bankxabar | Неотсортированное

Telegram-канал bankxabar - 🇺🇿Bankxabar

36183

Банк ва молия янгиликлари биринчи бизда! Коментария гуруҳи: @bankxabarchat Мурожаат ва тижорий ҳамкорлик учун: @Xabaryozishbot

Подписаться на канал

🇺🇿Bankxabar

❗️Банкларда тўловлар 22:00 гача узайтирилди.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Жўқорғи Кенгес депутати этиб сайланган Банк бошқарув раислари:

☑️ Аннаклычев Сахи Сапармухамедович—БРБ раиси;

☑️ Ирисбекова Каммуна Наринбаевна—Алоқабанк раиси.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

📣 Smart Businessdan foizsiz muddatli toʻlov — 599 000 so‘mga onlayn-kassa!

Onlayn-kassa quyidagilarga imkon beradi:
✔️ Barcha turdagi toʻlovlarni qabul qilish;
✔️ Shaxsiy kabinetda tovarlar hisobini yuritish;
✔️ Markirovkalangan mahsulotlar bilan ishlash

Yashirin toʻlovlar yoki komissiyalarsiz!
+ Dastlabki to‘lov – atigi 599 000 so‘m;
+ Oylik toʻlov - 6 oy davomida 350 000 soʻmdan.

⌛️ Rasmiylashtirishga atigi 30 daqiqa ketadi.

🌐 Bepul maslahat olish uchun saytda murojaat qoldiring: SAYTGA HAVOLA
🔗 Yangiliklarni oʻtkazib yubormaslik uchun obuna boʻling: @smartpos_uz

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Мерей Омонбоева фирибгарликда айбли деб топилди

Мерей Омонбоева, Навоий вилояти Савдо-саноат палатаси раҳбари, Навоий шаҳар ҳокими номи билан сохта Telegram аккаунт очиб, тадбиркордан 23 минг доллар ва 136 млн сўм олган. Пуллар онасининг даволанишига сарфланган.

Суд уни фирибгарликда айбдор деб топди, лекин зарар қоплангани ва ижтимоий фаолияти туфайли жазодан озод қилди.

Маълумот учун, Мерей Омонбоева – 27 ёшда бўлиб, у 2024 йилда Навоий вилояти Савдо-саноат палатаси раҳбари этиб тайинланган. У аввал Навоий шаҳридаги "Зарафшон" маҳалласида ҳоким ёрдамчиси вазифасида ишлаган ва Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган.

Манба

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️Бугун - 30 октябрь куни банкларда тўловлар 19:00 гача узайтирилди.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

#сўраган_эдингиз

Дебет ва кредит фарқи нимада?

👉 Тасаввур қилинг, сизнинг ҳамёнингизда икки дўст бор, булар: Дебет ва Кредит.

☑️ Дебет: «Менинг пулларим! Қара, ҳар ой маош тушади ва тўғридан-тўғри менга келади. Ҳар сафар сен дўконга кирсанг, мен йўқоламан! Аммо мен бор пайтда ҳаёт ширин.»

☑️ Кредит: «Мен сенга пул бераман, лекин кейин менга қайтаришни унутма! Мени тўғри йўлда юритмасанг, бошингни оғритаман.»

▪️Қисқаси: Дебет – ўзингни пулинг, сенга тегишли. Кредит эса – дўстингдан қарзга олинган пул.

Шундай экан, дебет билан дўстлаш, кредитни эса эҳтиёткорлик билан ишлат!

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️2025 йил учун Бюджетномада банкларга оид асосий маълумотлар:

1. Банкларнинг устав капитали

Тижорат банкларининг устав капиталини ошириш учун 1,6 трлн сўм ажратилади.

2. Кредитлаш ва молиялаштириш

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун банклар орқали ажратилган кредитлар бўйича 360 млрд сўм компенсация ажратилади.

Кредит фоизларини қоплаш учун 842 млрд сўм ажратилади.

3. Халқаро операциялар ва молия бозори

Давлат кафолатисиз банклар халқаро молия бозорларидан маблағ жалб қилишни давом эттиради.

2019–2024 йиллар давомида 3,2 млрд АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар банклар ва йирик давлат корхоналари томонидан халқаро облигациялар чиқариш орқали жалб қилинган.

4. Рақамлаштириш ва молия секторидаги ўзгаришлар

Молиявий ислоҳотлар доирасида банкларнинг шаффофлигини таъминлаш ва “Fitch”, “S&P”, “Moody’s” каби халқаро рейтинг агентликлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 💸 Octobankning Octo-Mobile ilovasida xalqaro pul o’tkazmalari

Octobankning Octo-Mobile ilovasi xalqaro pul o’tkazmalarining ikkita qulay usulini taklif qiladi — Visa Direct va SWIFT orqali.

— Visa Direct — 180 mamlakat Visa kartalariga tezkor pul o’tkazmalari. Valyuta kartalarini ochmasdan yaqinlarga tezkor pul o’tkazish uchun qulay. O’tkazmalarni Humo va Uzcard kartalaridan yuborish mumkin.

— SWIFT — chet eldagi o’qish, davolanish va yirik xaridlar uchun to’lov qilishning ishonchli usuli. Dunyoning deyarli istalgan bankidagi hisob raqamiga pul o’tkazish. Yuqori darajadagi xavfsizlik.

Batafsil ma’lumotni Octobank sayti orqali bilish mumkin: https://octobank.uz/uz/matbuot-markazi/yangilik-visa-direct-va-swift-orqali-xalqaro-otkazmalar-octobank

Reklama

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️БАНКЛАРДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ СОНИ ОРТИБ БОРМОҚДА!
(29.10.2024 ҳолатига)

Айни пайтда қуйида кўрсатилган банклар томонидан hh.uz платформасига жами 606 та бўш иш ўринлар мавжудлиги ҳақида маълумот жойланган:

Банк соҳасидаги кадрлар ҳолатига назар ташласак, «UZUM TECHNOLOGIES» 133 та вакансия билан энг кўп бўш иш ўринларига эга эканлиги маълум бўлди. Бу ҳолат компания ичидаги кадрлар сиёсати ва ишчи муҳитидаги муаммолардан ёки янги савдо нуқталари очилишидан дарак бериши мумкин.

💳 «UZUM TECHNOLOGIES»да жами 133 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 Ҳамкорбанкда жами 69 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 ТБС банкда жами 68 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 Ипотека банкда жами 44 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 АВО банкда жами 43 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Октобанкда жами 32 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦Янги банкда жами 29 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Халқ банкида жами 19 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Ҳаётбанкда жами 17 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Капиталбанкда жами 16 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Тенге банкда жами 16 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Инфинбанкда жами 16 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 Ўзмиллийбанкда жами 15 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Апекс банкда жами 15 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Асакабанкда жами 13 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Ўзсаноатқурилишбанкда жами 12 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Анорбанкда жами 9 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Ипак Йўли банкда жами 9 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Смартбанкда жами 8 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 МКБанкда жами 8 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Давр банкда жами 5 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Агробанкда жами 4 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Гарант банкда жами 4 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Туронбанкда жами 2 та вакансия мавжуд—Батафсил

Ушбу вакансиялар бўйича тўлиқ маълумот олиш учун «Батафсил» деб ёзилган сўз устига босинг.

☝️Иш изловчилар учун «UZUM TECHNOLOGIES»даги бўш ўринлар катта имконият бўлиб кўринса-да, бундай кўламдаги вакансиялар сони ортида кадрлар сиёсати ва иш муҳитидаги жиддий муаммолар ётган бўлиши мумкин. Янгидан ишга кирмоқчи бўлганлар бу омилларни ҳисобга олиб, қарор қабул қилишлари мақсадга мувофиқ.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

⚡️ НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ОЧИШ УЧУН ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ!

Тижорат банклари томонидан "2024-2028 йилларда нодавлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини давлат-хусусий шекриклик асосида ривожлантириш" лойиҳаси доирасида жалб этилган маблағлар ҳисобидан давлат-хусусий шекриклик шаклидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун:

☑️ Туманларда: 10 йил муддатга, шу жумладан, 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 14% ставкада;

☑️ Нукус шаҳри, вилоятларнинг маъмурий марказдари ва вилоят бўйсинувидаги шаҳарларда: 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 16% ставкада;

☑️ Тошкент шаҳрида: 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 18% ставкада кредитлар ажратилади.

☑️ Ушбу лойиҳа доирасида ҳудудларга бириктирилган тижорат банклари
(Ислом тараққиёт банкидан ажратилган маблағлар доирасида):

🏦 Ўзсаноатқурилишбанк:
◦  Қорақалпоғистон Республикаси;
◦  Андижон вилояти;
◦  Наманган вилояти;
◦  Фарғона вилояти;
◦  Тошкент шаҳар.

🏦 Агробанк:
◦  Бухоро вилояти;
◦  Навоий вилояти;
◦  Қашқадарё вилояти;
◦  Самарқанд вилояти.

🏦 Ўзмиллийбанк:
◦  Хоразм вилояти;
◦  Сурхондарё вилояти.

🏦 Алоқабанк:
◦  Тошкент вилояти;
◦  Жиззах вилояти;
◦  Сирдарё вилояти.

❓Кимлар нодавлат мактабгача таълим ташкилотини очиши мумкин?

▫️ Тадбиркорлик субъектлари — Якка тартибдаги тадбиркорлар ёки юридик шахслар
▫️ Малакага эга шахслар — Таълим соҳасида тажрибага эга шахсларга афзаллик берилади.

📄 Кредит олиш учун зарур ҳужжатлар:

➖Лойиҳанинг бизнес-режаси ва сметаси
➖ Ташкилотни рўйхатдан ўтказиш ҳужжатлари
➖ Бино ёки ер майдонига оид ҳужжатлар
➖ Банк талабларига мувофиқ кафолат ёки гаров ҳужжатлари

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

😊 Poytaxt bank’дан янги VISA карта очтириб, ўзига хос афзалликлардан фойдаланинг!

Poytaxt bank мижозлар учун янги VISA карталарини тақдим этмоқда:

1. VISA Classic
2. VISA Gold
3. VISA Infinite

Ҳар бир карта тури ўзига хос афзалликларга эга, батафсил: https://poytaxtbank.uz/uz/private/plastic-cards/list/

Ушбу янги карталар мижозларга халқаро тўловлар ва қулай хизматлар таклиф этади. Poytaxt bank VISA карталари орқали молиявий эҳтиёжларингизни осон ва қулай амалга оширинг!

📞 +998 71 214 20 00

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Водийлик фермерлар учун 10 йилгача бўлган муддатга имтиёзли кредит!

Халқ банки Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидаги фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига пахта ва ғалладан ташқари барча қишлоқ хўжалиги соҳаларига имтиёзли кредит таклиф қилади.

▪️Кредит шартлари:
◦  Муддат: 10 йилгача
◦  Йиллик фоиз: 18,5% (АҚШ долларида – 6,5%)
◦  Имтиёзли давр: 36 ойгача
◦  Тўловлар: ҳар 6 ойда бир марта

💰 Кредит миқдори:
◦  Фермерлар ва қ/х корхоналари – $500 000 (ёки сўм эквиваленти)
◦  Ёш тадбиркорлар – $100 000 (ёки сўм эквиваленти)

Батафсил

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Марказий банк Раиси сайловда овоз берди!

Марказий банк Раиси Нурмуратов Мамаризо Бердимуратович Учтепа тумани, Бешқайроғоч маҳалласидаги 209-сайлов участкасига ташриф буюриб, овоз берди!

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

БОШЛАНҒИЧ ТЎЛОВСИЗ АВТОКРЕДИТЛАР

🏦 Saderat Bank: 28% фоиз ставкасидан 4 йил муддатга бирламчи бозор учун автокредит таклиф этади.
Батафсил маълумот

🏦 Ipak Yo'li Banki: 28,90% фоиз ставкаси билан 36 ойгача, 29,90% ставкаси билан 60 ойгача муддатга иккиламчи бозор учун автокредит беради.
Батафсил маълумот

☑️ Бу кредитлар гаров сифатида сотиб олинаётган автомобилни талаб қилади ва асосан расмий даромадни ҳужжатлаштириш керак бўлади. Агар сиз автомобил сотиб олишни режалаштираётган бўлсангиз, ушбу банклардан бирига мурожаат қилишингиз мумкин. Батафсил маълумот учун банк сайтлари ёки яқин филиалларига мурожаат қилиш тавсия этилади.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️"Тижорат банклари ликвидлилигини фавқулодда қўллаб-қувватлаш тартибини белгиловчи низом" лойиҳасини таҳлил қиламиз:

🏦 Марказий банк тижорат банкларининг барқарор фаолиятини таъминлаш ва молиявий тизим хавфсизлигини ошириш мақсадида янги тартиб жорий этди. Ушбу тартиб орқали банклар қисқа муддатли молиявий қийинчиликларни енгиб ўтиши ва мижозлар олдидаги мажбуриятларни ўз вақтида бажариши учун зарур ёрдам олиш имконига эга бўлади.

📝 Мазкур тартибнинг асосий мазмун ва мақсадлари:

1. Фавқулодда қўллаб-қувватлаш кредити: Марказий банк молиявий қийинчиликларга дуч келган тижорат банкларига қисқа муддатли ёрдам сифатида фавқулодда кредит ажратади. Бу кредит банкнинг тўлов қобилиятини тиклашга ва тизимдаги барқарорликни сақлашга ёрдам беради.

2. Кимлар кредит олиши мумкин?
Ушбу ёрдам фақат:

— Тўловга қобилиятли банкларга (келгуси 6 ой ичида ўз капитали тикланиши кутилган банклар),

— Барқарор банкларга (молиявий кўрсаткичлари келгуси 3 йилда яхши бўлиши кутилган банклар) ажратилади.

3. Кредит шартлари:

— Кредит миллий валютада берилади ва дастлаб 2 ҳафталик муддатга ажратилади.

— Зарурат туғилганда бу муддат 6 ойгача узайтирилиши мумкин. Агар тизимга жиддий хавф туғилса, кредит бир йилгача давом эттирилади.

— Кредит учун фоиз ставкаси Марказий банкнинг ликвидлик бўйича операцияларига мос келадиган даражада белгиланади.

4. Гаров ва шартлар:
Банклар ушбу кредитларни олиш учун Марказий банкка мақбул активларни гаров сифатида тақдим этади. Гаров сифатида қуйидаги активлар қабул қилинади:

— Давлат қимматли қоғозлари;

— Марказий банкдаги депозит маблағлари;

— Банкнинг кредит портфели ва кўчмас мулк активлари.

👆Гаровлар Марказий банк томонидан баҳоланади ва фақат талабларга жавоб берган активлар қабул қилинади.

⚖️ Молиявий хавфларни бошқариш ва мониторинг:

▪️Марказий банк банклар томонидан ажратилган кредитлар ва гаровларнинг ҳолатини мунтазам кузатиб боради.

▪️Банклар кредитдан фойдаланаётган даврда ўз ликвидлигини тиклаш режасини амалга оширишлари ва ҳар уч ойда бу режани янгилаб боришлари керак.

▪️Кредит олишда нотўғри маълумот тақдим этиш ёки шартларга риоя қилмаслик банкни кредит олиш ҳуқуқидан маҳрум этиши мумкин.

📌 Мазкур тартибнинг афзалликлари:

1. Барқарор банк тизими: Ушбу механизм орқали банклар вақтинчалик молиявий қийинчиликлардан чиқиб кетиш имкониятига эга бўлади, бу эса банк тизими узлуксизлигини таъминлайди.

2. Ишончнинг ошиши: Мижозлар ва инвесторларда банк тизимига бўлган ишонч ошади, чунки Марказий банк муаммоли вазиятларда тезкор ёрдам кўрсатади.

3. Хавфларни камайтириш: Банкларнинг молиявий фаолиятини мониторинг қилиш орқали тизимдаги кенг кўламли молиявий хавфлардан ҳимоя қилинади.

☑️ Хулоса: Марказий банкнинг ушбу қарори банк тизими барқарорлигини таъминлашга ва иқтисодий хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилган муҳим қадамдир. Бу нафақат банкларга қисқа муддатли ликвидлик муаммоларини енгишда ёрдам беради, балки умумий молиявий барқарорликни ҳам оширади.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️Бугун - 31 октябрь куни банкларда тўловлар 21:00 гача узайтирилди.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Asakabank Matbuot markazi "Faktoring, uning muddati va diskonti" tushunchalari haqida tushuntiradi:

🤔 Faktoring nima?

Faktoring — bu moliyaviy xizmat bo‘lib, unda kompaniya o‘z hisob-fakturalari (debitor qarzlari)ni bankka sotadi. Buning evaziga bank kompaniyaga hisob-faktura summasining asosiy qismini oldindan to‘laydi va bu bilan kompaniyaga aylanma kapitalni tezda qo‘lga kiritish imkonini beradi. Bu ayniqsa kompaniyalarga pul mablag‘lari tez muddatda kerak bo‘lganda juda foydali.

👉 Sodda qilib aytganda: Tasavvur qiling, kompaniya mijozga mahsulot sotdi va mijoz 90 kun ichida to‘lashi kerak. Agar kompaniyaga tezda pul kerak bo‘lsa, u bankka murojaat qilib, hisob-fakturani bankka sotadi. Bank kompaniyaga to‘lovni (masalan, muddatidan kelib chiqib diskont chegirilgan holda 88-98%) oldindan to‘laydi.

👌 Misol: A kompaniyasi B kompaniyasiga 10 million so‘mlik mahsulot sotdi va to‘lov muddati 60 kun. Lekin A kompaniyasiga shu kunning o‘zida pul kerak. Shunda A kompaniyasi bankka murojaat qiladi va hisob-fakturani sotadi. Bank A kompaniyasiga ushbu 10 million so‘mning 96% ini (ya’ni 9.6 million so‘m) oldindan to‘laydi. Qolgan 0.4 million so'mini bank moliyalashtirish uchun diskont hisobiga chegirib qoladi.

🤔 Muddat nima?

Faktoring shartnomasidagi muddat — bu bank tomonidan kompaniyaga oldindan pul to‘langan kundan boshlab, mijoz to‘lovni amalga oshirishga qadar bo‘lgan vaqt davomiyligidir. Bu vaqt mobaynida bank hisob-faktura bo‘yicha pulni qaytarilishini kutadi.

👉 Sodda qilib aytganda: Muddat — bu mijozning qancha vaqt ichida to‘lovni amalga oshirishini kutish muddati.

👌 Misol: Agar faktoring shartnomasiga ko‘ra mijoz 90 kun ichida to‘lovni amalga oshirishi kerak bo‘lsa, muddat 90 kun hisoblanadi. Bu muddat ichida bank yoki moliya muassasasi mijozdan to‘lovni qabul qiladi va to‘liq hisob-kitob amalga oshiriladi.

🤔 Diskont nima?

Diskont — bu faktoring xizmatidan foydalanish uchun bank tomonidan ushlab qolinadigan xizmat haqidir. Bank hisob-faktura bo‘yicha oldindan to‘lovni amalga oshirganda, ma’lum foizni ushlab qoladi. Bu foiz miqdori faktoring muddatiga bog‘liq holda o‘zgarishi mumkin.

👉 Sodda qilib aytganda: Diskont — bu bankning faktoring xizmati uchun xizmat haqi yoki foizi. Muddat qancha uzoq bo‘lsa, diskont miqdori shuncha yuqori bo‘ladi.

👌 Misol: Agar bank faktoring shartnomasiga ko‘ra 30 kun muddatga 2% diskont belgilagan bo‘lsa, kompaniya hisob-fakturasidan 2% miqdorini ushlab qoladi. Masalan, hisob-faktura summasi 1 million so‘m bo‘lsa, bank 20,000 so‘mni diskont sifatida ushlab qoladi va kompaniyaga 980,000 so‘m to‘laydi. Agar muddat 90 kun bo‘lsa, diskont 6% bo‘lishi mumkin. Bu holda bank 60,000 so‘mni ushlab qoladi va kompaniyaga 940,000 so‘m to‘laydi.

💡Xulosa

◦  Faktoring — kompaniya hisob-fakturasini bankka sotib, tezda pul olish imkoniyati.
◦  Muddat — mijozning to‘lovni amalga oshirishga mo‘ljallangan vaqti.
◦  Diskont — bankning ushbu xizmat uchun ushlab qoladigan xizmat haqi yoki foizi.

👉 На русском языке

📌Facebook 📌Instagram 📌AsakabankMatbuotMarkazi">You tube

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Факторинг хизматларини таклиф этувчи банклар рўйхати:

🏦 Асакабанк
Муддати: 180 кунгача
Дисконт: 30 кун учун 2%
Миқдори: Чекланмаган
☎️ 1152

🏦 БРБ
◦  Регуляр факторинг:
Муддати: 120 кунгача
Миқдори: Кичик бизнес учун – 1 млрд сўм, ўрта бизнес учун – 5 млрд сўм, корпоратив бизнес учун – 10 млрд сўм
Дисконт:
30 кунгача – 2.5%
60 кунгача – 5%
90 кунгача – 7.5%
120 кунгача – 10%
◦  Реверсив факторинг:
Муддати: 120 кунгача
Миқдори: Кичик бизнес учун – 1 млрд сўм, ўрта бизнес учун – 3 млрд сўм, корпоратив бизнес учун – 7 млрд сўм
Дисконт:
30 кунгача – 2.5%
60 кунгача – 5%
90 кунгача – 7.5%
120 кунгача – 10%
☎️ 1254

🏦 Анорбанк
Муддати: Миллий валютада – 90 кунгача, хорижий валютада – 180 кунгача
Миқдори: 300 млн сўмгача
Дисконт: Миллий валютада – 10%, хорижий валютада – 7%
☎️ 1290

🏦 Майбанк
Муддати: 90 кунгача
Миқдори: Чегараланмаган
Дисконт: 30 кунгача – 2.5%
☎️ 55-520-44-44

🏦 Пойтахтбанк
Муддати: 90 кунгача
Миқдори: Чекланмаган
Дисконт:
30 кунгача – 2%
60 кунгача – 5%
90 кунгача – 7%
☎️ 71-214-20-00

🏦 Трастбанк
Муддати: 90 кунгача
Миқдори: Тадбиркорлик субъектининг охирги 3 ойлик тушумидан келиб чиқиб
Дисконт: 2% дан 10% гача
☎️ 1287

🏦 МКБанк
Муддати: 180 кунгача
Дисконт:
90 кунгача – 6%дан кам эмас
180 кунгача – 8%дан кам эмас
☎️ 1285

🏦 Азия Альянс банк
◦  Онлайн факторинг:
Лимит муддати – 12 ойгача, муддати – 180 кунгача
Дисконт: 2.8%дан бошланади
◦  Реверсив факторинг:
Муддати: 180 кунгача
Дисконт: 2.5%дан бошланади
◦  Классик факторинг:
Муддати: 180 кунгача
Дисконт: 2.5%дан бошланади
☎️ 71-231-60-00

🏦 Халқ банки
Муддати: 180 кунгача
Дисконт:
Сўмда: 90 кунгача – 6%, 91-180 кунгача – 12%
АҚШ долларида: 90 кунгача – 3%, 91-180 кунгача – 6%
☎️ 1106

🏦 Ипак Йўли банки
Муддати: 180 кунгача
Миқдори: 50 миллион сўмдан
Дисконт: Мижоз билан келишилган ҳолда
☎️ 1296

🏦 Алоқабанк
Муддати: 90 кунгача
Миқдори: шартномага асосан
Дисконт: 10%
☎️ 71-230-77-77

Ҳар бир банкнинг шартларини уларнинг веб-сайтлари ёки колл-марказлари орқали кўриб чиқиб, ўз бизнесингиз учун қулай вариантни танланг!

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🤗 Орзуингиздаги тўйни биз билан рўёбга чиқаринг!

🏦Асакбанкдан микроқарз – тезкор ва осон молиявий ёрдам!

🤔Нима учун бизнинг микроқарз?
👉 Расмийлаштириш – 15 дақиқа
👉 Муддати – 4 йилгача
👉 Миқдори:
— Мобил иловада – 50 млн сўмгача
— БХМларда – 100 млн сўмгача

🤩 Маошни кутиш шарт эмас – орзуингизни бугун амалга оширинг!

🫵 Ариза қолдиринг ва пул олиш йўлини сизга айтамиз.

📞 Батафсил: 1152

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

#сўраган_эдингиз

Актив ва пассив фарқи нима?

👉 Тасаввур қилинг, сизда икки дўст бор: Актив ва Пассив. Улар иккаловининг пулга муносабати мутлақо бошқача!

☑️ Актив: «Бемалол дам олавер, ака! Мен сенга пул топиб келаман!»

Бу – сиз учун пул ишлайдиган ботир қаҳрамон. Ижарага берилган уй, депозит ёки бизнес – буларнинг ҳаммаси актив! Актив доим сизга пул киритиб туради. Ундай дўстни топган бўлсангиз, сиқилманг: у сиз ухлаб ётган пайтда ҳам пул топаверади!

☑️ Пассив: «Э-э, ака, бир нарса керак эди…»

Мана бу дўст эса доим пул сўрашдан чарчамайди. Ҳар сафар қўнғироқ қилса, демак, пул чиқиб кетиши аниқ! Кредитлар, машинага бензин, катта коммуналлар – булар пассивнинг севимли иши. Ҳатто 5 дақиқа тинч қўйса ҳам, эртасига яна: «Ҳалигача беришни унутмадингизми?» деб сўраб қолади.

😁 Қисқа қилиб:

▪️Актив – пулни сизга олиб келади. «Сен дам ол, мен ишлайман!» дейди.

▪️Пассив – пулни сиздан олиб кетади. «Сен ишла, мен дам оламан!» дейди.

😄 Шундай экан, ҳаётингизни активлар билан бойитишга ҳаракат қилинг, пассивларни эса «жуда ҳам яқин» олиб юрманг! Ахир, пул сизнинг дўстингиз бўлсин, душманингиз эмас!

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Эртага Марказий банкнинг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Бошқарув йиғилиши бўлиб ўтади

12 сентябрь куни ўтказилган охирги йиғилишда Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз, 13,5% даражасида қолдиришга қарор қилган эди.

Эртанги йиғилишдан сўнг, Марказий банк Раиси иштирокида матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган.

Ушбу видеороликда асосий ставка тушунчаси ҳақида батафсил тушунтириб ўтилган.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Тижорат банкларининг Марказий банкда депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилмоқда

Иловада тижорат банклари учун мажбурий резервлар шакллантирилиши лозим бўлган мажбуриятларнинг рўйхати келтирилган.

Рўйхатда турли хил банк маҳсулотлари ва хизматлари бўйича мажбуриятлар, масалан, турли турдаги депозитлар, кредитлар ва бошқа молиявий мажбуриятлар киритилган.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

💼 HH.UZ орқали резюме юбориш бўйича қадамма-қадам қўлланма

🔑 1-қадам: Платформада рўйхатдан ўтинг
◦  hh.uz сайтига кириб, рўйхатдан ўтинг.
◦  Шахсий маълумотларингизни киритиб, логин ва парол яратинг.

🖋 2-қадам: Резюме яратиш
◦  “Резюме яратиш” бўлимига ўтинг.
◦  Таълим, иш тажрибаси, малакаларингизни аниқ ва батафсил киритинг.

🔍 3-қадам: Вакансияларни излаш
◦  Мос вакансияларни излаш учун қидирув панелидан фойдаланинг.
◦  Соҳа, шаҳар ва маош миқдори бўйича фильтрлардан фойдаланинг.

📤 4-қадам: Резюме юбориш
◦  Танланган вакансияга “Резюме юбориш” тугмачасини босинг.
◦  Тўғри алоқа маълумотларингизни тақдим этинг.

📄 5-қадам: Мотивацион хат ёзиш (ихтиёрий)
◦  Агар керак бўлса, мотивацион хат қўшинг. Бу хатда ўзингизни нега айнан ушбу ишга мос деб ҳисоблашингизни баён қилинг.

🕰 6-қадам: Жавоб кутиш
◦  Рекрутерлар билан мулоқотга тайёр бўлинг. Телефон ва электрон почтангизга мурожаатлар бўлишини кутинг.

🔄 7-қадам: Резюмени доимий янгилаб туринг
◦  Янги малака ва тажрибаларингизни қўшиб, резюмени мунтазам янгиланг.

📌 Маслаҳатлар:
◦  Резюмени ҳар бир вакансияга мослаштиринг.
◦  Калит сўзлардан фойдаланиб, резюменинг қидирув тизимида кўринишини оширинг.
◦  Имловий хатолардан сақланинг.

❗️Аниқ ва тўғри тўлдирилган резюме билан орзуингиздаги ишга эришиш имконияти юқори!

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ “DAVR BANK”ГА НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАДИ

Рақобат қўмитаси “DAVR BANK”нинг ташқи рекламаларида нотўғри маълумотлар берилганини аниқлади.

👉 Банк рекламада 50 млн сўмгача микрокредитни “Davr mobile” орқали тақдим этилишини маълум қилган, лекин қўшимча шартлар, масалан, 6 ойлик иш стажи ва 43% фоиз ставкасини кўрсатмаган.

👉 Шунингдек, тадбиркорларга 24% дан 5 млрд сўмгача кредит реклама қилинган бўлса-да, сайтдаги маълумотларга кўра, фоиз ставкани 32.99% этиб белгилаган.

Қонунбузарликлар сабабли банкка молиявий жарима тайинланди ва қонунга риоя қилиш бўйича кўрсатма берилди.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

“ASIA ALLIANCE BANK” ATB birinchilardan boʻlib tadbirkorlik subyektlari uchun Onlayn- faktoring xizmatini taklif etdi.
Ushbu mahsulot onlayn tarzda Yetkazib beruvchilarni va Xaridorlarlarni moliyalashtirishga imkoniyat beradi.
Ushbu jarayonda hujjatlar real vaqt rejimida platformaga yuklanadi va imzolanadi.

Platforma sizga limitlar mavjudligi va moliyalashtirish hajmini kuzatish imkonini beradi.

Onlayn-faktoring xizmatlari bankda hisob raqamiga ega bo‘lgan Yetkazib beruvchi hamda Xaridorlarga ko’rsatiladi.

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🟦 Ўзсаноатқурилишбанк 102 ёшда!

Бугун юртимизнинг энг бой тарихга эга молиявий муассасаларидан бири — Ўзсаноатқурилишбанк ташкил этилганига 102 йил тўлди!

1922 йилда Тошкентда Саноатбанкнинг Ўрта Осиё идораси сифатида фаолиятини бошлаган ушбу банк бугунги кунда ҳам тараққиёт йўлида муваффақиятли давом этмоқда.

Банкхабар телеграм канали номидан банк жамоасига янги марралар ва улкан муваффақиятлар тилаймиз! Халқ хизматида чарчаманг! 👏

#Ўзсаноатқурилишбанк #Табрик #102Йил #Муваффақият

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Асакабанкдан Факторинг Хизмати!

Факторинг — маҳсулотларингиз учун тўловларни олдиндан олиш имкони. Сиз етказиб берган маҳсулотларингиз учун дарҳол тўлов олишингиз мумкин, бу эса бизнесингизни ривожлантиришга ёрдам беради.

💡 Факторинг афзалликлари:

👉 Пул оқими тезлашади;
👉 Сотувлар ва даромадлар ошади;
👉 Тўловлар назорати ва самарали бошқарув орқали дебитор қарзлари билан боғлиқ хавфлар сезиларли даражада пасаяди.

Шартлар:

– Дисконт: 30 кун учун 2%.
– Муддат: 180 кунгача.

🤝 Талаб: Корхонангизнинг асосий ҳисобрақами Асакабанкда бўлиши керак.

📞 1152 рақамига қўнғироқ қилинг ва бизнесингизни кенгайтиринг!

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️БАРЧА БАНК ХОДИМЛАРИ ВА МИЖОЗЛАР УЧУН!

Тижорат банкларида мижозларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва улар билан ишлаш тартибини такомиллаштириш мақсадида 3030-сонли низомга қуйидаги муҳим ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилди:

☑️ Мурожаатларни рўйхатга олиш ва мониторинг қилиш:

▪️Мурожаатларни махсус электрон ахборот тизимида рўйхатга олиш талаби жорий этилди. Бу тизим орқали мурожаатлар ягона базада сақланади ва ҳар бир мурожаатнинг такрорийлиги ёки янгилиги текширилади.

▪️Тизим мурожаатларнинг санаси, тури ва банк тузилмасига кўра тўлиқ маълумотни рўйхатга олади ва назорат қилади.

☑️ Мурожаатларни қабул қилиш каналларининг кенгайиши:

▪️Банклар мижозлардан оғзаки, электрон ва ёзма шаклда мурожаатлар қабул қилиши шарт. Шу билан бирга, мурожаатлар банкнинг мобил иловаси ёки веб-сайти орқали ҳам юборилиши мумкин.

▪️Колл-марказлар орқали мурожаатларни қабул қилиш ва уларни иш вақти давомида кўриб чиқиш талаб қилинган.

☑️ Мурожаатларнинг шаффофлиги ва қонунийлиги:

▪️Банк мижозларга мурожаатларнинг натижаси ва ижроси тўғрисида маълумот бериши шарт. Мурожаат натижаси бўйича рад жавоблари сабаблари билан бирга тушунтирилиши керак.

▪️Банк ходимларининг ҳаракатлари устидан берилган шикоятлар бевосита ушбу ходим томонидан эмас, балки мустақил тузилма томонидан кўриб чиқилади.

☑️ Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари:

Ҳар бир мурожаат 15 кун ичида кўриб чиқилиши, зарур ҳолларда бу муддат бир ойгача узайтирилиши мумкин. Банклар бу жараёнда сансалорлик ва бюрократияга йўл қўймасликлари керак.

☑️ Мурожаатларнинг ҳуқуқий ҳимояси:

▪️Банклар мижозлар ва уларнинг вакилларига мурожаат қилиш жараёнида босим ўтказмаслик ва уларни таъқиб этмаслик мажбуриятини олдилар.

▪️Мижозларга мурожаатларни текшириш материаллари билан танишиш ҳуқуқи берилди, агар бунда учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари бузилмаса.

Ушбу ўзгартиришлар банк хизматлари сифатини ошириш, мижозлар билан шаффоф ва самарали муносабат ўрнатиш ҳамда банк тузилмаларидаги масъулиятни кучайтиришга қаратилган.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️Банк ходимининг касб одоб-ахлоқи

Республикадаги барча банкирлар ўқиб чиқишини тавсия қиламиз.

Мазкур талабларга риоя қилиш Ўзбекистон Республикасининг барча банк ходимлари учун мажбурийдир.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️Марказий банк томонидан «тижорат банклари ликвидлилигини фавқулодда қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида»ги низом лойиҳаси эълон қилинди

☑️ Ушбу низомни асосий мақсади:

1. Ликвидлиликни қўллаб-қувватлаш: Тижорат банкларида муваққат молиявий муаммолар туғилганда, уларнинг ликвидлигини тиклашга қаратилган кредитлар ажратилади.

2. Барқарорликни таъминлаш: Банк тизимининг умумий барқарорлигини сақлаш ва молиявий тизимдаги хавфларни камайтириш.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…
Подписаться на канал