🏦 Ориент Финанс Банк — корпоратив бизнесни ривожлантиришда етакчи!
UZCARD FORUM 2024 доирасида ўтказилган Uzcard Awards 2024 йиллик мукофотлаш маросимида Ориент Финанс Банк «Корпоратив бизнесни ривожлантиришда етакчи» номинациясида ғолиб деб топилди.
✅ Бу ғалаба корпоратив мижозлар учун хизматларни такомиллаштириш, инновацион ечимларни жорий этиш ва ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича узлуксиз олиб борилаётган ишларнинг самарасидир. Биз мижозларимизга ишончи ва ҳамкасбларимизга касбий маҳорати учун миннатдорчилик билдирамиз!
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
💰 Ҳам пассив даромад, ҳам қимматбаҳо совғаларга эга бўлинг!
🏦 Халқ банкидан супер акция! Онлайн омонат очинг ва ғолиблар сафида бўлиш имкониятига эга бўлинг!
✅ Шартлар жуда осон:
“Хазна” иловасида камида 10 млн сўмлик онлайн омонат очинг ва ғолибликка даъвогарга айланинг!
🎁 Совринлар рўйхати:
🟢 10 та iPhone 16 Pro Max
🟢 15 та Apple Watch 8
🟢 10 та iPad mini 6
🟢 15 та AirPods Pro
⏳ Шошилинг! Фақат 50 нафар бахтли омонатчи қимматбаҳо совғалардан бирини қўлга киритади!
🔎 Ғолиблар random.org орқали жонли эфирда аниқланади ва расмий саҳифаларимизда эълон қилинади.
🗓 Акция 29-декабргача давом этади.
Имкониятни қўлдан бой берманг – ҳам даромад, ҳам совға сизга насиб этсин!
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
⚡️ МУҲИМ ҚАРОР: ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ БЎЙИЧА ЯНГИЛИКЛАР
“Маҳалла еттилиги” тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитига муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитини ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унга кўра:
☑️ Якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун: Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори (айни пайтда 17,5%) ставкада 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатда ипотека кредитлари ажратилади.
☑️ Ипотека кредити олувчилар учун дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун махсус ёрдам ажратилади. Бу ёрдам кредитнинг умумий қийматининг 15 фоизи миқдорида бўлади.
☑️ Кредит муддатининг биринчи беш йили давомида фоиз тўловларининг маълум бир қисмига субсидия берилади.
— Бу субсидия ипотека кредити бўйича фоиз ставкасининг 12 фоиздан юқори қисмига қопланади. Яъни, агар кредитнинг фоизи 17,5% бўлса, шунинг 12% дан юқори бўлган 5,5% давлат томонидан қопланади.
☑️ Субсидиялар тўловлари ва рўйхатдан ўтиш жараёнлари “subsidyplatform.mf.uz” платформаси орқали амалга оширилади. Бу жараён онлайн тарзда осон ва шаффоф тарзда ташкил этилади.
☑️ Ипотека кредитларини ажратишда "Агробанк", "Ҳалқ банки", "Микрокредитбанк" ва "Бизнесни ривожлантириш банки" фаол иштирок этади.
☑️ Тижорат банки қарз олувчининг даромадларини аниқлашда қуйидаги маълумотлардан фойдаланади:
▪️Иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар;
▪️Пенсия тўловлари миқдори ҳақидаги маълумотлар;
▪️Пенсия жамғариб бориш бадаллари тўғрисидаги маълумотлар;
▪️Фоизлар, дивидендлар, ижара даромадлари ҳақидаги маълумотлар;
▪️Ўзини ўзи банд қилиш орқали олинган даромадлар;
▪️Анкета ва сўровномалар орқали аниқланган даромадлар;
▪️Қонунчиликда тақиқланмаган бошқа даромадлар.
☑️ Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитига муҳтож шахслар учун якка тартибда уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда расмийлаштириш билан боғлиқ тўловлар 50 фоизга камайтирилади.
👉 Камбағалликдан чиқариш дастури – Маҳалладаги кам таъминланган оилаларнинг даромадини ошириш ва муаммоларини ҳал қилиш учун махсус дастур. Бу дастур "Онлайн маҳалла" платформасида шакллантирилади.
👉 “Маҳалла еттилиги” – Маҳалладаги етти асосий шахсдан иборат гуруҳ:
— Маҳалла раиси;
— Ҳоким ёрдамчиси;
— Ёшлар етакчиси;
— Хотин-қизлар фаоли;
— Профилактика инспектори;
— Ижтимоий ходим;
— Солиқ инспектори.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Ориент Финансдан факторинг: пулларни тезроқ олинг! 👌
Факторинг - бизнес учун қулай ечим. У орқали мижоз кейинроқ тўласа ҳам, сиз товарлар ёки хизматлар учун тўловни дарҳол оласиз. Харидор учун мажбуриятлар ўзгармайди, фақат у қарзини банкка тўлайди, сиз эса муддати узайтирилган тўловни кутиб ўтирмаслигингиз мумкин.
Афзалликлари:
✅ Тез пул олиш
✅ Тўламаслик хавфини камайтириш
✅ Мижозлар доирасини кенгайтириш
✅ Доимий молиялаштириш оқими
Шартлар:
🔹 Фаолияти камида 6 ой бўлиши
🔹 Яхши кредит тарихи
🔹 Муддати ўтган қарзлар йўқлиги
Батафсил маълумот ofb.uz сайтида
❗️Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори тасдиқланди
❗️ДОЛЛАР КУРСИ 13 000 СЎМГА ЯҚИНЛАШМОҚДА!
Айни пайтда Зираат банк ва Инфинбанк АҚШ долларини 12 890 сўмдан сотмоқда.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏦 2024 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Марказий банк тижорат банкларидаги муаммоли кредитлар (NPL) ҳақида маълумотлар тақдим этди.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏦 Микрокредитбанк тадбиркорлар учун факторинг хизматини таклиф қилмоқда
🔗 Факторинг бу — етказиб берган маҳсулотларингиз учун тўловни олдиндан олиш имкониятини берувчи қулай хизматдир.
💰 Афзалликлари:
🟣Айланма маблағлар узлуксизлигини таъминлаш;
🟣Сотиш ҳажмини ошириш;
🟣Гаров талаб этилмаслиги.
✅ Шартлари:
➖ Муддати — 180 кунгача;
➖ Миқдори — ўзаро қарздорлик миқдоридан келиб чиқиб;
➖ Валюта — сўмда.
📌 Дисконт
90 кунгача — 6%дан кам бўлмаган;
180 кунгача — 8%дан кам бўлмаган.
✔️ Корхонанинг асосий ҳисобрақами “Микрокредитбанк” АТБда бўлиши лозим!
➡️ Факторинг ҳақида батафсил банкнинг веб-сайтидан ёки 1285 қисқа рақам орқали билиб олиш мумкин.
💼 Ушбу телеграм каналлар орқали банклардаги вакансиялар ҳақида маълумот олишингиз мумкин
🏦 Марказий банк — @CBUuz_bot
🏦 Асакабанк — @careerasakabank
🏦 Ўзмиллийбанк — @NBU_karyera
🏦 БРБ — @HR_BRB
🏦 МКБанк — @hrmkbank
🏦 Ипак йўли банки — @ipakyulibankvacancy
🏦 Тенге банк — @Tengebank_HR_Career
🏦 Анорбанк — @anorbankcareers
🏦 ТБС банк — @careerTBC
🏦 Капиталбанк — @kapitalbank_career
🏦 Халқ банки — @HRXalqbanki
🏦 ЎзСҚБ — @HR_SQB
🏦 Алоқабанк — @Aloqabank_HR
🏦 Гарант банк — @garantbankcareer
🏦 Ҳамкорбанк — @HB_Kommunikatsiya
🏦 Туронбанк – @TuronBankHR
🏦 Yangibank — @yangipeople
💳 Uzcard — @happinesscorporation
🏦 Ҳаётбанк — @HayotBank_careers
📜 Банкка ишга кирмоқчи бўлган ва банкда ишлаётганлар учун қўланмалар👈
😌 Банкларнинг телеграмдаги расмий саҳифалари👈
☎️ Банкларнинг телефон рақами👈
🌐 Банкларнинг расмий веб-сайти👈
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏦 Kapitalbank va Landesbank Baden-Wüerttemberg o'rtasida 20 million yevrolik shartnoma imzolandi
21-oktabr kuni SIBOS-2024 moliyaviy forumi doirasida Kapitalbank va Landesbank Baden-Wüerttemberg o‘rtasida 20 million yevro miqdoridagi moliyalashtirish shartnomasi tuzildi. Mablag‘lar bank mijozlarining Yevropaning eksport qiluvchi tashkilotlari bilan savdo operatsiyalarini qo‘llab-quvvatlashga yo‘naltiriladi.
Bu kelishuv O‘zbekiston hamda Yevropa Ittifoqi davlatlari o‘rtasidagi savdo aloqalarini mustahkamlaydi. Tashqi savdo shartnomalari Avstriyaning Oesterreichische Kontrollbank (OeKB) kafolatlari ostida amalga oshiraladi. Tashqi savdo shartnomalarini moliyalashtirish bo‘yicha kelishuv O‘zbekiston tadbirkorlarini xalqaro savdoni muvaffaqiyatli va xavfsiz olib borish uchun juda muhim vositalar bilan ta’minlaydi. Yetakchi xalqaro moliya institutlari bilan erishilgan kelishuvlar xalqaro bozorlarda tadbirkor mijozlarimizni qo‘llab-quvvatlash strategiyamizning bir qismidir. Biz xalqaro integratsiya yo'l ochib beradigan ulkan istiqbolga ishonamiz va aminmizki, bu hamkorlik orqali mijozlarimiz eng ilg‘or jahon tajribasidan foydalanish hamda jahon bozorida sezilarli o‘sish va o‘z mavqelarini mustahkamlash imkoniyatiga ega bo‘ladilar.
Деярли инсон даражасида таржима қилувчи сунъий идрок дастуридан фойдаланинг!
Таржимонлар учун ҳам яхши, ҳам ёмон янгилик — янги Tilmoch дастури деярли инсон даражасида таржима қила оляпти.
Tilmoch аввалроқ энг яхши стартап сифатида эътироф этилган Tahrirchi ичидаги хизмат. У рус, инглиз, қорақалпоқ ва ўзбек тилларига сифатли таржима қила олади. Негизида миллионлаб таржима гаплар билан ўргатилган сунъий идрок модели ўзбек тилига махсус мосланган бўлиб, синоним ва вариантлар ҳам тақдим этишни билади. Таржима сифатини янада ошириш учун Sayqalchi функцияси мавжуд.
Tahrirchi ўзи ҳам анча фойдали дастур: Имло ва грамматикани текширади, кирилл-лотинга сифатли ўгиради, телеграм боти каналингиздаги постларнинг имловий хатоларини ҳам назорат қила олади.
Агар иш жараёнингизда таржима ва матнлардан кўп фойдалансангиз, ўзимизнинг миллий Tilmoch ва Tahrirchi’мизни ишлатинг!
Tilmoch шу ерда: tahrirchi.uz/uz/translator
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Ота❤️
"Ота" деб номланган ушбу қисқаметражли мультфильм Oscar мукофотига лойиқ деб топилган.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Шанба ва якшанба куни қайси мард ходим ўз хоҳиши билан ундирувга чиқади?
🏦🏦 Kapitalbank va Uzum «Retail Week Awards 2024» taqdirlash marosimida beshta mukofotga sazovor bo‘ldi!
Taqdirlash marosimi 16 oktyabr kuni Central Asia Retail Week xalqaro forumi doirasida bo'lib o'tdi.
✅ Mukofotning maqsadi – chakana bozorning eng munosib vakillarini e'tirof etish, o'tgan yilda chakana savdo sohasida erishilgan eng muhim yutuqlarga professional hamjamiyatning e'tiborini jalb qilish, shuningdek, mutaxassislarni tarmoqni rivojlantirishning eng yaxshi ilg’or amaliyotlari bilan ta'minlash.
👑 Kapitalbank "Chakana biznes uchun eng yaxshi bank xizmati" nominatsiyasida mukofotlardan birini qo’lga kiritdi. Uzum ekotizimi xizmatlari bir nechta nominatsiyalarda g'olib bo'ldi: Uzum Market "Eng yaxshi logistika xizmati" va "Eng tez rivojlanayotgan marketplace", shuningdek, "Markaziy Osiyoning eng yirik tarmog'i–marketplace ", Uzum Bank esa "Chakana biznes uchun eng yaxshi bank xizmati" mukofotiga sazovor bo'ldi.
Biznesni rivojlanishining barcha bosqichlarida qo'llab-quvvatlash, biznesni muvaffaqiyatli yuritish uchun moslashuvchan yechimlarni taklif qilish - Kapitalbankning muhim yo'nalishlaridan biri - Va bu mukofot tadbirkorlarga hozirgi vazifalarni hal qilishda va uzoq muddatli muvaffaqiyatga erishishda yordam berish bo’yicha to'g'ri yo'nalishda harakat qilayotganimizni tasdiqlaydi. Biz xizmatlarimizni biznes uchun eng foydali bo'lishi va bankimiz esa tadbirkorlar uchun ishonchli sherik bo'lib qolishi uchun takomillashtirishni davom ettiramiz
Nafas Sebzor’da 299 million so‘mdan xonadonlar! 🏠
299 million so‘mdan boshlab emg rivojlangan hududdan birida yangi xonadon sotib oling. Sotuv 19-oktabrda boshlanadi, yo‘l yuzida joylashgan xonadonga ega bo‘lish imkoniyatini qo‘ldan boy bermang.
📍 Manzil: Toshkent, Soyib Xo‘jayev ko‘chasi, 11
📞 1380
🌍 nafastjm.uz
Instagram | Facebook | Telegram
Reklama
🏦 Kapitalbank Uzcard versiyasiga ko'ra korporativ biznesni rivojlantirish bo'yicha yetakchiga aylandi
💳UZCARD O‘zbekiston milliy to‘lov tizimi o‘zining 20 yilligi munosabati bilan keng ko‘lamli forum o‘tkazdi, unda mamlakatimizning yetakchi banklari va moliyaviy injinering kompaniyalari mutaxassislari bank sektorini rivojlantirishning asosiy tendensiyalari, sohani raqamlashtirish, axborot xavfsizligini ta’minlash kabi masalalarni muhokama qildilar, dolzarb va insayt ma'lumotlar bilan fikr almashishdi. Forum doirasida Kapitalbank biznes uchun moliyaviy va nomoliyaviy xizmatlarni rivojlantirishga qo‘shgan muhim hissasi uchun “Korporativ biznesni rivojlantirishda yetakchi” faxriy mukofoti bilan taqdirlandi.
✅ Kapitalbank so‘nggi 23 yil ichida barqarorlik va samarali moliyaviy qo’llab-quvvatlashni namoyish etib, O‘zbekistondagi 90 mingdan ortiq tadbirkorlarning ishonchli moliyaviy hamkoriga aylandi, – deydi bank boshqaruvi raisi Kirill Mayevskiy. — Bugungi kunda biz nafaqat har qanday ko'lamdagi tadbirkorlik uchun qulay moliyaviy xizmatlar ko‘rsatmoqdamiz, balki mijozlarimiz biznesining uzoq muddatli rivojlanishi uchun shart-sharoitlar yaratmoqdamiz. Milliy va xalqaro hamkorlarning tomonidan e'tirof etilishimiz — butun jamoamiz uchun muhim rag'bat bo'lib, biz to'g'ri yo'ldan borayotganimizdan dalolat beradi. Bu Kapitalbankning jismoniy va yuridik shaxslar uchun xizmatlari yanada rivojlanib, yanada qulay va texnologik jihatdan ilg‘or bo‘lishini anglatadi.
Shuningdek, forum doirasida O‘zbekiston Futbol Assosiasiyasi, O‘zbekiston Banklar Assotsiatsiyasi hamda Uzcard Bosh homiyligi ostida tashkil etilgan futbol musobaqasi ishtirokchilariga mukofotlar topshirildi. Uzcard versiyasi bo‘yicha “Eng yaxshi darvozabon” nominatsiyasida Kapitalbank xodimi, Kadrlar siyosati va kadrlar bo‘limi bosh mutaxassisi Ahmad Inoyatov sazovor bo'ldi.
✅ "Микрокредитбанк" АТБ ва "Қозоғистон Экспорт-кредит агентлиги" АЖ ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди
👏 Навбатдаги ҳамкорлик ҳам Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлиб, келишув суммаси 10 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
✏️ Келишув шартларига кўра, "Микрокредитбанк" АТБ мижозларига кредитлар тақдим этишда уларни зарур молиявий ресурслар билан қўллаб-қувватлайди.
🔘 Таъкидлаш керакки, "Микрокредитбанк" АТБ ва "Қозоғистон Экспорт-кредит агентлиги" АЖ ўртасидаги келишув иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ҳар иккала мамлакатдаги бизнесни қўллаб-қувватлаш учун бир қадамдир.
Батафсил
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏦 Асакабанк «Uzcard Awards 2024»да Юксак Мукофотни Қўлга Киритди!
🔥 Асакабанк нуфузли Uzcard Awards 2024 тадбирида «Качественная эмиссия» номинацияси бўйича тақдирланди.
😍 «Качественная эмиссия» – бу ном банклар ўртасидаги рақобатда сифат ва ишончлиликка эътибор қаратиш рамзидир. Асакабанкнинг бу йўналишдаги ютуқлари унинг мижозлар билан ишлашдаги профессионал хизматларини ва молиявий бозордаги етакчилигини мустаҳкамлади.
💯 Ушбу мукофот банкнинг тўлов карталари ва молиявий воситаларни юқори стандартларда чиқаришга бўлган қатъий интилишлари ва ишончли хизматларни кўрсатишини тасдиқлайди.
🤝 Асакабанк учун бу ғалаба – мижозларга ишончли ва қулай тўлов тизимларини таклиф қилишда давом этаётганини англатади.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Кредитни аннуитет усулда тўлаган маъқулми ёки дифференциалми?
Кредитни тўлашда аннуитет ва дифференциал усуллар турли тўлов тартибини таклиф этади. Ҳар иккаласининг афзаллик ва камчиликларини тушунтириш учун, ҳар бирини мисоллар билан кўриб чиқамиз.
☑️Аннуитет усули:
▪️Аннуитет усулида мижоз ҳар ойда бир хил миқдорда тўлов амалга оширади. Бу тўловга кредитнинг асосий қисми ва фоизлар киритилган бўлади. Унинг хусусияти шундаки, бошида кўпроқ фоиз тўланади, кредит асосий қисмини тўлаш эса вақт ўтиши билан ошади.
Мисол:
◦ Сумма: 12 000 000 сўм
◦ Муддат: 12 ой
◦ Фоиз ставкаси: 20% йиллик
◦ Ҳар ойлик тўлов (аннуитет): 1 112 000 сўм.
◦ Умумий тўлов: 13 340 000 сўм
◦ Биринчи ойда тўловнинг катта қисми фоизлар бўлади, охирги ойларда эса асосий қарз камаяди.
👉Афзалликлари: Ҳар ойдаги тўлов ўзгармайди, режалаштириш осонлашади. Қарз олувчига тўловлар барқарор бўлиб, нақд пул оқимини олдиндан режалаштириш қулай.
👉Камчиликлари: Умумий фоиз тўлови юқори бўлади, чунки фоиз асосан бошида ҳисобланади. Қарз муддатининг бошида асосий қарз қисман кам тўланади.
☑️Дифференциал усули:
▪️Дифференциал усулда ҳар ойдаги тўлов камайиб боради. Чунки асосий қарз ҳар ойда бир хил қисмларга бўлинади ва фоиз ҳисоблаш учун қарз қолдиғи камаяди.
Мисол:
◦ Сумма: 12 000 000 сўм
◦ Муддат: 12 ой
◦ Фоиз ставкаси: 20% йиллик
◦ Биринчи ойлик тўлов: 1 204 000 сўм
◦ Охирги ойлик тўлов: 1 017 000 сўм
◦ Умумий тўлов: 13 300 000 сўм
👉Афзалликлари: Умумий фоиз тўлови камроқ бўлади. Қарзнинг асосий қисми тезроқ тўланади.
👉Камчиликлари: Тўловлар бошида юқори бўлади, бу мижозга оғирлик қилиши мумкин. Қарз олувчи учун барқарор тўлов жадвали йўқ, ҳар ойлик режалаштириш қийинлашиши мумкин.
❓Қайси усулни танлаш керак?
1. Аннуитет – Маблағларни барқарор равишда тўлаб бориш муҳим бўлса ва ҳар ойда бир хил суммани тўлай олишга қулай бўлса.
2. Дифференциал – Агар қарз олувчи дастлаб катта миқдорда тўлов қилишга қодир бўлса ва фоиз тўловларини минималлаштиришни истаса.
❗️Икки усулни тўғри танлаш учун ўзингизнинг молиявий ҳолатингиз ва даромадларингизни ҳисобга олиш муҳим. Агар сиз бошида юқори тўловлар қилишга қодир бўлсангиз, дифференциал усулни танлаш фоизлардан тежашга ёрдам беради. Агар барқарорлик муҳим бўлса, аннуитет усули яхшироқ.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
📱КАРТАДАН-КАРТАГА ФОИЗСИЗ ПУЛ ЎТКАЗУВЧИ ИЛОВАЛАР
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки иловасида — бир ойда 10 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store
🚗 Chakana pay иловасида — бир ойда 10 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store
🏦 Халқ банки Xazna иловаси — бир ойда 5 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк Joyda иловасида — бир ойда 5 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store
🏦 Smart bank иловасида — бир ойда 5 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store
🏦 Давр банк иловасида — бир ойда 3,5 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store
🏦 Тенге банк иловасида — бир ойда 10 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store
🏦 МКБанк иловасида — бир ойда 3 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store
🏦 Ўзмиллийбанк иловасида бир ойда 3 млн сўмгача 0%(идентификациядан ўтиш керак).
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store
▪️ Oson иловасида бир ойда 5 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store
💳 Paynet иловасида бир ойда 3 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store
▪️ SelloPay иловасида бир ойда 3 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store
▪️alif mobi иловасида бир ойда 1 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store
💳 Uzum Bank иловасида — бир ойда 100 млн сўмгача 0%.
📱Иловани Play Market ёки App Store’да юклаб олинг.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
❗️2 миллиард сўм миқдоридаги кредит маблағларини мақсадсиз сарфлаб, талон-тарож қилган шахс қидирувга берилди ва ниҳоят у қайнотасининг ертўласида топилди.
P/S: Ишонгим келмаяпти
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏦 SIBOS 2024 doirasida Kapitalbank va Commerzbank AG o‘rtasida tashqi savdo shartnomalarini eksport-kredit agentliklari (ECA) kafolati ostida moliyalashtirish bo‘yicha Asosiy kredit bitimi imzolandi.
"Kapitalbank” ATB Oʻzbekistondagi eng yirik xususiy banklardan biri boʻlib, SIBOS 2024 koʻrgazmasida eksponent sifatida rasmiy ishtirokchi boʻlgan birinchi oʻzbek bankidir. Ushbu tadbir har yili Jahon banklararo moliyaviy telekommunikatsiyalar hamjamiyati (SWIFT) tomonidan tashkil etiladi va bu yil Pekinda 2024 yil 21-24 oktyabr kunlari bo'lib o'tmoqda. Kapitalbank xalqaro hamkorlar bilan bir qator strategik muhim muzokaralar o’tkazmoqda.
Commerzbank AG bilan uchrashuvda eksport-kredit agentliklarini qo‘llab-quvvatlovi va qoplashi ostida tashqi savdo shartnomalarini uzoq muddatli moliyalashtirish bo‘yicha Bitim imzolandi. Ushbu asosiy kredit bitimi ECA tomonidan qoplanadigan tashqi savdo operatsiyalarini moliyalashtirish uchun kredit operatsiyalari bo'yicha hamkorlik shartlarini belgilaydi.
Kapitalbank va Commerzbank AG o‘rtasidagi hamkorlik O‘zbekiston kompaniyalarining zamonaviy ilg‘or texnologiyalar va Yevropa mamlakatlari mahsulotlaridan foydalanish imkoniyatlarini yanada kengaytiradi.
🏦 Kapitalbank
😊Poytaxt bank янги веб-сайтини тақдим этди
Poytaxt bank мижозлар учун қулай ва замонавий технологияларга асосланган янги веб-сайтини ишга туширди. Энди банк билан мулоқот қилиш янада қулай ва самарали бўлди, чунки сайт замонавий дизайн ва фунционалликка эга.
Poytaxt bank’нинг янги веб-сайти қуйидаги имкониятларни ўз ичига олади:
⁃ Маҳсулот ва хизматлар ҳақидаги маълумотларни осон топиш;
⁃ Банкнинг сўнгги янгиликларидан хабардор бўлиш;
⁃ Банк картани уйгача етказиб бериш хизмати учун ариза қолдириш;
⁃ Фарзандлар учун болалар картасини расмийлаштириш;
⁃ Қулай кредит калкулятори ёрдамида кредит миқдорини ҳисоблаш;
⁃ Банк раисига электрон мурожаат юбориш;
⁃ Банкоматларнинг жойлашувини онлайн харита ёрдамида осон аниқлаш.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Ўзбекистон банкларининг тўққиз ойлик молиявий натижаси — инфографика
Маълумотларга кўра, банклар 9 ойда деярли ўтган йил мос давридаги миқдорда — 8 трлн 85 млрд сўм соф фойда олган.
18 та банкда соф фойда камайиб кетган, 5 та банк фаолиятини молиявий зарарда якунлаган.
Энг кўп соф фойда олган 10 та банкнинг фақат 2 таси давлат банки ҳисобланади.
Bankers.uz
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🇺🇿 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
Барча обуначиларимизга ушбу видеони кўришини тавсия қиламиз.
Байрам муборак бўлсин!
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
❗️Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низом(№3030)га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди!
🟢Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчага кўра, тижорат банкларида мижозларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва улар билан ишлаш тартибини такомиллаштириш ва банкларнинг бу соҳада масъулиятини ошириш мақсадида:
✅банклар мурожаатлар билан ишлашда ўз ички тартибига эга бўлиши ва уни банкнинг веб-сайтида жойлаштириши;
✅мурожаатларни кўриб чиқиш учун алоҳида махсус тузилмавий бўлинма ташкил этилиши ва бунда ушбу таркибий бўлинма ходимлари шикоятларни батафсил ўрганиб чиқиш ҳамда истеъмолчилар билан низоларни ҳал қилишда қатор ваколатларга эга бўлиши;
✅ мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича ички назорат тизимини жорий қилиш ҳамда ички назоратни амалга ошириш доирасида банкнинг ички аудит хизматига вазифалар белгиланиши;
✅ мурожаатларни ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида рўйхатга олиш, қабул қилиш, тўплаш, таснифлаш ва тизимлаштириш, шунингдек, мурожаатларда кўтарилаётган масалалардан келиб чиққан ҳолда тизимли камчиликларни аниқлаш ва таҳлил қилиш имконини берувчи электрон ахборот тизимини жорий этиш;
✅ мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш натижаларига асосан маълумотномалар (шарҳлар) тузиш ҳамда ушбу маълумотномалар асосида мурожаатларда кўп маротаба кўтарилаётган салбий ҳолатларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар режаларини ишлаб чиқишга доир талаб ва қоидалар ўрнатилди.
🟢Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар 2025 йил
17 январдан кучга киради.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
#бизга_ёзишди( @xabaryozishbot )
🏦"TBC bank"га мурожаат қилган фуқаронинг мурожаати пайсалга солинмоқда!
Ассалому алайкум хурматли админ. Мен жорий йилнинг апрел ойида ТБСбанкдан кредит расмийлаштирганман.
Тўловларни хар ойда пластигимдан ечиб олган, лекин банк май ва июнь ойлари учун ойлик тўлов тўланмаган деб пеня ҳисоблаб, ҳамма жойни расвосини чиқарди.
Кейинчалик бу масалага сизнинг ёрдамингиз билан ойдинлик киритдик. Айб банкда бўлгани аниқ бўлди ва хисоб китоблар жойига қўйилди бунинг учун сизга алохида раҳмат.
Ўша вақтда ТБСбанк ходимларига кредит тарихини ҳам тўғрилаш кераклигини бир неча маротаба айтгандим, сабаби бу мени хатойим билан эмас, банк хатоси билан ойилик тўловлар график бўйича тўланмаган деб кредит тарихига таъсир қилган.
Улар менга КАТМ тўғриланди деб жавоб беришди. Яқинда уй-жой сотиб олиш учун субсидияга ариза топширгандим аризага ижобий хулоса берилиб субсидия чиқадиган бўлди, қурилиш ташкилотидан шартномани олиб банкка борсам, банк КАТМни кўриб чиқди ва жорий йилни май ва июн ойларида кечиктириб тўланган кредит бор, кредит тарихи "слабий", сизга кредит ажратиб бўлмайди деб жавоб берди.
Уй-жой олишим учун субсидия чиққан, лекин ТБСбанк хатоси билан менга кредит ажратилмаябди. Бу масала бўйича 1150 қисқа рақамга телефон қилиб айтдим, ҳар сафаргидек бир хил жавоб бўлди, аризани кўриб чиқишади дейишди. Иложи бўлса ушбу масалада ёрдам берсангиз.
❗️Ушбу мурожаатни Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси чуқурроқ ўрганиб, тегишли чоралар кўришини сўраймиз!
Мурожаатчи маълумотлари Марказий банк ва Рақобат қўмитаси масъулларига тақдим этилади.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
ИККИЛАМЧИ БОЗОР УЧУН ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ!
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)
🏦 Асакабанк
◦ Фоизи - 26%
◦ Муддати - 10 йил
◦ Бошланғич тўлов - 25%
◦ Миқдори - 800 млн сўмгача
Батафсил
☎️1152
🏦 ЎзСҚБ
◦ Фоизи - 26%
◦ Муддати - 15 йилгача
◦ Бошланғич тўлов - 20%
◦ Миқдори - 1.5 млрд сўмгача
Батафсил
☎️1180
🏦 Агробанк
◦ Фоизи - 25%
◦ Муддати - 10 йил
◦ Бошланғич тўлов - 25% дан бошланади
◦ Миқдори - 800 млн сўмгача
Батафсил
☎️1216
🏦 БРБ
◦ Фоизи - 24.9% дан бошланади
◦ Муддати - 15 йилгача
◦ Бошланғич тўлов - 20% дан бошланади
◦ Миқдори - 1.7 млрд сўмгача
Батафсил
☎️1254
🏦 Ипак йўли банки
◦ Фоизи - 27% дан бошланади
◦ Муддати - 7 йилгача
◦ Бошланғич тўлов - 25% дан бошланади
◦ Миқдори - 800 млн сўмгача
Батафсил
☎️1296
🏦 Тенге банк
◦ Фоизи - 23.9%
◦ Муддати - 10 йилгача
◦ Бошланғич тўлов - 25% дан бошланади
◦ Миқдори - 820 млн сўмгача
Батафсил
☎️1245
🏦 Ҳамкорбанк
◦ Фоизи - 25% дан бошланади
◦ Муддати - 20 йилгача
◦ Бошланғич тўлов - 26% дан бошланади
◦ Миқдори - 600 млн сўмгача
Батафсил
☎️1256
🏦 Пойтахтбанк
◦ Фоизи - 28%
◦ Муддати - 10 йилгача
◦ Бошланғич тўлов - 25%
◦ Миқдори - Чекланмаган
☎️ (71)-214-20-00
Бирламчи бозор учун ипоека кредитлари рўйхати ушбу ҳаволада кўрсатилган.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
❗️Сергели туманида банк филиали етакчи мутахасисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди!
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳудудий тижорат банки филиали етакчи мутахассиси М.Т. ва фуқаро Ш.А. фуқаро Ф.Э.га янги қурилаётган уйлардан бирини кредит эвазига харид қилиш учун ипотека кредити ажратиб беришларини ваъда қилиб, олдиндан бошланғич тўлов сифатида фуқаронинг 61 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
AVO bank рақамли хавфсизлик мавзусида мижозлар учун видео қўлланмалар чиқарди
Банкнинг қарийб 5 миллион марта кўрилган рус ва ўзбек тилларидаги видеолари интернет фирибгарликларнинг энг кенг тарқалган усулларини ёритиб бериб, ундан сақланиш йўлларини ҳам кўрсатиб берган. Жумладан:
Фишинг — бунда фирибгарлар шахсий маълумотларингизни қўлга киритиш мақсадида ўзларини ишончли шахслар, масалан, банк ёки машҳур компанияларнинг ходимлари сифатида таништиради. Улар, маълумотларингизни тақдим этишингиз учун сохта хатлар ва СМС хабарлар юборади ёки қалбаки веб-сайтлар яратади.
Зарарли иловалар — маълумотларни ўғирлаш, ҳаракатларингизни назорат қилиш ёки вирусларни тарқатиш учун қурилмангизга ўрнатиладиган дастурлар. Банк, уларни қандай аниқлаш ва алданиб қолмаслик йўлларини айтиб берган.
Дипфейклар — бу сунъий интеллект ёрдамида сохталаштирилган овозлар ва фотосуратлар. Яъни, бу орқали сизга бир инсон, масалан, яқинларингиз номидан сохта хабарлар юборилади. Бу эса мижозларни дезинформация ёки шантаж қилиш учун қўлланилиши мумкин.
Барча видеолар банкнинг Инстаграм саҳифасига жойланган.
Instagram | Telegram | Facebook avobank">| YouTube | Website