🏦ЗИРААТ БАНКДАН ПАСТ ФОИЗЛИ МИКРОҚАРЗ!
▪️Банкка ташриф буюрган ҳолда:
• 12 ойгача муддатга – йиллик 23.75%;
• 24 ойгача муддатга – йиллик 25%;
• 36 ойгача муддатга – йиллик 26% ставкада.
Миқдори-50 млн сўмгача
☎️1293
Батафсил маълумот
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
📱МКБанк "Mavrid" иловаси ёрдамида банкоматдан картасиз нақд пул ечиб олиш амалиётини йўлга қўйибди.
Ушбу хизматдан ҳозирча фақат Тошкент шаҳрида фойдаланиш мумкин экан.
Бундан ташқари, банк яқин кунларда "Mavrid" иловасида бошқа банкларда умуман бўлмаган, янги турдаги молиявий хизматларни йўлга қўяди.
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
⚡️1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар оширилади
Президентимизнинг 2023 йил 17 ноябрдаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги 196-сонли фармонига кўра, жорий йил 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар 7% га оширилмоқда, яъни:
☑️пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг сўм;
☑️ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўм;
☑️меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 млн 50 минг сўм этиб белгиланмоқда.
✔️Президентнинг фармони натижасида 4,5 млн кишининг пенсияси ва нафақалари миқдори кўпаяди ва барча бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик маошлари декабрдан бошлаб 7% га ошган ҳолда ҳисобланади.
‼️ Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, базавий ҳисоблаш миқдори 1 декабрдан 3% миқдорда (7% эмас!) ўзгариб, 340 минг сўм этиб белгиланмоқда.
✔️Умуман олганда йил давомида иш ҳақи, пенсия ва ижтимоий нафақалар жами 14,5% га ошган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдори эса бундан камроқ, яъни 13% ни ташкил этди.
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
⚡️⚡️⚡️17 ноябрь – Халқаро талабалар куни муносабати билан барча олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар учун "талабаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси" томонидан БҲМнинг 2 баробаригача пул маблағи ҳамда дарс вақтлари байрам муносабати билан ушбу санадан бошлаб 40 дақиқадан этиб белгиланади, деган гап чиқса умуман ишонманг:)
Сессия яқинлашяпти. Газни босиб ўқинглар. Байрам муборак бўлсин!
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
🏦Ўзсаноатқурилишбанк бош офисига қуйидаги йўналишлар бўйича ишга таклиф этмоқда:
▪️Риск бош директори;
▪️Юридик департаменти директори;
▪️Молиявий менежмент бошқармасига менежер;
▪️Процессинг тизимларини администрация қилиш бўлимига мутахассис;
▪️Шартномавий ҳуқуқий бошқармаси Бош юрисконсульт;
▪️Риск менежмент департаментига Молиявий рисклар бўйича менежер;
▪️Инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш марказига менежер;
▪️Транзакцион банкинг департаменти менежер;
▪️Бизнес таҳлил ва моделлаштириш марказига бўлим бошлиғи;
▪️Банкни стратегик ривожлантириш департаментига менежер;
▪️Ижтимоий рисклар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бош мутахассис.
👉Номзодга қўйиладиган талаблар👈
📩Резюме юбориш: hr@sqb.uz
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
🏦Apex Bank Ички аудит департаменти директори лавозимига номзодларни танлов асосида ишга таклиф этмоқда
🔸НОМЗОДЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР:
▪️олий иқтисодий/молиявий маълумот;
▪️банк ва/ёки молия тизимида 5 йиллик иш тажрибаси, шу жумладан таклиф этилаётган ташкилий тузилмада камида 3 йиллик бошқарув тажрибаси;
▪️банк қонунчилиги ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган меъёрий ҳужжатларни билиш;
▪️Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи соҳасидаги қонун ҳужжатлари, шунингдек, халқаро аудит стандартлари бўйича билим ва кўникмалар;
▪️малакани тасдиқловчи сертификатларнинг мавжудлиги;
▪️Ўзбек, инглиз, рус тилларини билиш.
📩Резюме юбориш: @Helen_Bobrovnik
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
📗 Agrobank “АCCА Approved Employer” maqomini oldi
Agrobank tomonidan Moliyaviy hisobotlarning xalqaro standartlari (MHXS) yoʻnalishida amalga oshirilgan chora-tadbirlar АCCА (Association of Chartered Certified Accountants) xalqaro assotsiatsiyasi tomonidan munosib baholandi va bank "АCCА Approved Employer" — "АCCА tasdiqlagan ish beruvchi" maqomini oldi.
Mazkur maqom bank xodimlarini MHXS yoʻnalishida oʻqitish va rivojlanish imkoniyatlari bilan taʼminlashda rasmiy eʼtirof hisoblanadi hamda bankning ish beruvchi sifatida xalqaro mavqeyini mustahkamlaydi. Xususan, "АCCА Approved Employer" maqomi bank uchun xalqaro va mahalliy mutaxassislar bozoriga eshiklarni yanada kengroq ochish va natijada bank biznesini yanada barqaror rivojlantirish imkoniyatini yaratadi.
“Agrobank” ATB Respublikamizdagi banklar ichida ACCA “Moliyaviy hisobot” yo'nalishida maxsus sertifikatga ega xodimlar soni boʻyicha yetakchi boʻlish bilan bir qatorda Markaziy Osiyoda mazkur maqomni olgan yetakchi banklardan biri hisoblanadi. Endi АCCА bilan hamkorlik bank xodimlarini ushbu yoʻnalishda malakasini oshirish, shu jumladan, АCCА dasturida oʻqishni davom ettirishi uchun yanada koʻproq imtiyozlar beradi.
____
Bank matbuot xizmati🔻
@AgrobankPress
⚡️"Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди
Қарорга кўра Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қуйидаги устувор йўналишлари белгиланди:
☑️2024-2026 йиллар учун “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ фаолиятининг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланади:
➖кичик тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитлар қолдиғини 1,7 бараварга ошириш орқали кредит портфелидаги улушини 28 фоиздан 43 фоизга етказиш;
➖кичик бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жами 800 миллион АҚШ долларигача миқдорда ресурслар жалб қилиш;
➖300 миллион АҚШ доллари миқдорида облигация (евробонд)ларни халқаро капитал бозорларида муомалага чиқариш;
➖150 мингта кичик тадбиркорлик субъекти фаолиятини йўлга қўйиш
ва кенгайтириш;
☑️Республика комиссияси (Қўчқоров) 2023 йил 15 декабрга қадар:
▪️ҳудудлар ва давлат дастурлари йўналишлари кесимида 2024 йилда 2 миллион аҳолини бизнесга жалб қилишнинг мақсадли кўрсаткичларини;
▪️“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ва “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ фаолиятининг асосий мақсадли кўрсаткичларига эришиш бўйича аниқ чора-тадбирларни (тармоқ жадвалларини) тасдиқласин.
▪️Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари И.И.Норқулов, Марказий банк раиси ўринбосари А.А.Турдалиев ва ўзларига бириктирилган ҳудудлар бўйича Республика комиссияси аъзолари зиммасига аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг устувор йўналишларини рўёбга чиқариш ва мақсадли кўрсаткичларга эришиш вазифаси юклансин.
▪️Республика комиссияси аъзолари бир ой муддатда ўзлари бириктирилган ҳудудда ҳар бир туман ва шаҳарга чиққан ҳолда, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун ўқув семинарларини ташкил қилсин.
☑️Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (Вафаев) бир ой муддатда “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида лойиҳаларни молиялаштириш учун “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБга жами 300 миллион АҚШ доллари миқдорида, шу жумладан:
➖75 миллион АҚШ доллари “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг устав капиталини оширишга;
➖225 миллион АҚШ доллари субординар қарз сифатида 15 йил муддатга, 5 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 5 фоиз ставкада маблағлар ажратилади.
(ДАВОМИ БОР)
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
🏦Ўзсаноатқурилишбанк Юридик департамент Шартномавий ҳуқуқий бошқармаси Бош юрисконсульти лавозимига номзодларни танлов асосида ишга таклиф этмоқда
🔸НОМЗОДЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР:
▪️Олий юридик маълумот;
▪️Банк ёки юридик соҳасида 3 йилдан кам бўлмаган самарали иш тажриба;
▪️Ўзбек, рус ва инглиз тилларини мукаммал билиш;
▪️Фуқаролик ва иқтисодий қонунчиликни билиш;
▪️Банк соҳасини тартибга солувчи қонунчиликни яхши билиш.
📩Резюме юбориш: hr@sqb.uz ёки zzaitdinov@sqb.uz
👉ЎзСҚБда мавжуд бошқа бўш иш ўринлари👈
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
«Ўша пайтда ухлаётган эдим». «Газета.uz» ўқувчилари ўз карталаридан катта миқдорда пул ечиб олингани ҳақида хабар берди
☑️11 ноябрь, шанба куни «Потребител.уз» гуруҳи аъзоси бир кеча-кундузда Octobank (собиқ «Равнақ-банк») томонидан чиқарилган банк картасидан бир нечта транзакциялар орқали катта миқдорда пул ечиб олингани ҳақида хабар берди.
Кейинчалик пост муаллифининг картасини чиқарган Octobank ушбу ҳолатга изоҳ берди. Банк ходимлари воқеани ўрганиб чиқиб, пул ўтказмалари бўйича операциялар Unired Mobile иловаси орқали амалга оширилгани, барча транзакциялар Unired Mobileдан
юборилган SMS-кодлар ёрдамида тасдиқланганини аниқлаган.
👉«Газета.uz»га ҳам худди шундай шароитда ва уларнинг хабарисиз карталаридан пул ечиб олинган ўқувчилардан хабарлар келиб тушибди:
☑️Виктория исмли ўқувчининг маълум қилишича, 11 ноябрга ўтар кечаси унинг Tenge Bank томонидан чиқарилган банк картасидан учта ўтказма орқали 19,7 млн сўм ечиб олинган. У буни эрталабга келибгина билган.
☑️Яна бир обуначи Сергей 11 ноябрга ўтар кечаси Unired иловаси орқали InfinBank ва Ўзмиллийбанк томонидан чиқарилган ҳар иккала банк картасидан тўртта транзакцияда жами 74 млн сўм пул ўтказмалари амалга оширилганини айтди. Кечаси, аввалги ҳолатларда бўлгани каби, Сергей ҳам SMS орқали келган кодларни ҳеч кимга бермаган.
Юқорида тилга олинган Unired иловаси Universalbank банкига тегишли.
☑️Яна бир обуначи Диёрбекнинг хабар беришича, 11 ноябрга ўтар кечаси унга ўзи сўрамаган транзакцияларни тасдиқлаш кодлари бир неча марта юборилган. Шундан сўнг унинг «Қишлоқ қурилиш банк» картасидан 18,7 млн сўм, «Халқ банк» картасидан 2,8 млн сўм миқдоридаги пул маблағлари ҳисобдан чиқарилган.
«Uniredдаги ҳисобимга киришга ҳаракат қилдим ва бунга муваффақ бўлдим. Ўз аккаунтимга кирганимда, у меники эмас, балки [нотаниш] номидаги бошқа паспорт билан идентификациядан ўтган экан», — деб ёзади Диёрбек.
👆Юқорида келтирилган ҳар учала ҳолатда ҳам ўқувчилар тунда ухлаётганини таъкидлашди (барча санаб ўтилган ҳолатларда транзакциялар эрталаб соат 2:00 дан 6:00 гача амалга оширилган) ва кодларни ҳеч кимдан сўрамаган ёки ҳеч кимга ўтказмаган. Жабрланувчилар ҳуқуқ-тартибот идораларига ариза беришган.
👉«Газета.uz» ўқувчиларидан рухсатсиз пул ўтказмаларидан камида 16 киши жабр кўргани, уларга етказилган зарар миқдори қарийб 1 млрд сўмни ташкил этгани ҳақида маълумот олди. Ҳозирча бу маълумотга давлат идораларидан аниқлик киритиб бўлмади дейилади хабарда.
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
💳Humo директори Шуҳрат Курбанов:
Бузилган Humo карталаридан ўғирлаб кетилган ва негадир USDTга ўтказилган қарийб 57 миллиард сўм ҳақидаги миш-мишларга 20 га яқин киши, жумладан, расмий шахслар ҳам изоҳ беришни сўраб ёзишди.
Хўш, нима дейишим мумкин, биринчидан, жуда кўп дўстларим ҳеч қандай масъулиятни ҳис қилмасдан ўзлари хоҳлаган нарсани ёзадиган турли хил «чапдан бўлган» Телеграм каналларини ўқишлари ва ҳатто ишонишлари ачинарли. Ва энг муҳими, ҳеч қандай далилсиз.
Иккинчидан, адвокатлар ушбу телеграм каналлари муаллифларига туҳмат тарқатгани учун ҳуқуқ-тартибот идораларига аллақачон мурожаат тайёрламоқда.
Учинчидан, «Humo картаси бузилган» деган нарса йўқ, улар одамни бузиши мумкин - ундан кодларни ўргангандан сўнг, улар ҳатто банкдаги одамни бузиши мумкин, лекин бутун бошли банкни ёки тўлов тизимини бузишлари эҳтимоллиги нолга тенг.
Қандай бўлмасин, дўстлар, маълумотни текширишни ўрганинг, айниқса у ёрқин сарлавҳалар билан тақдим этилган бўлса.
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
❗️HUMO: Диққат! Ёлғон хабарлар тарқалмоқда!
Бугун бир нечта ижтимоий тармоқ саҳифаларида, хусусан Телеграм каналларда гўёки хакерлар Ўзбекистон банкларига ҳужум қилишгани ва HUMO карталардан йирик миқдорда пул ўғирлаганлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Миллий банклараро процессинг маркази шуни маълум қиладики, ушбу маълумотлар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди. HUMO тўлов тизими барча хавфсизлик талабларига жавоб беради ва тизимга бевосита ҳеч қандай киберҳужум содир бўлмаган.
Шунингдек, ижтимоий тармоқ фаолларидан текширилмаган ва ёлғон маълумотларни тарқатмасликларини сўраймиз. Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
⚡️«Менинг биринчи уйим» дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори лойиҳаси эълон қилинди
Унга кўра, «Менинг биринчи уйим» дастурини биринчи босқичини тажриба-синов тариқасида Зангиота тумани «Туркистон» МФЙда амалга ошириш режалаштирилмоқда
Шунингдек, дастур доирасида қуриладиган уй-жойлар аҳолига имтиёзли ва бозор шартларда реализация қилиш, имтиёзли уй-жойлар охирги 5 йил давомида мулк ҳуқуқи асосида уй-жойга эга бўлмаган оилаларга, 15 фоиз миқдорда бошланғич тўлов асосида 20 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шартларида реализация қилиш режалаштирилмоқда.
Қарор лойиҳасида уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга имтиёзли уй-жойлар бўйича бошланғич тўловининг бир қисмини қоплаш учун – қатъий белгиланган 32 миллион сўм миқдорида, ойлик тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – беш йил давомида ҳар ойлик қатъий белгиланган 1 миллион сўм миқдорида Давлат буджети ҳисобидан субсидиялар ажратиш кўзда тутилмоқда.
Дастурнинг амалга оширилишида Туркия Республикаси давлат уй-жой бошқармаси (TOKI) билан ҳамкорлик қилиинади. TOKI Туркияда кам ва ўрта даромадли оилалар учун ижтимоий уйлар қуриш бўйича катта тажрибага эга.
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
Пулда одамни тинчлантирувчи «П» витамини бўлиб, асаблари бузилиб турган одамнинг кайфияти тезда кўтарилади. Айниқса, бу аёлларга жуда тез таъсир қилади.
Бироқ, бу витаминга қаттиқ ўрганиб қолиш одамдаги ҳаловат гармонларини парчалаб ташлайди...
Шунинг учун пулингиз кўп бўлишини, лекин унга қаттиқ боғланиб қолмаслигингизни тилаймиз😉
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
💵 Хорижий валюталарда кредитлар энди микромолия ташкилотларида ҳам берилади
🔘"Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда микромолия хизматларининг ўрни ва улушини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ тадбиркорлик субъектлари хорижий валютада кредит олиш учун нафақат банкларга, балки микромолия ташкилотларига ҳам мурожаат этишлари мумкин.
🔘Шунингдек, эндиликда микромолия ташкилоти лицензия асосида тўлов ташкилоти (Payme, Click ва ҳк каби) фаолиятини ҳам юрита олади.
🔘Микромолия ташкилотлари ривожланиши натижасида микромолия банкларига, микромолия банклари эса тижорат банкларига ва аксинча трансформация жараёнлари яратилади.
Манба: Расмий хабарлар
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
ЖАРИМАЛАР НАРХИ ҲАМ ОШАДИ ЎРТОҚЛАР.
Базавий ҳисоблаш миқдори 1 декабрдан 3% миқдорда (7% эмас!) ўзгариб, 340 минг сўм этиб белгиланмоқда.
Унга кўра, 1 декабрдан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар қуйидагича белгиланади:
• Техник кўрик, «аптечка» — 170 минг сўм (айни вақтда 165 минг сўм);
• Хавфсизлик камарини тақмаслик — 170 минг сўм (айни вақтда 165 минг сўм);
• Ҳужжатсиз юриш — 340 минг сўм (айни вақтда 330 минг сўм);
• Суғуртасиз ҳайдаш — 340 минг сўм (айни вақтда 330 минг сўм);
• «Қизил»дан ўтиш — 680 минг сўм (айни вақтда 660 минг сўм);
• Нотўғри «парковка»— 680 минг сўм (айни вақтда 660 минг сўм);
• Телефонда гаплашиш — 1 млн 20 минг сўм (айни вақтда 990 минг сўм);
• Рақамсиз ҳайдаш — 1 млн 700 минг сўм (айни вақтда 1 млн 650 минг сўм);
• Тезликни ошириш (20 км/с) — 340 минг сўм (айни вақтда 330 минг сўм);
• Тезликни ошириш (20-40 км/с) — 1 млн 700 минг сўм (айни вақтда 1 млн 650 минг сўм);
• Тезликни ошириш (+40 км/с) — 3 млн 60 минг сўм (айни вақтда 2 млн 970 минг сўм);
• Қарама-қарши ҳаракатланиш — 3 млн 400 минг сўм (айни вақтда 3 млн 300 сўм);
..........
• Маст ҳолда ҳайдаш — 8 млн 500 минг сўм ёки 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш (айни вақтда 8 млн 250 минг сўм);
• Мастлик текширувидан бош тортиш — 5 млн 100 минг сўм ёки 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш (айни вақтда 4 млн 950 минг сўм);
• Рухсатсиз «тонировка» — 8 млн 500 минг сўм (айни вақтда 8 млн 250 минг сўм);
• «Тонировка»дан бир йилда такроран рухсатсиз фойдаланиш — 13 млн 600 минг сўм (айни вақтда 13 млн 200 минг сўм).
🚀 Хабарни мошинаси борларга юбориб қўямиз.
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
🏦 ANORBANK Тошкент, Самарқанд, Наманган, Жиззах, Термиз, Чирчиқ ва Ангрендаги офисларига ходимларни ишга таклиф қилмоқда
☑️Тошкент, Самарқанд, Наманган шаҳарларида жойлашган банк офислари юридик шахсларни жалб қилиш бўлимига мутахассислар
▪️Малакавий талаблар:
• Банк соҳасида 2 йиллик иш тажрибаси;
• Иқтисодий мутахассислик бўйича таълим олганлик.
☑️Чирчиқ, Ангрен, Жиззах, Термез шаҳарларида жойлашган банк офисларига корпоратив мижозлар билан ишлаш бўлими бошлиғи
▪️Малакавий талаблар:
• Банк соҳасида 2 йиллик иш тажрибаси, бевосита савдо ва ходимлар жамоасини бошқариш;
• Банк фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларни билиш;
• Жамоада ишни ташкил етиш кўникмаларига эга бўлиш.
📩Резюмеларни hr@anorbank.uz манзилига ёки @sab_hranor Телеграм манзилига юбориш мумкин.
☎️ Мурожаат учун телефон рақам: +998970354009
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
❗️Click иловаси ишламаяпти!
Интернет тезлиги яхши бўлса ҳам "сервер билан алоқа йўқ" деган ёзув чиқмоқда.
Текшириб кўрингларчи.
Соат 22:10 даги ҳолат.
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
Янги тартиб бўйича Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш ҳақида маълумот.
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
❗️МКБанк мижозлари диққатига!
МКБанкнинг ягона МФО тизимига ўтиши муносабати билан 17 ноябрь соат 17:00дан 19 ноябрь 18:00 гача банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Наманган ва Жиззах вилояти минтақавий ва туман филиаллари, банк хизматлари офислари ва банк хизматлари марказлари ҳамда Зиёвуддин филиалига тегишли барча касса тўлов терминаллари, шунингдек, халқаро пул ўтказмалари тизими ва валюта айирбошлаш шохобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилади.
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
⚡️Талабалар учун шартнома тўловларини PayMe тўлов тизими орқали фоизсиз тўлаш имконияти яратилди
Эндиликда, PayMe мобил иловаси орқали талабалар контрактлари учун комиссиясиз (0 %) тўлов қилишлари мумкин.
👉Шунингдек шартнома тўловини қуйидаги иловалар орқали ҳам фоизсиз тўлов қилиш имкони мавжуд:
🔸my.gov.uz портали орқали;
🔸Алоқабанкнинг Zoomrad мобил иловаси орқали.
📌Маълумот учун, айни пайтда Алоқабанк, Туронбанк ҳамда Ўзсаноатқурилишбанк томонидан имтиёзли таълим кредит ажратилмоқда.
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
Қарорга кўра, 2024-2026 йиллар учун “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ фаолиятининг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:
▪️кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган молиявий хизматлар ҳажмини 8 триллион сўмдан 14 триллион сўмга етказиш;
▪️150 та ўрта бизнес корхонасига улуш киритиш ва хизматлар ипотекаси асосида 300 та лойиҳани тадбиркорлик субъектларига сотиш;
▪️ўрта тадбиркорлик субъектлари сонини 2,5 бараварга ошириш;
▪️300 миллион АҚШ доллари миқдорида облигация (евробонд)ларни халқаро капитал бозорларида муомалага чиқариш.
☑️Белгилаб қўйилсинки, давлат дастурлари доирасида ажратилаётган кредитлардан самарали фойдаланиш, уларнинг ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш мақсадида 2024 йил 1 июлдан бошлаб:
▪️кредит ажратишнинг барча босқичлари (аризани кўриб чиқиш, қарор қабул қилиш, кафиллик бериш ва кредит ажратиш) рақамлаштирилган ҳолда электрон платформаларда амалга оширилади;
▪️кредит таъминотларини назорат қилиш, гаровга олинган мулкларни тақиқдан тўлиқ ёки қисман чиқариш ҳамда алмаштириш жараёнлари электрон платформалар орқали марказлашган ҳолда ташкил қилинади;
▪️ахборот технологиялари ёрдамида мижозлар бизнес-режалар асосида фаолият юритиши, пул оқимлари ва бошқа кўрсаткичларини таҳлил қилиш орқали хатарларни олдиндан аниқлаш механизми амалиётга киритилади;
▪️давлат дастурлари доирасида туман (шаҳар) ва маҳаллаларга ажратиладиган кредитлар ҳажми юзага келган муаммоли кредитлар улушидан келиб чиқиб белгиланади.
☑️2024 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар давлат харидлари махсус ахборот порталида давлат иштирокидаги йирик корхоналар билан кооперация асосида ташкил қилинган кичик тадбиркорлик субъектларига ўзлари ишлаб чиқарган товарларни (маҳсулотларни) давлат буюртмачиларига бир молия йили давомида жами 10 миллиард сўмгача қийматда тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишга рухсат берилади.
❗️Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А.Қўчқоров ва Марказий банк раиси М.Б. Нурмуратов белгиланди.
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
"Жабрланувчиларнинг пуллари тиклаб берилади, бунга ҳеч қандай шубҳа бўлмаслиги керак." — "Универсалбанк" кузатув кенгаши раиси Анвар Ирчаев
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар саҳифаларида бир нечта фуқароларнинг банк пластик карталаридан катта миқдорда пул ечиб олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Маблағлар Универсалбанкнинг "Unired Mobile" иловаси орқали ечиб олингани кўрсатилган. Bankers.uz вазиятга изоҳ олиш мақсадида "Универсалбанк" кузатув кенгаши раиси Анвар Ирчаев билан боғланди.
А.Ирчаевнинг маълум қилишича, вазият тўғрисида хабар топиши билан, Facebook тармоғида пост қолдирган жабрланувчилар билан шахсан кўришган ҳамда воқеани батафсил ўрганган.
Пул ўғирланганлиги бу - факт. Вазият қанақа бўлган? Бизнинг мобил иловага фойдаланувчининг картасини улашган. СМС-келяпти, лекин кимдир СМСни "перехват қилиб", ушбу СМСларни иловага киритган. Демак кимдирда фойдаланувчининг маълумотлаари (карта рақами, қайси рақамга улангани ва ҳк) бор, ўша кимдир СМС-хабарни "перехват қилиш"ни ўрганиб олган. Биз илова тарихини кўрдик, СМСлар аниқ (бехато) терилган. Пул ечилган вақт кечаси бўлган. Биз вазият аниқланган заҳоти тегишли ҳуқуқ-тартибот органларига хабар бердик. Шахсан ўзим фойдаланувчиларнинг бир нечтаси билан кўришдим, муаммо қаерда бўлган, СМС-хабарни ким ўқий олиши мумкин, шуларни ўрганишимиз керак. Лекин СМС-хабарни илова эмас, оператор жўнатади, биз уни ким ўқиганини кўра олмаймиз. Ҳозир шуни "тагига етяпмиз". Лекин афсуски, бу нарслар рўй бергани яхши эмас. Бунга барҳам бериш керак. - Анвар Ирчаев.
Анвар Ирчаевнинг қўшимча қилишича, вазият оддий ўғирлик эмас, олдиндан режалаштирилган фирибгарлик схемаси бўлиши мумкин. Мазкур вазиятда қайси йўналишда фойдаланувчи маълумотлари "чиқиб кетганлиги" ҳамда қайси усуллар орқали фирибгарлар унга эга бўлганини текшириб кўриш керак. Чунки ўғирлаётган одам (ёки гуруҳ) олдиндан кимнинг картасида қанча борлигини билган.
Шунингдек, А.Ирчаев "Unired" иловасида муаммолар содир бўлишини олдини олиш мақсадида, вақтинчалик p2p имкониятини ўчириб қўйганини маълум қилган. Шунингдек, жабрланувчиларнинг пуллари тиклаб берилишини таъкидлаб ўтган.
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
⚡️Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун онлайн ариза бериш тизими йўлга қўйилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 ноябрдаги “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон шаклда ариза беришни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.
☑️Қарорга мувофиқ, 2024 йил апрелдан бошлаб:
▪️фуқаролар ортиқча оворагарчиликларсиз онлайн шаклда болалар нафақаси ва моддий ёрдамга ариза топширишлари мумкин. Бунда фуқаролар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали аризаларни юбориш имконияти яратилади.
▪️“Инсон” ижтимоий хизматлар марказларининг ижтимоий ходимларига фуқароларнинг бевосита розилиги билан “Ягона реестри” АТ орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон шаклда ариза бериш ҳуқуқи берилади.
👉Шунингдек, мазкур қарор билан ижтимоий нафақаларни тайинлаш мезонларига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
☑️ 2023 йил декабрь ойидан бошлаб:
▪️болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлангандан сўнг “Ягона реестр” АТ ёрдамида ҳар ойда оиланинг иқтисодий ҳолати автоматик равишда мониторинг қилинади ҳамда оиланинг иқтисодий ҳолати яхшиланган (иккинчи кўчмас мулк ёки нотурар жой, янги автотранспорт харид қилган ёки юқори иш ҳақи олишни бошлаган) бўлса, нафақа тўлови тўхтатилади.
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
❗️QIWI Uzbekistan иловаси 18 декабрдан ўз иш фаолиятини тўхтатишини маълум қилди:
Ҳозир Ўзбекистонда электрон ҳамённинг функционаллари анча чекланган – фақат маҳаллий хизматлар учун тўловлар ва маҳаллий банкларнинг карталарига ўтказмаларни амалга ошириш мумкин. Шу билан бирга, деярли 90% фойдаланувчилар ҳамёнимиздан махсус хорижий хизматлар ва халқаро пул ўтказмалари учун тўловларни амалга ошириш учун фойдаланганлар.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан барча тўлов тизимларига ўрнатилган чекловлар туфайли ушбу хизматлар ҳозирда мавжуд эмас. Шунинг учун биз QIWI Uzbekistan иловасини ёпишга қарор қилдик.
18 декабрдан кейин ҳамёнингиз балансидан пул ечиб олиш учун ариза ёзишингиз керак бўлади. Шунинг учун пулингизни имкон қадар тезроқ ечиб олишни тавсия қиламиз.16 ноябрдан бошлаб электон пулларни сақлаш хизмати учун ҳар куни – кунлик 75 000 сўм комиссия олинади. Бу зарурий чора, чунки QIWI Uzbekistan иловаси ёпиляпти ва биз мижозларимизнинг пулларини ушлаб тура олмаймиз. Илтимос, пулларингизни тезроқ чиқариб олинг!
QIWI Uzbekistan ҳамёни ҳисобида пул қолган бўлса нима қилиш керак?
18 декабргача илова орқали аввалгидек:
- ўзингизнинг Uzcard ва HUMO банк картангизга пул чиқариб олиш;
- ҳар қандай хизматлар - коммунал хизматлар, уяли алоқа ва бошқалар учун тўлов қилиш мумкин.
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
🏦Hamkorbank офис менежери лавозимига танлов эълон қилди
Асосий талаблар:
▪️Олий маълумотга эга бўлиш;
▪️Рус тилини билиш;
▪️35 ёшгача бўлган аёл ва қизлар.
💰 5 млн сўм атрофида иш ҳақи ва бепул тушлик.
📧Резюмеларни қуйидаги ҳаволалар орқали юборишингиз мумкин:
👉https://bit.ly/vakansiya_Hamkorbank
👉https://hamkorbank.uz/uz/rezyume/
📍Андижон вилояти
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
Bank bilan bog‘liq yechimini kutayotgan masalalar hali ko‘p. Bittagina misol: bir bankning plastik kartasi bilan faqat karta ochilgan filial amaliyot bajara oladi. Boshqa filial xizmat ko‘rsatishi uchun undan ham karta ochish kerak.
Bunday muammolar ko‘p. Mijoz, vaqt, resurs, IT borasida ham. "Asaxiy books" nashr qilgan "Bank 4.0" kitobi haqida soha xodimlarining o‘zlari ham iliq fikrlar aytishyapti. Menimcha bu kitobni barcha bank xodimlari, unga mutaxassis tayyorlaydigan oliy o‘quv yurtlari, bo‘lajak bankirlar o‘qishi kerak.
Bank haqidagi mavjud tasavvurlarni umuman o‘zgartiradigan kitob.
O‘sha kitob 👇
https://asaxiy.uz/product/brett-king-bank-40-doim-siz-bilan-hozir-va-shu-erda?fbclid=IwAR0j7a2JqxIKyn0lfx9LoPeK2W99XWJMJ4iSbn0Jh3poTenZ6VC746z0omM
@hamzajumayev
🏦Ўзсаноатқурилишбанк юқори малакали мутахассисларни ишга таклиф этмоқда
☑️Юридик департаменти директори:
🔶НОМЗОДЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР:
▪️Олий юридик маълумот;
▪️Банкда шу каби лавозимда камида 5 йиллик иш тажрибаси;
▪️Амалдаги меҳнат, молиявий, фуқаролик ва маъмурий қонунчилик бўйича эксперт билимга эга;
▪️Рус ва ўзбек тилларини мукаммал билиш.
☑️Риск менежмент департаментига Молиявий рисклар бўйича малакали мутахассислар:
🔶НОМЗОДЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР:
▪️Нуфузли таълим муассасаларининг бакалавр ёки магистр даражаси (риск менежмент, эконометрика, молия, математика);
▪️Банкларидаги ғазначилик ва риск менежмент йўналишларида камида 3 йиллик иш тажрибаси (шундан риск менежмент йўналишида камида 2 йил);
▪️Базел тавсияларини билиши;
▪️MS Office мукаммал фойдаланувчиси;
▪️Махсус дастурлар (Power BI, SQL/PostgreSQL, Python/Java, R stat, Matlab)ни билиш афзаллик ҳисобланади;
▪️FRM/PRM сертификати эга бўлиш афзаллик ҳисобланади;
▪️Ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиш, инглиз тили – ўрта даража.
📩Резюме юбориш: hr@sqb.uz
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
💳Марказий банк OSON тўлов ташкилоти лицензиясини қайта тиклаб берди
Марказий банк бошқарувининг 2023 йил 10 ноябрдаги қарорига мувофиқ, “BRIO GROUP”(OSON) масъулияти чекланган жамиятига тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун лицензия қайта тиклаб берилди.
Маълумот учун, 31 август куни қонунчилик ҳужжатларининг талабларини бузганлиги учун “BRIO GROUP” МЧЖ (OSON) тўлов ташкилотига нисбатан “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонунга асосан жарима санкцияси қўлланилган эди.
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar