bankxabar | Неотсортированное

Telegram-канал bankxabar - 🇺🇿Bankxabar

36183

Банк ва молия янгиликлари биринчи бизда! Коментария гуруҳи: @bankxabarchat Мурожаат ва тижорий ҳамкорлик учун: @Xabaryozishbot

Подписаться на канал

🇺🇿Bankxabar

Бугунги кунда мамлакатимизда 35 та тижорат банки мавжуд бўлиб, улардан 15 таси ягона МФОда фаолият юритмоқда.
Булар:

• Миллий банк - 00450
• Алоқабанк – 00401
• ЎзСҚБ – 00440
• БРБ – 01037
• Туронбанк – 00446
• Ҳамкорбанк – 00083
• МКБанк – 00433
• Ориент Финанс Банк – 01071
• Зираат банк – 00395
• Тенгебанк – 01176
• Анорбанк – 01183
• ТБC – 01180
• Азиа Альянс Банк – 01095
• Халқ банки – 01125
• Универсалбанк – 00973

👉Ягона МФО қандай афзалликларга эгалиги ҳақида бу ерда ёзганмиз

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Йиғилишда банк тизими барқарорлигини таъминлаш ҳамда кредит фоиз ставкаларини тушириш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Бозор механизмлари асосида кредит ставкаларини камида 2-3 фоизга тушириш муҳимлиги қайд этилди.

Банклар ресурс йўқлиги сабабли кредит фоизи юқори, дейишга ўрганиб олган. Ваҳоланки, муаммоли кредитларни ундиришни ўзидан 25 триллион сўмлик кредитга ресурс топса бўлади.

Масалан, Жиззах, Сурхондарё ва Сирдарёда муаммоли кредитлар улуши 10 фоизга етган.

Тармоқ раҳбарлари, ҳокимлар 9 триллион сўм кредитлар ҳисобига ишга тушган 2 минг 342 та лойиҳа паст қувватда ишлаётганини таҳлил қилиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилишда кўмаклашмаётгани танқид қилинди.

Эндиликда Савдо-саноат палатаси ва Бизнес-омбудсман кредит олган корхоналарнинг тўлиқ қувватда ишлаб кетишига кўмаклашади.

Ҳокимлар, банклар кредит беришдан олдин лойиҳа қанча иш ўрин яратиши, бюджетга қанча тушум бўлишини ҳисоб-китоб қилиш тизимига ўтади ва самарасига шахсан жавоб беради.

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Солиқ органларига МИБ ваколати берилиши мумкин!

Шу каби солиқ қарздорлиги билан ишлаш бўйича ҳам қўмита қошида Солиқ қарзини ундириш инспекцияси ташкил этилади. Унга Мажбурий ижро бюросида мавжуд ваколатлар берилади.

Бунинг ҳисобига, туманлардаги қўшимча 200 нафар солиқчини “маҳаллабай” ишлаш тизимига ўтказиш имкони бўлади.

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

ПАСТ ФОИЗЛИ МИКРОҚАРЗЛАР

🏦ОРИЕНТ ФИНАНС БАНК
• 36 ойгача муддатга – йиллик 25%;
• 24 ойгача муддатга – йиллик 24% ставкада.
Миқдори-50 млн сўмгача
☎️4004
Батафсил маълумот

🏦ЗИРААТ БАНК
• 12 ойгача муддатга – йиллик 23.75%;
• 24 ойгача муддатга – йиллик 25%;
• 36 ойгача муддатга – йиллик 26% ставкада.
Миқдори-50 млн сўмгача
☎️1293
Батафсил маълумот

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

my.gov.uz портали орқали давлат хизматларидан онлайн фойдаланинг!

💻 my.gov.uz/oz/service/308 — Кира қилиш учун лицензия варақасини олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/357 — Электрон рақамли имзо олиш;

💻 my.gov.uz/oz/service/913 — Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш;

💻 my.gov.uz/oz/service/853 — Автотранспортни онлайн суғурталаш;

💻 my.gov.uz/oz/service/412 — Ўзбекистон Республикасидан чиқишига вақтинча чеклов қўйилганлиги ҳолатини текшириш;

💻 my.gov.uz/uz/service/491 — Ўз ўзини банд қилган шахсларни рўйхатдан ўтказиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/263 — Ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/486 — Нафақа тайинлаш учун ариза бериш;

💻 my.gov.uz/uz/service/378 — Паспортни ID картага алмаштириш учун ариза юбориш;

💻 my.gov.uz/uz/service/498 — UzAuto Motors AJ орқали автомобил сотиб олиш учун навбатни текшириш;

💻 my.gov.uz/uz/service/418 — Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришга ариза бериш

💻 my.gov.uz/uz/service/745 — "Аёллар дафтар"да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/748 — "Ёшлар дафтар"да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/743 — Темир дафтарида фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/587 — “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” га кириш учун ариза бериш;

💻 my.gov.uz/uz/service/654 — Aвтотранспорт воситаларининг тақиқини текшириш;

💻 my.gov.uz/oz/service/938 — Кредит тарихи ўрганилганлиги бўйича огоҳлантирувчи «СМС-хабарнома» олиш.

💻 Oilakredit.uz — оилавий тадбиркорлик бўйича кредит олиш учун ариза бериш бўйича;

💻 online-mahalla.uzушбу рўйхатда кўрсатилган йўналишлар учун субсидия олиш мумкин;

💻 ipoteka-bozori.uz — янги тартибдаги ипотека кредитлари;

💻 Subsidiya.mf.uz — субсидия расмийлаштириш бўйича;

💻 smart-market.uz —  йирик ишлаб чиқарувчи, улгуржи савдо, етказиб берувчи корхона ва ташкилотлар учун ўз маҳсулот ҳамда хизматларини эркин сотиш ҳамда кредит олувчилар учун маҳсулот етказиб берувчи фирмани эркин танлаш имконияти мавжуд.

💻 talim-krediti.uz ёки talim-krediti.mf.uz таълим кредити олиш учун;

💻 Infokredit.uz ёки my.gov.uz — кредит тарихини билиш учун;

💻 bank-kredit.uz  —"20 тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис" дастури доирасида кредитга ариза бериш;

💻 portal.infokredit.uz — Юридик шахслар кредит тарихи ҳақидаги маълумотни олиши учун.

📱my.gov.uz иловасини юклаб олиш: Google Play ёки App Store

☎️ Банкларнинг расмий веб-сайти ҳамда телефон рақамлари рўйхати 👉бу ерда👈 ёзилган.

👆Юқорида кўрсатилган хизматлардан фойдаланиш учун «ONE ID» тизимидан рўйхатдан ўтиш керак бўлади. Бунинг учун қуйидаги👇 видеойўриқномани кўришни тавсия қиламиз.

Каналга аъзо бўлиш👉🏻
@Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Қорақалпоғистонда ҳоким ёрдамчилари ўқитилмоқда

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикасининг туман ва шаҳарларида ҳоким ёрдамчилари учун махсус ўқув курслари ташкил этилмоқда.

Тадбирларда банк билан бирга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда “Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси” вакиллари маъруза ва тақдимотлар билан иштирок этишмоқда.

Батафсил

Банк ахборот хизмати

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Ўзбекистонда янги банк очилади!

Марказий банк бошқаруви Тошкент шаҳрида «Евроосиё банки» акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказиш ва унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

👉Маълумот учун, «Евроосиё банки» 1994 йили ташкил этилган бўлиб, бош офиси Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида жойлашган.

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️Бугун - 29 декабрь банкларда тўловлар 22:00 гача узайтирилди.

UPD: 22:00 гача узайтирилди.

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️Четдан машина олиб киришга чеклов қўйиляпти

Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб, жисмоний шахслар республика ташқарисидан ўз номига бир йилда фақат бир дона автомобил олиб келиши мумкин бўлади.

Жисмоний шахсларга тижорий мақсадларда автомобил импорт қилиш тўлиқ тақиқланади.

Автомобиль олди-сотдиси учун ишлаб чиқарувчиларнинг расмий дилерлик талаблари тўлиқ тикланади ва бу мезонлар энди электромобиль импортчиларига ҳам қўлланилади.

Эслатиб ўтамиз, бу ҳозирча лойиҳа бўлиб, қонунан кучга кирганича йўқ.

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Майли банкдан пуллар олайлик,
Ўз вақтида тўлаб турайлик.
Шу гапларни ёдда тутайлик,
Одам бўлиб келдик, одам бўлайлик!

(Шоир: Банкхабарий😜)

Кимга юборишни ўзингиз биласиз

Каналга аъзо бўлиш👉🏻
@Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Тижорат банклари Колл-марказларининг хизмат кўрсатиш даражаси рейтинги натижалари эълон қилинди!

SNS RATINGS агентлиги мутахассисларининг таъкидлашича, республика тижорат банкларининг Колл-марказларига хизмат кўрсатиш даражаси рейтингини бериш учун агентлик ходимлари 18-25 декабрь кунлари тижорат банкларининг Колл-марказларига «махфий мижоз» сифатида телефон орқали қўнғироқ қилишган ва банк хизматларига оид баъзи саволлар берилган.

Шу билан бирга, операторларнинг юкланишини ҳисобга олган ҳолда, қўнғироқлар куннинг турли иш соатларида 10-00 дан 13-00 гача ва 14-00 дан 17-00 гача амалга оширилди. Олинган жавоблар натижаларига кўра, балл жадвали тузилди, унинг асосида тижорат банкларининг Колл-марказларига хизмат кўрсатиш даражасининг рейтинг баҳоси аниқланди.

☑️Умуман олганда, рейтингда 26 та тижорат банки иштирок этди. Шу билан бирга, «UZUM
BANK», «SMART BANK», «APEX BANK», «HAYOT BANK», «YANGI BANK» рейтингда
иштирок этмади, чунки ушбу банклар янги банклар бўлиб, уларнинг 4 тасида операторлар
банк ҳали жисмоний шахслар билан ишламаётганлигини айтишди.

☑️Шунингдек, Содерат банки чакана хизматлар йўқлиги сабабли рейтингда иштирок этмади. Бундан ташқари, «UzAgroExportBank» ушбу рейтингда иштирок этмади, чунки оператор банк «AVO Bank» деб қайта номланганини ва банк синов режимида банк хизматлари бўйича мобил иловани ишга туширганини айтди.

☑️Шу билан бирга, шуни таъкидлаш керакки, ушбу рейтингда 2 та тижорат банки – «Пойтахт банк» ва «Мадад инвест банк» ҳам иштирок этмаган, чунки бу банкларнинг Колл-марказларига мурожаат қилишнинг иложи бўлмади.

STANDARD AND SENSITIVE RATINGS

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Банкларга автомашина учун тўловларни 30 декабрь куни ҳам қабул қилиш тавсия этилди

Айтишларича, регулятор томонидан тижорат банкларига 30 декабрь куни ҳам сотиб олинаётган автомобиллар учун тўловларни қабул қилиш тавсия этилган. Шартнома олган фуқаролар ушбу кун ҳам банк кассалари орқали тўлов қилиш имкониятига эга бўладилар.

Бироқ айнан қайси банклар орқали тўлов қилиш мумкинлиги аниқ эмас, чунки ушбу кўрсатма тавсия характерига эга холос.

Шунингдек, ушбу кун очиқ баланс ҳисобланмайди.

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

“Trastbank”dan bayramona tuhfa! “Xorazm” bank xizmatlari markazi yangi binoda mijozlarni qabul qiladi

Bugungi kunda “Trastbank”ning 14 ta filiali va 113 ta Bank xizmatlari markazlari mavjud bo‘lib, ularda yuridik va jismoniy shaxslar uchun barcha turdagi bank xizmatlari ko‘rsatib kelinmoqda. Tashkil etilganiga uch yil vaqt o‘tgan bo‘lsa-da, “Xorazm” BXM bugun mijozlar ishonchini qozonib, ularning olqishiga sazovor bo‘lmoqda.
Kecha mazkur “Xorazm” BXM yangi binosining ochilish marosimi bo‘lib o‘tdi.

“Trastbank” xususiy aksiyadorlik banki nafaqat xodimlar malakasini oshirish, balki mijozlarga qulayliklar yaratish borasida ham muntazam ravishda zarur chora-tadbirlarni amalga oshirib kelmoqda. Barcha qulayliklarga ega, zamonaviy texnikalar bilan ta’minlangan mazkur Markazning ochilishi bunga yaqqol misoldir.

Urganch shahri “Islom Karimov” ko‘chasi 98/2-uyda joylashgan ushbu BXMning yangi binosi zamonaviy bank standartlari, bugungi kun talablaridan kelib chiqqan holda mijozlarga barcha bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatadi. Elektron navbat, tun-u kun ishlaydigan bankomatlar shular jumlasidandir. O‘z o‘rnida, mijozlar bu kabi xizmatlardan foydalangan holda, qolaversa, ‘Trastbank”ning moliyaviy ko‘magida o‘z tadbirkorligini yo‘lga qo‘yishi va yangi ish o‘rinlarini yaratishi mumkin.
👉 Bank faoliyati haqida ko‘proq ma’lumot bu yerda: @trastbank_press

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

⚡️Марказий банк тижорат банкларига жиддий талаб билан чиқди

▪️Банклар энди кредит олувчиларнинг барча карталаридан пул ечиб олишни тўхтатадими?

▪️Тўланмаган кредитлар кафилдан ечиб олиниши қонунийми?

▪️Қандай ҳолларда фуқаронинг картасидаги пул унинг рухсатисиз ечиб олиниши мумкин?

Марказий банк бошқарма бошлиғи жавоб берди ☝️

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

💳Банклардан Uzcard/Humo карталарини нечпулга олса бўлади?
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)

🏦Асакабанк
• Uzcard mastercard kobeydj— 52 500 сўм
• Humo— 11 500 сўм
• Virtual Humo— Бепул
☎️1152

🏦Ҳамкорбанк
• Uzcard— 50 000 сўм
• Humo— Hamkor иловаси орқали расмийлаштириш - бепул (оффлайн - 30 000 сўм)
• Virtual Humo— Бепул
☎️ 1256

🏦Ипак Йўли банки
• Uzcard— 34 000 сўм
• Humo— 17 000 сўм
• Virtual Humo— Бепул
☎️ 1296

🏦Анорбанк
• Uzcard— 60 000 сўм
• Humo— 50 000 сўм
• Virtual Uzcard— Бепул
• Virtual Humo— Бепул
☎️ 1290

🏦Бизнесни ривожлантириш банки
• Uzcard— 45 000 сўм
• Humo— 35 000 сўм
• Virtual Uzcard— Бепул
• Virtual Humo— Бепул
☎️1254

🏦Халқ банки
• Uzcard— 30.000 сўм
• Humo— 15.000 сўм
• Virtual Uzcard— Бепул
• Virtual Humo— Бепул
☎️ 1106

🏦Универсал банк
• Uzcard— 34 000 сўм
• Union pay kobeydj — 34 000 сўм
• Humo— бепул
• Virtual Uzcard— бепул
☎️1355

🏦Туронбанк
• Uzcard - 36 000 сўм
• Humo - 36 000 сўм
• Virtual Uzcard - мавжуд эмас
• Virtual Humo - бепул
☎️1220

👤АлокаБанк
• Uzcard— 51 000 сўм
• Humo — 20 000 сўм)
• Virtual Humo— Бепул
☎️ 71 230 77-77

🏦Тенге банк
• Humo— бепул
• Virtual Humo— бепул
☎️ 1245

Шу ўринда, биз билан банк маҳсулотлари бўйича маълумотлар алмашишда беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган ушбу банкларга миннатдорчилик билдирамиз. Бошқа тижорат банклари масъулларини ҳам фаолроқ бўлишини хоҳлардик!

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Президент: Солиқ тизимида тижорат банклари билан ишлайдиган алоҳида тизим бўлади

Давлат раҳбари Республика солиқ тушумининг 50 фоизини берадиган 80 та энг йирик корхона ва 35 та тижорат банки билан ишлайдиган алоҳида тизим бўлишини маълум қилди.

Бунинг учун Йирик солиқ тўловчилар бўйича инспекция таркибида янги тузилма ташкил қилиниб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан бевосита ишлайди.

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️Йиғилиш бошланди: Иқтисодий комплексдаги ўринбосарлар сони 15 фоизга қисқартирилади. комплекс раҳбарларига ойлик, чораклик ва йиллик самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) жорий этилади. Иш ҳақи ҳам уларнинг ижросига боғланади.

☑️Иқтисодий комплексда жами 40 нафар раҳбар ўринбосарлари бор. Лекин, ҳозир иқтисодиётга масъулларда замонга муносиб фикрлаш, қарор қабул қилишда тезкорлик етишмаяпти. Айрим раҳбар ўринбосарлари ўзига масъулият олмасдан, мудраб ўтиргани танқид қилинди.

Давлат раҳбари тизимни қайта кўриб чиқиб, иқтисодий комплексдаги ўринбосарлар сонини 15 фоизга қисқартириш бўйича таклиф киритишга топшириқ берди.

☑️Иқтисодий комплекс раҳбарларига ойлик, чораклик ва йиллик самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) жорий этилади. Иш ҳақи ҳам уларнинг ижросига боғланади.

Ушбу раҳбарлар бир ҳафта муддатда халққа мурожаат қилиб, режаларини оддий тилда тушунтиради ҳамда ўзига катта масъулият ва жавобгарлик олади.

Энди вазир ўринбосарларини 70 фоиз иши туманда бўлиб, улар вазирлик учун белгиланган KPI ижросини жойида ташкил қилади.

Белгиланган режаларга эришиш устидан қатъий назорат ўрнатилади: вазирлик ва идора раҳбарларининг ҳисоботи ҳар ҳафтада Ҳукумат раёсатида, ҳар чоракда эса Олий Мажлисда кўриб чиқилади.

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

💰ЮҚОРИ ФОИЗЛИ ОМОНАТЛАР

🏦АСАКАБАНК
• Миллий валютада:
Фоизи-24% гача
Муддати-24 ойгача
Энг кам миқдори-100 минг сўм
Батафсил
• Хорижий валютада:
Фоизи-7.5% гача
Муддати-24 ойгача
Энг кам миқдори-50$
Батафсил
☎️1152

🏦МАДАД ИНВЕСТ БАНК
• Миллий валютада:
Фоизи-24%
Муддати-13 ой
Энг кам миқдори-1 млн сўм
Батафсил
• Хорижий валютада:
Фоизи-5%
Муддати-12 ой
Энг кам миқдори-100$
Батафсил
☎️ 73-241-70-33

🏦ТРАСТБАНК
• Миллий валютада:
Фоизи-23%
Муддати-24 ой
Энг кам миқдори-500 минг сўм
Батафсил
• Хорижий валютада:
Фоизи-7.5%
Муддати-18 ой
Энг кам миқдори-500$
Батафсил
☎️1287

🏦МКБАНК
• Миллий валютада:
Фоизи-23%
Муддати-24 ой
Энг кам миқдори-100 минг сўм
Батафсил
• Хорижий валютада:
Фоизи-7.5%
Муддати-36 ой
Энг кам миқдори-100$
Батафсил
☎️1285

🏦ТУРОНБАНК
• Миллий валютада:
Фоизи-23.5%
Муддати-18 ой
Энг кам миқдори-100 минг сўм
Батафсил
• Хорижий валютада:
Фоизи-7.2%
Муддати-18 ой
Энг кам миқдори-чекланмаган
Батафсил
☎️1220

🏦ҲАМКОРБАНК
• Миллий валютада:
Фоизи-24%
Муддати-18 ой
Энг кам миқдори-500 минг сўм
Батафсил
• Хорижий валютада:
Фоизи-6%
Муддати-13 ой
Энг кам миқдори-500$
Батафсил
☎️1256

🏦ТЕНГЕ БАНК
• Миллий валютада:
Фоизи-22%
Муддати-13 ой
Энг кам миқдори-1000 сўм
Батафсил
☎️1245

🏦БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БАНКИ
• Миллий валютада:
Фоизи-21%
Муддати-7 ой
Энг кам миқдори-1 млн сўм
Батафсил
• Хорижий валютада:
Фоизи-5% гача
Муддати-36 ойгача
Энг кам миқдори-100$
Батафсил
☎️1254

🏦ХАЛҚ БАНКИ
• Миллий валютада:
Фоизи-23%
Муддати-24 ой
Энг кам миқдори-100 минг сўм
Батафсил
• Хорижий валютада:
Фоизи-4.5%
Муддати-18 ой
Энг кам миқдори-10$
Батафсил
☎️1106

🏦УНИВЕРСАЛБАНК
• Миллий валютада:
Фоизи- 25%
Муддати- 18 ой
Энг кам миқдори- 100 минг сўм
Батафсил
• Хорижий валютада:
Фоизи- 6.5%
Муддати- 15 ой
Энг кам миқдори- 500$
Батафсил
☎️1355

Шу ўринда, биз билан маълумотлар алмашишда беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган ушбу банкларга миннатдорчилик билдирамиз.

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Расмий даромадга эга бўлмаган шахслар учун ипотека кредити

@BANKXABAR айни пайтда расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахсларга бирламчи бозордан уй-жой сотиб олишга ипотека кредит ажратаётган банклар рўхтини тузиб чиқди:

🏦ХАЛҚ БАНКИ
Фоизи - 17% дан
Муддати-20 йилгача
Бошланғич тўлов - 30% дан
Батафсил маълумот
☎️ 1106, 712102002

🏦ТУРОНБАНК
Фоизи - 16%дан
Муддати: 20 йилгача
Бошланғич тўлов: 50%дан
Батафсил маълумот
☎️1220

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

КРЕДИТ ТАРИХИ ҲАҚИДА ДОЛЗАРБ САВОЛЛАРГА ЖАВОБЛАР!

☑️Кредит тарихи – бу муайян фуқаронинг қаердан, қайси кредит ташкилотидан, қанча миқдорда қарз олгани ва кейинчалик унинг қандай сўндирилгани ҳақидаги тўлиқ маълумот.

Кредит тарихи тўғридан-тўғри қарздор тўғрисидаги маълумотлардан ташқари лизинг олувчи, кафил, кафолатчи, гаровга қўювчи ҳамда кредит битими бўйича суғурталовчи сифатида қатнашувчи жисмоний ва юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни ҳам ўзида жамлайди.

❓Кредит тарихи қандай шакллантирилади?

Ўзбекистонда кредит маълумотларини Кредит бюроси йиғади. Кредит бюроси, қарздорларнинг молиявий ҳолатини, шунингдек, қарзни қайтара олиш қобилиятини баҳолайди, шунингдек, қарздорларни баҳолаш рейтинги тизимини шакллантиради.

✔️Скоринг—инглизча "score" сўзидан олинган бўлиб, балл ёки баҳо деган маънони билдиради. Скоринг молиявий секторда қарз олувчининг тўлов қобилиятини баҳолашда қўлланилади. Скоринг балл қарз олувчининг кредит тарихи маълумотлари асосида ҳисоблаб чиқилади ҳамда кредит қарзини ўз вақтида тўлай олиш эҳтимолини баҳолайди.

Яъни скоринг бали қанча юқори бўлса, сизнинг кредит олиш учун берган аризангиз ижобий ҳал бўлиш эҳтимоли шунча юқори бўлади.

❓Кредит тарихини қаердан билса бўлади?

Жисмоний шахслар ўзлари ҳақидаги кредит ҳисоботини
бир йилда(365кун) бир марта бепул ва тўлов асосида эса чекланмаган миқдорда олишлари мумкин. Ҳозирда кредит тарихини Infokredit.uz расмий сайти ёки my.gov.uz портали орқали олиш мумкин.

❓Салбий кредит тарихи ҳақидаги маълумот базадан қанча вақтда ўчади?

☑️Кредит тарихи қарздорнинг сўнгги 5 йил ичидаги мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотни ўз ичига олади!

Кредит ахбороти субъектининг бажарилиш санасидан эътиборан беш йилдан кўп вақт ўтган пул суммасини тўлаш мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотлар кредит тарихига киритилмайди.

👉Кредит бюросининг скоринг бали ушбу ҳаволадаги расмда батафсил тушунтирилган👈

☑️
Юридик шахслар ҳам кредит тарихи ҳақидаги маълумотни онлайн юклаб олиши мумкин!

“Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси соддалашган дизайнни ўзида мужассамлаштирган янги "UCIN” порталини ишга туширган.

Бу хизмат орқали юридик шахслар ҳам ўзларининг кредит тарихларини олишлари мумкин.

👉
portal.infokredit.uz 👈

Кредит тарихи ўрганилганлиги бўйича огоҳлантирувчи «СМС-хабарнома» олиш мумкинми?

☑️Жисмоний шахсларнинг кредит тарихини «Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит бюросидан олиниши, шунингдек, кредит тарихидан жисмоний шахсларнинг розилигисиз фойдаланилиши ҳолатлари бўйича назоратни кучайтириш мақсадида, кредит тарихи олинганида кредит тарихи эгасининг мобил рақамига «СМС-хабарнома» юбориш хизмати йўлга қўйилган.

📲«СМС-хабарнома» хизматини www.infokredit.uz сайти орқали «Шахсий кабинет»га кириб, «СМС-хабарнома» бўлимида ёки my.gov.uz портали орқали фаоллаштириш мумкин.

👉 «СМС-хабарнома» - бу сизнинг кредит тарихингиздан фойдаланишни назорат қилиш имконини берувчи бепул хизмат тури ҳисобланади.

👇Қуйидаги видеолавҳада кредит тарихини қандай қилиб олиш жараёни кўрсатилган.

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦Марказий банк Асакабанкни молиявий саводхонлик лойиҳаларини амалга оширишда энг масъулиятли банк сифатида эътироф этди!

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Молиявий саводхонликни ошириш доирасида мақсадли гуруҳлар учун ўтказилган таълим тадбирларини юқори даражада ташкил этишда иштироки ва меҳнатини муносиб эътироф этган ҳолда Асакабанкни Молиявий саводхонлик лойиҳаларини амалга оширишда энг масъулиятли банк сифатида эътироф этди.

Асакабанк жамоасини мазкур эътироф билан муборакбод этамиз! Келгуси фаолиятингизга омад ёр бўлсин.

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ ҚАЙСИ БАНКЛАР АҲОЛИГА ХИЗМАТ КЎРСАТАДИ?

Тўлиқроқ маълумот олиш учун, ўзингизга маъқул бўлган банк номи устига босинг

🔘Асакабанк;

🔘Ўзмиллийбанк;

🔘Азия Альянс Банк;

🔘Халқ банки;

🔘Ипотека банк;

🔘Агробанк;

🔘Туронбанк;

🔘Трастбанк;

🔘Ўзсаноатқурилишбанк;

🔘Бизнесни ривожлантириш банки;

🔘Инфинбанк;

🔘Ҳамкорбанк;

🔘Гарантбанк;

🔘Зираат банк;

🔘Анорбанк;

🔘Универсалбанк;

🔘 Капиталбанк;

🔘Ки Ди Би Банк;

🔘Алоқабанк;

🔘Ҳаёт банк;

🔘Ипак Йўли банки;

🔘МКБанк;

🔘Ориент Финанс Банк;

🔘Пойтахтбанк;

🔘Садерот банк;

🔘Октобанк.

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

⚡️Ота-оналарнинг ҳар қандай ёшдаги фарзандлари контракти учун тўлаган пуллари даромад солиғидан озод қилинади
(ЎРҚ-891-сон, 28.12.2023-й)

Президент томонидан имзоланган Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Солиқ кодексига солиқ ҳисоботларини 3 йил бут сақлашга оид ўзгартириш киритилди (илгари 5 йил эди).

☑️Камерал солиқ текширувида қуйидаги солиқ назорати тадбирларини ўтказиш тақиқланди (қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш (қайтариш) мақсадида ўтказиладиган камерал солиқ текшируви мустасно):

▫️солиқ тўловчи ҳудудига кириш;
▫️солиқ тўловчи ҳудуди ва биноларини кўздан кечириш;
▫️солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш;
▫️солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш.

☑️Эндиликда солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун 3 йил ичида жавобгарлик масаласи кўриб чиқилиши керак, 3 йилдан кейин шахс ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас (илгари 5 йил эди).

☑️Ота-оналар ҳар қандай ёшдаги фарзандларининг прoфессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиши учун тўлаган пуллари даромад солиғидан озод қилинади.

Илгари фақат 26 ёшгача бўлган фарзандлар учун тўланган пуллардан даромад солиғи олинмаган.

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ ҚАЙСИ БАНКЛАР АҲОЛИГА ХИЗМАТ КЎРСАТАДИ?

Тўлиқроқ маълумот олиш учун, ўзингизга маъқул бўлган банк номи устига босинг

🔘Асакабанк;

🔘Ўзмиллийбанк;

🔘Азия Альянс Банк;

🔘Халқ банки;

🔘Ипотека банк;

🔘Агробанк;

🔘Туронбанк;

🔘Трастбанк;

🔘Ўзсаноатқурилишбанк;

🔘Бизнесни ривожлантириш банки;

🔘Инфинбанк;

🔘Ҳамкорбанк;

🔘Гарантбанк;

🔘Зираат банк;

🔘Анорбанк;

🔘Универсалбанк;

🔘 Капиталбанк;

🔘Ки Ди Би Банк;

🔘Алоқабанк;

🔘Ҳаёт банк;

🔘Ипак Йўли банки;

🔘МКБанк;

🔘Ориент Финанс Банк;

🔘Пойтахтбанк;

🔘Садерот банк;

🔘Октобанк.

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

"Бизнесни ривожлантириш банки" АТБга ISO 37001:2016 - “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизимининг халқаро стандарти” жорий қилинганлиги тасдиқланиб, мувофиқлик сертификати топширилди.

Мазкур стандартнинг жорий қилинганлиги банкнинг халқаро ҳамкорлиги доирасидаги мулоқотлар жараёнида ҳамда инвестициялар жалб этишида муҳим роль ўйнайди.

Батафсил

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

UzAutoMotors: Тузилган шартномалар бўйича тўловлар 10 январгача узайтирилди

UzAutoMotors Харидорларга қулайлик яратиш мақсадида 2023 йилнинг 25-27 декабр кунлари тузилган шартномалар бўйича тўлов байрам кунлари муносабати билан 2024 йилнинг 10 январь кунига қадар узайтирилганини маълум қилди.

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Халқ банки тинмаяпти👏

Халқ банки кеча бутун бошли Humo аренани гумбурлатиб, мобил иловасини тақдимот қилди. биронта банкда иловани бунақа тантанали реклама қилишмаган.

Xazna иловасини қарийб 1 йил ишлатиб қўйиб, обдон тест қилиб, барча синовлардан ўтиб бўлгач, мана энди кўрсатсак бўлади деб, нақд 10 минг кишилик стадионда "танишинг бу – Хazna" дегандай қилишди. Илова ростан ҳам бунга арзийди. Лекин тан олиш керак, жамоатчилик кайфиятини ҳис қилиб, чиройли байрамга улаб қилинган тақдимот зўр чиқаркан. Пиарида профессионаллар ишлаши билинди.

Халқ корпаратив деб номлашган концерт ҳам даҳшат бўлди. Одамларга 2000 йиллар юлдузлари ва уларнинг ҳитлари қалбга яқинлиги сезилди. Атмосфера🔥

Халқ банкини эплаб бўмий қолди охирги пайт ўзи ҳар қандай сабаб билан бўлмасин, тинмай топда😁

#Xalq_banki
#xazna

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦SMART BANK 1 ёшга тўлди!

Бундан бир йил аввал Марказий банк томонидан “SMART BANK” АЖга банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилган эди.

Ушбу кун билан @bankxabar канали банкнинг серғайрат жамоасини қутлайди ва келажакдаги ишларига муваффақият тилайди. Халқ хизматидан тўхтаманг азаматлар!

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Марказий банк бошқарувининг “Микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

👉Таҳлилий материал бу ерда👈

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…
Подписаться на канал