bankxabar | Неотсортированное

Telegram-канал bankxabar - 🇺🇿Bankxabar

36183

Банк ва молия янгиликлари биринчи бизда! Коментария гуруҳи: @bankxabarchat Мурожаат ва тижорий ҳамкорлик учун: @Xabaryozishbot

Подписаться на канал

🇺🇿Bankxabar

🏦🏠 Асакабанк барча турдаги ипотека кредитларни таклиф қилмоқда!

● Уй-жой таъмирлаш учун:
◦ Фоизи - 26%
◦ Муддати - 10 йилгача
◦ Миқдори -170 млн сўмгача
Батафсил маълумот

● Бирламчи ва иккиламчи бозор учун:
◦  Фоизи - 26%
◦  Муддати - 10 йил
◦  Бошланғич тўлов - 25%
◦  Миқдори - 800 млн сўмгача
Батафсил маълумот

● Бирламчи бозор учун:
◦  Фоизи - 17.5%
◦  Муддати - 20 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 15% дан
◦  Миқдори - 420 млн сўмгача
Батафсил маълумот

● NRG хонадонлари учун:
◦  Фоизи - 0% дан бошланади
◦  Муддати - 10 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 25% дан
Батафсил маълумот

☎️Мурожаат учун: 1152

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️Ўқишга кирган хотин-қизлар диққатига!

Вазирлар маҳкамасининг 447-сонли қарорига кўра, давлат ОТМлари магистратура босқичига контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси бюджетдан қоплаб берилади.

▪️Бунинг учун хотин-қизлар ректор номига 15 сентябргача ариза бериши керак.

▪️Ушбу муддатдан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.

▪️Тақдим этилган аризалар олий таълим муассасаси томонидан уч иш куни ичида кўриб чиқилади ҳамда умумлаштирилади.

Каналга уланиш👉🏻
@Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Халқ банки барчангизни Ўзбекистон мустақиллиги куни билан табриклайди!

Ушбу ажойиб видеороликда банк амабасаддори Эркин Бозоров байрам туҳфаси сифатида чиройли шеър орқали барчани табриклабди.

Вилеороликда банкнинг халқимизга эҳтироми ва меҳри ифода этилган.

Ўзбекистоннинг биринчи банки жамоаси барчангизни яна бир бор байрам билан муборакбод этади. Халқ банки ҳамиша халқимиз билан бирга!

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

⚡️Пенсия пуллари бирин-кетин тушишни бошлади!

Фуқароларнинг сентябрь ойи учун пенсиялари 15 фоизга оширилган ҳолатда банк пластик карталарга бирин-кетин кирим қилинмоқда.

Пенсия ва нафақа пулини банк картасида олишнинг қандай афзалликлари бор?

✔️ Давлат томонидан 1% қўшимча тўлов қўшиб берилади;
✔️ Ойнинг 27-санасигача кутиш шарт эмас. Пуллар ҳар ойнинг
5-санасигача картага ўтказилади.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🇺🇿 🇺🇿33 ЁШИНГ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН АЗИЗ ВАТАНИМ!

@Bankxabar жамоаси барчангизни байрам билан муборакбод этади.

Барчангиз билан ишлашдан хурсандмиз, доимо соғ-саломат юринг.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 ТуронБанкнинг Тошкент шаҳридаги икки нафар БХМ раҳбарлари Марказий банк томонидан тақдирланишди

«Туронбанк» АТБнинг Тошкент шаҳар БХМ раҳбари Хайдаров Рустам Бахтиёрович ҳамда Юнусобод БХМ раҳбари Обидов Зоҳиджон Сидиқович Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Марказий банк томонидан муносиб тақдирланишди.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Асакабанк БХМ бошқарувчи ўринбосарлари Марказий банк томонидан тақдирланишди!

«Асакабанк» АЖ Пойтахт ҳамда Автотранспорт БХМ бошқарувчи ўринбосарлари Ходжиев Сардор Бахтиярович ва Туляганов Дилмурод Тулкунович Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Банк тизимидаги кўп йиллик фидокорона ва самарали меҳнати ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун Марказий банк томонидан тақдирланди.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️Бугун - 30 август куни банкларда тўловлар 18:00 гача узайтирилди.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Байрам ва дам олиш кунлари айрим банклар томонидан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилмоқда. Булар,👇

🏦 Агро банк
🏦 Азия Альянс банк
🏦 Алоқа банк
🏦 Анор банк
🏦 Асака банк
🏦 БРБ
🏦 Гарант банк
🏦 Давр банк
🏦 ИнФин банк
🏦 Ипотека-банк
🏦 Ипак Йўли банки
🏦 Май банк
🏦 Миллий банк
🏦 МКБанк
🏦 Октобанк
🏦 Ориент Финанс банк
🏦 Пойтахт банк
🏦 Саноатқурилишбанк
🏦 Садерат банк
🏦 Траст банк
🏦 Турон банк
🏦 Универсалбанк
🏦 Халқ банки
🏦 Ҳаёт банк
🏦 Ҳамкорбанк

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️Бугун қисқартирилган иш куни эмас!

Меҳнат кодексининг 187-моддасига асосан, ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади. Бироқ, эртага 31 август, байрам эмас. Шунинг учун бугун қисқартирилган иш куни бўлмайди.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

T-Bankda yangi dizayndagi Black kartalari ishlab chiqilganidan xabaringiz bormi?
Yangi dizayndan tashqari, karta boshqa afzalliklarga ham ega: agar sizda Pro obunasi (birinchi oy bepul) boʻlsa, T-Bank ilovasida ona tilingizda migratsiya masalalari boʻyicha maslahat olishingiz va MDH mamlakatlariga tez pul oʻtkazishingiz mumkin, eng muhimi rasmiylashtirish uchun Rossiya fuqaroligiga ega boʻlishingiz shart emas. Hozir kartalar Tojikiston, Oʻzbekiston, Qozogʻiston, Armaniston, Qirgʻiziston va Belarus tabiati bilan cheklangan dizaynda mavjud.

Tojik, oʻzbek, qirgʻiz yoki rus tillarini bilishingizdan qatʼi nazar, T-Bank ilovasi mutaxassislari sizga yordam beradi:

- Hujjatlar bilan bogʻliq muammolarni hal qilishda;
- Ish va uy-joy topishda;
- Tibbiy yordam va taʼlim olishda.

Siz yangi dizayndagi Black kartasini quyidagi havolada rasmiylashtirish mumkin: - https://t.tb.ru/bankxabar0824

Реклама. АО "ТБанк", ИНН 7710140679, лицензия ЦБ РФ № 2673, erid: 2VtzqvJSudf

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️Бугун - 29 август куни банкларда тўловлар 18:00 гача узайтирилди.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Тангматов Бекзод Олимжонович Асакабанк Бошқарув Раиси ўринбосари лавозимига тайинланди

Б.Тангматов 04.05.1986 йил Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган. 2008 йил Тошкент Молия Институтининг Банк иши факултетини тамомлаган.

Б. Олимжонович 2008-2016 йиллар оралиғида Ўзмиллийбанкда турли лавозимларда, 2016-2017 йиллар Туронбанк Республика аппарати Ташқи иқтисодий фаолият департаменти директори лавозимида, 2017-2019 шахсий бизнесда, 2019 йил март ойидан Асакабанк Бош офиси ижро аппарати бошлиғи, 2019-2023 йиллар Асакабанк Чакана бизнес департаменти директори ва 2023 йил июнь ойидан бугунга қадар Асакабанк Бошқарувчи директори(чакана бизнес бўйича) лавозимида ишлаган.

Бекзод Олимжоновичнинг келгуси иш фаолиятига омад тилаймиз!

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️ТБС БАНК ҲАМОН ЕТАКЧИ: БАНКЛАРДА МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ РЎЙХАТИ
(29.08.2024 ҳолатига)

Айни пайтда қуйида кўрсатилган банклар томонидан hh.uz платформасига жами 506 та бўш иш ўринлар мавжудлиги ҳақида маълумот жойланган:

🏦 Ипотека банкда жами 54 та вакансия мавжуд—Батафсил

💳 «UZUM TECHNOLOGIES»да жами 57 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 АВО банкда жами 47 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 ТБС банкда жами 89 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 Капиталбанкда жами 17 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Ҳамкорбанкда жами 30 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Анорбанкда жами 16 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Тенге банкда жами 12 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Халқ банкида жами 25 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Инфинбанкда жами 16 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 Ўзмиллийбанкда жами 10 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦Янги банкда жами 12 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Гарант банкда жами 6 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Смартбанкда жами 8 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 Туронбанкда жами 1 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Ўзсаноатқурилишбанкда жами 8 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Ипак Йўли банкда жами 7 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Агробанкда жами 10 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Ориент Финанс банкда жами 3 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Апекс банкда жами 24 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Давр банкда жами 7 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 МКБанкда жами 2 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Асакабанкда жами 4 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Октобанкда жами 14 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 Ҳаётбанкда жами 23 та вакансия мавжуд—Батафсил

Ушбу вакансиялар бўйича тўлиқ маълумот олиш учун «Батафсил» деб ёзилган сўз устига босинг.

☝️Ушбу постни банк соҳаси бўйича иш қидириб юрган танишларга юборинг.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ИПАК ЙЎЛИ БАНКИГА НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАДИ

➡️ Қўмита томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида “Ipak Yo‘li” АИТБ томонидан эълон қилинган “Универсал” ва “Миллий” номли омонат турлари рекламасида Универсаломонат тури бўйича йиллик фоиз ставкаси 22 фоиз, “Миллий” омонат тури бўйича йиллик фоиз ставкаси 25 фоиз эканлиги ҳақида ахборотлар берилганлиги кузатилган.

Шунингдек, банкнинг расмий веб-сайтида “Универсал” омонат тури бўйича омонатга қўйилган маблағлар бўйича йилнинг дастлабки 6 ойи учун депозит ҳисобрақамлари ёпилиши муддатига қараб йиллик 14 фоиз ставка ва йилнинг кейинги 6 ойи учун 18 фоиз ставка бўйича қайта ҳисоблаб чиқилиши ҳақида маълумот кўрсатиб ўтилган. Аммо юқорида келтириб ўтилган реклама  воситаларида  “Универсал” номли омонат тури ҳақидаги бошқа муҳим маълумотлар тўлиқ берилмаганлиги ҳолати аниқланди.

✈️ Юқоридагиларга кўра, Қўмита Махсус комиссияси “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 16 ва 43 моддалари ва “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаси талаблари бузилиш аломатлари юзасидан “Ipak Yo‘li” АИТБга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда  молиявий  жарима қўлланилди.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️Талабалар учун ижара тўловларини бир қисмини қоплаб бериш учун онлайн ариза бериш бошланди

📄 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 605-сонли қарорида ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат олий таълим муассасаларининг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат буджети ҳисобидан қоплаб берилиши белгилаб қўйилган.

👇Ариза бериш қуйидагича амалга оширилади:
▪️ kontrakt.edu.uz ахборот тизимидан рўйхатдан ўтилади ва шахсий кабинетга кирилади.
▪️«Ариза юбориш» тугмаси босилади ва ариза юборилади.

👆Бунда биринчи босқич талабалари учун жорий ўқув йилининг сентябр ва октябрь ойлари учун ижара шартномаси талаб этилмайди.

👉Иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун ижара шартномаси (ijara.soliq.uz) бўлиши талаб этилади.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 HAYOT BANK жамоаси барча ватандошларимизни Ўзбекистон Республикасининг 33 йиллик мустақиллиги билан табриклайди!

Бу кун бизнинг ғуруримиз, куч-қудратимиз ва равнақ сари интилишимизни англатади. Мустақиллигимизнинг ҳар куни янги ютуқлар олиб келсин ва ёруғ келажак сари интилишда бизларни янада бирлаштирсин.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Телеграм тармоғида турли блоглар жуда кўп, аммо сараланган блогларни ҳамма ҳам осонгина топа олмайди.

Шу сабабли биз сизнинг мушкулингизни осон қилиш учун энг фаол блогерларни блогини битта рўйхатда жамладик.
Биз ўзимизга ёққанларини сизга ҳам илиндик.

Ушбу ҳавола орқали ўзингизга ёққан бир ёки бир нечта блогларга аъзо бўлишингиз мумкин.

— Хўш, ўртоқлар, қани марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈

👉 /channel/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦“HAMKORBANK” БУГУН 33 ЁШГА ТЎЛДИ!

Бундан роппа роса 33 йил олдин, яъни 1991 йил 31 августда "Aндижонбанк"га асос солинган эди. Орадан 9 йил ўтиб яъни 2000 йил банк номи "Hamkorbank"га ўзгартирилган.

Ушбу кун билан @Bankxabar жамоаси банкнинг серғайрат ходимларини қутлайди ва келажакдаги ишларига муваффақият тилайди. Халқ хизматидан тўхтаманг азаматлар!

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

⚡️Пенсиялар эртага тушади!

Фуқароларнинг сентябрь ойи учун пенсиялари 31 август куни, 15 фоизга оширилган ҳолатда банк пластик карталарга юклаб берилади.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️Рейс бошқа узайтирилмади!

Бугун юридик шахс ва ЯТТ ларнинг электрон тўлов ҳужжатларини қабул қилиш вақти узайтирилмади.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

“Трастбанк”дан байрамона туҳфани қарши олинг!

“Трастбанк” Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги арафасида байрамона совғани тақдим этади. Энди Сиз “Trastpay” мобил иловаси орқали “UzCard” ва “HUMO" карталари ўртасида бир ой ичида 10 млн сўмгача пул ўтказмаларини фоизсиз амалга оширишингиз мумкин.

Ушбу фоизсиз P2P ўтказмаларини “Трастбанк” карталарига эга бўлган мижозлар амалга ошириш имкониятига эгадирлар.

Ҳозироқ мобил иловани юклаб олинг: https://trastpay.page.link/Trastpay

Реклама

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Рақобат қўмитаси Универсалбанкка нисбатан молиявий жарима қўллади!

Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида, “Universalbank” АТБ томонидан эълон қилинган “Сармоя 25” номли омонат тури рекламасида ушбу омонат тури бўйича йиллик фоиз ставкаси 25 фоизни ташкил этиши ҳақида ахборот берилганлиги кузатилди.

Мазкур реклама бўйича банкнинг расмий веб-сайти ўрганилганда, банк томонидан таклиф этилаётган “Сармоя–25” омонатнинг шартларига кўра, омонатнинг муддати 18 ой бўлиб, йиллик фоиз ставкаси 22 % ташкил этиши, фоизлар ҳар ойда тўланиши ва капитализация қилинмаслиги ҳолати маълум қилинган. Бундан ташқари омонат тури юзасидан бошқа муҳим маълумотлар (омонат муддати, омонат киритишнинг энг кам миқдори ва бошқалар) берилмаганлиги ҳолатлари аниқланди.

Юқоридагиларга кўра, Қўмита Махсус комиссияси томонидан “Реклама тўғрисида”ги ҳамда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлар талаблари бузилиш аломатлари юзасидан “Universalbank” АТБга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилди.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Hayot bank вилоятларда янги очилаётган банк хизматлари офисларига вакансия эълон қилди

📍 Тошкент, Ангрен, Жиззах, Гулистон ва Оҳангаронларда очилаётган БХОга жами 6 та етакчи ҳисобчи лавозимига;

📍Тошкент, Ангрен, Жиззах, Гулистон ва Оҳангаронларда очилаётган БХОга жами 5 та кассир лавозимига;

📍Тошкент, Ангрен, Жиззах, Гулистон ва Оҳангаронларда очилаётган БХОга жами 10 та кредит бўйича мутахассис лавозимига вакансия мавжуд.

📩 Резюме юбориш

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАНЛАР УЧУН МИКРОҚАРЗЛАР
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)

🏦 АСАКАБАНК
◦ "Бизнесга биринчи қадам 1.0":
Миқдори-5 млн сўмгача
Муддати-12 ойгача
Фоизи-24% дан бошланади

◦ "Бизнесга биринчи қадам 2.0":
Миқдори-17 млн сўмгача
Муддати: 13-36 ойгача
Фоизи-27%
☎️1152
Батафсил

🏦 КАПИТАЛБАНК
Фоизи-40% дан бошланади
Муддати-60 ойгача
Миқдори-50 млн сўмгача
☎️1340
Батафсил

🏦ИПАК ЙЎЛИ БАНКИ
Фоизи-24.90% дан бошланади
Муддати-60 ойгача
Миқдори-100 млн сўмгача
☎️1296
Батафсил

🏦 ЎЗСҚБ
Фоизи-31% дан бошланади
Муддати-36 ойгача
Миқдори-100 млн сўмгача
☎️1180
Батафсил

🏦ПОЙТАХТБАНК
Фоизи-29% дан бошланади
Муддати-60 ойгача
Миқдори-100 млн сўмгача
☎️71 214 20 00

🏦 МКБАНК
Фоизи-28% дан бошланади
Муддати-60 ойгача
Миқдори-100 млн сўмгача
☎️1285
Батафсил

🏦 АЛОҚАБАНК
Фоизи-28%
Муддати-5 йилгача
Миқдори-100 млн сўмгача
☎️1254
Батафсил

🏦 МАЙ БАНК
Фоизи-32% дан бошланади
Муддати-18 ойгача
Миқдори-300 млн сўмгача
☎️55 520 44 44
Батафсил

🏦 Агробанкда вақтинча тўхтатилган;
🏦 Туронбанкда вақтинча тўхтатилган;
🏦 Халқ банкида вақтинча тўхтатилган.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Олдинда Мустақиллик байрами.

Бу байрам муносабати билан, жуда кўплаб ташкилотларда ходимларга байрам мукофотлари берилади.

Ҳурматли иш берувчилар, байрам мукофоти бу жамоавий мукофот ҳисобланади. Бу мукофотни кимгадир бериб, кимгадир бермаслик мутлақо нотўғри.

Тўғри, МК 299-моддасига асосан интизомий жазоси амалда бўлган ходимларга байрам мукофотлари берилмайди.

Лекин бундан бошқа вазиятларда ходимларни ажратиш, қандайдир ҳусумат ёки келишмовчилик сабаб айрим ходимларга мукофот бермаслик ҳам ноқонуний, ҳам инсофсизлик бўлади.

Байрам олди ходимларни норози қилмайлик.

Юрист Саидали Мухторалиев

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Ибрагимова Шахло Алимбаевна МКБанк бошқарув раиси ўринбосари лавозимига тайинланди

Шахло Алимбаевна 27.06.1975 йил Хоразм вилояти, Гурлан туманида туғилган. 1996 йил Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

2016 йилдан буён банк тизимида фаолият юритиб келмоқда. Тайинловга қадар Туронбанк бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шахло Алимбаевнанинг келгуси иш фаолиятига омад тилаймиз!

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Бугун Бизнесни ривожлантириш банки бошқарув раиси Сахи Сапармухамедович 49 ёшга тўлди!

Аннакличев Сахи Сапармухамедович 1975 йил Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл туманида туғилган. 1996 йил Туркманистон халқ хўжалиги институтини, 1999 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини, 2008 йилда Япония Кобе университетини, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Маълумот учун С.Аннакличев 24 август куни Президент фармони асосида "Дўстлик" ордени билан тақдирланди.

@BANKXABAR канали Сахи Сапармухамедовичнинг бугунги таваллуд айёми билан табриклайди. Халқ хизматидан чарчаманг!

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

⚡️Расман: Супер-контракт миқдори тасдиқланди

Супер-контракт қийматини 2024 йил 15 октябрга қадар тўлиқ тўлаган абитуриентларга 10%лик чегирма берилади.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

⚡️Мустақиллик байрами муносабати билан пенсия тўловлари 1 сентябрга қадар тўлаб берилади

Пенсия тўловларини банк пластик картада олувчи фуқароларнинг жорий йил сентябрь ойи учун пенсия тўловлари 1 сентябрь кунига қадар уларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони (ПФ-108-сон) га мувофиқ жорий йил сентябрь ойи пенсиялар миқдори 15 фоизга оширилган ҳолатда пенсионерларга тўланиши таъминланади.

🗣 Нақд пул шаклида пенсия олувчиларга тўловлар 4 сентябрь кунидан бошлаб Халқ банки сайёр кассалари томонидан графикка мувофиқ амалга оширилади.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…
Подписаться на канал