bankxabar | Неотсортированное

Telegram-канал bankxabar - 🇺🇿Bankxabar

36183

Банк ва молия янгиликлари биринчи бизда! Коментария гуруҳи: @bankxabarchat Мурожаат ва тижорий ҳамкорлик учун: @Xabaryozishbot

Подписаться на канал

🇺🇿Bankxabar

⚡️НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАР УЧУН ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАРГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизматидан маълум қилишларича, ногиронлиги бўлган шахсларга мўлжалланган вакант лавозимлар учун очиқ танлов эълон қилинди.

☑️Вакант лавозимга ариза юбориш учун vacancy.argos.uz порталига кириш, кейин «Кабинетга кириш» тугмасини босиш талаб этилади.

☑️Кейинги қадамда OneID тизимидан рўйхатдан ўтиш керак. Бу тизимдан рўйхатдан ўтганлар эса логин ва пароли орқали шахсий кабинетига киради.

☑️Шундан сўнг асосий саҳифага ўтиб, «Вакансия излаш» тугмасини босиш ва «Ногиронлиги бўлган шахслар учун» бўлимига ўтиш зарур. Кейин вакант иш ўрнини танлаш ҳамда малака талаблари билан танишгандан сўнг «Ариза юбориш» тугмасини босиш лозим.

☑️Ариза ҳолатини «Менинг аризаларим» бўлимида кузатиб бориш мумкин.

👉Ногиронлиги бўлган шахсларга мўлжалланган вакант лавозимлар учун очиқ танловлар соддалаштирилган тартибда ташкил этилади.

☝️Бунда, танловнинг барча босқичлари иш берувчи ташкилот томонидан ташкил этилади. Ушбу вакант лавозимлар учун танловларда тест синови ўтказилмайди.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️ЮҚОРИДАГИ ПҚ-149-СОНЛИ ҚАРОР БИЛАН НИМАЛАР ЎЗГАРДИ? ТАҚҚОСЛАЙМИЗ:

1️⃣Президентнинг 2018 йил 7 июндаги ПҚ-3777-сонли қарори 9-бандининг иккинчи хатбошиси ўзгарди:

☑️Ҳозир: тижорат банклари томонидан кредитлар 33 млн сўмгача ўзини ўзи банд қилган шахсларга ажратилади.

👉Олдин: тижорат банклари томонидан кредитлар 33 миллион сўмгача бўлган миқдорда — тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахсларга ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига ҳар бир маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчисининг тавсиялари асосида ажратилар эди.

2️⃣Президентнинг 2021 йил 20 декабрдаги ПҚ-55-сонли қарори 1-бандининг б кичик банди иккинчи хатбошиси ўзгарди:

☑️Ҳозир: Ўзини ўзи банд қилган шахсларга ҳамда тадбиркорлик субъектларига 6 ойдан 1 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилдан 4 йилгача муддатга.

👉Олдин: оилавий тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига — 3 ойдан 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга ажратилар эди.

3️⃣Президентнинг 2021 йил 20 декабрдаги ПҚ-55-сонли қарори 1-бандининг б кичик банди учинчи хатбошиси ўзгарди:

☑️Ҳозир: Чорвачилик балиқчилик ва паррандачилик учун 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилдан 4 йилгача бўлган муддатга..

👉Олдин: чорвачилик (қорамол, қўй, эчки), балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик, куркачилик ва паррандачилик, биогумус ишлаб чиқариш, «дала дўконлари»ни қуриш ва кўчма музлаткичларни ўрнатиш учун — 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йил муддатга ажратилар эди.

4️⃣Президентнинг 2021 йил 20 декабрдаги ПҚ-55-сонли қарори 1-бандининг б кичик банди олтинчи хатбошиси ўзгарди:

☑️Ҳозир: 3 йилгачача муддатга сўзлари 3 йилдан 4 йилгача муддатга ўзгарди.

👉Олдин: «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоларига ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлар ва хомашё материалларини харид қилиш, ҳунармандчиликни ривожлантириш марказлари, «уста-шогирд» мактабларини ташкил этиш, уй-музейлар ва устахоналар қуриш ёки шу мақсадларда бино ва иншоотлар сотиб олиш учун — 3 йилгача муддатга ҳамда айланма маблағларини тўлдириш учун 18 ойгача муддатга ажратилар эди.

5️⃣Президентнинг 2021 йил 20 декабрдаги ПҚ-55-сонли қарори 1-бандининг г кичик банди ўзгарди:

☑️Ҳозир: Чорвачиликни ривожлантириш йўналишидаги кредитлар четдан келтирилган ёки маҳалллийлаштирилган(наслчилик хўжаликларида етиштирилган) ва ветеринария бўлими томонидан индентификация қилинган(биркалаш усули) чорва молларини(қорамол, қўй, эчки) боқиш учун ўзини ўзи банд қилган шахсларга ажратилади.

👉Олдин: чорвачиликни ривожлантириш йўналишида кредитлар камида 10 бошдан 50 бошгача четдан келтирилган ёки маҳаллийлаштирилган (наслчилик хўжаликларида етиштирилган) ва чорва ҳайвонларини идентификациялаш тизимида акс этган чорва молларини (қорамол, қўй, эчки) боқиш учун ферма ташкил этишга берилади. Бунда, кредитлар ва харид қилинган чорва моллари (қорамол, қўй, эчки) тўғрисида ахборотлар «Online-mahalla» платформасидаги маълумотлар базасига мажбурий тартибда киритилар эди.

6️⃣ Президентнинг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-39-сонли қарори 2-бандининг еттинчи хатбошиси ўзгарди:

☑️Ҳозир: нақдлаштириш имкониятини чеклаган ҳолда сўзи олиб ташланди.

👉Олдин: ҳоким ёрдамчисининг тавсиясига кўра кредит суммасининг 10 миллион сўмгача бўлган қисми (ҳунармандлар учун 20 миллион сўмгача) банк карталарига (нақдлаштириш имкониятини чеклаган ҳолда) ўтказиб берилар эди.

7️⃣ Президентнинг 2023 йил 14 сентябрдаги ПҚ-306-сонли қарори 10-банди ўзгарди:

☑️Ҳозир: 2024 йил 1 январдан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги кредитлар 3 йилдан 4 йилгача бўлган муддатга 6 ойдан 1 йилгача имтиёзли давр билан Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилади.

👉Олдин: 2024 йил 1 январдан бошлаб оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар 3 йилгача муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилар эди.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦Халқ банки чорвачилик бизнеси учун имтиёзли кредит ажратишини маълум қилди!

Халқ банки чорвачилик билан шуғулланувчи тадбиркорларга имтиёзли кредит таклиф этмоқда. Кредит хорижий инвестицион линиялар ҳисобидан ажратилади.

☑️Шартлари:
Йиллик фоизи - 17%
Имтиёзли даври - 3 йилгача
Муддати - 10 йилгача
Максимал миқдори - 1 млн. евро(миллий валюта(сўм)даги эквивалентда ажратилади)
☎️1106
Батафсил маълумот

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Makro yangilangan supermarket formatini taqdim etdi

O‘zbekistondagi yirik savdo tarmoqlaridan biri “Makro” Chilonzor tumanidagi yangilangan supermarketni taqdim etdi.

Yangilangan do’konning savdo maydoni 1411 m2 ni egallaydi va quyidagilardan iborat:
• kengaytirilgan sabzavot va mevalar maydoni;
• sharqona bozor;
• tayyor yeguliklar orolchasi;
• qahvaxona;
• shinam bolalar maydonchasi.
Shuningdek, supermarketda mehmonlar uchun osh, kabob, quymoqlar, salatlar va vaflilar tayyorlanadi.

Makro do‘konining ichki dizayniga alohida e’tibor qaratilgan.

Hozircha kompaniya rebrending haqida rasman e’lon qilmagan, lekin bu albatta yaqin kelajakda ro‘y beradi, biz esa buni intiqlik bilan kutib qolamiz.

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦Халқ банки гаров эвазига 100 млн сўмгача кредит ажратишини маълум қилмоқда!

Ушбу кредит ўзини ўзи банд қилган шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорларша гаров эвазига, соддалаштирилган тартибда ажратилади.

☑️Кредит шартлари:
▪️Миқдори-100 млн сўмгача
▪️Фоизи-25%
▪️Имтиёзли даври-3 ойгача
▪️Муддати-36 ойгача(ҳар 18 ойда тўлиқ ёпиш шарти билан)
Батафсил маълумот
☎️1106

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

1 АПРЕЛДАН ҚОНУНЧИЛИКДА ЯНГИЛИКЛАР!

☑️“Ташаббусли бюджет”да назорат кучаяди:

👉1 апрелдан бошлаб
“Ташаббусли бюджет” доирасидаги лойиҳаларни ташаббускорлар, маҳалла раиси ва фаолларининг иш сифати юзасидан розилиги олинганидан кейингина фойдаланишга қабул қилиш тартиби жорий этилади.

☑️“Суюнчи пули” бериш тартиби ўзгаради:

👉1 апрелдан бошлаб
фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули:

- биринчи фарзанди учун – барча аёлларга;

- иккинчи фарзанди учун – фарзанд туғилган пайтда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади.

Қолган барча ҳолатларда нафақа тўланмайди.

☑️тадбиркорлик субъектларига субсидия, имтиёз ва преференциялар уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда жорий этилади.

☑️махсус ахборот платформа орқали давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг рақамлаштиришга масъул ўринбосарлари ва ходимлари рақамлаштириш соҳасидаги қоидалар ва қонунчилик талаблари бўйича “ҳаёт давомида таълим олиш” тамойили асосида ўқитилади.

☑️Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун онлайн ариза бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш йўлга қўйилади.

☑️Банклар устав капиталининг энг кам миқдори 350 млрд сўм этиб белгиланди.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

⚡️Бугундан "Ўқув марказ" очиш учун 50 млн.сўмгача субсидия ажратиш бошланди!

Энди қишлоқ ҳудудларида ҳам хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган нодавлат таълим ташкилотлари бир марталик субсидия олиш учун онлайн ариза топширишлари мумкин.

Субсидия олиш учун талабгорлар календар йилнинг ҳар чорагида ойнинг 10 санасига қадар my.gov.uz порталидаги «Қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун нодавлат таълим ташкилотларига субсидия ажратиш» хизматидан фойдаланади.

☑️Бу турдаги субсидия қуйидаги мақсадларда ажратилади:

▪️бино ва ўқув хоналарини замонавий ахборот коммуникация технологиялари, мебель, асбоб-ускуналар, ўқитишнинг техник воситалари ва бошқа анжомлар билан жиҳозлашга;

▪️зарур дарсликлар, ўқув-методик адабиётлар ва бошқа кутубхона-ахборот ресурслари ҳамда воситалари билан таъминлаш, таълим жараёнини ташкил этишга жалб этиладиган педагог кадрлар меҳнатига ҳақ тўлашга.

📌Хизматдан фойдаланиш мутлақо бепул! Субсидия олиш тартиби ушбу видеолавҳада👆

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦ТУРОНБАНКДАН ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР УЧУН КРЕДИТЛАР!

Айни пайтда Туронбанк томонидан қуйида курсатилган кредитлар ажратилмоқда:

☑️Онлайн микроқарз
Фоизи-33%
Муддати-24 ойгача
Миқдори-33 млн. сўмгача
Батафсил

☑️Автокредит "Avto Self" 
(ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар учун)
Фоизи-27.99%
Муддати-4 йилгача
Бошланғич тўлов-25%дан бошлаб
Батафсил

☑️Бизнесга биринчи қадам кредити
(ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар учун)
Фоизи-27,99%
Муддати-12 ойгача
Бошланғич тўлов-0%
Батафсил

☑️Микроқарз (расмий даромадсиз)
Фоизи-29%
Муддати-4 йил
Миқдори-50 млн.сумгача
Бошланғич тўлов-0%
Батафсил

☑️Микроқарз
Фоизи-29%дан
Муддати-3 йилгача
Миқдори-50 млн сўмгача
Бошланғич тўлов-0%
Батафсил

☑️Истеъмол кредити
Фоизи-29%
Муддати-3 йилгача
Миқдори-99 млн сўмгача
Бошланғич тўлов-0%
Батафсил

☑️Таълим кредити
Фоизи-14%, Хотин-қизлар учун - 0%
Муддати-Ўқиш даври + 7,5 йил 
Миқдори-Ўқув йили учун талаба ва ОТМ ўртасида тузилган шартнома суммасига мувофик
Бошланғич тўлов-0%
Имтиёзли давр-Ўқиш даври +  6 ой
Батафсил

☑️Соғлиқни тиклаш учун кредит
Фоизи-27%
Муддати-3 йилгача
Миқдори-50 млн. сўмгача
Бошланғич тўлов-0%
Батафсил

☑️"Саёҳат" истеъмол кредит
Фоизи-29%
Муддати-1 йилгача
Миқдори-21 млн. сўмгача
Бошланғич тўлов-0%
Батафсил

☎️Мурожаат учун 1220 қисқа рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Агарда сизнинг банкингиз ҳақида ҳам мана шунга ўхшаш постлар чиқарилишини истасангиз, @xabaryozishbot га мурожаат қилинг.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Garant bank ва Yangi Bank 1 апрелгача устав капиталини минимал талаб даражасига етказа олмаслиги мумкин

"Garant bank" АЖ ҳамда "Yangi Bank" АЖ вакилларининг маълум қилишича, устав капиталини минимал талаб даражасига етказиш бўйича чоралар кўрилмоқда, бироқ ушбу банклар 1 апрель санасига мазкур талабни бажара олишмайди— Bankers.uz

Эсингизда бўлса, 2023 йил 19 апрель куни “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар киритилиб, унга кўра банклар устав капиталининг энг кам миқдори 1 апрелдан 350 млрд сўмни ташкил этиши белгиланган.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

АВТОКРЕДИТЛАР
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)

@Bankxabar канали айни пайтда бирламчи бозор учун автокредит ажратаётган банклар рўйхатини тузиб чиқди:

🏦АСАКАБАНК
▪️Барча турдаги автомобиллар учун

Фоизи-23.5% дан бошланади
Муддати-5 йилгача
Бошланғич тўлов-30% дан
Батафсил

▪️Автокредит Onix
Фоизи-19%
Муддати-24 ойгача
Бошланғич тўлов-30%
Батафсил
☎️ 1152

🏦ТЕНГЕ БАНК
▪️UzAutomotors'да ишлаб чиқарилган автомобиллар учун
Фоизи- 25,5% дан
Муддати- 5 йилгача
Бошланғич тўлов- 15% дан
Батафсил

▪️Импорт автомобиллар учун
Фоизи - 25,5% дан
Муддати - 5 йилгача
Бошланғич тўлов - 15% дан
Батафсил

▪️Электромобиллар учун
Фоизи - 24,9%
Муддати - 5 йилгача
Бошланғич тўлов - 35% дан
Батафсил
☎️ 1245

🏦ИПАК ЙЎЛИ БАНКИ
▪️Бирламчи бозор учун автокредит 5 йилгача
Фоизи - 26.9% дан
Муддати - 5 йилгача
Бошланғич тўлов - 0% дан
Батафсил

▪️Бирламчи бозор учун автокредит 3 йилгача
Фоизи - 25.9% дан
Муддати - 3 йилгача
Бошланғич тўлов - 0% дан
☎️1296
Батафсил


▪️Ўзини ўзи банд қилганлар учун автокредит 5 йилгача
Фоизи - 26.9% дан
Муддати - 5 йилгача
Бошланғич тўлов - 0% дан
Батафсил

▪️Ўзини ўзи банд қилганлар учун автокредит 3 йилгача
Фоизи - 25.9% дан
Муддати - 3 йилгача
Бошланғич тўлов - 0% дан
☎️1296
Батафсил

🏦МКБАНК
▪️UzAutomotors'да ишлаб чиқарилган автомобиллар учун

Фоизи- 26% дан
Муддати-60 ойгача
Бошланғич тўлов-25% дан
Батафсил

▪️Электромобиллар учун
Фоизи- 27% дан
Муддати-60 ойгача
Бошланғич тўлов- 22% дан
Батафсил
☎️ 1285

🏦ТРАСТБАНК
▪️UzAutomotors'да ишлаб чиқарилган автомобиллар учун

Фоизи- 24 % дан бошлаб
Муддати-60 ойгача
Бошланғич тўлов-25 % дан бошлаб

▪️Электромобиллар учун
Фоизи-24% дан бошлаб
Муддати-60 ойгача
Бошланғич тўлов-25%дан бошлаб
Батафсил
☎️ 1287

🏦БРБ
▪️UzAutomotors'да ишлаб чиқарилган автомобиллар учун

Фоизи-19.99%
Муддати-60 ойгача
Бошланғич тўлов-15%

▪️Электромобиллар учун
Фоизи-23%
Муддати-60 ойгача
Бошланғич тўлов-15%
Батафсил
☎️1254

🏦АЛОҚАБАНК
▪️UzAutomotors'да ишлаб чиқарилган автомобиллар учун

Фоизи-26%-28%
Муддати-1-5 йилгача
Бошланғич тўлов-15% дан бошлаб

▪️Электромобиллар учун
Фоизи-26%-28%
Муддати-1-5 йилгача
Бошланғич тўлов-20%дан бошлаб
Батафсил
☎️71 230-77-77

🏦ҲАМКОРБАНК
▪️UzAutomotors'да ишлаб чиқарилган автомобиллар учун
Фоизи-25,99 % дан бошлаб;
Муддати-48 ойгача;
Бошланғич тўлов-25 % дан бошлаб.

▪️Электромобиллар учун
Фоизи-25,99 % дан бошлаб;
Муддати-48 ойгача;
Бошланғич тўлов-30 % дан бошлаб
Батафсил
☎️ 1256

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🟥🟥🟥 🟥🟥🟥

Ҳудудий электр тармоқлари томонидан 2024 йил 2 апрель соат 00-00 дан 3 апрель соат 22-00 га қадар маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик ишлар олиб борилади.

Мазкур вақт оралиғида электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириш ҳамда шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олишда техник узилишлар кузатилиши мумкин.

Ушбу даврда қарздор истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан узилмайди.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦Ҳамкорбанк бирламчи ва иккиламчи бозордаги якка тартибдаги уй-жой ёки кўп қаватли уйлардан квартира сотиб олиш ҳамда уй-жойни таъмирлаш учун ипотека кредит таклиф қилмоқда

· Сотиб олиш учун – 400 млн. сўмгача
· Таъмирлаш учун – 80 млн. сўмгача

Батафсил маълумот
☎️1256

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

😀😎🫡👌Бугун Марказий банк Раиси Нурмуратов Мамаризо Бердимуратович 64 ёшга тўлдилар!

М.Бердимуратович 1960 йил 28 март Самарқанд вилоятида таваллуд топганлар. 1977 йили Тошкент халқ хўжалиги институтига ўқишга кириб, 1982 йили Ленинград иқтисодиёт-молия институтини тамомлаган. Мутахасислиги иқтисодчи. Раисимиз эгаллаб турган лавозимларида 2017 йилдан буён ишлаб келмоқдалар.

@Bankxabar жамоаси Мамаризо Бердимуратовичга доимо омонлик, оилавий бахт ва келажакдаги ишларига омад тилайди.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Қаддингиз ва қадрингиз доллардек баланд бўлсин:)

Эртага тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 12 650 сўмдан ошиши кутилмоқда!

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

«Ўлай агар, ҳар ой ўз вақтида қайтараман»

Кафил бўлиб «еб қўйган»ларга юборамиз😉

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🙂Ўзсаноатқурилишбанк «Joyda» мобил иловасида карталар орасида пул ўтказмалари 0% бўлганлигини маълум қилди.

Эндиликда илова орқали Uzcard ва Humo карталари орқали бир ойда 5 млн сўмгача фоизсиз пул ўтказмаларни амалга ошириш мумкин.

👉Иловани юклаб олиш: App Store/ Google Play

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

⚡️ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР ЭНДИ 1 ЙИЛЛИК ИМТИЁЗЛИ ДАВР БИЛАН 4 ЙИЛГАЧА БЎЛГАН МУДДАТГА АЖРАТИЛАДИ!

"Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини молиялаштиришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
Президент Қарори (ПҚ-149-сон, 02.04.2024 й.) қабул қилинди

☑️Қарорга кўра, 2024 йил 1 апрелдан 2024 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга (асосий иш жойига эга шахслар бундан мустасно) қуйидагича ажратилади:

▪️33 миллион сўмгача, бир йилдан сўнг ушбу қарз олувчининг тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги, қарзнинг мақсадли ишлатилганлиги ҳамда заруратга қараб гуруҳ кафиллиги (камида 3 нафар фуқаро) билан қўшимча 50 млн сўмгача револьвер асосида;

▪️ушбу кредитлардан томорқани ривожлантиришнинг бир нечта йўналишларида (паррандачилик, қуёнчилик, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик ва ихчам иссиқхона) фойдаланиши учун;

▪️ер майдони 10 сотихдан ортиқ бўлган томорқа ер эгаларига ва ижарачиларга 50 млн сўмгача гаровсиз;

▪️10 сотихли ихчам иссиқхоналарни барпо этиш ва балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун 100 млн сўмгача гаровсиз.

❗️Аҳоли томорқасида бизнесни йўлга қўйиш учун ўзларининг ички имкониятларидан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик қилишни истаган аҳолига иссиқхона қуриш, чорва моллари боқиш, томорқага мавсумий экинлар экаш учун кредитлар бириктирилган банк ва ҳоким ёрдамчисининг ушбу тадбирлар амалга оширилиши борасидаги кафиллиги асосида нақд пулда берилиши мумкин.

☑️Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчиларн ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Савдо-саноат палатаси ҳамда солиқ қўмитаси билан биргаликда таъминотчи корхоналар томонидан нархларнинг сунъий оширилишига йўл қўймаслик, маҳсулот ва хизматларнинг ўз вақтида ва сифатли етказиб берилишини таъминлаш юзасидан кучайтирилган назоратни амалга оширади.

☑️Мақсадли дастурларни молиялаштириш учун давлат бюджетидан Халқ банкига 2 трлн сўм, Микрокредитбанкка 790 млрд сўм, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратилган Халқ банкига 1,837 трлн сўм, Микрокредитбанк 1,233 трлн сўм миқдорида ажратилган маблағлар ушбу молия муассасаларининг устав капиталини оширишга йўналтирилади.

☑️Чорвачиликни ривожлантириш йўналишидаги кредитлар четдан келтирилган ёки маҳалллийлаштирилган(наслчилик хўжаликларида етиштирилган) ва ветеринария бўлими томонидан индентификация қилинган(биркалаш усули) чорва молларини(қорамол, қўй, эчки) боқиш учун ўзини ўзи банд қилган шахсларга ажратилади.

☑️ҳоким ёрдамчисининг тавсиясига кўра кредит суммасининг 10 миллион сўмгача бўлган қисми (ҳунармандлар учун 20 миллион сўмгача) банк карталарига ўтказиб берилади.

☑️Хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш учун «Халқ банки», «Бизнесни ривожлантириш банки» ва «Микрокредитбанк»га Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан ажратилган кредит ресурслари муддати узайтирилди. Шунда уларга уч йиллик имтиёзли давр билан етти йил муддатга ажратиладиган бўлди.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦МАРКАЗИЙ БАНКДАГИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ

☑️Марказий аппарат учун:


▪️Статистика ва тадқиқотлар департаменти
👉Бош иқтисодчи — батафсил

▪️Валютани тартибга солиш ва тўлов баланси департаменти
👉1-тоифали иқтисодчи — батафсил
👉1-тоифали иқтисодчи — батафсил

▪️Халқаро ҳамкорлик департаменти
👉Бошқарма бошлиғи ўринбосари (муддатли меҳнат шартномаси асосида) — батафсил

▪️ Молиявий саводхонлик ва оммабопликни ошириш департаменти
👉Бош иқтисодчи (Муддатли меҳнат шартномаси асосида) — батафсил
👉Бош мутахассис — батафсил

▪️Инсон ресурсларини бошқариш департаменти
👉Бош мутахассис — батафсил
👉Бош мутахассис — батафсил

▪️Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш департаменти
👉Бош эксперт — батафсил

▪️ Юридик департаменти
👉Бош юрисконсульт— батафсил

▪️Кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш методологияси департаменти
👉Бош мутахассис — батафсил
👉Бош мутахассис — батафсил
👉Етакчи мутахассис — батафсил

▪️ Тўлов тизимлари департаменти
👉Бош иқтисодчи— батафсил

▪️ Жамоатчилик билан алоқалар ва коммуникацион сиёсат департаменти
👉Етакчи иқтисодчи— батафсил

▪️ Молиявий барқарорлик департаменти
👉Бош иқтисодчи— батафсил

☑️Ҳудудий Бош бошқармалар учун:

▪️Андижон вилояти
👉Бош мутахассис — батафсил

▪️Фарғона вилояти
👉Етакчи мутахассис — батафсил

▪️Хоразм вилояти
👉Раҳбар ёрдамчиси — батафсил

⏳Аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 12.04.2024.

✅Юқорида келтирилган бўш иш ўринлари бўйича @CBUuz_bot орқали резюме юборинг.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

ИККИЛАМЧИ БОЗОР УЧУН АВТОКРЕДИТЛАР
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)

@Bankxabar канали айни пайтда иккиламчи бозор учун автокредит ажратаётган банклар рўйхатини тузиб чиқди:

🏦КАПИТАЛБАНК
Фоизи-32%
Муддати-60 ой
Бошланғич тўлов-15% дан
Батафсил
☎️1340

🏦ҲАМКОРБАНК
▪️(Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар учун)
Фоизи-25,99 % дан бошлаб;
Муддати-48 ойгача;
Бошланғич тўлов-30 % дан бошлаб.

▪️(Электромобиллар, хорижда ишлаб чиқарилган енгил автомашина ва юк кўтариш хажми 4.5 тоннагача бўлган транспорт воситалари учун)
Фоизи-25,99 % дан бошлаб;
Муддати-48 ойгача;
Бошланғич тўлов-30 % дан бошлаб
Батафсил
☎️1256

🏦ТРАСТБАНК
▪️(Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар учун)
Фоизи- 25% дан бошлаб
Муддати- 60 ойгача
Бошланғич тўлов- 25% фоиздан бошлаб
Батафсил
☎️1287

🏦АЛОҚАБАНК
Фоизи - 26% дан
Бошланғич тўлов - 30% дан
Муддати - 5 йилгача
Батафсил
☎️71-230-7777

🏦ИПАК ЙЎЛИ БАНКИ
▪️(Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар учун)
Фоизи - 25.9% дан
Муддати - 5 йилгача
Бошланғич тўлов - 0% дан
Батафсил

▪️Ўзини ўзи банд қилганлар учун:
Фоизи - 25.9% дан
Муддати - 5 йилгача
Бошланғич тўлов - 0% дан
Батафсил
☎️1296

🏦МКБАНК
▪️Расмий даромадга эга фуқаролар учун:
Фоизи-26% дан бошланади
Муддати-60 ойгача
Бошланғич тўлов-30% дан
Батафсил

▪️Ўзини ўзи банд қилганлар учун:
Фоизи-27% дан бошланади
Муддати-60 ойгача
Бошланғич тўлов-25% дан
Батафсил
☎️1285

👉Бирламчи бозор учун автокредитлар👈

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

💲1️⃣2️⃣ 7️⃣1️⃣0️⃣ СЎМ

Тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 12 710 сўмга етди!

Айни пайтда Ориент Финанс банк 12 710 сўмдан, ЎзСҚБ, Азия альянс банк, Ҳамкорбанк, Универсалбанк ва Пойтахтбанклар АҚШ долларини 12 700 сўмдан сотишмоқда.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

⚡️100 МЛН СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТЛАРНИНГ ЯРМИ ПЛАСТИК КАРТАГА ЎТКАЗИБ БЕРИЛИШИ МУМКИН!

Вазирлар Маҳкамасининг ««Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 20 январдаги 37-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарори тасдиқланди

☑️Вазирлар маҳкамасининг 37- сонли қарорининг 15-бандига қуйидаги ўзгартириш киритилди:

Ўзини ўзи банд қилган шахсларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун 100 млн сўмгача гаровсиз кредитларнинг 50% қисми уларнинг банк карталарига ўтказиб берилиши мумкин.

👉Мавзуга доир тўлиқ маълумот мана бу ва мана бу ҳаволада кўрсатилган.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

ИМТИЁЗЛИ ТАЪЛИМ КРЕДИТИНИ ҚАЙСИ БАНКЛАРДАН ОЛСА БЎЛАДИ?

Айни пайтда Ориент Финанс Банк, Туронбанк, Алоқабанк томонидан имтиёзли таълим кредити ажратилмоқда:

☑️Кредит шартлари:
● Фоизи:
Хотин-қизлар учун-0%
Йигитлар учун-14%
● Муддати-Ўқиш даври+7.5 йил
● Миқдори-Ўқув йили учун талаба ва ОТМ ўртасида тузилган шартнома суммаси
● Имтиёзли даври-Ўқиш даври+6 ой
☎️Мурожаат учун: Ориент Финанс Банк(4004), Туронбанк(1220), Алоқабанк(71-230-7777)

📍Ориент Финанс Банк филиаллари манзили👈

📍Туронбанк филиаллари манзили👈

📍Алоқабанк филиаллари манзили👈

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги  барча соҳада қисқартириш таклифини киритаётган экан!

Унга кўра:

☑️Туман (шаҳар) адлия бўлимлари ва Халқ қабулхоналари тугатилиши мумкин.

☑️Ҳудудий Ғазначилик хизмати бошқармалари ҳамда Бюджетдан ташқари Пенсия бошқармалари ҳам тугатилади.

☑️Умумтаьлим, мусиқа мактаблари, ўрта махсус ва профессионал таьлим ташкилотларидаги бир қанча лавозимлар ҳам қисқартирилади.

☑️Соғлиқни сақлаш ташкилотларида ҳам штатлар қисқартирилади.

Манба

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

📱🔄Картадан-картага фоизсиз пул ўтказмаларни амалга ошириш мумкин бўлган иловалар

Uzcard🔁Humo
Humo🔁Uzcard
Uzcard🔁Uzcard
Humo🔁Humo

🏦Агробанк иловасида — Humo карталари орасида бир ойда 20 млн сўмгача, Uzcard карталари орасида бир ойда 10 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦Тенге банк иловасида — бир ойда 10 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦Халқ банки Xazna иловаси — бир ойда 5 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦МКБанк иловасида — бир ойда 3 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦Зираат банк иловасида исталган миқдоргача 0%(кунлик лимит 10 млн). Бунинг учун Зираат банк офисига ташриф буюриб идентификациядан ўтиш керак.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦Давр банк иловасида — бир ойда 3,5 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦Асакабанк иловасида — лимитсиз 0.25%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦Ипак Йўли банки иловасида — Humo карталари орасида 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

👍My Uztelecom иловасида — бир ойда 10 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

💳Paynet иловасида бир ойда 3 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

💰HUMANS иловасида бир ойда 5 млн смўгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

▪️alif mobi иловасида бир ойда 1 млн смўгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

☑️Талабалар контракт тўловларини ушбу иловалар ёрдамида фоизсиз тўлаш мумкин:

📱Zoomrad
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🔄Pay Me
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

👌Xazna
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов ишга пиёда кетмоқда

Айримлар буни ёритишга арзирли мавзу эмас, деб ҳисобласа ҳам, лекин бу кўпчиликка ўрнак бўладиган ҳолат. Шаҳар экологиясини янада «қийнаб», пиёда етиб борса бўладиган жойга машинасида юрадиганлар учун яққол намуна!

Маълумот учун Мамаризо Бердимуратович ишга ҳар куни пиёда борадилар

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 ANORBANK yangi reklama kampaniyasini taqdim etdi

ANORBANK 100 million so'mgacha bo'lgan mikroqarz bilan kampaniyasida kutilmagan vaziyatlar uchun moliyaviy yechimlarni taklif qildi. Videolar deyarli har bir oila duch keladigan kundalik muammolarni qamrab olgan💁🏻‍♂️

🤳Shuningdek, Anorbank ilovasida ish haqi kartasini qo'shganda, bank asosiy stavkaga -10% chegirmani beradi. Savollar paydo bo'lsa, tunu kun xizmat ko'rsatuvchi aloqa markaziga (1290) qo'ng'iroq qilishni tavsiya etamiz.

Ilovani yuklab olish havola

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

UzAuto Motors 29 март 10:00 да Лабо автомобилларининг 18 000 дона ҳажми учун онлайн контрактация очилишини маълум қилди

Автомобиллари учун шартнома тузиш фақат savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилиши мумкин.

UzAutoSavdo иловаси ва Телеграм-бот фақат навбатни кузатиш хизматини ҳамда мавжуд автомобиллар ҳақида маълумотни тақдим этади.

☑️Автомобилни онлайн харид қилиш бўйича мижозлар қуйидагиларни амалга оширишлари лозим:

▪️ One ID тизимида рўйхатдан ўтиш;

▪️savdo.uzavtosanoat.uz сайтига кириш;

▪️ One ID тизимидаги логин/пароль ёрдамида сайтга киришда рўйхатдан ўтиш;

▪️ Автомобиль модели, ранги ва комплектацияси ҳамда маъқул келган дилерлик марказини танлаган ҳолда, шартнома тузиш керак бўлади.

Автомобиллар нархи ўзгаришсиз қолдирилди.


Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️ОЛМОҚНИ БЕРМОҒИ БОР!
(диққат билан ўқинг)

Аксарият инсонларнинг  буйнида ҳеч бўлмаганда битта кредит бўлади ва бунга нормал деб қаралади. Кимдир нақд пул, яна кимдир ипотека, катта фоизлик авто кредит, маиший техника хариди ва ҳоказо.

Мухтарам қарз олувчилар бошида,табиийки, кредитнинг фақат афзалликларини кўрадилар. Шу боис, келаси сафар ҳам янги кредит олишга ботина олади. Кредитнинг нима учун хавфли эканлиги ҳақида эса кейинроқ бош қотиришади.

Гапни аслида шундан бошлаш керак. Демак: ҳар қандай турдаги кредит олинганда, унинг қайтарилмаслиги эҳтимоли ҳам бўлади. Ҳаётда! Турли вазиятлар бўлиши мумкин, натижаси эса молиявий аҳволга ҳам салбий таъсир кўрсатади. Ишдан бўшаш, касаллик, қўшимча мажбурий оилавий ҳаражатлар ва ҳоказо деганларидек… Бу тўловларнинг кечиктирилишга сабаб бўлади. Тўловлар кечикиши билан банкдан тинимсиз қўнғироқларидан қулоқ қизий бошлайди. Агар вазият ўз вақтида ҳал қилинмаса, банк кредит шартномасини мажбурий ундирувга қаратади ва судга беради.

Шу каби ўйлар ва ҳолатлар шу постни ўқиётганлар орасида - камида 10 тадан бирининг ҳаёлидан ўтган бўлса ажаб эмас.

Қолаверса, психологлар таъкидлаганидек, қарз эр -хотин ўртасидаги муносабатлар учун ҳам хавфлидир. Гап шундаки, кредит тўловлари оила бюджетига салбий таъсир қилади. Натижада кўпинча пул этишмаслиги фонида  кўплаб муаммо ва жанжаллар вужудга келади. Баъзан бунинг натижасида ажрим ҳолатлари ҳам кузатилади…

🏘  Эндиги навбат ипотекага!

Ипотека кредитини умрбод қайтариш.
Ипотека - энг қиммат ва узоқ муддатли кредит ҳисобланади. Оилавий бюджетнинг катта қисми ипотека фоизларига сарфланади ва камида 15 йиллик умр ҳам. Америка олимлари ипотекани энг хавфли кредит деб билишади. Бунинг ажабланарли жойи йўқ, чунки бундай кредит эгаларида стресс ҳолатлари кузатилади.
Чунки ҳаёт тўлиқ ташвишлардан ҳоли деб кафоланланмаган!
Энг  ачинарлиси ипотека олган инсон ўз ишини йўқотишдан ва тўловларни амалга ошира олмаслик кўрқуви билан яшайди.

🗣"Пеняларга"!

Молиявий қийинчиликларни ҳал қилдим деган ният билан кредит шартномасини имзоладингиз, унда тўловларнинг аниқ миқдори, тўлаш жадвали ва кредит ёпилиш санаси кўрсатилди. Ҳаммаси зўр ва сизнинг режангиз асосида кетмоқда.
Бирдан белгиланган муддатда қайтарилиши керак бўлган суммани ўзингиз боғлиқ бўлмаган ҳолатда тўлай олмай қолдингиз. Натижада асосий қарз, фоиз ва энди сизни пенялар (жарималар) қарши олади. Бу, албатта, молиявий ва психологик босимларни келтириб чиқариши турган гап...

Фақат негатив ёзмай вазиятдан қандай чиқиш ҳақида ўйлаб кўрайлик.

📝 Бунинг учун сизга керак:

☑️  асабларингиз ва соғлигингиз ҳақида кўпроқ ўйланг ва тананинг доимий тўловлар билан боғлиқ стрессдан қанчалик азоб чекаётганини тушунинг;

☑️ ижобий фикрланг ва яхши ниятлар билан яшанг;

☑️ пул этишмаслигидан ваҳимага берилманг чунки кредит ягона ечим эмас;

☑️ яхши даромад олиш режасини тузишга ҳаракат қилинг ва ўз бизнесингизни очишга киришинг;

☑️ кредит олмаслик учун қўшимча даромад топинг;

☑️ қарзларни тезроқ қутулиш ва ўзингизга энди кредит олмаслигингизга ваъда беринг;

☑️ агар ишингиз кам даромад келтирса, уни иш ҳақи яхши бўлган жойга ўзгартиринг;

☑️ яна бир энг асосийси  – молиявий пирамидалардан бош тортинг, чунки бу даромад келтирмайди, аксинча янги молиявий муаммоларни келтириб чиқаради.

❗️Эсингизда тутинг кредит - бу вақтинчалик молиявий қийинчиликларни ҳал қилишнинг бирдан-бир йўли эмас!

Кредит туфайли янги муаммолар пайдо бўлиш хавфи юқорироқ. Тағин ўзингиз биласиз. Агар кредит олмоқчи бўлсангиз, узоқни ўйланг, жуда узоқни. Қайтаришни, кейинчалик бўладиган ҳар қандай муаммоларни ҳисобга олинг. Агарда қўшимча даромадингиз ёки аниқ бизнес реъжангиз бўлса, ана шунда кредит олишингиз мумкин. Ойликни ўзига ёки ҳеч қандай сабабсиз кредит олиб, ўзингизни ҳам, банкни ҳам қийнаб қўйманг.Тижорат банки ҳам бир дўкон, фойда кўргиси келади. Дўкон сотган маҳсулотидан фойда олмаса, аста-секин касотга учрайди. Келгуси янги келадиган товарлар сони камаяди. Банк ҳам худди шундай ташкилот.

Каналга уланиш👉🏻
@Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

⚡️Марказий банк Бошқарувининг Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори лойиҳаси эълон қилинди

☑️Мазкур ҳужжат лойиҳасида “субстандарт”, “қониқарсиз”, “шубҳали” ҳамда “умидсиз” деб таснифланган активлар сифати яхшиланганда, жумладан муддати ўтган қарздорлик сўндирилганда ва актив бўйича тўловлар белгиланган талабларга мувофиқ кечиктирилмасдан амалга оширилганда, ушбу активлар босқичма-босқич “стандарт” актив даражасигача яхшиланишига оид тегишли нормалар киритилмоқда.

☑️Шунингдек, актив шартлари қайта кўриб чиқилса, ушбу активнинг сифати қандай тоифада таснифланиши лозимлиги бўйича талаблар кўрсатиб берилмоқда.

☑️Бундан ташқари, алоҳида ҳолларда (фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятларда қарздор томонидан банк олдидаги мажбуриятни бажариш ёки лозим даражада бажариш имконияти бўлмаганда) активлар сифатини таснифлаш, захира яратиш ва активлар шартлари қайта кўриб чиқилмаган деб ҳисобланиши Марказий банк томонидан белгиланишига оид норма белгиланмоқда.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

#Савол_жавоб

Кредит расмийлаштириш чоғида қарз олувчиларга банк томонидан фақат маълум бир суғурта компанияси ёки баҳоловчи ташкилотнинг хизматидан фойдаланиши зарурлиги юзасидан талаб қўйиш тўғрими

☑️ Нотўғри. “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги Низомнинг 3-боб 36-бандига мувофиқ, банк қарз олувчининг суғурта компанияси ва баҳоловчини танлаш ҳуқуқини чекламаслиги лозим.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…
Подписаться на канал