bankers_uz | Неотсортированное

Telegram-канал bankers_uz - Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

18544

Bankers.uz интернет-нашрининг телеграм канали Ўзбекистон банк-молия тизимига оид янгиликлар, таҳлиллар ва муаллифлик мақолалари Live-канал: @bankers_uz_live Реклама ва ҳамкорлик учун: @m_jurabaeva Таҳририят рақами: 88-1326666

Подписаться на канал

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан InFinBank’га нисбатан молиявий жарима қўлланилди

Рақобат қўмитаси InFinBank'нинг Тошкент шаҳридаги ташқи реклама объектларида кредит ҳақида ахборот тўлиқ берилмагани сабаб, банкка молиявий жарима қўллади. Бу — июль ойидан буён Қўмита томонидан реклама қонунчилиги бузилган деб топилган саккизинчи банкдир.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1866

Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Устав капиталини оширмаган бешта банкнинг операциялари чекланган ─ Мамаризо Нурмуратов

Марказий банк раиси устав капиталини 350 млрд сўмга етказмаган бешта банкнинг актив ва пассив операциялари чекланганини ҳамда уларнинг кузатув кенгашлари тегишли мажбуриятларни олганини маълум қилди.

"Банклар устав капиталини тўлдирмайдиган бўлса, талабни бажармаган бўлади ва операцияларни амалга оширолмагандан кейин ўз-ўзидан ёпилиш шароитига бориб қолади", — деди регулятор раҳбари.


Батафсил: https://bankers.uz/news/1865

Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Янги йилгача TBC kredit'ини 15%гача чегирма билан расмийлаштириш мумкин.

TBC Credit билан янги йил харидларини амалга ошириш фойдали бўлиши кутилмоқда. Эндиликда икки ой давомида (30 декабргача) TBC банк кредит фоизларига 15%гача чегирма эълон қилади.

100 млн сўмгача кредит учун жавобни бир дақиқада олишингиз мумкин. Бунинг учун банк иловасини юклаб олиш етарли бўлади. Ҳеч қандай кафил ва ҳужжатлар талаб қилинмайди ва энг муҳими — кредит фоизларини 30 декабргача 15%гача чегирма билан расмийлаштириш мумкин.

Кредитни расмийлаштириш.

Акция шартлари

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦Hayot Bank Самарқанд шаҳрида ўз бўлимини очди

Янги маҳаллий банк – “HAYOT BANK” АЖ Самарқанд шаҳрида банк хизматлари марказини очди. Ушбу ҳодиса мамлакатнинг ҳар бир аҳолисига мавжуд молиявий хизматларни тақдим этиш мақсадида республика бўйлаб кенг кўламли кенгайтирилишининг бошланиш тимсолидир.

Манзил: Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Гагарин кўчаси 95 "Б" уй.

Сайт: hayotbank.uz
Алоқа маркази: 1320

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 APEX BANK анъанавий ҳамда рақамли банк хизматларини уйғунлаштирган ҳолда хизмат кўрсатишни бошлайди

Мижозларни тўлиқроқ қамраб олиш учун APEX BANK дастлаб ҳам анъанавий, ҳам рақамли банк сифатида хизмат кўрсатади. Бу ҳақда UZCARD FORUM-2024 доирасида банк бошқарув раиси Б.Нуъмонов маълум қилди. Айни пайтда Тошкентда банкнинг учта савдо офиси ишламоқда ва яқин орада банк кенг турдаги хизматларни таклиф қилишни бошлайди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1860

Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🔄 Click тўққиз ойда 179 млрд сўм соф фойда олди

Click тўлов ташкилотининг тўққиз ойдаги соф фойдаси 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 37,5 фоизга ўсиб, 179,3 млрд сўмни ташкил қилди. Аввалроқ, Paynet'нинг шу даврдаги соф фойдаси 208 млрд сўмдан кўпроқ бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1858

Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

❗️Асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилди

Марказий банк Бошқарувининг 2024 йил 31 октябрда бўлиб ўтган йиғилишида асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, асосий ставка 2024 йил 25 июлда 0,5 фоиз бандга пасайтирилган ва 13,5 фоиз даражасида белгиланган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

💳 UZCARD ўсмирлар учун молиявий саводхонликни ривожлантиришга мўлжалланган махсус ўйинни ишлаб чиқди

UZCARD FORUM 2024 тадбирида 12 ёшдан бошлаб ўсмирлар учун ишлаб чиқилган махсус "Бизнес-код" ўйини тақдим этилди. Лойиҳа ёш авлодга шахсий молияни бошқариш кўникмаларини ҳосил қилиш ва ва тадбиркорлик тафаккурини ривожлантиришда ёрдам беради. Ўйинни турли воситалар ёрдамида кенг тарғиб қилиш кўзда тутилган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1854

Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

💳 Paynet тўққиз ойда 208 млрд сўмдан кўпроқ соф фойда олди

2024 йилнинг тўққиз ойида “PAYNET” АЖ ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 2 баробар кўп — 208,4 млрд соф фойда олди. Йил бошига нисбатан компания активлари 57 фоизга, капитали эса 55 фоизга ўсган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1853

Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Банкларнинг депозит базаси йил бошига нисбатан қандай ўзгарди — инфографика

Тижорат банкларининг депозит базаси йил бошига нисбатан 18,7 фоизга ёки 45,2 трлн сўмга ошди. Bankers.uz ҳар бир банкда депозитлар ҳажми (жисмоний ва юридик шахслар депозитлари қирқимида) қандай ўзгарганини таҳлил қилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1847

Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Давлат ва ҳокимият бошқарувида фаолият юритаётган банк соҳасининг собиқ ходимлари

Bankers.uz нашри ҳукумат таркибида, шунингдек давлат бошқарувининг турли органларида раҳбарлик лавозимида фаолият юритаётган банк соҳасининг собиқ вакиллари рўйхатини тузди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1840

Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Рақобат қўмитаси Davr Bank'га нисбатан молиявий жарима қўллади

Рақобат қўмитаси Davr Bank'нинг онлайн микроқарз ҳамда тадбиркорлар учун кредит маҳсулотлари ташқи рекламаларида ахборотлар тўлиқ берилмагани сабаб, банкка молиявий жарима қўллади. Бу — июль ойидан буён Қўмита томонидан реклама қонунчилиги бузилган деб топилган еттинчи банк ҳисобланади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1845

Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Ориент Финанс банк факторинг хизматини таклиф қилади

Факторинг — бизнес учун қулай ечим бўлиб, у орқали тадбиркор реализация қилган товар ва хизматлар учун тўловни дарҳол олиш имконини беради. Харидор эса сотиб олган товар/хизмат учун қарзини банкка тўлайди.

Факторинг олиш учун асосий шартлар: мижоз фаолияти камида 6 ой бўлиши, яхши кредит тарихи ва муддати ўтган қарзлар йўқлиги ҳисобланади.

Батафсил маълумот ofb.uz сайти ёки 4004 телефони орқали.

Ҳамкорлик асосида

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Микрокредитбанк ва "Қозоғистон Экспорт-кредит агентлиги" АЖ ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди

Келишув суммаси 10 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, унинг шартларига кўра, маблағлар икки давлат орасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, хусусан молиявий ресурсларга эҳтиёжи бор кичик ва ўрта бизнес субъектларига тақдим этилади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1837

Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

💳 UZCARD ва zypl.ai Ўзбекистонда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун қўшма корхона тузмоқда

UZCARD FORUM 2024 доирасида UZCARD ҳамда zypl.ai стартапи молия соҳасига сунъий интеллект технологияларини жорий қилишга ихтисослашган "1ziyo.ai" номи остида қўшма корхона ташкил этиш тўғрисида келишув имзоладилар. Янги лойиҳа икки томоннинг технологик имкониятларидан фойдаланиб, сунъий интеллект ечимларини яратишни мақсад қилган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1834

Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

💳 Шуҳрат Курбанов UZCARD ва HUMO терминалларининг интеграция жараёни бўйича изоҳ берди

HUMO тўлов тизими раҳбари Шуҳрат Курбанов икки тизим терминалларини интеграциялаш бўйича синов лойиҳаси айни пайтда 3 мингга яқин терминалларда олиб борилаётганини маълум қилди. Жараён бироз вақт талаб қилади ва унинг натижаларига қараб интеграция ишлари бутун Ўзбекистон бўйича татбиқ этилади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1864

Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

❗️2025 йилда долларнинг йиллик ўртача курси 13 250 сўм бўлиши прогноз қилинмоқда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўз прогнозларида кейинги йил долларнинг сўмга нисбатан ўртача йиллик курсини 13 250 сўм (2024 йиллик ўртача курсдан 4,8 фоизга юқори) даражасида кўрсатди. Эслатиб ўтамиз, доллар курси бу йил бошига нисбатан 3,5 фоизга ўсди, ўтган йилги ўсиш 8,8 фоиз бўлган эди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1863

Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🔄 Payme тўққиз ойда қарийб 187 млрд сўм соф фойда олди

Payme тўлов тизими 2024 йилнинг тўққиз ойида 186,9 млрд сўмдан ортиқ соф фойда кўрди. Мазкур кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 22,2 фоизга ёки салкам 34 млрд сўмга кўпроқдир. Аввалроқ, шу даврда Click 179 млрд сўм, Paynet эса 208 млрд сўм соф фойда олгани маълум бўлганди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1861

Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

❗️Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми 35 фоизга ошди — инфографика

2024 йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистонга хориждан жўнатилган пул маблағлари ҳажми 34,8 фоизга ошиб, 11,26 млрд долларни ташкил қилди. Транзакциялар бўйича Россия улуши олдинги йиллардагидан пасайган бўлса-да, ҳануз юқорилигича (77,7 фоиз) қолмоқда.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1859

Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

💳 "Уч марта огоҳлантирганмиз" — Марказий банк раиси UPay фаолияти вақтинча чекланишига изоҳ берди

Кеча бўлиб ўтган матбуот анжуманида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов "Humans Companies" АЖга қарашли UPay тўлов хизматининг лицензияси 6 ойга тўхтатилгани ҳамда ушбу ҳолат бўйича Humans Companies'нинг эътирозларига муносабат билдирди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1857

Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Марказий банк йиллик инфляция даражаси 9,5 фоиз атрофида бўлишини прогноз қилмоқда

Регуляторга кўра, инфляцияни оширувчи босимлар сақланиб қолаётгани сабаб, сўнгги чоракда нисбатан қатъий пул-кредит шароитлари таъсирида, инфляцион жараёнларнинг маълум даражада пасайиши юз беради. Натижада йил якунида умумий инфляциянинг 9,5 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1856

Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Венчур инвестициялар нима? Банклар ва бошқа ташкилотлар стартапларга инвестиция киритишни қандай бошлайдилар?

Жорий йил 9 ноябрь (шанба) куни Startup Garage'да шу мавзуда махсус семинар бўлиб ўтади. Тадбирда AloqaVentures, Sturgeon Capital, UzVC ва Uzcard Ventures каби мамлакатнинг энг йирик ва фаол венчур фондлари вакиллари қуйидаги йўналишлар бўйича сўзлаб беришади:

🔘Стартапларнинг анъанавий бизнесдан фарқи, стартапларга киритилган инвестициялар қанчалик даромадли?
🔘Венчур фондини инвестициялаш механизмлари ва муваффақиятли инвестициялар намуналари;
🔘Банклар ўзларининг биринчи стартапини топиши, унга инвестиция киритиши учун қанча вақт ва ресурс керак бўлади?

Семинарда қатнашиш нархи (нонушта, кофе-брейк ва сертификат билан бирга) жами 1 000 000 сўм. Жойлар сони чегараланган.

Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола

📞 +998781137172
🌐 @startupgarage_admin

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Ипотека банк хорижда саёҳат қилувчилар учун махсус Mastercard картасини таклиф қилмоқда

Мазкур карта билан хорижда тўлов амалга оширилганда, 3-14 кун ичида кешбэк олиш имконияти мавжуд. Кешбэк миқдори ресторан ва кафеларда 5 фоизни, такси хизматидан фойдаланганда 10 фоизни ташкил қилади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1852

Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Бизнесни ривожлантириш банки Қашқадарё вилоятига пресс-тур уюштирди

Бизнесни ривожлантириш банки жорий йилнинг 24-25 октябрь кунлари Қашқадарё вилоятига пресс-тур уюштирди. Пресс-тур давомида ОАВ вакиллари Яккабоғ туманидаги тадбиркорлик объектлари ва Қарши БХО фаолияти билан таништирилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1841

Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

💳 "UZCARD Sherdor" премиум картасининг тақдимоти ўтказилди

Ўтган ҳафта бўлиб ўтган UZCARD FORUM 2024 доирасида янги — "UZCARD Sherdor" премиум картасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Карта дастлаб Ориент Финанс банк билан ҳамкорликда эмиссия қилинади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1843

Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Бизнесни ривожлантириш банки томонидан тадбиркорларга факторинг хизмати кўрсатилмоқда

Жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб йўлга қўйилган факторинг хизмати ҳали янги бўлишига қарамай, оммалашиб бормоқда. Қарши шаҳри мисолида шу кунгача 10 дан ортиқ тадбиркорлар ушбу хизматдан фойдаланган. Бу ҳақда банкнинг Қашқадарё вилоятига уюштирган пресс-тури давомида маълум қилинган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1839

Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Халқ банки қимматбаҳо смартфон ютиб олиш мумкин бўлган акцияни эълон қилди

Акция доирасида банкнинг "xazna" иловасида 10 млн сўм ва ундан кўп миқдорда онлайн омонат расмийлаштирган мижозларнинг 50 нафари қимматбаҳо смартфон ва аксессуарларни ютиб олиши мумкин. Акция 2024 йилнинг 29 декабрига қадар давом этади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1842

Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

📱 Alif Uzbekistan АҚШ фондидан 10 млн доллар миқдорида инвестиция жалб қилади

Марказий Осиёдаги йирик финтех-команиялардан бири — Alif'нинг Ўзбекистондаги шўъба корхонаси яқин муддатда АҚШ фондидан 10 млн доллар инвестиция жалб қилади. Шунингдек, компания исломий қимматли қоғоз — сукук эмиссияси орқали 50 млн долларгача сармоя киритилишига эришмоқчи (видеодубляж — сунъий интеллект).

Батафсил: https://bankers.uz/news/1838

Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

💳 HUMO тўлов тизими тўққиз ойда қарийб 120 млрд сўм соф фойда олди

2024 йил 9 ойлик якунларига кўра, “Миллий банклараро процессинг маркази” АЖ (“HUMO” тўлов тизими)нинг соф фойдаси 119,3 млрд сўмдан ошди. Мазкур кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 42,5 фоизга кўпроқдир. Маълумот учун, HUMO'нинг 2023 йилдаги соф фойдаси 114,5 млрд сўм бўлганди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1835

Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Микрокредитбанк факторинг хизматини таклиф қилмоқда

Микрокредитбанк айланма маблағларга бўлган талабни тезкор қондириш усули — факторингни таклиф қилмоқда. Хизмат гаров талаб этилмаслиги ва расмийлаштириш жараёни соддалиги билан ажралиб туради. Факторинг 180 кунгача, миллий валютада, 6-8 фоизли дисконт ҳақи билан тақдим этилади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1833

Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube

Читать полностью…
Подписаться на канал