бўлмас саратонни йўқ қилди. Ёшгина ўсмир қиз оёққа турди. Бу қанақа даво бўлди? Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Янги ва махсус лойиҳа

BBC 100 Аёл: Олена Зеленская, Приянка Чопра Жонас ёки Алла Пугачева – янги рўйхатда Ўзбекистондан ким бор?

https://www.bbc.com/uzbek/resources/idt-75af095e-21f7-41b0-9c5f-a96a5e0615c1

Би-би-си дунёнинг бу йилги энг нуфузли, таъсирга эга ва руҳлантирувчи 100 нафар аёлининг рўйхатини эълон қилди. Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Кун янгилиги: Британиянинг нуфузли “The Economist” журнали Украинани “Йил давлати”, деб топди. Нашр ходимларига кўра, бу тўхтамга илк бор ҳеч бир иккиланмай ва бир овоздан келишган.

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Ўзбекистон: "Халқ қишга тайёр эмасди" – Одамлар билан суҳбат - BBC News O'zbek

Кунлар яна бироз исий бошлаган бўлсада, мамлакатда ҳали ҳам энергетика таъминоти билан боғлиқ вазият долзарблигича қолмоқда.

Пойтахт Тошкентда энерготақчиллик бироз бартараф этилгани айтилади, аммо қолган ҳудудларда аҳвол қандай?

Бундан бир неча кун аввал президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги маҳаллалардан бирида мавжуд манзара билан шахсан ўзи танишаётган бир пайтда Би-би-си мавзуга доир жонли эфир ўтказди.

https://youtu.be/8uguwW8ee28

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Толибон қўл остида ўзбек мактабларида вазият қандай? Афғон Ўзбеклари ўз тилларини ўргaниши учун имкониятлари борми?
https://youtu.be/QD8NMGJAino

Читать полностью…

BBC News O’zbek

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-64095051

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисда сўзлаган охирги нутқида 2023 йил энергия "энергияни иқтисод қилиш йили" бўлишини айтди. "Худо берган юрт бу, 320 кун қуёш бор Ўзбекистонда, нимага шундан фойдаланмаймиз", деди президент хусусан қуёш энергияси аҳамияти ҳақида гапира туриб.
Ўзбекистон энергетика тизимида қайта тикланувчи энергия, хусусан қуёш энергиясининг улуши ўта кичиклигича қолмоқда.

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Украина: Изюм ўликхоналари тўла жасадлар, қурбонларни қандай аниқлашмоқчи?

Руслар ўлдирган юзлаб болалар ва аёллар ким?
https://youtu.be/wKMEUoq_K0I

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Ўзбекистон: Кушербаев энди расман собиқ депутат, вазирлик-идоралар қисқаришидан триллионлаб сўм тежалади ва Россия яна “газ иттифоқи” масаласини кўтарди

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-64024873

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Ўзбекистон: "Келган-ўлган": Самарқанддаги 15 боланинг ўлими ҳақида нималар маълум? - BBC News O'zbek

21 декабрь куни ижтимоий тармоқда Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачининг вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Даврон Жуманиёзов номига йўллаган ташвишли хати тарқалди.

15 декабрга оид хатда сўнгги 2 ойдан бери марказга келаётган болаларда буйрак билан муаммолар кўпроқ учрай бошлагани ва бу ҳолатга Док-1 Макс препарати сабаб бўлаётгани ҳақида сўз боради.

Рақамлар эса даҳшатли: 2 ой ичида ушбу препаратни ичган 21 боланинг 15 нафари ҳаётдан кўз юмган.

Би-би-си мухбири Аваз Тоҳиров болалар вафот этган тиббиёт марказига бориб, вазиятни ўрганишга ҳаракат қилди. https://youtu.be/F7VS8eTZCs4

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Янгиликлар: Ўзбекистон истаётган янги қонун қўрқув уйғотмоқда, Кушербаевни кетишга нималар мажбур қилаяпти? Самарқандда болалар ўлимида ким айбдор?

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-64076761

HRW: Ахборот кодекси лойиҳасини АОКА қайтариб олиши керак. Депутат "бундай ишлай олмаслиги"ни айтди. Олий Мажлисда нималар бўлаяпти? Самарқандда болалар ўлими ижтимоий тармоқларни ларзага келтирди. Афғонистонга йўл олган юк машиналари манзилига етди. Куннинг муҳим хабарлари тафсилоти. Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Янгиликлар: Бегона эркакни ўпди, 'тошбўрон қилинсин'

https://www.bbc.com/uzbek/world-64076212

20 ёшли жувон маъшуқини ўпганлиги учун зинода айбланган. Маъшуқининг ўзини амакиваччаси ўлдирган. Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Янгиликлар: Зеленский яна Украинага кирди, Путин, Россия яхшими – ёмонлар ким ва энди Украина кучаядими ёки Россия?

https://www.bbc.com/uzbek/world-64074727

Украина президенти "ҳаммани енгмоқчи". Путин нима қилаяпти? Сўнгги тафсилотлар. Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Янгиликлар. Украина: Мариуполда яна 10 мингта янги қабр топилгани айтилмоқда, Россия бор кучини Донецкка ташлаган, таниқли сиёсатчиси эса, айнан Донецкда ҳужумга тутилган - Россия ҳимояси панд едими?

https://www.bbc.com/uzbek/world-64064940

Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Янгиликлар. Ўзбекистон: Халқ пули - Вазирликларга ажратилган триллионлар. Ўзбекистон ва АҚШ махсус кучлари нима қилмоқчи? Тошкентда муҳим келишув

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-64066404

Ўзбекистон ва АҚШ ниманинг режасида? Термиздан Ҳайратонга кетган юк машиналари. Бюджет лойиҳаси: Қайси вазирликка қанча ажратилди? Қозоғистон президенти Ўзбекистонда. Куннинг муҳим хабарлари тафсилоти. Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Янгиликлар. Украина: Энди Путин ва Россия енгиладими?

https://www.bbc.com/uzbek/world-64064934

Зеленский ва Байден нимага келишди? Украина президентининг АҚШга сафари Россияда сарлавҳаларга чиқди. Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Эрон намойишлари: “Ҳаммаси энди бошланяпти”

Эронга қўшни давлатларда яшайдиган аёллар бу ердаги намойишлардан илҳом олмоқда. Сарина Панаҳиде Эронни 3 йил олдин тарк этган раққоса. Бироқ у намойиш қилиб кўчаларга чиқаётган дўстларини яқиндан кузатиб боради. Сарина Ироқда хавфсиз жойда, бироқ ўзини ва ижодини намойиш қилиш учун ватанидаги намойишчилардан илҳом олди. https://youtu.be/uQZOuZ5qZKY

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Украина уруши: Россия бу можарода айбдор эмас - Путин https://www.bbc.com/uzbek/world-64056269

Читать полностью…

BBC News O’zbek

Афғонистон: Толибон қўрқитмоқчими ё янгича шариат жорий этмоқдами? https://www.youtube.com/watch?v=T-yqAPkI_Yk

Читать полностью…
Подписаться на канал