Biznes olamidagi yangiliklardan xabardor boʻling
Agar siz katta yoki kichik biznes egasi yoxud oʻz biznesingizni endi boshlamoqchi boʻlsangiz, ushbu kanal aynan siz uchun.
“Vizier” kanalida har kuni oʻziga xos biznes strategiyalar, biznes va marketing olamidagi eng soʻnggi yangiliklar hamda bepul maʼlumotlar berib boriladi.
Yangiliklarni oʻtkazib yubormaslik uchun hoziroq obuna boʻling.
Marhamat👉 @vizier
🎁 Ориент Финанс Банк ва UzCard ҳамкорликда акция ўтказмоқда!
Сизда ҳали ҳамон «Омадли карталар» ва «Омадли транзакция» акцияларида қатнашиб, қимматбаҳо совғаларни қўлга киритиш имконияти мавжуд.
Бунинг учун:
«Омадли карталар»👇🏻
✅ 20 октябргача ofb.uz сайти орқали Uzcard картасини буюртма қилинг ва акция иштирокчисига айланинг. Ҳар 10 кунда оралиқ ютуқли ўйинлар ўтказамиз ва 40 нафар ғолибни аниқлаймиз ҳамда уларга 500 000 сўмдан пул мукофотини совға қиламиз.
Умумий мукофот жамғармаси 100 000 000 сўм!
«Омадли транзакция»👇🏻
✅ 28 октябргача OFB иловасида Ориент Финанс Банк томонидан чиқарилган Uzcard картаси орқали P2P пул ўтказмасини юборинг, валюта айирбошланг ёки хизматлар учун тўловни амалга оширинг. Ҳар ҳафта 50 нафар ғолибни танлаб оламиз ва уларга 500 000 сўмдан пул мукофоти тақдим этамиз.
Умумий мукофот жамғармаси 200 000 000 сўм!
Акцияда иштирок этинг ва совринларни қўлга киритинг!
Батафсил маълумот учун:
📲 4004 рақамига мурожаат қилинг:
FB | Inst | TG | YouTube | LinkedIn | TikTok | AppStore | Play Market | orientfinansbank">Threads| ofb.uz
«Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ-330-сон, 23.09.2024 й.) қабул қилинди.
Унга кўра:
☑️ АТ “Халқ банки”, “Микрокредитбанк” АТБ бириктирилган раҳбарларнинг хулосаси асосида:
➖камбағал оилаларга ноутбук сотиб олиш учун 5 йил муддатга 2 йил имтиёзли давр билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади;
➖тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун қиймати 30 млн сўмгача бўлган кичик ишлаб чиқариш ускуналари, кўчма дўконлар (food truck), мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситаларни сотиб олиш учун 5 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
ЮҚОРИ ФОИЗЛИ ОМОНАТЛАР
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)
🏦 Асакабанк
Фоизи-24%
Муддати-24 ойгача
Энг кам миқдори-100 минг сўм
Батафсил
☎️1152
🏦 Пойтахтбанк
Фоизи-25%
Муддати-24 ойгача
Энг кам миқдори-1 млн сўм
☎️71-214-20-00
🏦 Трастбанк
Фоизи-23%
Муддати-24 ой
Энг кам миқдори-500 минг сўм
Батафсил
☎️1287
🏦 БРБ
Фоизи-25%
Муддати-24 ой
Энг кам миқдори-500 минг сўм
Батафсил
☎️1254
🏦 Туронбанк
Фоизи-23.5%
Муддати-18 ой
Энг кам миқдори-100 минг сўм
Батафсил
☎️1220
🏦 Агробанк
Фоизи-23% гача
Муддати-13 ой
Энг кам миқдори-500 минг сўм
Батафсил
☎️1216
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк
Фоизи-25%
Муддати-24 ой
Энг кам миқдори-1 млн сўм
Батафсил
☎️1180
🏦 Тенге банк
Фоизи-23%
Муддати-13 ой
Энг кам миқдори-100 млн сўм
Батафсил
☎️1245
🏦 Гарант банк
Фоизи-23%
Муддати-18 ой
Энг кам миқдори-1 млн сўм
Батафсил
☎️1326
🏦 МКБанк
Фоизи-23%
Муддати-12-24 ой
Энг кам миқдори-100 минг сўм
Батафсил
☎️1285
🏦 Халқ банки
Фоизи- 23%
Муддати-24 ой
Энг кам миқдори-100 минг сўм
Батафсил
☎️1106
🟠 Mай банк
Фоизи - 24%
Муддати - 13 ой
Миқдори - 1 млн сўм
Батафсил
☎️(55) 520 44 44
🏦 Капиталбанк
Фоизи - 22%
Муддати - 25 ой
Энг кам миқдори - 1 млн сўм
Батафсил
☎️1340
❗️Унутманг! омонатдаги маблағларингиз давлат томонидан ҳимояланади ва олган даромадларингиз солиқлардан озод қилинади.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
❗️Уй-жой сотиб олиш бўйича кафолатли эскроу тизими жорий қилинади — Президент
Бунда девелоперлар ўзлари қураётган уйлар сотувини ташкил қилиш бўйича банклар билан шартнома тузади, бу уйларни олмоқчи бўлган одамлар пулини қурувчига эмас, тўғридан-тўғри банкка топширади.
Банклар эса йиғилган пулни қурувчига ресурс сифатида беради. Шунда банклар қурувчи ва харидор ўртасида кўприк бўлиб, уй-жойни ўз вақтида ва сифатли қуриб, эгасига топширишга кафил бўлади.
Янги тизим Самарқанд шаҳри, Янгиҳаёт ва Сергели туманларида бир йил давомида тажрибадан ўтказилиши белгиланди.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тайинланди!
Б.Зоҳидов тайинловга қадар, Шайхонтоҳур тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди. 2017-2020 йилларда Марказий банк раиси ўринбосари, 2020-2022 йилларда Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган.
Маълумот учун, Б.Эркинович 1982 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2003 йил Тошкент Молия Институтини, 2008 йил Банк-молия академиясини тамомлаган.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Сиртқи таълимда ўқиб олий маълумотли бўлинг!
Халқаро Нордик университети Ўзбекистон ва Финландия ташқи ишлар вазирлиги кўмагида очилган.
Университетда дарслар онлайн ва офлайн Hemis платформаси ва Zoom орқали олиб борилади.
Ориент Финанс Банк ва Visa’дан тақдим этилаётган 25 та замонавий ноутбуклардан бирини ютиб олиш имкониятини қўлга киритинг! 🤩
Бунинг учун сиздан фақатгина сўровномада қатнашиш талаб этилади. 💻
Совринли танлов 28 августдан 6 октябргача давом этади. 15 октябрда биз 25 нафар ғолибни аниқлаймиз ва уларнинг ҳар бирига ноутбук совға қиламиз!
📌 Ғолиблар random.org сайтидан тасодифий сонларни аниқлаш йўли билан танлаб олинади.
Сўровномани тўлдириш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг: https://goo.su/uInUWYS
Ҳаммага омад тилаймиз!
FB | Inst | TG | YouTube | LinkedIn | TikTok | AppStore | Play Market | orientfinansbank">Threads| ofb.uz
Яқин кунларда Тошкент шахрида “Banks&BusinessExpo2024” номли Халқаро кўргазмасибўлиб ўтиши режалаштирилмоқда!
2024 йилнинг 15-17 октябрь кунлари Тошкент шаҳридаги“Ўзэкспомарказ” МКМда “Ўзбекистон БанклариАссоциацияси” ва “GLOBALEXPO” компанияси томониданташкил этилган “Banks&BusinessExpo2024” Халқарокўргазмаси бўлиб ўтади.
Кўргазмада Марказий Осиё, Европа, Осиё минтақасиданкелган компаниялар ва корхоналар ҳамда хорижий банкларўз брендларини намойиш этиш билан бир қаторда, жаҳонмолия ташкилотларининг янгилик ва инновациялари тақдимэтилади.
Шунингдек, кўргазмада банклар фаолиятиниривожлантириш бўйича давлат сиёсати ва инвесторларнисоҳага жалб этиш чора тадбирлари, энг янги технологияларва ишланмалар, халқаро “ISO” стандартларини жорий этишмасалаларига алоҳида эътибор берилади.
Батафсил маълумотлар:
Сайт : https://global-expo.uz
Телеграм: @Global_Expo
e-mail: uzglobalexpo@gmail.com
Тел: +998 95 011 99 44
Банкдан салкам 19 млрд сўм қарзи бор қашқадарёлик тадбиркорнинг қочиб юргани маълум бўлди
7 июнь куни Ипак Йўли Банки Қарши филиалидан SMART SAID МЧЖ раҳбари Д.С. салкам 19 млрд сўм қарзи бўла туриб, уни тўлашдан бош тортиб, қочиб юргани маълум бўлди.
Маълум бўлишича, банк SMART SAID МЧЖга 2020-2021 йиллардаги келишув шартномаларига асосан жами 1 млн 435 минг доллар миқдорида кредит ажратган.
Бироқ шу вақтга қадар SMART SAID МЧЖ кредит шартномасидаги мажбуриятларини бажармаган ва банк ФИБ Қарши туманлараро судига асосий кредит қарздорлиги, муддати ўтган асосий қарзи, муддати ўтган фоиз қарзи, жами 18,9 млрд сўмни ундириш ҳақида даъво аризасини киритган бўлиб, суд даъво талабларини қаноатлантириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилган.
Шунингдек, кредит маблағлари мақсадсиз ишлатилиши бўйича жамият мансабдор шахсларига нисбатан хусусий ажрим чиқарилиб, кўриб чиқишлик учун Қарши шаҳар прокуратурасига юборилган.
Бу ҳолатдан бохабар бўлган тадбиркор эса қарзини сўраб келган банк ходимларига эшикни очмаган ва аксинча уйига ўрнатилган видеокамераси орқали уларнинг видеосини тарқатиб юборган.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏦 Туғилган кунингиз муборак бўлсин!
Бугун Трастбанк хусусий акциядорлик банки Бошқарув раиси Нормухамедов Сардор Рифатович таваллуд топган кун.
С.Нормухамедов 1981 йил 21 сентябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2002 йил Тошкент Молия Институтини, 2007 йил эса Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган.
@Bankxabar жамоаси Сардор Рифатовичга доимо омонлик, оилавий бахт ва келажакдаги ишларига муваффақиятлар тилайди.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
❗️ Эслатма:
⏰ Бугун - 20 сентябрь куни банкларда тўловлар 19:00 гача узайтирилди.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
ИККИЛАМЧИ БОЗОР УЧУН ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ!
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)
🏦 Асакабанк
◦ Фоизи - 26%
◦ Муддати - 10 йил
◦ Бошланғич тўлов - 25%
◦ Миқдори - 800 млн сўмгача
Батафсил
☎️1152
🏦 Туронбанк
◦ Фоизи - 25%
◦ Муддати - 10 йил
◦ Бошланғич тўлов - 26%
◦ Миқдори - 800 млн сўмгача
Батафсил
☎️1220
🏦 Ипак йўли банки
◦ Фоизи - 27% дан бошланади
◦ Муддати - 7 йилгача
◦ Бошланғич тўлов - 25% дан бошланади
◦ Миқдори - 800 млн сўмгача
Батафсил
☎️1296
🏦 Тенге банк
◦ Фоизи - 23.9%
◦ Муддати - 10 йилгача
◦ Бошланғич тўлов - 25% дан бошланади
◦ Миқдори - 820 млн сўмгача
Батафсил
☎️1245
🏦 Агробанк
● Янги ипотека:
◦ Фоизи - 25%
◦ Муддати - 10 йил
◦ Бошланғич тўлов - 25% дан бошланади
◦ Миқдори - 800 млн сўмгача
Батафсил
● Ўз маблағлари ҳисобидан:
◦ Фоизи - 26% дан бошланади
◦ Муддати - 10 йил
◦ Бошланғич тўлов - 15% дан
◦ Миқдори - 850 млн сўмгача
Батафсил
☎️1216
🏦 Пойтахтбанк
◦ Фоизи - 28% дан бошланади
◦ Муддати - 10 йилгача
◦ Бошланғич тўлов - 25%
◦ Миқдори - Чекланмаган
☎️(71)-214-20-00
🏦 БРБ
◦ Фоизи - 24.9% дан бошланади
◦ Муддати - 15 йилгача
◦ Бошланғич тўлов - 20% дан бошланади
◦ Миқдори - 1.7 млрд сўмгача
Батафсил
☎️1254
🏦 Алоқабанк
◦ Фоизи - 26%
◦ Муддати - 15 йилгача
◦ Бошланғич тўлов - 20%
◦ Миқдори - 800 млн сўмгача
Батафсил
☎️(71) 230 77 77
Бирламчи бозор учун ипоека кредитлари рўйхати ушбу ҳаволада кўрсатилган.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
❗️Таълим кредитини ажратиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди!
(Вазирлар Маҳкамасининг 579- сонли қарори. 16.09.2024)
⁃ олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредитини фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратиш тизимини йўлга қўйиш;
⁃ олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган иккинчи ва ундан юқори босқич талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсатгичи “3” дан паст бўлган тақдирда, тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида таълим кредити ажратиш амалиёти жорий қилинади.
Шунингдек, олий таълим ташкилотлари талабалари учун таълим кредити улар тўғрисидаги маълумот Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг kontrakt.edu.uz ва HEMIS ахборот тизимида; ўрта-махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун эса улар тўғрисидаги маълумот prof.edu.uz ахборот тизимида мавжуд бўлган тақдирда ажратилади.
Ушбу хабарни таълим кредит олувчилар ҳамда ажратувчи тижорат банклари масъулларига юбориб қўйинг.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
❗️Душанба кунидан курс яна ошади!
Душанба кундан тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 12 810 сўмдан юқори бўлади!
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
❗️ТБС БАНК ҲАМОН ЕТАКЧИ: БАНКЛАРДА МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ РЎЙХАТИ
(24.09.2024 ҳолатига)
Айни пайтда қуйида кўрсатилган банклар томонидан hh.uz платформасига жами 495 та бўш иш ўринлар мавжудлиги ҳақида маълумот жойланган:
🏦 Ипотека банкда жами 53 та вакансия мавжуд—Батафсил
💳 «UZUM TECHNOLOGIES»да жами 65 та вакансия мавжуд — Батафсил
🏦 АВО банкда жами 43 та вакансия мавжуд—Батафсил
🏦 ТБС банкда жами 102 та вакансия мавжуд — Батафсил
🏦 Капиталбанкда жами 18 та вакансия мавжуд—Батафсил
🏦 Ҳамкорбанкда жами 28 та вакансия мавжуд—Батафсил
🏦 Анорбанкда жами 14 та вакансия мавжуд—Батафсил
🏦 Тенге банкда жами 11 та вакансия мавжуд—Батафсил
🏦 Халқ банкида жами 12 та вакансия мавжуд—Батафсил
🏦 Инфинбанкда жами 11 та вакансия мавжуд — Батафсил
🏦 Ўзмиллийбанкда жами 11 та вакансия мавжуд—Батафсил
🏦Янги банкда жами 18 та вакансия мавжуд—Батафсил
🏦 Гарант банкда жами 8 та вакансия мавжуд—Батафсил
🏦 Смартбанкда жами 8 та вакансия мавжуд — Батафсил
🏦 Туронбанкда жами 5 та вакансия мавжуд—Батафсил
🏦 Ўзсаноатқурилишбанкда жами 2 та вакансия мавжуд—Батафсил
🏦 Ипак Йўли банкда жами 10 та вакансия мавжуд—Батафсил
🏦 Агробанкда жами 5 та вакансия мавжуд—Батафсил
🏦 Ориент Финанс банкда жами 7 та вакансия мавжуд—Батафсил
🏦 Апекс банкда жами 15 та вакансия мавжуд—Батафсил
🏦 Давр банкда жами 10 та вакансия мавжуд—Батафсил
🏦 МКБанкда жами 3 та вакансия мавжуд—Батафсил
🏦 Асакабанкда жами 5 та вакансия мавжуд—Батафсил
🏦 Октобанкда жами 26 та вакансия мавжуд — Батафсил
🏦 Ҳаётбанкда жами 5 та вакансия мавжуд—Батафсил
Ушбу вакансиялар бўйича тўлиқ маълумот олиш учун «Батафсил» деб ёзилган сўз устига босинг.
☝️Ушбу постни банк соҳаси бўйича иш қидириб юрган танишларга юборинг.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Ҳеч нарса ишлаб чиқармай ва сотмай, сотувларнинг энг юқори вақтида қандай қилиб даромад олиш мумкин? Ozon буюртма бериш пунктларини очинг!
Forbes версиясига кўра, 2023 йилда Ozon Россияда биринчи рақамли франшиза бўлди. Бугунги кунда маркетплейс Ўзбекистонда янги ҳамкорларни изламоқда ва ҳар бир буюртма бериш пунктларини очиш учун дастлабки олти ойда 81 млн сўмгача ёрдам беришга тайёр. Очиш эса катта маблағ талаб қилмайди, ўртача икки ҳафта зарур ва тўртта оддий қадамни бажариш керак:
1. Сайтда формани тўлдиринг.
2. Интерактив харита ёрдамида бино танланг.
3. Бино тасдиқлангач, ижара ва франшиза шартномасини имзоланг.
4. Оддий пардозлаш ишларини бажаринг ва ходимлар топинг – Ozon пешлавҳа тақдим этади ва ходимларни ўқитишга ёрдам беради.
Буюртмаларни бериб, даромад олишни бошлаймиз!
Пункт эгалари қўшимча даромадни сотувчилардан посилкаларни қабул қилиш ва худди шу бинода қўшимча бизнес очиш орқали олишлари мумкин. Аммо асосий даромад айланмадан олинадиган фоиздир. Қанча кўп буюртма бўлса, даромад ҳам шунча катта бўлади. «11.11» сотуви ва «Қора жума» йилда энг катта даромад келтиради ва уларга озгина вақт қолди.
Бундай бизнес қандай ишлашини ҳамкорлар учун ишлаб чиқилган қўлланмада ва сайтда батафсил билиб олишингиз мумкин. Ozon ҳамкорига айланинг ва юқори мавсумгача пункт очишга улгуринг!
🏦 МАРКАЗИЙ БАНК ВА УНИНГ ҲУДУДИЙ БОШ БОШҚАРМАЛАРИДАГИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ
☑️ Марказий аппарат учун:
▪️Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти
👉Бош иқтисодчи— батафсил
▪️ Банкларни пруденциал назорати департаменти
👉Бош иқтисодчи— батафсил
👉Етакчи иқтисодчи— батафсил
▪️Инсон ресурсларини бошқариш департаменти
👉Бош мутахассис — батафсил
▪️Юридик департаменти
👉Бош юрисконсульт — батафсил
▪️Кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш методологияси департаменти
👉Бош мутахассис — батафсил
👉Бош иқтисодчи — батафсил
▪️Жамоатчилик билан алоқалар ва коммуникацион сиёсат департаменти
👉Етакчи иқтисодчи— батафсил
▪️Молиявий барқарорлик департаменти
👉Бошқарма бошлиғи — батафсил
👉Етакчи иқтисодчи— батафсил
👉Бош иқтисодчи— батафсил
☑️ Ҳудудий Бош бошқармалар учун:
▪️Хоразм вилояти
👉Бош иқтисодчи (муддатли меҳнат шартномаси асосида) — батафсил
⏳Аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 26.09.2024.
✅ Юқорида келтирилган бўш иш ўринлари бўйича @CBUuz_bot орқали резюме юборинг.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
💛 AVO kartomaniya: bizda birinchi g'oliblar 💛
Birinchi iPhone 15'ni Toshkentlik Jahongir qo'lga kiritdi, yana poytaxtlik Botirxo'ja va Jasulan esa eksklyuziv brenddagi kiyimlar sohibiga aylandilar.
Sizda hali ham ikkita iPhone 15'dan biri, PlayStation 5, Dyson Airwrap hamda AVO brendidan eksklyuziv brenddagi kiyim sohibiga aylanish imkoniyati bor🔥
O'yin ishtirokchisiga aylanish uchun:
▪️AVO ilovasida AVO platinum plastik kartasini buyurtma qiling
▪️Kartangizni sizga yaqin kartomat / pochtomatdan olib keting
▪️Kartani uning orqa tomonidagi QR-kod orqali faollashtiring
va qoyilmaqom sovrinlar poygasida ishtirok eting!
📌 G'oliblar har juma 19:00 AVO Telegram-kanalidagi jonli efirda aniqlanadi
📅 Aksiya davri: 4.09.2024 dan 4.10.2024 gacha
G'oliblar tasodifiy raqamlar generatori yordamida aniqlanadi.
Aksiya shartlari bilan ommaviy ofertada tanishib chiqing.
Бехзод Мусаев Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбари этиб тайинланди
Маълумот учун, Бехзод Анварович “Микрокредитбанк” кузатув кенгаши раиси ҳисобланади.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏦 Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисидаги низомга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилмоқда
(№ 3294)
☑️ 42 банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилмоқда:
Банклар тўлов терминалини ажратиш бўйича мурожаатлар келиб тушган кундан бошлаб ўн банк иш куни ичида тўлов терминалларини ажратади. Ушбу вақт ичида банклар тўлов терминалларини техник жиҳатдан мижозга бириктириш ишларини тугатиши шарт.
Банклар тўлов терминалларини техник жиҳатдан мижозга бириктириш пайтида унинг фаолияти туридан келиб чиқиб МCC-кодларини, терминал ва тўлов тури, мижознинг идентификация маълумотлари ва тўлов тизими оператори қоидаларида белгиланган тегишли маълумотларни банк ахборот базасига киритиши лозим.
Бунда, мижознинг фаолият тури ва тегишли маълумотлари ўзгарган тақдирда, мижоз уч банк иш кунида хизмат кўрсатувчи банкига тегишли маълумотни тақдим этади ва банк томонидан бир иш куни мобайнида мижозга бириктирилган терминал маълумотларига тегишли ўзгартиришлар киритилади.
Муҳокама тугаш санаси: 05.10.2024
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
⚡️САЙТ ҚАЙТА ИШГА ТУШДИ: Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун аризаларни қабул қилиш бошланди
Мақсадли параметрлари доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидия учун аризалар қабул қилишнинг иккинчи босқичи бошланди.
Аризаларни Давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки «my.gov.uz» ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда топшириш мумкин.
👉Субсидия олиш бўйича йўриқнома👈
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🇺🇿 Киберхавфсизликни таъминлаш соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди❗️
Қонунга кўра, Марказий банк фаолиятини тартибга солувчи, банклар, нобанк кредит ташкилотлари, тўлов тизимлари операторлари, электрон ҳукумат фаолиятида ахборот хавфсизлигини ва киберхавфсизликни таъминлаш белгиланмоқда.
☑️Шунингдек, автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш ва банк сири соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
▪️Жумладан, “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, Марказий банк микромолия ташкилотлари, ломбардлар, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари , шунингдек банклар, тўлов ташкилотлари, тўлов тизимлари операторлари, валюта биржаларининг ҳамда кредит бюроларининг фаолиятида ахборот хавфсизлигига ва киберхавфсизликка таҳдидларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўради.
Кучга кириш санаси 22.12.2024
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
ЭРТАДАН ЯЪНИ 23 СЕНТЯБРДАН СУБСИДИЯ УЧУН АРИЗАЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ БОШЛАНАДИ!
1. Субсидия учун кимга мурожаат қилинади❓
▪️Субсидия олиш учун давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали(my.gov.uz/oz/service/325) ариза берилади.
▪️Бунда анкета-ариза электрон тарзда тўлдирилади ва мазкур хизмат мутлақо бепул.
▪️23 сентябрдан аризалар қабул қилиш бошланади.
2. Субсидия олиш учун даромад қанча бўлиши лозим❓
▪️Субсидия даромади юқори бўлмаган фуқаролар ёки оилаларга берилади.
▪️Ариза берувчи ва/ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромад миқдори:
– Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — МҲТEКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 8 бараваригача (8 млн 400 минг сўм);
– Тошкент шаҳрида — МҲТEКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 9,2 бараваригача (9 млн 660 минг сўмгача) бўлиши зарур.
3. Даромади етмаса қандай йўл тутиш мумкин❓
▪️Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.
4. Cубсидия ажратишда нималарга эътибор қаратилади❓
▪️Субсидия ажратишнинг мезонлари бор, уларнинг биринчиси юқорида келтирилган ойлик даромад миқдори.
▪️Иккинчиси, аризачининг амалдаги турар жойининг мақоми:
– ижара (эр-хотиннинг ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас)
– эгасининг рухсати билан текин турар жой (эр-хотиннинг ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас)
– ариза берувчининг ўз мулкида якка тартибдаги уй-жойи мавжудлиги (якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш учун).
▪️Учинчидан, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар:
– “лабор-мигратион” дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти;
– олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими;
– ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар
– оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар.
▪️Тўртинчидан, ариза берувчи ва унинг оиласидаги шахсларнинг қуйидаги тоифага мансублиги:
– биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс;
– сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи;
– оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган.
– Ижтимоий мезонлар асосида 30 (жами 50 балдан) ва ундан юқори балл тўплаганларга субсидия берилади.
5. Қайси ҳолатларда субсидия берилмайди❓
▪️Қуйидаги ҳолларда субсидия ажратиш рад этилади:
– аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;
– маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда;
– илгари имтиёзли ипотека кредитлари асосида квартира ёки уй-жой ҳамда субсидия олганлар ариза берганида;
– жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда;
– ариза берувчи ва/ёки оиланинг ўртача ойлик даромади юқорида кўрсатилган даромаддан кўп ёки кам бўлганида.
– Бошқа асослар билан рад этиш мумкин эмас, ариза рад этилганидан сўнг яна қайта мурожаат қилиш мумкин.
– Субсидия олувчилар кўп бўлганда, дастлаб биринчи ариза берганларга субсидия ажратилади.
6. Бошланғич тўлов ва кредит фоизи қанча❓
▪️Дастлабки тўлов учун 30 млн сўм субсидия берилади.
▪️Шунингдек, субсидия асосида олинган кредит фоизининг 12 фоизидан ошган қисми қоплаб берилади, илгари 10 фоизидан ошган қисмига берилган. 2025 йилдан бошлаб эса фақат Марказий банк асосий ставкасидан ошган миқдор қоплаб берилади.
7. Кредит миқдори қанча❓
▪️Субсидия асосида ажратиладиган кредит миқдори Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 330 млн, Тошкент шаҳрида эса 420 миллионни ташкил қилади.
▪️Субсидия асосида ажратилган кредит сотиб олинаётган уй нархига етмаса, банклар ўз маблағидан кредит ажратиши мумкин.
Масалан, уй нархи 600 млн, субсидия эса 420 млн, 180 млн етмаганини банк ўзи кредит сифатида беради ва фоизини ҳам мустақил белгилайди.
Ипотека асосида янги уй олаётганда кредитни суғурта қилиш бекор қилинган.
Манба
📹 Ариза бериш тартиби қуйидаги видеолавҳада кўрсатилган👇
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏦 Туғилган кунингиз муборак бўлсин!
Бугун Бизнесни ривожлантириш банки Бошқарув раиси ўринбосари Шарипов Баҳромходжа Шухратович таваллуд топган кун
Б.Шарипов 22.09.1982 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2003 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг бакалавр босқичини ва 2005 йил магистратура босқичини тамомлаган. 2015 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси «Давлат бошқаруви» йўналишини битирган. Банк тизимидаги иш тажрибаси 20 йил.
@Bankxabar жамоаси Баҳромходжа Шухратовичга доимо омонлик, оилавий бахт ва келажакдаги ишларига муваффақиятлар тилайди.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏦 Марказий банк 2024 йил 1 сентябрь ҳолати бўйича тижорат банкларининг муаммоли кредитлари (NPL) ҳақида маълумот берди.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏦 Микрокредитбанк 2024 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар бўйича ахборот берди
20 сентябрь куни "Микрокредитбанк томонидан 2024 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар" мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.
Анжуманда банкнинг 2025 йилгача ривожлантириш стратегияси бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”да белгиланган чора-тадбирлар доирасида 2024 йилнинг январь-август ойларида бажарилган ишлар бўйича ахборот берилди.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида ҳисобот даврида аҳоли ва тадбиркорларга жами 1 трлн 508 млрд сўмдан ортиқ кредитлар (йиллик режа 2,4 трлн сўм) ажратилиши натижасида 90 101 нафар аҳоли бандлиги таъминланди.
Маълумот ўрнида, дастур доирасида ажратилган кредитларнинг 51 фоизи аёл тадбиркорлар ҳиссасига тўғри келади. Хотин-қизларга ажратилган кредит 2023 йилга нисбатан 1,3 баробарга, кредит олган аёллар сони 16 минг нафарга ортган.
Шу ўринда оилавий тадбиркорлик йўналишида имтиёзли кредит маблағига эҳтиёжи бор аҳоли ортиқча вақт сарфламасдан банкнинг “Маврид” иловаси орқали кредитга ариза юбориш имкони яратилган. Бунинг учун банкнинг “Маврид” иловаси ҳамда oilakredit.uz платформасини интеграция қилиш жараёнлари якунига етказилди.
Батафсил.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
❗️Банкоматни бузиб, ичидаги пулларни ўғирлаётганда қўлга олинган талабаларга суд ҳукми ўқилди!
Икки нафар Университет талабаси ва бир нафар вояга етмаган шахслар бир гуруҳ бўлиб банкоматларни бузиб, ичидаги 177 млн сўм пул маблағларини ўғирлаётган вақтда қўлга олинган.
Суд мажлисида икки нафар талабага 4 йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🇬🇧 Молиявий, иқтисодий ва банк ходимларини Буюк Британиядаги навбатдаги курcларимизга таклиф этамиз:
1. Барқарор банк амалиётлари: риск маданияти ва бошқарув стратегиялари;
2. Кичик ва ўрта бизнесни кредитлашнинг халқаро етакчи амалиётлари: "Британия банклари мисолида"га таклиф этамиз.
📍Қачон ва қаерда: 2024 йил 3-12 ноябрь, Буюк Британияда.
🔍 Қўшимча маълумотлар вебсайтда мавжуд: www.mbfacademy.co.uk
⏰Pегистрация муддати: 25 Сентябрь, 2024 йил.
☎️ Мурожаат +447895651543 (Telegram/WhatsApp ва қўнғироқлар учун), электрон почта kdjalilov@mbfacademy.co.uk ва вебсайт (www.mbfacademy.co.uk) орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
🤝 Чегирмалар бор. Шошилинг!
🏦Yangi Bank: ҳар ҳафта йиллик 24% пассив даромад олинг 💸
Пулингизни картада сақламанг, у ерда даромад келтирмайди. Yangi Bank омонат очиб, ундан барқарор пассив даромад олишни таклиф қилади.
Шартлар:
- Ставка: йиллик 24%.
- Тўловлар: ҳар ҳафта истаган картангизга.
Капитализация қилинг ва даромадлиликни 27,32% гача оширинг.
- Чекланмаган миқдорда тўлдириш имконияти.
- Комиссиясиз пул ечиш.
- Фоизларни қайта ҳисоблашсиз омонатни муддатидан олдин ёпиш.
- Минимал сумма: 50 000 сўм
Ҳа, айтгандай, барча саволлар бўйича иловадаги чатга мурожаат қилишингиз мумкин. Қўллаб-қувватлаш хизмати 24/7 ишлайди.
📱Омонат очиш жуда осон: «Yangi – Онлайн-банк и финансы» иловасини юклаб олинг ва тезкор рўйхатдан ўтинг. Жамғармангизни исталган вақтда ва исталган жойдан онлайн бошқаринг.