ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАНЛИК СЕРТИФИКАТИГА ЭГА БЎЛГАНЛАР ҲАҚИДА
Солиқ мобил иловасида ўзини ўзини банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш мумкин.
1. Ўзини ўзи банд қилганлар солиқ тўламайди*.
2. Меҳнат стажи ҳисобланиши учун ихтиёрий равишда бир йил учун камида БҲМнинг 1 баробари миқдорида (340 000 сўм) ижтимоий солиқ тўлашлари мумкин – Солиқ кодекси 408-модда 2-қисм
3. 100 дан ортиқ фаолият тури билан шуғулланиши мумкин (рўйхат бу ерда).
4. Ходимларни жалб қила олмайди ва иш берувчига эга бўла олмайди – ПҚ-4742 08.06.2020 йил
5. Солиқ органларида рўйхатдан ўтиш Солиқ (Android/iOS) мобил иловаси орқали масофадан туриб амалга оширилади.
*Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг даромадлари 100 млн сўмдан ошганда якка тартибдаги тадбиркорлар каби солиқ тўлашга ўтади.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун жорий этиладиган янги банк пластик картаси ҳақида маълумот
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏦KDB Bank Uzbekistan Тошкент молия институти битирувчи курс талабаларини пуллик стажировкага таклиф этди
KDB Bank стажёрлари ярим кун ишлашади ва 2 млн сўм ойлик маош оладилар. Пуллик стажировка даври 2024 йил 1 мартдан 31 майгача давом этади.
Кейинчалик томонлар розилиги асосида пуллик стажировка муддатлари узайтирилиши мумкин.
📩Резюме юбориш: abduvokhit.khamidov@kdb.uz
sardor.tojiev@kdb.uz
Муддат: 2024 йил 16 февраль.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏦Ҳамкорбанк иш ўрганувчилар, офис менеджерлари ва алоқа маркази операторларини танлов асосида Андижондаги Бош офисига ишга таклиф этмоқда.
Талаблар:
• Иқтисодиёт, педагогика, юридик ёки психология соҳасида олий маълумот (бакалавр)га эга бўлиш.
• Банк соҳасида ўқиш ва ривожланиш хоҳиши.
• Чет тилларини билганларга устунлик берилади.
Банкда ишлашнинг афзалликлари:
• Барқарор компанияда мартаба ўсиши ва касбий ривожланиш.
• Рақобатбардош иш ҳақи ва ижтимоий пакет.
• Бепул тушлик.
👉Резюме юбориш
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
🏦Бизнесни ривожлантириш банки қуйидаги бўш иш ўринларига танлов асосида ишга таклиф этмоқда
☑️Кредит қарздорликлари билан ишлаш департаменти бош мутахассиси
👉Батафсил
📩Резюме юбориш: @BRBAktivboshbot
☑️Кредит қарздорликлари билан ишлаш департаменти етакчи мутахассиси
👉Батафсил
📩Резюме юбориш: @Kredityetakchi_bot
☑️Кредит қарздорликлари билан ишлаш департаменти менежери
👉Батафсил
📩Резюме юбориш: @BRB_Kreditbot
☑️Ходимларни бошқариш департаменти таркибидаги Ўқув маркази бош мутахассиси
👉Батафсил
📩Резюме юбориш: @Markazbosh_bot
☑️Ходимларни бошқариш департаменти таркибидаги Ўқув маркази менеджери
👉Батафсил
📩Резюме юбориш: @Aloqamenejer_bot
☎️Мурожаат учун: +998781507682
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
🏦«Бизнесни ривожлантириш банки» Бошқаруви раисига ўринбосарлар тайинланди
➖Муратов Алишер Акмалович «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
➖Вохидов Ойбек Розиқович «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ Бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди.
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
Банкоматлари орқали картадаги маблағларини нақдлаштириш комиссиясини ўз мижозлари учун пасайтирган банклар
🏦Давр банк—0.5%;
🏦Азия Альянс Банк—0.6%;
🏦Гарант банк–0.7%.
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
#Валюталар_курси
Тижорат банкларида АҚШ долларини айирбошлаш курси 12 395 –12 520 сўм оралиқларида белгиланмоқда.
Агар банкка долларни сотмоқчи бўлсангиз, энг яхши курс таклифи – 12 400 - 12 420 сўмдан:
➖ Асакабанк, Ўзмиллийбанк, МКБанк ва Ҳамкорбанкда 12 400 сўм.
➖ Халқ банки — 12 420 сўм.
Агар банкдан доллар сотиб олмоқчи бўлсангиз, энг яхши курс таклифи – 12 460 сўмдан:
➖ Асакабанк
➖ Анорбанк
➖ Туронбанк.
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
🏦Бизнесни ривожлантириш банки бирламчи бозор учун автокредит таклиф этмоқда
Автокредит муддати—60 ойгача
Миқдори—Олди-сотди шартномасида кўрсатилган сумманинг 85% миқдоригача
Бошланғич тўлов—15%
Батафсил
☎️1254
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
#Валюталар__курси
🏦Асакабанк бугун АҚШ долларини бошқа банкларга қараганда энг паст нархда сотмоқда!
Бугун Тижорат банклари АҚШ долларини 12 510 сўмдан юқори нархда сотмоқда. Бироқ, Асакабанк бугун АҚШ долларини 12 485 сўмдан сотишини маълум қилмоқда.
Демак, бугун Асакабанкдан энг фойдали нархда АҚШ долларини сотиб олишингиз мумкин!
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
#Видео_Йўриқнома
Жисмоний шахслар томонидан имтиёзли кредитга ариза юбориш тартиби
👉Бизнес режалар👈
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
«Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
🏦МКБанк томонидан қуйидаги вакант лавозимларга танлов эълон қилинди
➖“Касаначилар мактаби” МЧЖ директори лавозимига—Батафсил;
➖Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига—Батафсил;
➖“Асака” банк хизматлари маркази бошлиғи лавозимига—Батафсил;
➖Ички аудит департаменти аудитори лавозимига—Батафсил;
📩Резюме юбориш: @hrmkbank_bot ёки HR@mkb.uz
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
🏦«ASAKA-TRANS-LEASING»ДАН ЮРИДИК ШАХСЛАР УЧУН ҚУЛАЙ ТАКЛИФ!
«ASAKA-TRANS-LEASING» юридик шахслар учун автотранспорт воситалари, махсус техника ва кўчмас мулкни ижарага олиш ва кейинчалик сотиб олиш имконини берувчи қулай лизинг шартларини таклиф этади:
☑️Лизинг афзалликлари:
● Йиллик фоиз ставкаси - 17% (аннуитет)
● Олдиндан тўлов - 25% дан
● Лизинг муддатини танлаш имконияти - 3 йилгача.
Мурожаат учун:
☎️(71)-205-00-15,(99)-808-39-59 ёки (90)-039-03-30
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
🏦МКБАНК Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига номзодларни танлов асосида ишга таклиф этмоқда!
☑️Талаблар:
● Молия-иқтисодиёт соҳасида олий маълумот;
● Банк соҳасида камида 4 йиллик иш тажрибаси, шундан 2 йил раҳбарлик лавозимида;
● Банк соҳаси қонунчилигини билиши.
👉Муносиб иш ҳақи (келишилган ҳолда).
📩Резюме юбориш: @hrmkbank_bot ёки HR@mkb.uz
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
😎Бизнесни ривожлантириш банки томонидан ўзини ўзи банд қилган фуқароларни тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун ажратиладиган кредитлар ҳақида
Тез орада бу бўйича тўлиқроқ маълумотлар тақдим этилади.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏦Бизнесни ривожлантириш банки Чакана бизнес департаментига ишга таклиф этмоқда
☑️Чакана бизнес департаменти банк карталарини ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси
👉Батафсил
📩Резюме юбориш: @Kartaboshmutaxassis_bot
☑️Чакана банк маҳсулотларини қўллаб-қувватлаш бўйича мутахассис
👉Батафсил
📩Резюме юбориш: @Chakanabiznesbot
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏦МКБанк ўзини ўзи банд қилган фуқароларга ўз бизнесини бошлаши учун микроқарз ажратишини маълум қилди
Кредит шартлари:
• Муддати: 12-36 ойгача
• Йиллик фоизи 26-28% гача
• 1-босқичда БҲМнинг 20 баробаригача
• 2-босқичда БҲМнинг 35 баробаригача.
Батафсил
👉Мазкур микроқарзни расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахслар ҳам олиши мумкин!
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
⚡️Тошкент молия институти ва Фискал институтда таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Университетда давом эттиради ҳамда 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда Университет дипломи берилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиёт соҳалари учун кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори тасдиқланди
Қарорга кўра:
☑️Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитасининг Тошкент давлат иқтисодиёт университетини унга Тошкент молия институти ва Фискал институтни(кейинги ўринларда – Университет) қўшиб олиш йўли билан қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.
☑️иқтисодиёт, молия ва солиқ соҳалари бўйича дунёдаги сўнгги тенденциялар, молиявий технологиялар, илғор хорижий тажриба ва реал иқтисодиёт талабларини ҳисобга олган ҳолда олий маълумотли кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишларидан бири этиб белгиланди.
☑️Бундан ташқари, Тошкент молия институти ва Фискал институтда таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Университетда давом эттиради ҳамда 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда Университет дипломи берилади.
☑️Университетда 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб таълим жараёнига етакчи профессор-ўқитувчилар ҳамда тегишли соҳаларда камида 5 йиллик амалий тажрибага эга бўлган иқтисодиёт, молия ва солиқ тизимларида ишлаган мутахассислар жалб этилади.
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
Президентнинг тегишли қарорига асосан Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент Молия институти ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти бирлаштирилди.
Ҳукумат қарори билан иқтисод фанлари доктори, профессор Тешабаев Тўлқин Закирович Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори этиб тайинланди.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏦Асакабанк Onix сотиб олишингиз учун автокредит шартларини янада енгиллаштирди!
UzAuto Motors ва Асакабанк ҳамкорликда Chevrolet Onix учун фойдали автокредит эълон қилди.
•Автокредит шартлари:
Фоиз ставкаси – 19%
Муддат – 24 ойгача
Бошланғич тўлов – 30% дан
☎️Батафсил маълумот учун 1152 қисқа рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин.
❗️Автокредит «UzAuto Motors» АЖ томонидан 2024 йилнинг 6 февраль санасида ва ундан кейин берилган олди-соти шартномаларга ажратилади
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
❗️Тўлов ҳужжатлари кўчирма нусхаларини тақдим этиш тўғрисидаги талаб бекор қилинди.
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-905-сон, 07.02.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан кўриб чиққанлик ёки давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божи, йиғимлар ёки бошқа тўловлар тўланганлиги ҳақидаги тўлов ҳужжатларининг кўчирма нусхаларини тақдим этиш тўғрисидаги талаб бекор қилинди.
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
🏦Туронбанк имтиёзли таълим кредит ажратишни бошлабди!
☑️Кредит шартлари:
● Фоизи:
Хотин-қизлар учун-0%
Йигитлар учун-14%
● Муддати-Ўқиш даври+7.5 йил
● Миқдори-Ўқув йили учун талаба ва ОТМ ўртасида тузилган шартнома суммаси
● Имтиёзли даври-Ўқиш даври+6 ой
● Кредит қайтариш усули-дифференциал
❓Қайси олий таълим ташкилотлари талабалари учун ажратилади?
✅Таълим кредити Давлат ОТМ ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси лицензиясига эга хусусий ОТМларининг кундузги таълим шаклида бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислигига тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларга ажратилади.
👉Қарз олишда талабанинг яқин қариндошлари (ота, она, ака, ука, опа, сингил, бувиси ва бобоси) ёки унга васий бўлган шахс иштирок этади.
👉Керакли ҳужжатлар:
●таълим кредити олиш тўғрисида ариза ва паспорт;
●талаба ва олий таълим муассасаси ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси (мавжуд бўлса). Шартномада ўқишни тамомлашнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов микдори кўрсатилган бўлиши лозим;
●банкнинг кредит сиёсати ва ички тартибига мувофиқ таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди;
👉Таъминот сифатида қуйидагилар тақдим этилади:
● Учинчи шахс кафиллиги;
●Кредит қайтмаслиги хатарини суғурталаш бўйича полис;
●Ликвидли мол-мулк гарови.
Батафсил
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
Марказий банк бошқарувининг «Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори тасдиқланди
Мазкур қарор 6 февралдан эътиборан кучга кирди.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
❗️Энди «больничный» учун ортиқча бош қотирмайсиз
👆Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасини онлайн олиш имконияти яратилди
☑️Эндиликда тиббиёт муассасалари томонидан фуқароларнинг касаллиги сабаб бериладиган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини олиш учун ушбу муассасаларга ташриф буюриш шарт эмас.
☑️Шунчаки, my.gov.uz портали орқали «Синов тартибидаги хизматлар» бўлимидан керакли хизматни танлаб, меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини онлайн юклаб олиш кифоя. Хизматдан фойдаланишда ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди. Шунингдек, мутлақо бепул ва қулай.
👉Хизматдан фойдаланиш👈
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
БИРЛАМЧИ БОЗОР УЧУН ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)
🏦ТЕНГЕ БАНК
Фоизи - 23,9% дан
Муддати - 15 йилгача
Бошланғич тўлов - 25% дан
Батафсил
☎️1245
🏦БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БАНКИ
Фоизи-бозор ставкалари бўйича
Муддати-20 йилгача
Бошланғич тўлов-25%
Батафсил
☎️(78)-150-00-55
🏦ИПОТЕКА БАНК
Фоизи - 18% (50% бошланғич тўлов тўланганда 17%)
Муддати - 240 ой
Бошланғич тўлов - 15% дан
Батафсил
☎️1233
🏦ИПАК ЙЎЛИ БАНКИ
Фоизи - 24%
Муддати - 7 йил
Бошланғич тўлов - 25% дан
Батафсил
☎️1296
🏦ЎЗМИЛЛИЙБАНК
Фоизи - 17.5%
Муддати - 20 йилгача
Бошланғич тўлов - 25% дан
Батафсил
☎️1344
🏦ҲАМКОРБАНК
Фоизи - 16.5%-17.5%
Муддати - 20 йилгача
Бошланғич тўлов - 26%
Батафсил
☎️1256
🏦ХАЛҚ БАНКИ
● Бирламчи бозор учун:
Фоизи - 17% дан
Муддати - 20 йилгача
Бошланғич тўлов - 15% дан
Батафсил
● Расмий даромадга эга бўлмаганлар учун:
Фоизи - 17% дан
Муддати - 20 йилгача
Бошланғич тўлов - 30% дан
Батафсил
☎️1106
🏦ТУРОНБАНК
Фоизи-18%
Муддати-20 йил
Бошланғич тўлов-15%
Батафсил
☎️1220
🏦Мадад Инвест банк—Мавжуд эмас;
🏦Агробанк—Тўхтатилган;
👤Алоқабанк—Мавжуд эмас;
🏦Трастбанк—Мавжуд эмас;
🏦ТБС Банк—Мавжуд эмас;
🏦МКБанк—Тўхтатилган;
🏦Универсалбанк—Мавжуд эмас;
🏦Капиталбанк—Мавжуд эмас.
Шу ўринда, биз билан банк маҳсулотлари бўйича маълумотлар алмашишда беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган ушбу банкларга миннатдорчилик билдирамиз.
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
Банкда ишлайдиган янги келиндан лимон чой сўрашган экан😁
Ома, чойи минг дардга даво экан! Ичиб, роса маза қилдик...
Банкир келинларга юборамиз:)
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
❗️Эртага тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 12 510 сўмдан ошиши кутилмоқда!
P/S: Видеоҳазилга рози бўлинг😁
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
🏦Ўзсаноатқурилишбанк Юридик департаменти ҳудудлар бўйича (Самарқанд, Бухоро, Сурхондарё, Қашқадарё, Сирдарё, Хоразм, Навоий, Фарғона, Андижон, Наманган, Жиззах, Тошкент вилояти) Юрисконсульт лавозимига номзодларни танлов асосида ишга таклиф этади
☑️Номзодга қўйиладиган талаблар:
● Олий юридик маълумот;
● Юридик ёки банк соҳасида камида 2 йиллик иш тажрибаси;
● Ўзбек ва рус тилларида эркин сўзлаша олиш;
● Моддий ва процессуал ҳуқуқ асосларини, шунингдек, иқтисодий (банк) қонунчилигини билиш;
● Хатарларни тушуниш ва уларни баҳолаш қобилияти;
● Шартнома ҳужжатларини таҳлил қилиш кўникмалари;
● Фикрини ёзма ва оғзаки шаклда эркин ва тўғри ифодалаш, танқидий фикрлаш қобилияти;
● Музокаралар олиб бориш ва юридик низоларни ҳал қилиш қобилияти.
📩Резюме юбориш: hr@sqb.uz
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
Агар кредит олмоқчи бўлсангиз, юқорида айтилган талабларни бажариб қўйинг😁
Албатта ҳазил:)
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar