bankirkundaligi | Неотсортированное

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

71930

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Подписаться на канал

🇺🇿Банкир кундалиги

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАЛАРИГА СУБСИДИЯ ВА КРЕДИТ ФОИЗИ ТЎЛОВИГА ЁРДАМ КЎРСАТИЛАДИ

Бугунги йиғилишда, бутун дунёда фермерлар дуккакли экинларни махсус комбайн билан йиғиштиради. Шу боис Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан дуккакли экин экиш-йиғиш техникаларига 15 фоизгача субсидия берилиши, кредит ставкасининг 10 фоиздан ошган қисми қоплаб берилиши эълон қилинди.

Мутасаддиларга бир ойда ушбу тизимни йўлга қўйиш, йил охиригача 200 та бундай техникани олиб келиш топширилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 "Асакабанк" АЖ томонидан Ustabor.uz лойиҳасига инвестиция киритилди

“Асакабанк” АЖ хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш мақсадида Ustabor.uz платформасига 2,3 миллиард сўм инвестиция киритиб, лойиҳанинг 15 фоиз улушига эга бўлди ва стратегик ҳамкорга айланди.

Ҳамкорлик рақамлаштириш ва иш ўринлари яратишни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Келгусида MyID орқали тасдиқ, банк иловаларига интеграция ва янги хизматлар жорий этилиши режалаштирилган.

Маълумот учун, Ustabor.uz — 2017 йилдан буён фаолият юритаётган, 400 мингдан ортиқ фойдаланувчига эга, маиший ва касбий хизматлар бўйича йирик онлайн платформалардан бири ҳисобланади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ЭНГ ПАСТ ЁКИ ЭНГ ЮҚОРИ ФОИЗЛИ МИКРОҚАРЗ ВА АВТОКРЕДИТЛАРНИ ҚАЙСИ БАНКЛАР ТАҚДИМ ЭТМОҚДА!

Марказий банк 2025 йил 28 июл ҳолатига тижорат банклари аҳолига таклиф қилаётган микроқарз ва автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларининг навбатдаги ўзгаришларни эълон қилди.

Бу орқали мижозлар турли банкларни солиштириб, энг мақбул шартларни танлаш имконига эга бўлади.

☑️Марказий банк навбатдаги маълумотларни (Охирги ўн кунлик сарҳисоб қилинган) тақдим этди.

▪️Микроқарзларнинг
ўртача фоизи 34,9%ни ташкил этиб, энг паст фоизини Алоқабанк (21,2%), Инфинбанк (25,9%) ва Ориент финанс банк (26,0%) тақдим этмоқда. Энг юқори фоизли микроқарзларни эса ТБС банк (40,1%), Анор банк (39,9%) ва Тенге банк (39,8%) тақдим этмоқда.

▪️Автокредитларнинг ўртача фоизи 24,1%ни ташкил этиб, энг паст фоизини Ипотека-банк (20,9%), Ориентфинансбанк (21,5%) ва Халқ банк (22,6%) тақдим этмоқда. Энг юқори фоизли автокредитларни эса Hamkorbank (29,6%), Инфин банк (28,0%) ва Мадад инвест банк (28,0%) тақдим этмоқда.

Ундан олдинги ҳафтадаги маълумотлар 👉мана бу ерда.👈

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

БИР БАНКДАГИ ҲОЛАТ

Бир банк томонидан ишчи ходимларининг телеграм шахсий профилида ҳам расм қўйиш талаби қўйилибди.

Ходимлар энди костюм шим, оқ кўйлак, галстукда телеграм профилидаги расмларига ўзларини расмларини ххх банк логотипи олдида тушилган кўринишда қўйишларини таъминлаш бўйича топшириқ берилган.

Банк томонидан банкнинг асосий кўрсаткичлари ижросини таъминлаш бўйича барча кўрсаткичлар бажарилган шекилли, шунга ходимларни шахсий профилларини ҳам назоратга олишни бошлашган кўринади.

Ходимларга банк ҳисобидан уяли алоқа аппарати олиб берилмаган ёки интернет трафик учун пул тўлаб қўйилмаганку.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

МАҲАЛЛАДАГИ БАНК ХОДИМЛАРИ ВА АГEНТЛАР УЧУН ТИМБИЛДИНГ: ЖАМОАВИЙЛИК ВА ТАЖРИБА АЛМАШИНУВИ РУҲИ

“Miraki“ меҳмонхона мажмуасида ASIA ALLIANCE BANK томонидан маҳалла банк ходимлари ва уларнинг ёрдамчи агентлари учун тимбилдинг тадбири ташкил этилди. Тадбирда Қашқадарё, Бухоро, Фарғона, Самарқанд вилоятларидан ва Тошкент шаҳридан 60 дан ортиқ маҳалла вакиллари иштирок этди. 💫

Учрашувнинг асосий мақсади иштирокчилар ўртасида жамоавий руҳни мустаҳкамлаш, самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш ва тажриба алмашишдан иборат бўлди. Жамоани бирлаштирувчи қизиқарли ўйинлар, фаол ҳордиқ ва жонли мулоқот орқали иштирокчилар нафақат бир-бирлари билан яқиндан танишдилар, балки ўзларини ягона кучли жамоанинг бир қисми сифатида ҳис қилдилар.🤝

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ҲОКИМЛИК ХОДИМЛАРИ ИШ ҲАҚИ ОШИРИЛАДИ, ОЙЛИК УСТАМА ВА ҚЎШИМЧА БОНУС БЕРИЛАДИ

2025 йил 16 июн кунги йиғилишда, Президентимиз яна бир муҳим янгиликни эълон қилди – ишчан ва жозибадор муҳит яратиш учун 1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади, ходимларга ишига қараб ойлик устама ва қўшимча бонус берилади.

“Лекин, қарс икки қўлдан чиқади. Ўзига юклатилган вазифани бажара олмаган ходимларга чора кўрилади. Ана шунда ҳамма интизом ва режа билан ишлашга ўрганади.

Вилоят, туман ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, вазирлар, банк раҳбарлари яхшилаб эшитиб олсин: ярим йил якуни билан “ғалвирни сувдан кўтариб”, ким нима иш қилгани бўйича қаттиқ сўров қиламан”,
- деди давлатимиз раҳбари.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

БУГУН ЁКИ ЭРТАГА ҚАЙСИ БАНКЛАРДАГИ ВАЛЮТА АЙИРБОШЛАШ ВА ПУЛ ЎТКАЗМАЛАРИ ШОХОБЧАЛАРИГА БОРИШ МУМКИН?

▪️Аgrobank, Аpexbank, Asia Alliance bank, BRB, Ipoteka bank, Milliy bank, Tenge bank, Trastbank, Hamkorbank, Anor bank, SQB, Asaka bank, Garant bank, Hayot bank, InFin bank, Eron Saderot bank, Universalbank, Turon bank, Kapital bank

Банк номи устига босиб, банкнинг расмий сайтидан бу ҳақида маълумот олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ТАБРИКЛАЙМИЗ

Бугун, 25 июл куни Hamkorbank Бошқарув раиси Жўраев Баҳтиёржон Тўймуратович таваллуд топган кун.

У 1981 йил Андижон вилоятида туғилган. 2002 йили Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини, 2010 йили эса Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини муваффақиятли тамомлаган. Мутахассислиги "Маркетинг" ва "Банк иши".

Банк тизимидаги фаолиятини 2002 йилда бошлаган. 2021 йилдан буён Чет эл капитали иштирокидаги "Hamkorbank" акциядорлик тижорат банки Бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Унга жамоамиз номидан соғлик-саломатлик, оилавий бахт ва муваффақиятлар тилаб қоламиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 “Бизнесни ривожлантириш банки” ва БМТ Тараққиёт Дастури ҳамкорлик меморандумини имзолади

Келишувга мувофиқ, банк ходимлари бизнес маслаҳатлари, менторлик дастурлари ва билим платформалари орқали ўз малакасини оширади.

Ушбу ташаббус "Бизнесни ривожлантириш банки"ни мижозларга молиявийдан ташқари, ривожланишга хизмат қилувчи ахборот ва маслаҳат ечимларини таклиф этувчи институтга айлантиришга қаратилган бўлиб, 2025 йил охирига қадар барча бўлимлардаги масъул мутахассисларни махсус ўқув дастурларига жалб этиш режалаштирилган.

Манба

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

HALYK BANK ВА CLICK ЙИРИК СТРАТЕГИК КЕЛИШУВНИ ИМЗОЛАДИ

Қозоғистоннинг энг йирик банки Halyk Bank ва Click ўртасидаги битим доирасида Halyk Bank Click акцияларининг 49 фоизини 176,4 млн долларга сотиб олади. Click эса ўз навбатида Halyk Bank'нинг Ўзбекистондаги шўъба банки — Tenge Bank акцияларининг 49 фоизини 60,76 млн долларга сотиб олишни режалаштирмоқда.

Мазкур ҳамкорлик томонларнинг рақамли молиявий экотизимларини кенгайтиришга ва Ўзбекистон ҳамда Қозоғистонда молиявий хизматларни ривожлантиришга қаратилган. Шу орқали, икки компания мижозлар базасини сезиларли даражада кенгайтириш имкониятига эга бўлади. Жами мижозлар сони икки давлат бўйича 32,1 миллиондан ошиши кутилмоқда.

☝🏻Жорий йил бошида HUMO тўлов тизими Paynet томонидан сотиб олингани хабар берилган эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Бугун Президентимиз Шавкат Миромонович туғилган кун.

У - Ўзбекистон Республикасида давлат бошлиғи, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, мамлакатимиз Конституцияси ва қонунларига риоя этилишининг кафили бўлган, қонунларни имзолайдиган энг муҳим шахсдир.


У 1957 йил 24 июлда Жиззах вилоятининг Зомин туманида шифокор оиласида туғилган.
Мамлакатимиз мустақилликка эришган илк йиллардан бошлаб Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг юксак ишончини қозониб, унинг яқин сафдоши ва маслаҳатдоши сифатида самарали фаолият олиб бормоқда.

2023 йил 9 июл куни бўлиб ўтган Президент сайлови якунлари бўйича сайловчиларнинг 87,05 фоиз овози билан Президент этиб сайланди. 2023 йил 14 июлда расман ўз вазифасини бажаришга киришди.

Оилали, икки қиз, бир ўғли, олти нафар набираси бор. У кўп йиллик самарали меҳнати учун “Меҳнат шуҳрати” ва “Фидокорона хизматлари учун" орденлари билан тақдирланган.

@bankirkundaligi жамоаси Президентимизнинг таваллуд кунлари билан бутун Ўзбекистон банкирлари номидан муборакбод этади.

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

«Аҳолига ипотека кредитлари ажратилишининг ҳадли шартлари тўғрисида»ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар (№3269-1, 21.07.2025й) киритилди.

Банклар эндиликда ипотека кредити беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кун муддат ичида қарз олувчига ипотека кредити беришнинг рад этилиши сабабларини аниқ ва тушунарли кўрсатган ҳолда ёзма равишда хабардор қилади (аввал қарор нусхасидан кўчирма юборарди).

Низомдаги гаров қийматини ҳар уч йилда ёки кўчмас мулк бозорида жиддий ўзгаришлар юз берганда янгилаб туриш бўйича тавсия бекор бўлмоқда.

☑️Низомнинг 26-банди қуйидагича ўзгартирилди:

▪️Банклар кредит бериш тўғрисида қарор қабул қилишда қарз олувчининг жорий қарз юки кўрсаткичини ҳисоблашлари керак. Қарз юки кўрсаткичи Банкларга ўрнатиладиган макропруденциал нормативлар ҳамда улар томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талаблар тўғрисидаги низом (рўйҳат рақами 3618, 22.04.2025й) талабларига мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади.

☑️Низомнинг 36-банди қуйидагича ўзгартирилди:

▪️Агар ипотека предмети банкнинг талабларига жавоб берса, ипотека кредитниниг индивидуал параметрларини аниқлаш учун банк кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичини ҳисоблайди. Кредитнинг гаровги нисбати кўрсаткичи 3618-низом талабларига мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади.

☑️Низомдан асосий тушунчалар:

▪️қарз юки кўрсаткичи — қарз олувчининг барча кредитлари ва микроқарзлари бўйича ўртача ойлик тўловлари миқдорининг қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг тасдиқланган ўртача ойлик даромади миқдорига бўлган нисбати;

▪️биргаликда қарз олувчи — қарз олувчининг ипотека кредити асосий суммаси ва кредит бўйича фоизларнинг ҳар ойдаги тўловларида қатнашадиган, шунингдек ипотека кредити бўйича солидар жавоб берадиган жисмоний шахслар.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 Халқ банки маҳалла банкирлари иштирокида тимбилдинг ташкил этди

“Марварид” дам олиш масканида Тошкент вилоятида фаолият юритаётган Халқ банкининг маҳалла банкирлари иштирокида жамоавий руҳни мустаҳкамлашга қаратилган учрашув бўлиб ўтди. Мазкур ташаббус ўзаро тажриба алмашиш, касбий мулоқотни кучайтириш ва самарали ҳамкорлик муҳитини шакллантириш мақсадида уюштирилди.

Иштирокчилар турли йўналишлардаги амалий машғулотлар, ўқув сессиялари ва очиқ мулоқотларда фаол иштирок этишди. Жараён давомида улар амалий тажриба билан ўртоқлашиб, хизмат фаолиятидаги натижаларни муҳокама қилиш имкониятига эга бўлдилар. Бу эса жамоавий ёндашувни янада ривожлантиришга хизмат қилди.

Тадбир сўнгида самарали меҳнати ва ташаббускорлиги билан яхши натижаларга эришган маҳалла банкирлари эсдалик совғалари билан тақдирланди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 “Бизнесни ривожлантириш банки” 2025 йилда 138 мингдан ортиқ фуқаро бандлигини таъминлади

Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида ўтказилган брифингда банк Ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов маълум қилди. 

Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг кредит қўйилмалари   23 трлн. 447 млрд. 298 млн. сўмга етди. Бу борада ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 трлн. 375 млрд. 773 млн. сўмга ёки 11,3 фоизга ўсишга эришилган.

2025 йилнинг 6 ойи давомида “Бизнесни ривожлантириш банки”га республика бўйича бириктирилган 653 та маҳаллада  жами 734,8 млрд. сўм кредит берилиб, 138 минг 500 нафар аҳоли бандлиги таъминланди. Шундан 50,5 минг нафари доимий ишга жойлаштирилди ва 88 минг нафари тадбиркорликка жалб қилинди.

Хусусан, “Сайхунобод тажрибаси” асосида хонадонбай ишлаш тизими орқали ҳар бир маҳалладаги хонадонларга жами 135,6 млрд. сўмлик 4 992 та молиявий пакетлар етказиб берилди ҳамда 15 минг 104 та микролойиҳалар амалга оширилиб, 363 млрд. сўм кредит йўналтирилди. Натижада 30952 нафар аҳоли бандлиги таъминланди.

“Бизнесни ривожлантириш банки” томонидан 2025 йилда барча манбалар ҳисобидан 4 трлн. 782 млрд. сўм кредит ажратилган.

Манба

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️БУГУН ЖИЗЗАХГА ТАШРИФ

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюриб, саноат ва ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ишлар, янги ишлаб чиқариш қувватлари ва бошқа объектлар билан танишади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Айтишларича, бугун Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда.

Кун тартиби: "Мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини ривожлантириш тўғрисида".

Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг тегишли ўринбосарлари, Адлия, Инвестиция, Бандлик, ССП, Карантин, СЭС, Ветеринария ҳамда бир қатор ташкилотлар билан бирга Марказий банк ва давлат иштирокидаги тижорат банклари раҳбарлари иштирок этади.

Жумладан шаҳар ва туман тижорат банклари раҳбарлари ва юқоридаги бошқармаларнинг шаҳар ва туман бўлим бошлиқлари иштирок этади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

💸 Пул кечанинг ўзида керак бўлганмиди?

Ориент Финанс Банкнинг "Қулай ҳамён" овердрафти вазиятни тезда ҳал қилади. Бу кутилмаган харажатлар ёки узоқ кутилган харидлар учун маблағ олишнинг осон усули.

Шартлари:
🔹 миқдори — 50 миллион сўмгача;
🔹 муддати — 24 ойгача;
🔹 фоиз ставкаси — йиллик 24%;
🔹 банк корпоратив мижозларининг ходимлари учун мавжуд.

✔️ Фоизлар фақат фойдаланилган суммага ҳисобланади.

Ofb.uz сайтида сўров қолдиринг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️⚡️ДХХ: КОРРУПЦИЯГА ОИД БИР ҚАТОР НОҚОНУНИЙ ҲОЛАТЛАР АНИҚЛАНДИ

▪️Наманган вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бош мутахассиси суд тизимидаги танишлари орқали жорий йилнинг январ ойида 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган маҳкумнинг ишини судда қайта кўриб чиқиш ва озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазони тайинлаш эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ИЖҚК Департаменти ходимларини жалб қилган ҳолда ўтказилган тезкор тадбирда бош мутахассис олдиндан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Таъкидлаш лозимки, мазкур мутахассис фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун муқаддам бир неча маротаба судланган.

▪️Наманган вилоятида ўтказилган яна бир тезкор тадбирда, мол-мулкларни баҳолаш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбари солиқ органларидаги мансабдор танишлари орқали тадбиркорга тегишли бўлган МЧЖнинг 783 млн сўмлик солиқ қарздорлигини 141 млн сўмгача камайтириб бериш эвазига 4400 АҚШ доллари олган вақтида жиноят устида қўлга олинди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, мансабдор таниши ҳисобланган Наманган вилояти солиқ бошқармаси шўъба бошлиғи ҳам 4400 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида ушланди.

▪️Пойтахтда қайд этилган ҳолатда, Миробод туман ҳокимлиги Ижтимоий мослаштириш маркази раҳбари ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаролиги бўлмаган шахсга фуқаролик паспортини расмийлаштириш ҳамда доимий рўйхатга қўйдириб бериш эвазига 1200 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

▪️Қашқадарё вилоятида кузатилган қонунбузилиш ҳолатида, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қарши шаҳар бўлими давлат ижрочиси ўз иш юритувида бўлган, жавобгар фуқаронинг қарийб 70 млн сўмлик қарздорлигини ундириш учун унинг автотранспорт воситасига қўйилган тақиқни ечиб бериш эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилади.

Ўтказилган тезкор тадбир натижада, давлат ижрочиси талаб қилинган пул маблағини Қарши туманидаги фермер хўжалик раҳбари воситачилигида пора сифатида олган вақтида ушланди.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (21 - 27 июл) янгиликлари.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк “Euromoney” нашри 2025 йил учун банкни бир вақтнинг ўзида бир неча номинацияларда ғолиб деб топди. Батафсил.

☑️Асакабанк MARTA иловасини юклаб олиб, телефонда бепул онлайн-терминалга эга бўлишни таклиф этди. Қўшимча ускуна ёки хизмат ҳақи мавжуд эмас. Шартлар: Humo / Uzcard атиги 0,3%, Visa / Mastercard 1,5%. Тел.: 1152.

☑️
Трастбанк янги “Онлайн-Стандарт” ва “Стандарт” омонатларини таклиф этди. Минимал сумма 500 минг сўм, фоизи 21%, муддати 24 ой. Тел.: 1287.

☑️Пойтахтбанк “Саёҳат” истеъмол кредитини таклиф этди. Миқдори БҲМнинг 100 бараваригача, муддати 12 ойгача, фоизи 28%. Тел.: 71 214 2000.

☑️Анор банк бизнесни ривожлантириш учун 3 млрд сўмгача, ускуналарни янгилаш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ёки айланма маблағларни тўлдириш мақсадлари кредит таклиф этди. Фоизи 24% дан бошлаб, муддати 60 ойгача. Тел.: 1290.

☑️Ориент Финанс банк мобил иловасида онлайн микроқарз таклиф этди. Миқдори 50 млн сўмгача, фоизи 30%, муддати 24 ойгача. Тел.: 4004.

☑️Гарант банк мобил иловаси ёрдамида акцияларни сотиб олиш мумкинлигини маълум қилди. Тел.: 1326.

☑️Азия аллианс банк “Miraki“ меҳмонхона мажмуасида маҳалла банк ходимлари ва уларнинг ёрдамчи агентлари учун тимбилдинг тадбири ташкил этди. Батафсил.

☑️Туронбанк уйни таъмирлаш учун “Яшил таъмир” ипотека кредитини таклиф этди. Бошланғич тўлов шарт эмас. фоизи 23%, муддати 10 йилгача. Тел.: 1220.

☑️Халқ банки Xazna иловаси орқали Humo карталарининг пин-кодини мустақил ўзгартириш мумкинлигини маълум қилди. Банк шунингдек, маҳалла банкирлари иштирокида тимбилдинг ташкил этди. Батафсил.

☑️АлоқаБанк чакана кредит маҳсулотларининг скоринг тизимида техник янгиланишлар олиб борилаётганлиги сабабли, жисмоний шахслар учун мўлжалланган барча кредит (микроқарз/онлайн микроқарз) маҳсулотларини расмийлаштириш жараёни вақтинча тўхтатилганини маълум қилди. Тел.: 71-230-7777.

☑️Hamkorbank
Auto Light автокредитини таклиф этди. Миқдори 600 млн сўмгача, муддати 5 йилгача, фоизи 23,99% дан бошлаб, бошланғич тўлов 25% дан бошлаб. Тел.: 1256.

☑️Универсалбанк “Туризм” кредитини таклиф этди. Муддати 36 ойгача, фоизи 32%, миқдори БҲМнинг 200 бараваригача. Тел.: 1355.

☑️Смартбанк Халқаро савдони молиялаштириш Ислом корпорацияси (ITCF) билан ҳамкорликда тадбиркорларга исломий молиялаштиришни таклиф этди. Миқдори 5 млн $гача, муддати 18 ойгача. Тел.: 1377.

☑️МКБанк парранда факторинг хизматини таклиф этди. Бизнес учун гаровсиз ва тезкор тақдим этилади. Миқдори 5 млрд сўмгача, муддати 180 кунгача ёки 24 ойгача. Тел.: 1285.

☑️ТБС банк STEM ва тадбиркорлик соҳасида ўқимоқчи бўлган қизлар учун грант дастурини ишга туширганини маълум қилди. Грант Ўзбекистондаги 4 та ҳамкор университетлардан бирида ўқишнинг биринчи йилини тўлиқ қоплайди. Банк шунингдек, TBC Business кредитини онлайн расмийлаштиришни таклиф этди. Тел.: 787772737.

☑️Бизнесни ривожлантириш банки Миллий матбуот марказида ўтказилган брифинг ўтказиб, фаолиятига оид асосий рақамлар ҳақида маълумот берди. Батафсил.

☑️Капиталбанк Moody’s рейтинг агентлиги банкнинг миллий ва хорижий валютадаги муддатли депозитлар бўйича узоқ муддатли рейтингини B1 даражасигача оширганини ва рейтинг прогнози — “Ижобий” эканини маълум қилди.

☑️АВО банк каналимизда эълон қилинган мурожаат бўйича ҳеч қандай изоҳ бермади. Марказий банк назоратга олса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

☑️Ипак йўли банки яхши кредит тарихига эга бўлганлар учун онлайн микроқарз, ўзини ўзи банд қилганлар учун микроқарз, истеъмол кредити, таълим кредити, ипотека ва бошқа кредитларни таклиф этаётганини маълум қилди.

☑️Қуйидаги банклар ишга таклиф этди:
▪️Анор банк (Наманган, Андижон ва Ангрен);
▪️БРБанк (Департамент директори).

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

☑️Айни кунда мавжуд ипотека кредитлари шартларини 👉мана бу ерда👈 эълон қилдик.

☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни
👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

БУХОРОДА СОЛИҚ ИНСПЕКТОРИГА ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

Бухоро шаҳрида фаолият юритувчи МЧЖ томонидан 2024 йил ноябрь-декабрь ҳамда 2025 йил январь-февраль ойлари учун жамиятни айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботи ва даромад солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлиги учун МЧЖ раҳбарига нисбатан Бухоро шаҳар солиқ инспекцияси томонидан маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорга асосан МИБ Бухоро шаҳар бўлими томонидан ижро иши қўзғатилади.

Ўз навбатида, жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди томонидан эса МЧЖга нисбатан қўлланилган жазони бекор қилиш тўғрисида қарор чиқарилади.

Аммо, Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекцияси шўъба бош инспектори суд қарорига асосан МЧЖ раҳбарининг мол-мулкига қўйилган тақиқни бекор қилиш эвазига 400 АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ ва ИЖҚК Департаменти вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда инспектор талаб қилинган пул маблағини олган вақтида ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🤼‍♂️ Француз бокси – SAVATE бўйича ёшлар жаҳон мусобақалари ниҳоясига етди

Тошкентдаги Универсал спорт саройида бир неча кун давом этган нуфузли мусобақа бугун финал беллашувлари ва тақдирлаш маросими билан якунига етди. Унда 20 га яқин давлатдан 200 нафардан ортиқ ёш спортчилар иштирок этиб, ўз иқтидор ва ғалабага бўлган интилишини намоён этди.

🥇 Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида 3 та олтин ва 4 та кумуш медал билан умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади. 1-ўрин Франция, 3-ўрин Ҳорватия терма жамоасига насиб этди. Жаҳон кубогида эса Ўзбекистон фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Россия ва Франция жамоалари эса Жаҳон Кубогида мос равишда 2 ва 3-ўринларни эгаллади.

Тақдирлаш маросимида ғолиб ва совриндорларга медал ҳамда дипломлар топширилди. Мусобақа Ўзбекистон спорт тарихида муҳим саҳифа очиб, халқаро майдондаги нуфузини янада мустаҳкамлади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 Ўзсаноатқурилишбанкда яна бир тажрибали мутахассис лавозимга тайинланди

Банк Бошқарув Раисининг Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби лавозимига Пулатов Эркин Санджарович тайинланди.

Э.Пулатов ўз меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимларида фаолият юритган. Шунингдек, Саноатқурилишбанкда турли раҳбарлик лавозимларида самарали меҳнат қилган ҳамда кенга амалий тажриба орттирган.

Эркин Санджаровичга келгусидаги фаолиятида муваффақиятлар тилаб қоламиз!

Манба

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

HUMO ва SUNMI Ўзбекистон тўлов экотизимини ривожлантириш мақсадида стратегик ҳамкорликни йўлга қўйдилар.

HUMO тўлов ускуналари соҳасида жаҳон етакчиларидан бири бўлган SUNMI терминалларининг эксклюзив етказиб берувчиси этиб танланди. Ҳамкорлик доирасида 3 та устувор йўналиш томонлар диққат марказида бўлади:

• Инновациялар — энг янги тўлов технологияларини илгарилатиш.
• Молиявий ҳаммабоплик — олдин етарлича қамраб олинмаган сегментларда корхоналарга рақамли тўлов воситаларини тақдим этиш.
• Мижоз тажрибаси — харидорлар ва сотувчиларни тез, ишончли ва қулай транзакциялар билан таъминлаш.

HUMO ер усти эквайринг паркини бутунлай янгилашни режалаштирмоқда. Сармоялар ҳажми — 20 млн АҚШ доллари.

Батафсил маълумот

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

МАРКАЗИЙ БАНК САЙТИ

Марказий банк тадқиқотчилари "Тадбиркорлик субъектларининг бизнес қарорлар қабул қилишида иқтисодий кўрсаткичлардан фойдаланиш даражаси" мавзусида тадқиқот ўтказибди.

☑️Ушбу тадқиқотда тадбиркорлар ўртасидаги сўровнома натижалари қуйидагиларни кўрсатди:

Асосий натижалар:

▪️Бугунги кунда тадбиркорлик субъектларининг деярли 80 фоизи бизнес қарорларини мавсумийлик, рақобат ва хомашё нархларига асосланиб қабул қилмоқда. Бу тадбиркорлар ўз фаолиятларини муҳитга мос равишда юритишга ҳаракат қилаётганлигини англатади.

Инфляция эса тадбиркорлар учун энг муҳим макроиқтисодий кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Бироқ, тадбиркорлик фаолиятида макроиқтисодий кўрсаткичлар, масалан, ЯИМ ўсиши ва ишсизлик даражаси етарлича эътиборга олинмаяпти. Бу эса қарор қабул қилиш жараёнида муҳим омилларнинг ҳисобга олинмаслигига олиб келиши мумкин.

Нарх белгилаш жараёнида тадбиркорларнинг 33,1 фоизи инфляция кўрсаткичини, 27,7 фоизи алмашув курси ўзгаришини ва 24,3 фоизи асосий рақобатчилар нархларини асосий омил сифатида кўрмоқда. Бу натижалар иқтисодий кўрсаткичлар тадбиркорларнинг қарорларида қанчалик аҳамиятга эга эканлигини кўрсатиб беради.

Батафсил маълумот учун ушбу ҳавола ўтишингиз мумкин.

Хабарда кўрсатилган ҳаволага ўтиб "404 Not Found" га дуч келасиз.

☑️Бундан ташқари, Жорий йил 24 июл кунига белгиланган "Жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича глобал макроиқтисодий кўрсаткичлар ва савдо ҳамкорлар иқтисодиёти бўйича маълумотлар июл ойининг охирида эълон қилиниши ҳамда ишлаб чиқилаётган макроиқтисодий таҳлил ва прогнозларда ушбу янгиланган кўрсаткичлар асос бўлишини инобатга олиб, Марказий банк асосий ставкасини кўриб чиқиш бўйича Марказий банк бошқарувининг навбатдаги йиғилиши кечиктирилди ва ўтказиш санаси алоҳида маълум қилинади" - дейилган эди. Ҳалигача маълум қилинмади.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банкнинг "Жамоатчилик билан алқоалар ва коммуникацион сиёсат департаменти" лавозими вакантлигича қолмоқда. Ушбу лавозимда ишлаб келаётган мулозим 2025 йил май санасида лавозимидан озид этилгани ҳақида хабар берилган эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

TBC Business’da biznes-kreditini onlayn rasmiylashtiring

— Garovsiz va yashirin komissiyalarsiz.
— 10 mln so‘mdan 300 mln so‘mgacha.
— Muddat 3 oydan 36 oygacha.

Kredit stavkasi yillik 33 foizdan 38 foizgacha, eng muhimi — navbatlarsiz, qog‘ozbozliksiz va to‘liq onlayn.

TBC Business’da hisob oching va onlayn kredit olish uchun ariza topshiring.

Shartlar haqida batafsil

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ЭНГ ПАСТ ЁКИ ЭНГ ЮҚОРИ ФОИЗЛИ МИКРОҚАРЗ ВА АВТОКРЕДИТЛАРНИ ҚАЙСИ БАНКЛАР ТАҚДИМ ЭТМОҚДА!

Марказий банк 2025 йил 21 июл ҳолатига тижорат банклари аҳолига таклиф қилаётган микроқарз ва автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларининг навбатдаги ўзгаришларни эълон қилди.

Бу орқали мижозлар турли банкларни солиштириб, энг мақбул шартларни танлаш имконига эга бўлади.

☑️Марказий банк навбатдаги маълумотларни (Охирги ўн кунлик сарҳисоб қилинган) тақдим этди.

▪️Микроқарзларнинг
ўртача фоизи 34,8%ни ташкил этиб, энг паст фоизини Алоқабанк (21,7%), Инфинбанк (25,7%) ва Ўзмиллийбанк (26,0%) тақдим этмоқда. Энг юқори фоизли микроқарзларни эса ТБС банк (40,5%), Ҳаёт банк (40,0%), ва Анор банк (39,9%) тақдим этмоқда.

▪️Автокредитларнинг ўртача фоизи 24,2%ни ташкил этиб, энг паст фоизини Ипотека-банк (20,8%), Ориентфинансбанк (21,4%) ва Ўзмиллийбанк (23,7%) тақдим этмоқда. Энг юқори фоизли автокредитларни эса Hamkorbank (29,6%), Инфин банк (28,0%) ва Гарант банк (28,0%) тақдим этмоқда.

Ундан олдинги ҳафтадаги маълумотлар 👉мана бу ерда.👈

Статистиканинг фойдаси шуки, банклар кредит фоизларини бошқалардан кўра пастлатишга ҳаракат қилишни бошлаган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🚀Barchamiz erishgan yangilik

Ketma-ket ikkinchi yil mamlakatdagi eng tezkor mobil internet qaysi mobil operatorda ekanini bilasizmi? Albatta Ucellda!

Buni Ucellga eng tezkor mobil tarmoq uchun Speedtest Award sovrinini topshirgan Ookla kompaniyasi prezidenti va bosh direktori Stiven Bay tasdiqlaydi.

2024-yildan buyon mobil internet tezligi * bo‘yicha birinchilikni ushlab turibmiz va to‘xtab qolmoqchi emasmiz.

Bugun 10 million abonent biz bilan birga. Ishonganingiz va biz bilan qolayotganingiz uchun tashakkur!

* 2025-yil birinchi va ikkinchi choraklari uchun mobil internet tezligi bo‘yicha Ookla® (“Ookla”) kompaniyasi tahliliga asoslangan.

Siz-chi, necha yildan beri Ucell bilan birgasiz?
🥰— bir yildan kam
👍— bir yildan oshdi
❤️— 3 yildan oshdi
🔥— 5 yildan oshdi
👏— 10 yildan oshdi
🎉— 15 yildan oshdi
😄— shunchalik ko‘p vaqt bo‘ldiki, necha yil ekanini eslay olmayman ham

Batafsil

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 Ўзсаноатқурилишбанкнинг ютуқлари яна бир бор эътироф этилди

Молия ва инвестиция соҳасидаги нуфузли “Euromoney” нашри 2025 йил учун ўзининг анъанавий мукофотларини эълон қилди. Унга кўра, Ўзсаноатқурилишбанк дарҳақиқат миллий банк секторида етакчи эканлигини яна бир бор исботлади ва бир вақтнинг ўзида қуйидаги номинацияларда ғолиб деб топилди:

✔️ “Ўзбекистондаги энг яхши банк”
✔️ “Энг яхши корпоратив банк”
✔️ “DCM бозорида энг яхши банк”

Ушбу мукофотлар ортида трансформация жараёнидаги катта меҳнат, корпоратив марказларни ташкил этиш, мижозларга индивидуал ёндашувни жорий этиш, халқаро инвесторлар билан самарали ҳамкорлик ва капитал бозорларда фаол иштирок каби омиллар турибди.

📊 Банк 2025 йил 1-ярим йилликда рекорд даражадаги молиявий кўрсаткичларга эришди, хусусан:
➖Активлар — 97,2 трлн сўм
➖ Капитал — 10,8 трлн сўм
➖ Соф фойда — 808,6 млрд сўм

Лондон биржасидаги еврооблигацияларни жойлаштириш орқали банк халқаро молия бозоридаги мавқеини янада мустаҳкамлади. Бу ўз навбатида инвестициявий жозибадорликни оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Манба

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

СУРХОНДАРЁДА БИР ГУРУҲ БАНК МАНСАБДОРЛАРИ 93 МЛРД СЎМНИ ТАЛОН-ТОРОЖ ҚИЛГАНИ АНИҚЛАНДИ

Улар умумий жиноий мақсад йўлида уйдирма (фиктив) омонат ва кредит ҳисобларини очганлар.

Ўзбекистон Олий суди жиноят ишлари бўйича тафтиш инстанциясида бир гуруҳ банк мансабдорларига оид ажрим иши кўриб чиқилди. Иш 2025 йил 16 июл санасида кўрилган.

Маълум бўлишича, судланувчи Б. А. Х банкнинг Шеробод филиали бош ҳисобчиси, Д.Д эса банк ҳисобчиси сифатида ишлаган, Қ.Б. эса кредит инспектори, Т.Ў банк бош юристи, С.Э ахборот технологиялари бўлим бошлиғи, З.О. пластик карта бўлими мутахассиси сифатида ишлаб келган.

Улар умумий жиноий мақсад йўлида уйдирма (фиктив) омонат ва кредит ҳисобларини очганлар. Омонатчилар сифатида аниқлаштирилмаган шахслар кўрсатилиб, ҳужжатлар сохталаштирилган. Шу асосда банк дастури — "iABS" орқали омонат ҳисоб рақамлари очилиб, мўлжал қилинган пул маблағлари расмийлаштирилган.

Жиноят гуруҳи маблағларни нақдлаштириш учун турли банклардан фойдаланган. Улар орқали банк карталарига пул ўтказилиб, сўнг банкоматлардан ечиб олинган. Жами 93 млрд сўмдан ошиқ маблағ ушбу схема асосида ўзлаштириб юборилган.

Суд жараёнида маълум бўлишича, ушбу пуллардан айримлари автомобил, уй-жой ва бошқа мол-мулклар сотиб олишга сарфланган.

Айрим мулклар учинчи шахслар номига расмийлаштирилган.

Суд тергов давомида аниқлаган зарарнинг умумий суммаси 10 миллиард сўмдан ортиқ эканлиги кўрсатилган.

Айбдорларга Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг 2020 йил 2 ноябрдаги ҳукмига кўра, 7,5 йилдан қамоқ жазоси берилган.

Б.А ва унинг отаси томонидан маълум миқдорда маблағ қайтарилган, шунингдек, айрим судланганлар томонидан ҳам пул ва мулк шаклида қоплаш ҳаракатлари амалга оширилган.

Бундан ташқари, фуқаролик даъвогар сифатида иштирок этган банк вакиллари келтирилган моддий зарар учун солидар жавобгарлик белгилашни сўрашган.

Суд ушбу талабни қаноатлантирган. Ҳар бир маҳкумдан келтирилган зарарни солидар тартибда ундириш юзасидан қарор қабул қилинган.

Якуний ҳукмга кўра, жами олти нафар судланувчига белгиланган жазо ўзгаришсиз қолдирилди.

Уларнинг раҳбарлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқи 2,5 йилгача чекланган.

P.S.: Нима учун 2020 йилдаги иш 2025 йилга келиб кўрилди? 2025 йилда (хабарда таъкидланганидек) тафтиш инстанциясида кўриб чиқилгагн. Яъни, суд иши апеляция, кассация тартибида кўрилганидан кейин сўнгги босқичда тафтиш тартибида кўриб чиқилади. Якуний ҳукмда белгиланган жазо ўзгаришсиз қолдирилган.

Энг ёмони, бундай ҳолатлар ўзи шундоқ ҳам ишончни мустаҳкамлашда қийинчиликка учраётган банк тизими обрўсига қора чаплайди холос.

Ҳурматли фуқаролар, сиз бу каби хабарлардан умуман хавотирга тушманг. Ўзлаштирилган омонат маблағлари ўз эгаларига тўлиқ қайтарилиши таъминланади. Борди-ю омонат маблағига банкнинг маблағи етмай ёпилиб кетадиган бўлса, Марказий банк ёрдамида сизнинг омонатга жойлаштирилган маблағларингиз қайтарилиши таъминланади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

АВО банк кешбэкларни тўлиқ тўламаяпти

АВО банк кредит карта орқали  харидлардан 1 %  кешбэк тўлаймиз деган. Лекин бирини тўлаб, бирини тўламай чала тўлаяпти.

Деярли 10 та тўловдан 5 тасини тўламайди. Кейин яна тижорат таклифида кўрсатилмаган хизмат кўрсатиш учун деб кредит карта ҳисобидан 18000 сўм кредит картани минусга киритиб ечиб олмоқда. Сабаби кредит картадан 1 800 000 дан бир ой ҳисобида ошиқ харид қилса, бу хизмат ҳақи эмиш.

Бу ҳизмат тижорат таклифида кўрсатилмаган. Шу масала юзасидан банкка мурожаат қилсам ҳали ҳам жавоб қайтармади. Масалани ижобий ҳал қилиб беришса яхши бўлар эди шунга ёрдам беринг.

P.S.: Қашқадарё вилояти, Касби тумани. Мурожаатчи шахсий маълумотлари банк расмийларига тақдим этилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…
Подписаться на канал