bankirkundaligi | Неотсортированное

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

71930

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Подписаться на канал

🇺🇿Банкир кундалиги

МАҲАЛЛА ФАОЛЛАРИГА ЯНА БИР ИМКОНИЯТ ЯРАТИЛДИ

ПФ-95-сонли фармонга кўра:

- Маҳаллада фаолият кўрсатиб, сўнгги икки йиллик иш фаолияти давомида ижобий натижаларга эришган маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторларидан иборат 1000 нафар Салоҳиятли кадрлар захираси шакллантирилади ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги тавсиясига асосан лавозимларга танловсиз тайинланади.

☝🏻Салоҳиятли кадрлар захирасига номзодлар қоида тариқасида, 25 — 40 ёш бўлган олий маълумотли бўлиши керак.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🎉 AMARKETS Porsche Cayenne va yana 100 dan ortiq sovrinlarni taqdim etadi! 🎉

AMARKETS brokerlik kompaniyasi o'zining 17 yilligini nishonlamoqda va sizga Porsche Cayenne va 200 000 dollarlik 100 dan ortiq ajoyib sovrinlarni yutib olish imkoniyatini taqdim etmoqda! 🚗💻📱

Qanday qilib ulardan birining baxtli egasi bo'lish mumkin? Juda oddiy:

🔸 Shaxsiy akkauntingiz bo'lmasa, ro'yxatdan o'ting.
🔸 Shaxsiy kabinetingizning “Mening kuponlarim” bo‘limida ishtirokingizni tasdiqlang.
🔸 Savdo hisobingizni $500 yoki undan koʻproq mablagʻ bilan toʻldiring.
🔸 Kuponni faollashtirish uchun kamida 1 lot savdo aylanmasini amalga oshiring.

G‘oliblar bir necha bosqichda aniqlanadi. Tasodifiy raqamlar generatori 2025-yil 21-iyul va 2025-yil 20-oktabr kunlari 25 ta yutuqli kuponni tanlaydi. Porsche Cayenne 2025-yil 27-oktabrda alohida o‘ynaladi.

Kuponlar soni cheklanmagan. Qanchalik ko'p bo'lsa, g'alaba qozonish imkoniyati shunchalik yuqori bo'ladi!

Sizga savdoda muvaffaqiyat va chizmada omad tilaymiz! Ishtirok etish uchun havola orqali roʻyxatdan oʻting!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Биласизми

ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ КАПИТАЛИНИНГ ЭНГ КАМ ДАРАЖАСИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

☑️Банк устав капиталининг энг кам миқдори:

▪️2023 йил 1 сентябрга қадар юз миллиард сўмни;

▪️2023 йил 1 сентябрдан эътиборан икки юз миллиард сўмни;

▪️2024 йил 1 апрелдан эътиборан уч юз эллик миллиард сўмни;

▪️2025 йил 1 январдан эътиборан беш юз миллиард сўмни ташкил этиши керак.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

БАНКНИ ТУГАТИШГА ОИД ҚОИДАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

☑️Қонунга кўра, банк фаолиятини тугатиш ихтиёрий ёки мажбурий тугатиш шаклида амалга оширилиши мумкин.

▪️Агар банк тўловга қобилиятсиз бўлмаса ёки унинг тўловга қобилиятсизлиги юзага келиши эҳтимоли юқори бўлмаса, у ихтиёрий тугатилиши мумкин.

☝️🏻Банкни ихтиёрий тугатиш Марказий банкнинг розилигига асосан амалга оширилади.

☑️Агар банк тизимли аҳамиятга молик деб эътироф этилмаган бўлса, у “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунда назарда тутилган ҳолларда мажбурий тугатилиши мумкин.

▪️Банкни мажбурий тугатиш Марказий банк бошқарувининг лицензияни чақириб олиш ва банкни мажбурий тугатиш тўғрисидаги қарори асосида амалга оширилади.

▪️Банкни мажбурий тугатиш суддан ташқари ва суд тартибида амалга оширилиши мумкин.

☑️Банкни мажбурий тугатиш жараёнида мажбурий тугатилаётган банкнинг активлари ҳамда мажбуриятларини бошқа банкка ўтказиш ва (ёки) банкнинг активларини сотиш воситаларидан фойдаланилади.

@bankirkundaligi

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Octobank Хитой билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Octobank 18–20 июнь кунлари Шанхайда ўтган China International Financial Exhibition кўргазмасида иштирок этиб, халқаро молия дунёси эътиборида бўлди. Банк CIPS раҳбарияти билан учрашув ўтказиб, юань орқали тўлови инфратузилмасини ривожлантириш, блокчейн ва «яшил» молия йўналишларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

📊 2025 йил I чорак натижалари:
– $8,4 млн соф фойда;
– $67,6 млн капитал;
– $315,1 млн активлар;
– 49,7% рентабеллик.

Octobank ўз стендида HSBC, Bank of China, Aktif Bank, African Exim Bank ва бошқалар билан музокаралар олиб борди. Йирик режалар орасида:

🔹 CIPS интерфейсини ўзбекча ва русчага локализация қилиш;
🔹 Шамол энергетикаси учун панда-облигацияси;
🔹 Ant Chain билан блокчейн ечимлар.

📌 CIPS — бу юань орқали тўловларни соддалаштирадиган Хитойнинг трансчегаравий тўлов тизими бўлиб, 180+ мамлакатда ишлайди.

Octobank – Хитой билан янги давр молиявий алоқаларининг етакчи иштирокчисига айланмоқда.

👉@bankirkundaligi👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

BANK XIZMATLARIDA YANGI BOSQICH: HAMKORBANKDAN VEB-ARIZA ORQALI ONLAYN KREDIT!

Hamkorbank O‘zbekistonda birinchi bo‘lib ilovani yuklab olmasdan onlayn kredit olish uchun veb-ariza topshirish imkoniyatini taqdim etadi. Ilova faqatgina pulni kartangizga qabul qilish uchun kerak bo‘ladi.

Bu qanday ishlaydi? Atigi 5 qadam:

1. Saytga tashrif buyurasiz;
2. Arizani to‘ldirasiz;
3. Shaxsni aniqlovchi tekshiruvdan o‘tasiz;
4. Arizangizga javob 1 daqiqa ichida beriladi;
5. Pul mablag‘laringizni kartaga tushirishda Hamkor ilovasi kerak bo`ladi.

Xavotir olmang — ma'lumotlaringiz zamonaviy axborot xavfsizligi standartlari bo'yicha himoyalangan.

Internetingiz yomonmi yoki telefoningizda xotira sig’imi kammi? Bu endi muammo emas — biz jarayonni maksimal darajada qulay qildik!

Hamkorbank bilan moliyaviy yordam tez, xavfsiz va zamonaviy bo'ladi. Batafsil ma'lumot va ariza topshirish uchun quyidagi havolaga o'ting.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (16 - 22 июн) янгиликлари.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк бошқа банклардаги қарзларни ёпиш учун "Рефинанс" кредитини таклиф этди. Миқдори 2 млрд сўмгача, муддати 36 ойгача. Шунингдек банк раҳбарияти Касби туманида тадбиркорлар билан учрашди. Батафсил.

☑️Асакабанк мобил иловаси орқали 30 дақиқада автокредит расмийлаштиришни таклиф этди. Шунингдек банк, ипотека кредит таклиф этди. Фоизи 18%, дастлабки тўлов 15%дан бошлаб, муддати 20 йилгача.

☑️
Трастбанк онлайн омонат таклиф этди. Муддати 24 ой, фоизи 22%, минимал миқдор 500 минг сўм. Банк шунингдек, ташкил этилганлигининг 31 йиллигини нишонлади.

☑️Пойтахтбанк йўловчи ташувчи ва юк транспорт воситаларини харид қилиш учун кредит таклиф этди. Фоизи 25.9% дан бошлаб, муддати 36 ойгача,
бошланғич тўлов 30% дан бошлаб.

☑️Анор банк бизнес учун 300 млн сўмгача "Қулай" кредитини таклиф этди. Таъминот сифатида суғурта полиси, ТМЗ ёки кафиллик тақдим этиш мумкин.

☑️
МКБанк “FIFA-2026” омонатини таклиф этди. Муддати 36 ой, фоизи 7,5%, энг кам миқдори 1000$. Банк шунингдек, Moody’s халқаро рейтинг агентлиги банкнинг депозит рейтинг прогнозини “барқарор”дан “ижобий”га кўтарганини маълум қилди.

☑️Смартбанк мобил иловасида картани бепул буюртма қилишни таклиф этди.

☑️Ўзмиллийбанк техник ишлар сабабли Сирдарё вилоятида 2025 йил 23 июндан 27 июнгача, Жиззах вилоятида 2025 йил 23 июндан 26 июнгача банкоматларидан вақтинча фойдаланиб бўлмаслиги маълум қилиб, узр сўради.

☑️Ориент Финанс банк ўзининг 15 йиллигини нишонлади. Табриклаймиз!

☑️Октобанк
ва Тошкент менежмент ва иқтисодиёт институти (ТМИИ) ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. Банк шунингдек, Хитой телевидениясида ўз фаолияти ҳақида маълумот берди.

☑️Ипак йўли банк "Қуёшли" онлайн омонатини таклиф этди. Муддати 24 ой, фоизи 20%, минимал миқдор 1 млн сўм.

☑️Тенге банк онлайн микроқарз таклиф этди. 90 млн сўмгача гаровсиз, фоизи 30%, муддати 3 йилгача. Тел.: 1245.

☑️Инфин банк VISA Direct эндиликда 115 та давлатда мавжудлигини маълум қилди. Банк иловаси орқали ушбу хизматдан фойдаланиш мумкин. Тўлиқ рўйҳат.

☑️Гарант банк "Имконият" микроқарзини таклиф этди. Миқдори 100 млн сўмгача, муддати 30 ойгача. Тел.: 1326.

☑️Азия аллианс банк "Саёҳатлар сари" кредитини таклиф этди. Ўзбекистон бўйлаб саёҳат учун БҲМнинг 200 баробаригача ажратилади. Муддати 36 ойгача.

☑️Зираат Банк Ўзбекистон ўзининг расмий телеграм каналида ҳафта давомида фақат бир марта валюта курсларини эълон қилди холос.

☑️Туронбанк йўловчи ёки юк ташиш учун 3 тоннадан 5 тоннагача бўлган автомобиллар учун автокредит таклиф этди. Миқдори 450 млн сўмгача, муддати 48 ойгача, фоизи 25.99%. Тел.: 1220.

☑️Бизнесни ривожлантириш банки аёл тадбиркорлар имтиёзли кредит таклиф этди. Муддати 84 ойгача, фоизи 20-21%. Шунингдек Moody’s рейтинг агентлиги банк рейтинг прогнозини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирганини маълум қилди. Батафсил.

☑️Ҳаёт банк "Яхшиликка" омонатини таклиф қилди.Фоизи 23%, муддати 24 ой, минимал миқдор 500 минг сўм. Батафсил.

☑️Халқ банки кичик бизнес учун 300 млн сўмгача "Молиявий кўмак" кредитини таклиф этди. Муддати 36 ойгача, фоизи 24%. Тел.: 1106.

☑️АлоқаБанк хонадон таъмирлаш учун кредит таклиф этди. Фоизи 27%, муддати 10 йилгача.

☑️КДБ Банк Ўзбекистон жисмоний шахслар учун талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағини очиш ва хизмат кўрсатиш шартномасига ўзгартириш киритилганини маълум қилди.

☑️Агробанк Moody’s банкнинг узоқ муддатли депозитлари бўйича рейтинг прогнозини “барқарор” даражадан “ижобий” даражага кўтарганини маълум қилди.

☑️Қуйидагилар ишга таклиф этди:
▪️Iman-kapital;
▪️Ўзбекзаргарсаноати уюшмаси;
▪️Марказий банк;
▪️Ўзмиллийбанк;
▪️Қарши Аэропорти;
▪️Капиталбанк.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

☑️Айни кунда мавжуд ипотека кредитлари шартларини 👉мана бу ерда👈 эълон қилдик.

☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни
👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

💼 TBC Business’da biznes-kredit olish — endi navbatsiz va qog‘ozlarsiz.

Onlayn rasmiylashtirasiz.
Garov yo‘q. Yashirin to‘lov yo‘q.

📊 10 mln dan 300 mln so‘mgacha
🗓️ 3 oydan 36 oygacha
💸 Yillik stavka: 33% — 38%

Hech kimning eshigini qoqmaysiz.
Navbat kutmaysiz.
Hammasi — telefoningizda.

Hisob ochasiz. Ariza qoldirasiz. Kutasiz.

🔗 Shartlar bu yerda: tbcbank.uz/business

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТИГА ЯНГИ ЁНДАШУВЛАР ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-95-сон Фармони қабул қилинди.

Давлат хизматини ислоҳ қилишда самарадорлик ва шаффофлик асосий мезон бўлади.

Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлар рўйхати тасдиқланди.

samaradorlik.uz платформасида фаолияти “аъло” ва “яхши” деб баҳоланган ходимлар:
ички танловда тест синовини топширишдан озод этилади,
уларга тестдан максимал балл берилади.

Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйҳатида банклар йўқ! Янаям билгичлар бўлса, изоҳ ёзишар.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Ўзсаноатқурилишбанк раҳбарияти Касби туманида тадбиркорлар билан учрашди

Жорий йил 21 июнь куни Касби туманид бўлиб ўтган очиқ мулоқот аҳоли эҳтиёжларига жавоб берадиган ва турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қиладиган муҳим ташаббуслардан бири бўлди. “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ раҳбарияти ушбу учрашувда иштирок этиб, тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар ҳақида маълумот берди.

Мулоқотда янги иш ўринлари яратиш, камбағалликдан чиқаришга хизмат қилувчи бизнес ғоялар, инвестиция лойиҳаларига молиявий кўмак, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш масалалари кўтарилди.

Банк вакиллари томонидан тақдим этилган механизмлар аҳоли даромадларини ошириш ва иқтисодий барқарорликка хизмат қилиши таъкидланди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

МИБ МАНСАБДОРИ ПОРА БИЛАН ҚЎЛГА ТУШДИ

Фарғона вилоятидаги туманлардан бирининг Мажбурий ижро бюроси бошлиғи ўз хизмат ваколатидан фойдаланган ҳолда, бўйсунувидаги давлат ижрочиси иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича суднинг ижро варақаси бўйича жавобгарларни ушбу тумандаги хонадондан мажбурий тартибда кўчириш юзасидан ижро ҳаракатларини якунлаб бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Жорий йилнинг 3 июнь куни у талаб қилинган пул маблағидан 1200 АҚШ долларини пора сифатида олади.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, у қолган 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан МИБ мансабдор ходимига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ЧОРВАЧИЛИК УЧУН 12 ОЙГАЧА 14 ФОИЗЛИ КРЕДИТЛАР АЖРАТИЛАДИ

Президентимиз Қашқадарёга ташриф давомида.

Қашқадарёда чорвачиликни комплекс ривожлантириш дастури бошланади.

Чорвачилик учун Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан 12 ойгача 14 фоизли кредитлар ажратилади. Бу орқали вилоятдаги 127 та чорвадор тўлиқ қувватга чиқади.

Ери ҳам, фермаси ҳам мавжуд бўлган 630 та чорвадорга мол сонини 12 минг бошга кўпайтириши учун арзон ресурслар ажратилади.

Мутасаддиларга халқаро молия институтларидан жалб қилинган 150 миллион доллар ҳисобидан ушбу лойиҳаларни молиялаштиришни бошлаш топширилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ҲОКИМЛИК ХОДИМЛАРИ ИШ ҲАҚИ ОШИРИЛАДИ, ОЙЛИК УСТАМА ВА ҚЎШИМЧА БОНУС БЕРИЛАДИ

Жорий йил 16 июн кунги йиғилишда, Президентимиз яна бир муҳим янгиликни эълон қилди – ишчан ва жозибадор муҳит яратиш учун 1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади, ходимларга ишига қараб ойлик устама ва қўшимча бонус берилади.

“Лекин, қарс икки қўлдан чиқади. Ўзига юклатилган вазифани бажара олмаган ходимларга чора кўрилади. Ана шунда ҳамма интизом ва режа билан ишлашга ўрганади.

Вилоят, туман ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, вазирлар, банк раҳбарлари яхшилаб эшитиб олсин: ярим йил якуни билан “ғалвирни сувдан кўтариб”, ким нима иш қилгани бўйича қаттиқ сўров қиламан”,
- деди давлатимиз раҳбари.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️⚡️БУГУН ҚАШҚАДАРЁГА ТАШРИФ

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, ислоҳотлар натижадорлиги билан яқиндан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига ташриф буюради.

Ташриф давомида саноат, тиббиёт, туризм, энергетика каби кўплаб соҳалардаги корхоналар фаолияти ва маҳаллалардаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган. Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг келгуси вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши кўзда тутилган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

ҲУДУДИЙ ТУРИЗМ БОШҚАРМАЛАРИ ИНҚИРОЗ ЁҚАСИДА: ҚОНУН БОР, ИЖРО ЙЎҚ


Бугунги кунда Ўзбекистонда туризм соҳасида катта ислоҳотлар амалга оширилаётганига гувоҳмиз. Аммо бу ислоҳотлар марказий идоралар миқёсида қанчалик баралла эълон қилинмасин, ҳудудий бўлинмаларда — яъни соҳанинг асосий оғирлигини кўтараётган бўғинда — аҳвол мутлақо бошқача.

2025 йил 15 май куни Президент Фармони (ПФ-87-сон) эълон қилиниб, унда 2024 йил 18 июлдаги ПФ-102-сонли Фармоннинг 30-бандидаги "2024 йил давомида" деган жумла "2025 йил давомида" - деб ўзгартирилди. Бу ўзгариш, амалда, ҳудудий бошқармалар ходимларига 2022 йил 25 августдаги 475-сонли Ҳукумат қарори асосида вақтинча иш ҳақи тўланишини таъминлаши керак эди. Яъни қонуний асос мавжуд.

Аммо реал ҳаётда бундай бўлаётгани йўқ.

2025 йил 1 январдан бошлаб ҳудудий туризм бошқармалари ходимлари белгиланган тартибда иш ҳақи олмаяпти. Бу ҳолат ходимлар орасида норозилик, умидсизлик ва ишдан совиш ҳолатларини кучайтирмоқда. Бундан ташқари, Туризм қўмитасининг марказий аппаратида фаолият юритаётган ходимлар билан солиштирганда, ҳудудий бўлинма вакиллари 4-5 баробар кам маош олаяпти. Ҳатто Қурбон ҳайитига ажратилган мукофот пуллари ҳам қўмита ходимларига нисбатан анча кам миқдорда ҳудудий бўлинмаларга берилмоқда. Ҳудудий бошқармаларнинг меҳнати етарлича қадрланмаяпти.

Яна бир муҳим муаммо — хизмат сафари харажатлари, йўл кира ва тушлик учун маблағлар умуман кўзда тутилмаган. Ходимлар туризм зоналарига ўз ҳисобидан қатнаб ишламоқда. Ойлик эса оддий йўл пулига ҳам зўрға етмоқда.

Бугунги кунда ҳудудий бошқармаларнинг ишчанлиги сезиларли даражада пасайган. Кўплаб ходимлар ишдан кетиш арафасида. Сабаби оддий: меҳнатга муносиб ҳақ тўланмайди, кафолат йўқ, шароит яратилмаган.

Туризм қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан:

- Ҳудудий ходимларга белгиланган тартибда иш ҳақи тўланишини таъминлаш;

- Хизмат сафари, йўл кира, тушлик ва бошқа мажбурий харажатлар учун маблағ ажратиш;

- Уларнинг меҳнатини қадрлаш ва рағбатлантириш тизимини жорий этиш.

- Қонуний ҳужжатларнинг сўзда эмас, амалда ижросини таъминишини сўраймиз.

Ислоҳотлар даври сўзда эмас, амалда бўлиши керак.

P.S.: Масалани тегишли масъуллар чуқурроқ ўрганиб кўришидан умидвормиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

МУАММОЛИ КРЕДИТЛАР

Марказий банк маълумотларига кўра, Давлат улуши мавжуд банклардан Агробанк, Асакабанк, Бизнесни ривожлантириш банки ва Микрокредитбанкларда муаммоли кредитлар улуши республика кўрсаткичидан ҳам юқори. Бошқа банклардан эса, Ипотека-банк, Капиталбанк, Зираат банк, Гарант банк, Мадад инвест банк, АВО банк, Янги банк, Эрон Содерот банкларда ҳам муаммоли кредитлар улуши юқори.

Йил бошига нисбатан, муаммоли кредитлар улуши қуйидаги банкларда сезиларли даражада ошган. Жумладан Гарант банкда 4,1% га ошган, (йил бошида 14,8% эди, 1 июнда 18,9% ни ташкил этди), ҳудди шундай Зираат банкда 3,1%га, Ориент финанс банкда 2%га, МКБанкда 1,9%га, ТБС банкда 1,6%га муаммоли кредитлар улуши ошириб юборилган. Умуман барча банкларнинг муаммоли кредит улуши йил бошига нисбатан 0,1%га ошган.

Эслатиб ўтамиз, қонунчиликка кўра,

- Тижорат банки балансида ва балансдан ташқари моддаларда юритилаётган муаммоли активларнинг улуши жами активларнинг ўн фоизидан ортиқ бўлса, Марказий банк томонидан тижорат банки ижро раҳбариятининг малакаси Марказий банк талабларига мувофиқ эмас деб топишга ҳамда тижорат банки Кенгаши томонидан банк фаолияти устидан ўрнатилган назоратни етарли эмас деб ҳисобланишига асос бўлади.

Шунинг учун жадвалда банкларнинг муаммоли кредитлари қолдиғи жами активларининг неча фоизини ташкил этишини ҳам кўрсатишга ҳаракат қилдик.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

100 миллион сўмгача онлайн микроқарз – исталган мақсадлар учун

Кутилмаган ва зарур харажатларга шошилинч пул керакми?

xazna иловасида 1 млн. сўмдан 100 млн. сўмгача онлайн микроқарз – молиявий муаммоларингизга тезкор ва қулай ечим.

Барча жараёнлар онлайн, уйдан чиқмасдан расмийлаштирасиз. Бундан ташқари:

➡️ кафилларсиз
➡️ гаровсиз
➡️ ҳужжатларсиз

✅ Муддати: 48 ойгача
✅ Фоизи: 25%дан бошлаб

Бир неча дақиқада xazna иловасида керакли маблағни олинг.

📌 Онлайн микроқарзни доимий даромадга эга жисмоний шахслар расмийлаштириши мумкин.

Иловани юклаб олинг:
Play market / AppStore

@bankirkundaligi

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

HONOR 400 Серияси билан янги AI технологияларни кашф этинг!

Илҳом, дизайн ва технология бирлашган нуқта — бу HONOR 400. AI кучи билан ҳаётингизни янги даража олиб чиқинг!

Тез кунда Ўзбекистонда!

Сайт | Instagram | Telegram

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

БАНКЛАРНИ САНАЦИЯ ҚИЛИШ ВА ТУГАТИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ

“Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-1070-сон, 23.06.2025 й.) қабул қилинди.

☑️Қонун банклар, банклар гуруҳлари ва банк акцияларининг назорат пакетига эгалик қилувчи холдинг компанияларига нисбатан татбиқ этилади.

▪️Марказий банк банкларни санация қилиш ва тугатиш соҳасидаги ваколатли давлат органидир.

☑️Қуйида санаб ўтилган барча асосларнинг мавжудлиги банкни санация қилишни бошлаш учун асос деб ҳисобланади:

▪️банкнинг тўловга қобилиятсизлиги ёки тўловга қобилиятсизликнинг юзага келиш эҳтимоли юқорилиги;

▪️банклар томонидан кўрилган чоралар, шунингдек Марказий банк томонидан қўлланган назорат чоралари тўловга қобилиятсизликни бартараф этишга қодир бўлмаганлиги ёхуд 6 ой ичида бунинг эҳтимоли мавжуд эмаслиги;

▪️банкнинг тизимли аҳамиятга молик эканлиги ёки тизимли аҳамиятга молик бўлмаган банкни мажбурий тугатиш орқали белгиланган мақсадларга эришиб бўлмаслиги сабабли санация қилиш зарурлиги.

☑️Марказий банк санация қилинаётган банкнинг махсус бошқарувчисини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

☑️Санация қилиш воситалари қуйидагилардан иборат:

▪️активлар ва мажбуриятларни ўтказиш (сотиш);

▪️оралиқ банкни ташкил этиш;

▪️ҳисобдан чиқариш ва (ёки) конвертация қилиш.

☑️Марказий банк ҳамда Омонатларни кафолатлаш агентлигининг қўшма қарори асосида санация қилиш жамғармаси ташкил этилади.

☝️🏻Марказий банк санация қилинаётган банк тузган шартномалар бўйича унинг тўлов ва ўтказмаларга доир муайян мажбуриятларини 6 ҳафтадан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туришга ҳақли.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

UZ:
Sizni tog‘ bag‘ridagi go‘zal hududda joylashgan Chorvoq Darvozasi turar joy majmuasiga ekskursiyaga taklif qilamiz.

Tayyor xonadonlar, qulay infratuzilma va foydali investitsiya imkoniyatlarini baholang.

☎️ Ekskursiyaga yozilish: 71 202 22 22

RU:
Приглашаем на экскурсию в жилой комплекс Chorvoq Darvozasi — в живописном горном районе.

Оцените готовые квартиры, комфортную инфраструктуру и возможности для выгодных инвестиций.

☎️ Запись на экскурсию: 71 202 22 22

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК КРЕДИТЛАРИ УЧУН РЕСУРС ЙЎҚ ДЕБ БОНГ УРАЁТГАНЛАРГА

Бу масалагм Президентимизнинг 2021 йил 20 декабрдаги "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-55-сонли қарорига кўра жавоб бериш мумкин.

Қарорнинг 11-банди:

Белгилансинки:

- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимлари тижорат банклари билан биргаликда дастурлар бўйича ажратилган кредитларнинг уларни сўндириш графигига мувофиқ белгиланган муддатларда қайтарилишига масъул ҳисобланади;

- ҳудудларда ҳар ойлик кредитлаш ҳажмлари кредитларни сўндириш графиги ижросининг бажарилмаган миқдорига мос равишда камайтирилади.

Энди шу бандни тушунтиришга ҳаракат қиламиз.

Ресурс йўқ, ресурс тугади деяётган МФЙларда катта эҳтимол билан муаммоли кредитларни сўндириш графиги ижроси таъминланмаганлиги сабабли, уларнинг ресурслари қарорга мувофиқ камайтириб қўйилган.

Энди ушбу МФЙлардаги аввал берилган кредитлар ундирилса, ундирилган маблағ ресурс сифатида ушбу маҳаллага қайтарилади ва шунча миқдорда кредит ажратиш мумкин бўлади.

Янги кредит сўраб мурожаат қилган фуқаро ёки тадбиркорлар бундан аввалроқ шу маҳалладан кредит олиб, тўламаётган касрига кредит ололмайди. Бу ишларни маҳаллада ҳоким ёрдамчиси мувофиқлаштиради.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

САИДА ШАВКАТОВНА АДМИНИСТРАЦИЯ РАҲБАРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Президент Администрацияси тузилмасига ўзгартиришлар киритилди. Президент Администрацияси раҳбари лавозими ташкил қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 ANORBANK ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди

ANORBANK рақамли банки ва Beelab финтех компанияси ўртасида стратегик ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳамкорлик қўшма рақамли маҳсулотларни яратиш ва бутун мамлакат бўйлаб миллионлаб фойдаланувчилар учун банк хизматларини янада қулай қилиш учун молиявий экотизимни кенгайтиришга қаратилган.

Келишув доирасида ANORBANKнинг асосий хизматларини Beepul иловасига интеграция қилиш режалаштирилган: микроқарзларни расмийлаштириш ва тўлаш, қўшма co-brend карталарини чиқариш, шунингдек, муддатли тўлов дастурларини жорий этиш.

Лойиҳанинг биринчи босқичи 2025 йилнинг учинчи чорагида бошланади, унинг устида икки компания мутахассисларининг бирлашган жамоалари ишлайди.

Телефон: 1290.
Сайт: anorbank.uz
Instagram: @anorbank
Telegram: t.me/anorbank

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ТРАСТБАНК 31 ЁШГА ТЎЛДИ

Бугун, 21 июн куни Трастбанк хусусий акциядорлик банки ташкил этилганига 31 йил бўлди.

Банк бу даврда ўзбекистонликларнинг ишончини қозониб, хизмат кўрсатишда сифат ва тезкорлик, аниқлик ва мукаммал режалар асосида ишлаш, жаҳон тажрибасидан кенг фойдаланиш, хорижий ҳамкорлар билан мустаҳкам алоқалар, инновацион технологияларидан фойдаланган ҳолда банк хизматларининг янги турларини жорий этиш ва бошқа кўплаб тармоқларда улкан ютуқларни қўлга киритди.

Трастбанк бугунги кунга келиб 13 та банк хизматлари офиси, 118 та банк хизматлари марказига эга.

Банк 31 йиллик фаолияти давомида бир қанча ютуқларга эришди. Англиянинг нуфузли “Brand Finance” компанияси банкни Ўзбекистондаги ТОП 3 брендлардан бири деб топди.

Бундан ташқари, банкнинг ислом шариатлари асосида молиявий хизмат кўрсатадиган “TrastMuamalat” шўъба корхонаси юртдошларимизга шариатга мос молиявий маҳсулотларни тақдим этиб келмоқда.

Банк ижтимоий лойиҳаларга сармоя киритиш, иш ўринлари яратиш, маҳаллаларда кутубхона ташкил қилиш каби бир қанча жамият учун муҳим ишларни амалга оширмоқда.

Трастбанк раҳбарияти, меҳнаткаш жамоаси ва мижозларини ушбу байрам билан табриклаймиз! Банк келгусида бунданда баланд марраларини забт этишига ишонамиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​19,5 МЛРД СЎМЛИК КРЕДИТ МАБЛАҒЛАРИ ТАЛОН-ТАРОЖ ҚИЛИНГАН

Фарғона вилояти Прокуратураси "Ўзмиллийбанк" АЖ Фарғона вилоят Бош бошқармаси ходимлари иштирокида коррупцияга барҳам беришга оид йиғилиш ўтказибди.

Унда 19,5 млрд сўмлик кредит маблағларини қалбаки кадастр ҳужжатларига асосан талон-торож қилганлик ҳолати юзасидан қўзғатилган жиноят иши муҳокама қилиниб, бу каби салбий ҳолатларни келиб чиқмаслиги юзасидан тушунтириш ва тавсиялар берилиши таъминланибди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 Ўзсаноатқурилишбанкнинг ижтимоий ташаббуси: “Лойлиқ”да спортга йўл очилди

Банк кўмагида Сурхондарё вилояти Узун тумани “Лойлиқ” қишлоғида жойлашган 59-умумтаълим мактаби спорт зали тубдан таъмирланиб, футбол, волейбол ва баскетбол майдончаси янгидан барпо этилди.
 
Шунингдек, мактаб учун 16 та шкаф, 30 та спорт матоси, 25 та анкер, 4 та гимнастика столи, теннис ракеткалари, тўплар, арқонлар ва кураш тўгараги иштирокчилари учун кимонолар тақдим этилди. Ушбу саъй-ҳаракатлар орқали мактаб ўқувчилари нафақат жисмоний тарбия дарсларида, балки спорт тўгаракларида ҳам фаол қатнашишимкониятига эга бўлди.
 
Банк томонидан “оғир” маҳаллаларда амалга оширилаётган бундай инфратузилмавий ва ижтимоий лойиҳалар ёшлар салоҳиятини рўёбга чиқариш ва жамиятда соғлом турмуш тарзини янада ривожлантиришга хизмат қилади.
 
Манба

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 Moody’s рейтинг агентлиги Бизнесни ривожлантириш банки рейтинг прогнозини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди

“Moody’s Ratings” агентлиги “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг узоқ муддатли депозит рейтингларини B1 даражасида тасдиқлади ва прогнозини “салбий”дан “барқарор”га кўтарди.

Ушбу қарор Moody’s томонидан Ўзбекистоннинг суверен рейтинг прогнозини яхшилаш асосида қабул қилинди. Бу эса мамлакатдаги ислоҳотлар ва давлат институтлари самарадорлигининг ўсиши билан боғлиқ.

Шунингдек, банкнинг юқори ликвидлик захираси ва капиталлашув даражасининг ошиши ҳам рейтингга ижобий таъсир кўрсатди. Moody’s банкни ижтимоий аҳамиятга эга стратегик институт сифатида баҳолаб, унинг кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашдаги ролини алоҳида таъкидлади.

Прогнознинг “барқарор”га ўзгариши банк фаолиятидаги умумий барқарорлик ва назоратнинг сақланаётганидан далолат беради.

Манба (инглиз тилида)

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Шахрисабзда SQB кўмагида яна бир жуда чиройли маскан очилди — “Miraki and spa resort”!

Мазкур объектга бугун Президентимиз ҳам ташриф буюрдилар. Қувонарлиси, бу замонавий дам олиш ҳудуди мамлакатнинг етакчи банкларидан бири — Ўзсаноатқурилишбанк томонидан 300 млрдлик сармоя эвазига барпо этилган! Туризм соҳасида ана шундай ташаббуслар кўпаяётгани — иқтисодий ўсишнинг белгиси! 140 дан ортиқ одамни иш билан таъминлаган, йилига 300 мингдан ортиқ меҳмонларга хизмат кўрсата оладиган бу каби лойиҳалар туман иқтисодиёти учун ҳам муҳим саналади.

Давлатимиз раҳбари янги меҳмонхона фаолияти билан танишди. Сайёҳлик бўйича истиқболдаги муҳим лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 СҚБ Кумушконда замонавий меҳмонхона ташкил қилди!

Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Паркент тумани Кумушконида янги, замонавий меҳмонхона ишга туширилди! Бу лойиҳа банкнинг ҳудудлардаги ижтимоий, иқтисодий ва туристик ривожланишга қўшган яна бир катта ҳиссасидир.

Янги меҳмонхона нафақат туристлар учун қулай шарт-шароитлар яратади, балки маҳаллий аҳоли учун иш ўринлари ҳам яратади. Бу эса ўз навбатида ҳудуд иқтисодиётининг ўсишига хизмат қилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ПРЕЗИДЕНТ ПАРКЕНТГА БОРАДИ

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти Паркент туманига ташриф буюриб, туризм, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболли лойиҳалар билан танишади. Давлатимиз раҳбари "Тошкент-Шарқий" аэропортидаги қурилишнинг боришини ҳам кўздан кечиради.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…
Подписаться на канал