bankxabar | Неотсортированное

Telegram-канал bankxabar - 🇺🇿Bankxabar

36183

Банк ва молия янгиликлари биринчи бизда! Коментария гуруҳи: @bankxabarchat Мурожаат ва тижорий ҳамкорлик учун: @Xabaryozishbot

Подписаться на канал

🇺🇿Bankxabar

🏦 Бизнесни ривожлантириш банки номзодларни қуйидаги бўш иш ўринларига танлов асосида ишга таклиф этмоқда

☑️Инсон ресурсларини бошқариш (HR) директори
👉Номзодга қўйилган талаблар
📩 Резюме юбориш: @BRBHR_bot

☑️Бошқарув раиси ўринбосари ёрдамчиси - менежер
👉
Номзодга қўйилган талаблар
📩 Резюме юбориш: @BRB_Yordamchi_bot

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

💳 МАЪЛУМ БИР МУДДАТГАЧА ФОИЗ ОЛМАЙДИГАН КРЕДИТ КАРТА!

🏦 ЎзСҚБ
◦ Фоизи: 40 кунгача фоизсиз, 41 кундан бошлаб йиллик 26.9% ставкада
◦ Муддати - 48 ой
◦ Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил
☎️1180

Кредит карта - Товар ва хизматларга ҳақ тўлаш учун, мижозга банк билан тузилган шартнома асосида тақдим қилинган банк маблағлари ҳисобига тўловларни амалга ошириш имкониятини тақдим қилувчи картадир.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Марказий банк томонидан “Тартибга солиш қумдони” рўйхатига қуйидаги маълумотлар киритилмоқда:

☑️ "Тартибга солиш қумдони" иштирокчиси: “UZPAYNET” МЧЖ  (веб-сайти paynet.uz);

▪️синовдан ўтказиладиган молиявий хизматнинг қисқача тавсифи: “UZPAYNET” МЧЖнинг тўлов агентлик тармоғи орқали банк карталари сақловчиларига нақд пул бериш;

▪️вақтинчалик тартиби тасдиқланган сана: 2024 йил 31 май;
 
◦ синовдан ўтказиш бошланадиган сана: 2024 йил 1 июнь; 

◦ синовдан ўтказишни тугатиш санаси: 2024 йил 1 декабрь.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Асакабанк Ахборот хизмати яна бир янги ва барча учун манфаатли лойиҳага қўл урибди!

Ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлаймиз. Асакабанкка омад✊

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Бизнесни ривожлантириш банки IT-чилар учун қизиқ лойиҳа бошлаяпти. Ҳамкорлар рўйхатига қараганда катта лойиҳага ўхшаяпти.

Ушбу янгиликни БРБнинг телеграмдаги каналида кузатиб боринг!

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Алоқабанк ва Ўзсаноатқурилишбанк уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкаларида якка тартибдаги уй-жойларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун ипотека кредит ажратишни бошлади!

🏦АЛОҚАБАНК
Фоизи-18%
Муддати-20 йилгача
Миқдори-120 млн сўмгача
Бошланғич тўлов-15%
Батафсил
☎️ 71-230-77-77

🏦ЎЗСАНОАТҚУРИЛИШБАНК
Фоизи-18%
Муддати-20 йилгача
Миқдори-120 млн сўмгача
Бошланғич тўлов-15%
Батафсил
☎️ 1180

Ушбу кредит 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган, камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва «Маҳалла еттилиги» тавсиясига кўра уй-жой шароитини яшилашга муҳтож Ўзбекистон фуқароларига берилади.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 “Трастбанк” ва “Raiffeisen Bank International” банки ўртасида миқдори 10 млн евро бўлган кредит шартномаси имзоланди

“Трастбанк” ХАБ Австриянинг расмий экспорт кредит агентлиги ҳисобланган Австрия назорат банки суғурта қопламаси доирасида 10 млн евро миқдорида молиялаштиришни жалб қилиш бўйича “Raiffeisen Bank International” банки билан кредит шартномасини имзолади.

Бу эса мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш, савдо, хизмат кўрсатиш, муқобил энергетика, соғлиқни сақлаш каби устувор тармоқларида кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш, экспортга йўналтирилган кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратишга замин яратади. Қолаверса, “Трастбанк”нинг халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш йўлидаги навбатдаги қадами десак муболаға эмас.
Маълумот ўрнида, мазкур икки банк ўртасидаги ҳамкорлик 2008 йилда йўлга қўйилган.

👉Кўпроқ маълумот учун каналга уланинг: @trastbank_press

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🇩🇪🏦 Kapitalbank va Germaniyaning Commerzbanki o‘rtasida strategik hamkorlik to‘g‘risidagi memorandum imzolandi

Germaniya - O‘zbekiston ishbilarmonlar kengashining 8-yig‘ilishi doirasida O‘zbekistonning eng yirik xususiy banki Kapitalbank va Germaniyaning Commerzbanki o‘rtasida hamkorlik memorandumi imzolandi. Banklar nafaqat moliyaviy mahsulotlarni rivojlantirish, balki qo‘shma tadbirlar tashkil etish, o‘zaro tajriba almashish borasida ham hamkorlik qilishni rejalashtirgan.

🤝 Kelishuvdan maqsad - O‘zbekiston Respublikasi va Germaniya o‘rtasida biznes va moliyaviy rivojlanish sohasida tomonlar o‘rtasida o‘zaro manfaatli va uzoq muddatli hamkorlikni yo‘lga qo‘yish va yanada rivojlantirishdan iborat.

📌 Ma'lumot uchun: Commerzbank AG - Germaniya bank konserni bo'lib, aktivlari bo'yicha Germaniyada ikkinchi yirik xususiy bankdir. Commerzbank dunyoning 40 dan ortiq mamlakatlarida vakolatxonalariga ega. Bankning yakuniy balansi 2023 yil oxirida 517 milliard yevroni tashkil qildi.

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️БАНК ХОДИМЛАРИ ВА МИЖОЗЛАР УЧУН!

Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низом

Республикадаги барча банкирлар ва мижозлар ўқиб чиқишини тавсия қиламиз.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Банкка ишга киришда сўралиши мумкин бўлган «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни

Банкка ишга кириш ниятида бўлганлар ушбу қонунни яхшилаб ўқиб, ўрганиб чиқишларини сўраймиз.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Капиталбанк, Алоқабанк ва Гарант банк иқтисодий йўналишда таҳсил олаётган талабаларни иш ўрганиши учун стажерликка ишга таклиф қилмоқда.

🏦 Капиталбанк – Батафсил
🏦 Алоқабанк – Батафсил
🏦 Гарант банк – Батафсил

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 МАРКАЗИЙ БАНК ВА УНИНГ ҲУДУДИЙ БОШ БОШҚАРМАЛАРИДАГИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ

☑️ Марказий аппарат учун:


▪️Молия-иқтисод департаменти
👉Етакчи маркетолог— батафсил

▪️Халқаро заҳираларни бошқариш департаменти
👉Бош иқтисодчиси — батафсил
👉Бош иқтисодчиси — батафсил

▪️Молиявий саводхонлик ва оммабопликни ошириш департаменти
👉Бош иқтисодчи (муддатли меҳнат шартномаси асосида) — батафсил

▪️Инспекция департаменти
👉Етакчи инспектор — батафсил
👉Бош инспектор — батафсил

▪️Комплаенс-назорат ва ички аудит департаменти
👉Етакчи мутахассис — батафсил

▪️Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати
👉Бош мутахассис — батафсил

▪️Кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш методологияси департаменти
👉Бош мутахассис — батафсил
👉Бош мутахассис — батафсил
👉Етакчи мутахассис — батафсил

▪️Тўлов тизимлари департаменти
👉Бош иқтисодчи — батафсил

▪️Молиявий барқарорлик департаменти
👉Бош иқтисодчи — батафсил

☑️ Ҳудудий Бош бошқармалар учун:

▪️Андижон вилояти
👉Мутахассис — батафсил

▪️Жиззах вилояти
👉Мухандис — батафсил

▪️Самарқанд вилояти
👉Етакчи иқтисодчи — батафсил

▪️Хоразм вилояти
👉Бош иқтисодчи (муддатли меҳнат шартномаси асосида) — батафсил

▪️Тошкент шаҳар
👉Етакчи иқтисодчи — батафсил

⏳Аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 12.06.2024.

✅ Юқорида келтирилган бўш иш ўринлари бўйича @CBUuz_bot орқали резюме юборинг.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров нега уй-жойга талаб кескин ошаётган бир пайтда субсидия маблағлари тўлиқ ўзлаштирилмаётганлиги бўйича изоҳ берди

Қонунчилик палатаси депутати Дилбархон Мамажонова Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ипотека кредити субсидиялари юзасидан савол берган.

Депутатнинг айтишича, 2023 йил давомида фуқароларга жами 1,6 трлн. сўм субсидия тўлаб берилиши режалаштирилган. Май ойидан декабргача эса 329 мингдан ошиқ фуқаро субсидия асосида ипотека кредити учун ариза топширган. Лекин аризачиларинг бор-йўғи 30 минг нафарига ижобий хулосалар тақдим этилган. Аризачиларнинг 15 минг нафарига 1,1 трлн. сўм субсидия тўлаб берилган (жами ариза топширганларнинг 5 фоизи). Хўш, нега уй-жойга талаб кескин ошаётган бир пайтда субсидия маблағлари тўлиқ ўзлаштирилмаяпти?

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏧Олдинги банкоматларнинг ишлаш жараёни(1960 й)

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️АЙРИМ БАНКЛАРДА ИМТИЁЗЛИ ТАЪЛИМ КРЕДИТ АЖРАТИШ ТЎХТАТИЛДИ!

Май ойида 3 та банк(ОФБ, БРБ ва ЎзСҚБ) томонидан имтиёзли таълим кредити ажратилаётган эди. Бугунги кун маълумотларига кўра, Ориент Финанс Банк ва Бизнесни ривожлантириш банкида имтиёзли таълим кредит ажратиш тўхтатилган. Айни пайтда таълим кредити фақатгина Ўзсаноатқурилишбанк томонидан ажратилмоқда.

☑️Кредит шартлари:
◦ Фоизи:
Хотин-қизлар учун-0%
Йигитлар учун-14%
◦ Муддати-Ўқиш даври+7.5 йил
◦ Миқдори-Ўқув йили учун талаба ва ОТМ ўртасида тузилган шартнома суммаси
◦ Имтиёзли даври-Ўқиш даври+6 ой
Батафсил маълумот
☎️1180

📍ЎзСҚБнинг филиаллари манзили👈

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

💳 Paynet орқали банк карталаридан комиссиясиз нақд пул ечиш хизмати ишга туширилди

"Тартибга солиш қумдони" иштирокчиси "Uzpaynet" компаниясининг тўлов агентлик тармоғи орқали мазкур хизмат қайта ишга туширилди.

Синовдан ўтказиш ишлари жорий йилнинг 1 июнидан бошланиб, жараён 1 декабргача давом этиши белгиланган.

☝️"Paynet" тўлов хизматининг “Spot"га маълум қилишича, барча агентлар орқали «Uzcard» ва «Humo» карталаридан комиссиясиз нақд пул ечиб олиш мумкин.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 «Бизнесни Ривожлантириш Банки», «BRB Tech» компанияси ва «Тошкент Шаҳридаги Амити Университети» ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

☑️ Меморандумга мувофиқ томонлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни амалга оширади:

◦ замонавий ахборот технологиялари ва таълим фаолияти соҳасида Ўзбекистонда ахборот жамиятини янада ривожлантириш учун устувор аҳамиятга эга бўлган тадқиқотларни татбиқ этиш;

◦ сунъий интеллект технологияларини банк соҳасига жорий этиш йўналишида илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш;

◦ ўзаро манфаатли қўшма анжуманлар, тадбирлар, семинарлар, академик машғулотлар ташкил этиш;
илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш;

◦ белгиланган вазифаларни бажариш учун томонлар, бинолар, техника ва жиҳозлардан фойдаланиш имкониятини яратиш;

◦ ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиш, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш;
ўзаро келишув бўйича бошқа йўналишлар.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️Огоҳ бўлинг!

Қоғоз пуллар энг бактерияларга бой нарсалардан бири.

«Пул қўлнинг кири» деймиз, албатта бошқа маънода. Аммо тўғрисиям шу — пулларда бактериялар шунчалик кўпки, уларни ишлатгандан кейин қўлни ювиш керак (айниқса, бугунги шароитда).

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

100 МЛН СЎМГАЧА МИКРОҚАРЗ АЖРАТАЁТГАН БАНКЛАР
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)

🏦 УНИВЕРСАЛБАНК
◦ Фоизи - 36%-34%
◦ Муддати - 36 ой
Батафсил маълумот
☎️ 1355

🏦 ҲАМКОРБАНК
◦ Фоизи - 27.99% дан бошланади
◦ Муддати - 36 ойгача
Батафсил маълумот
☎️ 1256

🏦 БРБ
◦ Фоизи - 26%-31%
◦ Муддати - 48 ойгача
Батафсил маълумот
☎️ 1254

🏦 ТРАСТБАНК
◦ Фоизи - 24% дан бошланади
◦ Муддати - 60 ойгача
Батафсил маълумот
☎️ 1287

🏦 ХАЛҚ БАНКИ
◦ Фоизи - 25% дан бошланади
◦ Муддати - 4 йилгача
Батафсил маълумот
☎️ 1106

🏦 МКБАНК
◦ Фоизи - 28% дан бошланади
◦ Муддати - 60 ойгача
Батафсил маълумот
☎️ 55-503-63-63

🏦 ЎЗСҚБ
◦ Фоизи - 29% дан бошланади
◦ Муддати - 48 ойгача
Батафсил маълумот
☎️ 1180

🏦 АЗИЯ АЛЬЯНС БАНК
◦ Фоизи - 27.99%
◦ Муддати - 12 ойгача
Батафсил маълумот
☎️ 1270

🏦 ИПАК ЙЎЛИ БАНКИ
Онлайн:
◦ Фоизи - 30,90% дан бошланади
◦ Муддати - 3 йилгача

Банкка бориб олинадиган:
◦ Фоизи - 29,9% дан бошланади
◦ Муддати - 5 йилгача
Батафсил маълумот
☎️ 1296

🏦 АНОРБАНК
◦ Фоизи - 33.96% дан
◦ Муддати - 36 ойгача
Батафсил маълумот
☎️ 1290

🏦 КАПИТАЛБАНК
◦ Фоизи - 30% дан бошланади
◦ Муддати - 60 ойгача
Батафсил маълумот
☎️ 1340

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️ТБС ВА ИПОТЕКА БАНКЛАР ЕТАКЧИ: БАНКЛАРДА МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ РЎЙХАТИ
(06.06.2024 ҳолатига)

Айни пайтда қуйида кўрсатилган банклар томонидан hh.uz платформасига жами 566 та бўш иш ўринлар мавжудлиги ҳақида маълумот жойланган:

🏦 Ипотека банкда жами 93 та вакансия мавжуд—Батафсил

💳 «UZUM TECHNOLOGIES»да жами 66 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦АВО банкда жами 53 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦ТБС банкда жами 91 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦Капиталбанкда жами 35 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Ҳамкорбанкда жами 42 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Анорбанкда жами 11 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Тенге банкда жами 17 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Халқ банкида жами 22 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Инфинбанкда жами 17 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 Ўзмиллийбанкда жами 15 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦Янги банкда жами 13 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦Гарант банкда жами 7 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦Смартбанкда жами 8 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 Туронбанкда жами 8 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Ўзсаноатқурилишбанкда жами 10 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦Ипак Йўли банкда жами 16 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Агробанкда жами 11 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Ориент Финанс банкда жами 3 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Апекс банкда жами 6 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Давр банкда жами 4 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 МКБанкда жами 6 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Асакабанкда жами 4 та вакансия мавжуд—Батафсил

▪️Октобанкда жами 6 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 Ки Ди Би банкда жами 2 та вакансия мавжуд—Батафсил

Ушбу вакансиялар бўйича тўлиқ маълумот олиш учун «Батафсил» деб ёзилган сўз устига босинг.

☝️Ушбу постни банк соҳаси бўйича иш қидириб юрган танишларга юборинг.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Тез кунда...

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Банк-молия фаолиятига доир атамалар изоҳли луғати

Олий ўқув юртлари ва ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари талабалари ҳамда, малака ошириш курслари тингловчилари учун мустақил ишлашга доир илмий, услубий, луғавий тўплам.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Бизнес Портал | Дастур асосида ажратиладиган кредитлар ҳақида маълумотлар

Ушбу видеолавҳада ПҚ-306-сонли қарор бўйича ажратиладиган 100 млн сўмгача гаровсиз имтиёзли кредитлардан тортиб, 1.5 млрд сўмгача бўлган кредитлар ҳақида тўлиқ маълумот берилган.

Маълумот учун ушбу кредитлар айни пайтда йиллик 18% ставкада ажратилмоқда.

Каналга уланиш👉🏻
@Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисидаги қонуни

Ушбу қонунни ҳам ўқиб, ўрганиб чиқишингиз тавсия этилади. Ишга киришда ушбу қонун бўйича ҳам савол-жавоблар бўлади.

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 11.11.2019 йилдаги ЎРҚ-582-сон

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️Банк ходимининг касб одоб-ахлоқи

Республикадаги барча банкирлар ўқиб чиқишини тавсия қиламиз.

Мазкур талабларга риоя қилиш Ўзбекистон Республикасининг барча банклари ва уларнинг ходимлари учун мажбурийдир.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Бизнесни ривожлантириш банки таъсисчилигида "BRB Tech" номли янги IT-компания очилди

Компаниянинг мақсади банкнинг IT экотизимини ривожлантириш ва замонавий дастурий ечимларни яратишдан иборат.

"BRB Tech"нинг асосий йўналишлари:

☑️ Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш: Бизнес учун ишончли ва самарали ечимларни яратиш.
☑️ IT маҳсулотларни яратиш: Инновацион мобил иловалар ва сервислар ташкил этиш.
☑️ IT тизимлари интеграцияси: банкнинг IT инфратузилмасини оптималлаштириш ва модернизация қилиш.

Батафсил

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️БУНИ БИЛИШИНГИЗ ШАРТ!

☑️ Банк томонидан мижознинг банк ҳисобварағи ёки банк омонати, шу жумладан, банк карталари бўйича (банк карталаридан фойдаланаётган пайтда «PIN-код»ни нотўғри терилиши оқибатида блокировкага тушган ҳолатлар бундан мустасно) амалиётлар тўхтатиб қўйилганда, банк амалиёт тўхтатилган санадан бошлаб кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда ҳисобварақ ёки омонат эгасига унинг ҳисобварағига хизмат кўрсатиш тўхтатилганлиги ва унинг сабаблари юзасидан хабарнома (маълумотнома) юбориши шарт.

👉Асос: 3030-сонли Низомнинг 38-1-банди

☑️ Банк томонидан кредитлар, микроқарзлар ва лизинг бўйича қарздорликларни сўндириш учун банк ҳисобварағи ёки банк омонатидан (шу жумладан, банк карталари бўйича) маблағлар ҳисобварақ (омонат) эгасининг топшириғисиз ҳисобдан чиқарилганда, банк ушбу маблағ ҳисобдан чиқарилган санадан бошлаб кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда ҳисобварақ (омонат) эгасига унинг ҳисобварағидан қанча миқдордаги маблағ қандай сабабларга асосан ва кимнинг фойдасига чиқарилганлигини кўрсатган ҳолда хабарнома (маълумотнома) юбориши шарт.

👉Асос: 3030-сонли Низомнинг 38-2-банди

☑️ Банк кредит (қарз) шартномасига асосан кредит (қарз) бўйича қарздорлик суммасини тўлаш мажбурияти тўлиқ бажарилган санадан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмаган ҳолда мазкур қарз бўйича гаровда турган мулкни тақиқдан чиқариши, гаров сифатида бўлган мол-мулкка нисбатан банкнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзувни гаров реестридан чиқариш чораларини кўриши шарт.

👉Асос: 3030-сонли Низомнинг 37-4-банди

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️МАЙ ОЙИДА 22 МЛРД СЎМГА ЯҚИН КРЕДИТ МАБЛАҒЛАРИ ТАЛОН-ТОРОЖ ҚИЛИНГАНЛИГИ ҲОЛАТИ АНИҚЛАНДИ!

Ушбу пост Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан май ойи давомида кредит маблағларининг талон-торож қилинганлиги ҳолати бўйича эълон қилган
маълумотлари асосида тайёрланди.

◦ Беруний туманида 666.6 млн сўм;
◦ Янгийўл шаҳрида 531.2 млн сўм;
◦ Самарқанд шаҳрида 257.6 млн сўм;
◦ Китоб туманида 300 млн сўм;
◦ Денов туманида 1.2 млрд сўм;
◦ Миришкор туманида 2.9 млрд сўм;
◦ Қўқон шаҳрида 6.3 млрд сўм;
◦ Касби туманида 304.3 млн сўм;
◦ Янгиер шаҳрида 390 млн сўм;
◦ Пахтачи туманида 2.2 млрд сўм;
◦ Пахтакор туманида 1.9 млрд сўм;
◦ Қўнғирот туманида 1.4 млрд сўм;
◦ Учқўрғон туманида 545 млн сўм;
◦ Наманган шаҳрида 142 млн сўм;
◦ Булунғур туманида 1.5 млрд сўм;
◦ Пайариқ туманида 1.1 млрд сўм;
◦ Шароф Рашидов туманида 200 млн сўм;
◦ Шунингдек, Қўрғонтепа туманида 31.7 млн сўм кредит маблағларини ўзлаштириб олиш ҳолатлари аниқланган. 
☑️ЖАМИ: 21 868 400 000
(21 МИЛЛИАРД 868 МИЛЛИОН 400 МИНГ) СЎМ


👉 Апрель ойида 51 млрд сўмга яқин кредит маблағлари талон-торож қилинганлиги ҳолати аниқланган эди.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

📱🔄Айрим иловаларда тарифлар янгиланди: Картадан-картага фоизсиз пул ўтказмаларни амалга ошириш мумкин бўлган иловалар

🏦Зираат банк иловасида исталган миқдоргача 0%(кунлик лимит 10 млн сўм). Бунинг учун Зираат банк офисига ташриф буюриб идентификациядан ўтиш керак.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

💰 HUMANS иловасида 45 минг сўм эвазига бир ойда 50 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦Агробанк иловасида — бир ойда 10 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

👍 My Uztelecom иловасида — бир ойда 8 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 Халқ банки Xazna иловаси — бир ойда 5 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 Ўзсаноатқурилишбанк Joyda иловасида — бир ойда 5 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 Давр банк иловасида — бир ойда 3,5 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 Тенге банк иловасида — бир ойда 3 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 МКБанк иловасида — бир ойда 3 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 Ўзмиллийбанк иловасида бир ойда 3 млн сўмгача 0%(идентификациядан ўтиш керак).
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 Асакабанк иловасида — лимитсиз 0.25%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

💳 Paynet иловасида бир ойда 3 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

▪️alif mobi иловасида бир ойда 1 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 MKBankning “Uzcard Kids” kartasi – moliyaviy barqarorlik uchun ilk qadam!

🫴 1-iyun - Xalqaro bolalar kuniga farzandingiz uchun qanday sovg‘a tayyorlash haqida o‘ylayapsizmi? Sizga ajoyib g‘oya va kutilmagan hadyani taklif qilamiz!

👏 Bankimizning “Uzcard Kids” plastik kartalari tayyor bo‘ldi.

Kerakli hujjatlar:

🔵 Ota yoki onaning pasporti (ID karta) 
🔵 Farzandlaringizning tug‘ilganlik haqidagi guvohnomasi
✔️ “Uzcard Kids” kartasi 6 yoshdan 18 yoshgacha bo‘lgan farzandlaringiz uchun qulay hamyonga aylanadi. 

🔵 Karta narxi 45 ming so‘m.

📌 Unutmang, “Uzcard Kids” kartalari bilan siz farzandingizning barcha xarajatlarini kuzatishingiz, MAVRID ilovasi orqali esa mablag‘ bilan to‘ldirib borishingiz mumkin bo‘ladi.

🥳 Hoziroq farzandlaringiz uchun MKBANKning “Uzcard Kids” kartalarini rasmiylashtirmoqchimisiz? 

😍 Unda sizni o'zingizga eng yaqin bo'lgan bank ofislarimizda kutamiz!

Buni do‘stlaringizga ham yuborishni unutmang va ularning ham xursandchiligi uchun xizmat qiling!

Читать полностью…
Подписаться на канал