УЙ-ЖОЙНИ ТАЪМИРЛАШ УЧУН КРЕДИТЛАР
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)
🏦 Асакабанк
◦ Фоизи - 26%
◦ Муддати - 10 йилгача
◦ Бошланғич тўлов - Талаб этилмайди
◦ Миқдори -170 млн сўмгача
Батафсил маълумот
☎️1152
🏦 БРБ
◦ Фоизи - 24.5%-25.9%
◦ Муддати - 10 йилгача
◦ Бошланғич тўлов - Талаб этилмайди
◦ Миқдори - 340 миллион сўмгача
Батафсил маълумот
☎️1254
🏦 Ҳамкорбанк
◦ Фоизи - 28%
◦ Муддати - 6 йилгача
◦ Бошланғич тўлов - Талаб этилмайди
◦ Миқдори-240 млн сўмгача
Батафсил маълумот
☎️1256
🏦 Агробанк
◦ Фоизи - 25%
◦ Муддати - 10 йилгача
◦ Бошланғич тўлов - Талаб этилмайди
◦ Миқдори - 170 миллион сўмгача
Батафсил маълумот
☎️1216
🏦 МКБанк
◦ Фоизи - 30%
◦ Муддати - 48 ойгача
◦ Бошланғич тўлов - Талаб этилмайди
◦ Миқдори - 80 млн сўмгача
Батафсил маълумот
☎️1285
🏦 ЎзСҚБ
◦ Фоизи - 31% дан
◦ Муддати - 10 йилгача
◦ Бошланғич тўлов - Талаб этилмайди
◦ Миқдори - 200 млн сўмгача
Батафсил маълумот
☎️1180
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏦 Марказий банк томонидан Микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Ушбу низомда микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиш тартиби кўрсатилган.
Мазкур низом 26 июлдан кучга кирди.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
❗️Бугун - 26 июль куни банкларда тўловлар 19:00 гача узайтирилди.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏦 Марказий банк онлайн кредит бериш талабларини кучайтирмоқчи
Регулятор раиси Мамаризо Нурмуратов бу бўйича янги талаблар тез орада банкларга етказилишини маълум қилди.
Онлайн кредит олиш масаласидаги фирибгарлик бизни жуда ўйлантираётган масала. Нафақат бизни, балки бутун дунё марказий банкларини ўйлантираётган масаладир. Биз қонунчиликка бир қатор ўзгартиришлар киритдик. Июль ойида бу ўзгаришлар Сенатда қабул қилинди
🏦 Асакабанк бош офисида «Замонавий жамиятда гендер тенглиги» мавзусида кенгайтирилган очиқ учрашув ташкил этилди!
Замонавий жамиятда аёллар ва эркаклар ўртасидаги тенгликка бўлган интилиш нафақат адолат тўғрисидаги масала, балки барқарор ривожланиш ва фаровонликнинг асосий меъзонидир. Айнан мана шундай йўналишдаги гендер стереотипини бартараф этиш ва гендер тенгликка эришиш мақсадида Асакабанк фаол ишлар олиб бормоқда.
Шу жумладан, Асакабанк томонидан "Аёллар клуби" фаолияти йўлга қўйилган. Клубнинг асосий мақсад ва вазифалари аёлларни шахсий ва касбий жиҳатдан ўсишида қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий муҳитни яратишдан иборат.
Асакабанкнинг ISFT институти билан ҳамкорликдаги кенгайтирилган очиқ учрашуви шу мақсадда ўтказилиб, ушбу тадбирда банк ходимлари, шунингдек, банкнинг Кузатув кенгаши аъзолари ҳамда таклиф қилинган меҳмонлар иштирок этдилар.
Хусусан тадбирда Ўзбекистон фанлар Академияси вице-президенти Шаҳло Турдикулова, Ўзбекистон иш берувчилар Конфедерациясининг ижрочи директори Элико Маргишвили ҳамда ISFT тадқиқот маркази директори Михаил Викторович Царев каби спикерлар мавзу доирасида чиқиш қилишди.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏦 VS 🏦
Ўзбекистонда 2020 йилда кетма-кет "туғилган" иккита рақамли банкларимиз — TBC Bank ва ANORBANK бир бирини енгил "қитиқлаб ўтишди".
Гап шундаки, июль ойи бошида ANORBANK "Кўрпача" номли юқори фоизли омонат чиқарди, орадан бироз вақт ўтиб, 18 июль куни TBC Bank "Кўрпачадан ишончлироқ" сарлавҳаси билан постер жойлади ва унда "TBC Bank'да "3 трлн сўмдан ортиқ омонатлар сақланиши" мақталган эди. Пост тагида закий кузатувчилар бу ANORBANK "боғига отилган тош" эканлигини англаб изоҳлар ҳам ёзганини кўриш мумкин.
Албатта, ANORBANK ҳам бунга жим қараб турмади ва 19 июль куни ўз ижтимоий тармоқларида "Ош ёки хинкали — нимани кўпроқ ёқтирамиз" сарлавҳаси билан пост жойлади. Пост матнида "ANORBANK'даги сақланаётган омонатлар 3 трлн эмас, 4 трлн сўмдан ошганига ҳам урғу берилганди (Эслатма, "хинкали" — грузинларнинг миллий таоми).
Ўзбекистонда ўзаро рақобатчи бўлган банкларнинг яқин тарихида бундай ҳолатлар кам кузатилади. Адашмасам, 2020 йили Ўзсаноатқурилишбанкнинг "Joyda"чилари "Илова орқали шарбат сиққични бўлиб тўлашга олинг" ёзувли баннерга апельсин мевасини майдалаётган шарбат сиққични расмини қўйиб, "Капиталбанк" бош офиси ёнига жойлаштирган, шу орқали, ўша вақтдаги Капиталбанкники бўлган "Apelsin" иловаси "боғига тош отган" эди.
Манба
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки Қорақалпоғистон Республикаси, Вилоятлар ва Тошкент шаҳри учун Инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш бўйича ҳудудий лойиҳа менежерларини танлов асосида ишга таклиф қилмоқда!
👉 Талаблар ушбу ҳаволада.
▪️Резюмеларни қуйида кўрсатилган манзилларга юборинг:
📩 Андижон учун;
📩 Фарғона учун;
📩 Наманган учун;
📩 Тошкент вилояти учун;
📩 Тошкент шаҳар учун;
📩 Сирдарё учун;
📩 Жиззах учун;
📩 Самарқанд учун;
📩 Навоий учун;
📩 Бухоро учун;
📩 Хоразм учун;
📩 Сурхондарё учун;
📩 Қашқадарё учун;
📩 Қорақалпоғистон учун.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
РАСМИЙ ДАРОМАДГА ЭГА БЎЛМАГАНЛАР УЧУН АВТОКРЕДИТЛАР
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)
🏦 Асакабанк
▪️Бирламчи бозордан барча турдаги автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун
◦ Фоизи-25.5% дан бошланади
◦ Муддати-5 йилгача
◦ Бошланғич тўлов-30% дан
Батафсил
☎️ 1152
🏦 Азия альянс банк
◦ Фоизи-27.99% дан
◦ Муддати-60 ойгача
◦ Бошланғич тўлов-35% дан
Батафсил
☎️1270
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк
◦ Фоизи- 25% дан бошланади
◦ Муддати- 36 ойгача
◦ Бошланғич тўлов-50%
Батафсил
☎️1180
🏦Ипак йўли банки
▪️Бирламчи ва иккиламчи бозор учун
◦ Фоизи-24.90% дан бошланади
◦ Муддати-5 йилгача
◦ Бошланғич тўлов-0% дан
Батафсил
☎️ 1296
🏦 Mybank
▪️Янги автомобил/электромобил (маҳаллий ва импорт)
◦ Фоизи - 27,9% дан бошланади
◦ Муддати - 60 ойгача
◦ Бошланғич тўлов - 20% дан
Батафсил
▪️Иккиламчи бозордаги автомобил/электромобил (маҳаллий ва импорт)
◦ Фоизи - 28,9% дан бошланади
◦ Муддати - 60 ойгача
◦ Бошланғич тўлов - 25% дан
Батафсил
☎️55-520-44-44
🏦 БРБ
▪️Автокредит(бирламчи)
◦ Фоизи-23-29%
◦ Муддати-60 ойгача
◦ Бошланғич тўлов-15%
Батафсил
☎️1254
🏦 Агробанкда мавжуд эмас;
🏦 Халқ банкида мавжуд эмас;
🏦 Тенге банкда вақтинчалик тўхтатилган;
🏦 Капиталбанкда мавжуд эмас;
🏦 Анорбанкда мавжуд эмас;
🏦 Трастбанкда вақтинчалик тўхтатилган;
🏦 Ипотека банкда мавжуд эмас;
🏦 Туронбанкда вақтинчалик тўхтатилган;
🏦 МКБанкда вақтинчалик тўхтатилган;
🏦 Пойтахтбанкда вақтинчалик тўхтатилган.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🔥 Дунё учинчи жаҳон уруши остонасида турибди - Турк тарихчиси Илбер Ортайли
Дунёни 2024 йилда нималар кутиб турибди? 2025 йилдачи? НАТО Россияга қарши урушга тайёрланмоқда. Исроил Ливанга хужум қилмоқчи. Ғазода ва Украинада уруш давом этмоқда. Хитой Тайванга шу ёзда ҳужум қилишими мумкин. Доллар синди(ми?). АҚШдаги сайловлар: Трамп 3 Жаҳон урушига йўл қўйиб берадими?
Жириновскийнинг айтганлари содир бўладими?
Бу нимани англатади? Бу урушлар ва ўзгаришлар Ўзбекистонга ва СИЗга қандай таьсири бор? Тўлиқроқ маьлумотларни қаердан ўқиб бориш мумкин? Бунга яхши мисол Gorizont телеграм каналидир. Бу канал барча сиёсий янгиликларни биринчилардан бўлиб ёритиб боради ва содда тилда тушунтириб беради.
Воқеалар содир бўлишидан олдин хабардор бўлиш ва уларга тайёр туриш учун қимматли каналга 👉 /channel/gorizont_uz 👈 обуна бўлинг. Арзийди. Турли хил рекламаларсиз канал! Шахсий тавсиям.
⚡️Туризм учун «растаможка» бекор қилинди: Туризм соҳаси тадбиркорлари импорт қиладиган автобус ва микроавтобуслар божхона божидан озод этилди
«Ўзбекистон Республикасида туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди
(ПФ-102-сон, 18.07.2024 й.).
☑️ Президент Фармонига кўра, 2025 йил 1 августгача туризм соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан импорт қилинадиган автобус ва микроавтобуслар божхона божидан озод этилади.
👆Фармонга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан кириш туризми фаолиятини амалга оширувчи резидент бўлган туроператорларни хорижий мамлакатлардан республикага туристларни олиб келишда айланма маблағ билан таъминлаш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан республика тижорат банклари орқали миллий валютада йиллик 14 фоиз ставкада кредит линияси очилади.
☑️Бунда:
▪️белгиланган йиллик фоиз ставкаси таркибида банк маржаси 3 фоиздан ошмаган миқдорда ўрнатилади;
▪️кредит маблағлари туроператорларга 2 йиллик имтиёзли давр (фоиз ва асосий қарздан) билан 10 йил муддатга ажратилади;
▪️Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан тижорат банкларига ресурслар 3 йиллик имтиёзли давр билан 12 йил муддатга ажратилади.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
✈️ Кредит олган шахс хорижга чиқиши мумкинми? Чеклов бор ёки йўқлигини қаердан билса бўлади?
Банкда кредити бор ёки кредит олмоқчи бўлган кўпчиликда шундай савол туғилиши мумкин. «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисида»ги низомда фуқароларга қачон чет элга чиқишни чеклаш ҳолатлари келтириб ўтилган.
☑️ Банкдан кредит олган шахс кредит шартномаси шартларига мувофиқ тўловларни ўз вақтида амалга ошириб келаётган бўлса хорижга чиқишига ҳеч қандай чеклов бўлмайди.
❌ Кредити бор шахс фақат битта ҳолатда хорижга чиқа олмайди. Қарздорлик судга оширилиб суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда ва кредит қарздорлиги ижрога (МИБ) қаратилганда чет давлатга чиқишга тақиқ қўйилади.
👉 Хорижга чиқишга чеклов бор ёки йўқлигини билиш учун ариза берувчи ЯИДХП(my.gov.uz)да рўйхатдан ва/ёки авторизациядан ўтади ва сўров юборади. Тизим автоматик тарзда ижро хужжатлари асосида қарздорлик бўйича Ўзбекистон Республикасидан чиқишига вақтинчалик чеклов қўйилганлик ҳолати мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида маълумот беради. Хизмат бепул амалга оширилади.
Ушбу видеолавҳада хизматдан қандай фойдаланиш ҳақида тушунтириб ўтилган.
👉Хизматдан фойдаланиш👈
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Энг ишончли, сифатли ва беминнат хизмат қилувчи, бир умрлик банк!
Манба
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏦 40 КУНГАЧА ФОИЗСИЗ: ИШОНЧЛИ КРЕДИТ КАРТА ЎЗСАНОАТҚУРИЛИШБАНКДА!
▪️Шартлари
◦ Фоизи: 40 кунгача фоизсиз, 41 кундан бошлаб йиллик 26.9% ставкада
◦ Муддати - 48 ой
◦ Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил маълумот
☎️1180
Кредит карта - Товар ва хизматларга ҳақ тўлаш учун, мижозга банк билан тузилган шартнома асосида тақдим қилинган банк маблағлари ҳисобига тўловларни амалга ошириш имкониятини тақдим қилувчи картадир.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк Бошқарув раиси А.Акбаржонов «Ўзбекнефтгаз» АЖ Кузатув кенгаши аъзоси этиб сайланибди
Азиз Акбаржонов 1985 йил 11 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. 2023 йил октябрь ойидан Ўзсаноатқурилишбанк бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келмоқда.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
⏳КРЕДИТ ТАРИХИ
✔️Скоринг—инглизча "score" сўзидан олинган бўлиб, балл ёки баҳо деган маънони билдиради. Скоринг молиявий секторда қарз олувчининг тўлов қобилиятини баҳолашда қўлланилади. Скоринг балл қарз олувчининг кредит тарихи маълумотлари асосида ҳисоблаб чиқилади ҳамда кредит қарзини ўз вақтида тўлай олиш эҳтимолини баҳолайди.
Яъни скоринг бали қанча юқори бўлса, сизнинг кредит олиш учун берган аризангиз ижобий ҳал бўлиш эҳтимоли шунча юқори бўлади.
❓"Қора рўйхат"га тушганимни қаердан билсам бўлади?
✔️Жисмоний шахслар ўзлари ҳақидаги кредит ҳисоботини бир йилда(365кун) бир марта бепул ва тўлов асосида эса чекланмаган миқдорда олишлари мумкин. Ҳозирда кредит тарихини Infokredit.uz расмий сайти ёки my.gov.uz портали орқали олиш мумкин:
▪️ portal.infokredit.uz/reports (хизмат нархи 17000 сўм – хизматдан 1 йилда 1 марта фойдаланиш бепул);
▪️ my.gov.uz портали орқали (хизмат нархи 15300 сўм).
❗️Кредит бюросининг скоринг бали қуйидагича тавсифланади:
🟢 400-500 балл(А ГУРУҲ). Аъло кредит тарихи. Хавф даражаси минимал. Қарз олувчи бемалол кредит олиши мумкин.
🫥300-399 балл(Б ГУРУҲ). Хавф даражаси паст. Яхши кредит тарихи. Қарз олувчига стандарт шартлар асосида кредитлар ажратилиш мумкин.
🟡 200-299 балл(С ГУРУҲ). Хавф даражаси ўртача. Қарз берувчига кредит тарихини ўрганиши тавсия этилади. Чунки бу гуруҳдагиларда салбий ва ижобий омиллар мавжуд.
🟠 100-199 балл(Д ГУРУҲ). Скоринг бали ўртачадан паст. Қарз олувчига кичик миқдордаги кредитлар ажратилиш мумкин.
🔴 0-99 балл(Э ГУРУҲ). Қониқарсиз балл. Қарз олувчининг муддати ўтган қарзи ёки салбий кредит тарихи мавжуд. Бу қарзни кечиктириш хавфи юқори эканлигини кўрсатади.
⏳ Эслатиб ўтамиз, кредит тарихи қарздорнинг сўнгги беш йил ичидаги мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. Демак, қарзингизни ҳар бир кечиктириб тўлаган пайтларнинг ҳаммаси 5 йилгача сақланиб қолади. Бу эса, 5 йилгача кредит ололмаслигингизга сабаб бўлиши мумкин дегани!
👉 Кредит тарихини бошқалар билишига таъқиқ қўйиш👈
👉Банкдан кредит олган фуқаро хорижга чиқса бўладими👈
👉Кредит тарихидаги скоринг баллардаги ўзгаришларни кузатиб бориш хизмати👈
👉Кредит тарихи олинганда унинг эгасига огоҳлантурвчи СМС-хабарнома юбориш хизмати👈
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏦 Ҳамкорбанк янги тадбиркорлик субъектлари учун нақд пулда 100 млн сўмгача кредит таклиф қилмоқда
▪️Кредит шартлари қуйидагича:
◦ Миқдори — 100 млн сўмгача;
◦ Муддати — 48 ойгача;
◦ Фоиз ставкаси — 28 % дан бошлаб;
◦ Имтиёзли даври — 6 ойгача.
Батафсил маълумот
☎️ 1256
Ушбу кредит гаров таъминоти асосида ажратилади.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
“ZYTAX” accounting buxgalterlar jamoasi kuchli va tajribali buxgalterlarni o’z ichiga oladi. Jamoamizning har bir a’zosi o’z ishining mutaxassisi bo’lib, har bir ishni o’z vaqtida sifatli va tez bajarishadi. Shu kungacha biz bilan birga ishlagan barcha tadbirkorlar buxgalteriya xizmatidan juda mamnun. Korxonaning hisobotlari to’g’ri va o’z vaqtida topshirib boriladi.
Tadbirkorlik sizdan buxgalteriya xizmati bizdan!
“ZYTAX” accounting eng ishonchli va sifatli buxgalteriya xizmatlari markazi✅
+998772833377
+998940019955
@zytax_accounting
‼️ОГОҲ БЎЛИНГ!
Иш қидиряпсизми? Демак ушбу пост айнан сиз учун!
Фирибгарларнинг кундан-кунга турлари кўпайиб бормоқда. Иш қидираётганлар учун фирибгарлар яна бир ҳийла ўйлаб топишибди. Гап шундаки, ижтимоий тармоқларда гўёки яхшироқ компанияда мўмай иш ҳақи эвазига вакансия мавжуд деб эълон тарқатишмоқда ҳамда иш сўраганлардан ҳужжатларини онлайн юборишини ва бундан сўнг, олдиндан иш ҳақи тушириб беришини иддао қилиб карта маълумотларини сўраб олиб, СМС-КОД келса айтсангиз картангизни боғлаб қўямиз, ойлигингиз шу картага тушади деб кўпчиликни картасидан пул ўғирлашаётган экан.
Ҳурматли обуначи! ҲЕЧ ҚАЧОН, ҲЕЧ КИМГА картангиз маълумотлари ва СМС-хабарномадаги тасдиқлаш кодларини айтманг!
Сиздан тасдиқлаш код ва карта маълумотларини сўрадими? Демак у ФИРИБГАР!
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
АСОСИЙ СТАВКА ЎЗГАРДИ! ХЎШ, ЭНДИ КРЕДИТЛАР ФОИЗИ ҲАМ ТУШАДИМИ?
☑️ ПҚ-306-сонли қарорда Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги кредитлар йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилиши кўрсатиб ўтилган. Бугун Асосий ставка 13.5% бўлди.
👉 Эндиликда, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги кредитлар йиллик 17.5% ставкада ажратилади.
☑️ ПҚ-149-сонли қарорда Якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратиладиган ипотека кредитлари Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада ажратилиши кўрсатиб ўтилган.
👉 Эндиликда, ушбу мақсадлар учун кредитлар йиллик 17.5% ставкада ажратилади.
☑️ ПФ-70-сонли фармонда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун 20 йилгача муддатга Марказий банкнинг асосий ставкасидан кўпи билан саккиз фоиз бандга юқори бўлган ставкаларда ипотека кредитлари ажратилиши кўрсатиб ўтилган.
👉 Эндиликда, ушбу мақсадлар учун кредитлар йиллик 21.5% ставкада ажратилади.
☑️ Вазирлар Маҳкамасининг 527-сонли қарорида асосий ставка пасайтирилган тақдирда унга мос равишда имтиёзли таълим кредити фоиз ставкаси ҳам туширилади, агарда асосий ставка ошса таълим кредити фоиз ставкаси ўзгармаслиги кўрсатиб ўтилган.
👉 Эндиликда, имтиёзли таълим кредитлари йиллик 13.5% ставкада ажратилади.
❗️Яна бир муҳим эслатма! Тижорат банкларида Марказий банкнинг асосий ставкасига боғланган омонатлар фоизи ҳам тушади! Шунинг учун омонат шартларини яна бир бор кўздан кечириб қўйишингизни тавсия қиламиз.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Асосий ставка 13.5%
Марказий банк 25 июл куни асосий ставкани йиллик 0,5 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 13,5 фоиз даражасида белгилаш тўғрисидаги қарор қабул қилди.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏦 "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ Жаҳон банкининг "MUNIS" лойиҳаси билан ҳамкорликда кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун грантлар ажратиш лойиҳасини эълон қилади
"Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ Жаҳон банкининг "MUNIS" лойиҳаси билан ҳамкорликда кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун грантлар ажратиш лойиҳасини эълон қилади. Грант доирасида ҳар бир лойиҳа учун 50 минг АҚШ долларигача маблағ тақдим этилади.
Батафсил маълумотни шу ердан олишингиз мумкин.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Банкка ишга киришда суҳбат жараёни ва номзодларга тавсиялар
Ишга кирмоқчи бўлганлар учун фойдали маълумотлар беришибди
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏦 Эртага Марказий банкнинг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Бошқарув йиғилиши бўлиб ўтади
Эслатиб ўтамиз, 13 июнь кунги йиғилишда Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилган.
☝️Эртага бўладиган таянч Бошқарув йиғилиши натижалари бўйича Марказий банк раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани ўтказилади ва “Пул-кредит сиёсати шарҳи” эълон қилинади.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏦 Тижорат банкларининг хизмат кўрсатиши бўйича шикоятингиз мавжудми? Унда Марказий банк ва унинг ҳудудий Бош бошқармаларининг ишонч телефон рақамларига қўнғироқ қилинг!
▪️Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки
◦ (+99871)-212-62-05
◦ (+99871)-200-00-44
▪️Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси
◦ (+99861)-224-22-26
▪️Андижон вилоят Бош бошқармаси
◦ (+99874)-228-46-00
▪️Бухоро вилоят Бош бошқармаси
◦ (+99865)-223-26-07
▪️Жиззах вилоят Бош бошқармаси
◦ (+99872)-226-49-15
▪️Қашқадарё вилоят Бош бошқармаси
◦ (+99875)-221-16-55
▪️Навоий вилоят Бош бошқармаси
◦ (+99879)-221-70-36
▪️Наманган вилоят Бош бошқармаси
◦ (+99869)-227-05-12
▪️Самарқанд вилоят Бош бошқармаси
◦ (+99866)-231-12-63
▪️Сирдарё вилоят Бош бошқармаси
◦ (+99867)-235-10-11
▪️Сурхондарё вилоят Бош бошқармаси
◦ (+99876)-224-53-10
▪️Тошкент вилоят Бош бошқармаси
◦ (+99871)-244-55-22
▪️Фарғона вилоят Бош бошқармаси
◦ (+99873)-244-35-63
▪️Хоразм вилоят Бош бошқармаси
◦ (+99862)-224-58-08
▪️Тошкент шаҳар Бош бошқармаси
◦ 0 (371) 212-61-51, 0 (371) 212-62-57
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
😎🥳 Кредит тарихи олинишини чеклаш - «FREEZE» хизматидан фойдаланиш бўйича йўриқнома
🌐 Ушбу хизматни активлаштириш учун «Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит бюроси (КАТМ) веб-порталига (portal.infokredit.uz) Ягона идентификация тизими (OneID) орқали кириб, СМС-хабарномани ёқиш талаб этилади.
❗️Кредит тарихи олинишининг чекланиши фирибгарлар томонидан фуқаролар номига онлайн кредитлар расмийлаштирилишининг олдини олади.
❄️ «FREEZE» хизмати КАТМ томонидан тест режимида ишга туширилган бўлиб, жорий йил якунига қадар бепул хизмат кўрсатилади.
🏦 CERT-CBU
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🟦 Ўзсаноатқурилишбанк тизимида «СҚБ Заковат» интеллектуал ўйинининг учинчи мавсуми старт олди
Ўйин мавсумий тарзда (ҳар бир мавсум 6 ой давом этади) Бош банк ва унинг тармоқларидан ҳар бири 6 нафар ходимдан иборат таркибда шакллантирилган жамоалар иштирокида ўтказилади. Бунда гендер тенгликни инобатга олган ҳолда ҳар бир гуруҳда камида 2 нафардан хотин-қиз иштироки таъминланиши лозим!
«СҚБ Заковат» лойиҳаси ҳақида узоқ тўхталиш мумкин 💫
Аммо, ҳеч бир сўз ушбу лойиҳада иштирок этишдан ортиқ завқ ва ҳис-туйғуларни бера олмайди😎
СҚБ заковатчиларга омад тилаймиз✊
🏦 Тижорат банклари орасида биринчи бўлиб МКБанк тизимида E-notarius платформасидан фойдаланиш жорий қилинмоқда!
МКБанкда мижозларга банк хизматларини кўрсатишда ҳужжатлар айланмасини тезлаштириш, ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш, кредит таъминоти сифатида гаровга олинишини лозим бўлган мол-мулкларнинг нотариал ҳужжатларини банк биносида расмийлаштиришни ташкил қилиш мақсадида E-notarius (Электрон нотариус) платформасидан фойдаланиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишувга эришилди.
👉 МКБанк тизимида яқин кунларда мамлакатимиздаги тижорат банклари орасида биринчи бўлиб, чет эл тажрибаси асосида E-notarius платформасидан фойдаланиш тўлиқ жорий қилинади. Албатта, бу мижозларга тезкор ва сифатли банк хизматларини кўрсатишга хизмат қилади.
Батафсил
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏦 Рақобат қўмитаси “AVO Bank” АЖни жаримага тортди
Рақобат қўмитасига “AVO Bank” АЖ (рақамли банк) кўрсатаётган хизматлари ҳақида нотўғри реклама тарқатаётганлиги юзасидан мурожаат келиб тушган.
☑️ Хусусан мурожаатда, банк сайтининг “AVO bonuslari” саҳифасидаги реклама ахборотларида:
▪️“250 000 so‘m Har bir yangi mijozga”;
▪️ “+250 000 so‘m Sizga va Avoning har bir yangi mijoziga”;
▪️“Hisobingizga 250 000 so‘m olish”;
▪️“Kartaga 250 000 so‘m olish” каби маълумотлар кўрсатилганлиги,
☑️ бироқ, банк томонидан ҳар бир янги мижозга 250 000 сўм пул берилмаслиги, мазкур пул кўринишидаги бонусларни олиш учун банк мижози маълум бир ҳаракатларни амалга ошириши лозимлиги, шунда ҳам мижозга 250 000 сўм пул маблағи нақд пул кўринишида тақдим этилмасдан банкнинг мобил иловаси орқали бонус баллари кўринишида тақдим этилиши маълум қилинган.
☑️ Ушбу ҳолат юзасидан олиб борилган ўрганиш ишлари натижасида “AVO Bank” АЖнинг расмий веб-сайтида:
▪️ “AVO Ўзбекистондаги энг қулай мобил банк” мазмунидаги реклама жойлаштирилганлиги;
▪️ шунингдек, банк томонидан ҳар бир янги мижоз учун 1 бонус бали 1 сўмга тенг бўлган бонус баллари тақдим этилиши;
▪️ мижознинг ўз хоҳишига кўра ушбу бонусларни пул маблағларига алмаштириши ёки банкнинг кўрсатган хизматлари учун тўлов сифатида ишлатиши мумкинлиги белгиланганлиги шу сабабдан реклама ахборотларида “Har bir yangi mijoz uchun 250 000 so‘m oling”, “Har bir taklif qilingan shaxs uchun 50 000 so‘m”, “Hisob raqamiga 250 000 so‘m oling” мазмунидаги иборалардан фойдаланилганлиги, бироқ, “AVO Bank” АЖнинг ушбу пул маблағларини мижозларнинг ҳисоб-рақамларига тўғридан-тўғри ўтказиб бериш имкони мавжуд эмаслиги аниқланди.
☝️Шу билан биргаликда, “AVO Bank” АЖ томонидан кўрсатилаётган хизматлар тўғрисида оммавий ахборот воситалари ва ташқи реклама воситаларида тарқатилган реклама ахборотлари қўшимча равишда ўрганилганда бир қатор камчиликлар аниқланди.
❗️Жумладан, турли манбалар орқали эълон қилинган реклама ахборотларида “AVO Bank” АЖнинг “AVO Platinum” кредит картаси ҳақида жойлаштирилган маълумотларида “AVO platinum kredit kartasi - har qanday xarid uchun 0% stavka” hamda “AVO platinum kredit kartasi – 2 millionga xarid qilib, 2 million qaytarish” деган мазмундаги иборалар фойдаланилганлиги кузатилди.
☑️ Ваҳоланки, “AVO Bank” АЖнинг “AVO Platinum” кредит картаси маблағларидан фойдаланиш шартларига кўра, мижозларнинг ушбу кредит карталари орқали амалга оширган харид суммалари учун 45 кун давомида фоизлар ҳисобланмаслиги, харид амалга оширилган санадан 45 кун ўтгач ушбу пул маблағлари учун белгиланган тартибда кредит фоизлари ҳисобланиши маълум бўлди.
👆Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддаси биринчи қисми ва Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаси биринчи қисми талаблари бузилиши аломатлари юзасидан “AVO Bank” АЖга нисбатан реклама ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги натижасида белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилинди.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
my.gov.uz портали орқали давлат хизматларидан онлайн фойдаланинг!
💻 my.gov.uz/uz/service/1017 — Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашга онлайн ариза бериш;
💻 my.gov.uz/uz/service/255 — Ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн расмийлаштириш;
💻 my.gov.uz/uz/service/855 — Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасини онлайн олиш тартиби;
💻 my.gov.uz/uz/service/640 — Автотранспорт бошқаруви учун электрон ишончнома олиш;
💻 my.gov.uz/uz/service/325 — Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олиш;
💻 my.gov.uz/uz/service/949 — "Ишга мархамат" мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари курсларида ўқиш учун ариза юбориш;
💻 my.gov.uz/uz/service/187 — Вақтинча турган жойи бўйича ҳисобга қўйиш;
💻 my.gov.uz/oz/service/308 — Кира қилиш учун лицензия варақасини олиш;
💻 my.gov.uz/uz/service/126 — Солиқдан қарзи мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома;
💻 my.gov.uz/uz/service/357 — Электрон рақамли имзо олиш;
💻 my.gov.uz/oz/service/853 — Автотранспортни онлайн суғурталаш;
💻 my.gov.uz/oz/service/412 — Ўзбекистон Республикасидан чиқишига вақтинча чеклов қўйилганлиги ҳолатини текшириш;
💻 my.gov.uz/uz/service/491 — Ўз ўзини банд қилган шахсларни рўйхатдан ўтказиш;
💻 my.gov.uz/uz/service/263 — Ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисида маълумот олиш;
💻 my.gov.uz/uz/service/378 — Паспортни ID картага алмаштириш учун ариза юбориш;
💻 my.gov.uz/uz/service/418 — Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришга ариза бериш
💻 my.gov.uz/uz/service/587 — “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” га кириш учун ариза бериш;
💻 my.gov.uz/uz/service/654 — Aвтотранспорт воситаларининг тақиқини текшириш;
💻 my.gov.uz/oz/service/938 — Кредит тарихи ўрганилганлиги бўйича огоҳлантирувчи «СМС-хабарнома» олиш.
💻 Oilakredit.uz — оилавий тадбиркорлик бўйича кредит олиш учун ариза бериш бўйича;
💻 ipoteka-bozori.uz — янги тартибдаги ипотека кредитлари;
💻 Subsidiya.mf.uz — субсидия расмийлаштириш бўйича;
💻 smart-market.uz — йирик ишлаб чиқарувчи, улгуржи савдо, етказиб берувчи корхона ва ташкилотлар учун ўз маҳсулот ҳамда хизматларини эркин сотиш ҳамда кредит олувчилар учун маҳсулот етказиб берувчи фирмани эркин танлаш имконияти мавжуд.
💻 Infokredit.uz ёки my.gov.uz — кредит тарихини билиш учун;
💻 bank-kredit.uz —"20 тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис" дастури доирасида кредитга ариза бериш;
💻 portal.infokredit.uz — Юридик шахслар кредит тарихи ҳақидаги маълумотни олиши учун.
📱my.gov.uz иловасини юклаб олиш: Google Play ёки App Store
😌 Банкларнинг телеграмдаги расмий саҳифалари👈
☎️ Банкларнинг телефон рақами👈
💼 Банкларнинг HR саҳифалари👈
👆Юқорида кўрсатилган хизматлардан фойдаланиш учун «ONE ID» тизимидан рўйхатдан ўтиш керак бўлади. Бунинг учун қуйидаги👇 видеойўриқномани кўришни тавсия қиламиз.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
💰Стартап лойиҳаларга сармоя жалб қилиш мақсадида ташаббус ўтказилмоқда
Ўзбекистонда биринчи бор ўтказилаётган “Startup Garage” ташаббуси 20 июлда старт олди. Startup Garage — инновацион ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ташаббус бўлиб, Ўзбекистонда стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, сармоя жалб қилиш ва янги иш ўринларини яратишга йўналтирилган. Ушбу лойиҳа ёш ва истеъдодли тадбиркорларга зарур ресурслар, билимлар ва кўникмалар тақдим этиб, уларнинг лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириш имкониятини беради.
Startup Garage тадбиркорлик ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган. Лойиҳа йирик банклар ва молиявий ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланади. Ташкилотчилар қаторида АлоқаБанк, Aloqaventures, Моҳирдев.
❗️Ташаббуснинг асосий мақсади янги стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, уларга сармоя жалб қилишда ёрдам бериш ва ҳар бир лойиҳада камида 10 кишидан иш ўринларини яратишдир. Startup Garage йилига 20 дан ортиқ стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлашни мақсад қилган. Бу ташаббус орқали Ўзбекистоннинг технологик ва иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшиш устувор мақсад қилиб қўйилган.
📌Лойиҳанинг вазифаси ёш ва истеъдодли тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларга зарур ресурслар ва билимлар билан ёрдам беришдир. Startup Garage ҳозиргача 5 та лойиҳани ўз таркибига олган: Magicbot — SaaS B2B e-commerce платформаси. Humocommerce — тижорат ва чакана савдо тизимлаштириш платформаси. Pulse EV — электр транспорт воситалари учун зарядлаш стансиялари ўрнатувчи ва ишлаб чиқарувчи компания. Ish.uz — иш қидириш ва кадрлар ёллаш платформаси. Vamar TMS — транспорт менежмент тизими.
📍Қатнашмоқчи бўлганлар startupgarage.uz сайтида рўйхатдан ўтиши ёки +998770475753 рақамига қўнғироқ қилиши мумкин.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar