🏦 МАРКАЗИЙ БАНК ВА УНИНГ ҲУДУДИЙ БОШ БОШҚАРМАЛАРИДАГИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ
☑️ Марказий аппарат учун:
▪️Валютани тартибга солиш ва тўлов баланси департаменти
👉Етакчи иқтисодчи (муддатли меҳнат шартномаси асосида)— батафсил
▪️Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти
👉Бош иқтисодчи— батафсил
▪️Молиявий саводхонлик ва оммабопликни ошириш департаменти
👉Бош иқтисодчи — батафсил
▪️Инсон ресурсларини бошқариш департаменти
👉Бош мутахассис — батафсил
▪️Молиявий барқарорлик департаменти
👉Бошқарма бошлиғи— батафсил
👉Етакчи иқтисодчи — батафсил
👉Бош иқтисодчи — батафсил
▪️Марказий банк “CERT-CBU” киберхавфсизлик маркази
👉Бош эксперт— батафсил
👉Бош эксперт— батафсил
☑️ Ҳудудий Бош бошқармалар учун:
▪️Хоразм вилояти
👉Бош иқтисодчи (муддатли меҳнат шартномаси асосида) — батафсил
⏳Аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 10.10.2024.
✅ Юқорида келтирилган бўш иш ўринлари бўйича @CBUuz_bot орқали резюме юборинг.
👉Тижорат банкларида мавжуд бўш иш ўринлари рўйхати👈
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
❗️ЭНГ КЎП БЎШ ИШ ЎРНИ ТБС БАНКДА: БАНКЛАРДА МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ РЎЙХАТИ
(08.10.2024 ҳолатига)
Айни пайтда қуйида кўрсатилган банклар томонидан hh.uz платформасига жами 544 та бўш иш ўринлар мавжудлиги ҳақида маълумот жойланган:
🏦 Ипотека банкда жами 64 та вакансия мавжуд—Батафсил
💳 «UZUM TECHNOLOGIES»да жами 73 та вакансия мавжуд — Батафсил
🏦 АВО банкда жами 47 та вакансия мавжуд—Батафсил
🏦 ТБС банкда жами 103 та вакансия мавжуд — Батафсил
🏦 Капиталбанкда жами 17 та вакансия мавжуд—Батафсил
🏦 Ҳамкорбанкда жами 34 та вакансия мавжуд—Батафсил
🏦 Анорбанкда жами 16 та вакансия мавжуд—Батафсил
🏦 Тенге банкда жами 9 та вакансия мавжуд—Батафсил
🏦 Халқ банкида жами 15 та вакансия мавжуд—Батафсил
🏦 Инфинбанкда жами 12 та вакансия мавжуд — Батафсил
🏦 Ўзмиллийбанкда жами 12 та вакансия мавжуд—Батафсил
🏦Янги банкда жами 23 та вакансия мавжуд—Батафсил
🏦 Гарант банкда жами 5 та вакансия мавжуд—Батафсил
🏦 Смартбанкда жами 8 та вакансия мавжуд — Батафсил
🏦 Туронбанкда жами 2 та вакансия мавжуд—Батафсил
🏦 Ўзсаноатқурилишбанкда жами 7 та вакансия мавжуд—Батафсил
🏦 Ипак Йўли банкда жами 10 та вакансия мавжуд—Батафсил
🏦 Агробанкда жами 5 та вакансия мавжуд—Батафсил
🏦 Ориент Финанс банкда жами 5 та вакансия мавжуд—Батафсил
🏦 Апекс банкда жами 15 та вакансия мавжуд—Батафсил
🏦 Давр банкда жами 8 та вакансия мавжуд—Батафсил
🏦 МКБанкда жами 7 та вакансия мавжуд—Батафсил
🏦 Асакабанкда жами 4 та вакансия мавжуд—Батафсил
🏦 Октобанкда жами 26 та вакансия мавжуд — Батафсил
🏦 Ҳаётбанкда жами 17 та вакансия мавжуд—Батафсил
Ушбу вакансиялар бўйича тўлиқ маълумот олиш учун «Батафсил» деб ёзилган сўз устига босинг.
👉Банкка ишга кирмоқчи бўлган ва банкда ишлаётганлар учун қўланмалар👈
☝️Ушбу постни банк соҳаси бўйича иш қидириб юрган танишларга юборинг.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
❗️Марказий банк хабари: Кредит ташкилотлари томонидан онлайн кредит ажратилишига доир вақтинчалик тартиб жорий этилмоқда
Марказий банк хабарига кўра, ўтган давр мобайнида фирибгарлик йўли билан фуқаролар номига онлайн кредит ажратиш орқали 463 та ҳолатда қарийб 15 млрд сўм миқдорда моддий зарар етказилган.
👆Ушбу турдаги фирибгарликларнинг олдини олиш мақсадида бир қатор ривожланган давлатларнинг тажрибаси ўрганиб чиқилган.
☑️ Шу муносабат билан Марказий банк кредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахсларга онлайн кредит ажратиш жараёнида банк карталари билан боғлиқ шубҳали фрод операцияларининг олдини олишга қаратилган вақтинчалик тартибни жорий қилмоқда.
▪️Унга кўра, эндиликда фуқаролар кредит ташкилотининг мобиль иловаси орқали кредит ажратиш бўйича ариза юбориш жараёнида биометрик идентификациядан ўтиши талаб этилади.
👆Ушбу талабнинг ўрнатилиши кредит олиш бўйича ариза фуқаронинг шахсан ўзи томонидан берилганлигини аниқлаш ва унинг шахсига яна бир бор ойдинлик киритиш имконини беради.
▪️Вақтинчалик тартибга кўра, кредит ташкилотлари фуқаро кредит олиш учун ариза юборганидан кейин унинг кредит бюролари маълумотлар базасидаги кредит тарихини 2 босқичда (ариза тушгандан сўнг ҳамда кредит маблағлари ажратилишидан олдин) текширишдан (скоринг) ўтказади. Текширув натижасида мижознинг салбий кредит тарихи ёки қарз юки кескин ошгани аниқланса, қисқа давр ичида бир нечта кредит расмийлаштирилган ва қарз юки кескин ошган бўлса, кредит ажратиш рад этилиши ёки бошқа суммада ажратилиши тўғрисида хабар берилади.
☑️ Бундан ташқари, фуқаро кредит ташкилоти мобиль иловасидан янги рўйхатдан ўтиб ёки мавжуд аккаунтга бошқа қурилмадан кириб, биринчи марта онлайн кредит олганда, мазкур кредит ажратилганидан бошлаб 48 соат давомида кредит ҳисобидан P2P амалиётлар, жисмоний шахслар ҳисобварақлари ва электрон ҳамёнларга ўтказмалар, мобиль алоқа операторлари орқали телефон рақами ҳисобини тўлдириш, чет элга пул ўтказмалари ҳамда онлайн валюта айирбошлаш операцияларига чекловлар ўрнатилиши белгиланмоқда.
👆Мазкур чекловларни ечиш учун мижоз 48 соат ичида кредит ташкилоти томонидан юборилган СМС-хабарда қайд этилган телефон рақамларига қўнғироқ қилиб, кредитни фирибгарлар таъсирисиз олганлигини маълум қилади, кредит ташкилоти ходими эса мижозга қайта боғланиб, берилган маълумотлар тўғрилигини текшириб, қўшимча тасдиқдан ўтказади.
☑️ Мазкур тартиб 2024 йилнинг 1 ноябридан 2025 йилнинг 1 апрелига қадар амал қилади.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏦 «Марказий банк томонидан тижорат банкларининг ички меъёрий ҳужжатларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда
☑️ Қонунчиликка асосан банклар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқилмайди.
▪️Ўз навбатида, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунда банклар томонидан ички низомлар, ички қоидалар, ички сиёсат ҳамда ички тартиб каби ҳужжатларни қабул қилиниши бўйича нормалар белгиланган.
▪️Банклар мазкур қонун доирасида, фақатгина ушбу банкда амал қилувчи ички ҳужжатлар қабул қилишлари мумкин.
☑️ Шундан келиб чиқиб, лойиҳада Марказий банк томонидан тижорат банкларининг ички меъёрий ҳужжатларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни мазкур қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлаштириш кўзда тутилган.
Лойиҳанинг қабул қилиниши натижаcида қонун ҳужжатлари ва идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзаро мувофиқлиги таъминланади.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏦 Бутаев Ориф Алибоевич Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланиши кутилмоқда!
О.Алибоевич 1983 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. 2006 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университети (кундузги), 2012 йил Ўзбекистон Республикаси банк-молия академиясини тамомлаган.
2006-2018 йиллар Марказий банкда турли лавозимларда ва 2018-2019 йиллар Марказий банк раиси ўринбосари, 2019-2020 йиллар Ўзсаноатқурилишбанк Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Айни пайтда Микрокредитбанк Бошқарув Раиси лавозимида ишлаб келмоқда..
Хабар расман тасдиқланмаган
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
УЙ-ЖОЙНИ ТАЪМИРЛАШ УЧУН КРЕДИТЛАР
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)
◾️Уй-жой таъмирлаш учун ажратиладиган ипотека кредитлари:
🏦 Асакабанк
◦ Фоизи - 26%
◦ Муддати - 10 йилгача
◦ Бошланғич тўлов - Талаб этилмайди
◦ Миқдори -170 млн сўмгача
Батафсил
☎️1152
🏦 Туронбанк
◦ Фоизи - 25%
◦ Муддати - 10 йилгача
◦ Бошланғич тўлов - Талаб этилмайди
◦ Миқдори -170 млн сўмгача
Батафсил
☎️1220
🏦 ЎзСҚБ
◦ Фоизи - 31% дан
◦ Муддати - 10 йилгача
◦ Бошланғич тўлов - Талаб этилмайди
◦ Миқдори - 200 млн сўмгача
Батафсил
☎️1180
🏦 Агробанк
◦ Фоизи - 25%
◦ Муддати - 10 йилгача
◦ Бошланғич тўлов - Талаб этилмайди
◦ Миқдори - 170 млн сўмгача
Батафсил
☎️1216
🏦 Алоқабанк
◦ Фоизи - 17.5%
◦ Муддати - 20 йилгача
◦ Бошланғич тўлов - 15%
◦ Миқдори - 120 млн сўмгача
Батафсил
☎️(71) 230 77 77
🏦 БРБ
◦ Фоизи - 24.5% дан бошланади
◦ Муддати - 15 йилгача
◦ Бошланғич тўлов - 20%
◦ Миқдори - 1.125 млрд сўмгача
Батафсил
☎️1254
◾️Уй-жой таъмирлаш учун ажратиладиган истеъмол кредитлари:
🏦 Ипак йўли банки
◦ Фоизи - 27.9%
◦ Муддати - 3 йилгача
◦ Бошланғич тўлов - Талаб этилмайди
◦ Миқдори - 200 млн сўмгача
Батафсил
☎️1296
🏦 Пойтахтбанк
◦ Фоизи - 28% дан бошланади
◦ Муддати - 3 йилгача
◦ Бошланғич тўлов - Талаб этилмайди
◦ Миқдори - 112.5 млн сўмгача
☎️(71)-214-20-20
🏦 Трастбанк
◦ Фоизи - 25% дан бошланади
◦ Муддати - 2 йилгача
◦ Бошланғич тўлов - Талаб этилмайди
◦ Миқдори - 75 млн сўмгача
Батафсил
☎️1287
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗГАНЛИГИ УЧУН “HAMKORBANK”ГА НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАДИ
🪧 Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида, “Hamkorbank” АТБнинг онлайн микроқарз банк хизмати реклама ахборотида истеъмолчиларни чалғитувчи маълумот берилганлиги аниқланган.
⌛ Хусусан, мазкур банк хизмати рекламасида “Онлайн микроқарз” – “Зудлик билан пул керакми, 50 миллион сўм - Hamkor иловасида онлайн микроқарз расмийлаштиринг!” мазмунидаги ташқи реклама жойлаштирилганлиги кузатилган.
🔝 Ушбу ахборотга банкнинг интернетдаги расмий саҳифаси жойлаштирилган маълумотлар асосида аниқлик киритилди.
🔝 Бунда, микроқарз банк хизмати бўйича фақатгина кредитнинг миқдори ҳақида ахборот берилган бўлиб, реклама ахборотида ушбу кредитнинг қолган муҳим шартлари кўрсатилмаган.
☝️ Юқоридагиларга асосан, Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиш аломатлари юзасидан “Hamkorbank” АТБга нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилди.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
#Расман
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк Бошқарув Раисига ўринбосарлар тасдиқланди!
☑️ Умаров Даврон Шавкатович ЎзСҚБ Бошқаруви Раиси ўринбосари этиб тайинланди.
Д. Шавкатович 1987 йил 28 апрелда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида туғилган.
2008 йилда Тошкент Ирригация ва мелиорация институтининг Ҳудудий иқтисодиёт ва менежмент йўналишини муваффақиятли тамомлаган. 2010 йилда Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетида Магистр даражасига эришган.
Тайинловга қадар, Асакабанк Пул муомаласи ва валюта айирбошлаш амалиётлари бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
☑️ Абдувалиев Санжар Абдураҳмонович ЎзСҚБ Бошқаруви Раиси ўринбосари этиб тайинланди.
С. Абдураҳмонович 1988 йил 11-сентябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган.
2009 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини «Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар» мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2011 йилда шу университетда магистр даражасини олган.
Тайинловга қадар, ЎзСҚБ Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Пулда одамни тинчлантирувчи «П» витамини бўлиб, асаблари бузилиб турган одамнинг кайфияти тезда кўтарилади. Айниқса, бу аёлларга жуда тез таъсир қилади.
Бироқ, бу витаминга қаттиқ ўрганиб қолиш одамдаги ҳаловат гармонларини парчалаб ташлайди...
Шунинг учун пулингиз кўп бўлишини, лекин унга қаттиқ боғланиб қолмаслигингизни тавсия қиламиз😁
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
💼 Банкка ишга кирмоқчи бўлган ва банкда ишлаётганлар учун қўланмалар!
☑️ Банк-молия фаолиятига доир атамалар изоҳли луғати – батафсил;
☑️ Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низом – батафсил;
☑️ «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонун – батафсил;
☑️ «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги қонун – батафсил;
☑️ Ўзбекистон Республикасининг «Банк сири тўғрисида»ги қонуни – батафсил;
☑️ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисидаги низом – батафсил;
☑️ Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонун – батафсил;
☑️ Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома – батафсил.
Ушбу қонун, йўриқнома ва низомларни банкки ишга кирмоқчи бўлган ва банкда ишлаётганлар учун юбориб қўйинг.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏦 Туғилган кунингиз муборак бўлсин!
Бугун «Apex bank» АЖ Бошқарув раиси Баҳром Ҳамидуллаевич Нўъмонов таваллуд топган кун.
Б.Нўъмонов 1980 йил 2 октябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2002 йил Тошкент Давлат Шарқшунослик институти бакалавр, 2011 йил эса Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратура босқичини тамомлаган.
@Bankxabar жамоаси Баҳром Нўъмоновга доимо омонлик, оилавий бахт ва келажакдаги ишларига муваффақиятлар тилайди.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Телеграм тармоғида турли блоглар жуда кўп, аммо сараланган блогларни ҳамма ҳам осонгина топа олмайди.
Шу сабабли биз сизнинг мушкулингизни осон қилиш учун энг фаол блогерларни блогини битта рўйхатда жамладик.
Биз ўзимизга ёққанларини сизга ҳам илиндик.
Ушбу ҳавола орқали ўзингизга ёққан бир ёки бир нечта блогларга аъзо бўлишингиз мумкин.
— Хўш, ўртоқлар, қани марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈
👉 /channel/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈
⚡️Бугундан "Ўқув марказ" очиш учун 50 млн.сўмгача субсидия ажратиш бошланди!
Энди қишлоқ ҳудудларида ҳам хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган нодавлат таълим ташкилотлари бир марталик субсидия олиш учун онлайн ариза топширишлари мумкин.
➖Субсидия олиш учун талабгорлар календар йилнинг ҳар чорагида ойнинг 10 санасига қадар my.gov.uz порталидаги «Қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун нодавлат таълим ташкилотларига субсидия ажратиш» хизматидан фойдаланади.
☑️Бу турдаги субсидия қуйидаги мақсадларда ажратилади:
▪️бино ва ўқув хоналарини замонавий ахборот коммуникация технологиялари, мебель, асбоб-ускуналар, ўқитишнинг техник воситалари ва бошқа анжомлар билан жиҳозлашга;
▪️зарур дарсликлар, ўқув-методик адабиётлар ва бошқа кутубхона-ахборот ресурслари ҳамда воситалари билан таъминлаш, таълим жараёнини ташкил этишга жалб этиладиган педагог кадрлар меҳнатига ҳақ тўлашга.
📌Хизматдан фойдаланиш мутлақо бепул! Субсидия олиш тартиби ушбу видеолавҳада👆
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Бахтимга бор бўлинг азиз Устозим!
Aзиз Устозим, илм йўлидаги шижоатингиз, метин иродангиз, тоғдек сабрингиз, билим уммонидаги сабоғингиз доимо сарбаланд бўлсин! Сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, тинчлик ва фаровон ҳаёт ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!Қуёшдек йўлларим ёритгувчимсиз,
Илм, зиё нурларин таратгувчисиз,
Буюкларнинг буюги аслида Сиз!
Бизларга бахш этган баҳор-у, ёзин,
Бахтимга бор бўлинг азиз Устозим.
Касб байрамингиз муборак бўлсин ҳурматли устоз!
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки мобил илова орқали онлайн автокредит олиш имкониятини яратди
2024 йил 30 сентябрь куни Миллий матбуот марказида “Бизнесни ривожлантириш банкидан чакана хизматлар: қулайлик ва замонавийлик” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Унда эндиликда банк мижозлари банкнинг мобил иловаси орқали онлайн тарзда автокредит олиш имконияти яратилгани айтилди. Автотранспорт сотиб олиш бўйича барча амалиётлар мижоз томонидан мустақил онлайн тарзда бажарилади.
Батафсил.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
"UzCharmExpo-EurAsia 2024": Тошкентда чарм саноатининг йирик учрашуви
🗓 15-16-17-октабр кунлари “Ўзекспомарказ” Осиё ва Европа чарм-поябзал саноати марказига айланади.
🔹 “Ўзчармсаноат” уюшмаси томонидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Халқ банки кўмагида ташкил этилаётган 3 кунлик халқаро кўргазмада соҳада қитъаларнинг етакчи вакиллари ҳамда брендлари ўз маҳсулотлари, жаҳон чарм саноатидаги инновацияларни намойиш этади.
Асосий йўналишлар:
🔺 Чарм
🔺 Поябзал
🔺 Атторлик буюмлари
🔺 Маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар
🔺 Жун ва мўйна маҳсулотлари
Батафсил.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
😎🥳🤦Endilikda oʻz kredit tarixingizni bilishga taqiq qoʻyishingiz mumkin
🔵 Ushbu xizmatni yoqish uchun quyidagi ketma-ketlikda faollashtirishingiz mumkin bo'ladi:
1️⃣Kredit byuroning 👍infokredit.uz veb-sayti bosh sahifasidan yoki to‘g‘ridan-to‘g‘ri havola orqali 👉 portal.infokredit.uz/login UCIN portaliga o'tasiz;
2️⃣One 🆔 veb-sayti👉 id.egov.uz/uz orqali shaxsiy kabinetingizda identifikatsiyadan o'tasiz;
3️⃣Bosh sahifada muvaffaqiyatli avtorizatsiyadan so'ng, sizga qulay tilni tanlab "SMS-xabarnoma" bo'limida "SMS-xabarnoma" xizmatini yoqish talab etiladi. ("SMS-xabarnoma" - bu sizning kredit tarixingizdan foydalanishni nazorat qilish imkonini beruvchi bepul xizmat turi hisoblanadi).
4️⃣ "Freeze" bo'limiga o'tib songra, xizmatga ulanish tugmasini bosing. Xizmat muvaffaqiyatli ulaganingizdan so’ng, sizga SMS-tasdiqluvchi xabar keladi.
✅Tabriklaymiz! Xizmat muvaffaqiyatli ulandi.
👍Ushbu xizmatdan dastlab veb-sayt portal.infokredit.uz/login orqali bepul foydalanish mumkin bo‘ladi.
Shuningdek, 2025-yil 1-yanvardan esa xizmat pullik asosida bazaviy hisoblash miqdori (BHM) ning 0,03 barobari miqdoridagi (QQSni hisobga olmagan holda) haq evaziga amalga oshiriladi.
🫵 Sodda qilib aytganda, hech qaysi tashkilot, hatto banklar ham kredit tarixingizni ololmaydi va natijada firibgarlar nomingizga kredit rasmiylashtira olmaydi. Shuningdek, har doim kredit tarixingizni olishga urinish boʻlganda, telefon raqamingizga sms xabar kelib, ogohlantiradi.
📌Facebook 📌Instagram 📌AsakabankMatbuotMarkazi">You tube
🛒 Katta va barakali xaridlar sizni kutmoqda!
Yangilangan Opencard ilovasi orqali uydan turib, 2 daqiqa ichida 75 million so'mgacha limit oling!
- Boshlang'ich to'lovsiz;
- Keng hamkorlar tarmog'i;
- Tezkor rasmiylashtirish.
📲Ilovamizni yuklab oling:
App Store | Google Play
📞71-200-15-45
Do'stlar, bugun sizga Blackʼni tavsiya qilmoqchiman. Bu Rossiyada ishlash va yashash uchun T-Bankning debet kartasi boʻlib, uning yordamida T-Bank va boshqa banklar, masalan, Sber bankomatlarida komissiyasiz hisobingizga pul toʻldirishingiz va yechib olishingiz mumkin.
Chet elga komissiyasiz tez va qulay pul oʻtkazmalari.
Karta T-Bank ilovasida ona tilingizda migratsiya masalalari bo‘yicha maslahatlar olish imkonini beradi.
Black kartasini bepul olish uchun siz Rossiya fuqaroligiga ega boʻlishingiz shart emas.
Havoladan o‘ting va Black debet kartasini rasmiylashtiring: https://l.tbank.ru/bankxabar_off
Реклама. АО "ТБанк", ИНН 7710140679, лицензия ЦБ РФ № 2673, erid: 2Vtzqx5CDS9
Ориент Финансдан факторинг: пулларни тезроқ олинг! 👌
Факторинг - бизнес учун қулай ечим. У орқали мижоз кейинроқ тўласа ҳам, сиз товарлар ёки хизматлар учун тўловни дарҳол оласиз. Харидор учун мажбуриятлар ўзгармайди, фақат у қарзини банкка тўлайди, сиз эса муддати узайтирилган тўловни кутиб ўтирмаслигингиз мумкин.
Афзалликлари:
✅ Тез пул олиш
✅ Тўламаслик хавфини камайтириш
✅ Мижозлар доирасини кенгайтириш
✅ Доимий молиялаштириш оқими
Шартлар:
🔹 Фаолияти камида 6 ой бўлиши
🔹 Яхши кредит тарихи
🔹 Муддати ўтган қарзлар йўқлиги
Батафсил маълумот ofb.uz сайтида
🔥 "BOBUR RESIDENCE" turar-oy majmuasidan 36 oygacha bo'lib to'lash orqali kvartiralar! 🔥
Qulay shartlarda o'z uyingizga ega bo'lishni istaysizmi? 💥
"BOBUR RESIDENCE" Sizga nafaqat kvartira sotib olish, balki kelajagingizga foydali investitsiya kiritish imkonini beradi! 🌟
Sizni albatta quvontiradigan afzalliklar:
✅ 36 oygacha bo'lgan ortiqcha to'lovsiz bo'lib to'lash rejasi.
✅ Boshlang'ich to'lov 277 000 000 so'mdan
✅ Oylik to'lovlar 18 000 000 so'mdan boshlanadi
✨ Qulay va zamonaviy planlar — orzuingizdagi makonni yarating!
🏠 Sizning qulayligingiz uchun keng xonadonlar va zamonaviy arxitektura yechimlari..
💼 Bizning jamoamiz sizga eng yaxshi shartlarda xonadon tanlash va to'lov rejasi bo'yicha yordam berishga tayyor. Biz har kuni 09:00 dan 20:00 gacha xizmat ko'rsatamiz.
📲 Bu imkoniyatni qo'ldan boy bermang – hoziroq qo'ng'iroq qiling: +(998) 5555-0-5555
📍 Toshkent sh., Yakkasaroy tumani, Bobur ko'chasi-73, (mo'ljal: "Yakka Saroy" to'yxonasi).
Бобохон Рустамович Абдуллаев Американинг "JP Morgan Chase" банкининг Инвестицион банкинг бўйича Вице Президент лавозимига тасдиқланди!
Б.Абдуллаев 1981 йил туғилган. 2002 йил Ўзбекистон Миллий университетини, 2006 йил Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини, 2017 йил Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2003 йил Марказий банкнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармасида бошлаган. 2023 йил апрель ойига қадар Асакабанк тизимида турли лавозимларда, шу жумладан, раҳбарлик лавозимларида, хусусан, 2019 йил февраль ойидан "Асакабанк" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
👉 Тайинловга қадар, "Apex bank" Бошқарув Раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаётган эди.
Маълумот учун, JPMorgan Chase банки - штаб-квартираси New-York шаҳрида жойлашган ва Delaware штатида ташкил этилган Америка трансмиллий молия компанияси. Бу Қўшма Штатлардаги энг йирик банк ва 2023 йил ҳолатига кўра бозор капиталлашуви бўйича дунёдаги энг йирик банкдир.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
⏳КРЕДИТ ТАРИХИ
✔️Скоринг—инглизча "score" сўзидан олинган бўлиб, балл ёки баҳо деган маънони билдиради. Скоринг молиявий секторда қарз олувчининг тўлов қобилиятини баҳолашда қўлланилади. Скоринг балл қарз олувчининг кредит тарихи маълумотлари асосида ҳисоблаб чиқилади ҳамда кредит қарзини ўз вақтида тўлай олиш эҳтимолини баҳолайди.
Яъни скоринг бали қанча юқори бўлса, сизнинг кредит олиш учун берган аризангиз ижобий ҳал бўлиш эҳтимоли шунча юқори бўлади.
❓"Қора рўйхат"га тушганимни қаердан билсам бўлади?
✔️Жисмоний шахслар ўзлари ҳақидаги кредит ҳисоботини бир йилда(365кун) бир марта бепул ва тўлов асосида эса чекланмаган миқдорда олишлари мумкин. Ҳозирда кредит тарихини Infokredit.uz расмий сайти ёки my.gov.uz портали орқали олиш мумкин:
▪️ portal.infokredit.uz/reports (хизмат нархи 18 750 сўм – хизматдан 1 йилда 1 марта фойдаланиш бепул);
▪️ my.gov.uz портали орқали (хизмат нархи 16 875 сўм).
❗️Кредит бюросининг скоринг бали қуйидагича тавсифланади:
🟢 400-500 балл(А ГУРУҲ). Аъло кредит тарихи. Хавф даражаси минимал. Қарз олувчи бемалол кредит олиши мумкин.
🫥300-399 балл(Б ГУРУҲ). Хавф даражаси паст. Яхши кредит тарихи. Қарз олувчига стандарт шартлар асосида кредитлар ажратилиш мумкин.
🟡 200-299 балл(С ГУРУҲ). Хавф даражаси ўртача. Қарз берувчига кредит тарихини ўрганиши тавсия этилади. Чунки бу гуруҳдагиларда салбий ва ижобий омиллар мавжуд.
🟠 100-199 балл(Д ГУРУҲ). Скоринг бали ўртачадан паст. Қарз олувчига кичик миқдордаги кредитлар ажратилиш мумкин.
🔴 0-99 балл(Э ГУРУҲ). Қониқарсиз балл. Қарз олувчининг муддати ўтган қарзи ёки салбий кредит тарихи мавжуд. Бу қарзни кечиктириш хавфи юқори эканлигини кўрсатади.
⏳ Эслатиб ўтамиз, кредит тарихи қарздорнинг сўнгги беш йил ичидаги мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. Демак, қарзингизни ҳар бир кечиктириб тўлаган пайтларнинг ҳаммаси 5 йилгача сақланиб қолади. Бу эса, 5 йилгача кредит ололмаслигингизга сабаб бўлиши мумкин дегани!
👉 Кредит тарихини бошқалар билишига таъқиқ қўйиш👈
👉Банкдан кредит олган фуқаро хорижга чиқса бўладими👈
👉Кредит тарихидаги скоринг баллардаги ўзгаришларни кузатиб бориш хизмати👈
👉Кредит тарихи олинганда унинг эгасига огоҳлантурвчи СМС-хабарнома юбориш хизмати👈
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
📣 Асакабанк балансида бўлган мармар ва гранит мажмуаси қулай шартларда сотилади!
📍Объект Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳарчасида жойлашган. Умумий ер майдони 1.8 гектарни ташкил қилади. Сув ва электр энергияси мавжуд.
Қулай шартлари:
🔥 Бошланғич тўлови — 30%;
🔥 Муддати – 5 йилгача;
🔥 Фоиз ставкаси – 13.5%
👉 Ҳавола орқали аукцион саҳифасига ўтинг ва объект ҳақида батафсил маълумот олинг
📞 (78)-147-64-02 рақамига қўнғироқ қилинг ва шахсий консультацияга эга бўлинг!
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
😊 Poytaxt bank ҳам ипотека кредитлари ажратишни бошлайди
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Poytaxt bank ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Унга кўра, эндиликда Poytaxt bank томонидан ҳам Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ипотека кредитлари ажратиш йўлга қўйилади.
Бундан ташқари, томонлар ипотека бозорини ресурслар билан таъминлаш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан давлат бюджетидан маблағ жалб қилиш тўғрисида келишиб олдилар.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Супер-контракт учун таълим кредит ажратаётган банклар!
🏦 Ўзмиллийбанк
● Бакалавриатга қабул қилинган талабалар учун
◦ 36 ой муддатга йиллик 22% ставкада;
◦ 60 ой муддатга йиллик 24% ставкада;
◦ Миқдори- Шартномага асосан
● Магистратурага ўқишга қабул қилинган талабаларга
◦ 36 ой муддатга йиллик 22% ставкада
◦ Миқдори- Шартномага асосан
Батафсил
☎️ 1344
🏦 ЎзСҚБ
(Истеъмол кредит)
◦ 12 ой муддатга йиллик 25% ставкада;
◦ 36 ой муддатга йиллик 26% ставкада;
◦ Миқдори- 200 млн сўмгача
Батафсил
☎️ 1180
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
⚡️НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ УЧУН КРЕДИТЛАР АЖРАТИЛАДИ!
(Вазирлар Маҳкамасининг 604-сонли қарори, 25.09.2024)
Тижорат банклари томонидан "2024-2028 йилларда нодавлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини давлат-хусусий шекриклик асосида ривожлантириш" лойиҳаси доирасида жалб этилган маблағлар ҳисобидан давлат-хусусий шекриклик шаклидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун:
☑️ Туманларда: 10 йил муддатга, шу жумладан, 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 14% ставкада;
☑️ Нукус шаҳри, вилоятларнинг маъмурий марказдари ва вилоят бўйсинувидаги шаҳарларда: 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 16% ставкада;
☑️ Тошкент шаҳрида: 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 18% ставкада кредитлар ажратилади.
☑️ Ушбу лойиҳа доирасида ҳудудларга бириктирилган тижорат банклари
(Ислом тараққиёт банкидан ажратилган маблағлар доирасида):
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк:
- Қорақалпоғистон Республикаси;
- Андижон вилояти;
- Наманган вилояти;
- Фарғона вилояти;
- Тошкент шаҳар.
🏦 Агробанк:
- Бухоро вилояти;
- Навоий вилояти;
- Қашқадарё вилояти;
- Самарқанд вилояти.
🏦 Ўзмиллийбанк:
- Хоразм вилояти;
- Сурхондарё вилояти.
🏦 Алоқабанк:
- Тошкент вилояти;
- Жиззах вилояти;
- Сирдарё вилояти.
☑️ Бундан ташқари, Ўзсаноатқурилишбанк ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан кредит ажратиш учун барча ҳудудларга бириктирилган.
👆Ушбу лойиҳа доирасида ажратилган кредитлар бўйича хусусий шерик томонидан тўланадиган фоиз ставкасининг 1 фоизи хизмат кўрсатувчи тижорат банкида қолдирилади, қолган қисми Ўзбекистон Республикаси республика бюджети даромадига ўтказилади.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
#ТАЪЗИЯ
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!
Алоқабанкда кўп йиллар давомида Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган Искандаров Шавкат Норматовичнинг бевақт вафоти муносабати билан яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз.
Барчамиз учун Устоз, банк соҳасида кучли раҳбар, камтарин инсон Шавкат ака Искандаровнинг хотираси қалбимизда ҳамиша сақланиб қолади.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar