Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (30 июн - 6 июл) янгиликлари.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк "Яшил таъмир" ипотека кредитини таклиф этди. Фоизи 19%, миқдори 140 млн сўмгача, муддати 10 йилгача.
☑️Асакабанк иш ҳақи лойиҳа доираида 25%дан бошлаб микроқарз таклиф этди. Офлайн микроқарзда миқдори 100 млн сўмгача, онлайнда 50 млн сўмгача, муддати 48 ойгача, фоизи 25%дан бошлаб.
☑️Трастбанк "Ишончли сармоя" омонатини таклиф этди. Фоизи 7%, муддати 24 ой, минимал сумма 1000$. Шунингдек, банк "Яшил энергия" кредитини ҳам таклиф этди. Муддати 60 ойгача, фоизи МБ асосий ставкаси +6%. Тел.: 1287.
☑️Пойтахтбанк автокредит таклиф этди. Фоизи 24,9%дан бошлаб, муддати 48 ойгача, бошланғич тўлов 30%дан бошланади. Тел.: 712142000.
☑️Анор банк фоизларни капиталлаштириш имкониятига эга депозит таклиф этди. Минимал миқдори 1 млн сўм, муддати 730 кунгача, фоизи 24,2 фоизгача.
☑️Қуйидаги банклар маҳалла банкирларига оид хабарлар эълон қилди:
▪️Азия аллианс банк маҳалла банкирлари рўйҳатини эълон қилди.
▪️Ипак йўли банки маҳалла банкирларини топиш учун @IpakYuliMahallaBankiriBot ни таклиф этди;
▪️МКБанк маҳалла банкирларини топиш, таклиф этилаётган хизматлар каби маълумотларни ва тавсияларни олиш учун @mkb_mahallabankiri_bot ни таклиф этди;
▪️Инфин банк маҳалла банкирини топиш учун @infin_mahallabankiri_test_bot ни таклиф этди.
▪️Туронбанк маҳалла банкирлари рўйҳатини тақдим этди;
▪️Халқ банки маҳалла банкирлари рўйҳатини тақдим этди.
☑️Ўзмиллийбанк кредитни муддатидан олдин сўндириш учун "Milliy" иловасида амалга ошириш мумкинлигини маълум қилди. Тел.: 1344.
☑️Ориент Финанс банк бирламчи бозор учун ипотека кредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 25%дан, муддати 240 ойгача, фоизи 19%. Тел.: 4004.
☑️Ипак йўли банк "Фойдали 14" омонатини таклиф этди. Исталган пайтда ечиб олиш ёки қўшиш мумкин, минимал сумма 1 млн сўм.
☑️Тенге банк онлайн микроқарз таклиф этди. Миқдори 90 млн сўмгача, фоизи 30%дан бошлаб, муддати 36 ойгача. Тел.: 1245.
☑️Гарант банк янги автомобил учун автокредит таклиф этди. Миқдори 600 млн сўмгача, фоизи 24%дан бошлаб, муддати 60 ойгача. Тел.: 1326.
☑️Азия аллианс банк OZ PLANET онлайн-платформа орқали онлайн-факторинг хизматини таклиф этди.
☑️Туронбанк янги автомобил учун автокредит таклиф этди. Миқдори 750 млн сўмгача, фоизи 0 - 21,7%гача, муддати 60 ойгача, бошланғич тўлов 25%дан.
☑️Бизнесни ривожлантириш банки 800 млн сўмгача бирламчи ипотека кредити таклиф этди. Муддати 20 йилгача, фоизи 20%. Тел.: 1254.
☑️Халқ банки коррупцияга оид ҳолатлар юзасидан 24/7 режимда Tezkor xabar иловаси ёки komplayens@xb.uz электрон почтаси орқали хабар юбориш мумкинлигини маълум қилди.
☑️Агробанк "Premium" омонатини таклиф этди. Минимал сумма 100$, 13 ой муддатга 6,5%гача, 24 ой муддатга 7%гача.
☑️Hamkorbank бизнес учун 300 млн сўмгача "Бизнес старт" кредитини таклиф этди. Фоизи 24%дан бошлаб, муддати 48 ойгача.
☑️Смартбанк иловасида HUMO/Uzcard карталар учун комиссиясиз ўтказмалар лимитини 2 та шарт асосида ойига 150 млн сўмга ошириш мумкинлигини маълум қилди. Тел.: 1377.
☑️Ҳаёт Банк "Шайхонтохур" БХМ очилиш маросимини ўтказди. Янги банк хизматлари марказининг манзили Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси 20-уй.
☑️КДБ банк Ўзбекистон банкдаги коррупция ҳолатлари ҳақида боғланиш каналларини эълон қилди. Телеграм бот @kdbuzinfobot, электрон почта info@kdb.uz, ишонч телефони 78 140 56 71.
☑️Давр Банк Нидерландиянинг Тадбиркорликни Ривожлантириш банки билан 75 млн АҚШ доллари миқдорида янги кредит шартномаси имзолаганини маълум қилди.
☑️АлоқаБанк ўз мижозлари ўртасида сўровнома ўтказмоқда. Банк хизматларини такомиллаштиришга ўз ҳиссангизни қўшишингиз мумкин.
☑️Қуйидаги банклар ишга таклиф этди:
▪️Асакабанк;
▪️БРБ;
▪️МКБанк;
▪️ТБС банк.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Айни кунда мавжуд ипотека кредитлари шартларини 👉мана бу ерда👈 эълон қилдик.
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
ТАБИБИМНИНГ ЎЗИ БЕМОР
Бугун республика бўйича катта йиғилиш ўтказилаётган экан. Энг ачинарлиси бугун II-чорак якунланиб, оила билан ва ота-онанг билан ўтираман деганда, режани расво қилди. Барака топгурлар бугун шанба - ой боши устига устак ҳаво ҳам 50⁰ градус . 10 мингдан ортиқ инсонларни шундай пайтда йиғилиш қилиш рекорд лекин.
Бугун 2 та рекорд бўлади:
1. Энг иссиқ кун бугун.
2. 10 мингдан ортиқ мансабдорга дам олиш куни йиғилиш бўлмоқда.
P.S.: Меҳнат қонунчилигини назорати юклатилган вазирлик шундай қилиб турса, бошқаларга умуман фарқи йўқ бўлиб қолади.
Хабарлар иккита ҳудуддан юборилган, айни пайтда ҳам давом этмоқда (Соат 18:40).
👉 @bankirkundaligi 👈
Ўзсаноатқурилишбанк маҳалла банкирлари — бир жамоа, бир мақсадда!
4 июль куни Ўзсаноатқурилишбанк (SQB) томонидан Сурхондарё вилоятида маҳалла банкирлари ва ёрдамчи-агентлар учун тимбилдинг тадбири ўтказилди. Ушбу учрашувнинг асосий мақсади — жамоани бирлаштириш ва маҳаллада аҳоли билан самарали алоқа ўрнатиш эди.
Тадбирда бандликни таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва банк олдида турган долзарб вазифалар муҳокама қилинди. Иштирокчилар янги молиявий маҳсулотлар билан таништирилди.
Интерактив ўйинлар ва тажриба алмашиш орқали иштирокчилар ўртасидаги ишонч ва бирдамлик кучайтирилди. Энг фаол банкирлар эса совғалар билан тақдирланди.
Тадбир Саросиёдаги “Сангардак” дам олиш масканида ташкил этилган саёҳат билан якунланиб, иштирокчиларда хотиржам ва самимий таассурот қолдирди.
👉 @bankirkundaligi 👈
“Mening xalqim” - Agrobankdan yangi loyiha!
Ilk qahramonimiz — navoiylik asalarichi Obid Mirzayev.
🏦 Mahalla bankiri tashabbusi bilan 40 ta quti asalari sotib olgan Obid aka bu yil 400 kg asal olishni rejalashtirgan.
⚡️Tez kunda! Agrobank “Youtube” kanalida
Instagram | YouTube
⚡️⚡️ИПОТЕКА КРЕДИТИ УЧУН СУБСИДИЯ ОЛИШ БЎЙИЧА АРИЗАЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИШ БОШЛАНАДИ
☑️2025 йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичлар доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидия хабарномаларининг фойдаланилмаган қисми ҳисобидан аризалар 2025йил 10 июль куни соат 09:00 дан бошлаб қабул қилинади.
☑️Қаерга? Қандай?
▪️Давлат хизматлари марказига бориб ёки my.gov.uz сайти орқали онлайн: my.gov.uz/oz/service/325
☑️Субсидия олиш учун қуйидагилар талаб этилади:
▪️30 баллдан кам бўлмаган ижтимоий рейтинг (баллар тўғрисида my.gov.uz сайтида маълумот берилади)
▪️Даромад чегаралари:
— Вилоятлар ва Қорақалпоғистонда: 3,1 млн сўмдан 9,2 млн сўмгача
— Тошкент шаҳрида: 3,1 млн сўмдан 10,6 млн сўмгача
▪️Ариза берувчи ва турмуш ўртоғи номида уй-жой бўлмаслиги шарт
▪️Ижтимоий ҳимояга муҳтожлар учун алоҳида мезонлар мавжуд
Ариза қабул қилиш – 10 июль соат 09:00 дан бошланади.
Батафсил: http://my.gov.uz/oz/service/325
👉 @bankirkundaligi 👈
МАРКАЗИЙ БАНК: КРЕДИТ ФОИЗ СТАВКАЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИБ БОРИЛАДИ
Банклар аҳолига таклиф қилаётган кредит турлари бўйича ўртача фоиз ставкалари эндиликда мунтазам эълон қилиб борилади.
Бу орқали мижозлар турли банкларни солиштириб, энг мақбул шартларни танлаш имконига эга бўлади.
☑️Марказий банк дастлабки маълумотларни (01.07.2025 йил ҳолатига охирги ўн кунлик сарҳисоб қилинган) тақдим этди.
▪️Микроқарзларнинг ўртача фоизи 34,9%ни ташкил этиб, энг паст фоизини Алоқабанк (21,4%), Инфинбанк (25,6%) ва Ўзмиллийбанк (25,9%) тақдим этмоқда. Энг юқори фоизли микроқарзларни эса Апекс банк (40,0%), ТБС банк (39,1%) ва Тенге банк (39,0%) тақдим этмоқда.
▪️Автокредитларнинг ўртача фоизи 24,1%ни ташкил этиб, энг паст фоизини Ипотека-банк (21,1%), Ориентфинансбанк (21,2%) ва Ўзмиллий банк (23,5%) тақдим этмоқда. Энг юқори фоизли автокредитларни эса Hamkorbank (29?0%), Мадад инвест банк (28,0%) ва Инфин банк (28,0) тақдим этмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР ЙИЛДАН-ЙИЛГА КРЕДИТГА БОҒЛАНИБ БОРМОҚДА
Марказий банк маълумотига кўра, иқтисодий фаол аҳолининг 33 фоизи банк кредитига эга.
Икки ёки ундан ортиқ кредит олган жисмоний шахсларнинг улуши сўнгги йилларда ошиб бормоқда.
Кредит бу мажбурият, яхшилаб ўйлаб кўриб олинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
Марказий банк: Ижтимоий нафақаларни кредит бўйича қарздорликни сўндириш мақсадида акцептсиз усулда ечиб олишни адолат тамойилларига зид ва инсофсиз амалиёт сифатида баҳолади
Марказий банк жорий йил 30 июн кунги топшириғида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига давлат томонидан нафақа ва моддий ёрдам маблағлари фуқароларнинг банк карталарига тушгандан сўнг, кредит ташкилотлари томонидан кредит бўйича қарздорликларни сўндириш учун автоматик тарзда ечиб олинишини танқидий танқид қилган.
☑️Марказий банк барча банк ва микромолия ташкилотларини:
▪️ички тартибларини қайта кўриб чиқишга;
▪️ижтимоий нафақаларни акцептсиз (розиликсиз) қарзга йўналтиришни чеклашга;
▪️Шунингдек, аҳоли шикоят қилган тақдирда пулни қайтариш чораларини кўришга чақирмоқда.
Бу хатни олиб банклар кредит ундиришини тўхтатадими? Улар кредит ундирилишини шартнома асосида тартибга солган-ку! Суд Марказий банкнинг ушбу хати асосида банкларни жавобгар қиладими ёки фуқаро билан тузилган шартномага асосан иш кўрадими?
Хатда "Бундай ҳолатлар юзасидан фуқаролардан шикоят келиб тушган тақдирда, ундиришни тўхтатиш ва ечиб олинган маблағларни фуқарога қайтариб бериш чораларини кўриши лозим" - дейилади. Шикоят қилишни билмайдиганлардан ёки шикоят қилишни ўзига эп кўрмайдиганлардан ундириб олаверадими банклар?
👉 @bankirkundaligi 👈
БУГУНДАН БОШЛАБ КАМ ТАМИНЛАНГАН ОИЛАЛАРГА БОЛАЛАР НАФАҚАЛАРИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМ ТЎЛОВЛАРИ ОШИРИЛДИ
Асос.
Тўғриси, кам таъминланган оилага шунча миқдорда маблағ ажратилишига эътибор қилмаган эканман. Шунга ўхшаган хабарларни ҳа деб қўяқолардим. Бугун бу маблағнинг миқдорига эътибор қилибман.
Ҳеч ким бу пулга муҳтож бўлмасин.
Юртимизда ҳамма бой бўлиб кетсин.
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк шаффоф кредитлаш амалиётлари борасида янги ечимни тақдим қилди
Энди СҚБда кредит расмийлаштиришда гаровга қўйиладиган бино ва иншоотлар ҳақидаги маълумотларни электрон тарзда олиш имконияти пайдо бўлди.
Сунъий йўлдошдан олинган тасвирлар ёрдамида реал вақт режимида қуйидагиларни кўриш мумкин:
— объектнинг аниқ жойлашуви;
— унинг ҳозирги ҳолати;
— кўчмас мулкнинг аниқ чегаралари.
☑️Бу нафақат банкка, балки мижозларимизга ҳам қуйидаги афзалликларни беради:
▪️Сохта ҳужжатлар хавфи бартараф этилади;
▪️Битимнинг ҳуқуқий аниқлиги мустаҳкамланади;
▪️Мулкни баҳолаш жараёни тезлашади ва ишончлироқ бўлади;
▪️Текширилган ва шаффоф гаров эвазига кредит олиш мумкин бўлади.
☝️🏻Бу кредитлаш жараёнларини соддалаштириш йўлида муҳим қадамдир.
👉 @bankirkundaligi 👈
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ВАЛЮТАСИ 31 ЁШДА
Бугун миллий валютамиз сўм қабул қилинганига 31 йил тўлди.
▪️1993 йилнинг 15 ноябридан бошлаб тўлов воситаси сифатида “Сўм-купон” муомалага киритилди. Пул ислоҳотини амалга ошириш борасида маълум тажрибага эга бўлиш учун “Сўм-купон” ўтиш валютаси сифатида хизмат қилди.
▪️Ушбу йўналишда етарли тажриба тўплангач, 1994 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси “сўм” муомалага киритилди. Дастлаб 1, 3, 5, 10, 25, 50, 100, 200 (1997 йил), 500 (1999 йил) ва 1000 сўмлик (2001 йил) пуллар бирин-кетин муомалага киритилди.
▪️2018 йилда ихчам ва енгилроқ вазнда янги дизайндаги танга пуллар – 50, 100, 200 ва 500 сўмлик пуллар чиқарилди. Янги дизайндаги 1000 сўмлик танга эса 2022 йилда муомалага киритилди.
▪️Нақд пулга доир ислоҳотларнинг давоми сифатида банкнотларнинг янги дизайни ишлаб чиқилди. 2021 йилда 2 000, 5 000, 10 000, 20 000, 50 000, 100 000 сўмлик ва 2022 йилда 200 000 сўмлик қийматдаги янги банкнотлар халқимизга тақдим этилди.
▪️Ушбу банкнотлар қоғоз сифати, ҳимоя қатламлари борасида эскиларидан анча фарқ қилади. Пулларнинг дизайнида "Буюк Ипак йўли" ва мамлакатимизнинг тарихий шаҳарлари мавзуси акс эттирилди.
☑️Миллий валюта давлатнинг иқтисодий мустақиллигини таъминловчи, унинг ўзлигини акс эттирувчи, дунёга танитувчи муҳим давлат рамзи ҳисобланади. Давлат рамзларига ҳурмат билан муомалада бўлиш, аввало, ўша халқнинг ўзига бўлган юксак эътиборини ифодалайди.
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦 “Fitch Ratings” “Ўзсаноатқурилишбанк” кредит рейтингини BB даражагача оширди!
Дунёдаги етакчи рейтинг агентликларидан бири — “Fitch Ratings” томонидан “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг кредит рейтинги BB/B даражасигача оширилди. Ушбу ўзгариш Ўзбекистон суверен рейтинги яхшиланганидан сўнг амалга ошгани билан аҳамиятлидир.
☑️Нима учун бу муҳим?
BB даражаси банкнинг молиявий барқарорлиги, ишончлилиги ва халқаро ҳамкорлар учун очиқлиги кучайганини англатади. Банк энди халқаро бозорда анча қулай шартларда маблағ жалб қилиш имкониятига эга бўлади.
☑️Бунга нималар сабаб бўлди?
“Ўзсаноатқурилишбанк” сўнгги йилларда бир қатор ислоҳотларни амалга оширди:
▪️2024 йилда 1,3 трлн сўм соф фойда қайд этилди;
▪️Капитал рентабеллиги (ROE) 13,9%га етди;
▪️144А/RegS форматида Лондон фонд биржасида еврооблигациялар чиқарилди — бу Ўзбекистон банк секторида илк тажриба бўлди;
▪️Кредит портфелдаги “яшил” лойиҳалар улуши 11%гача оширилди;
▪️Трансформация ва консалтинг жараёнларига халқаро мутахассислар жалб қилинди.
☝️🏻Рейтингнинг ошиши банкнинг халқаро нуфузини оширади, инвесторлар ишончини мустаҳкамлайди ва тадбиркорлар учун молиялаштириш имкониятларини янада яхшилайди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ўзсаноатқурилишбанк Қорақалпоғистон Республикасидаги “Беруний-агро стар” ҳамда Андижон вилоятидаги “Асака агро стар” каби қишлоқ хўжалиги мажмуалари фаолиятини фаол қўллаб-қувватламоқда
Ўзбекистонда агросаноатни ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва аҳоли бандлигини ошириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Бу жараёнда Ўзсаноатқурилишбанк ҳам муҳим иштирокчи сифатида ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Хусусан, Қорақалпоғистонда қишлоқ хўжалиги йўналишидаги муҳим лойиҳалардан бири — “Беруний-агро стар” томонидан Нукус эркин иқтисодий зонасида барпо этилаётган озуқа маҳсулотлари ишлаб чиқариш заводидир. Қиймати 6 миллион АҚШ долларига тенг бўлган бу лойиҳа А-380 автомагистрали бўйидаги 3 гектар ер майдонида амалга оширилмоқда.
Мазкур заводда силос ва гранулаланган ем маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши режалаштирилган бўлиб, у маҳаллий чорвачиликни озуқа билан таъминлаш, импортни қисқартириш ва экспортбоп маҳсулотлар етиштириш имконини беради. Бу орқали ички бозорда барқарорлик таъминланиши, ташқи бозорда эса рақобатбардош маҳсулот билан иштирок этиш имконияти яратилади.
Мазкур йўналишдаги ишлар “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг стратегик ёрдами билан амалга оширилмоқда. Банк вакиллари қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишиб, лойиҳанинг келгуси босқичларига оид маслаҳат ва қўллаб-қувватлаш механизмларини муҳокама қилдилар.
Шу билан бирга, банк томонидан Андижон вилоятидаги “Асака агро стар” лойиҳасига ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Сабзавот кўчатлари етиштиришга ихтисослашган бу агрокомплексда ўқув-амалий марказ фаолият юритмоқда. 50 нафар фуқаро, жумладан хотин-қизлар, махсус томорқачилик мактаби орқали замонавий агротехникавий билимларга эга бўлишмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
АНДИЖОН ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТЛАРИДА ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ ОЛИБ БЕРИШНИ ВАЪДА ҚИЛГАН ШАХСЛАР УШЛАНДИ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар М.Т. ва Х.А. (муқаддам судланган) фуқаро Д.М.нинг ишончига кириб, унга гўёки ҳудудий тижорат банки Андижон филиалида юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 300 млн сўм имтиёзли кредит расмийлаштириб бериши эвазига 1 000 АҚШ долларини олишган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Оҳангарон тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Т.Э. фуқаро Н.А.нинг ишончига кириб, унга Олмалиқ шаҳридаги тижорат банкларининг биридан 150 млн сўм имтиёзли кредит олиб бериши эвазига 1 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
P.S.: Тошкент барибир Тошкентда.
Тошкентда 150 млн сўмга 1100$
Андижонда 300 млн сўмга 1000$
👉 @bankirkundaligi 👈
МАРКАЗИЙ БАНКНИНГ 2024 ЙИЛДАГИ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТИ ЭШИТИЛДИ
2024 йилда банк тизимининг жами капитали ҳажми 18 фоизга, устав капитали ҳажми 22 фоизга ўсган. Капитал монандлиги кўрсаткичи 17,4 фоизни ташкил этиб (минимал талаб 13 фоиз), ўтган йил даражасида (17,5 фоиз) сақланиб қолган.
Ҳисобот йилида банклар томонидан ажратилган кредитлар миқдори 2023 йилга нисбатан 35,8 трлн сўмга ошган ва 287,1 трлн сўмни ташкил қилган. Иқтисодиётдаги умумий кредит қўйилмалари қолдиғи эса 566,2 трлн сўмни ташкил этиб, 14 фоизга ўсган.
Асосий ставка 14 фоиздан 13,5 фоизга пасайтирилган.
Йил якунида инфляция даражаси 9,8 фоизни, базавий инфляция даражаси эса 7,2 фоизни ташкил этган.
☑️Марказий банк томонидан бартараф этилиши лозим бўлган камчиликлар:
▪️тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларидан қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилмай асоссиз кредит фоизи ва пеня ундирилган;
▪️оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасидаги кредитларни ажратишда белгиланган муддатларга риоя қилинмаган;
▪️Humo ва Uzcard тизимларининг интеграцияси ҳанузгача якунланмаган;
▪️Муаммоли кредитларнинг улуши ўтган йилги даражада сақланиб қолмоқда.
☝🏻Муҳокама жараёнида фуқароларнинг банк карталаридан турли фирибгарлик йўллари билан маблағларни ўзлаштириш ҳолатларига барҳам бериш зарурлиги алоҳида қайд этилди.
Бундан ташқари, киберхавфсизлик чораларини кучайтириш ҳамда тадбиркорлардан ноқонуний тарзда маблағ ундириш ҳолатларига чек қўйиш зарурлиги таъкидланди.
Муҳокама якунида билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Энди Марказий банк ходимларига 13 ойлик ажратишга рухсат берилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦 SQB "Маҳалла банкирлари" самараси — амалда!
Давлат раҳбари ташаббуси билан аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, иш ўринларини яратиш ва даромад манбаларини кўпайтиришга қаратилган ислоҳотлар самарасини Қашқадарё вилояти Касби тумани мисолида ҳам кўриш мумкин.
“Оққамиш” ва “Тинчлик” маҳаллаларидаги фуқаролар “Маҳалла банкири” орқали ўз бизнес ғояларини амалга оширмоқда. Хусусан:
➖ Амирхон Музаффаров — оилавий тикув цехи очди. 15 млн сўмлик кредит ёрдамида 3 та иш жойи яратди ҳамда ишга II гуруҳ ногиронини жалб қилди.
➖ Сирожиддин Саидқулов — пенаблок цехи очиб, 4 кишини иш билан таъминлади, 21 млн сўм даромадга эга бўлмоқда.
➖ Жамшид Саломов — банкдан 15 млн сўм кредит олди ва фастфуд маркази очиб, маҳаллада хизмат кўрсатишни йўлга қўйди. Бу орқали 2 та иш ўрни ташкил этди.
Юқоридагилардан кўриб, бемалол айтиш мумкинки, “Маҳалла банкири” — молиявий хизматдан ташқари, ғояларингизни ҳаётга тадбиқ этишда ёрдамчи!
Сизда ҳам ғоя борми? Маҳаллангиздаги SQB банкири билан боғланинг!
Манба
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Давлат фуқаролик хизмати малака даражаларининг бошқа органларнинг унвон ва мартаба даражаларига нисбати
Асос: 2025 йил 19 июндаги ПФ-95-сонли фармон.
Давлат фуқаролик хизматчиларига малака даражаларини бериш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 1-иловаси.
👉 @bankirkundaligi 👈
ANORBANK билан боғлиқ хабарлар ҳақида
Француз нашрида, кейинроқ эса маҳаллий нашрларда банк акционери билан содир бўлган нохуш воқеа ҳақида янгиликлар чоп этилди. Кимдир буни холис ёритди, кимдир эса бироз ҳис-туйғуга берилди.
Шундай пайтда, ўйлайманки, инсонпарварлик, ҳиссий қўллаб-қувватлаш муҳимроқ. Чунки бу каби воқеалар ортида кимнингдир тақдири ва соғлиғи турган бўлади. Қолаверса у ўзимиздаги маҳаллий тижорат банкнинг эгаси ҳисобланади.
ANORBANK сўнгги йилларда нафақат рақамли банк сифатида, балки жамиятда фаол ижтимоий иштирокчи сифатида ҳам танилди. Хусусан, бир нечта мактабларга юзлаб дарахтлар экилиб, синф хоналарига ҳаво тозалагичлар тақдим этганини, болалар уйлари тарбияланувчилари ва умуман болаларни қўллаб-қувватлаш, таълим лойиҳаларидаги иштироклари — буларнинг барчаси эътироф этишга арзийди.
Шунинг учун ANORBANK эгаси билан боғлиқ вазиятда ҳиссиётга берилмасликни, инсонийлик билан ёндашиш тўғри йўл бўларди. Банк ва унинг жамоаси эса ҳозир ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ қўллаб-қувватлашга муҳтож.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️ДХХ: ОҲАНГАРОН ШАҲАР ҲОКИМЛИГИНИНГ МАНСАБДОР ХОДИМИ ҚЎЛГА ОЛИНДИ
Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳар ҳокимлигида бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритувчи мансабдор шахс хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, 1958 й.т. маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, ҳозирда ҳокимият балансига ўтказилиши режалаштирилаётган 3 хонали хонадонни суд тизимидаги танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб беришни маълум қилади.
Қўштирноқ ичида холис ёрдам бермоқчи бўлган мазкур мансабдор шахс уйнинг нархини 15000 АҚШ долларига келишиб ҳамда суд органларидаги танишлари учун 3500 АҚШ доллари беришини айтиб, жами 18500 АҚШ доллари талаб қилади.
Аммо, у олдиндан 9500 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва ИЖҚКД ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда ҳокимият вакилига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
TENGE BANK’ДА 90 МИНГ АҚШ ДОЛЛАРИ ТАЛОН-ТОРОЖ ҚИЛИНГАН
Тошкент шаҳридаги банкдан 90 минг АҚШ долларини ноқонуний равишда олиб чиқиб кетган жиноий гуруҳ Ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинди.
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦 Туронбанк Қашқадарёда маҳалла банкирлари ва ёрдамчи агентлар учун тимбилдинг тадбири ташкиллаштирди
2 июль куни Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани Мираки туристик масканида ўтган тадбирда 36 нафар фаол ходим қатнашди. Мақсад – жамоавий руҳни мустаҳкамлаш, ҳудудлар кесимида тажриба алмашиш, ҳамкорлик ва бирдамликни кучайтириш бўлди.
📍 Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Марказий банк ва Туронбанк раҳбарияти вакиллари иштирок этиб, маҳалла банкирлари фаолиятининг аҳамияти, уларнинг фуқаролар ҳаётига киритаётган ижобий таъсири ҳақида сўз юритди.
Тадбир давомида иштирокчилар:
— интерактив ўйинлар ва вазифалар орқали жамоавий ишлаш кўникмаларини мустаҳкамлади;
— микролойиҳаларнинг тақдимоти, инновацион ёндашувлар бўйича лойиҳаларни амалга ошириш борасида тажриба алмашдилар;
— фаолияти давомида энг яхши натижаларга эришган ҳамкасблар билан ғоялар алмашинуви ҳам бўлиб ўтди.
Марказий банк вакиллари билан ўтган мулоқот давомида эса иштирокчилар маҳаллалардаги аҳолининг ғояларини амалга ошириш бўйича янгича фирклаш орқали ўзларининг креатив ташаббуслари билан бўлишдилар.
Тадбир сўнгида ҳар бир иштирокчи сертификат билан тақдирланди ҳамда энг фаол ва ташаббускор Маҳалла банкирлари ҳамда ёрдамчи агентларига совринлар топширилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
ДХХ: 3 МЛН АҚШ ДОЛЛАРИ МИҚДОРИДА КРЕДИТ ОЛИБ БЕРМОҚЧИ БЎЛГАН ФИРИБГАРЛАР УШЛАНДИ
Тошкент шаҳрида савдо фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбари, 1979 й.т. муқаддам судланган аёл Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, мансабдор танишлари орқали акциядорлик тижорат банклардан биридан 3 млн. АҚШ доллари миқдорида мақсадсиз кредит олиб беришни ваъда қилади ва эвазига кредитнинг 33 фоизини, яъни 990 минг АҚШ доллари талаб қилади.
ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚК Департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс олдиндан 150 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Тезкор тадбир давомида, фуқарога гўёки ўзини банк ходими сифатида таништириб, унга кредит маблағини ажратиб беришни ваъда қилган мазкур ноқонуний келишувнинг бош ташкилотчиси – Урганч шаҳрида яшовчи, 1983 й.т. шахс ҳам процессуал тартибда ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
Биз ўзимизга нимани раво кўрсак, сизларга ҳам шуни раво кўрамиз.
Телеграмда сифатли контент топиш сомон ичида игна излашдек мушкул. Биз эса сиз учун бу ишни осонлаштирдик — энг сара блогларни жамладик!
Бир-бирини такрорламайдиган, хабарлари билан чарчатмайдиган ва фойдали маълумот берувчи блоглар рўйхати сиз учун тайёр.
Биз энг яхшиларини сизга илиндик — сиз эса яқинларингизга улашинг!👇👇👇
👉 /channel/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈
📰 "MOODY'S" АСАКАБАНКНИНГ РЕЙТИНГ ИСТИҚБОЛИНИ "ИЖОБИЙ"ГА ЎЗГАРТИРДИ
"Moody's" халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон суверен рейтинги прогнозининг "барқарор"дан "ижобий"га ўзгаргани фонида, Асакабанкнинг ҳам рейтинг прогнозини "барқарор"дан "ижобий"га кўтарди.
Рейтинг истиқболини ўзгартириш ҳақидаги қарор банкнинг молиявий кўрсаткичлари мустаҳкамланаётгани, хавфларни бошқариш тизими яхшилангани, бизнеснинг барқарор ўсиши ва бозордаги улушининг катталиги ва капитализациянинг ошгани ҳамда мижозлар сони ортиб бораётгани каби омиллар асосида қабул қилинди.
Агентликнинг қайд этишича, ушбу ўзгариш Асакабанкка инвесторлар ишончини янада оширади ва банкнинг халқаро молия бозоридаги нуфузини мустаҳкамлайди.
Асакабанк келгусида ички бошқарувни янада такомиллаштириш, замонавий рақамли технологияларни жорий қилиш ҳамда мижозларга таклиф этилаётган маҳсулотлар турини кенгайтиришни режалаштирмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
China Daily: Ўзбекистон Миллий Банкининг мамлакат ривожи ва халқаро ҳамкорликдаги роли
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки нафақат мамлакатда, балки дунёда ҳам эътибор қозонмоқда.
Яқинда Хитойнинг энг йирик ва нуфузли газеталаридан бири — China Daily Ўзмиллийбанкнинг Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги роли ва Тошкент ҳамда Пекин ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашдаги муҳим иштирокига бағишланган мақола эълон қилди.
Батафсил:
https://nbu.uz/yangiliklar/xitoy-matbuoti-ozbekiston-milliy-banki-haqida
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (23 - 29 июн) янгиликлари.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк атроф-муҳитни самарали бошқариш тизими учун ISO 14001:2015 халқаро сертификатини қўлга киритди. Бу банк экологик фаолиятни халқаро даражада ташкил этганини билдиради.
☑️Асакабанк таълим кредити таклиф этди. Фоизи 14%, муддати ўқиш даври + 7,5 йил. Талаба хотин-қизларнинг фоизлари жамғарма томонидан қоплаб берилади. Тел.: 1152.
☑️Трастбанк инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун кредит таклиф этди. Муддати 60 ойгача, фоизи 24%дан бошлаб, миқдори лойиҳа қийматининг 70 фоизгача. Тел.: 1287.
☑️Пойтахтбанк Swift тизими орқали исталган миқдордаги тўловларни 100 минг сўм эвазига амалга оширишни таклиф этди.
☑️Анор банк 3 млрд сўмгача универсал кредит таклиф этди. Муддати айланма маблағ тўлдиришга 36 ойгача, асосий восита сотиб олишга 60 ойгача. Фоизи 24%дан бошлаб.
☑️МКБанк ва UnaFinancial халқаро ҳолдинги ҳамкорлигида янги микромолия ташкилоти — Una Moliyaнинг расмий очилиш тадбири бўлиб ўтди. Тел.: 1285.
☑️Ўзмиллийбанк маҳаллий ва халқаро ҳисоб-китоблар учун факторинг хизматини таклиф этди. Маҳаллий факторинг ҳисоб-фактура асосийда 90 кун муддатга, 1,3-6,3% комиссия асосида тақдим этилади. Тел.: 1344.
☑️Ориент Финанс банк 50 млн сўмгача микроқарз таклиф этди. Муддати 24 ойгача, фоизи 1 йилгача муддатга 26%, 2 йилгача муддатга 27%. Тел.: 4004.
☑️Октобанк 999.9 тозаликдаги 5, 10, 20, 50 va 100 граммли олтин қуймаларни сотувга чиқарганини маълум қилди.
☑️Ипак йўли банк "Имкониятлар картаси"ни таклиф этди. Миқдори 50 млн сўмгача, 55 кун ичида пуллар қайтарилса, фоизсиз бўлади. Тел.: 1296.
☑️Тенге банк Tenge24 иловасида кредитларни навбатсиз, оддий ва асосийси бепул тўлаш мумкинлигини маълум қилди. Шунингдек, курсларни кенгайтириш ёки онлайн мактаб очиш учун 300 млн сўмгача кредит таклиф этди. Тел.: 1245.
☑️Инфин банк InfinNasiya картаси орқали 100 млн сўмгача муддатли тўлов таклиф этди. Муддати 12 ой. Қўшимча тўлов харид нархининг 1/3 қисми.
☑️Гарант банк "Кунлик" омонатини таклиф этди. Омонат фоизлари ҳар куни картага ёки ҳисобингизга тушади.Фоизи 20%. Тел.: 1326.
☑️Азия аллианс банк Alliance иловасининг эски версияси фақат 2025 йил 30 июнгача ишлашини ва ушбу санадан сўнг унга кириш ёпилишини маълум қилди. Ўрнига Alliance Pay ишлайди. Тел.: 1270.
☑️Туронбанк "Янада осон" ипотека кредитини таклиф этди. Миқдори 1,5 млрд сўмгача, фоизи 26%, муддати 10 йилгача. Тел.: 1220.
☑️Бизнесни ривожлантириш банки Президент фармонига кўра Ахборот хизмати раҳбари Ш.Орипов "Дўстлик" ордени билан мукофотланди. Табриклаймиз.
☑️Халқ банки 100 млн сўмгача микроқарз таклиф этди. Муддати 48 ойгача, фоизи 25%дан бошлаб. Батафсил.
☑️Агробанк факторинг хизматини таклиф этди. Миқдори 5 млн сўмдан 50 млрд сўмгача, муддати 90 кунгача. Тел.: 1216.
☑️Ипотека-банк расмий маоши борларга 100 млн сўмгача микроқарз таклиф этди. Фоизи 24%дан, муддати 60 ойгача. Тел.: 1233.
☑️АВО банк платиниум картасини очиш учун дўстингизни таклиф этиб, 250 минг сўм бонусга эга бўлишни таклиф этди.
☑️Апекс банк Visa Infinite пластик карта эгалари учун "Premium+" омонатини таклиф этди. Фоизи 23%, муддати 25 ой, минимал бошланғич бадал 50 млн сўм. Тел.: 1881.
☑️Узум Банк пластик карталаридан ойига 10 сўмгача нақд пул ечишни бепул бўлишини маълум қилди. Акция муддати жорий йил 31 июлгача.
☑️Янги Банк ўз мижозларига валюта бўйича менежер (ҳақиқий одам) билан +9989179518хх телефон рақам орқали боғланиш мумкинлигини маълум қилди.
☑️Hamkorbank ўзини ўзи банд қилганлар учун 300 млн сўмгача кредит таклиф этди. Фоизи 28%дан бошлаб, муддати 5 йилгача. Банк шунингдек иловани юклаб олмасдан банкнинг веб-сайти орқали веб-ариза юборишни йўлга қўйди. Батафсил.
☑️Қуйидаги банклар ишга таклиф этди:
▪️ТБС банк;
▪️Анор банк.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Айни кунда мавжуд ипотека кредитлари шартларини 👉мана бу ерда👈 эълон қилдик.
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️БУГУН ОЙНИНГ, 2-ЧОРАКНИНГ ВА 1-ЯРИМ ЙИЛЛИКНИНГ ОХИРГИ ИШ КУНИ
Бугун, 2025 йил 30 июн куни банклар учун (жорий ой учун) охирги иш куни. Шу билан ой ҳам якунланади, 2-чорак ҳам, 1-ярим йиллик якунланади. Банкирларни бўйнида бугун ва эрта қандай масъулиятли кун эканини ҳис қилиб турибмиз.
Иш куни дегани, шу кун ёпилгунга қадар банклараро тўловлар ўтади, ўша кунги ўтказмалар тўхтатилгач эса бошқа банкдан ўтказиладиган тўловлар ўтмайди. Бошқа банкдан пул ўтказиб кредит тўламоқчи бўлсангиз ҳам, бугун охирги кун. Пул ўтказмалар вақти якунлангандан кейин фақат нақд пулда тўлашингиз мумкин. Ёки ўша банкдаги мижозлардан, сарғайиб пул сўрашга тўғри келади.
Шунинг учун бугун кредит тўловларини тўлаб олишга шошилинг.
Куч-қувват тилаймиз банкирларга.
Кредит олганлардан эса кредит тўловларини графикка мувофиқ тўлаб боришларини сўраб қоламиз.
Кредитларини ўз вақтида тўламаётганларга 👉 мана бу ерда 👈 ҳам бир нималар деганмиз. Гап таъсир қилса ўқиб кўрарсиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
🛍 Fermer bo'lish — bu nafaqat mehnat, balki katta mas’uliyatni ham anglatadi.
Ayniqsa, moliya masalasida. Shu sababli ko'plab fermerlar o'z biznesini Open Biznes orqali yuritishni tanlamoqda.
Endi siz qayerda bo'lishingizdan qat'i nazar — dalada, yo'lda yoki ofisda — ish jarayonini to'xtatmasdan:
• imtiyozli kredit to'lovlaridan foydalanishingiz;
• xodimlarga ish haqi yuborishingiz;
• hisobotlarni yuklashingiz mumkin.
Biznes uchun moliyaviy amaliyotlar — barchasi bir ilovada.
📥 ilovamizni yuklab oling:
App Store | Google Play
📱 Instagram | 📱 Telegram
📱 Facebook | 📱 Veb-sayt
☎️ 95-115-55-85
“Трастбанк” Германиянинг “Helaba” банки билан 10 млн евролик ҳамкорлик шартномасини имзолади
“Трастбанк” Германиянинг йирик банки “Helaba” (Landesbank Hessen-Thüringen) билан стратегик ҳамкорликни йўлга қўйди. 25 июнь куни Германияда бўлиб ўтган расмий тадбирда икки томон ўртасида 10 млн евролик ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Унга кўра молиялаштириш Австрия назорат банки (OeKB) кафолати остида икки йил муддатга ажратилади.
Ушбу ҳамкорлик нафақат “Трастбанк”нинг молиявий ресурсларини кенгайтиради, балки Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга ҳам хизмат қилади. Шартномада икки мамлакатда халқаро савдо лойиҳаларини амалга ошириш ва бизнесни ривожлантириш учун кредит ресурсларини тақдим этиш назарда тутилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
Жорий йилнинг 23 июнь куни Ўзсаноатқурилишбанк атроф-муҳитни самарали бошқариш тизими учун ISO 14001:2015 халқаро сертификатига сазовор бўлди. Мазкур ҳужжат банкнинг экологик масъулиятга асосланган фаолияти халқаро стандартлар даражасида ташкил этилганини тасдиқлайди.
Давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 30 январдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги фармони ижроси доирасида тармоқ ва соҳаларнинг уйғун “яшил трансформация”сини амалга оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Батафсил
👉 @bankirkundaligi 👈