17923
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси. Таҳририят: +998881326666 Реклама ва ҳамкорлик: +998977553333 Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost
Ўзсаноатқурилишбанк SQB Mobile иловасида олтин сотиб олиш ва сотиш хизматини ишга туширди. Мобил илова орқали 1 дақиқа ичида 1 дан 25 граммгача олтин харид қилиш, олтин нархларининг кундалик ўзгаришини кузатиб бориш мумкин.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2381
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Тошкентдаги “Hyatt Regency Tashkent” мажмуасида Бизнесни ривожлантириш банки томонидан қурилиш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлардан иборат банк мижозлари учун бир қатор янги лойиҳа ва хизматлар тақдимот маросими ўтказилди. Тадбир доирасида мижозлар билан мулоқот ҳам ташкил этилди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2374
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда муҳим келишувга эришди
Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг 34 йиллик анжумани доирасида "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ ва Буюк Британиянинг Standard Chartered банки савдо молияси бўйича битимга эришди. Молиялаштириш битими қиймати 50 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2373
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
“Микрокредитбанк” АТБ ва Сингапурнинг “Olam Global Agri Pte Ltd” компанияси ўртасида 15,8 млн АҚШ долларлик савдони молиялаштириш битими имзоланди. Ушбу маблағ орқали хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлиги, инновацион лойиҳалар, "Бизнесга биринчи қадам" ҳамда "Менинг маҳаллам" дастури бўйича тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсад қилинган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2372
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Янги Ўзбекистон банк тизими, хусусийлаштириш ва трансформация — Отабек Бакиров билан суҳбат
Bankers.uz махсус лойиҳа доирасида молиячи, банк соҳаси мутахассиси Отабек Бакиров билан суҳбатлашди. Суҳбат давомида О.Бакировдан янги Ўзбекистон банк тизими ва унинг эски тизимдан фарқи, давлат банклари трансформацияси ва хусусийлаштириш, банкларда корпоратив бошқарув, ходимлар масаласи, муаммоли кредитлар, молиявий саводхонлик, банклар учун мустақил уюшма зарурати ва бошқа мавзулар бўйича фикрларини сўрадик.
Видеони кўриш: https://www.youtube.com/watch?v=ykKL5c3Orqg
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган “Dubai Fintech Summit - 2025” саммитида Бизнесни ривожлантириш банкининг "BRB-TECH" IT- компанияси вакиллари ҳам иштирок этди. Саммитда йирик муассасалар билан сунъий интеллект, финтех ва рақамли пул йўналишларида ҳамкорлик юзасидан дастлабки музокаралар ўтказилди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2368
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 AloqaBank’дан — Aloqa Finance Development микромолия ташкилоти!
Президент қарори билан тижорат банкларига аҳоли ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмлари ишлаб чиқиш вазифаси берилган.
Мазкур вазифани бажариш мақсадида AloqaBank томонидан “Aloqa Finance Development” МЧЖ микромолия ташкилоти ташкил этилди.
Ушбу микромолия ташкилоти орқали:
• Якка тартибдаги тадбиркорлар,
• Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар,
• Расмий даромадсиз аҳоли қатламлари,
• Кичик ва ўрта бизнес вакиллари,
• Жисмоний шахслар микромолиявий хизматлардан фойдаланиши мумкин.
Реклама
Ўзмиллийбанк жорий йилда асосий воситалар ва капитал харажатлар учун 202,6 млрд сўм ҳамда 8,5 млн доллар сарфлашни режалаштиргани маълум бўлди. Харажатларнинг асосий қисми банк офисларини таъмирлаш, технология ва дастурий таъминот воситаларини сотиб олиш, шунингдек банк брендини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2359
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Келаётган байрам ва дам олиш кунларида 23 та банк томонидан валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилади. Тўлиқ рўйхат.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2361
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Асакабанк Халқаро Ислом савдо молия корпорациясидан (ITFC) 20 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ жалб қилиш бўйича келишувга еришди. Мазкур маблағлар кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2357
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
✅ MKBANK даромад топишга қаратилган фаолиятингизни молиявий қўллаб-қувватлашга доим тайёр
MAVRID иловаси орқали oilakredit.uz платформасининг имтиёзли кредитларига ариза юбориш мумкин.
MKBANK ва MAVRID — кичик ниятларни биргаликда катта натижага айлантиради.
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Рақобат қўмитаси Tenge Bank'га нисбатан банк иловаси рекламасида муҳим шартлар — микроқарз йиллик фоизи, микроқарз муддати ва миқдори кўрсатилмаганлиги учун жарима белгилади. Бу ўтган йилни қўшиб ҳисоблаганда реклама қонунчилиги бузилиши сабабли банкларни жаримага тортиш бўйича 11-ҳолат ҳисобланади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2355
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
2025 йил 26 май куни "Ўзмиллийбанк" АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилади. Йиғилиш кун тартибидан 11 та масала ўрин олган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2346
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Президентнинг "Ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори билан банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларига киберхавфсизлик чораларини кучайтириш вазифалари юклатилди. Шунингдек, бу борадаги қонунбузарликлар учун жазо чоралари кучайтирилди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2344
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Рақобат қўмитаси “Click” АЖни устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб топди. Қўмита рўйхатига йил бошида "Payme" АЖ киритилганди. Рўйхатда, шунингдек, Paynet тўлов тизими ва UZCARD ҳам бор.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2342
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Банк назорати қўмитаси апрель ойида жами 45 та масалани кўриб чиқди. Аниқланган қоидабузарликлар учун ой давомида олтита банк, учта ломбард ва иккита микромолия ташкилоти жаримага тортилди. Шунингдек, битта тўлов тизими оператори ва учта тўлов ташкилоти огоҳлантирилди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2380
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Жорий йилнинг 10 июнь куни “Мадад Инвест Банк” АТБ акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши бўлиб ўтади. Йиғилиш кун тартибида банк Бошқарув раисини тайинлаш, Кузатув кенгаши таркибини янгилаш каби ташкилий ва бошқа масалалар кўриб чиқилади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2375
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
2024 йил май ойидан буён "APEX BANK" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Сергей Гимадиев мазкур банк бошқарув раиси этиб тайинланди. Амалдаги тартибларга кўра, С.Гимадиев мазкур лавозимга Марказий банк розилиги олингандан сўнг расман тасдиқланади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2370
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Марказий банк "2025–2027 йилларга мўлжалланган банк тизимида иқлим ўзгариши билан боғлиқ молиявий таваккалчиликларни бошқариш ва назорат қилиш стратегияси"ни ишлаб чиқди. Ҳужжат билан мазкур йўналишдаги хавфларни баҳолаш ва уларнинг банк тизимига таъсирини камайтириш борасида вазифа ва йўналишлар белгилаб олинган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2371
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
13 май куни Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Лондон шаҳридаги бош офисида бўлиб ўтган бизнес-форумда Асакабанк "Ўзбекистондаги энг фаол эмитент-банк" унвонига эга бўлди. Банк ЕТТБнинг ушбу нуфузли мукофотини олти йил ичида тўртинчи марта қўлга киритмоқда.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2369
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Ўзбекистонда давлат облигациялари билан таъминланган HUMO токенларини яратиш кўзда тутилмоқда. Мазкур лойиҳанинг асосий иштирокчиси HUMO тўлов тизими бўлади. Шунингдек, 2025 йил баҳорининг ўзида крипто фаолиятга оид 3 та лицензияга эга бўлган "ASTERIUM" МЧЖ ва блокчейн технологиялар бўйича халқаро компания — Broxus жалб қилиниши кўзда тутилган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2367
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Апрель ойида Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 1,4 млрд долларга ошиб, 49,2 млрд долларга етди. Захиралар таркибидаги олтиннинг соф ҳажми камайишда давом этганига қарамай, унинг қиймати 5,5 млрд доллардан кўпроққа ўсди. Қимматли қоғозлар портфели ой давомида 500 млн долларга кўпайди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2363
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
“The Digital Banker” журнали томонидан Ўзсаноатқурилишбанк кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш бўйича глобал мукофоти (“SME Financier of the Year”) ҳамда мижозларга инновацион мобил банкинг хизматлар кўрсатиш бўйича (“Outstanding Digital CX – Mobile Banking”) ва яна бир неча йўналишларда халқаро мукофотларга сазовор бўлди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2362
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
TBC Uzbekistan биринчи чоракда операцион даромади 744 млрд сўмгача ўсди, истеъмол кредитлари бозоридаги улуши эса 17 фоизга етди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2360
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Uzum Bank Ўзбекистонда ягона QR-код орқали тўлов тизимини синовдан ўтказмоқда. Эндиликда фойдаланувчилар телефонидаги камера ёрдамида QR-кодни сканерлаб, дўкондаги харидлар учун карта билан ёки насияга бир зумда тўлов қилиши, тадбиркорлар эса сотув учун дарҳол пул олишлари мумкин.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2358
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Италиянинг машҳур "Tutto Food Milano" халқаро озиқ-овқат кўргазмасида Ўзбекистон стенди ҳам муносиб ўрин олди. Тадбирда Ўзбекистон номидан Туронбанк вакиллари ҳам қатнашаётган бўлиб, банк вакиллари томонидан Ўзбекистонда етиштирилган, табиий таъми ва сифати билан ажралиб турувчи лимон маҳсулотлари халқаро даражада тақдим этилмоқда.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2356
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Тошкент шаҳрида ўтказилган Brand Awards International мукофотлаш маросимида Octobank “2024 йилда Ўзбекистон банк соҳасида жадал тараққиёт учун” мукофотини қўлга киритди. Мукофот ташкилотчилари Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон Маркетинг ассоциацияси ҳисобланади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2345
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Халқаро "Global Banking & Finance Review" нашри Агробанкни "2025 йилда Ўзбекистондаги энг яхши корпоратив банк" (Best Corporate Bank Uzbekistan 2025) деб топди.
Мазкур эътироф банкнинг юқори сифатли корпоратив хизматлари, молия соҳасидаги илғор ёндашуви, рақамли технологиялардаги инновациялар ва мижозларга бўлган садоқатини тан олишнинг яққол намунаси ҳисобланади. Мукофот Агробанкнинг корпоратив мижозларга тақдим этган ечимлари ва мамлакат иқтисодиётига қўшган ҳиссаси натижаси сифатида ҳам баҳоланади.
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Капиталбанк АТБ Кузатув кенгаши Мадина Юсупова ва Акмал Яхёевни Банк Бошқаруви раиси ўринбосари лавозимларига тасдиқлади. Икки ходим ҳам меҳнат фаолиятларини банкда қуйи лавозимлардан бошлаб, компания ичида босқичма-босқич малакаларини ошириб, бугунги кунда банк бошқарувида муҳим роль ўйнайдиган лавозимларга етиб келишди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2343
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Марказий банк маълумотларига кўра, март ойида жисмоний шахсларга берилаётган миллий валютадаги кредитлар фоиз ставкаси ўтган ойга нисбатан 0,4 фоизга пастлаб, 23,6 фоизни ташкил этди. Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда мазкур кўрсаткич 1,1 фоизга тушди. Тадбиркорлик субъектлари учун ажратилган кредит ставкалари эса 0,2 фоизга кўтарилиб, 22,7 фоизга етди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2339
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube