❗️Халқ банки ва Микрокредитбанк устав капитали оширилади
Президентнинг 2024 йил 2 апрелдаги ПҚ-149 - сонли Қарорига кўра, мақсадли дастурларни молиялаштириш учун республика бюджетидан Халқ банкига йўналтириладиган 2,027 трлн сўм ва Микрокредитбанкка йўналтириладиган 790 млрд сўм, шунингдек, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ушбу банкларга мос равишда йўналтириладиган 1,837 трлн сўм ва 1,233 трлн сўм миқдоридаги маблағлар банкларнинг устав капиталини оширишга йўналтирилади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1442
@bankers_uz
🏦 Ўзмиллийбанк республика бўйлаб ўз балансидаги мол-мулкларни сотувга чиқарди
Ўзмиллийбанк республиканинг турли ҳудудларида жойлашган, банк балансидаги мол-мулкларни "E-auksion" платформаси орқали сотувга чиқарди. Сотувга чиқарилган мол-мулкларнинг рўйхати, нархи ва бошқа маълумотларни батафсил Bankers.uz материалида ўқинг (ҳамкорлик асосида).
Батафсил: https://bankers.uz/news/1439
@bankers_uz
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган Акциядорлик- тижорат "Халқ банки" бошқаруви раиси Шуҳрат Атабаевни табриклаймиз! (1978 йил туғилган)
Шу муносабат билан, Шуҳрат Халдаровичга мустаҳкам соғлик, куч-қувват ҳамда меҳнат фаолиятида янги зафарлар тилаб қоламиз.
@bankers_uz
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки матбуот анжумани ўтказди — фото+видео ҳисобот
2024 йил 1 апрель куни "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБнинг 2023 йилдаги фаолияти якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда банк раҳбарияти, таркибий тузилмалар масъул ходимлари, жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1437
@bankers_uz
🏦 ASIA ALLIANCE BANK бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди
2020 йилдан буён "ASIA ALLIANCE BANK" АТБ Амалиёт бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Акмал Мансуров банк бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди. У кредитлаш, чакана бизнес ҳамда валюта амалиётларини назорат қилади. А.Мансуров 2003-2018 йилларда Ўзсаноатқурилишбанк тизимида, шу жумладан раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1434
@bankers_uz
🏦 АVО мобил иловаси 500 минг марта юклаб олинди
20 феврал куни ишга туширилган янги рақамли АVО банк мобил иловаси 500 минг марта юклаб олинди. Шунингдек, имтиёзли фоизсиз даврга эга "AVO Platinum" кредит картаси мобил иловага бўлган қизиқиш ортишига сабаб бўлди. Бу Ўзбекистонда кредит картаси мисолида инновацион молиявий хизматларга катта қизиқиш борлигини билдиради.
AVO иловаси 24/7 режимда қулай онлайн тўловларни амалга ошириш, картадан картага пул ўтказмалари ва ҳисобларни осонгина бошқариш имкониятини беради.
Иловани қуйидаги ҳавола орқали юклаб олиш мумкин.Ҳамкорлик асосида
Марказий банк билан ҳамкорликда "Асакабанк" АЖ тажрибаси мисолида тўлов тизимлари операторлари ҳамда тижорат банкларига ўқув-семинари ўтказилди
Жорий йилнинг 28 март куни Асакабанк Бош офисида Марказий банк ва Асакабанк томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда "Рақамли асрда хавфсизлик: киберхавфсизлик ва молиявий фирибгарликка қарши курашиш" мавзусида семинар ташкил этилди. Унда Марказий банк, Ички ишлар вазирлиги ҳамда дастур яратувчи хорижий ва маҳаллий компаниялар вакиллари, шунингдек, тўлов тизимлари операторлари ва тижорат банклари вакиллари иштирок этишди.
Батафсил
Манба: Асакабанк Матбуот маркази
Бир неча давлат банкларининг коррупцияга қарши курашиш фаолияти "яхши" деб баҳоланди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги "Давлат идораларининг коррупцияга қарши курашишдаги фаолияти самарадорлиги рейтинги"ни эълон қилди. Рейтингда ташкилот ва идораларнинг мазкур йўналишдаги ишлари самарадорлиги 100 баллик тизимда баҳоланган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1430
@bankers_uz
🏦Халқаро карталарингизни Ipak Yo’li Banki’нинг банкоматларида тўлдиринг !
Энди бошқа банкларнинг Visa ва Mastercard карталарига эгалик қилувчи мижозлар Ipak Yo’li Banki банкоматларида пасайтирилган фоизларда (0,5 фоиз) шу тоифадаги карталарини тўлдиришлари мумкин.
Акциянинг амал қилиш муддати: 25 мартдан 30 сентябрга қадар
Батафсил маълумотларни банк сайтидан олишингиз мумкин.
Қўшимча саволлар учун: @ipaksupport
Instagram | Telegram | App | Реклама
🏦 Февраль ойида муаммоли кредитлар миқдори ошишда давом этган
Маълумотларга кўра, февраль ойида Ўзбекистон банкларида муаммоли кредитлар (NPL) ҳажми яна 836 млрд сўмга кўпайиб, 20,8 трлн сўмга (улуши 4,4 фоизга) етган. NPL нинг миқдорий катта ўсиши давлат банкларидан БРБ (+547 млрд сўм) ва ЎзСҚБ (+300 млрд сўм)да, хусусий банклардан Ипотека-банкда (+250 млрд сўм) кузатилган.
Банкларнинг кредит портфели ҳамда муаммоли кредитлар улуши динамикаси ҳақида Bankers.uz материалида ўқинг.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1428
@bankers_uz
🏦 Tenge Bank'да бошқарув раиси ўзгарди
2021 йил март ойидан "Tenge Bank" АТБ бошқарув раиси лавозимида ишлаб келган Талгат Аюпов лавозимини тарк этди. Унинг ўрнига МБ билан келишилгандан сўнг Бейбит Фалеев тайинланади.
Бейбит Фалеeв (1979 й. т.) қозоғистонлик банк соҳаси мутахассиси. 2003 йилдан Halyk Bank тизимида, хусусан банкнинг вилоят филиалларида раҳбарлик лавозимларида, шунингдек департамент директори лавозимида ишлаган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1424
@bankers_uz
🏦 Ҳурматли ватандошлар!
Сизни юртимизнинг янгиланиш фасли баҳор ҳамда ажойиб байрам «Наврўз» айёми билан чин дилдан қутлаймиз! Ушбу шодиёнада қувонч, шодлик ва байрамона кайфият сизни асло тарк этмасин!
Бугунги Наврўз айёмини кўтаринки кайфиятда ўтказишингизни тилаб, ҳурмат билан Garant bank!
🟦 “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ балансидаги мол-мулкларни “E-auksion” орқали кредит маҳсулоти ва бўлиб тўлаш шарти асосида сотиб олинг!
🟢 Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, Навбаҳор кўчаси, 240-уй - Ишлаб чиқариш биноси ва МДФ ишлаб чиқариш ускунаси 12 млрд 135 млн сўм. Тўлов шакли: 7 йил муддатга, 15% бошланғич тўлов (батафсил)
🟢 Бухоро вилояти, Когон шаҳри, Сайил Амир кўчаси, 90-уй - Бино 1 млрд 482 млн сўм. Тўлов шакли: 100% нақд (батафсил)
🟢 Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани, Нагахон қишлоғи - Товуқхона комплекси 38 млрд 741 млн сўм. Тўлов шакли: 5 йил муддатга, 30% бошланғич тўлов (батафсил)
🟢 Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Р.Узоқова кўчаси - Соғломлаштириш маркази биноси 3 млрд 152 млн сўм. Тўлов шакли: 5 йил муддатга, 30% бошланғич тўлов (батафсил)
🟢 Хоразм вилояти, Урганч тумани, Оёқ-боғ маҳалласи - Иссиқхона комплекси 2 млрд 581 млн сўм. Тўлов шакли: 1 йил муддатга, 30% бошланғич тўлов (батафсил)
🟢 Хоразм вилояти, Хива шахри, Охунбобоев кўчаси, 77А-уй - Бино-иншооти 2 млрд 525 млн сўм. Тўлов шакли: 100% тўлов (батафсил)
🟢 Хоразм вилояти, Урганч тумани, Зафаробод кўчаси, 2/18-уй - Нотурар биноси 1 млрд 718 млн сўм. Тўлов шакли: 100% тўлов (батафсил)
🟢 Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Мажнунтол кўчаси, 2А-уй - Нотурар биноси 1 млрд 566 млн сўм. Тўлов шакли: 100% тўлов (батафсил)
🟢 Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани, Шеробод маҳалласи - Паррандачилик биноси 1 млрд 542 млн сўм. Тўлов шакли: 5 йил муддатга, 30% бошланғич тўлов (батафсил)
🟢 Хоразм вилояти, Тупроққалъа тумани, Муҳаббат маҳалласи,
8-уй - Маиший хизмат кўрсатиш биноси 1 млрд 313 млн сўм. Тўлов шакли: 100% тўлов (батафсил)
Ҳамкорлик асосида
@bankers_uz
🏦 Туронбанк республика бўйлаб балансидаги мол-мулкларни сотувга чиқарди
Туронбанк 12 та ҳудуддаги ўз балансидаги жами 43 та мол-мулкни сотувга чиқарганини эълон қилди. Мол-мулклар нархлари ва бошқа батафсил маълумотларни Bankers.uz материалида ўқинг.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1422
Ҳамкорлик асосида
@bankers_uz
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "Universalbank" акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси Алишер Буваназаровни табриклаймиз! (1985 йил туғилган).
Шу муносабат билан, Алишер Анваровичга куч-қувват, мустаҳкам соғлиқ ҳамда келгуси иш фаолиятида омадлар тилаб қоламиз!
@bankers_uz
🏦 Туронбанк йил охирига қадар ўз процессинг марказини ишга туширади
Туронбанк 2024 йил охирига қадар ўз процессинг марказини ишга туширади. Бу ҳақда 29 март куни бўлиб ўтган Туронбанкнинг 2023 йил фаолияти якунлари ҳамда 2024 йилги режалари мавзусидаги анжуманда қатнашган банк раҳбарияти вакиллари маълум қилди. Шунингдек, анжуманда Bankers.uz мухбири банкда хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, ребрендинг эҳтимоли ва бошқа бир нечта саволларга жавоб олди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1441
@bankers_uz
Президент Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгаши сессиясида банкларга қандай топшириқлар берди?
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида нутқ сўзлаган Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорликка кўмаклашиш, иш ўринлари яратиш ва янги лойиҳаларни амалга оширишда банкларнинг ўрни муҳимлиги ҳақида гапирди. Хусусан, "банклар замонавий фикрлаб, шундай мижозлар билан ишлаши, уларни йириклаштиришга кўмаклашиши" кераклигини таъкидлади.
Батфасил: https://bankers.uz/news/1440
@bankers_uz
Янгийўл туманида 3,1 млрд сўм имтиёзли кредит талон-торож қилингани аниқланди
Тошкент вилояти, Янгийўл туманида фермер хўжалиги масъул шахслари имтиёзли кредит маблағлари ҳисобига харид қилинган 175 бош чорва молларини нақд пулга сотиб юбориб, жами 3,1 млрд сўмни ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1438
@bankers_uz
🏦 Трастбанк "Ўзбекистоннинг энг яхши брендлари" рўйхатига киритилди
Англиянинг халқаро нуфузли "Brand Finance" компанияси томонидан илк бор Ўзбекистоннинг ТОП-10 брендлари рўйхати эълон қилинди. Унга кўра, "Трастбанк" хусусий акциядорлик банки "етакчи учталик"дан ўрин олди (ҳамкорлик материали).
Батафсил: https://bankers.uz/news/1436
@bankers_uz
❗️Давлат банкларининг "очиқлик индекси"даги ўрни эълон қилинди
Антикоррупция агентлиги 2023 йил якуни бўйича давлат идора ва ташкилотларининг "очиқлик индекси"ни эълон қилди. Унда Ўзбекистондаги 10 та давлат банкидан 6 таси "яшил", 3 таси "сариқ" ҳамда 1 таси "қизил" рўйхатда қайд этилган. Рейтингга янги қўшилган Марказий банкнинг очиқлик индекси энг юқори кўрсаткични қайд этган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1435
@bankers_uz
🏦 "HAYOT BANK" АЖ бошқарувида ўзгаришлар юз берди
"HAYOT BANK" АЖ ташкил топган вақт — ўтган йил март ойидан буён банк бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Зохид Алимов банк Кузатув кенгаши аъзоси этиб сайланди. Шу муносабат билан бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажариш бошқарув раиси ўринбосари Одил Пулатов зиммасига юклатилди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1432
@bankers_uz
❗️Тўртта банк устав капиталини минимал талаб даражасига етказолмаслиги мумкин
Қонунчиликка киритилган ўзгартиришларга кўра, 2024 йилнинг 1 апрелидан тижорат банклари устав капиталининг энг кам миқдори 350 млрд сўм бўлиши белгиланган. МБ маълумотларида 1 март ҳолатига 9 та банк ушбу талабни бажармагани қайд этилган. Bankers.uz мазкур банкларда устав капиталини ошириш бўйича амалга оширилаётган чоралар билан қизиқди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1431
@bankers_uz
🏦 Ўзбекистондаги ТОП-10 микромолия ташкилотлари — Bankers.uz таҳлили
Яқинда Ўзбекистонда микромолия банклари фаолиятига рухсат берилиши мумкинлиги маълум қилинди. Шундан келиб чиқиб, айрим етакчи микромолия ташкилотларининг микромолия банкига айланиш эҳтимоли йўқ эмас. Bankers.uz Ўзбекистонда етакчи микромолия ташкилотлари қайсилар эканлигини ўрганди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1429
@bankers_uz
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви раиси — Мамаризо Нурмуратовни табриклаймиз! (1960 йил туғилган)
Шу муносабат билан, Мамаризо Бердимуратовичга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, шунингдек, ушбу масъулиятли лавозимда куч-қувват ҳамда муваффақиятлар тилаб қоламиз.
@bankers_uz
🏦 "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ балансидаги мол-мулкларни "E-auksion" савдо платформаси орқали бўлиб тўлаш шарти билан таклиф қилмоқда
🔴 Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани, Туялас МФЙ, Туялас кўчаси 5-уй, бино-иншоoт — 3 млрд 682 млн сўм. Тўлов шакли: 18 ой муддатга, 10 % бошланғич тўлов. (батафсил)
🔴 Жиззах вилояти, Зарбдор тумани, Шодлик МФЙ 96-уй, ғишт ишлаб чиқариш цехи — 1 млрд 700 млн сўм. Тўлов шакли: 5 йил муддатга, 30 % бошланғич тўлов. (батафсил)
🔴 Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Шодлик МФЙ, Қипчоқ кўчаси 23/1-уй, нотурар бино — 8 млрд 960 млн сўм. Тўлов шакли: 5 йил муддатга, 20 % бошланғич тўлов. (батафсил)
🔴 Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани, Жарқўрғон кўчаси 132-уй, нотурар бино — 2 млрд 278 млн сўм. Тўлов шакли: 5 йил муддатга, 10 % бошланғич тўлов. (батафсил)
🔴 Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, И.Каримов кўчаси, махсус техника — 408 млн сўм. Тўлов шакли: 3 йил муддатга, 10 % бошланғич тўлов. (батафсил)
🔴 Наманган вилояти, Учкўрғон тумани, Кугай МФЙ, Янги кўчаси 10-уй, нотурар бино — 1 млрд 954 млн сўм. Тўлов шакли: 5 йил муддатга, 15 % бошланғич тўлов. (батафсил)
🔴 Наманган вилояти, Учкўрғон тумани, Кўприкбоши кўчаси 33-уй, нотурар бино — 125 млн сўм. Тўлов шакли: 1 йил муддатга, 15 % бошланғич тўлов. (батафсил)
🔴 Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Ш.Рашидов кўчаси 52-уй, нотурар бино — 1 млрд 689 млн сўм. Тўлов шакли: 2 йил муддатга, 25 % бошланғич тўлов. (батафсил)
🔴 Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Ўзбекистон шох кўчаси 1-уй, 36-хонадон, турар жой — 760 млн сўм. Тўлов шакли: 15 йил муддатга, 25 % бошланғич тўлов. (батафсил)
🔴 Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Ўзбекистон шох кўчаси 1-уй 80-хонадон, турар жой — 692 млн сўм. Тўлов шакли: 15 йил муддатга, 25 % бошланғич тўлов. (батафсил)
🔴 Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Ўзбекистон шох кўчаси 1-уй 18-хонадон, турар жой — 508 млн сўм. Тўлов шакли: 15 йил муддатга, 25 % бошланғич тўлов. (батафсил)
🏦 Микрокредитбанк "Tashkent city" ҳудудидаги мажмуани сотувга қўйди
Микрокредитбанк кредит гарови сифатидаги мол-мулк — "Tashkent city" ҳудудида жойлашган, жами қарийб 10 минг кв. метр майдонга эга кўп қаватли турар-жой, савдо, таълим ва соғломлаштириш мажмуасини 130,4 млрд сўм бошланғич нарх билан сотувга қўйди. Ҳисоб-китобларга кўра мажмуанинг бир квадрат метри тахминан 13 млн сўм нархга тўғри келмоқда.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1425
@bankers_uz
🏦 Ўзбекистонда кафолатлар бериш ташкилотлари фаолиятига рухсат берилиши мумкин
Марказий банк нобанк кредит ташкилоти институти — кафолатлар бериш ташкилотлари (КБТ) бўйича қонун лойиҳаси тайёрланаётганини маълум қилди. Улар акциядорлик жамияти шаклида, камида 100 млрд сўм устав капитали билан ташкил этилади.
КБТлар қарздорнинг банк олдидаги мажбуриятларини бажариш бўйича кафолатлар (кафилликлар) бериш ҳамда қонунчиликда кўрсатилган бошқа хизматларни кўрсатади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1423
@bankers_uz
❗️Микромолия банклари бир фуқародан кўпи билан 200 млн сўм омонат жалб қилиши мумкин бўлади
Ўзбекистонда фаолиятига рухсат берилиши кўзда тутилаётган микромолия банклари тегишли чекловлар билан ишлайди. Бу ҳақда бугун бўлиб ўтган семинарда МБ Департамент директори Санжар Носиров маълум қилди. Хусусан, ушбу банклар бир фуқародан 200 млн сўмдан ошмаган миқдорда омонат қабул қилиши, бир қарздор ёки ўзаро қарздорлар гуруҳига кўпи билан 5 млрд сўм кредит бера олиши мумкин бўлади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1421
@bankers_uz
🏦 Капиталбанкда ходимларни тайёрлаш академияси очилди
Капиталбанк 3000 дан ортиқ банк ходимларини ўқитиш имконини берувчи ўқув марказини ишга туширди. Ўқув дастури банк ходимларининг эҳтиёжлари ва иш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, офлайн ва онлайн тарзда, ўзбек ва рус тилларида олиб борилади. Академияда сиғими 55 кишигача бўлган конференция зали ҳамда умумий сиғими 120 нафар тингловчига мўлжалланган ўқув синфлари мавжуд.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1420
@bankers_uz
🏦Ipak Yo’li Banki’дан доллардаги омонат — йиллик 6% ставкали
Ушбу омонат турини нақд пул билан тўлдириш, шунингдек, Ipak Yo‘li Mobile иловаси орқали унинг ҳолатини кузатиб бориш мумкин. Албатта, доллардаги омонат ҳар йили барқарор даромад олиш учун қулай.
❗️Омонатни очиш Ipak Yo’li Banki филиалларида амалга оширилади.
Батафсил маълумот банк расмий сайтида.
Мижозларни қўллаб-қувватлаш хизмати: @ipaksupportҲамкорлик асосида