🏦 Ҳудудларда "Кичик бизнес марказ"лари иш бошламоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурини самарали амалга ошириш ва уни доимий равишда такомиллаштириб бориш бўйича асосий таянч банк сифатида белгиланган.
Шунга мувофиқ, банк таъсисчилигида МЧЖ шаклидаги “Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси” тузилди. Жамғарма ҳузурида худудларда 14 та “Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази” ташкил этилди.
Термиз шаҳрида банк Ахборот хизмати томонидан оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакиллари учун “Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази”га Пресс тур ўтказилди.
Иштирокчилар марказда ташкил этилган тадбиркорликка ўқитиш жараёни билан танишдилар.
Батафсил
🏦Марказий банк марказий аппарати ва ҳудудий бош бошқармаларидаги вакант лавозимлар учун танлов эълон қилди!
☑️Танлов икки босқичдан иборат:
босқичдан иборат:
1️⃣Биринчи босқич - тест синовлари ва хорижий тилларни билиш даражасини аниқлаш босқичи;
2️⃣Иккинчи босқич - Эксперт гуруҳидан суҳбатдан ўтиш босқичи.
Биринчи босқичда тест синовлари ҳар ойда икки маротаба, ойнинг 14 (ўн тўртинчи) ва 28 (йигирма саккизинчи) саналарида ўтказилади.
🔶Агарда сиз ҳам Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ишлашни хоҳласангиз ва тегишли малака талабларига эга бўлсангиз @CBUuz_bot телеграм боти орқали мавжуд вакансиялар учун рўйхатдан ўтинг ва танловларда иштирок этинг.
❗️Айни пайтда мавжуд вакансиялар бўйича аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 12.12.2023.
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
🏦Расман: Салиев Шерзод Икромович "Асакабанк" АЖ Бошқарув Раиси ўринбосари лавозимига тайинланди
Шерзод Икромович 1989 йил 1 октябрь Самарқанд вилоятида туғилган. 2008-2012 йиллар Тошкент Молия Институтини битирган.
Шерзод Икромович меҳнат фаолиятини 2010 йилда АТ “Асакабанк”нинг инвестицион компанияси — “Asaka Investment”да мутахассис сифатида бошлаган. 2015-2017 йилларда “Асакабанк”да бош мутахассис, бўлим бошлиғи, 2018-2022 йил Вазирлар Маҳкамасининг Банк тизимини ислоҳ қилиш ва кредитлаш масалалари бўйича бош мутахассиси, Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни кўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудири ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Тайинловга қадар, Вазирлар Маҳкамаси Бош вазир котибиятининг Таҳлилий материалларни тайёрлаш хизмати бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
☎️БАНКЛАРНИНГ ТЕЛЕФОН РАҚАМЛАРИ
Ориент Финанс банк ўз колл-маркази рақамини 4004 қисқа рақамига ўтказди. Шу билан колл-марказини қисқа рақамларга ўтказган банклар сони 25 тага етди:
• Асакабанк—1152
• Ўзмиллийбанк—1344
• Халқ Банки—1106
• Азия Альянс Банк—1270
• Ипотека-банк—1233
• Агробанк—1216
• Туронбанк—1220
• МКБанк—1285
• Ўзсаноатқурилишбанк—1180
• Ипак Йўли Банки—1296
• Бизнесни ривожлантириш банки—1254
• Тенге Банк—1245
• Трастбанк—1287
• Давр Банк—1284
• Инфинбанк—1214
• Ҳамкорбанк—1256
• Гарант Банк—1326
• Зираат Банк—1293
• Анорбанк—1290
• ТБС Банк—1150
• Универсалбанк—1355
• Капиталбанк—1340
• Апекс банк—1881
• Ҳаёт банк—1320
• Ориент Финанс Банк—4004
• КДБ Банк—(+99878)-120-80-00
• Садерот Банк—(+99871)-252-11-61
• Узум Банк—(+99878)-777-07-99
• Октобанк—(+99871)-202-33-33
• Авобанк—(+99878)-150-36-43
• Пойтахтбанк—(+99871)-214-20-00
• Мадад Инвест Банк—(+99873)-241-70-31
• Алоқабанк—(+99871)-230-7777
• Марказий банк—(+99871)-212-62-05
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
❗️Имтиёзли таълим кредит ажратиш деярли барча банкларда вақтинчалик тўхтатилган
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)
Алоқабанкда имтиёзли таълим кредит ажратиш давом этмоқда.
Фақатгина, банкнинг Хоразм, Бухоро ва Тошкент вилояти филиалларида вақтинчалик тўхтатилган.
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
⚡️Контракт тўлаш муддати узайтирилди!
Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан, 1-курс ва ўқишини кўчиришга тавсия этилганлар учун тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 25 декабрга қадар узайтирилди.
Эслатма: амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
Ёмон кредит тарихи
Нима учун банк сизга кредит бермаслиги мумкин? Бунга асосий сабабларидан бири — ёмон кредит тарихи.
Хўш, уни қандай яхшилаш мумкин? Ушбу канал орқали саволингизга жавоб топинг:
/channel/+fExEXFkk8Mk1NWEy
Мурожаатлар таҳлили(@Xabaryozishbot)
1) Эсингизда бўлса, жорий йилнинг 1 декбарь куни Инфинбанк Зангиота филиалидан 2019 йил автокредит олиб, уни 2021 йил ёпиб юборган бўлсада, бугунги кунда мижознинг картасида кредит учун пул ечилганлиги ҳақида мурожаат чиқарилган эди.
Бироқ бу бўйича Инфинбанк Бош офиси ёки Зангиота филиалидан ҳеч ким алоқага чиқмади! Марказий банк бунга жиддий эътибор қаратади деб ўйлаймиз. Зеро бундай муаммоларни Марказий банкнинг банк назорат қўмитаси назоратга олиб, мурожаатга бефарқ бўлган банкка нисбатан чора кўради!
2) Жорий йилнинг 22 ноябрь куни "ТБС банкдан ҳар куни исталган вақт, хоҳ кечаси, хоҳ кундуз бўлсин кредит олинг деб телефонимга смс-хабар келишидан чарчадим" номли мурожаат чиқарилган эди.
Бу масала бўйича банк масъуллари тезкорлик билан бизга алоқага чиқишди. Бироқ шу пайтгача мижоз масаласи ҳал бўлдими ёки йўқми тайинли жавоб ололмадик. Бу мурожаатни ҳам Марказий банк назоратга олиб беради деган умиддамиз!
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
🏦Асакабанк ходими БААда бўлиб ўтган турнирларда ғолиб бўлиб, нақд 3 та медал билан тақдирланди
Гап шундаки, Жорий йилнинг 2-3 декабрь кунлари «Асакабанк» АЖ Ишларни бошқариш департаменти эксперти Алимардон Сабиров Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтган югуриш мусобақасида қуйидаги йўналишлар бўйича чемпионлик ва совриндорликни қўлга киритди:
🥇Рас-аль-Хайма шаҳрида 30-39 ёш тоифасида 5 км масофага югуриш бўйича совринли 1-ўрин;
🥈Дубай шаҳрида Барча ёш тоифасида 5 км масофага югуриш бўйича совринли 2-ўрин;
🥉Аль-айн шаҳрида Барча ёш тоифасида 5 км масофага югуриш бўйича совринли 3-ўрин.
Банкирларни мана шундай турнирларда қатнашиб, ўз банкларини қолаверса, юртимиз байроғини бутун дунёга танитишаётгани таҳсинга лойиқ.
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
🔥Туронбанк ва “Jetour” бренди чегирмали акцияга старт берди!
🔹Шу йилнинг 31 декабр санасига қадар Туронбанк автокредити орқали “Hongi”, “Bestune”, “Jetour” ва "Fengon" каби автомобилларни харид қилган мижозларга 5 фоиздан 10 фоизгача чегирма тақдим этилади.
🔹Тошкент шаҳридаги “jetour_rohat">Jetour Rohat ” автосалонидан ўзингизга қулай бўлган моделни танланг, шартнома билан Туронбанкка ташриф буюринг ва чегирмали нархда элегант автомобил эгасига айланинг!
➖Автомобил нархлари ва чегирмалар бўйича маълумот:
(99) 268 07 00, (95) 153 70 07
➖Туронбанкнинг автокредит шартлари: www.turonbank.uz
Банк билан боғланиш: 1220
Аъзо бўлиш👇
/channel/turonbankmatbuotkotib
Cobalt ва Damas учун шартнома декабр ойининг иккинчи ярмида очилади
Декабр ойининг иккинчи ярмида 2024 йилда ишлаб чиқарилиши режалаштирилган оммабоп автомобиллар учун онлайн контрактация очилиши режалаштирилган.
Нархлар қуйидагича бўлади:
➖Cobalt - 124 млн 264 минг сўмдан;
➖Damas - 93 млн 156 минг сўмдан;
➖Labo - 93 млн 771 млн сўмдан.
Оммабоп автомобил моделларини харид қилиш учун шартномалар бериш бошланган кунларда, контрактацияни автосалонлардан эмас, балки фақат онлайн тарзда UzAutoSavdo иловаси ва savdo.uzavtosanoat.uz веб-сайти орқали расмийлаштириш мумкин бўлади.
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
🏦МКБАНК Муаммоли кредитлар билан ишлаш департаменти Бош юрисконсульт лавозимига малакали мутахассисларни танлов асосида ишга таклиф этади!
☑️Номзодларга қўйиладиган талаблар:
▪️Соҳа бўйича олий маълумот (ҳуқуқшунослик);
▪️Суд ва Мажбурий ижро органларида 2 йилдан кам бўлмаган иш тажрибаси;
▪️Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни мукаммал билиши.
📩Танловда иштирок этиш учун резюмени @hrmkbank_bot ёки HR@mkb.uz манзилига юборинг.
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
#таҳрирсиз_мурожаат
(@Xabaryozishbot)
Ассалому алайкум, Инфинбанк Зангиота филиалидан 3 йил муддатга 2019 йил автокредит олгандим. Автокредитни тўлиқ тўлаб бўлганимга 1 йилдан ошиб қолди. Яқинда пластик картамдан яна кредитга деб 270 000 сўм ечиб олинган. Банкка телефон қилсам, келсангиз тушунтирамиз, узимиз телефон қиламиз дейишяпти.
Мен банкка боришга вақтим йуқ, ёпилиб кетганига бир йилдан ошиб кетган кредитга яна пластикдан сўроқсиз пул ечиб олиниши қанчалик тўғри?
❗️Ушбу мурожаатни Марказий банк назоратга олади деган умиддамиз. ТБС Банк билан боғлиқ масала юзасидан ҳам банк масъуллари шу пайтгача умуман маълумот беришмади!
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
⚡️Президентнинг “Рақамли маҳсулотлар (хизматлар) истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашишни кучайтириш чоралари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Унга кўра:
☑️2024 йил 1 июлдан тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фақат акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши мумкин бўлади.
☑️Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари устав капиталининг энг кам миқдори:
▪️2024 йил 1 июлдан – тўлов тизими операторлари учун 50 млрд сўмни, тўлов ташкилотлари учун 10 млрд сўмни;
▪️2025 йил 1 июлдан – тўлов ташкилотлари учун 20 млрд сўмни ташкил этади.
☑️ “Миллий банклараро процессинг маркази” МЧЖ устав капиталидаги давлат улуши тўлиқ Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади.
☑️Электрон тижоратни тартибга солиш ва ривожлантириш ҳамда лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини тартибга солиш функциялари Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига ўтказилади.
❗️Ўғрилик, фирибгарликка чек қўйиш учун Марказий банкка тижорат банклари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларига банк карталари билан боғлиқ шубҳали операциялар содир этилганда, банк карталари, банк ҳисобварақлари ва мобил иловалардаги ҳисобварақлардан фойдаланишни 3 кунгача вақтинча чеклаш тўғрисида мажбурий кўрсатмалар бериш ваколати берилди.
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
Barcha yangi biznes hamkorlar uchun noyob taklif: Payme Business'dan 6 oyga 0% xizmat.
Payme Business sizga:
✅ Sotuvlar hajmini oshirish
✅ Sodiq mijozlar sonini ko'paytirish
✅ Uzcard va Humo tizimlari yordamida xizmat ko'rsatish
✅ Avtomatik fiskalizatsiya olishga yordam beradi.
Havola orqali o‘ting va bir zumda ariza qoldiring!
🍎Mastercard`да ишлашни истайсизми?
Компания мижозлар билан ишлаш бўйича менежер изламоқда.
Вазифалар:
🔸мижозларнинг бизнес-имкониятларини аниқлаш ва ривожлантириш;
🔸мижозлар мақсадларига эришишлари учун стратегияларни ишлаб чиқиш;
🔸консультация бериш;
🔸бизнесни таҳлил қилишда кўмаклашиш (молиявий ва рақобат таҳлили, моделлаштириш);
🔸янги мижозлар жалб қилиш.
Инглиз тилини эркин билиш талаб этилади.
Иш жойи Ўзбекистонда!
👉Вакансия мана бу ерда👈
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
https://mastercard.wd1.myworkdayjobs.com/CorporateCareers/job/Remote---Kazakhstan/Manager--Account-Management--Tashkent---Uzbekistan--Contractor-_R-203131
⚡️Талабага ҳисобланган стипендиялар ҳақида my.gov.uz портали орқали маълумот олиш имконияти яратилди.
☑️Бунинг учун my.gov.uz порталига киринг!
➖«Таълим» бўлимидан «Стипендия ҳақида маълумот» хизматини танланг.
➖Керакли даврни тангланг ва ушбу давр бўйича ҳисобланган стипендиялар ҳақидаги маълумотга эга бўлинг.
▪️Шунингдек, ушбу хизматдан талабалар HEMIS ахборот тизими орқали ҳам фойдаланишлари мумкин.
❗️ Эслатма: Ушбу хизмат фақат ҳозирда таҳсил олаётган талабалар учун мўлжалланган. Ўқишни тугатган ёки талаба бўлмаган шахслар учун стипендия маълумотлари мавжуд эмас.
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
Чакана бизнес департаменти Пластик карталар бўйича Менеджерларни ишга таклиф этади !
♦️Асосий функционал мажбуриятлар:
- Янги карта маҳсулотларини ишлаб чиқиш;
- Тўлов карталари бўйича техник топшириқларни ёзиш ва синовдан ўтказиш;
- Ҳамкорлар ва мижозлар билан шартномалар тузиш.
- Ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиш.
♦️Асосий касбий маҳоратлар:
- IABS да ишлаш қобилияти;
- Карта жараёнини тушуниш;
- МС office дастурларида эркин ишлаш;
- Ижодкорлик;
- Банк бош офисларида камида 5 йиллик тажрибага эга бўлиш;
- Бизнес жараёнларини оптималлаштириш, ҳисоб-китобларни оптималлаштириш ва маҳсулот қаторини яратиш билан шуғулланган.
📩Мурожаат учун: @kosymiskandarov
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати дам олиш кунлари қуйидагича:
▪️8 декабрь, жума - барча учун ишланмайдиган дам олиш куни;
▪️9 декабрь, шанба - 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун дам олиш куни. 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун иш куни;
▪️10 декабрь, якшанба - 5 ва 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун дам олиш куни.
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
Банкоматдан пул ечиб бериш бўйича курс ўтаман:)
P/S: Аслида бу банкомат эмас😁
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
Кун мавзусига бир парча ҳазил:)
Бу кетишда, яқинда совчилар ҳам кредит тарихини суриштириб, кейин борадиган бўлишади😁
Банкирни хонадонига совчилар борганда:
—Бўлажак куёвни кредит тарихи тоззами?
—ҳа, албатта! Ўғлим ўтган йили кредит олиб, муддатидан аввал сўндирган.
—Бўлди унда, интизомли мижозларни ҳурмат қиламиз. Қизимиз сизларники
@bankirlaruchun
Президент Шавкат Мирзиёев меҳнат таътилига чиқди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йил 4 декабрдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
❗️Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашда фирибгарлик ҳолатларининг олди олинади — Пенсия жамғармаси
Қайд этилишича, айрим ўзига тўқ фуқаролар ўз мулкларини қариндошлари номига расмийлаштириб, болалар нафақаси ва моддий ёрдам олиб келган.
“Шу ва бошқа турдаги ҳолатларнинг олдини олиш, болалар нафақаси ва моддий ёрдамни чиндан ҳам унга муҳтож оилаларга етиб боришини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 10 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг янги қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорга мувофиқ, 2024 йил мартдан бошлаб оиланинг номига расмийлаштирилмаган, лекин фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари, кўчмас мулклари, чорва моллари фуқароларнинг аризаларига мувофиқлиги жойига чиққан ҳолда ўрганилиш тартиби жорий қилинади. Бу орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланишида адолат мезонлари мустаҳкамланади”,— дейилади хабарда.
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
Бугун 4 декабрь – Халқаро банклар куни
2019 йил 9 декабрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган резолюсияга мувофиқ, банкларнинг жаҳон иқтисодий барқарорлиги, мамлакатларнинг молиявий ҳолати, инсоният турмуш тарзини яхшилашдаги аҳамиятини ҳисобга олиб, ҳар йилнинг 4 декабрь кунини Халқаро банклар куни сифатида нишонлаш белгиланган.
Халқаро банклар кунини унга аъзо давлатлар, халқаро, давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда, миллий манфаатлардан келиб чиқиб, банкларнинг барқарор ривожланишни таъминлашдаги аҳамиятини эътиборга олган ҳолда муносиб нишонлаш тавсия этилган.
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
Шартномаларингдан ойнаний🫠
Бир киши банк эшиги олдида писта сотар экан. Дўсти келиб унга дебди:⠀
— Оғайни, 50 минг сўм қарз бериб тура оласанми?⠀
— Узр! Мен қарз бера олмайман. Ўртада шартнома бор, - дебди пистачи.⠀
— Қанақа шартнома? - ҳайрон бўлиб сўрабди дўсти.⠀
— Банк писта сотмайди, мен қарз бермайман.
Тугади🤓
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
🚗Автокредитлар
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)
Айни пайтда, қуйидаги банклар томонидан автокредитлар ажратилмоқда:
🏦ҲАМКОРБАНК
▪️Бирламчи
Фоизи-25,99 % дан бошлаб
Муддати- 48 ойгача
Бошланғич тўлов- 25 % дан бошлаб
▪️Иккиламчи
Фоизи- 25,99 % дан бошлаб
Муддати- 48 ойгача
Бошланғич тўлов- 30 % дан бошлаб
▪️Электромобиллар учун
Фоизи- 25,99 % дан бошлаб
Муддати- 48 ойгача
Бошланғич тўлов- 30 % дан бошлаб
☎️ 1256
Батафсил
🏦АГРОБАНК
▪️Бирламчи
Фоизи - 26 %
Муддати - 5 йилгача
Бошланғич тўлов - 25 %
☎️ 1216
Батафсил
🏦ЎЗМИЛЛИЙБАНК
▪️Бирламчи
Фоизи-26%гача
Муддати-60 ойгача
Бошланғич тўлов-20%дан бошлаб
☎️1344
Батафсил
🏦ТУРОНБАНК
▪️Бирламчи
Фоизи- 26,9%
Муддати- 60 ойгача
Бошланғич тўлов- 25%
▪️Иккиламчи
Фоизи- 26,9%дан бошлаб
Муддати- 60 ойгача
Бошланғич тўлов- 25%
▪️Электромобиллар учун
Фоизи- 28%
Муддати-48 ойгача
Бошланғич тўлов- 25%
☎️ 1220
Батафсил
🏦ХАЛҚ БАНКИ
Автокредит (иш ҳақи лойиҳаси учун)
▪️Бирламчи
Фоизи-24% дан бошлаб
Муддати-60 ойгача
Бошланғич тўлов-25%дан бошлаб
☎️ 1106
Батафсил
☝️🏻Ўзсаноатқурилишбанк, Бизнесни ривожлантириш банки, МКБанк, Анорбанк ва Асакабанкларда автокредитлар вақтинча тўхтатилган. ТБС ва Мадад Инвест Банкда ушбу турдаги маҳсулот мавжуд эмас. Алоқабанк матбуот хизмати мазкур йўналишдаги ахборотларни мавжуд ёки мавжуд эмаслиги юзасидан маълумот тақдим этмади.
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
🏦 ANORBANK 26%ga ega yangi omonatni ishga tushirdi💰
✅Foiz stavkasi - 26%
✅Omonat muddati - 6 oy
✅Minimal miqdor - 1 000 000 so'm
✅Maksimal miqdor - cheklanmagan
✅Foizlar har oy elektron hamyon hisobiga to'ldirib beriladi.
📌Shoshiling, omonatni joriy yil 31-dekabrgacha onlayn rejimda Anorbank ilovasida yoki butun mamlakat bo‘ylab barcha savdo nuqtalarida oflayn rejimda ochishga ulgurib qoling🔥
Batafsil: anorbank.uz / material
Telegram | Facebook | Instagram
Tenge Bank xalqaro The Banker jurnalining “O‘zbekistonda yil banki – 2023” mukofotiga sazovor bo‘ldi.
30-noyabr kuni Londonda yillik The Banker mukofotlari doirasida dunyoning eng yaxshi moliya institutlari natijalarini e’lon qilish bo‘yicha rasmiy marosim bo‘lib o‘tdi.
ATB “Tenge Bank” moliyaviy koʻrsatkichlarning oʻsishi, strategik tashabbuslarni amalga oshirish va raqamli mahsulotlarni joriy qilish bilan taʼkidlandi.🎉
Bankimiz birinchi marta faxriy xalqaro mukofotlarga sazovor bo'layotgani yo'q. 2021 va 2022 yillarda AsiaMoney nashri Tenge Bankni O‘zbekistondagi eng yaxshi xorijiy va investitsiya banki sifatida qayd etgan, 2023 yilda Finance Derivative jurnali Tenge Bankni O‘zbekistondagi eng yaxshi xorijiy bank sifatida tan olgan.
ATB “Tenge Bank” boshqaruvi raisi Talgat Ayupov natijalarni sharhlar ekan, The Banker mukofoti bank jamoasining yil davomidagi faoliyatining munosib sarhisobi ekanligini ta’kidladi: “The Banker jurnali Tenge Bankning yutuqlarini qayd etganidan xursandmiz. O'zbekiston bozorida bank xizmatlarni taqdim etish orqali biz raqamli xizmatlarni joriy etishga intilamiz va shu orqali bank mahsulotlarining mavjudligini oshiramiz. Kelgusi yilda biz mijozlar ehtiyojlaridan kelib chiqqan holda innovatsion yechimlarni ishlab chiqish va xizmat ko‘rsatish sifatini oshirishni davom ettiramiz”.
Tenge Bank aktivlari joriy yilning 10 oyi davomida 41 foizga oshib, 6,25 trillion so‘mni tashkil etdi. Kredit portfelining o'sishi 63 foizni, umumiy hajmi esa 3,98 trillion so'mni tashkil etdi. Shu bilan birga, depozit portfeli 40 foizga oshib, 1,66 trln so‘mni tashkil etdi.
Financial Times guruhi tomonidan chop etiladigan va 180 dan ortiq mamlakatlarda o'qiladigan Britaniya oylik jurnali - “The Banker” 1926 yildan beri nashr etiladi va moliyaviy ma'lumotlarning nufuzli manbai hisoblanadi. The Banker Awards mukofotlari har yili bank sohasining eng yaxshi vakillariga beriladi.
Site | Facebook | Instagram | Telegram | Youtube | Онлайн Консультант | Tenge24 | Tenge Market | Tenge Bank Careers
💳Банклардан текин олса бўладиган карталар
🏦Асакабанк: Mastercard World, Virtual Mastercard, Virtual Humo, Mastercard Platinum, Mastercard Gold(Батафсил маълумот).
🏦Халқ банки: Пенсия овердрафт Humo ва UzCard картаси(Батафсил маълумот).
🏦Ўзмиллийбанк: UzCard, UzCard Virtual, Humo, HUMO Virtual, UzCard–MIR kobeydjing, Solfy муддатли тўлов картаси, Mastercard Platinum FlyDubai (USD), Mastercard Virtual (USD)(Батафсил маълумот).
🏦Азия Альянс Банк: HUMO Junior, Visa Classic Junior, HUMO Virtual, Visa Infinite Travel, Visa Platinum Travel, Visa Gold Travel, Visa Classic Travel, Visa Virtual ва MasterCard Virtual(Батафсил маълумот).
🏦Тенге Банк: Mastercard World, Mastercard Black Edition, Humo(Батафсил маълумот)
🏦Ҳамкорбанк: Visa Classic/Exchange, Visa Virtual(Батафсил маълумот).
🏦ТБС банк: Virtual Humo, Visa Virtual(Батафсил маълумот).
🏦Капиталбанк: Visa Sum, Humo Kids, Uzcard Kids(Батафсил маълумот).
🏦Алоқабанк: VISA virtual, HUMO virtual(Батафсил маълумот).
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar
❗️Бугун - 30 ноябрь куни банкларда тўловлар 20:00 гача узайтирилди.
Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar