❗️АҚШ молия вазирлиги Газпромбанкка қарши санкция киритди
АҚШ Молия вазирлиги Россиянинг 50 дан ортиқ банкларини, шу жумладан энг йирик банкларидан бири — Газпромбанкни санкция қўлланадиган ташкилотлар рўйхати (SDN List)га киритди. Банк 2022 йил бошида Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очганди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1896
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
❗️Доллар курси кетма-кет тўртинчи кун кўтарилиб, рекорд даражада қимматлашди
АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси кетма-кет тўртинчи кун кўтарилиб, 12 855 cўмни ташкил этди. Йил бошига нисбатан олганда сўм курси қарийб 517 сўмга ёки 4,02 фоизга қадрсизланди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1892
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Гарант банк устав капиталини 350 млрд сўмга етказди
"Гарант банк" АЖ ўз устав капиталини тижорат банклари учун белгиланган минимал талаб даражаси — 350 млрд сўмга етказганини маълум қилди. Аввалроқ МБ раиси устав капитали бўйича талабни бажармаган банкларнинг акциядорларига тегишли кўрсатмалар берилгани ҳақида айтганди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1891
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Марказий банкнинг Наманган вилоят Бош бошқармасига янги бошлиқ тайинланди
2024 йил февраль ойидан Асакабанкда департамент директори лавозимида ишлаб келган Бекзод Анварович Сулайманов Марказий банк Наманган вилоят Бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Б.Сулайманов меҳнат фаолияти давомида Ипак Йўли банки, вилоят ҳокимлиги ҳамда Асакабанкда раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1889
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Ўзмиллийбанк туркиялик инвесторлар билан заргарлик соҳасида янги лойиҳаларни амалга оширмоқда
Ўзмиллийбанкнинг инвестиция компанияси — "NBU Invest Group” АЖ томонидан Туркиянинг “Pala Golden Jewellery” компанияси билан Бухоро шаҳрида замонавий заргарлик марказини ташкил қилиш бўйича ҳамкорлик битими имзоланди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1881
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
💳 Kaspi HUMO'ни сотиб олмайди
Аввалроқ HUMO тўлов тизими ("Миллий банклараро процессинг маркази" АЖ)ни хусусийлаштиришда иштирок этиш истагини билдирган Kaspi.kz ушбу жараённи давом эттирмасликка қарор қилди. 2024 йил август ойида компания HUMO'ни сотиб олишга қизиқиш билдиргани ҳақида хабар берилганди.
Kaspi Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва рақамли трансформация жараёнларида иштирок этиш учун бошқа имкониятларини қидиришини айтган.
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Ипотека банк мобил илова имкониятларини кенгайтирди
Ипотека банк Марказий Осиёда банк секторини рақамлаштириш бўйича етакчи компания ─ U-BSS билан ҳамкорликда банк мобил иловаси функцияларини кенгайтирди. Эндиликда банк мижозлари кредит суғуртаси ва паспорт маълумотларини онлайн тарзда янгилаш имкониятига эга бўлади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1883
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Микрокредитбанк ва Адлия вазирлиги ҳамкорлигида мижозлар учун яна бир қулайлик яратилди
Банкнинг Тошкент шаҳар бошқармасида "E-notarius" тизими ёрдамида масофадан туриб, автомототранспорт воситалари билан боғлиқ гаров шартномаларини банк биносининг ўзида расмийлаштириш мумкин бўлди. Яқин кунларда тизим банкнинг барча филиалларига жорий қилинади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1882
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Гарант банкка янги бошқарув раиси тайинланди
2022 йил декабрь ойидан Octobank Амалиёт бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Кодир Мухлисбекович Адилов "Гарант банк" АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди. К.Адилов 1982 йил туғилган, меҳнат фаолияти давомида Капиталбанк ва Octobank (собиқ Равнақ банк) тизимида турли лавозимларда фаолият юритган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1878
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Бизнесингиз учун янги имкониятлар
ASIA ALLIANCE BANK'нинг “Оптимал Плюс” тарифида:
- ташқи тўловлар — бепул;
- ички тўловлар — бепул;
- интернет-банкинг ва мобил банкинг — бепул;
- терминал ва касса аппаратларининг ижараси — бепул;
- корпоратив карталар — бепул.
📞 Батафсил маълумотни банк сайтидан ва 1270 рақами орқали олиш мумкин.
Реклама
🏦 Асакабанкнинг Пойтахт ва Самарқанд офислари янги биноларга кўчди — видео
7 ноябрь куни Асакабанкнинг 29 йиллиги нишонланди ва яна шу куни банкнинг "Пойтахт" ва "Самарқанд" банк хизматлари марказлари янги биноларда иш бошлади. Мазкур офислар замонавий талабларга жавоб берадиган тарзда қурилиб, шинам ҳамда мижозларга сифатли, тезкор ва ишончли хизмат кўрсатиш учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1877
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Марказий банк октябрь ойида еттита банкка нисбатан жарима қўллади
Марказий банк аниқланган қоидабузарликлар учун октябрь ойида 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўллади. Шунингдек, тўртта банк ахборот хавфсизлигидаги хатолар, иккита тўлов ташкилоти ва иккита тўлов тизими устав капитали бўйича минимал талабни бажармагани учун огоҳлантирилди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1873
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Иккита ҳудудда имтиёзли кредит маблағларини қўлга киритган шахслар аниқланди
Китоб туманида банк филиали бошлиғи собиқ ўринбосари фермер хўжалиги раҳбари билан ўзаро тил бириктириб, фуқаролар номига ажратилган 163 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини нақдлаштириб олган ҳолда, Андижонда эса бир гуруҳ шахслар танишининг турмуш ўртоғи номига имтиёзли кредит расмийлаштирган ҳолда, маблағларни талон-торож қилгани аниқланган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1872
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Davr Bank CRM тизимини жорий қилиш бўйича танлов эълон қилди
Davr Bank мижозлар билан муносабатларни бошқариш бўйича дастурий таъминотлар мажмуаси (CRM)ни ишлаб чиқиш ва жорий этиш тажрибасига эга бўлган компанияларни танловда қатнашишга таклиф этмоқда. Иштирокчилар ҳужжатларни 15 ноябргача топширишлари мумкин.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1870
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
💳 UZCARD тўққиз ойда 660 млрд сўмдан кўпроқ соф фойда олди
"Ягона умумреспублика процессинг маркази" АЖ (UZCARD) жорий йил 9 ойи давомида ўтган йил мос даврига нисбатан 32,7 фоизга кўпроқ — 660,5 млрд сўм соф фойда олди. Аввалроқ, яна бир тўлов тизими — HUMO шу даврда қарийб 120 млрд сўм соф фойда олгани маълум бўлганди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1868
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Октябрь ойида муаммоли кредитлар қарийб 500 млрд сўмга ортди
2024 йил октябрь ойида банкларнинг кредит портфели 5,4 трлн сўмга кўпайиб, 521 трлн сўмдан ортган. Муаммоли кредитлар (NPL) қолдиғи ой давомида 474 млрд сўмга ортиб, унинг қолдиғи 22 трлн сўмга етган. NPL давлат банкларида 356 млрд сўмга, бошқа банкларда эса 118 млрд сўмга кўпайган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1895
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки томонидан кўрсатилаётган факторинг хизматлари бўйича маълумот берилди
АОКАда Бизнесни ривожлантириш банки ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Қайд этилишича, ҳозирга қадар банк томонидан мижозларга жами 23 млрд сўмлик факторинг хизматлари кўрсатилган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1893
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Fitch Ratings Ўзмиллийбанкнинг барқарорлик рейтингини “b+” даражасига оширди
Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги Ўзмиллийбанкнинг барқарорлик рейтингини “b” дан "b+" даражасига кўтарди. Эмитентнинг хорижий ва миллий валюталардаги узоқ муддатли дефолт рейтинги “Барқарор” прогнози билан “BB-” даражасида тасдиқланди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1890
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
❗️Салкам 2 млрд сўмлик имтиёзли кредитларни талон-торож қилган ҳоким ёрдамчилари ушланди
Ғиждувон ва Элликқалъа туманларида фуқаролар номига кредит расмийлаштириб келган ҳоким ёрдамчилари аниқланди. Улардан бири 1 млрддан зиёдроқ, бошқаси эса 821 млн сўмлик кредит маблағларини талон-торож қилган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1888
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Талабалар учун банк карталари
Бугунги “Халқаро талабалар куни” муносабати билан Bankers.uz Ўзбекистон банклари томонидан талабалар учун тақдим этилаётган махсус "Талаба карталари" ва бошқа карта маҳсулотлари ҳақида материал тайёрлади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1886
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
❗️Автокредитлар миқдори ўтган йилга нисбатан 2,4 баробарга камайди
Жорий йилнинг 9 ойида ажратилган автокредитлар ўтган йил мос даврига нисбатан 2,4 баробарга камайиб кетган, деб қайд этмоқда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти. Автомобиль ишлаб чиқарувчилар турли чегирмалар беришни, банклар эса паст фоизли автокредитларни таклиф қилишни бошлаган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1885
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
⚡️МAFF’дан эшик ва ламинатлар учун 40 фоизгача чегирма
Туркия, Германия, Россия, Польша брендларидан эшик ва ламинатлар учун MAFF компанияси ноябрь ойида 40 %гача чегирма эълон қилади.
Нархлар:
• ламинат учун 91 минг сўм;
• эшиклар учун 546 минг сўмдан бошланади.
Дизайнерлик маслаҳати олиш учун консультант билан боғланиш мумкин ёки шоурумга ташриф буюриш имконияти ҳам мавжуд.
Қулайлик ва шинамлик атмосферасини MAFF билан яратинг — ҳаволани босинг ва ўзингизга мосини танланг!
Консультант билан боғланиш
📞+998 71 205 54 54
Instagram | Telegram | Реклама
💳 UZCARD FORUM 2024 қандай ўтди — фотоҳисобот
Октябрь ойида Тошкентда йилнинг асосий финтех-тадбирларидан бири — UZCARD FORUM бўлиб ўтди. Bankers.uz мазкур форумнинг муҳим воқеаларидан фотоҳисоботни тақдим этади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1880
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Трамп истеъфомни талаб қилган тақдирда ҳам ишдан кетмайман — АҚШ ФЗТ раиси
Федерал Захира тизими (АҚШ марказий банки) раиси Жером Пауэлл мамлакатнинг яқинда сайланган президенти Дональд Трамп ундан истеъфога чиқишини сўраган тақдирда ҳам ишдан кетмаслигини айтди. Шунингдек, у Трампнинг қайта сайланиши Федерал Захира сиёсатига яқин келажакда таъсир қилмаслигини таъкидлади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1879
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Алоқабанк балансидаги чинни заводини сотувга қўйди
Алоқабанк Тошкентнинг Олмазор туманида жойлашган чинни ва фаянс маҳсулотларини ишлаб чиқариш заводини аукцион орқали сотувга қўйди. 2019 йил қайта ишга туширилган, 5,6 гектар ер майдонида жойлашган объектнинг бошланғич қиймати 167 млрд сўм этиб белгиланган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1876
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Hamkorbank бошқаруви таркибида ўзгаришлар рўй берди
Банк Кузатув кенгашининг тегишли қарорига кўра, Шерзодбек Орифжонович Мамасалиев Бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди. Шунингдек, Азиза Икрамовна Ибрагимова ва Акмалжон Комилович Махмудовлар Бошқарув аъзолигига киритилди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1875
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 625 миллиард сўм тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга ОТБ томонидан ажратилди
Осиё Тараққиёт Банки (ОТБ) билан Ipak Yo’li Banki микро, кичик ва ўрта бизнес (МКЎБ) нинг молиялаштириш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган 625 миллиард сўмлик (тахминан 50 миллион АҚШ доллари) битим тузди.
Маблағлар бутун мамлакат бўйлаб тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга: 60% Тошкентдан ташқаридаги ҳудудларга, камида 20% аёлларга тегишли компанияларга ва 10% экологик лойиҳаларга йўналтирилади.
Ушбу ташаббус Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотини ярмидан кўпини таъминлайдиган микро ва кичик бизнес ўрнини мустаҳкамлаш, шунингдек, ОТБнинг барқарор иқтисодиётни ривожлантириш ва иш ўринларини яратиш стратегиясини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Ҳамкорлик асосида
🏦 Октябрда Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 2 млрд долларга ортди
Октябрь ойида мамлакатнинг халқаро захиралари янги рекорд кўрсаткич — 43,1 млрд долларга етди. Ой давомида олтин захиралари 1,55 млрд долларга, валютадаги захиралар эса 510 млн долларга ортган. Йил бошидан олтин-валюта захираларимиз 8,6 млрд долларга ўсди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1871
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Бугун — Асакабанк ташкил топганига 29 йил тўлди!
Шу муносабат билан, Bankers.uz нашри Асакабанк жамоаси ҳамда мижозларини ушбу кун билан табриклайди ҳамда банкнинг келгусидаги фаолиятига муваффақиятлар тилайди.
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
❗️Иккита ҳудудда кредит олиб бериш эвазига пора талаб қилган ҳоким ёрдамчилари ушланди
Навоий ва Андижон вилоятларида фуқароларга имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилиб, эвазига пора олган ҳоким ёрдамчилари ҳамда муқаддам судланган ҳоким ёрдамчиси ушланди. Бундан ташқари, Хатирчи туманида кредит ажратиб бериш эвазига 2 млн сўм олган банк мутахассиси ҳам ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1869
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube