bankxabar | Неотсортированное

Telegram-канал bankxabar - 🇺🇿Bankxabar

36183

Банк ва молия янгиликлари биринчи бизда! Коментария гуруҳи: @bankxabarchat Мурожаат ва тижорий ҳамкорлик учун: @Xabaryozishbot

Подписаться на канал

🇺🇿Bankxabar

11 ноябрь дам олиш куни бўладими?

11 ноябрь – Ўзбекистон Касаба уюшмалари кунини ишланмайдиган байрам куни сифатида эълон қилиш тўғрисидаги қонун ҳали имзоланмаган ва кучга кирмаган. Шу сабабли, 11 ноябрь расман иш куни ҳисобланади.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Ҳурматли “Асакабанк” жамоаси ва унга ишонч билдирган қадрли мижозлар!

🥳 Сизларни банкнинг 29 йиллиги билан табриклаймиз!

“Асакабанк” нафақат молиявий хизмат кўрсатувчи ташкилот, балки Ўзбекистоннинг иқтисодий барқарорлиги ва ижтимоий тараққиёти йўлида муҳим ҳамкор сифатида улкан роль ўйнаб келмоқда.

Сизлар мижозларингизга доимий қўллаб-қувватлашни тақдим этиш билан бирга, уларнинг иқтисодий мақсадларини амалга оширишда ва муваффақиятли келажак сари интилишида кучли пойдевор яратмоқдасиз.

“Асакабанк”нинг барча ҳаракатлари янги Ўзбекистоннинг иқтисодий тараққиёти ва ижтимоий барқарорлигига қўшаётган ҳиссаси билан таҳсинга сазовордир. Мижозларингиз билан елкама-елка туриб, мамлакатимиз иқтисодий ривожига ҳисса қўшаётганингиз, мамлакатимиз тараққиёти учун янгидан янги имкониятлар эшигини очмоқда.

29 йиллик байрамингиз муборак! Сизлар — Ўзбекистоннинг ишончли суянчи ва иқтисодий тараққиётдаги ҳақиқий етакчисиз!

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

ИККИЛАМЧИ БОЗОР УЧУН АВТОКРЕДИТЛАР!
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)

🏦 Ипак йўли банки
◦ Фоизи - 24.90% дан бошланади
◦ Муддати - 5 йилгача
◦ Бошланғич тўлов - 0% дан бошланади
Батафсил
☎️1296

🏦 Ўзмиллийбанк
◦ Фоизи - 23% дан бошланади
◦ Муддати - 4 йилгача
◦ Бошланғич тўлов - 30% дан бошланади
Батафсил
☎️1344

🏦 Пойтахт банк
◦ Фоизи - 28%
◦ Муддати - 36 ойгача
◦ Бошланғич тўлов - 30%
Батафсил
☎️71 214 20 00

🏦 Алоқабанк
◦ Фоизи - 28%
◦ Муддати - 5 йилгача
◦ Бошланғич тўлов - 25% дан бошланади
Батафсил
☎️71 230 77 77

🏦 Азия альянс банк
◦ Фоизи - 26.9% дан бошланади
◦ Муддати - 5 йилгача
◦ Бошланғич тўлов - 15% дан бошланади
Батафсил
☎️ 1270

🏦 МКБанк
◦ Фоизи - 26% дан бошланади
◦ Муддати - 60 ойгача
◦ Бошланғич тўлов - 20% дан бошланади
Батафсил
☎️1285

🏦 Ҳамкорбанк
◦ Фоизи - 23.99% дан бошланади
◦ Муддати - 60 ойгача
◦ Бошланғич тўлов - 30% дан бошланади
Батафсил
☎️1256

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️Марказий банк томонидан "Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низом"га бир қатор муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

☑️ Киберхавфсизлик талаблари: Янги ўзгартиришлар банк тизимида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлашни янада мустаҳкамлашга қаратилган. Энди банкларда киберхавфсизлик ва ахборот технологиялари бўйича масъул бўлган бўлинмалар ташкил этилиши ва уларнинг раҳбарлари белгиланган талабларга жавоб бериши лозим.

☑️ Масъул ходимларга қўйилган талаблар: Банкда муҳим аҳамиятга эга бўлган лавозимларга тайинланадиган ходимлар камида 5 йиллик умумий иш тажрибасига ва 3 йиллик раҳбарлик тажрибасига эга бўлиши шарт. Ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик учун масъул бўлган раҳбарлар ҳам ушбу тажриба талабларига жавоб бериши керак.

☑️ Фрод операцияларга қарши чоралар: Банк тизимида шубҳали операцияларни олдини олиш, молиявий фирибгарликларга қарши кураш чоралари ҳамда хавфсизлик стандартлари янада такомиллаштирилмоқда.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

РАСМИЙ ДАРОМАДГА ЭГА БЎЛМАГАНЛАР УЧУН АВТОКРЕДИТЛАР
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)

🏦 Асакабанк
Бирламчи бозордан барча турдаги автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун
◦ Фоизи - 25.5% дан бошланади
◦ Муддати - 5 йилгача
◦ Бошланғич тўлов - 20% дан
Батафсил
☎️ 1152

🏦 БРБ
Бирламчи бозордан Chevrolet турдаги автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун
◦ Фоизи - 19.99% дан бошланади
◦ Муддати - 5 йилгача
◦ Бошланғич тўлов - 30% дан
Батафсил
☎️ 1254

😊 Пойтахтбанк
BYD учун автокредит
◦ Фоизи - 25.9% дан бошланади
◦ Муддати - 48 ойгача
◦ Бошланғич тўлов - 30% дан
Батафсил
☎️ 71 214 20 00

🏦 Капиталбанк
Иккиламчи бозор учун автокредит
◦ Фоизи - 27.9%
◦ Муддати - 60 ойгача
◦ Бошланғич тўлов - 21% дан
Батафсил
☎️ 1340

🏦 Гарант банк
Иккиламчи бозор учун автокредит
◦ Фоизи - 28%
◦ Муддати - 36 ойгача
◦ Бошланғич тўлов - 25%
Батафсил
☎️ 1326

🏦 Май банк
Бирламчи бозор учун автокредит
◦ Фоизи - 27.9%
◦ Муддати - 60 ойгача
◦ Бошланғич тўлов - 20%
Батафсил
☎️(55) 520 44 44

🏦 Азия Альянс банк
Бирламчи бозор учун автокредит
◦ Фоизи - 26.9% дан бошланади
◦ Муддати - 60 ойгача
◦ Бошланғич тўлов - 15%
Батафсил
☎️1270

🏦 ЎзСҚБ
Бирламчи бозор учун автокредит
◦ Фоизи - 25% дан бошланади
◦ Муддати - 12 ойгача
◦ Бошланғич тўлов - 50%
Батафсил
☎️1180

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

ДХХ: Навоий вилоятида Ҳоким Ёрдамчиси ва Банк Мутахассисига Нисбатан Жиноий Иш Қўзғатилди

Навоий вилояти Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, муқаддам судланган ҳоким ёрдамчиси ўз хизмати учун 10 млн. сўм пора олгани ҳамда Хатирчи туманидаги акциядорлик тижорат банки мутахассиси тегишли ҳужжатларни тайёрлаб, кредит ажратилиши эвазига 2 млн. сўм пора олган пайтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари асосида жиноят иши қўзғатилди ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

⚡ Электромобиллар нархи яна ошиши мумкин ⚡

Электромобилларни импорт қилмоқчи бўлган хусусий тадбиркорлар ва расмий дилерлар учун янги талаб жорий этилмоқда.

Энди улар автомобилларнинг электромагнит мослашувчанлиги (EMC) бўйича сертификат олишлари керак бўлади. Бу текширув электромагнит муҳитда бошқа қурилмаларга таъсирни камайтириш учун амалга оширилади.

Қўшимча харажатлар: Бу янги тартиб электромобилларни рўйхатдан ўтказиш харажатларини тахминан 400-500 долларга ошириши мумкин.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Кредитни Қай Тарзда Тўлаш Маъқул – Аннуитетми ёки Дифференциал?

🏦 Нодир Мирзааҳмедов, «Асакабанк» чакана бизнес департаменти бошқарма бошлиғи билан бўлган учрашувда кредит тўловлари усуллари — аннуитет ва дифференциал ўртасидаги фарқлар ва уларнинг афзалликлари муҳокама қилинди.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

📚 Имтиёзли Таълим Кредитлари: Талабалар учун Имкониятлар!

🏦 Кредит олиш мумкин бўлган банклар:

🏦 ТуронбанкБатафсил маълумот;
🏦 Халқ банкиБатафсил маълумот;
🏦 АгробанкБатафсил маълумот;
🏦 ЎзСҚБ Батафсил маълумот;
🏦 ЎзмиллийбанкБатафсил маълумот;
🏦 ҲамкорбанкБатафсил маълумот;
🏦 МКБанкБатафсил маълумот;
🏦 БРБ Батафсил маълумот.

📱 "Хazna" ёки "Quant" мобил иловалари орқали уйдан чиқмай кредит расмийлаштириш мумкин!

☑️ Сиртқи ва Супер-Контрактлар учун:

🏦 Ўзмиллийбанк;
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки.

⏰ Контракт тўлаш муддати 1 декабргача узайтирилган!

Батафсил маълумот олиш учун юқорида ёзилган банк номлари устига босинг.

☎️ Банкларнинг телефон рақами👈

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️Банклар ва Кредит ташкилотлари қоидабузарликлари учун Марказий Банк томонидан қўлланиладиган чоралар ва жарималар рўйхати

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

“Шунақа, ми?” — Ходимлар учун махсус😁

Қайси группага юборишни ўзингиз биласиз 😉

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Hayot Bank Самарқандда – янги давр, янги имкониятлар! 🎉

🇺🇿 Самарқанд аҳолиси учун яхши янгилик! Энди Hayot Bank янги филиали билан хизматингизда!

💯Молиявий хизматларда ишонч, қулайлик ва сифатни қадрлайсизми? Унда биз билан бирга бўлинг!

Hayot Bank – бу ҳар бир фуқаро учун замонавий ва қулай молиявий имкониятлар, тезкор тўловлар ва ишончли хизматларнинг манбаи! Банк хизматлари марказимиз ҳар бирингиз учун очиқ ва юртимизнинг молиявий хизматларида янги даврни бошлашга тайёрмиз!

📍Манзил: Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Гагарин кўчаси 95 "Б" уй
🌐 Сайт: hayotbank.uz
📞 Алоқа маркази: 1320

📌Hayot Bank билан ўз молиявий келажагингизни мустаҳкамланг! Қулайлик, ишонч ва самарадорлик сари бирга қадам ташлаймиз!

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️48 соатлик чеклов билан боғлиқ ушбу тартибни амалга ошириш учун банклар мобил иловасида қуйидаги функцияларни қўшишлари керак бўлади:

1️⃣ Хабарнома юбориш: Янги кредит расмийлаштирилганидан кейин, мобил илова орқали фойдаланувчига кредит шартномаси бекор қилиниши мумкинлигини ва 48 соат ичида тасдиқлаш зарурлигини эслатиб хабар юбориш.

2️⃣ Тасдиқлаш функцияси: Мобил илова орқали бевосита тасдиқлаш имкониятини яратиш. Бу, масалан, “кредитни тасдиқлаш” тугмасини қўшиш орқали амалга оширилиши мумкин.

3️⃣ Автоматик қўнғироқ хизмати: Кредит олувчига қўнғироқ қилиш заруратини енгиллаштириш мақсадида, мобил иловада автоматик қўнғироқ хизмати ёки махсус “кўмак учун мурожаат” функциясини жорий қилиш.

4️⃣ Чекловни кузатиб бориш функцияси: Фойдаланувчи кредит маблағларидан фойдаланиш учун 48 соат ичида тасдиқни амалга оширмаган бўлса, мобил илова буни хабар орқали ёдга солиши ва муҳлат яқинлашиб келганини кўрсатиб бориши лозим.

5️⃣ Тушунтириш маълумотлари: Иловага ушбу тартибнинг мақсади ва шартлари ҳақида маълумот бериш учун маълумот саҳифасини қўшиш. Бу фойдаланувчиларга жараённи яхшироқ тушунишга ёрдам беради.

👆Бу функциялар фуқароларга кредитни тўғри тасдиқлашга ёрдам беради ва 48 соатлик чеклов талабини амалга оширишда қулайлик яратади.

🔴 48 соатлик чекловнинг баъзи эҳтимолий ёмон томонлари қуйидагилар бўлиши мумкин:

▪️Фуқаролар учун қийинчиликлар: Баъзи фуқаролар, айниқса, ахборот технологиялари билан таниш бўлмаган ёки интернетга кириш имконияти чекланган инсонлар учун қўшимча қийинчиликлар туғилиши мумкин. Улар тасдиқни ўз вақтида амалга оширмасликлари ва шу туфайли кредитдан фойдалана олмасликлари эҳтимоли мавжуд.

▪️Тезкор молиявий эҳтиёжларни қондирмаслик:
Аварий вазиятларда ёки дарҳол пул керак бўлган ҳолатларда, 48 соатлик чеклов кредит маблағларидан фойдаланишни кечиктириши мумкин. Бу, айниқса, молиявий қийинчиликларга дуч келган фуқаролар учун ноқулай.

▪️Оператив сарф-харажатлар: Банклар учун ушбу жараённи амалга ошириш учун қўшимча воситалар, IT ресурслари ва ишчи кучини сафарбар қилиш талаб этилади. Бу эса банк учун қўшимча сарф-харажатларга олиб келиши мумкин.

▪️Бюрократия ва техник муаммолар: Баъзида банклардан тасдиқлаш жараёнида техник муаммолар ёки бюрократик узилишлар пайдо бўлиши мумкин, бу эса фуқароларнинг тасдиқлаш жараёнини тўхтатиб қўйиши ёки кечикишига олиб келиши мумкин.

👆 Ушбу ёмон томонлар 48 соатлик чекловнинг амалийлигини савол остига қўйиши мумкин. Банклар мазкур тартибни самаралироқ ва мижозлар учун қулай қилиш устида ишлашлари керак бўлади.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Бизнесни ривожлантириш банки тадбиркорлик учун 300 миллион сўмгача микрокредит таклиф этади!

Агар тадбиркорлигингиз бўлса, ўсиш ва ривожланиш учун қўшимча маблағга талабингиз бўлса, бизнинг микрокредит — ажойиб ечимдир!
Бизнесни ривожлантириш банки бизнесни қўллаб-қувватлаш мақсадида қулай шартларни таклиф қилади:

🔹Кредит фоизи: 19% дан бошланади. Жойлашган ҳудудингиз тоифага қараб белгиланади.
🔹Кредит миқдори: 300 миллион сўмгача, 100 миллон сўмгача гаровсиз олишнинг имкони бор.
🔹Кредит муддати: 7 йилгача

Ушбу кредит кенгайтириш, янги ускуналар сотиб олиш, айланма маблағларни кўпайтириш ёки бошқа мақсадларда сизнинг воситангизга айланади.

Батафсил:
https://brb.uz/kreditlar/mikrokredit

Қўшимча маълумот учун қўнғироқ қилинг: 1254

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Асакабанк Ria Money Transfer орқали бутун дунё бўйлаб пул ўтказмаларини йўлга қўйди!

Энди ўтказмаларни юбориш ва қабул қилишни тўғридан-тўғри Асакабанк иловаси орқали амалга ошириш мумкин.

Ria пул ўтказмалари тизими ҳақида нималарни билишингиз керак:
🔥Пул ўтказмалари АҚШ доллари ва евро валютада амалга оширилади. Мижоз Mastercard карталарига АҚШ долларида ёки миллий валютада, Uzcard ва Humo карталарига Asakabank АЖ курси бўйича автоматик тарзда қабул қилади;
🔥Ўтказмани қабул қилиш учун мижозга юборилган ўтказманинг махфий кодини билиши лозим;
🔥Мижоздан пул ўтказмасини қабул қилишда комиссия 0% ни ташкил қилади.

🌐 Пул ўтказмаларини АҚШ, Хитой, МДҲ давлатлари, БАА, Туркия ва бошқа кўплаб давлатлардан амалга ошириш мумкин.

📞 Батафсил маълумот учун 1152 қисқа рақамига мурожаат қилиш мумкин.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

“Трастбанк”дан фойдали ипотека!

Ўзингизнинг шинам хонадонингизга эга бўлишни орзу қиляпсизми? “Трастбанк” сизга ёрдам беради. Бирламчи бозордан уй-жой харид қилиш учун ипотека кредитини тақдим этади.

Расмий даромадга эга бўлган мижозлар учун:

✅Фоиз ставкаси: 17,5 %
✅Миқдори: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 330 млн сўмгача, Тошкент шаҳрида эса 420 млн сўмгача;
✅Муддати: 240 ойгача;
✅Бошланғич тўлов: 25%.

Ўзини ўзи банд қилган шахсларга:

✅ Фоиз ставкаси: 17,5 %
✅ Миқдори: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 330 млн сўмгача, Тошкент шаҳрида эса 420 млн сўмгача;
✅ Муддати: 240 ойгача;
✅ Бошланғич тўлов: 35%.

Батафсил
Саволларингиз бўлса 1287 рақамига қўнғироқ қилинг.

Кўпроқ маълумот: @trustbankuz

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Ака "папални счёт" қилиш сирини очиб ташлади, дунё олимлари шокда! Ака эса диванда ётиб, ҳисобни "папалат" қилиб ўтирибди! 🤣🤣🤣

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️Марказий банкнинг банклар таваккалчилигига оид янги талаблари жорий этилиши мумкин!

Банклар ва банклар гуруҳларининг таваккалчиликларни бошқариш тизимига доир талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

☑️ Таваккалчиликларнинг янги турлари:
Мамлакат таваккалчилиги — хорижий мамлакатлардаги сиёсий ёки иқтисодий ўзгаришлар натижасида банкнинг зарар кўриш эҳтимоли.
Савдо ва банк портфеллари — молиявий активларнинг нархлар ўзгаришидан фойда олиш мақсадида савдо учун ёки активлар билан боғлиқ рискларни бошқариш учун йўналтирилган активлар.

☑️Таваккалчиликларни мониторинг қилиш:
● Банклар ҳар чоракда сезиларли таваккалчиликлар бўйича ҳисоботларни Марказий банкка тақдим этиши шарт.
● Мамлакат таваккалчилиги, хусусан, банкнинг молиявий ҳолатига таъсир қилувчи ташқи омилларни мунтазам таҳлил қилиш.

☑️ Кредит таваккалчилигини назорат қилиш:
● Қарз олувчиларнинг тўловга лаёқатлилигини таҳлил қилиш ва кредит лимитларини белгилаш тартиби кучайтирилди.
● Кредитлар портфели диверсификациясини таъминлаш ҳамда риск даражасини камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар жорий қилинди.

☑️ Банк фаолияти узлуксизлигини таъминлаш:
● Банк узлуксизлик ва қайта тиклаш режаларини ишлаб чиқиш ҳамда фавқулодда ҳолатларда банк операциялари бардавомлигини таъминлашга қаратилган чоралар киритилди.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Туронбанкка 34 ёш муборак!

Бугун юртимиздаги илк тижорат банкларидан бири, Туронбанк ўзининг 34 йиллигини нишонламоқда. Мустақилликнинг илк қадамлариданоқ ўз хизматини бошлаган бу банк, 1990 йилнинг 6 ноябрь куни Давлат банки томонидан №713 рақам билан расман рўйхатга олинган.

Бугун Туронбанк, ўз ишига садоқатли ва кучли раҳбарлик қобилиятига эга бўлган Бошқарув Раиси Мирзаев Чори Садибақосович раҳнамолигида, мижозларига сифатли ва фидокорона хизмат кўрсатишда давом этмоқда.

@Bankxabar жамоаси банкнинг меҳнаткаш, аҳил ва серғайрат жамоасига бугунги қутлуғ сана муносабати билан чин қалбдан ривож ва муваффақиятлар тилайди.

Туронбанк 34 йил: юртга, халққа, келажакка садоқат!

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Рақобат қўмитаси ИнфинБанкка нисбатан молиявий жарима қўллади

Рақобат қўмитаси “INVEST FINANS BANK” АЖга молиявий жарима қўллади. Банкнинг кредит хизматлари рекламасида истеъмолчиларни чалғитувчи маълумотлар берилиб, асосий шартлар кўрсатилмаганлиги аниқланди.

Тошкентдаги LED мониторларда «50 млн. сўм, 50 кун фоизсиз» каби реклама берилган бўлса-да, расмий сайтда кредит шартлари бошқача бўлиб, йиллик 23,99% фоиздан 54,75% гача кўрсатилган.

Қўмита қонунбузарликни бартараф этиш ва келгусида бундай хатоларга йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берди.

👆Марказий банк томонидан Банк хизматлари тақдимотида истеъмолчиларга нотўғри ёки чалғитувчи маълумотлар берганлиги учун тижорат банкига ҳар бир ҳолатда 2 млн сўм жарима, жами ҳолатлар учун 100 млн сўмгача жарима қўлланилади.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

💰 2025 йилда доллар курси бўйича прогноз 💰

Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2025 йилда 1 долларнинг ўртача курси 13 250 сўм бўлиши кутилмоқда. Бу 2024 йилдаги 12 640 сўмлик прогноздан 4,8% юқори.

📊 Прогнозлар:

▪️2025 йил: 13 250 сўм
▪️2026 йил: 13 725 сўм
▪️2027 йил: 14 150 сўм

Миллий валюта қадрсизланишининг давлат бюджетига таъсири катта бўлиб, доллар курси 100 сўмга ошганда, харажатлар 240 млрд сўмга ортади. Шунга кўра, сўмнинг 1% қадрсизланиши инфляцияни 0,3% га ошириш эҳтимолини кўрсатади.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Humo карталарига PIN-код ўрнатиш ва ўзгартириш имконияти мавжуд бўлган мобил иловалар

Қуйидаги мобил иловалар орқали ўз картангиз учун PIN-кодни ўрнатиш ёки ўзгартириш имкониятига эгасиз. Бу бевосита хавфсизлик ва қулайликни таъминлайди!

🔒 PIN-кодни ўрнатиш мумкин бўлган иловалар:

🏦 Asakabank
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 Xazna
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 Agrobank Mobile
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 Multicard
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

📱 Zoomrad
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 Anorbank
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 Smartbank
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 Hamkor Mobile
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 Tenge24
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 JOYDA
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 Milliy
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

💳 Uzum bank
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 Davr mobile
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 Ipak Yo'li Mobile
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 TBC UZ
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

Иловалар орқали ўзингизга қулай ва хавфсиз PIN-кодни танланг ва молиявий операцияларингизни янада ишончли қилинг!

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🟦 "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ кичик ва ўрта бизнес учун янги қарз молиявий ёрдамини таклиф этади!

☝️2 йилдан бери ишлаётган тадбиркорлар учун ажойиб имконият!

☑️ Шартлари:
▪️15 та иш ўрни яратган ва йиллик даромади 6 млрд сўмдан юқори кичик бизнес учун — 5 млрд сўмгача;
▪️25 та иш ўрни яратган ўрта бизнес учун — 5 млрд сўмгача;
▪️35 та иш ўрни яратган ўрта бизнес учун — 10 млрд сўмгача;
▪️50 та иш ўрни яратган ва даромади 50 млрд сўмдан юқори бизнес учун — 20 млрд сўмгача.

☑️ Муддатлар:
◦  Кўчмас мулк учун — 84 ойгача;
◦  Асбоб-ускуна учун — 60 ойгача;
◦  Айланма маблағлар учун — 18 ойгача.
● Фоиз ставкаси: Йилига 17,5%.

👉 Анкетани edcom.uz/uz/tenders/qarz-1-tanlov/ сайтидан олинг ва аризангизни 15-ноябрь 18:00 гача debt@edcom.uz га юборинг. Тадбиркорлигингиз учун янги имкониятларни бой берманг!

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Тижорат Банклари Томонидан Истеъмолчилар Ҳуқуқларини Бузганлик Учун Марказий Банк Томонидан Қўлланиладиган Жарималар ва Чоралар

▪️Маълумотларни нотўғри ёки тўлиқсиз тақдим этиш
🚨 Чора: Банкдан ҳар бир ҳолат учун 2 млн сўм жарима, жами жарима 100 млн сўмдан кўп бўлмаслиги шарт.

▪️Чалғитувчи маълумотлар тақдим этиш
🚨 Чора: Ҳар бир ҳолат учун 2 млн сўм, жами жарима 100 млн сўмгача.

▪️Кредит ахбороти ва ўзгартиришларни нотўғри бериш
🚨 Чора: Банкдан ҳар бир ҳолат учун 2 млн сўм, жами жарима 100 млн сўмдан кўп бўлмаслиги керак.

▪️Мурожаатларни қонунга зид равишда кўриб чиқиш
🚨 Чора: Ҳар бир ҳолат учун банкдан 1,5 млн сўм жарима, умумий жарима 100 млн сўмдан ошмаслиги лозим.

▪️Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини бузиш билан шартнома тузиш
🚨 Чора: Ҳар бир ҳолат учун 15 млн сўм жарима, жами жарима 100 млн сўмдан ошмаслиги керак.

▪️Шартномаларни тўғри ва аниқ тузмаслик
🚨 Чора: Ҳар бир ҳолат учун 15 млн сўм жарима, жами ҳолатлар учун 100 млн сўмдан ошмаслиги лозим.

▪️Мижозларнинг шикоятларини вақтида кўриб чиқмаслик
🚨 Чора: Банкдан ҳар бир ҳолат учун 2 млн сўм, жами ҳолатлар учун 100 млн сўмдан ошмаслиги шарт.

▪️Қарздорликни нотўғри ҳисоблаш
🚨 Чора: Ҳар бир ҳолат учун 5 млн сўм, жами ҳолатлар учун 100 млн сўмгача жарима белгиланган.

▪️Қарздорликни мижозга нотўғри ёки тўлиқсиз етказиш
🚨 Чора: Банкдан ҳар бир ҳолат учун 2 млн сўм, жами жарима 100 млн сўмдан кўп бўлмаслиги мумкин.

▪️Истеъмолчилар билан имзоланган шартнома шартларини бузиш
🚨 Чора: Ҳар бир ҳолат учун 2 млн сўм жарима, жами жарима 100 млн сўмгача.

▪️Банк томонидан мижозларнинг банк хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш ёки уларга зарар етказиш
🚨 Чора: Ҳар бир ҳолат учун банкдан 1.5 млн сўм жарима, жами ҳолатлар учун 100 млн сўмдан ошмаслиги лозим.

▪️Истеъмолчига шартноманинг асл нусхаси ва бошқа ҳужжатларни бермаслик
🚨 Чора: Банкдан ҳар бир ҳолат учун 2 млн сўм, жами жарима 100 млн сўмдан кўп бўлмаслиги шарт.

▪️Мижозларнинг мурожаатларини атайлаб рад этиш ёки кечиктириш
🚨 Чора: Ҳар бир ҳолат учун 5 млн сўм, жами ҳолатлар учун 100 млн сўмгача жарима белгиланган.

▪️Банклар томонидан мижозларнинг ҳисобларидан ноқонуний маблағлар йиғиш
🚨 Чора: Банкдан ҳар бир ҳолат учун 5 млн сўм, жами жарима 100 млн сўмдан кўп бўлмаслиги мумкин.

▪️Банклар томонидан мижозлар маълумотларини нотўғри ишлатиш
🚨 Чора: Ҳар бир ҳолат учун 5 млн сўм, жами 100 млн сўмдан кўп бўлмаслиги шарт.

▪️Қайтариш муддати бир йилгача бўлган кредитлар учун нотўғри шартларни белгилаш
🚨 Чора: Ҳар бир ҳолат учун 5 млн сўм жарима.

▪️Банклар томонидан истеъмолчиларга кредитлар беришда қонун талабларига зид ҳаракатлар
🚨 Чора: 5 млн сўмдан ҳар бир ҳолат учун, жами 100 млн сўмгача.

▪️Муддати ўтган қарзлар бўйича нотўғри маълумотлар тақдим этиш
🚨 Чора: Банклардан ҳар бир ҳолат учун 1.5 млн сўм, жами 100 млн сўмгача жарима.

▪️Банклар томонидан истеъмолчиларнинг банк ҳисобларидан ноқонуний маблағ йиғиш
🚨 Чора: Ҳар бир ҳолат учун 25 млн сўм, жами 100 млн сўмдан ошмаслиги лозим.

▪️Банклар томонидан кредит ахборотларини нотўғри тақдим этиш
🚨 Чора: Банкдан ҳар бир ҳолат учун 5 млн сўм, жами 100 млн сўмгача.

▪️Банклар томонидан мижознинг розилигисиз банк ҳисобварағи бўйича амалларни амалга ошириш
🚨 Чора: Ҳар бир ҳолат учун 1 млн сўм, жами 100 млн сўмдан кўп бўлмаслиги лозим.

▪️Банк хизматлари тақдимотида истеъмолчиларга нотўғри ёки чалғитувчи маълумотлар бериш
🚨 Чора: Ҳар бир ҳолат учун 2 млн сўм жарима, жами ҳолатлар учун 100 млн сўмдан ошмаслиги шарт.

▪️Банкларнинг кредит шартлари ва тўловларини истеъмолчиларга тўлиқ етказмаслик
🚨 Чора: Ҳар бир ҳолат учун 2 млн сўм, жами жарима 100 млн сўмгача.

▪️Истеъмолчилардан ортиқча комиссия йиғиш
🚨 Чора: Банкдан ҳар бир ҳолат учун 1 млн сўм жарима, жами жарима 100 млн сўмдан кўп бўлмаслиги керак.

▪️Истеъмолчиларга бериладиган кредитларни қонунга зид равишда рад этиш
🚨 Чора: Ҳар бир ҳолат учун 5 млн сўм, жами 100 млн сўмгача жарима белгиланган.

▪️Банкларнинг кредит таъминоти шартларини истеъмолчиларга нотўғри тушунтириш
🚨 Чора: Ҳар бир ҳолат учун 10 млн сўм жарима, жами жарималар 100 млн сўмдан ошмаслиги лозим.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Кўпчилик қарз олувчиларни қизиқтирадиган савол — кредит муддатидан олдин ёпилганида суғурта пулини қайтариш мумкинми?

☑️ Агар кредитни муддатидан олдин тўлиқ ёпсангиз, суғурта тўловининг бир қисмини қайтариб олиш имконияти мавжуд. Бунинг учун, кредит ёпилгандан сўнг, банк билан маслаҳатлашинг ва суғурта шартномасини диққат билан ўрганиб чиқинг. Агар шартномада кредит муддатидан олдин ёпилганда суғурта қайтарилиши ҳақида банд бўлса, суғурта учун тўланган сумманинг бир қисми қайтарилади. Аммо, шартномада бундай қайтариш кўрсатилмаган бўлса, пулни қайтариб олиш имкони бўлмаслиги мумкин.

▪️Мисол учун, агар автокредитни бир йилда ёпсангиз, 4 йиллик суғурта тўловининг фақат 1 йили фойдаланилган бўлади ва қолган 3 йил учун суғурта суммаси қайтарилиши мумкин.

👉 Фуқаролик кодексининг 948-моддасига кўра, агар суғурта ҳодисаси юз бериш эҳтимоли йўқолса ёки суғурта шартномаси мақсадсиз бўлса, шартнома муддатидан олдин бекор бўлади. Бу ҳолатда, суғурталовчи кредит ёпилгунга қадар фойдаланилган вақтга мутаносиб равишда тўланган суммани қайтариши мумкин.

☝️Демак, агар қарз олувчи ўз ҳуқуқларини яхши билса ва шартномани тўғри ўрганса, у муддатидан олдин ёпилган кредит учун суғуртанинг бир қисмини қайтариб олиши мумкин.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Пулларингиз қачон яроқсизга чиқади? – Қимматли маълумот

Қоғоз пуллар шикастланган, йиртилган, чизилган ёки елимланган ҳолатларда уларни муомалада ишлатиш мумкинми? Ёки бундай банкнотлар яроқсизга чиқариладими?

Kun.uz тайёрлаган видеошарҳ орқали, қоғоз пулларнинг қай ҳолатларда муомалага яроқли бўлиши ва банкларда алмаштириш тартиблари ҳақида муҳим маълумотларни билиб олинг.

☝️Билиб қўйинг: шикастланган пулларингиз ҳақиқатан ҳам яроқсизми ёки уларни ҳали ҳам ишлатиш мумкинми? Батафсил маълумот учун видеони кўринг!

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️ДИҚҚАТ: Фирибгарларнинг янги усуллари – Сохта ҳужжатларга алданманг!

Telegram орқали фирибгарлар ўзларини Марказий банк ходимлари сифатида кўрсатиб, кредит расмийлаштиришни тўхтатиш баҳонасида сўхта ҳужжатлар юбормоқда. Улар Марказий банкнинг рамзлари ва атрибутлари билан жиҳозланган ҳужжатларни тақдим этиб, фуқароларнинг ишончига киришга уринмоқда.

☝️ЭСДА ТУТИНГ: Юқорида кўрсатилган каби ҳужжатларни тақдим этган шахсларга ишонманг! Улар билан ҳеч қандай видеоқўнғироқлар ёки ёзишмаларни давом эттирманг! Бундай шахслар билан боғланиш молиявий зарар кўришингизга олиб келиши мумкин.

Марказий банк фуқароларнинг тижорат банкларидан кредит олиш ёки омонат жойлаштириш жараёнларида қатнашмайди!

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️Марказий банк 1 ноябрдан Онлайн кредитлар билан боғлиқ фирибгарликларнинг олдини олиш учун янги қоидаларни жорий этди:

☑️ Биометрик Тасдиқ:

▪️Энди ҳар бир фуқаро, мобиль илова орқали кредит учун ариза топширганда, ўз биометрик маълумотларини (масалан, бармоқ излари ёки юз скани) тақдим этиши керак.

👆Бу ёндашув орқали фуқаронинг шахсига аниқлик киритилиб, унинг кимлиги тасдиқланади.

☑️ Икки Босқичли Кредит Тарихи Текшируви:

▪️Фуқаронинг кредит олиш учун ариза топшириши билан кредит тарихи икки марта текширилади: дастлабки текширув ариза берилганида ва иккинчиси кредит маблағлари ажратилишидан олдин амалга оширилади. Агар текширув натижаларида фуқаронинг қарз юки ортиб кетган ёки унинг кредит тарихи салбий бўлса, кредит бериш рад этилиши ёки қийин шартлар асосида ажратилиши мумкин.

☑️ 48 Соатлик Чеклов:

▪️Фуқаролар янги кредит олгандан сўнг, кредит маблағларидан фойдаланишда 48 соат давомида чекловлар бўлади. Бу давр ичида фуқаролар кредит ташкилотига қўнғироқ қилиб, ўз кредитларини фирибгарликсиз олганликларини тасдиқлашлари керак. Агар фуқаро буни амалга оширмаса, кредит шартномаси бекор қилинади ва ажратилган пуллар қайтариб олинади.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

💰 ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН ТАКЛИФ ЭТИЛАЁТГАН МИКРОҚАРЗЛАР
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)

🏦 Асакабанк
● Онлайн:
◦  Фоизи - 30% дан бошланади
◦  Муддати - 48 ойгача
◦  Миқдори - 50 млн сўмгача
Батафсил

● Банкка бориб олинадиган:
◦  Фоизи - 30% дан бошланади
◦  Муддати - 48 ойгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил
☎️1152

😊Пойтахтбанк
● Банкка бориб олинадиган:
◦  Фоизи - 28% дан бошланади
◦  Муддати - 36 ойгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил
☎️ (71) 214 20 00

🏦 Агробанк
● Онлайн:
◦  Фоизи - 32%%
◦  Муддати - 2 йил
◦  Миқдори - 50 млн сўмгача
Батафсил

● Банкка бориб олинадиган:
◦  Фоизи - 32% дан бошланади
◦  Муддати - 4 йилгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил
☎️1216

🏦 Ипак йўли банки
● Онлайн:
◦  Фоизи - 30.90% дан бошланади
◦  Муддати - 3 йилгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил

● Банкка бориб олинадиган:
◦  Фоизи - 29.9% дан бошланади
◦  Муддати - 5 йилгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил
☎️1296

🏦 БРБ
● Онлайн:
◦  Фоизи - 27% дан бошланади
◦  Муддати - 48 ойгача
◦  Миқдори -100 млн сўмгача
Батафсил

● Банкка бориб олинадиган:
◦  Фоизи - 26% дан бошланади
◦  Муддати - 48 ойгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил
☎️1254

🏦 Май банк
● Банкка бориб олинадиган:
◦  Фоизи - 31.9%
◦  Муддати - 36 ойгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил
☎️(55) 520 44 44

🏦 ЎзСҚБ
● Онлайн
◦  Фоизи - 29% дан бошланади
◦  Муддати - 36 ойгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил

● Банкка бориб олинадиган:
◦  Фоизи - 29% дан бошланади
◦  Муддати - 36 ойгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил
☎️(78) 777 11 80

🏦 Азия Альянс банк
● Банкка бориб олинадиган:
◦  Фоизи - 27.99% дан бошланади
◦  Муддати - 60 ойгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил
☎️1270

🏦 Ипотека банк
● Онлайн:
◦  Фоизи - 33.99% дан бошланади
◦  Муддати - 36 ойгача
◦  Миқдори - 50 млн сўмгача
Батафсил
☎️1233

👤 Алоқабанк
● Онлайн:
◦  Фоизи - 28% дан бошланади
◦  Муддати - 48 ойгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил
☎️ (71) 230 77 77

🏦 Гарант банк
● Банкка бориб олинадиган:
◦  Фоизи - 32%
◦  Муддати - 30 ойгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил
☎️ 1326

🏦 Тенге банк
● Онлайн:
◦  Фоизи - 35.9% дан бошланади
◦  Муддати - 2 йилгача
◦  Миқдори - 50 млн сўмгача
Батафсил

● Банкка бориб олинадиган:
◦  Фоизи - 30% дан бошланади
◦  Муддати - 4 йилгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил
☎️1245

🏦 Халқ банки
● Онлайн:
◦ Фоизи - 25% дан
◦ Муддати - 48 ойгача
◦ Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил
☎️ 1106, 712102002

🏦 Трастбанк
● Банкка бориб олинадиган:
◦ Фоизи - 24% дан
◦ Муддати - 60 ойгача
◦ Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил
☎️ 1287

🏦 МКБанк
● Банкка бориб олинадиган:
◦  Фоизи - 27% дан бошланади
◦  Муддати - 60 ойгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил

● Онлайн:
◦  Фоизи - 30% дан бошланади
◦  Муддати - 24 ойгача
◦  Миқдори - 30 млн сўмгача
Батафсил
☎️1285

🏦 Анорбанк
● Онлайн:
Фоизи - 27% дан бошланади
Муддати - 36 ойгача
Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил
☎️1290

🏦 Ҳамкорбанк
● Онлайн:
◦  Фоизи - 32% дан бошланади
◦  Муддати - 36 ойгача
◦  Миқдори - 50 млн сўмгача
Батафсил

● Банкка бориб олинадиган:
◦  Фоизи - 27.99% дан бошланади
◦  Муддати - 36 ойгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил
☎️1256

🏦 Ўзмиллийбанк
● Онлайн:
◦  Фоизи - 26% дан бошланади
◦  Муддати - 36 ойгача
◦  Миқдори - 50 млн сўмгача
Батафсил

● Банкка бориб олинадиган:
◦  Фоизи - 25% дан бошланади
◦  Муддати - 36 ойгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил
☎️1344

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Телеграм тармоғида турли блоглар жуда кўп, аммо сараланган блогларни ҳамма ҳам осонгина топа олмайди.

Шу сабабли биз сизнинг мушкулингизни осон қилиш учун энг фаол блогерларни блогини битта рўйхатда жамладик.
Биз ўзимизга ёққанларини сизга ҳам илиндик.

Ушбу ҳавола орқали ўзингизга ёққан бир ёки бир нечта блогларга аъзо бўлишингиз мумкин.

— Хўш, ўртоқлар, қани марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈

👉 /channel/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈

Читать полностью…
Подписаться на канал