bankxabar | Неотсортированное

Telegram-канал bankxabar - 🇺🇿Bankxabar

36183

Банк ва молия янгиликлари биринчи бизда! Коментария гуруҳи: @bankxabarchat Мурожаат ва тижорий ҳамкорлик учун: @Xabaryozishbot

Подписаться на канал

🇺🇿Bankxabar

⚡️Тошкент метросида илк маротаба кафтни сканерлаш орқали тўловни амалга ошириш тизими жорий этилибди

Бунинг қулай томони шундаки, сиз кафтингизни сканерлаш орқали картангиздан автоматик пул ечилишига розилик билдирасиз.

Ҳозирда ушбу биометрик тўлов тизими синов тариқасида фақатгина Халқлар дўстлиги метро бекатида йўлга қўйилган бўлиб, яқин орада барча метро станцияларида ишга туширилар экан.

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦Асакабанк Банк амалиётлари маркази директори лавозимида ишлаб келган Рахматов Ботир Аминович Азия-Инвест Банк Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ботир Аминович 1988 йил 14 январда Самарқанд шаҳрида туғилган. 2013-2017 йиллар Марказий банкда турли лавозимларда, 2017-2023 йиллар эса Асакабанкда Валюта амалиётлари ва накд пул оқимларини бошқариш департаменти директори, Муаммоли активлар билан ишлаш департаменти директори ва тайинловга қадар Асакабанк Банк амалиётлари маркази директори лавозимларида ишлаган.

Маълумот учун, Азия-Инвест Банк – 100 фоизлик улуши Ўзбекистон Республикасига тегишли, Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси давлатлари ўртасидаги савдо айланмасига хизмат кўрсатувчи банк.

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️Бугун - 29 ноябрь куни банкларда тўловлар 20:00 гача узайтирилди.

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

💼МКБанк ҳамда Ўзсаноатқурилишбанк қуйидаги йўналишлар бўйича ишга таклиф қилмоқда!

🏦МКБанк: Ташқи иқтисодий фаолият ва халқаро молиявий институтлар билан ишлаш департаменти менежер лавозимига
НОМЗОДЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР:

▪️Иқтисодиёт, молия ва халқаро алоқалар соҳасида олий маълумотга эга бўлиши;
▪️Ташқи иқтисодий фаолият ва халқаро алоқалар соҳасида иш тажрибасига эга бўлиши;
▪️Ўзбек, рус ва инглиз тилларини билиш;
▪️Маълумотлар базаси бўйича илғор фойдаланувчилар даражасида ишлаш кўникмалари;
▪️Аналитика, ҳисоб-китоблар ва мантиқ бўйича мукаммал кўникмалар.
📩Резюме юбориш: @hrmkbank_bot ёки HR@mkb.uz

🏦ЎзСҚБ: Бизнес таҳлил ва моделлаштириш маркази Бўлим бошлиғи лавозимига
НОМЗОДЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР:

▪️Олий маълумот (иқтисодиёт, молия, банк иши);
▪️Функционал йўналишга оид тармоқ ёки малакавий соҳада камида 6 йиллик иш тажрибаси;
▪️Ўзбек, рус ва инглиз тилларида эркин сўзлаша олиш;
▪️Фикрларни ёзма ва оғзаки равишда эркин ва тўғри ифода этиш;
▪️Турли манбалардаги маълумотларини бирлаштира олиш;
▪️MS Officeнинг тажрибали фойдаланувчиси (Excel ва Power Point).
📩Резюме юбориш: hr@sqb.uz

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

☝️Бошлиқ бўлма, Лидер бўл!

Барча раҳбарлар ва раҳбар бўлишни мақсад қилганлар учун

Манба

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

my.gov.uz порталига келиб тушган аризалар сони 100 миллиондан ошибди! Сиз ҳам портал орқали давлат хизматларидан онлайн фойдаланишингиз мумкин.

💻 my.gov.uz/oz/service/308 — Кира қилиш учун лицензия варақасини олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/357 — Электрон рақамли имзо олиш;

💻 my.gov.uz/oz/service/913 — Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш;

💻 my.gov.uz/oz/service/853 — Автотранспортни онлайн суғурталаш;

💻 my.gov.uz/oz/service/412 — Ўзбекистон Республикасидан чиқишига вақтинча чеклов қўйилганлиги ҳолатини текшириш;

💻 my.gov.uz/uz/service/491 — Ўз ўзини банд қилган шахсларни рўйхатдан ўтказиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/263 — Ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/486 — Нафақа тайинлаш учун ариза бериш;

💻 my.gov.uz/uz/service/378 — Паспортни ID картага алмаштириш учун ариза юбориш;

💻 my.gov.uz/uz/service/498 — UzAuto Motors AJ орқали автомобил сотиб олиш учун навбатни текшириш;

💻 my.gov.uz/uz/service/418 — Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришга ариза бериш

💻 my.gov.uz/uz/service/745 — "Аёллар дафтар"да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/748 — "Ёшлар дафтар"да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/743 — Темир дафтарида фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/587 — “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” га кириш учун ариза бериш;

💻 my.gov.uz/uz/service/870 — Талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза юбориш (1-курс талабалари учун);

💻 my.gov.uz/uz/service/654 — Aвтотранспорт воситаларининг тақиқини текшириш;

💻 Oilakredit.uz — оилавий тадбиркорлик бўйича кредит олиш учун ариза бериш бўйича;

💻 online-mahalla.uzушбу рўйхатда кўрсатилган йўналишлар учун субсидия олиш мумкин;

💻 ipoteka-bozori.uz — янги тартибдаги ипотека кредитлари;

💻 Subsidiya.mf.uz — субсидия расмийлаштириш бўйича;

💻 smart-market.uz —  йирик ишлаб чиқарувчи, улгуржи савдо, етказиб берувчи корхона ва ташкилотлар учун ўз маҳсулот ҳамда хизматларини эркин сотиш ҳамда кредит олувчилар учун маҳсулот етказиб берувчи фирмани эркин танлаш имконияти мавжуд.

💻 talim-krediti.uz ёки talim-krediti.mf.uz таълим кредити олиш учун;

💻 Infokredit.uz ёки my.gov.uz — кредит тарихини билиш учун;

💻 bank-kredit.uz  —"20 тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис" дастури доирасида кредитга ариза бериш;

💻 portal.infokredit.uz — Юридик шахслар кредит тарихи ҳақидаги маълумотни олиши учун.

📱my.gov.uz иловасини юклаб олиш: Google Play ёки App Store

☎️ Банкларнинг расмий веб-сайти ҳамда телефон рақамлари рўйхати 👉бу ерда👈 ёзилган.

👆Юқорида кўрсатилган хизматлардан фойдаланиш учун «ONE ID» тизимидан рўйхатдан ўтиш керак бўлади. Бунинг учун қуйидаги👇 видеойўриқномани кўришни тавсия қиламиз.

Каналга аъзо бўлиш👉🏻
@Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️“Сирли мижоз” тизими йўлга қўйилади

Президент фармони билан Коррупцияга қарши курашиш агентлигига давлат органларидаги ишонч телефонларининг доимий равишда ишлаб туришини текшириш учун “Сирли мижоз” тадбири асосида ўрганиш вазифаси юклатилмоқда.

Бунда ишонч телефонларининг (Call-марказ) ҳамда давлат ташкилотларининг ўз расмий веб-сайтларида эълон қилинган телефон рақамларининг доимий равишда ишчи ҳолатдалиги, маълумотлар алмашинуви самарадорлиги, қайта алоқанинг мавжудлиги, шу жумладан, тезкорлиги ва белгиланган муддатларда амалга оширилиши даражасини текшириш ишлари олиб борилади.

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Yuridik shaxslar uchun moliyaviy yechimlar💸

Tadbirkorlarni moliyaviy erkinlikning yangi cho'qqilarini zabt etishga chaqiramiz💼

✔️2 000 000 000 so'mgacha
✔️Qulay shartlar
✔️60 oygacha
✔️Foydalanishda hech qanday cheklovlar yo'q: har qanday korporativ maqsadlarni amalga oshirishingiz mumkin

Moliyaviy erkinlikka erishish va ulkan rejalaringizni amalga oshirish imkoniyatiga ega bo'ling🚀

Batafsil: 1290, anorbank.uz

Anorbank ilovasini yuklash

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Микрокредитбанк ягона МФОга ўтиш жараёнини муваффақиятли якунлади

Бу ҳақда Микрокредитбанк Бухгалтерия ҳисоби департаменти директори Жўрабек Сагдуллаев маълум қилди. Эндиликда банк амалиётларда унинг ягона МФОси — 00433 билан фаолият олиб боради.

Айни пайтда Микрокредитбанк тасарруфидаги 20 та Банк хизматлари офиси, 119 та Банк хизматлари марказлари ягона МФОга ўтиш жараёнларини муваффақиятли якунига етказилган.

@nurmanovich

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦МКБАНК Муаммоли кредитлар билан ишлаш департаментининг 14 та ҳудудий бирликларига менежер (юрисконсульт) лавозимига малакали мутахассисларни танлов асосида ишга таклиф этмоқда!

▪️Тошкент шаҳар
▪️Тошкент вилояти
▪️Андижон вилояти
▪️Бухоро вилояти
▪️Жиззах вилояти
▪️Қорақалпоғистон Республикаси
▪️Қашқадарё вилояти
▪️Навоий вилояти
▪️Наманган вилояти
▪️Самарқанд вилояти
▪️Сурхондарё вилояти
▪️Сирдарё вилояти
▪️Фарғона вилояти
▪️Хоразм вилояти

☑️Номзодларга қўйиладиган талаблар:
➖Соҳа бўйича олий маълумот (ҳуқуқшунослик);
➖Суд ва Мажбурий ижро органларида 3 йилдан кам бўлмаган иш тажрибаси;
➖Номзод танлов эълон қилинаётган ҳудудда доимий яшаш жойига эга бўлиши;
➖Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини мукаммал билиши

📩Резюме юбориш: @hrmkbank_bot ёки HR@mkb.uz

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️ДИҚҚАТ ССВ ХАБАРИ: Ўзбекистонда ёш ўғил-қизлар орасида ўткир респиратор касалликларнинг даврий кўтарилиши кузатилмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, айни пайтда кичик ёшдаги болаларнинг нафас йўллари юқумли касалликларига чалиниш кўрсаткичлари йилнинг бошқа даврларига нисбатан анчагина ортади.

Бу йил ҳам юртимизда ёш ўғил-қизлар орасида ўткир респиратор касалликларнинг даврий кўтарилиши кузатилмоқда.

Ушбу хасталикка чалинишнинг асосий улуши эса Тошкент шаҳри аҳолиси ҳиссасига тўғри келяпти. Натижада пойтахтдаги болалар клиник шифохоналарига юкламалар йилнинг бошқа даврларига нисбатан ортган.

Вазирлик бунга қарши чоралар ишлаб чиқди:

➖Зангиота-1 юқумли касалликлар шифохонасида ўткир респиратор вирусли инфекцияларга чалинган болалар учун ажратилган ўринлар сонини 300 тадан 500 тага ошириш белгиланди.

Сўнгги кунларда аҳолидан ҳароратининг кўтарилиши, йўтал белгилари билан чақирувлар сони ортгани сабабли “103” хизматига эрталаб соат 06:00 дан 14:00 гача пойтахт шифохоналарида захирада бўлган 40 та автомашина қўшимча ажратилди.

➖Шу йилнинг 25 ноябридан вазирлик томонидан тез тиббий ёрдам хизматига 29 та тўлиқ жиҳозланган “Isuzu” русумдаги автомашиналари тиббий бригадалар билан доимий фойдаланиш учун ажратилади.

Бугунги кунда пойтахтимиздаги 12 та кўп тармоқли марказий поликлиника ва 72 та оилавий поликлиникада эрталаб соат 8:00 дан кечки 20:00 гача бўлган муддатда чақирув бўйича тиббий бригадалар фаолияти йўлга қўйилди.

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Марказий банк 2023 йил 1 ноябрь ҳолати бўйича тижорат банкларининг муаммоли кредитлари (NPL) ҳақида маълумот берди.

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Кредит муддатидан олдин ёпилганда(тўлиқ қайтарилганда) суғурта пулини қайтариб олиш мумкинми?

Кредит олган шахсга тегишли бўлган гаров таъминотини суғурталаш банкларнинг кредит дастурини амалга оширишнинг шартларидан биридир. Шу билан бирга, кўплаб қарз олувчиларни битта савол қизиқтиради - кредит муддатидан олдин тўланганидан кейин у бўйича суғуртани қайтариш мумкинми?

☑️Ушбу масалани автокредитлар мисолида кўриб чиқамиз:

▪️Автокредитнинг зарурий шарти – бу кредит ҳисобига сотиб олинган автомобилни гаров сифатида тақдим этишдир. Гаров эса, албатта, суғурталанган бўлиши керак. Шунинг учун, агар кредит 4 йилга расмийлаштирилса, суғурта компанияси шартномасига мувофиқ белгиланган миқдорни олдиндан тўлашингиз керак бўлади. Кўп ҳолларда суғурта миқдори кичик пул бўлмайди ва қарз олувчилар учун ортиқча харажатларни келтириб чиқаради.

▪️Айтайлик, автокредит бир йилдан сўнг тўлиқ ёпилди. Суғурта учун тўлов 4 йил учун, масалан, 4 млн. сўм миқдорида амалга оширилган. Демак, муддатидан аввал ёпилган кредит учун тахминан 3 млн. сўм миқдорида суғурта тўлови қайтарилиши керак.

▪️Кредит маблағлари муддатидан олдин банкка қайтарилгандан сўнг, дарҳол суғурта тўловларининг бир қисмини қонуний равишда қайтаришга ҳаракат қилиш мумкин. Бунинг учун кредитни ёпиш жараёни тўлиқ тугатилганидан сўнг дарҳол банк билан маслаҳат қилиш керак. Бундан олдин шартномани диққат билан ўрганиб чиқиш ва суғуртага сарфланган пул миқдорини қайтариш имкониятини аниқлаш керак.

▪️агар суғурта шартномасида кредит муддатидан олдин тўланган тақдирда суғуртани қайтариш тўғрисидаги банд бўлса, ҳеч қандай муаммо бўлмайди - қарз олувчига кредитдан фойдаланиш муддатига қараб суғурта суммасининг бир қисми қайтарилади. Аммо, шартномада пул қайтарилиши белгиланмаган бўлса, унда суғуртанинг фойдаланилмаган қисмини қайтариш имконияти бўлмайди.

❗️Фуқаролик кодексининг 948-моддасига асосан суғурта шартномаси, агар у кучга кирганидан кейин суғурта ҳодисаси юз бериши эҳтимоли йўқолган ва суғурта хавфининг мавжуд бўлиши суғурта ҳодисасидан бошқа ҳолатлар бўйича тугаган бўлса, тузилган муддати келишидан олдин бекор бўлади.

Бу шуни англатадики, суғурта шартномаси юқоридаги кўрсатилган ҳолатлар бўйича муддатидан олдин бекор бўлганда, суғурталовчи суғурта мукофотининг бир қисмини суғурта амал қилган вақтга мутаносиб равишда олиш ҳуқуқига эга. Кредит сўндирилган бўлса, суғурта шартномаси маъносини йўқотади, чунки суғурта ҳодисаси рўй берса у бўйича тўлов қилишнинг имкони йўқ – банк ва қарз олувчи энди мажбуриятлар билан боғланган эмас.

Шундай қилиб, агар банк хизматлари истеъмолчиси ўз ҳуқуқларини яхши билса, у суғурта суммасининг бир қисмини қайтариши мумкин, чунки қонунда банкка пулларни муддатидан олдин қайтарган қарз олувчиларнинг кредит олиш босқичида расмийлаштирилган суғуртанинг бир қисмини қайтариб олиш ҳуқуқи белгиланган.

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Президент Шавкат Мирзиёев банк тизимида трансформация ва хусусийлаштириш жараёнлари муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда банк раҳбарлари трансформация ва хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш, ходимларни ўқитиш, соҳада илғор IT ютуқларни жорий қилиш бўйича режаларини айтди.

Йиғилиш бўйича, Ўзмиллийбанк, Ўзсаноатқурилишбанк, Асакабанк, Агробанк, Халқ банки, МКБанк, Туронбанк ҳамда Алоқабанк Бошқарув Раислари Ўз24 телеканалига интервью беришди.

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🤍Термизда Бизнесни ривожлантириш банкининг «Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази» иш бошлади

"Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан ташкил этилган марказда кичик бизнес лойиҳаларини танлаш, ташаббускорларни ўқитиш, молиялаштириш, ахборот билан таъминлаш, бизнес режалар ва техник иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш, бозор топиш билан боғлиқ комплекс хизматларни кўрсатиш каби тадбиркорларни узлуксиз қўллаб-қувватлаш дастури доирасидаги тадбирларни амалга оширади.

Келгуси 2024 йилда марказ томонидан микро бизнесни қўллаб қувватлаш орқали 1200 та субъектни кичик ва ўрта бизнесга ўтказиш, 1300 нафар тадбиркорнинг ишбилармонлик қобилиятини ривожлантириш, 450 нафар тадбиркорнинг билим ва кўникмаларини шакллантириш ишлари амалга оширилади.

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Бугун банкирлар ва кредит олиб, уни қайтармаётган мижозлар ўртасидаги "дуэл"лар бошланади😜

P/S: Кредитларни вақтида сўндиришни унутманг ҳурматли мижозлар!

Каналга аъзо бўлиш👉🏻
@Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

МИКРОҚАРЗЛАР
(Биз билан ҳамкорлик қилиб келаётган банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)

🏦АГРОБАНК
▪️Онлайн: Онлайн тўлов
Фоизи- 27,99%
Муддати - 2 йилгача
Миқдори – 30 млн сўмгача

▪️Онлайн: Аванс плюс
Фоизи- 25%
Муддати - 2 йилгача
Миқдори – 30 млн сўмгача
📱Иловани юклаб олиш

▪️Банкка бориб олинадиган: Кредит карта
Фоизи - 27,99%
Муддати - 4 йил
Миқдори – 50 млн сўмгача
Батафсил

▪️Микроқарз
Фоизи – 27%
Муддати - 3 йил
Миқдори – 50 млн сўмгача
Батафсил
☎️1216

🏦ТРАСТБАНК
▪️Онлайн:
Фоизи-28%
Муддати-12 ой
Миқдори-20 млн сўмгача
📱Иловани юклаб олиш: (App Store / Google Play)

▪️Банкка бориб олинадиган:
Фоизи-23,99% дан бошлаб
Муддати-36 ойгача
Миқдори-50 млн сўмгача
Батафсил
☎️ 1287

🏦МКБАНК
▪️Онлайн:
Фоизи - 26%-29%
Муддати - 24 ойгача
Миқдори - 50 млн сўмгача
📱Иловани юклаб олиш

▪️Банкка бориб олинадиган:
Фоизи - 26%-28%
Муддати - 36 ойгача
Миқдори - 50 млн сўмгача
Батафсил
☎️ 1285

🏦ТУРОНБАНК
▪️Онлайн:
Фоизи - 33%
Муддати - 24 ойгача
Миқдори - 33 млн. сўмгача
📱MyTuron иловаси орқали: PlayMarket|Appstore

▪️Банкка бориб олинадиган(расмий даромадсиз):
Фоизи - 29%
Муддати - 48 ойгача
Миқдори - 50 млн сўмгача
Батафсил
☎️ 1220

🏦ХАЛҚ БАНКИ
▪️Онлайн:
Фоизи-25.9%
Муддати-2 йилгача
Миқдори-50 млн.гача
📱Иловани юклаб олиш
☎️ 1106

🏦ТБС БАНК
▪️Онлайн:
Фоизи- 28% дан
Муддати- 3–36 ой
Миқдори- 300 000– 50 000 000 сўм
📱Иловани юклаб олиш
☎️ 1150

🏦ЎЗМИЛЛИЙБАНК
▪️Онлайн:
Фоизи- йиллик 26%
Муддати-36 ойгача
Миқдори-50 млн сўмгача
📱Иловани юклаб олиш: PlayMarket|Appstore
☎️ 1344

🏦ҲАМКОРБАНК
▪️Онлайн:
Фоизи - 32% дан бошлаб
Муддати - 36 ойгача
Миқдори - 30 млн сумгача
📱Иловани юклаб олиш

▪️Банкка бориб олинадиган:
Фоизи - 32% дан бошлаб
Муддати - 36 ойгача
Миқдори - 50 млн сумгача
Батафсил
☎️ 1256

🏦АНОРБАНК
▪️Онлайн микроқарз

Фоизи 34% дан
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн сўмгача
Батафсил

▪️Гаров асосида (иш ҳақи талаб этилмайди) микроқарз
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн сўмгача
Фоизи 46%
Батафсил
☎️1290
📱Иловани юклаб олиш: PlayMarket|Appstore

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

📱🔄Картадан-картага фоизсиз пул ўтказмаларни амалга ошириш мумкин бўлган иловалар

Uzcard🔁Humo
Humo🔁Uzcard
Uzcard🔁Uzcard
Humo🔁Humo

🏦Асакабанк иловасида — бир ойда 4 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦Тенге банк иловасида — бир ойда 10 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦Халқ банки Xazna иловаси — бир ойда 5 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦МКБанк иловасида — бир ойда 3 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦Зираат банк иловасида исталган миқдоргача 0%(кунлик лимит 10 млн). Бунинг учун Зираат банк мижози бўлиш керак.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦Давр банк иловасида — бир ойда 3,5 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

💳Paynet иловасида бир ойда 3 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

▪️HUMANS иловасида бир ойда 5 млн смўгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

▪️alif mobi иловасида бир ойда 1 млн смўгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

☑️Талабалар шартнома тўловларини ушбу иловалар ёрдамида фоизсиз тўлашлари мумкин:

📱Zoomrad
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🔄Pay Me
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

👌Xazna
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦Асакабанк юридик шахслар учун муддатли депозит фоиз ставкасини ҳам оширибди!

♦️"Муддатли депозит"
Фоизи-22% гача
Муддати-31 кундан
Энг кам миқдори-50 млн сўм
Батафсил маълумот

📌Маълумот учун, Бундан аввал банк жисмоний шахслар учун омонат фоиз ставкаларини 25% гача кўтарган.

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🔹Туронбанк 23,5% юқори даромадли янги омонатни ишга туширди!

➖Энди сиз 18 ой муддатда катта фойдани ҳар ой пластик картангизга оласиз.

➖“Maksimum” онлайн омонатига маблағ қўшиш чекланмаган миқдорда

➖Минимал қолдиқ билан исталган вақтда пулларни ечиб олиш мумкин ва ҳисобланган фоизлар куймайди.

❗️Жамғармангизнинг қайтарилиши Давлат томонидан кафолатланади!

"MyTuron" иловасини юклаб олинг: PlayMarket|Appstore

Боғланиш учун: 1220
Батафсил маълумот: www.turonbank.uz

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️Президент фармони билан 2023 йил 1 декабрдан бошлаб Очиқ маълумотлар портали ҳамда вазирлик ва идораларнинг веб-сайтларига бошқа очиқ маълумотлар қаторида бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари, номзодларга қўйиладиган талаблар ва тақдим қилинадиган ҳужжатлар жойлаштирилади.

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏠ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)

🏦ТУРОНБАНК
▪️Бирламчи бозор
Фоизи: 16%дан бошлаб
Муддати: 20 йил
Бошланғич тўлов: 50%

▪️Иккиламчи
Фоизи: 17,5%
Муддати: 20 йил
Бошланғич тўлов: 25%

▪️Уй-жой қуриш ва реконструкция учун
Фоизи: 16%дан бошлаб
Муддати: 20 йил
Бошланғич тўлов: 50%

▪️Расмий даромадга эга бўлмаган фуқаролар учун
Фоизи
: 16%дан бошлаб
Муддати: 20 йил
Бошланғич тўлов: 50%
☎️1220
👉Батафсил

🏦МКБАНК
▪️Бирламчи бозор
Фоизи: 16,5-17,5-18%дан
Муддати: 20 йил
Бошланғич тўлов: 15-30-50 %
👉Батафсил

▪️Уй-жой қуриш ва реконструкция учун
Фоизи
: 16,5-17,5-18%дан
Муддати: 20 йил
Бошланғич тўлов: 15-30-50 %
☎️1285
👉Батафсил

🏦ЎЗМИЛЛИЙБАНК
▪️Бирламчи ва иккиламчи
Фоизи-18%
Муддати- 20 йил
Бошланғич тўлов-15% бошлаб

▪️Уй-жой қуриш ва реконструкция учун
Фоизи-21%-24% гача
Муддати-120 ой
Бошланғич тўлов-40% кам бўлмаган миқдорда
☎️1344
👉Батафсил

🏦ХАЛҚ БАНКИ
▪️Бирламчи
Фоизи-17% дан
Муддати-20 йилгача
Бошланғич тўлов-15% дан
👉Батафсил

▪️Иккиламчи
Иш ҳақи лойиҳаси учун
Фоизи-24% дан
Муддати-15 йилгача
Бошланғич тўлов-26% дан
👉Батафсил

▪️Уй-жой қуриш ва реконструкция учун
Фоизи-17% дан
Муддати-20 йилгача
Бошланғич тўлов-15% дан
👉Батафсил

▪️Расмий даромадга эга бўлмаган фуқаролар учун
~Бирламчи
Фоизи-17% дан
Муддати-20 йилгача
Бошланғич тўлов-30% дан
👉Батафсил
☎️ 1106, 712102002

❗️Айрим банкларда ресурс масаласи сабабли ипотека кредит ажратиш вақтинча тўхтатилган.

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦Халқ банки масъуллари пенсия ва нафақа пуллари мавзусида жонли эфирда саволларга жавоб беришини маълум қилмоқда!

Сўнгги пайтларда пенсия ва нафақа пуллари мавзусига оид саволлар учрамоқда, масалан:

➖Нақд кўринишдаги пенсия пулини масофадан туриб банк картасига ўтказиш мумкинми?

➖Пенсияни айрим сабабларга кўра олишга улгурмаган бўлса, кейинги ойда барчасини олишнинг имкони бўладими ?

📌 28 ноябрь, соат 16:00да жонли эфирнинг навбатдаги сони айнан «Пенсия ва нафақаларни банк карталари орқали олишдаги масалалар» мавзусига бағишланади. 

Банкнинг қуйидаги расмий саҳифалари орқали жонли эфирга қўшилиб, саволларингизга мутахассислардан жавоб олинг👇

Facebook | Instagram | Youtube | Telegram

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦TBC BANK Самарқанд, Қарши, Зарафшон, Вобкент, Ғиждувон, Ромитан, Бухоро, Шофиркон, Гулистон ва Намангандаги офисларига сотув ва мижозларга хизмат кўрсатиш мутахассиси лавозимларига ходимларни ишга таклиф қилмоқда

👉Номзодларга қўйиладиган талаблар ва вазифалар👈

📩Резюмеларни job@tbcbank.uz манзилига ёки @tbc_bank_hr_bot Телеграм манзилига юбориш мумкин.

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Айни пайтда фақатгина қуйида кўрсатилган банкларда имтиёзли таълим кредит ажратилмоқда.
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)

🏦ТУРОНБАНК
Фоизи-14%(хотин-қизлар учун фоизсиз)
Муддати-Ўқиш даври+7.5 йил
Миқдори-Шартнома асосида
👉Батафсил маълумот
☎️1220

👤АЛОҚАБАНК
Фоизи-14%(хотин-қизлар учун фоизсиз)
Муддати-Ўқиш даври+7.5 йил
Миқдори-Шартнома асосида
👉Батафсил маълумот
☎️71-230-77-77

❗️Бошқа тижорат банкларида имтиёзли таълим кредит ажратиш тўхтатилган. Айтишларича, банклар томонидан ажратилган таълим кредитлари Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси томонидан қоплаб берилмай келинмоқда экан.

👉Малумот учун, PayMe, Zoomrad ва my.gov.uz орқали талабалар контрактлари учун комиссиясиз (0 %) тўлов қилишлари мумкин.

Каналга аъзо бўлиш👉🏻
@Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️Кредит олувчига кафил бўлиш мажбуриятлари ҳақида

➖ Кафилликда солидар ва субсидиар жавобгарлик нима?

➖ Кафилнинг ўзи кафилликни бекор қилиши мумкинми?

➖ Банк кафилнинг рухсатисиз унинг банк картасидан керакли маблағни ечиб олишга ҳақлими?

Ушбу видеолавҳада батафсил тушунтирилган.

Каналга аъзо бўлиш👉🏻
@Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

#таҳрирсиз_мурожаат
(@Xabaryozishbot)

Ассалому алайкум. Муаммо шуки ТБС банкдан ҳар куни исталган вақт, хоҳ кечаси, хоҳ кундуз бўлсин кредит олинг деб телефонимга смс-хабар келишидан чарчадим.

Мендан ҳеч қанақа рухсатсиз мени номеримга смс-хабар юборишади. Мен телефон номеримни бериб келмаганман ёки кредит оламан деб айтмаганман.

Ушбу масалани Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати назоратга олишини кутиб қоламиз. Чунки, ҳар қандай банк томонидан қилинадиган операциялар мижоз розилиги асосида бўлиши керак!

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

#ҳазил

Ўзбек уй бекасининг бир ойлик хизмати ҳисоблаб чиқилибди, аёлнинг ҳар бир иши пулга ҳисобланганда:

— ҳар ҳафталик "генерал. уборка" — 20$  4марта = 80$;
— уйни тоза сақлаш — 26 кун  2,5$ = 65$;
— пишир-куйдирга — 30 кун5$ = 150$;
— болаларни парвариш қилиш (энага) — 250$;
— болалар билан дарсларини бажариш — 24 кун 5$ = 120$

🧾 Жами: ойига  665$

Шундай экан аёлингизни қадрига етинг, уй ишларида ёрдамлашинг ёки 700$ ни тўлаб қўйинг!

P.S.: Ишқилиб, бу пост хотинларни қўлига тушиб қолмасин-да😁

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

2023 йил йил 1 декабрдан:

➖бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар ва  нафақалар миқдори 7 фоизга;

➖базавий ҳисоблаш миқдори 3 фоизга оширилади.

🔘 Шунга кўра:

🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 050 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 340 000 сўм;

🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўм;


🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 800 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 800 000 сўм;

🔹1941–1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – ойига 3 527 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (725 000 сўмдан) 800 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 800 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 608 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 608 000 сўм;

🔹ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори – 608 000 сўм;

🔹боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 608 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 212 000 сўмдан қўшилади.

❕Шунингдек, боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 608 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🤖СИЗ УЧУН ФОЙДАЛИ БОТЛАР

@Bankxabar жамоаси обуначилар талабига биноан, фуқароларга керак бўладиган ботлар рўйхатини тузиб чиқди. Ушбу ботлардан фойдаланиб, ишингизни тезроқ битириш имконияти мавжуд.

▪️@CBUuz_botМарказий банкдаги бўш иш ўринлари рўйхатини кўрсатувчи бот.

▪️@Asaka_bank_botАсакабанк

▪️@sqbuzbot Ўзсаноатқурилишбанк

▪️@agrobankuz_botАгробанк

▪️@apelsin_supportUzum Bank

▪️@turon_bank_botТуронбанк

▪️@Ipoteka_muloqot_botИпотека-банк

▪️@QQB_Official_botҚишлоққурилишбанк

▪️@mkbank_botМикрокредитбанк

▪️@aloqabanksavolbotАлоқабанк

▪️@ipaksupport Ипак Йўли Банки

▪️@KapitalbankBotКапиталбанк

▪️@uni_bankbotУниверсалбанк

▪️@xbcallsupport Халқ Банки

▪️@tengebanksupportТенге Банк

▪️@octobanksupportОктобанк

▪️@ofbsupport Ориент Финанс Банк

▪️@Infin_bank_botИнфинбанк

▪️@Tbcuz_official_bot ТБС Банк

▪️@AnorBankSupportBotАнорбанк

▪️@ConsultHamkorbankBotҲамкорбанк

▪️@clickuzClick тизими

▪️@HUMOcardbotHUMO тўлов тизими

▪️@uz_avtovash_bot Банкоматлар манзили ва улардаги валюта курсларини кўрсатувчи бот.

▪️@mibuzbot - Мажбурий ижро бюроси.

▪️
@katm_uzКредит тарихи бўйича саволлар юбориш.

Юқорида келтирилган тижорат банкларининг ботлари орқали банк раҳбариятига тўғридан-тўғри мурожаатлар юбориш ҳамда банк маҳсулотлари ҳақида маълумот олиш имконияти ҳам мавжуд.

Каналга аъзо бўлиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…
Подписаться на канал