🏦 Бизнесни ривожлантириш банки яқин келажакда мамлакатдаги энг илғор замонавий инновацион банкка айланиши таъкидланди
“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ: IT-лойиҳалар ва рақамли хизматлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Унда банк бошқаруви раҳбарияти ва банкнинг тегишли таркибий тузилмалари масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Банкнинг 2024-2026 йилларга мўлжалланган Стратегиясида белгиланган 250 та ташаббуснинг қарийб 72 таси бевосита IT-лойиҳалар ва рақамлаштиришга доир ташаббуслар экани таъкидланди. Бу йўналишдаги 28 та ташаббус шу йилнинг ўзида амалга оширилиши режалаштирилган.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
❗️Ўз ҳудудида Россия банклари филиалларини очишга рухсат берган мамлакатларга санкция қўлланилиши мумкин.
АҚШ молия вазирлиги Россия банкларига ўз ҳудудларида филиаллар очишга рухсат берган мамлакатларга иккиламчи санкциялар қўллаши ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда АҚШ Молия вазири ўринбосари Уолли Адейемога “Financial Times” нашрига хабар берди.
Биз нафақат Россия банкларининг филиалларини, балки мамлакатингиздаги улар билан ҳамкорлик қиладиган бошқа ташкилот ва компанияларни ҳам таъқиб қиламиз,
ИККИЛАМЧИ БОЗОР УЧУН АВТОКРЕДИТЛАР!
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)
🏦 Ҳамкорбанк
◦ Фоизи-25.99% дан бошланади
◦ Муддати-5 йилгача
◦ Бошланғич тўлов-10% дан
Батафсил
☎️ 1256
🏦 Азия альянс банк
◦ Фоизи-26.9% дан бошланади
◦ Муддати-5 йилгача
◦ Бошланғич тўлов-25% дан
Батафсил
☎️ 1270
🏦 Mybank
◦ Фоизи-28.9% дан бошланади
◦ Муддати-5 йилгача
◦ Бошланғич тўлов-25% дан
Батафсил
☎️55-520-44-44
🏦 Ипак йўли банки
◦ Фоизи-24.90% дан бошланади
◦ Муддати-5 йилгача
◦ Бошланғич тўлов-0%
Батафсил
☎️1296
🏦 Капиталбанк
◦ Фоизи-27.9% дан бошланади
◦ Муддати-5 йилгача
◦ Бошланғич тўлов-10%
Батафсил
☎️1340
🏦 МКБанк
◦ Фоизи-28% дан бошланади
◦ Муддати-5 йилгача
◦ Бошланғич тўлов-30%
Батафсил
☎️1285
🏦 Алоқабанк
◦ Фоизи-28% дан бошланади
◦ Муддати-5 йилгача
◦ Бошланғич тўлов-25%
Батафсил
☎️712307777
🏦 Ипотека банк
◦ Фоизи-29.99%% дан бошланади
◦ Муддати-5 йилгача
◦ Бошланғич тўлов-25%
Батафсил
☎️1233
🏦 Асакабанкда мавжуд эмас;
🏦 Гарант банкда мавуд эмас;
🏦 Халқ банкида мавжуд эмас;
🏦 Пойтахтбанкда мавжуд эмас;
🏦 БРБда мавжуд эмас;
🏦 Туронбанкда вақтинча тўхтатилган;
🏦 Трастбанкда вақтинча тўхтатилган;
🏦 Тенге банкда вақтинча тўхтатилган;
🏦 Агробанкда мавжуд эмас;
👉Бирламчи бозор учун автокредитлар ушбу ҳаволадa👈
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
☎️БАНКЛАРНИНГ ТЕЛЕФОН РАҚАМЛАРИ
Банк хизматлари бўйича тўлиқроқ маълумот олиш ёки пластик карта блокка тушиб қолганда банкларнинг қуйида кўрсатилган телефон рақамларига қўнғироқ қилинг.
🏦 Асакабанк—1152
🏦 Ўзмиллийбанк—1344
🏦 Халқ Банки—1106
🏦 Азия Альянс Банк—1270
🏦 Ипотека-банк—1233
🏦 Агробанк—1216
🏦 Туронбанк—1220
🏦 МКБанк—1285
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк—1180
🏦 Ипак Йўли Банки—1296
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки—1254
🏦 Тенге Банк—1245
🏦 Трастбанк—1287
🏦 Давр Банк—1284
🏦 Инфинбанк—1214
🏦 Ҳамкорбанк—1256
🏦 Гарант Банк—1326
🏦 Зираат Банк—1293
🏦 Анорбанк—1290
🏦 ТБС Банк—1150
🏦 Универсалбанк—1355
🏦 Капиталбанк—1340
🏦 Апекс банк—1881
🏦 Ҳаёт банк—1320
🏦 Ориент Финанс Банк—4004
🏦 Смарт Банк—1377
🏦Янги банк — (+99878)-777-88-87
🏦 КДБ Банк—(+99878)-120-80-00
🏦 Садерот Банк—(+99871)-252-11-61
💳 Узум Банк—(+99878)-777-07-99
🏦 Октобанк—(+99871)-202-33-33
🏦 Авобанк—(+99878)-888-78-87
🏦 Пойтахтбанк—(+99871)-214-20-00
🏦 Май банк—(+99873)-241-70-31
🏦 Алоқабанк—(+99871)-230-7777
🏦 Марказий банк—(+99871)-212-62-05
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏦 Нодирбек Нарзуллаевич «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан, Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Сайдуллаев Нодирбек Нарзуллаевич «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланди.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Кредитни аннуитет усулда тўлаган маъқулми ёки дифференциалми?
❓Савол: Ассалому алайкум, мен бирламчи бозордан 20 йил муддатга йиллик 18 фоиз ставкада 255 млн.сўм ипотека кредити олаётган эдим. Шу кредитни аннуитет усулда тўласам яхшими ёки дифференциалми?
(Уй-жой нархи 300 млн, бошланғич тўловим 45 млн. сўм)
☑️Жавоб:
Аннуитет: Бунда сиз кредитни ҳар ой тенг миқдорда тўлайсиз.
Яъни:
📝ҳар ойлик тўловингиз 3 млн 936 минг.сўм.
20 йилда эса жами 944 млн 507 минг.сўм тўлайсиз.
Дифференциал: Бунда сиз кредит тўловларини даслабки ойларда кўпроқ тўлайсиз, шу тарзда ҳар кейинги ойда тўлов миқдори камайиб боради.
❗️Аммо кредит катта миқдорни ташкил этса, бу усул ўз-ўзидан қарз олувчи учун қийинчилик туғдириши мумкин. Хуллас бу кредитни қайтаришда:
📝масалан биринчи йил тахминан 4 млн. 836 минг.сўмдан тўласангиз, саккизинчи йил эса 3 млн.597 минг.сўмдан тўлайсиз.
Шундай қилиб, 20 йилда жами 716 млн.117 минг.сўм тўлайсиз.
☑️Аннуитетда жами 944 507 000 сўм.
☑️Дифференциалда жами 716 117 000 сўм.
❗Эътибор қаратинг! Калькулятор ҳисоб-китоблари ахборот берувчи характерга эга ва сизни қизиқтирган банкнинг ҳисоб-китобларидан фарқ қилиши мумкин.
👉Кредит калькулятори: @Bbank075_bot
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
❗️Бош вазирни тегишли фармойишига мувофиқ 2024 йил 24-25 август кунлари «Маҳалла обод - юрт обод!» шиори остида умумхалк хайрия хашари бўлиб ўтади.
Эслатма: Бугун - 23 август куни банкларда тўловлар 18:00 гача узайтирилди.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Диққат, янги фирибгарлик❗️
⏺Энди картангизда пул бўлмаса ҳам картангиз маълумотлари ва бир марталик SMS-кодни бегона шахсларга айтманг!
⏺Фирибгарлар сизнинг номингизга кредит расмийлаштиришга уринишади.
❗️Буни қандай уддалашмоқда? Батафсил ушбу видеода.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏦 Ориент Финанс Банк "Golden House" қурилиш компанияси билан ҳамкорликда йиллик 0% ставкада ипотека кредит жорий этибди.
◦ Кредит фоизи - 0%
◦ Муддати - 60 ойгача
◦ Миқдори - 500 млн сўмгача
◦ Бошланғич тўлов - 30%
✈️Онлайн маслаҳат: @OfbSupport
☎️Мурожаат учун: 4004
Батафсил маълумот
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Бирламчи бозор учун автокредитлар
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)
🏦 Асакабанк
◦ Фоизи-23.5% дан бошланади
◦ Муддати-5 йилгача
◦ Бошланғич тўлов-20% дан
Батафсил
☎️ 1152
🏦 Mybank
◦ Фоизи-27.9%
◦ Муддати-60 ойгача
◦ Бошланғич тўлов-20% дан
Батафсил
☎️55-520-44-44
🏦 БРБ
◦ Фоизи-23% дан 29% гача
◦ Муддати-60 ойгача
◦ Бошланғич тўлов-15% дан
Батафсил
☎️1254
🏦 Ипак йўли банки
◦ Фоизи-16.99% дан бошланади
◦ Муддати-4 йилгача
◦ Бошланғич тўлов-15% дан
Батафсил
☎️1296
🏦 Пойтахтбанк
◦ Фоизи-24.9% дан бошланади
◦ Муддати-48 ойгача
◦ Бошланғич тўлов-30%
☎️ 71-214-20-00
🏦 Анорбанк
◦ Фоизи-33%
◦ Муддати-60 ойгача
◦ Бошланғич тўлов-15%
Батафсил
☎️1290
🏦 ЎзСҚБ
◦ Фоизи-25% дан бошланади
◦ Муддати-36 ойгача
◦ Бошланғич тўлов-50%
Батафсил
☎️1180
🏦 Ҳамкорбанк
◦ Фоизи-25.99% дан бошланади
◦ Муддати-60 ойгача
◦ Бошланғич тўлов-10% дан
Батафсил
☎️1256
🏦 Трастбанк
◦ Фоизи-24% дан бошланади
◦ Муддати-60 ойгача
◦ Бошланғич тўлов-30% дан
Батафсил
☎️1287
🏦 МКБанк
◦ Фоизи-27% дан бошланади
◦ Муддати-60 ойгача
◦ Бошланғич тўлов-30% дан
Батафсил
☎️1285
🏦 Азия Альянс банк
◦ Фоизи-26.9% дан бошланади
◦ Муддати-60 ойгача
◦ Бошланғич тўлов-25% дан
Батафсил
☎️1270
🏦 Туронбанкда вақтинча тўхтатилган;
🏦 Тенге банкда вақтинча тўхтатилган;
🏦 Агробанкда вақтинча тўхтатилган;
🏦 Капиталбанкда мавжуд эмас;
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏦 Марказий банк 2024 йил 1 август ҳолати бўйича тижорат банкларининг муаммоли кредитлари (NPL) ҳақида маълумот берди.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
❗️«Ташаббусли бюджет»нинг 2024 йилги 2-мавсуми доирасида овоз бериш босқичи бошланди
☝️Овоз бериш жараёнлари 31 август соат 23:59 га қадар давом этади.
☑️Фуқаролар ўзларига қулай бўлган усуллардан бири орқали, жумладан:
➖ «Очиқ бюджет» порталининг веб-саҳифаси;
➖ порталнинг мобил иловаси (Android ва iOS);
➖ Telegram’ даги расмий бот ёрдамида овоз бериши мумкин.
☝️Эслатиб ўтамиз, 2024 йил март ойидан ташаббусли бюджетлаштириш жараёнида овоз беришда соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида «бир фуқаро – бир овоз» тизими жорий этилган.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Бухоро амирлиги ҳукумат аъзоларининг Рус-Осиё банкидаги омонатлари
1916 йил 12 февраль статистикасига кўра, Рус-Осиё банкининг Бухоро филиалида 300 минг рублдан ортиқ бўлган омонатчилар рўйхати қуйидагича бўлган:
▪️Бухоро амири Саид Олимхон 1 млн 317 минг рубль миқдорида муддатсиз депозитга эга эди (йиллик 5,5% дан);
▪️қушбеги, яъни амирликнинг бош вазири 624 255 рубль миқдорида муддатсиз депозитлар ва жорий ҳисобварақларга эга эди (йиллик 4,5–6% дан);
▪️раис (олий судьянинг ўринбосари), унинг жорий ҳисобварағи 69 532 рубль (йиллик 5,25 % дан);
▪️мирахўр (ҳукумат заводлари бошқарувчиси,) жорий ҳисобварағи 26 864 рубль (йиллик 4,75 %дан) бўлган.
☝️Умуман олганда, Амир ва унинг ҳукумати аъзоларининг банкдаги омонатлари жами 2,059 млн рублни ташкил этарди, бу жорий ҳисобварақладаги барча омонатларининг 47 фоизига тенг бўлган.
Батафсил
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Кредит олди-бердисида банк ҳам, тадбиркор ҳам таваккал қилади. Лекин, амалиётда банкнинг ҳуқуқ ва ваколатлари тадбиркорга нисбатан анча кўпроқ.
Масалан, кредит вақтида қайтмаса, гаровга қўйилган мулк шартнома тузилган пайтдаги қийматида сотувга чиқарилади. 3-4 йил олдин кредит олинганда 100 миллион сўмга баҳоланган мулкнинг бугунги нархи 30-40 фоиз қимматлашса, уни қандай қилиб эски қийматида сотиш мумкин, дея савол қўйди Президент.
“Тўғри, муаммоли кредит билан қаттиқ шуғулланиш керак, лекин бу тадбиркорни “тугатиш” ҳисобидан бўлмаслиги зарур”,
❗️Энди, тадбиркорлик субъектлари учун электр ва газ истеъмоли лимитдан 20 фоизгача ошиб кетса ҳам базавий тариф сақланиб қолади. Агар истеъмол 20 фоиздан ўтиб кетса, ошган қисмига тўлов 20 фоиз қимматлашади.
Тадбиркорлик рейтингида “юқори”, “ўрта” тоифадаги корхоналарга электр учун олдиндан тўловни бир ойда иккига бўлиб тўлашга рухсат берилади.
Бюджетдан, кредитдан ва бошқалардан қарзи бор тадбиркорларни ҳисоб рақамига “инкассо” қўйилгани учун, улар электр, газ ва сувга тўлов қила олмаяпти.
Эндиликда “инкассо” бўлганда ҳам, коммунал хизматларга тўловлар тўхтатилмайди.
Президент
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
⚡️ Мустақиллик байрами муносабати билан иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъий назар барча ходимлар кетма-кет 4 кун дам олишади — Президент фармони
▪️31 август(шанба) — ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;
▪️1 сентябрь(якшанба) — Ўзбекистон мустақиллиги куни;
▪️2 сентябрь(душанба) — кўчирилган дам олиш куни;
▪️3 сентябрь(сешанба) — барча учун қўшимча дам олиш куни.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
❗️Ишга киришда талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати қисқартириляпти
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ХДП фракциясининг навбатдаги йиғилишида муҳокама қилинган қонун лойиҳасига кўра, хусусан, ахборот тизимларидан олиш имконияти яратилгани учун давлат ташкилотлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ва меҳнат дафтарчаларни ҳамда жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини талаб қилиш бекор қилиняпти.
Савол-жавоблардан сўнг қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан маъқулланди.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
😌 Банкларнинг телеграмдаги расмий саҳифалари
🏦 Марказий банк – @centralbankuzbekistan;
🏦 Асакабанк – @Asakabank_official;
🏦 Ўзмиллийбанк – @nbu_official;
🏦 ЎзСҚБ – @sqbuz;
🏦 Агробанк – @AgrobankChannel;
🏦 Халқ банки – @xalqbankinfo;
🏦 МКБанк – @mikrokreditbank;
🏦 Бизнесни риовжлантириш банки – @brb_uzb;
🏦 Туронбанк – @turonbankuz;
🏦 Алоқабанк – @aloqabank;
🏦 Ипотекабанк – @ipotekabankofficial;
🏦Пойтахт банк – @bank_poytaxt;
🏦 Гарант банк – @garantbankuz_official;
🏦 Ҳамкорбанк – @Hamkorbankuz;
🏦 Ипак Йўли банки – @ipakyulibankuz;
🏦 Зираат банк – @ziraatbankuzbekistan;
🏦 Трастбанк – @trustbankuz;
🏦 Ки Ди Би банк – @kdbuzbekistan;
🏦 Азия Альянс банк – @asiaalliancebank
🏦 Универсалбанк – @myuniversalbank;
🏦 Капиталбанк – @kapital24;
🏦 Даврбанк – @davrbankuz;
🏦 Ориент Финанс банк – @orientfinansbank;
🏦 Майбанк – @mybank_uzb;
🏦 Инфинбанк – @Infin_bank_bot;
🏦 Тенге банк – @Tengebankuz;
🏦 Ти Би Си банк – @tbc_bank_uzb;
🏦 Анорбанк – @anorbank;
💳 Узумбанк – @uzumbank;
🏦 Апекс банк – @digitalbankuz;
🏦 Ҳаёт банк – @hayotbank_uz;
🏦 Смартбанк – @smart_bank_uz;
🏦 Октобанк – @Octobank_AJ;
👍 Авобанк – @avouzbank;
🏦 Янги банк — @yangibank_official.
❗️Содерот банкнинг телеграмда расмий саҳифаси очилмаган шекилли, шунинг учун уни топа олмадик.
☎️ Банкларнинг телефон рақамлари.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🔵 ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ БИЛАН БИР ҚАТОР БАНКИРЛАР МУКОФОТЛАНДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан қуйида кўрсатилган банкирлар тақдирланди:
🏦 Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Сайдуллаев Нодирбек Нарзуллаевич “Содиқ хизматлари учун” медали билан;
🏦 Марказий банк раисининг ўринбосари Турдалиев Аброрхўжа Акбарович “Шуҳрат” медали билан;
🏦 "Бизнесни ривожлантириш банки" акциядорлик тижорат банки Бошқаруви раиси Аннакличев Сахи Сапармухамедович "Дўстлик" ордени билан;
🏦 "Агробанк" акциядорлик тижорат банки Бошқаруви раиси Маматкулов Рустам Уктамович "Дўстлик" ордени билан;
🏦 "Ўзсаноатқурилишбанк" акциядорлик тижорат банкининг Юнусобод филиали бошқарувчиси Юсупов Санжарбек Мақсудбекович "Шуҳрат" медали билан тақдирланди.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
ИШГА КИРМОҚЧИ БЎЛГАН ТАЛАБАЛАР УЧУН МУТАХАССИСДАН МАСЛАҲАТ
❓Иш берувчи талабани ишга олишдан бош тортса нима қилиш керак?
☑️Бу ҳолатда сиз рад этиш сабабини билиш ҳуқуқига эгасиз. Меҳнат кодексининг 119-моддасига кўра, ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, иш берувчи ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланган ишга қабул қилишни рад этиш сабабларининг ёзма асосини ишга қабул қилиниши рад этилган шахснинг талабига кўра 3 кунлик муддатда тақдим этиши шарт. Ёзма асосни беришни рад этиш ишга қабул қилиш қонунга хилоф равишда рад этилганлиги устидан шикоят қилинишига монелик қилмайди.
Агар иш берувчи сизни асоссиз равишда ишга олмаган ёки иш ўринларини яширган бўлса маъмурий, ҳаттоки жиноий жавобгарликкача тортилади.
❗️Шундай вазиятга дуч келсангиз, 1000 ёки 71-210-00-00 (Президент виртуал қабулхонаси), 71-200-06-00 (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги), 1007 (Бош прокуратура), 1008 (Адлия вазирлиги) ишонч рақамларига телефон қилишингиз мумкин.
❓Талаба бир нечта жойда ишласа бўладими?
☑️Ҳа, меҳнат қонунчилиги талабларига риоя қилган ҳолда талаба ўқишдан ва асосий иш жойидан бўш вақти, бошқа ташкилотларда ўриндошлик асосида ҳам ишлаши мумкин.
Яъни қонунчиликда иш жойлари сонига чеклов қўйилмаган, балки иш вақтининг давомийлигига чеклов белгиланган. Яъни талаба ўқишдан ва асосий ишини бажаришдан бўш вақтда, назарий жиҳатдан 2 та ташкилотда 0.25 ставкадан ҳам ишлаши мумкин. Бунинг учун эса ўриндошлик асосида ишга кираётган жойга асосий иш жойидан маълумотнома тақдим қилинади.
❌Диққат! Агар талаба ўн саккиз ёшга тўлмаган шахс бўлса ўриндошлик асосида ишлаши тақиқланади.
❓Талаба фақат ўриндошлик асосида ишлайдими?
☑️Ҳақиқатан ҳам айрим иш берувчилар талабаларни фақат ўриндошлик асосида ишга олиш керак деб ҳисоблашади. Бу мутлақо хато. МК 432-моддасига кўра, ўриндошлик асосида ишлаш ходимнинг ўзининг асосий ишидан ташқари алоҳида меҳнат шартномаси шартлари бўйича асосий ишидан бўш вақтида бошқа мунтазам ҳақ тўланадиган ишни бажаришидир.
❓Талабага ҳам декрет таътили ва пули бериладими?
☑️Агар талаба меҳнат шартномаси асосида ишлайдиган бўлса, иш жойидан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади.
Агар талаба ҳеч қаерда ишламай, фақат ўқиётган бўлса унга декрет пули тўланмайди, лекин қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болаларни парвариш қилиш таътиллари муддатига академик таътил берилиши мумкин.
❓Агар талаба иш топа олмаса, унга ҳам ишсизлик нафақаси тўланадими?
☑️“Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонуннинг 45-моддасига кўра, таълим муассасаларида ва ташкилотларида ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таҳсил олаётган шахслар, бундан таълимнинг сиртқи шаклида таҳсил олаётганлар мустасно ишсиз деб эътироф этилмайди.
Батафсил
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Диққат! Танловда иштирок этинг ва қимматбаҳо совғаларни қўлга киритинг!
“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки “C7 Security” билан биргаликда CTF, яъни киберхавфсизлик бўйича мусобақа ташкил этмоқда. У икки босқичда ўтказилади. Онлайн тарзда бўлиб ўтадиган биринчи босқичдан муваффақиятли ўтган энг яхши 20 нафар мутахассис мусобақанинг ёпиқ оффлайн босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.
Илк босқич жорий йил 24 август куни соат 12:00 дан 20:00 гача бўлган даврда онлайн тарзда ўтказилади. Унда иштирок этиш бепул. Ўзбекистондаги барча киберхавфсизлик бўйича мутахассислар қатнашишлари мумкин.
Ғолибларга қимматбаҳо совғалар топшириш билан бир қаторда “Трастбанк” ХАБда фаолият юритиш таклифи ҳам берилади.
Телефон:1287
+99877 477-47-89
Рўйхатдан ўтиш учун: https://forms.gle/WU17CdC5aPKxJSYB7
CS Finsoft — Biznes jarayonlarni avtomatlashtirishda ishonchli hamkoringiz!
🗣CS Finsoft MCHJ, CS kompaniyasining O‘zbekistondagi sho‘ba korxonasi bo'lib, moliya muassasalari sektori uchun IT-yechimlarini ishlab chiqishda yetakchi korxona sifatida o'zini tavsiya qilgan.
⏺CS kompaniyasi 27 yillik tajribasida banklar va moliya tashkilotlar uchun ishonchli hamkor sifatida o'zini namoyon etgan. CS mahsulotlari Ukrainadagi banklarning yarmidan ko‘pida, shu jumladan mamlakatning 15 ta tizimli ahamiyatga ega bank muassasasidan 10 tasida muvaffaqiyatli foydalaniladi.
⏺CSning umumiy mijozlari soni 80 dan ortiq bank va moliyaviy tashkilotlar bo‘lib, Ukraina, Moldova, Ruminiya, Chexiya va O‘zbekiston kabi mamlakatlarda tarqalgan.
CS Finsoft axborot kanalida siz quyidagilar bilan tanishishingiz mumkin:
➖Zamonaviy bank texnologiyalari bo‘yicha tahliliy sharhlar;
➖Moliya muassasalarida kompleks IT-yechimlarni joriy etish bo‘yicha amaliy tajribalar;
➖O‘zbekiston qonunchiligi yangiliklari va ularning bank sektoriga ta’siri.
➖Xalqaro bank mahsulotlarini mahalliy bozor talablariga moslashtirishning muvaffaqiyatli misollari.
⏺CS jamoasi 500 ga yaqin yuqori malakali mutaxassislaridan iborat bo‘lib, bank jarayonlarini avtomatlashtirish uchun yechimlarni takomillashtirish ustida uzluksiz ishlaydi, jumladan, O‘zbekiston bozori uchun ham.
✈️Sizni CS Finsoft kanaliga qo‘shilishga taklif qilamiz, bu yerda siz bank texnologiyalari sohasidagi tendensiyalar va ularning yangi mahsulotlari haqida o‘z vaqtida va ishonchli ma’lumotlarga ega bo‘lasiz.
😌 t.me/CS_finsoft
«Ўлай агар, ҳар ой ўз вақтида қайтараман» ишонинг!
Кафил бўлиб «еб қўйган»ларга юборамиз:)
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏦 “Маҳалла тараққиёти учун энг яхши бизнес лойиҳа” кўрик-танловининг республика босқичи ғолиблари эълон қилинди
Бизнесни ривожлантириш банки ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамкорлигида Мустақиллигимизнинг 33 йиллигига бағишлаб эълон қилинган “Маҳалла тараққиёти учун энг яхши бизнес лойиҳа” кўрик-танловининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур кўрик-танловга республика бўйича 1189 та онлайн ариза келиб тушди. Ҳудудий ва республика босқичларида ғолиб ва совриндор бўлган бизнес лойиҳалар Бизнесни ривожлантириш банки ва тижорат банклари томонидан имтиёзли шартларда молиялаштирилди.
Батафсил.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏦 ANORBANK ўзининг 4 йиллигини нишонламоқда
Ўзбекистондаги биринчи маҳаллий, рақамли банк — ANORBANK ташкил топганига 4 йил тўлди. Ўтган давр мобайнида банк молиявий хизматлар бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлаб, тез ривожланаётган рақамли банк сифатида танилишга улгурди.
ANORBANK ўз мижозлари ва ҳамкорларига билдирилган ишонч, ўзаро ҳамкорлик ва доимийлик учун самимий миннатдорчилик билдиради.
Ушбу муҳим сана муносабати билан банк ўз ютуқлари рақамларда акс эттирилган видео ҳисоботни тақдим этди.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏦 Бугун ANORBANK 4 ёшга тўлди!
Марказий банк бошқарувининг 2020 йил 22 августдаги қарорига мувофиқ, "Anorbank" АЖ га банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи №87 рақамли лицензия берилган.
Anorbank қисқа фурсат ичида, бутун мамлакат бўйлаб танилиб, рақамли банкларнинг локомотиви бўлишга улгурди десак муболаға бўлмайди.
Ушбу кун билан ўзимизнинг миллий, анъанавий рақамли банкимиз, яъни Anorbank жамоасини табриклаймиз🥳.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Мана бу ҳолат шу расмни кўриб турган 10 кишидан биттасининг бошидан ўтган бўлса керак-а?
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏦Халқаро пул ўтказмаларида янгилик: MKBANK'да UPT хизматлари!
Эндиликда Туркия ва Ўзбекистон фуқаролари Микрокредитбанк хизматидан фойдаланган ҳолда халқаро пул ўтказмаларини амалга оширишлари мумкин. Бунда турк лираси, АҚШ доллари, евро ва сўм билан UPT хизматлари янада осонлашади. Шунингдек, халқаро пул ўтказмалари учун энг паст тўловларни тақдим этади.
Батафсил.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
❗️Суғурта бўйича яқин кунларда кучга кирадиган янги талабларни билиб олинг!
☑️ 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб:
▪️суғуртанинг барча турлари бўйича суғурта (қайта суғурта) шартномаларини ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказиш ва суғурта полисларини ушбу тизим орқали расмийлаштириш мажбурий ҳисобланади;
▪️барча суғурта турлари бўйича суғурта полисларини фақат қоғоз шаклда расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади;
▪️суғурта полисларини ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали расмийлаштирмаслик уларни ҳақиқий эмас деб топишга асос бўлади ҳамда суғурталовчи томонидан лицензия талаблари ва шартларини бир марта қўпол равишда бузиш ҳисобланади;
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги суғурталовчилар томонидан кўрсатиладиган суғурта хизматлари сифати бўйича суғурталовчилар рейтингини юритади ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.
Асос: ПҚ-108
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
⚡️Микрокредитлар миқдори 3 карра оширилиб, 300 миллион сўмга етказилади. Бунда кредитнинг 100 миллион сўмгача бўлган қисмига гаров талаб қилинмайди.
Эндиликда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашда барча банклар ва микромолия ташкилотлари иштирок этиши мумкин бўлади.
Масалан, 100 миллион сўмгача микрокредит бор-йўғи 9 фоиз тадбиркорларнинг эҳтиёжи учун етарли эканлиги маълум бўлди. Шу боис, микрокредитлар миқдори 3 карра оширилиб, 300 миллион сўмга етказилади. Бунда кредитнинг 100 миллион сўмгача бўлган қисмига гаров талаб қилинмайди.
Бу мақсадга бир йилда 10 триллион сўм берилади.
Энди Тадбиркорлик компаниясининг филиали ҳар бир вилоятда ташкил қилинади. Компания ва унинг филиаллари ҳудудларда салоҳияти бор тадбиркорларни аниқлайди.
Компания кафилликлари яхши кредит тарихи ва юқори барқарорлик рейтингига эга тадбиркорларга берилади.
Президент
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar