bankirkundaligi | Неотсортированное

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

71930

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Подписаться на канал

🇺🇿Банкир кундалиги

ЭНГ ПАСТ ЁКИ ЭНГ ЮҚОРИ ФОИЗЛИ МИКРОҚАРЗ ВА АВТОКРЕДИТЛАРНИ ҚАЙСИ БАНКЛАР ТАҚДИМ ЭТМОҚДА!

Марказий банк 2025 йил 21 июл ҳолатига тижорат банклари аҳолига таклиф қилаётган микроқарз ва автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларининг навбатдаги ўзгаришларни эълон қилди.

Бу орқали мижозлар турли банкларни солиштириб, энг мақбул шартларни танлаш имконига эга бўлади.

☑️Марказий банк навбатдаги маълумотларни (Охирги ўн кунлик сарҳисоб қилинган) тақдим этди.

▪️Микроқарзларнинг
ўртача фоизи 34,8%ни ташкил этиб, энг паст фоизини Алоқабанк (21,7%), Инфинбанк (25,7%) ва Ўзмиллийбанк (26,0%) тақдим этмоқда. Энг юқори фоизли микроқарзларни эса ТБС банк (40,5%), Ҳаёт банк (40,0%), ва Анор банк (39,9%) тақдим этмоқда.

▪️Автокредитларнинг ўртача фоизи 24,2%ни ташкил этиб, энг паст фоизини Ипотека-банк (20,8%), Ориентфинансбанк (21,4%) ва Ўзмиллийбанк (23,7%) тақдим этмоқда. Энг юқори фоизли автокредитларни эса Hamkorbank (29,6%), Инфин банк (28,0%) ва Гарант банк (28,0%) тақдим этмоқда.

Ундан олдинги ҳафтадаги маълумотлар 👉мана бу ерда.👈

Статистиканинг фойдаси шуки, банклар кредит фоизларини бошқалардан кўра пастлатишга ҳаракат қилишни бошлаган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🚀Barchamiz erishgan yangilik

Ketma-ket ikkinchi yil mamlakatdagi eng tezkor mobil internet qaysi mobil operatorda ekanini bilasizmi? Albatta Ucellda!

Buni Ucellga eng tezkor mobil tarmoq uchun Speedtest Award sovrinini topshirgan Ookla kompaniyasi prezidenti va bosh direktori Stiven Bay tasdiqlaydi.

2024-yildan buyon mobil internet tezligi * bo‘yicha birinchilikni ushlab turibmiz va to‘xtab qolmoqchi emasmiz.

Bugun 10 million abonent biz bilan birga. Ishonganingiz va biz bilan qolayotganingiz uchun tashakkur!

* 2025-yil birinchi va ikkinchi choraklari uchun mobil internet tezligi bo‘yicha Ookla® (“Ookla”) kompaniyasi tahliliga asoslangan.

Siz-chi, necha yildan beri Ucell bilan birgasiz?
🥰— bir yildan kam
👍— bir yildan oshdi
❤️— 3 yildan oshdi
🔥— 5 yildan oshdi
👏— 10 yildan oshdi
🎉— 15 yildan oshdi
😄— shunchalik ko‘p vaqt bo‘ldiki, necha yil ekanini eslay olmayman ham

Batafsil

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 Ўзсаноатқурилишбанкнинг ютуқлари яна бир бор эътироф этилди

Молия ва инвестиция соҳасидаги нуфузли “Euromoney” нашри 2025 йил учун ўзининг анъанавий мукофотларини эълон қилди. Унга кўра, Ўзсаноатқурилишбанк дарҳақиқат миллий банк секторида етакчи эканлигини яна бир бор исботлади ва бир вақтнинг ўзида қуйидаги номинацияларда ғолиб деб топилди:

✔️ “Ўзбекистондаги энг яхши банк”
✔️ “Энг яхши корпоратив банк”
✔️ “DCM бозорида энг яхши банк”

Ушбу мукофотлар ортида трансформация жараёнидаги катта меҳнат, корпоратив марказларни ташкил этиш, мижозларга индивидуал ёндашувни жорий этиш, халқаро инвесторлар билан самарали ҳамкорлик ва капитал бозорларда фаол иштирок каби омиллар турибди.

📊 Банк 2025 йил 1-ярим йилликда рекорд даражадаги молиявий кўрсаткичларга эришди, хусусан:
➖Активлар — 97,2 трлн сўм
➖ Капитал — 10,8 трлн сўм
➖ Соф фойда — 808,6 млрд сўм

Лондон биржасидаги еврооблигацияларни жойлаштириш орқали банк халқаро молия бозоридаги мавқеини янада мустаҳкамлади. Бу ўз навбатида инвестициявий жозибадорликни оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Манба

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

СУРХОНДАРЁДА БИР ГУРУҲ БАНК МАНСАБДОРЛАРИ 93 МЛРД СЎМНИ ТАЛОН-ТОРОЖ ҚИЛГАНИ АНИҚЛАНДИ

Улар умумий жиноий мақсад йўлида уйдирма (фиктив) омонат ва кредит ҳисобларини очганлар.

Ўзбекистон Олий суди жиноят ишлари бўйича тафтиш инстанциясида бир гуруҳ банк мансабдорларига оид ажрим иши кўриб чиқилди. Иш 2025 йил 16 июл санасида кўрилган.

Маълум бўлишича, судланувчи Б. А. Х банкнинг Шеробод филиали бош ҳисобчиси, Д.Д эса банк ҳисобчиси сифатида ишлаган, Қ.Б. эса кредит инспектори, Т.Ў банк бош юристи, С.Э ахборот технологиялари бўлим бошлиғи, З.О. пластик карта бўлими мутахассиси сифатида ишлаб келган.

Улар умумий жиноий мақсад йўлида уйдирма (фиктив) омонат ва кредит ҳисобларини очганлар. Омонатчилар сифатида аниқлаштирилмаган шахслар кўрсатилиб, ҳужжатлар сохталаштирилган. Шу асосда банк дастури — "iABS" орқали омонат ҳисоб рақамлари очилиб, мўлжал қилинган пул маблағлари расмийлаштирилган.

Жиноят гуруҳи маблағларни нақдлаштириш учун турли банклардан фойдаланган. Улар орқали банк карталарига пул ўтказилиб, сўнг банкоматлардан ечиб олинган. Жами 93 млрд сўмдан ошиқ маблағ ушбу схема асосида ўзлаштириб юборилган.

Суд жараёнида маълум бўлишича, ушбу пуллардан айримлари автомобил, уй-жой ва бошқа мол-мулклар сотиб олишга сарфланган.

Айрим мулклар учинчи шахслар номига расмийлаштирилган.

Суд тергов давомида аниқлаган зарарнинг умумий суммаси 10 миллиард сўмдан ортиқ эканлиги кўрсатилган.

Айбдорларга Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг 2020 йил 2 ноябрдаги ҳукмига кўра, 7,5 йилдан қамоқ жазоси берилган.

Б.А ва унинг отаси томонидан маълум миқдорда маблағ қайтарилган, шунингдек, айрим судланганлар томонидан ҳам пул ва мулк шаклида қоплаш ҳаракатлари амалга оширилган.

Бундан ташқари, фуқаролик даъвогар сифатида иштирок этган банк вакиллари келтирилган моддий зарар учун солидар жавобгарлик белгилашни сўрашган.

Суд ушбу талабни қаноатлантирган. Ҳар бир маҳкумдан келтирилган зарарни солидар тартибда ундириш юзасидан қарор қабул қилинган.

Якуний ҳукмга кўра, жами олти нафар судланувчига белгиланган жазо ўзгаришсиз қолдирилди.

Уларнинг раҳбарлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқи 2,5 йилгача чекланган.

P.S.: Нима учун 2020 йилдаги иш 2025 йилга келиб кўрилди? 2025 йилда (хабарда таъкидланганидек) тафтиш инстанциясида кўриб чиқилгагн. Яъни, суд иши апеляция, кассация тартибида кўрилганидан кейин сўнгги босқичда тафтиш тартибида кўриб чиқилади. Якуний ҳукмда белгиланган жазо ўзгаришсиз қолдирилган.

Энг ёмони, бундай ҳолатлар ўзи шундоқ ҳам ишончни мустаҳкамлашда қийинчиликка учраётган банк тизими обрўсига қора чаплайди холос.

Ҳурматли фуқаролар, сиз бу каби хабарлардан умуман хавотирга тушманг. Ўзлаштирилган омонат маблағлари ўз эгаларига тўлиқ қайтарилиши таъминланади. Борди-ю омонат маблағига банкнинг маблағи етмай ёпилиб кетадиган бўлса, Марказий банк ёрдамида сизнинг омонатга жойлаштирилган маблағларингиз қайтарилиши таъминланади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

АВО банк кешбэкларни тўлиқ тўламаяпти

АВО банк кредит карта орқали  харидлардан 1 %  кешбэк тўлаймиз деган. Лекин бирини тўлаб, бирини тўламай чала тўлаяпти.

Деярли 10 та тўловдан 5 тасини тўламайди. Кейин яна тижорат таклифида кўрсатилмаган хизмат кўрсатиш учун деб кредит карта ҳисобидан 18000 сўм кредит картани минусга киритиб ечиб олмоқда. Сабаби кредит картадан 1 800 000 дан бир ой ҳисобида ошиқ харид қилса, бу хизмат ҳақи эмиш.

Бу ҳизмат тижорат таклифида кўрсатилмаган. Шу масала юзасидан банкка мурожаат қилсам ҳали ҳам жавоб қайтармади. Масалани ижобий ҳал қилиб беришса яхши бўлар эди шунга ёрдам беринг.

P.S.: Қашқадарё вилояти, Касби тумани. Мурожаатчи шахсий маълумотлари банк расмийларига тақдим этилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (14 - 20 июл) янгиликлари.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк "Тезкор+" кредитини таклиф этди. Миқдори 500 минг АҚШ долларигача, муддати 36 ойгача, фоизи сўмда 25%дан 31%гача, долларда 12%дан 16% гача. Тел.: 1180. Батафсил.

☑️Асакабанк тадбиркорларга Damas, Onix ва Tracker автомобилларини сотиб олиш учун 0%дан автокредит таклиф этди. Муддати 60 ойгача, миқдори 2 млрд сўмгача, бошланғич тўлов 20%дан. Тел.: 1152.

☑️Трастбанк бизнес учун 500 млн сўмгача кредит таклиф этди. Муддати 12 ойдан, 36 ойгача, фоизи 25-27%. Тел.: 1287.

☑️Пойтахтбанк "Ниҳол" жамғарма омонатини таклиф этди. Фоизи 22%, муддати 24 ойгача. Омонат нақд пулда қабул қилинади, капитализация қилинмайди.

☑️Анор банк валюта ўтказмасини режалаштираётганлар учун АҚШ доллари, Евро, Рубль, Юан ва БАА дирҳами ва бошқа талабгир валюталарда пул юбориш хизматини таклиф этди. Банк комиссияси 0,1%, SWIFT комиссия 0,4 БҲМ (150 минг).

☑️Ўзмиллийбанк
Mastercard картаси билан Грузия бўйлаб саёҳат таклиф этди. Тбилиси аэропортидан трансферларга 20% чегирма, Грузия меҳмонхоналарида 10% дан 20% гача чегирмалар,.. Тел.: 1344.

☑️Ориент Финанс банк
янги уй-жой харид қилиш учун ипотека кредит таклиф этди. Муддати 20 йилгача, миқдори Тошкент шаҳрида 800 млн сўмгача, бошқа шаҳарларда 500 млн сўмгача. Тел.: 4004.

☑️Тенге банк ЯТТларга Tenge Business иловаси орқали онлайн кредит таклиф этди. Миқдори 300 млн сўмгача, гаровсиз ва ортиқча ҳужжатларсиз. Тел.: 1245.

☑️Гарант банк "Бизнес" кредитини таклиф этди. Миқдори бизнес эҳтиёжига қараб, муддати 18 ойгача, фоизи 27%дан бошлаб. Тел.: 1326.

☑️Азия аллианс банк Astrasend орқали хориждан пул ўтказишни таклиф этди.

☑️Туронбанк янги Deepal S07 автомобиллари учун 750 млн сўмгача автокредит таклиф этди. Фоизи 0% - 21,7%гача, муддати 60 ойгача, бошланғич тўлов 25%дан. Тел.: 1220.

☑️Халқ банки SWIFT тизими орқали хорижга чекланмаган миқдордаги тўловларни 100,000 сўм комиссия эвазига ўтказишни таклиф этди.

☑️Агробанк иш ҳақи лойиҳаси иштирокчиларига "Аванс плюс" онлайн микроқарзини таклиф этди. Миқдори 100 млн сўмгача, фоизи 25%, муддати 2 йилгача.

☑️Hamkorbank
"Бизнес авто" 5 млрд сўмгача автокредитини таклиф этди. Муддати 60 ойгача, фоизи 20%дан, бошланғич тўлов 0%дан бошлаб. Тел.: 1256.

☑️Универсалбанк
"Бизнесга биринчи қадам - Стандарт" кредитини таклиф этди. Миқдори 20 млн сўмгача, фоизи 34%. Тел.: 1355.

☑️Смартбанк Bloomberg L.P. билан ҳамкорлик учрашувини ўтказганини маълум қилди.

☑️Инфин банк Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 21А-уйда янги банк хизматлари маркази очганини маълум қилди.

☑️Узум банк харидлар учун "Узум тўлов" ёрдамида тўланганда 30 кунга ортиқча тўловларсиз насия олишни ва 5% кешбэк тақдим этилиши маълум қилди.

☑️МКБанк омонат картасини жорий этганини маълум қилди. Бу омонат дафтарчасининг ўрнини босувчи, Узкард карта. Картанинг амал қилиш муддати 5 йил, омонат муддати 2 йилгача, фоизи 21%. Тел.: 1285.

☑️Капиталбанк "Капитал Зийнат" омонатини таклиф этди. Фоизи 20%, муддати 25 ой. Минимал миқдор 100 минг сўм. Тел.: 1340.

☑️ТБС банк Salom Card эгаларига картада турган пул учун 12% йиллик мукофот, картани нақд пул билан тўлдиргани учун комиссияни қайтаришни, банкоматдан пул ечгани учун комиссияни картага ўтказишни ва банк ҳамкорларидан харид учун 20% гача кешбэк тақдим этишини маълум қилди.

☑️Бизнесни ривожлантириш банки 420 млн сўмгача "Янги уй" ипотека кредитини таклиф этди. Дастлабки тўлов 15%дан бошланади, муддати 20 йилгача, фоизи 17,5%дан бошланади. Тел.; 1254.

☑️Давр банк мобил иловаси орқали 5 дақиқада 100 млн сўмгача онлайн микроқарз таклиф этди. Муддати 60 ойгача, фоизи 37%. Тел.: 1284.

☑️Қуйидаги банклар ишга таклиф этди:
▪️Капитал банк▪️Алоқа банк.

☑️
Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

☑️Айни кунда мавжуд ипотека кредитлари шартларини 👉мана бу ерда👈 эълон қилдик.

☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни
👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 Asakabank ҳар бир эҳтиёж учун “Mikroqarz 2.5” кредитини таклиф қилади

“Mikroqarz 2.5” — расмий даромади бор ва иш ҳақи лойиҳасидаги мижозлар учун мўлжалланган кредит тури бўлиб, уни банк офислари ёки онлайн тарзда расмийлаштириш мумкин.

Расмий даромадга эга мижозлар офис орқали 100 миллион сўмгача кредит олишлари мумкин — 24 ойгача 27%, 48 ойгача 29%. Таъминот сифатида кафиллик ёки суғурта полиси талаб этилади. Онлайнда эса микроқарз 50 миллион сўмгача, шу ставкаларда, фақат суғурта полиси асосида берилади.

Иш ҳақи лойиҳасидаги мижозлар учун шартлар янада қулай. Офис орқали 24 ойгача 25%, 48 ойгача 27% ставкада 100 миллион сўмгача кредит тақдим этилади. Онлайнда ҳам шу миқдор ва фоизлар, таъминот сифатида эса суғурта полиси талаб этилади.

Қўшимча маълумот: asakabank.uz ёки 1152 рақами орқали.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

БУГУН ЁКИ ЭРТАГА ҚАЙСИ БАНКЛАРДАГИ ВАЛЮТА АЙИРБОШЛАШ ВА ПУЛ ЎТКАЗМАЛАРИ ШОХОБЧАЛАРИГА БОРИШ МУМКИН?

▪️Аgrobank, Аpexbank, Asia Alliance bank, BRB, Ipoteka ban, Milliy bank, Tenge bank, Trastbank, Hamkorbank, SQB, Asaka bank, Anor bank, Garant bank, Hayot bank, InFin bank, Eron Saderot bank, Universalbank, Turon bank

Банк номи устига босиб, банкнинг расмий сайтидан бу ҳақида маълумот олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Bu Dilshod. U farzandlari yaxshi ta'lim olib, o‘z uyiga ega bo‘lib, tinch hayot kechirishini orzu qiladi. Buning uchun kichik qadam tashladi: TBC Bank`da omonat ochdi.

Shoshilmasdan, lekin ishonch bilan orzusiga qarab harakat qilmoqda.

Siz-chi? Qanday orzuingiz uchun pul jamg‘armoqchisiz? Izohlarda yozing.

*Foiz stavkasi — 18%–23%, muddati — 3 oydan 24 oygacha. Batafsil shartlar — havolada.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ПЛАСТИК КАРТА ОРҚАЛИ ПОРА ОЛГАН БОЖХОНА ИНСПЕКТОРИГА ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, Наманган вилояти божхона бошқармаси “Учқўрғон” чегара божхона постининг божхона назорати ва расмийлаштирув гуруҳи инспектори Давлатобод туманида яшовчи, 1993 й.т. шахснинг хориждан олиб келинган 57 дона “Iphone 16 PRO MAX” телефон қурилмаларини Тошкент халқаро аэропортида ишловчи божхона ходими орқали IMEI-коди бўйича рўйхатдан ўтказиб бериш эвазига ҳар бир уяли алоқа воситаси учун 100 АҚШ долларидан, жами 5700 АҚШ доллари ҳамда муқаддам фуқаро томонидан чет элдан декларацияда кўрсатмаган ҳолда кийим-кечакларни олиб келганлиги юзасидан чора кўрмаганлиги эвазига 400 АҚШ доллари талаб қилади.

Инспектор жорий йилнинг 11 ва 14 июль кунлари сўралган пул маблағидан 900 АҚШ доллари ҳисобида 11 млн 317 минг сўмни ўзи ва қариндошига тегишли банк пластик карталарига ўтказдириб олади.

Аммо, 16 июль куни у 1000 АҚШ доллари ҳисобида 12 млн. 550 минг сўмни қариндошининг банк пластик картасига ўтказдириб олган вақтида ДХХ, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Божхона қўмитаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан божхона инспекторига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

КАНАЛНИ ҚАНЧАЛИК СИНЧКОВЛИК БИЛАН КУЗАТАСИЗ?

@bankirkundaligi телеграм каналида эълон қилинган 2025 йил июл ойининг сўнгги ҳафтасида мамлакатимиз банк тизимида рўй берган янгиликлардан келиб чиқиб, Сизлар учун тест тақдим этамиз (Маълумотлар тест тузилган вақтда ҳақиқий).

Ушбу тестларни ечиш орқали, Сиз, ўзингиз учун банк-молия соҳасига оид сўнгги янгиликлардан қанчалик хабардорлигингизни билиб олишингиз мумкин.

Жами 40 та тест, ҳар бир тестни ечиш учун 10 секунд вақт ажратилади. Тест якунида сиз 40 тадан нечта тўғри топганингизни, нечтага жавоб беришга улгурмай қолганингизни ва нечтасини топа олмаганингизни, иштирокчилар орасида нечанчи ўринда эканингизни билиб оласиз.

Тестларни қанчалик тезлик билан ишласангиз шунча юқори ўринни эгаллайсиз (Яъни иккита обуначи бир хил саволларга жавоб берган бўлса, улардан энг кам вақт сарфлагани юқорироқ ўринда бўлади).

Тестларни қайта ва қайта ишлаш мумкин, лекин у сизнинг рейтингдаги ўрнингизни ўзгартирмайди, фақат биринчи марта қўлга киритилган натижа сақланиб қолади.

Барчага
омад.

ТЕСТНИ БОШЛАШ.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🚀 AMARKETS brokerini bozordagi yetakchilardan biriga aylantirgan vositalarni bilasizmi?

AMARKETS 17 yil davomida mijozlarga faqatgina savdo platformasi emas, balki ongli va to‘g‘ri qarorlar qabul qilish imkoniyatini ham taqdim etmoqda.

Kompaniyaning noyob vositalaridan biri — Bozor kayfiyati indikatori va savdo faoliyatini tahlil qiluvchi maxsus Analizator hisoblanadi. Ushbu vositalar yordamida treyderlar o‘z strategiyasini baholab, bozordagi holatni aniq tushunib olishadi.

Bundan tashqari, AMARKETS tahlilchilari har kuni yangilangan savdo g‘oyalari va tavsiyalarini taqdim etadi. Kompaniya foydalanuvchilarga ekspertlar tomonidan tayyorlangan bozor sharhlarini ham taqdim qilib, ularni muhim voqealar va tendensiyalar haqida xabardor qiladi.

Bugun, 17 yilligini nishonlayotgan AMARKETS, Porsche Cayenne avtomobili va umumiy qiymati $200 000 bo‘lgan 100 dan ortiq Apple mahsulotlarini yutib olish imkoniyatini yaratmoqda. Tanlov 2025 yil 27 oktyabrda yakunlanadi. Hozir ham ro‘yxatdan o‘tib, ishtirok etishingiz mumkin!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

АДМИНИСТРАЦИЯ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”
ги (ПФ-111-сон, 14.07.2025 й.) Фармони қабул қилинди.

☑️Унда Президент Администрация, унинг раҳбарияти ва масъулларига тегишли бир қатор янгиланишлар эълон қилинди:

▪️Администрациянинг янгиланган тузилмаси, регламенти, ходимларнинг чекланган сони, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари янгиланган форматда тасдиқланди.

▪️АОКА тугатилди, унинг вазифалари Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекциясига ўтказилди.

▪️Администрация Матбуот хизмати медиа-маркази негизида ОАВлар учун контент тайёрлаш маркази ташкил этилди.

▪️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (Аргос тугатилди) негизида Бошқарув самарадорлиги агентлиги ташкил этилди.

▪️2025 йил 1 августга қадар Ҳукумат қарорлари, идоравий ҳужжатлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳужжатлари билан тартибга солинадиган масалалар рўйхати белгиланади.

▪️2025 йил 1 августга қадар Ҳукумат ижро аппарати ва ижро этувчи органларнинг штат тузилмасини қайта кўриб чиқиб, мақбуллаштириш юзасидан таклиф киритилади.

▪️Администрация раҳбари ва унинг ўринбосарлари, Президент ёрдамчилари, маслаҳатчилари, вакиллари ва Администрация таркибий бўлинмалари бошлиқлари Президент томонидан лавозимга тайинланиши ва лавозимидан озод этилиши белгиланди.

▪️Администрация раҳбари ваколатига Президент маслаҳатчилари ўринбосарлари ва таркибий бўлинмалари бошлиқлари ўринбосарлари, бошқарув ходимлари лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш, ходимларининг штатлар жадвалини тасдиқлаш берилди.

▪️Икки ҳафта муддатда Администрация бошқарув ходимлари фаолиятига баҳо бериб, уларнинг аттестациядан ўтказилишини ҳамда Администрацияга салоҳиятли ва қобилияти юқори бўлган энг муносиб кадрлар танланишини таъминлайди.

Администрация таркиби:
- Раҳбар (С.Мирзиёева)
- Раҳбари ўринбосарлари
- Президент Маслаҳатчилари
- Департамент раҳбарлари
- Хизмат бошлиқлари
- Лавозими ўзгармаганлар.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Fitch Ratings "SQB Insurance" рейтингини "BB" даражага кўтарди

Халқаро рейтинг агентлиги "Fitch Ratings" "SQB Insurance" СК" АЖнинг кредит рейтингини "BB-" дан "BB" даражага кўтарди. Прогноз – "Барқарор". Рейтингнинг оширилиши компаниянинг ўз мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажариш қобилиятининг ошганлигидан далолат беради.

Ўтган вақт давомида "SQB Insurance" молиявий кўрсаткичларида сезиларли ўсиш кузатилди. Компаниянинг активлари 129 фоизга, инвестиция 124 фоизга, соф фойда эса 113 фоизга ошди. Устав капитали рентабеллиги (РОЭ) 38,0 фоизни, активлари рентабеллиги (РОА) 7,8 фоизни ташкил этди, бу суғурта бозоридаги ўртача кўрсаткичлардан юқори.

Мазкур рейтинг "SQB Insurance"га бизнесни янада ривожлантириш, суғурта хизматлари экспортини кенгайтириш, халқаро қайта суғурталаш бозорига кириш ҳамда янги мижозларни жалб қилиш учун қўшимча имкониятлар беради.

Қўшимча маълумот учун: 71 202 55 05

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

АНТИКОР БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БАНКИНИНГ 20 ТА ФУНКЦИЯДА КОРРУПЦИЯВИЙ ХАВФ-ХАТАРЛАРНИ БАҲОЛАДИ

☑️Баҳолаш натижаларига кўра, функцияларнинг 5 тасида хавф-хатар даражаси “юқори”, 15 тасида “ўрта”даражада:

▪️Кредитларни уларнинг қайтарилиши, фоизлилиги ва муддатлилиги шарти билан ўз номидан ўзининг маблағлари ҳамда жалб этилган маблағлар ҳисобидан бериш;

▪️лизинг бериш;

▪️қонунчиликда назарда тутилган шаклларда қарз бериш;

▪️қимматбаҳо металлардан ясалган тангаларни сотиб олиш ва сотиш;

▪️ҳужжатлар ёки қимматликларни сақлаш учун махсус биноларни ёки уларнинг ичидаги сейфларни ижарага бериш каби функцияларда коррупциявий хавф-хатарлар даражаси “юқори” - деб баҳоланди.

Ҳозирда банк томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича дастур асосида мавжуд хавф-хатарларни бартараф этиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Антикорнинг ушбу хабари эълон қилинган куни банкнинг телеграм саҳифасида банк Бошқаруви раиси С.Аннакличевнинг “Коррупцияга муросасизлик – адолатли жамият пойдевори” сарлавҳали мақоласи эълон қилингани маълум қилинди.

Агарда сиз, Бизнесни ривожлантириш банкида коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатларига дуч келсангиз @BRB_Antikor_bot телеграм боти орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

«Аҳолига ипотека кредитлари ажратилишининг ҳадли шартлари тўғрисида»ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар (№3269-1, 21.07.2025й) киритилди.

Банклар эндиликда ипотека кредити беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кун муддат ичида қарз олувчига ипотека кредити беришнинг рад этилиши сабабларини аниқ ва тушунарли кўрсатган ҳолда ёзма равишда хабардор қилади (аввал қарор нусхасидан кўчирма юборарди).

Низомдаги гаров қийматини ҳар уч йилда ёки кўчмас мулк бозорида жиддий ўзгаришлар юз берганда янгилаб туриш бўйича тавсия бекор бўлмоқда.

☑️Низомнинг 26-банди қуйидагича ўзгартирилди:

▪️Банклар кредит бериш тўғрисида қарор қабул қилишда қарз олувчининг жорий қарз юки кўрсаткичини ҳисоблашлари керак. Қарз юки кўрсаткичи Банкларга ўрнатиладиган макропруденциал нормативлар ҳамда улар томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талаблар тўғрисидаги низом (рўйҳат рақами 3618, 22.04.2025й) талабларига мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади.

☑️Низомнинг 36-банди қуйидагича ўзгартирилди:

▪️Агар ипотека предмети банкнинг талабларига жавоб берса, ипотека кредитниниг индивидуал параметрларини аниқлаш учун банк кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичини ҳисоблайди. Кредитнинг гаровги нисбати кўрсаткичи 3618-низом талабларига мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади.

☑️Низомдан асосий тушунчалар:

▪️қарз юки кўрсаткичи — қарз олувчининг барча кредитлари ва микроқарзлари бўйича ўртача ойлик тўловлари миқдорининг қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг тасдиқланган ўртача ойлик даромади миқдорига бўлган нисбати;

▪️биргаликда қарз олувчи — қарз олувчининг ипотека кредити асосий суммаси ва кредит бўйича фоизларнинг ҳар ойдаги тўловларида қатнашадиган, шунингдек ипотека кредити бўйича солидар жавоб берадиган жисмоний шахслар.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 Халқ банки маҳалла банкирлари иштирокида тимбилдинг ташкил этди

“Марварид” дам олиш масканида Тошкент вилоятида фаолият юритаётган Халқ банкининг маҳалла банкирлари иштирокида жамоавий руҳни мустаҳкамлашга қаратилган учрашув бўлиб ўтди. Мазкур ташаббус ўзаро тажриба алмашиш, касбий мулоқотни кучайтириш ва самарали ҳамкорлик муҳитини шакллантириш мақсадида уюштирилди.

Иштирокчилар турли йўналишлардаги амалий машғулотлар, ўқув сессиялари ва очиқ мулоқотларда фаол иштирок этишди. Жараён давомида улар амалий тажриба билан ўртоқлашиб, хизмат фаолиятидаги натижаларни муҳокама қилиш имкониятига эга бўлдилар. Бу эса жамоавий ёндашувни янада ривожлантиришга хизмат қилди.

Тадбир сўнгида самарали меҳнати ва ташаббускорлиги билан яхши натижаларга эришган маҳалла банкирлари эсдалик совғалари билан тақдирланди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 “Бизнесни ривожлантириш банки” 2025 йилда 138 мингдан ортиқ фуқаро бандлигини таъминлади

Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида ўтказилган брифингда банк Ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов маълум қилди. 

Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг кредит қўйилмалари   23 трлн. 447 млрд. 298 млн. сўмга етди. Бу борада ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 трлн. 375 млрд. 773 млн. сўмга ёки 11,3 фоизга ўсишга эришилган.

2025 йилнинг 6 ойи давомида “Бизнесни ривожлантириш банки”га республика бўйича бириктирилган 653 та маҳаллада  жами 734,8 млрд. сўм кредит берилиб, 138 минг 500 нафар аҳоли бандлиги таъминланди. Шундан 50,5 минг нафари доимий ишга жойлаштирилди ва 88 минг нафари тадбиркорликка жалб қилинди.

Хусусан, “Сайхунобод тажрибаси” асосида хонадонбай ишлаш тизими орқали ҳар бир маҳалладаги хонадонларга жами 135,6 млрд. сўмлик 4 992 та молиявий пакетлар етказиб берилди ҳамда 15 минг 104 та микролойиҳалар амалга оширилиб, 363 млрд. сўм кредит йўналтирилди. Натижада 30952 нафар аҳоли бандлиги таъминланди.

“Бизнесни ривожлантириш банки” томонидан 2025 йилда барча манбалар ҳисобидан 4 трлн. 782 млрд. сўм кредит ажратилган.

Манба

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️БУГУН ЖИЗЗАХГА ТАШРИФ

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюриб, саноат ва ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ишлар, янги ишлаб чиқариш қувватлари ва бошқа объектлар билан танишади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🎯 Молиявий бозорларда савдо қилиш нафақат таҳлил ва графиклар, балки ўз ҳис-туйғуларини доимий назорат қилиш ҳамдир.

Акс ҳолда, ҳатто энг пухта ўйланган стратегия ҳам нажот бера олмайди. Трейдерга совуққонликни сақлашда нима ёрдам беради? Алпари билан биргаликда ўрганамиз.

📉 Қайси ҳис-туйғулар оқилона қарорлар қабул қилишга тўсқинлик қилади:

— ФОМО (фойдани бой бериш қўрқуви) фойдали битимларни жуда эрта ёки кеч ёпишга сабаб бўлади.
— Очкўзлик вазият тез орада ўзгаришига умид қилиб, зарарли позицияларни очиқ тутишга мажбур этади. Трейдер учун ўз таваккалчилик иштаҳасини билиш (KYRA – Know your risk appetite) ва уни бошқара олиш муҳимдир.
— Қимор кетма-кет мағлубиятлардан сўнг ютқизганини қайтариб олиш истагини келтириб чиқаради.
— Ваҳима таҳлилсиз импульсив ҳаракатларга олиб келади.

🧠 Ҳис-туйғуларни назорат қилиш усуллари:

• Аниқ савдо режасини тузинг ва унга риоя қилинг. Стоп-лосс ва тейк-профит миқдорини белгиланг.
• Савдо кундалигини юритинг. Унга битимга кириш сабаблари, хатолар ва ютуқларни ёзиб боринг.
• "5 сония" техникасидан фойдаланинг — "сотиб олиш" ёки "сотиш" тугмасини босишдан аввал бир неча бор ўйлаб кўринг.
• Ҳар бир неча соатда танаффус қилинг. Бу диққатни оширади ва ҳиссиётларни камайтиради.
• Агар сиз ҳали форексда ишламаган бўлсангиз, демо-ҳисобда машқ қилинг.

💼 Ҳис-туйғуларингизни назорат қилинг ва Алпари билан бирга савдо қилинг!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ЎЗМИЛЛИЙ БАНК ВА МКБ:
БАНКОМАТЛАРДА ПРОФИЛАКТИКА

Ўзмиллийбанк
2025 йилнинг 21-24 июл кунлари Тошкент вилояти Бош Бошқармасига тегишли барча банкоматлар профилактика ишлари туфайли вақтинча ўчирилади.

Микрокредитбанк
Навбатдаги режалаштирилган профилактика ишлари амалга оширилиши муносабати билан жорий йилнинг 22, 23, 24-июл кунлари банкка тегишли банкоматлар орқали жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш вақтинча тўхтатилишини маълум қилди.

Ушбу кунлари мижозларнинг пластик карталаридаги маблағлари банк кассалари орқали ечиб берилади.

Ҳар иккала банк ҳам келтирилган ноқулайликлар учун узр сўради.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

📣 Сиёсий мавзуларга қизиқасизми?

Ёки ўзингизни турли қизиқарли мавзуларни қамраб олган, тайёр аудиторияга эга блог каналингиз бўлишини истайсизми?

🎯 Унда ҳозироқ тайёр аудиторияга эга блог каналига эга бўлиш имконини қўлдан бой берманг!

👇 Қуйидаги тайёр сиёсий блог каналлари сотувда:

@molxonauzb – "Ҳақиқат изидан ёлғиз юришдан қўрқиб, кўпчилик билан бирга адашишни ўзига эп кўрмайдиган, гонзо-журналистикаси услубида ёзадиган чўпон йигитининг блог саҳифаси"

🔗 Instagram профили ҳам бор!

@adolatuzb – "Бир соатлик адолатли ҳукм — қирқ йиллик ибодатга тенгдир."

📌 Каналларнинг устуворлик тарафлари:

✔️ Тайёр контент ва тарғиб этилган канал
✔️ Энг муҳим — ўз контентингиз билан мустақил иш бошлаш имконияти
✔️ Мавзулар долзарб, аудитория қизиқувчан!

✍️Батафсил маълумот ва сотиб олиш бўйича мурожаат учун: @adolatuzb_bot

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

БАНК ХИЗМАТЛАРИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ ҲУҚУҚЛАРИНИ РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ҲИМОЯ ҚИЛМОҚДА

Рақобат қўмитаси томонидан банк хизматлар бўйича фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар доимий равишда ўрганилиб, таҳлил қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан,

▪️Қорақалпоғистон, Қанликўл туманида истиқомат қилувчи фуқаро Е.М. “АЛИФ НАСИЯ” иловаси орқали 5 000 000 сўмга телевизор сотиб олиш учун шартнома асосида кредит олганлигини, мазкур кредит маблағларини тўлаб бўлганлигига қарамасдан, фуқаро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюросига юборилганлиги натижасида, бугунги кунда қарздорлик чиқаётганлиги ҳамда мурожаатчининг пластик картасидан 736 000 сўм пул маблағлари ундирилганидан норози бўлиб, амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилади.

Андижон вилоятида фуқаро Д.Я “Anor bank” АЖ томонидан 9 млн сўм пул маблағини кредит асосида расмийлаштирганлиги ва ушбу кредит маблағини қўшимча жарималари билан сўндириб, кредит бўйича қарздорлик йўқлиги ҳақида маълумот берилганлиги ва шунга қарамай пластик карта ҳисобидан пул маблағлари ечиб олинаётганлигидан норозилиги юзасидан ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.

Сирдарё, Оқолтин туманида яшовчи Ҳ.Б Ўзмиллийбанк АЖ Сирдарё вилояти филиалидан кредит расмийлаштириб, мазкур кредитни тўлиқ сўндирганлигини маълум қилган. Бироқ, кредит қарздорлиги тўлиқ сўндирилганлигига қарамасдан пластик картасидан пул маблағлари ечиб олинаётганлигини таъкидлаб, асоссиз ечиб олинган 1 млн сўмдан ортиқ маблағларини қайтариб берилиши юзасидан ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.

Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан хизмат кўрсатувчи ташкилотлар “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 4, 6, 13, 19 ва 21-моддаларига зид равишда иш тутган деб топилиб, истеъмолчиларнинг мурожаатлари асосида келтирилган тўловлар тўлиқ қайтариб берилиши таъминланди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 Ўзсаноатқурилишбанк “Euromoney” томонидан Ўзбекистоннинг энг яхши банки деб топилди

Лондонда бўлиб ўтган “Euromoney Awards for Excellence 2025” мукофотларини топшириш маросимида Ўзсаноатқурилишбанк Ўзбекистоннинг энг яхши банки деб эътироф этилди.

Бу мукофот сўнгги йилларда банкда амалга оширилган трансформация жараёнлари, рақамли ечимлар жорий қилиниши ва инновацион хизматларнинг кенгайтирилиши натижасидир. Банк анъанавий хизматлардан ташқари замонавий рақамли каналлар орқали ҳам мижозларига қулайлик яратиб келмоқда.

2025 йил 1-ярим йиллик якунларига кўра, банкнинг активлари 97,2 трлн сўм, капитали 10,8 трлн сўм, соф фойдаси эса 808,6 млрд сўмни ташкил этмоқда. Ушбу натижалар банкнинг молиявий барқарорлиги ва бозордаги етакчи ўрнини яна бир бор тасдиқлайди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 Асакабанкдан паст фоизли автокредит — расмий ва расмий даромадга эга бўлмаганлар учун бирдек имконият!

Янги Damas, Onix ёки Tracker олмоқчимисиз? Қулай ва ишончли автокредит керакми? Энди ҳар икки тоифа мижоз учун алоҳида шартлар билан автокредит олиш имкони бор:

☑️РАСМИЙ ДАРОМАДГА ЭГА МИЖОЗЛАР УЧУН:

▪️Муддат: 13 ойдан 60 ойгача
▪️Бошланғич тўлов: 20% дан
▪️Фоиз ставкаси: 0% дан 19% гача

☑️РАСМИЙ ДАРОМАДИ БЎЛМАГАН МИЖОЗЛАР УЧУН:

▪️Муддат: 13 ойдан 60 ойгача
▪️Бошланғич тўлов: 30% дан
▪️Фоиз ставкаси: 0% дан 18% гача

Янги машина олишга қарор қилган бўлсангиз, ушбу автокредит сиз учун жуда қулай. Ҳамкорлар — ишончли, шартлар — аниқ ва очиқ.

📲 Қўшимча маълумот учун: asakabank.uz сайтига киринг ёки 1152 рақамига қўнғироқ қилинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ЁШЛАРГА ИМТИЁЗЛИ ШАРТЛАРДА КРЕДИТ ВА ҚАРЗ АЖРАТИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва уларни молиялаштириш тартибини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (10.07.2025й) ВМ-426-сонли қарори қабул қилинди.

☑️Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси томонидан қуйидаги миқдорда қарз:

▪️фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда ёшларни хорижий тилларга ўқитиш бўйича таълим хизматлари кўрсатишни ташкил этиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 320 бараваригача;

▪️ бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан бино ва иншоотларни қуриш, уларни таъмирлаш ва жиҳозлаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 минг бараваригача тақдим этилади.

☑️Тижорат банклари орқали қуйидаги кредит ажратилади:

▪️суғурта полиси таъминоти ёки учинчи шахс кафиллиги асосида 100 млн сўмгача;

▪️хизматлар ипотекаси ёки бошқа таъминот турлари асосида 200 млн сўмгача;

▪️таъминот турлари асосида 2 млрд сўмгача;

▪️таъминот турлари асосила қишлоқ хўжалиги кооперативлари лойиҳалари учун 2,5 млрд сўмгача.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДА ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ АЖРАТИБ БЕРИШНИ ВАЪДА ҚИЛГАН ШАХСЛАР УШЛАНДИ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ширин шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Х. ва бошқалар фуқаролар С.М. ва М.Х.нинг ишончига кириб, уларга 40 млн сўм эвазига гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали 400 млн сўм имтиёзли кредит ажратиб беришларини айтиб, келишилган пулдан 20 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

«Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарор юзасидан Марказий банк шарҳ берди.

Марказий банк бошқарувининг юқоридаги қарори 2025 йил 14 июль куни 3030-10-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

☑️Мазкур низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан қуйидаги асосий талаблар киритилмоқда:

▪️кредит карта маҳсулоти бўйича стандарт «Ахборот варақаси» шакли амалиётга жорий этилмоқда. Мазкур ахборот варақаси орқали истеъмолчилар кредит карта шартлари тўғрисида тўғри ва тўлиқ маълумот олишлари ҳамда турли тижорат банкларининг кредит карта маҳсулоти шартларини ўзаро таққослаган ҳолда, ўзлари учун мақбул бўлган танловни амалга ошириш имкониятини беради;

▪️кредит шартномаларига қарздорнинг ҳисобварағларида ҳар қандай давр мобайнида маълум миқдордаги камаймайдиган пул маблағи қолдиғи ёки айланмаси мавжуд бўлиши юзасидан шарт киритилиши чекланмоқда. Мазкур талаб билан кредитлаш амалиётидаги инсофсиз амалиётни тўхтатиш, кредитнинг ҳақиқий қиймати яширилишини олдини олган ҳолда унинг ҳақиқий нархи борасидаги шаффофликни таъминлаш ҳамда қарздор ўз ҳисобварағларидаги амалиётларни мустақил бошқариши таъминланмоқда;

▪️кредит таъминотига қабул қилинган гаров мулкларини кредитнинг асосий қарзи қолдиғига мутаносиб равишда босқичма-босқич гаровдан чиқариш ёки гаров нарсасини алмаштириш бўйича банкнинг ички тартиби бўлиши ва унда мазкур амалиётларни амалга ошириш барча жараёнлар тўғрисида истеъмолчиларга ошкор қилиниши белгиланмоқда. Ушбу талаб гаров мулки эгаларининг манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилган ҳолда, кредит таъминотида ортиқча турган мулкларни гаровдан чиқарилишини тартибга солади ва бу бордаги кредиторнинг инсофсиз хатти-ҳаракатларини олдини олади.

Бу шунингдек, кредитни муддатидан олдин тўлашни рағбатлантиради ҳамда гаров мулки эгасининг ўз мулкидан эркин фойдаланиш имкониятларини оширади;

▪️банкнинг кредитор сифатидаги ҳуқуқлари суғурта ташкилотига суброгация орқали ўтганда, банк уч иш куни ичида қарздор ва кафилларга бу ҳақда ёзма хабарнома (маълумотнома) юбориши ва унда барча зарурий маълумотлар кўрсатилиши лозимлиги белгилаб қўйилмоқда.

Мазкур талабнинг амалиётига киритилиши банкнинг кредитор сифатидаги ҳуқуқлари суғурта қилувчига ўтганлиги бўйича шаффофликни таъминлаш, қарздорларни (кафилларни) бу борада хабардор қилиш орқали келгусида кредит қарздорлиги билан боғлиқ келиб чиқиши мумкин бўлган низолар ва ҳуқуқий ноаниқликларни олдини олишга қаратилган.

Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар 2025 йил 15 октябрдан кучга киради.

Ҳужжат билан ушбу ҳавола орқали батафсил танишишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Сўраган_экансиз

УЙИМНИ СОТСАМ СОЛИҚ ТЎЛАЙМАНМИ?


Йўқ, тўламайсиз.


☑️Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра:

▪️солиқ тўловчиларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадлар солиқ солинмайдиган даромадлар ҳисобланади. Яъни солиқ тўланмайди.

Лекин деган жойи бор...

☑️Юқоридаги моддада қуйидагиларни сотишдан олинган даромадлар мустасно қилинган:

▪️нотурар жойларни;

▪️ўттиз олти календарь ойдан кам муддатда солиқ тўловчининг мулкида бўлган турар жойларни.

☝🏻Яъни, агар турар-жойингизни номингизга ўтказганингиздан кейин уч йил муддат ўтмасдан қайта сотмоқчи бўлсангиз, унда солиқ ҳисобланади. Айни кунда, олганингиз ва сотганингиз ўртасидаги ижобий фарқдан 12% даромад солиғи ҳисобланади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ЭНГ ПАСТ ЁКИ ЭНГ ЮҚОРИ ФОИЗЛИ МИКРОҚАРЗ ВА АВТОКРЕДИТЛАРНИ ҚАЙСИ БАНКЛАР ТАҚДИМ ЭТМОҚДА!

Марказий банк 2025 йил 14 июл ҳолатига тижорат банклари аҳолига таклиф қилаётган микроқарз ва автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларининг навбатдаги ўзгаришларни эълон қилди.

Бу орқали мижозлар турли банкларни солиштириб, энг мақбул шартларни танлаш имконига эга бўлади.

☑️Марказий банк навбатдаги маълумотларни (Охирги ўн кунлик сарҳисоб қилинган) тақдим этди.

▪️Микроқарзларнинг
ўртача фоизи 35,4%ни ташкил этиб, энг паст фоизини Алоқабанк (21,5%), Инфинбанк (25,6%) ва Ўзмиллийбанк (26,0%) тақдим этмоқда. Энг юқори фоизли микроқарзларни эса Апекс банк (40,8%), ТБС банк (40,6%) ва Анор банк (40,0%) тақдим этмоқда.

▪️Автокредитларнинг ўртача фоизи 24,3%ни ташкил этиб, энг паст фоизини Тенге банк (17,4%), Ипотека-банк (21,1%) ва Ориентфинансбанк (21,2%) тақдим этмоқда. Энг юқори фоизли автокредитларни эса Hamkorbank (29,1%), Инфин банк (28,0%) ва Мадад инвест банк (27,9%) тақдим этмоқда.

Ундан олдинги ҳафтадаги маълумотлар 👉мана бу ерда.👈

Статистиканинг фойдаси шуки, банклар кредит фоизларини бошқалардан кўра пастлатишга ҳаракат қилишни бошлаган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…
Подписаться на канал