Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot
БИЗНЕСИНГИЗ БОР, МАҲСУЛОТ ЕТКАЗАСИЗ, ЛЕКИН МИЖОЗ ТЎЛОВНИ КЕЧИКТИРЯПТИМИ?
🏦“Трастбанк”нинг факторинг хизмати билан етказилган маҳсулот ёки бажарилган хизмат учун тўловни кутмай ҳисоб-фактура асосида, гаровсиз маблағ олишингиз мумкин.
Асосий шартлари:
▪️Муддати: 90 кунгача;
▪️Дисконт суммаси: лойиҳадан келиб чиқиб 3 % дан 8 % гача.
▪️Ажратиш шакли: пул ўтказиш йўли билан.
Тезкор маблағ, минимал бюрократия ва бизнесингизнинг узлуксиз ривожланиши учун факторинг хизматидан фойдаланинг!
Мурожаат учун: 1287
Батафсил маълумот
Телеграмга аъзо бўлинг: @trustbankuz
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦 SQBдан TEZKOR+ кредити — бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим
• ортиқча ҳужжатларсиз, 500 000 АҚШ доллари эквивалентигача;
• бизнесга оид ҳар қандай мақсад учун;
• миллий валюта (сўм) ёки АҚШ долларида;
• муддати — 36 ойгача;
• имтиёзли давр — 3 ойгача;
• йиллик фоиз ставкаси: сўмда — 25–31%, долларда — 12–16%;
• юридик шахслар ҳамда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтмаган тадбиркорлик субъектлари учун.
Батафсил маълумот.
SQB — бизнесингизнинг ишончли ҳамкори!
Қўшимча маълумот учун: 1180
👉 @bankirkundaligi 👈
АДМИНИСТРАЦИЯДАГИ НАВБАТДАГИ ТАЙИНЛОВЛАР ВА ЛАВОЗИМИ ЎЗГАРМАГАНЛАР
☑️Фармони билан:
▪️Эркин Турақулович Юлдашев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Комплаенс хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди;
▪️Азизбек Аллабергенович Урунов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти бўйича вакили лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили лавозимидан озод этилди;
▪️Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи инвестициялар бўйича вакили лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;
▪️Алишер Саидаббасович Султанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетик хавфсизлик бўйича вакили лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;
▪️Одил Қаландарович Абдурахмонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.
☑️Администрациянинг ушбу раҳбар ходимларининг лавозимлари ўзгаришсиз қолдирилди:
▪️Хайриддин Мадриддинович Султонов – Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси – Спичрайтери;
▪️Шухрат Мадаминович Ғаниев – Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси;
▪️Турсинхан Айдарович Худайбергенов – Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси;
▪️Виктор Владимирович Махмудов – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби;
▪️Алишербек Азизович Пайгамов – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ташқи алоқалар департаменти раҳбари;
▪️Улугбек Учкунович Курбанов – Ўзбекистон Республикаси Президенти Протоколи раҳбари.
👉 @bankirkundaligi 👈
ПРЕЗИДЕНТ МАСЛАҲАТЧИЛАРИ ТАЙИНЛАНДИ
☑️Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан:
▪️Абдулазиз Ҳафизович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимидан озод этилди;
▪️Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимидан озод этилди;
▪️Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;
▪️Сардор Уктамович Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президентининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;
▪️Мансурбек Полвонзода Оллоёров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий ҳимоя бўйича маслаҳатчиси – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимидан озод этилди;
▪️Русланбек Куролтайевич Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
АДМИНИСТРАЦИЯ РАҲБАРИГА ЎРИНБОСАРЛАР ТАЙИНЛАНДИ
☑️Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан:
▪️Хилола Уктамовна Умарова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимидан озод этилди;
▪️Тамила Анваровна Алиева Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг тиббиётни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;
▪️Тимур Нурйигитович Бутунбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди;
▪️Нодира Жалаловна Хакимова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;
▪️Шерзод Фарход ўғли Озодзода Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг тадбиркорлик лойиҳалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси иқтисодиёт ва тадбиркорлик соҳасида муҳим ташаббусларни ишлаб чиқиш бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди;
▪️Дилноза Мурадовна Зиямухамедова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари котибияти мудири лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси котибияти мудири лавозимидан озод этилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
ПРЕЗИДЕНТ АДМИНИСТРАЦИЯСИ ОПТИМАЛЛАШТИРИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Ушбу Фармонга мувофиқ, Президент Администрациясининг янги тузилмаси тасдиқланди. Натижада Администрация ва унинг таркибидаги ташкилотларда 284 та штат қисқартирилди, такрорланувчи лавозимлар оптималлаштирилди.
Фармонга асосан, эндиликда Президент Администрацияси фаолиятида 5 та устувор йўналиш белгиланди. Булар — таълим, бизнес, суд-ҳуқуқ тизими, тиббиёт ва сув ресурслари масалаларидир. Ушбу йўналишларда ислоҳотларни самарали амалга ошириш мақсадида Президент Администрацияси раҳбарига 5 нафар ўринбосар лавозими жорий этилди.
Бундан ташқари, Президентнинг стратегик ривожланиш, ташқи сиёсат бўйича янги маслаҳатчи лавозимлари киритилиб, молиявий технологиялар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект, креатив иқтисодиёт ва туризмни ривожлантириш, жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги, тадбирларни ташкиллаштириш, йиғилиш ва ҳудудларга ташрифлар учун таҳлилий контент тайёрлаш бўйича, шунингдек, коммуникация департаментлари ташкил этилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
ҲАР ҲАФТА ШУ БЎЛАР ТАКРОР
Бугун ҳам барча иқтисодий комплекс ташкилотлари, жумладан, банклар ҳам ҳокимликларка йиғилишга чақирилибди. Айни пайтда Республика бўйича йиғилиш бўлмоқда.
Шанба дам олиш куни экани эсдан чиқиб ҳам кетди.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️ИПОТЕКА ТАҲЛИЛИ
2025 йил 6 ойи
2025 йил 6 ой давомида тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилган ипотека кредитлари бўйича таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, ипотека кредитлари қолдиғи ортиб бормоқда. 2021 йилга нисбатан 2,6 баробарга ортиб, ипотека кредитлари қолдиғи 72,8 трлн. сўмга етган.
Ўтган 2025 йил 6 ойида 31589 нафар фуқароларга 9 436,5 млрд сўм ипотека кредитлари ажратилган.
☑️Маблағлар қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилган:
▪️Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаш компанияси маблағлари 794,3 млрд. сўм;
▪️Банк ўз маблағлари 2252,9 млрд. сўм;
▪️Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари 6389,3 млрд. сўм.
⚡️Ипотека кредитлари энг кўп ажратилган кучли 5 талик - Тошкент шаҳри, Андижон, Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятлари.
⚡️⚡️Ипотека кредит энг кам ажратилган 5 талик - Жиззах, Сирдарё, Бухоро, Тошкент вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси.
Ажратилган ипотека кредитларининг 7993 таси (2506,9 млрд. сўм) ёки 25 фоизи иккиламчи бозорга ажратилган. Мос равишда 23596 таси (6929,6 млрд. сўм) ёки 75 фоизи бирламчи бозорга ажратилган.
2025 йил июн ойида банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган ипотека кредитларининг ўртача фоизи 23,5 фоизни ташкил этган.
☑️Уй-жой сотиб олиш, шунингдек уй-жой қурилиши ҳамда реконструкция қилишда давлатдан олинадиган субсидиялар тўғрисида 👉 бу ерда 👈 тўхталиб ўтганмиз.
☑️Микроқарзлар ва автокредитлар таҳлили эса 👉мана бу ерда.👈
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Айтишларича, бугун (бироздан сўнг) Бош вазир раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда.
Кун тартиби: "Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва олийгоҳларга қабул жараёнларини юқори даражада ташкил этиш" тўғрисида.
Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг тегишли ўринбосарлари, ички ишлар, спорт, адлия, ФВВ, Иқтисодиёт ва молия, солиқ, божхона, туризм, маданият, соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари, Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этади.
Жумладан шаҳар ва туман тижорат банклари раҳбарлари ва юқоридаги бошқармаларнинг шаҳар ва туман бўлим бошлиқлари иштирок этади.
(Кассани ёпиб кириб кетаверасизларов)
👉 @bankirkundaligi 👈
Махсус репортаж | Президент эътиборидаги лойиҳалар “Туронбанк” кўмагида амалга ошмоқда
“Ўзбекистон 24” телеканали орқали эфирга узатилган репортажда “Янги Камолон” МФЙ ҳудудида “Туронбанк” АТБ молиявий кўмагида ташкил этилган дала дўкони, қандолат дўкони ва нонвойхона фаолияти ёритилди.
Мазкур лойиҳалар маҳаллада кичик бизнесни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган.
Батафсил видеода
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️АНДИЖОН ВА СУРХОНДАРЁДА СОЛИҚ БОШҚАРМАЛАРИНИНГ
БОШ ИНСПЕКТОРЛАРИГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШЛАРИ ҚЎЗҒАТИЛДИ
Андижон вилояти Солиқ бошқармасининг Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш – хизмат кўрсатиш бўлими бош инспектори мансаб мавқеидан фойдаланиб, Олтинкўл туманида радио ва телеаппаратуралар савдоси билан шуғулланувчи МЧЖ томонидан солиқ ва йиғимлар бўйича топширилган солиқ ҳисоботларида товарлар реализацияси тўғри акс эттирилмаганлиги натижасида МЧЖга жуда кўп миқдорда солиқ ҳисобланиши ҳамда солиқ текшируви ўтказилишини айтади.
▪️Сўнгра Солиқ бошқармасидаги ҳамкасблари орқали ушбу текширувни ўтказмасликни ваъда қилиб, эвазига 3000 АҚШ доллари талаб қилади ва муқаддам МЧЖ таъсисчисидан 500 АҚШ доллари олади.
⚡️Аммо, у қолган 2500 АҚШ долларини олган вақтида ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
☑️Бошқа ҳолатда эса Сурхондарё вилояти Солиқ бошқармасининг Солиқ органлари фаолияти устидан назорат қилиш бўлими бош инспектори Жарқўрғон туманида мотоцикллар ва эҳтиёт қисмлар савдоси билан шуғулланувчи МЧЖга нисбатан ўзининг ваколатли ҳамкасблари орқали сайёр солиқ текшируви ўтказиш билан қўрқитиб, мазкур текширувни амалга оширмаслик эвазига МЧЖ раҳбаридан 2500 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва Прокуратура органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
☝️🏻Ҳозирда ушбу солиқ идоралари ходимларига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️ИПОТЕКА КРЕДИТИ УЧУН СУБСИДИЯ ОЛИШ БЎЙИЧА АРИЗАЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИШ БОШЛАНДИ.
Қандай қилиб ариза топширади, қаерга мурожаат қилинади каби саволларга 👉мана бу ерда жавоб берилган.👈
👉 @bankirkundaligi 👈
🚨 ХАЛҚ БАНКИ ОГОҲЛАНТИРАДИ
Халқ банки ўз эҳтиёжлари учун амалга оширилаётган харидлар бўйича барча иштирокчиларни қонун доирасида ҳаракат қилишга ва ҳушёр бўлишга чақиради.
Барча харид жараёнлари Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунига қатъий риоя қилинган ҳолда ўтказилади. Ғолиблик фақат энг мақбул таклифга асосан берилади.
Харид тугагунига қадар буюртмачи, электрон платформа операторлари ва иштирокчилар ўртасида ҳар қандай музокаралар тақиқланади.
☑️Агар кимдир ўзини Халқ банки вакили деб таништириб, “ёрдам берамиз” ёки “таъсир кўрсатамиз” дейдиган бўлса — эҳтиёт бўлинг, бу ҳолат фирибгарлик бўлиши мумкин.
☝️🏻Ҳақиқий харидлар фақат расмий платформа орқали ва қонуний тартибда амалга оширилади!
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦 Ўзсаноатқурилишбанкда ёш ходимлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди
Ўзсаноатқурилишбанк томонидан 80 нафар фаол ва ташаббускор ёш ходим иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Тадбир давомида иштирокчилар ўзлари дуч келаётган муаммолар, шунингдек, орзу-мақсадлари ва илгари сурилаётган ғоялари билан ўртоқлашдилар.
Мазкур учрашув фикр алмашиш, янгича қарашларни илгари суриш ҳамда ёшларда келажак сари дадил ҳаракат қилиш руҳини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Бугун, 2025 йил 8 июл куни Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида:
- "Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларга қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ҳақида масала киритилиши мўлжалланган.
Кутамиз ўзгаришларни.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 16 декабрда Президентимиз:
- Кредит қарзи ҳисобидан гаровни суд орқали ундиришга ҳам кўп вақт кетаяпти. Шунинг учун бу борадаги қонунчиликни ўзгартириш, унда гаровга нисбатан банк ҳуқуқлари устуворлигини ҳамда ундирувга қаратилган мулклар тезроқ сотилишини назарда тутиш зарурлигини айтган эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Юнусобод туманида фуқароларга харид қилинган автомашиналарини номига ўтказиб бермасдан МЧЖни қасддан банкротликка олиб келган шахслар аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.M.L.” МЧЖ масъул шахслари автотранспорт воситалари сотуви билан шуғулланиб келиб, 4 нафар фуқарога “Spark” 2 та , “Сobalt” ва “Nexia-3” русумли автомашиналарни 2 йилдан 3 йилгача муддатли тўлов асосида сотишга келишиб, фуқаролар томонидан 2019-2023 йиллар давомида тўловлар тўлиқ тўлангандан кейин автомашиналарни уларнинг номига ўтказиб бермасдан, жами 34 882 АҚШ доллари ва 118,5 млн сўмини қўлга киритганликлари аниқланган.
Бундан ташқари, МЧЖ масъул шахслари кредиторларнинг олдида 6,1 млрд сўм қарздорлиги мавжуд бўлса-да, автотранспорт воситаларининг сотувидан тушган 471,9 млн сўмни ҳисоб-рақамига кирим қилмасдан корхонани тўловга қобилиятсизлигини қасддан юзага келтирганликлари маълум бўлган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 181-1-моддаси (қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш) билан билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (7 - 13 июл) янгиликлари.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк ҳар қандай мақсадлар учун 100 млн сўмгача микроқарз таклиф этди. Фоизи 29%дан 34%гача, муддати 4 йилгач. Микроқарз нақд ёки картага ўтказиб берилиши мумкин. Тел.: 1180.
☑️Асакабанк "Микроқарз 2.5"ни таклиф этди. Миқдори 100 млн сўмгача, учинчи шахс кафиллиги ёки суғурта полиси билан ажратилади. Онлайн олса ҳам бўлади, миқдори 50 млн сўмгача бўлади. Тел.: 1152.
☑️Трастбанк Наманганда “маҳалла банкирлари” ва “ёрдамчи-агент”лар учун тимбилдинг ўтказилганини маълум қилди.
☑️Пойтахтбанк ўзини ўзи банд қилганлар фуқароларга йўловчи ташувчи ва юк траснпорт воситаларини сотиб олиш учун кредит таклиф этди. Фоизи 25,9%дан бошлаб, муддати 36 ойгача, бошланғич тўлов 30%дан бошлаб.
☑️Анор банк "Бизнесга кўмак" кредитини таклиф этди. Миқдори 300 млн сўмгача, муддати 84 ойгача, фоизи 19%дан 23%гача. Банк шунингдек, "Барака" омонатини янги шартларда тақдим этди. Фоизи 23%, муддати 24 ой, минимал сумма 500 минг сўм. Тел.: 1290.
☑️Ўзмиллийбанк халқаро капитал бозорларида 418 млн АҚШ доллари эквивалентида облигацияларни жойлаштирганини маълум қилди. Тел.: 1344.
☑️Ориент Финанс банк Jetour маркасидаги автомобиллар учун "JETOUR SOUEAST" автокредитини таклиф этди. Миқдори 700 млн сўмгача, муддати 36 ойгача, фоизи 6,5%дан 25%гача. Тел.: 4004.
☑️Ипак йўли банк факторинг хизматини таклиф этди. Суммаси 50 млн сўмдан бошлаб, муддати 180 кунгача.
☑️Тенге банк ўзини ўзи банд қилганлар учун (Onix, Tracker ва Damas моделлари учун) автокредит таклиф этди. Муддати 60 ойгача, бошланғич тўлов 40%дан - уста 0%дан 12,5%гача, бошланғич тўлов 50% бўлса, устама 0%дан 9,9%гача. Тел.:1245.
☑️Гарант банк "Бинго" валюта омонатини таклиф этди. Минимал сумма 5 000 $, муддати 13 ой, фоизи 8%. Тел.: 1326.
☑️Азия аллианс банк KWIKPAY ни ишга туширганини маълум қилди. 18 дан ортиқ давлатларга ва у ердан Ўзбекистонга пул юбориш ва қабул қилиш мумкин. Комиссия юборилган маблағдан 1%.
☑️Туронбанк расмий сайти орқали кредит тўловларини исталган макон ва замонда тўлашни йўлга қўйганини маълум қилди. Тел.: 1220.
☑️Халқ банки Xazna иловасидаги "Freeze" хизмати орқали кредит тарихи маълумотларингизни чеклаб қўйишни таклиф этди. Хизмат нарҳи БҲМнинг 0,03 баробари. Банк шунингдек, чорвачилик, балиқчилик, қуёнчилик ва асаларичилик бизнесини ривожлантириш, маҳсулдорлигини ошириш истагидаги тадбиркорларга 1 млн Еврогача имтиёзли кредит таклиф этди. Фоизи 17%, муддати 05.04.2032 йилгача. Тел.: 1106.
☑️Агробанк "Менинг халқим" - 2 лойиҳаси доирасида хоразмлик ҳандалак етиштирувчи М.Қурбонбоевни таништирди. Унинг айтишича "Ҳандалакнинг чиқими кам, фойдаси эса яхши".
☑️Hamkorbank субсидия олганлар учун 420 млн сўмгача ипотека кредит таклиф этди. Фоизи 17%дан бошлаб, муддати 20 йилгача. Банк шунингдек, катта бизнес мақсадлар учун "Савдогар" кредитини таклиф этди. Миқдори 1,2 млрд сўмгача, муддати 36 ойгача, фоизи 24%дан бошлаб. Тел.: 1256.
☑️АлоқаБанк “Aloqa Finance Development” микромолия ташкилоти Урганч шаҳрида ҳам фаолият бошлаганини маълум қилди. Микробизнес ва аҳолининг турли қатламларига молиявий кўмак бериш билан шуғулланади. Жумладан, 50 млн сўмгача гаровсиз микроқарз, гаров эвазига 300 млн сўмгача микрокредит ва ҳ.
☑️Апекс Банк 100 млн сўмгача онлайн микроқарз таклиф этди.Муддати 6 ойдан 36 ойгача, фоизи 32% дан 42%гача. Тел.: 1881.
☑️Универсалбанк айланма маблағларни тўлдириш ва асосий восита сотиб олиш учун “BlueOrchard Microfinance Fund” хорижий линияси асосида кредитлар таклиф этди. Фоизи сўмда 28-30%, АҚШ долларида 12-14%.
☑️Қуйидаги банклар ишга таклиф этди:
▪️Гарант банк;
▪️МКБанк;
▪️Асака банк.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Айни кунда мавжуд ипотека кредитлари шартларини 👉мана бу ерда👈 эълон қилдик.
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
АДМИНИСТРАЦИЯДАГИ НАВБАТДАГИ ТАЙИНЛОВЛАР
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан:
▪️Алишер Бахадирович Самадов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди;
▪️Дониёр Бахтиёрович Кадиров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;
▪️Гаянэ Олеговна Умерова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди;
▪️Шерзод Икромович Асадов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаментининг раҳбари – Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот котиби лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби лавозимидан озод этилди;
▪️Нодиржон Абдуқундузович Абдурахимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Йиғилиш ва ҳудудларга ташрифлар учун таҳлилий контент тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди;
▪️Бобур Ботирович Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молиявий технологиялар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект бўйича департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди;
▪️Зилемхан Ҳайдаров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди;
▪️Элла Анатольевна Джахангирова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Тадбирларни ташкиллаштириш департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти протоколининг раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Айтишларича, бугун ҳам Бош вазир раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилади.
Йиғилишда вилоят ҳокимлари, уларнинг тегишли ўринбосарлари, вилоят Марказий банклари ва вилоят тижорат банклари ҳамда масалага даҳлдор вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этади.
👉 @bankirkundaligi 👈
АОКА ФАОЛИЯТИ ТУГАТИЛДИ
Эндиликда ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва лойиҳа Президент Администрацияси ҳузуридаги илмий-таҳлилий институтлар тадқиқотлари, олимлар, маҳаллий ва хорижий экспертларнинг тавсиялари асосида ишлаб чиқилади.
Муҳим йўналишлар лойиҳа офислари орқали амалга оширилади. Администрация фаолиятида “комплаенс” тизими йўлга қўйилади. Бу эса шаффофликни таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш ва коррупция ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади.
Айрим йўналишларда Президент вакиллари лавозимлари жорий этилди. Шунингдек, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) фаолияти тугатилиб, унинг асосида Миллий контент ишлаб чиқарувчи марказ ташкил этилмоқда.
Давлат идораларининг жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлиги оширилмоқда. Матбуот котиблари институти янада мустаҳкамланади, аҳоли билан коммуникация қилиш ва оммавий ахборот воситалари билан ишлашнинг янги тизими жорий этилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦 Асакабанк маҳалла банкири — имкониятингиз калити
Президентимиз раҳбарлигида жорий этилган маҳаллабай ишлаш тизими орқали кўплаб фуқаролар ўз бизнесини бошламоқда.
Паркент туманида “Коинот Зиё” ўқув маркази раҳбари Наргиза Комилжоновнага ҳам маҳалла банкири тавсияси билан Асакабанк томонидан 100 млн сўм кредит ажратилди.
Натижада:
– Компьютер ва техника харид қилинди;
– Марказ фаолияти кенгайди;
– 10 нафар фуқаро иш билан таъминланди.
Бу — ташаббус, банк кўмаги ва давлат сиёсати самарасидир.
Лойиҳа ҳақида батафсил видеолавҳада томоша қилинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
БУГУН ЁКИ ЭРТАГА ҚАЙСИ БАНКЛАРДАГИ ВАЛЮТА АЙИРБОШЛАШ ВА ПУЛ ЎТКАЗМАЛАРИ ШОХОБЧАЛАРИГА БОРИШ МУМКИН?
▪️Аgrobank, Аpexbank, Asia Alliance bank, BRB, Ipoteka bank, Milliy bank, Tenge bank, Trastbank, Kapitalbank, Hamkorbank, SQB, Asaka bank, Anor bank, Garant bank, Hayot bank, InFin bank, Eron Saderot bank
Банк номи устига босиб, банкнинг расмий сайтидан бу ҳақида маълумот олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
Бу — Дилшод. У фарзандларининг таълими учун пул жамғаришни бошлади ва Omonatchilar лойиҳасида иштирок этмоқда.
Бу лойиҳада оддий одамлар жамғаришни қандай бошлагани, нима куч бергани ва бу йўлдан чекинмасликка нима ёрдам бераётгани ҳақида сўзлаб беришади.
Дилшод ҳам ўз йўли — қувончлари ва қийинчиликлари билан бўлишади. Мен эса уларни шу ерда, каналимда сизга улашиб бораман. Янгиликларни кузатиб боринг!
TBC Omonat фоиз ставкаси 18% дан 23% гача. Батафсил маълумот — ҳаволада.
👉 @bankirkundaligi 👈
2025 ЙИЛ БИРИНЧИ ЯРИМ ЙИЛЛИКДА БАНК-МОЛИЯ СОҲАСИДАГИ КЎРСАТКИЧЛАР
Жорий йилнинг июнь ойи ҳолатига кўра, иқтисодиётга кредит қўйилмалари қолдиғи ҳажми 618,5 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,1фоизга, халқаро пул ўтказмалари 26,3 фоиз (8,2млрд АҚШ долл)га ўсди.
Бундан ташқари, тижорат банклари томонидан ташқи манбалардан жорий йил I ярим йилликда жами 3,6 млрд АҚШ доллар (йиллик режа 6 млрд долл) жалб қилинди ва 2,3 млрд долларлик 1,3 мингдан ортиқ лойиҳалар молиялаштирилди.
P.S.: 618,5 трлн сўм = 618 500 000 000 000 сўм.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️ШАЙХОНТОҲУР ВА ЧИЛОНЗОР ТУМАНЛАРИГА ТАШРИФ
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманларига ташриф буюриб, маҳаллалардаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, саноат корхоналари фаолияти билан танишади.
👉 @bankirkundaligi 👈
📣 12-iyul — NRG'dan IPOTEKA DAY!
5 ta bank bir joyda: OFB, Agrobank, Asakabank, Ipak Yo‘li Bank, InfinBank.
Ushbu kunda sizni quyidagi imkoniyatlar kutmoqda:
▪️ bepul skoringdan o‘tish
▪️ kreditga layoqatlilikni baholash
▪️ ipoteka takliflarini olish
O‘tkazib yubormang — foydali bo‘ladi!
Batafsil ma’lumot uchun: 1060
——
📣 12 июля — IPOTEKA DAY от NRG!
5 банков в одном месте: OFB, Agrobank, Asakabank, Ipak Yo‘li Bank, InfinBank.
Отличная возможность, чтобы:
▪️ пройти бесплатный скоринг
▪️ оценить кредитоспособность
▪️ получить ипотечные предложения
Не пропустите — будет выгодно!
Подробная информация: 1060
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡ДХХ: ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИ ҲОКИМИ 10 МИНГ ДОЛЛАР ПОРА ОЛАЁТГАНДА ҚЎЛГА ОЛИНИБ, ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ
Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳокимлигининг бош мутахассиси қурилиш соҳасида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбарига туман ҳудудидан кўп қаватли уй-жой қуриш учун ер майдони ажратиб беришни ваъда қилади ва эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Жорий йилнинг 5 июль куни бош мутахассис сўралган пул маблағидан 10 минг АҚШ долларини олиб, туман ҳокимига беради. 8 июль куни эса тадбиркордан қолган 20 минг АҚШ долларини ҳам олади. Унга туман ҳокимининг тегишли қарори билан “Токчилик” МФЙ ҳудудида умумий ўрта таълим мактаб биносини барпо этиш учун ажратилган 1,7 гектар ер майдонида 8 та кўп қаватли уй қурилишига рухсат берилган ҳужжатларни тақдим этади.
Сўнгра, бош мутахассис ҳокимият биноси олдида туман ҳокимига 10 минг АҚШ долларини берган вақтида ДХХ ходимлари томонидан уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Ҳозирда Шароф Рашидов тумани ҳокими депутатлик дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси билан, бош мутахассисга эса Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Парсаматович Холбўтаев 2019 йил 26 октябридан Шароф Рашидов тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди. У Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан “Дўстлик” ордени билан ҳам тақдирланган.
👉 @bankirkundaligi 👈
“Трастбанк”дан “маҳалла банкирлари” ва “ёрдамчи агент”ларнинг иш самарадорлигини оширишга қаратилган ташаббус
“Трастбанк” томонидан мамлакатимиз бўйлаб 101 та маҳаллада жорий этилган “маҳалла банкирлари” ва “ёрдамчи агент”лар тизими аҳоли турмуш даражасини оширишга хизмат қилиб келмоқда. Ушбу тизим вакиллари ўтган вақт мобайнида 2230 дан ортиқ микролойиҳаларни амалга оширишга ёрдам бериб, 4500 дан зиёд янги иш ўринларини яратишга ҳисса қўшдилар.
Албатта, бу муҳим вазифани бажарувчи мутахассисларнинг малакасини ошириш мақсадида мунтазам равишда ўқув тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Яқинда Наманганда ўтказилган тимбилдинг шулар жумласидан бўлиб, унда “маҳалла банкирлари” ва “ёрдамчи агентлар” ўз билимларини янада бойитишди.
Шунингдек, тадбирда мижозлар билан мулоқот, бизнес-режа тузиш ва бошқа муҳим мавзулар бўйича амалий машғулотлар ўтказилди.
Жорий йил январь–июнь ойларида фаол фаолият юритган “маҳалла банкирлари” ва “ёрдамчи-агент”лар ҳамда янги иш ўрни яратишда жонбозлик кўрсатган тадбиркорлар “Трастбанк” томонидан фахрий ёрлиқ ва планшет билан тақдирланди.
Батафсил
Видеони кўриш учун
#trastbankuz #meningbankim #mahallambankiri
👉 @bankirkundaligi 👈
ЭНГ ПАСТ ЁКИ ЭНГ ЮҚОРИ ФОИЗЛИ МИКРОҚАРЗ ВА АВТОКРЕДИТЛАРНИ ҚАЙСИ БАНКЛАР ТАҚДИМ ЭТМОҚДА!
Марказий банк 2025 йил 7 июл ҳолатига тижорат банклари аҳолига таклиф қилаётган микроқарз ва автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларининг навбатдаги ўзгаришларни эълон қилди.
Бу орқали мижозлар турли банкларни солиштириб, энг мақбул шартларни танлаш имконига эга бўлади.
☑️Марказий банк навбатдаги маълумотларни (07.07.2025 йил ҳолатига охирги ўн кунлик сарҳисоб қилинган) тақдим этди.
▪️Микроқарзларнинг ўртача фоизи 35,4%ни ташкил этиб, энг паст фоизини Алоқабанк (21,5%), Ҳаётбанк (25,0%) ва Инфинбанк (25,6%) тақдим этмоқда. Энг юқори фоизли микроқарзларни эса Апекс банк (40,6%), ТБС банк (39,7%) ва Тенге банк (39,5%) тақдим этмоқда.
▪️Автокредитларнинг ўртача фоизи 24,2%ни ташкил этиб, энг паст фоизини Ипотека-банк (21,0%), Ориентфинансбанк (21,2%) ва Ўзмиллий банк (23,3%) тақдим этмоқда. Энг юқори фоизли автокредитларни эса Hamkorbank (29,2%), Мадад инвест банк (28,0%) ва Инфин банк (28,0%) тақдим этмоқда.
Ундан олдинги ҳафтадаги маълумотлар 👉мана бу ерда.👈
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️ДХХ: ҲОКИМ ЎРИНБОСАРИ ҲАМДА АГЕНТЛИК ВА ИНСПЕКЦИЯ ХОДИМЛАРИ УШЛАНДИ
▪️Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ҳокимининг ўринбосари Тахиатош туманида фаолият олиб бораётган қизилмия илдизларини қайта ишлашга ихтисослашган МЧЖ раҳбарига қизилмия илдизини етиштириши учун Беруний тумани ҳудудидан 150 гектар ер майдони ажратиб бериш эвазига 12 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
▪️Наманган вилояти, Косонсой туманидаги боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари мазкур хўжаликнинг 24 гектар ер майдонини мансабдор таниши орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 240 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 50 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг мансабдор таниши ҳисобланган Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Агросаноатни ривожлантириш агентлиги” давлат муассасасининг Косонсой туман лойиҳа офиси бош мутахассиси юқоридаги ер майдонини расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
▪️Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Андижон вилояти бошқармасида бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритувчи мансабдор шахс Андижон туманидаги пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари томонидан 6 сотих ер майдонига ноқонуний қурилган бино ва иншоотлар бўйича ҳисобланиши керак бўлган зарарни камайтириб хулоса бериш эвазига 1000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈