📈 Ўзбекистонда банкларнинг хусусийлаштирилиши кечикиши мумкин — Fitch вакили
Fitch Ratings компанияси вакили Павел Каптел Тошкентдаги конференцияда Ўзбекистонда давлат банкларининг хусусийлаштирилишига эътибор қаратди. Унинг таъкидлашича, банкларнинг сотув олди тайёргарликлари кенг кўламли бўлгани сабабли, ҳали ҳам давом этмоқда. Эксперт Ўзсаноатқурилишбанк ва Асакабанк хусусийлаштирилиши белгиланган муддатдан кечикиши мумкинлигини қайд этди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1419
@bankers_uz
🟦 “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ балансидаги мол-мулкларни “E-auksion” орқали кредит маҳсулоти ва бўлиб тўлаш шарти асосида сотиб олинг!
🔵 Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Чилонзор-30 - Рангли металларга ишлов бериш ускуналари 16 млрд 560 млн сўм. Тўлов шакли: 3 йил муддатга, 35% бошланғич тўлов (батафсил)
🔵 Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Етти Чинор кўчаси, 60-уй - Меҳмонхона биноси 13 млрд 617 млн сўм. Тўлов шакли: 4 йил муддатга, 25% бошланғич тўлов (батафсил)
🔵 Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Мойқўрғон кўчаси, 276-277-уй - Турар жой 6 млрд 325 млн сўм. Тўлов шакли: 100% тўлов (батафсил)
🔵 Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Қоронқул Чинор боғи, Буш кўчаси, 10-12-уй - Уй-жой (дача) 4 млрд 045 млн сўм. Тўлов шакли: 3 йил муддатга, 30% бошланғич тўлов (батафсил)
🔵 Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани, Гулистон МФЙ - хизмат кўрсатиш биноси 2 млрд 269 млн сўм. Тўлов шакли: 3 йил муддатга, 30% бошланғич тўлов (батафсил)
Ҳамкорлик асосида
@bankers_uz
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси рекорд қайд этди
Марказий банк 14 март учун эълон қилган валюталар курсида долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 12,01 сўмга кўтарилиб, янги рекорд кўрсаткич — 12 546,02 сўмни қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг августида доллар курси бирданига 408 сўмга кўтарилиб, 12 минг сўмлик чегарадан ўтганди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1416
@bankers_uz
🏦 Февраль ойида Марказий банк учта тижорат банкига жарима қўллади
Марказий банк меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши таъминланмаганлиги сабабли феврал ойида 3 та банкка нисбатан жарима санкцияси қўллаган. Шунингдек, 5 та банк ва ипотекани қайта молиялаштириш компанияси чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1414
@bankers_uz
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки Ямагата университети билан шартнома имзолади
Жорий йилнинг 7 март куни Токио шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон - Япония бизнес форуми давомида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Бошқаруви раиси Сахи Аннакличев ва Ямагата университети президенти Хедитоши Тамате ўртасида келишув имзоланди. Келишувга мувофиқ, республикамиздаги 10 минг нафар тадбиркор Япония тажрибаси асосида ўқитилади ва менторлар тайёрланади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1413
@bankers_uz
🏦Ziraat Bank Uzbekistan Венгриянинг Эксимбанки билан ҳамкорлик шартномасини имзолади
"Ziraat Bank Uzbekistan" АЖ Венгрия давлати билан импорт ва экспорт йўналишида бизнесига эга тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида, мамлакатнинг етакчи банкларидан бири — "Eximbank" (Эксимбанк) билан ҳамкорлик шартномасини имзолади.
Келишув банкларга савдони молиялаш, халқаро ва маҳаллий амалиётларни соддалаштириш, узоқ муддатли кредитлаш имкониятини яратади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1409
@bankers_uz
🏦 Ўзбекистон банк тизимида фаолият олиб бораётган ТОП аёллар*
Bankers.uz Ўзбекистон банк тизимида юқори ва масъулиятли лавозимларда меҳнат қилаётган, шунингдек, ўз билими, тажрибаси ва профессионаллиги билан тизим жамоаси орасида танилган аёл ходимларнинг рўйхатини тузиб чиқди.
Рўйхат банклар тақдим этган ахборотлар, шунингдек, банк тизими мутахассислари кузатувлари асосида шакллантирилган.
Таҳририят Ўзбекистон банк тизимида меҳнат қилувчи ҳар бир аёл ходим ушбу рўйхатдан ўрин олишга муносиб, деб ҳисоблайди ва ушбу фурсатдан фойдаланиб тизим аёлларини бугунги байрам билан муборакбод этади.
* Изоҳ: Давлат банклари ва бошқа банклар бўйича рўйхат алоҳида тузиб чиқилган.
@bankers_uz
🏦 Урганчда "Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази" иш бошлади — фото
“Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури ижроси доирасида Хоразм вилоятида “Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокимлиги, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ва “Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси" раҳбарияти, ОАВ ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг тегишли қарорига кўра, "Бизнесни ривожлантириш банки" томонидан ҳудудларда 14 та шундай марказлар фаолияти йўлга қўйилган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1404
@bankers_uz
🏦 Асакабанк водийдаги бир нечта мол-мулкларни бўлиб тўлаш эвазига сотувга чиқарди
"Асакабанк" АЖ ўз балансида бўлган, Андижон вилоятининг Асака ва Избоскан туманлари ҳамда Асака шаҳридаги, Наманган вилоятининг Наманган шаҳридаги, шунингдек Фарғона вилоятининг Учкўприк, Данғара, Олтиариқ туманлари ҳамда Қўқон ва Қувасой шаҳарларидаги бир нечта мол-мулкларни "e-auksion" платформаси орқали, бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олишни таклиф қилмоқда.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1402
@bankers_uz
Қашқадарёда МЧЖ раҳбари 1,2 млрд сўм кредит маблағларини нақдлаштириб олгани аниқланди
Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида МЧЖ раҳбари банкдан ажратилган 1,5 млрд сўм кредит маблағлари эвазига шартномада кўрсатилган қурилиш моллари ва темир-бетон маҳсулотларини сотиб олмасдан, ушбу маблағларнинг 1,2 млрд сўмини бошқа МЧЖга ўтказиш орқали нақдлаштириб олгани аниқланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1399
@bankers_uz
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "HAYOT BANK" АЖ бошқаруви раиси Зоҳид Алимовни табриклаймиз! (1984 йил туғилган)
Шу муносабат билан, Зоҳид Закиржановичга куч-қувват, мустаҳкам соғлиқ ҳамда келгуси иш фаолиятида янги зафарлар тилаб қоламиз!
@bankers_uz
💳 💳 Ўзбекистонда UnionPay-HUMO кобейджинг карталари ишга туширилади
28 февраль куни Хитойнинг Шанхай шаҳрида "UnionPay International" компанияси ҳамда HUMO тўлов тизими раҳбарлари Ўзбекистонда нақд пулсиз тўловлар бозорини биргаликда ривожлантириш, хусусан "UnionPay-HUMO" кобейджинг картасини ишга туширишни кўзда тутувчи меморандумни имзоладилар.
Мазкур кобейджинг карталар мижозларни хорижий давлатларга, жумладан, Хитойга саёҳат қилишларида кенг тўлов имкониятларини тақдим этади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1395
@bankers_uz
Банкларда муаммоли кредитлар миқдори 20 трлн сўмдан ошди
Ўзбекистон банкларидаги муаммоли кредитлар қолдиғи январь ойида қарийб 3,4 трлн сўмга кўпайиб, унинг жами миқдори 20 трлн сўмга етган. NPL'нинг кредит портфелдаги улуши эса 4,3 %ни ташкил қилган.
Муаммоли кредитлар асосан давлат банкларида, хусусан ЎзСҚБ (+906 млрд сўм), БРБ (+423 млрд сўм), Ўзмиллийбанк (+422 млрд сўм) ва Алоқабанк (+272 млрд сўм) да, шунингдек, собиқ давлат банки — Ипотека-банк (+1 трлн сўм) да нисбатан кўпроққа ўсган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1394
@bankers_uz
🏦 MKBANK янги иш ўрни яратган тадбиркорлар учун имтиёзли ставкаларда кредит ажратмоқда
Банк томонидан тадбиркорлик субъектларига кредит учун махсус имтиёзлар тақдим этилмоқда. Бунда, кредит фоизи:
➖ 5 тадан 10 тагача ишчи ўрни – 1 фоиз;
➖ 10 тадан 20 тагача ишчи ўрни – 1,5 фоиз;
➖ 20 ва ундан кўп ишчи ўрни – 2 фоизга пасайтириб берилади.
Кредит миллий валютада ажратилади.
☎️ Батафсил маълумот — 1285 рақамида.
Ҳамкорлик асосида
🏧 Тошкентда "АТМ: Бизнес ва хавфсизлик" мавзусида семинар бўлиб ўтди — фотоҳисобот
20 февраль куни Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида BS/2 компанияси ташаббуси билан семинар ўтказилди. Семинарда 20 га яқин банк ҳамда тўлов тизимларидан жами 100 дан ортиқ иштирокчи қатнашди. Тадбирда илк бор BS/2 компанияси сиғими 18 000 банкнотгача бўлган янги — "DN Series 400V" қайта ишловчи банкоматни тақдим этди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1391
@bankers_uz
Президент тадбиркорликни ривожлантиришда банкларнинг ўрни сезилмаётганини танқид қилди
Президентнинг бугун Сирдарё вилоятига ташрифи давомида Сайхунобод туманидаги маҳаллалардан бирида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда Шавкат Мирзиёев давлат банкларга катта ресурслар ажратаётган бўлса-да, туманда тадбиркорликни ривожлантиришда банкларнинг ўрни сезилмаётганини танқид қилди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1418
@bankers_uz
❗️Асосий ставка йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолди
Марказий банк бошқаруви 14 мартда бўлиб ўтган йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарор қабул қилди.
Эслатиб ўтамиз, асосий ставка 25 январдаги йиғилишда ҳам 14 фоиз даражасида қолдирилганди.
@bankers_uz
🏦 Муроджон Ёқубов Микрокредитбанк Чакана бизнес департаменти директори этиб тайинланди
"Микрокредитбанк" АТБ бошқарув раисининг тегишли буйруғига кўра, Муроджон Ёқубов банкнинг Чакана бизнес департаменти директори лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар М.Ёқубов банкда Маркетинг ва реклама бошқармаси бошлиғи вазифасини бажариб келаётганди.
Муроджон Ёқубов 2012 йил Банк-молия академиясини ҳамда 2020 йил Давлат бошқаруви академияси магистратурасини тамомлаган.
@bankers_uz
💳UZCARD янги контактсиз карталарининг амал қилиш муддати энди 5 йил !
2024 йил 1 мартдан UZCARD NFC (5614*** рақам билан бошланувчи) карталари банклар томонидан 5 йиллик амал қилиш муддати билан эмиссия қилина бошланди.
Карталарнинг амал қилиш муддатини 5 йилгача узайтириш фойдаланувчиларга қўшимча қулайлик яратади, хусусан бу — картани тез-тез алмаштириш ҳақида ташвишланмай маблағни узоқроқ хавфсиз сақлаш имконини беради.
@bankers_uz
❗️Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари йил бошига нисбатан қарийб 2,4 млрд долларга камайди
Марказий банк бир ойлик "танаффус"дан сўнг очиқлаган маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари йил бошидаги 34,6 млрд доллардан 1 мартга келиб 32,2 млрд долларгача камайган. МБ мазкур ҳолатни "мавсумий тусга эга" дея, мамлакатнинг 2019 йилда чиқарилган суверен еврооблигациялар бир қисмининг сўндирилиши билан изоҳлаган.
Таққослаш учун: захираларимиз 2023 йил давомида 1,2 млрд долларга камайган эди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1412
@bankers_uz
Сирдарёда вилоят ҳокими ўринбосари ва туман ҳокимлигига банкирлар тайинланди
Халқ банки Сирдарё вилоят филиали раҳбари лавозимида ишлаган Абдураҳим Умаров (расмда чапда) Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Микрокредитбанк Сирдарё вилоят ҳудудий филиали раҳбари лавозимида ишлаб келган Комил Муллажонов (расмда ўнгда) эса Сайхунобод тумани ҳокими этиб тайинланди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1408
@bankers_uz
🏦 ANORBANK'да 2023 йил якунлари — ҳисобот ва инфографика
2023 йил якунларига кўра ANORBANK олдинги йилга нисбатан қарийб 3,5 баробар кўп — 139,5 млрд сўм соф фойда олди. Банк мобил иловасини юклаб олишлар сони 7,8 млндан ошди. ANORBANK аҳоли омонатлари ҳажми бўйича ТОП-10 та банк, жисмоний шахсларнинг кредитлари бўйича эса ТОП-15 банклар қаторига кирди.
ANORBANK'нинг ўтган йил сарҳисоби жамланган шу ва бошқа кўрсаткичлари билан Bankers.uz материалида танишинг.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1405
@bankers_uz
🏦 Hamkorbank 50 млрд сўмлик облигацияларни сотувга чиқаради
"Hamkorbank" АТБ ресурс базани ошириш мақсадида корпоратив облигацияларни муомалага чиқармоқда. 50 минг дона облигациянинг ҳар бирининг номинал қиймати 1 млн сўм этиб белгиланган бўлиб, улар жами 50 млрд сўмга сотилиши белгиланган.
Йиллик тахминан 22 фоиз дисконт устама ҳисобланувчи облигацияларни жойлаштириш билан "HBCapital" МЧЖ инвестиция воситачиси шуғулланади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1403
@bankers_uz
🏦 Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси "очиқ эшиклар куни"ни ўтказди
Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси томонидан Ўзмиллийбанк Тошкент шаҳар филиалида "Очиқ эшиклар куни" ташкил қилинди. Унда Марказий банк томонидан жорий қилинган Коррупцияга қарши менежмент тизими талаблари доирасида олиб борилган ишлар бўйича маълумот берилди.
Тадбирда Бош бошқарма, Ўзмиллийбанк ҳамда иштирокчилар томонидан мавзуга доир муҳокамалар бўлиб ўтди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1401
@bankers_uz
🏦 Туронбанк "Banking Technology" компанияси билан ҳамкорликда UZCARD тизимида ишловчи янги терминалларни ишга туширди
Терминал банкнинг "Colvir" автоматлаштирилган банк тизими билан интеграция қилингани сабабли, тўлов суммаси ва мақсади автомат равишда терминалда шаклланади. Шунингдек, бир терминалнинг ўзида валюта айирбошлаш, кирим ва чиқим, коммунал тўловлар ҳамда бошқа амалиётларни бажариш мумкин.
Бу хизмат кўрсатиш ва амалиёт ўтказиш тезлигини янада ошишига сабаб бўлади.
@bankers_uz
🏦 Бизнесни ривожлантириш банкининг "Бизнес портал"ига қиймати 5 трлн сўмдан кўпроқ бўлган аризалар келиб тушди
“Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасидаги “Бизнес портал”га умумий лойиҳа қиймати 5 трлн сўмдан кўпроқ бўлган 52 мингта аризалар келиб тушган.
Шу кунга қадар 21 155 та, умумий қиймати 2 трлн сўмдан ортиқ лойиҳалар скоринг босқичида ижобий баҳоланди. Мазкур жараён инсон омили иштирокисиз амалга оширилаётгани алоҳида қайд этилди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1396
@bankers_uz
🏦 Асакабанкдан акция: Чемпионлар Лигаси финалига иккита чипта, шунингдек, бепул парвоз ва Лондонда истиқомат қилиш имконияти!
Асакабанк Европа футболининг нуфузли мусобақаси муносабати билан "350 минг сўм эвазига UEFA Чемпионлар Лигаси финалига" акцияси бошланганини эълон қилди! Акцияда банкнинг Mastercard карта эгалари иштирок этади.
Акция шартлари:
➖ Асакабанк Mastercard карталаридан бирининг эгаси бўлишингиз лозим.
➖ Ушбу картадан 350 000 сўм ёки $30 харид эвазига ютиш учун 1 имкониятга эга бўласиз.
➖ Харидлар қанча кўп бўлса, ғалаба қозониш имконияти шунчалик юқори бўлади!
Акция ғолиби UEFA Чемпионлар лигаси финалига иккита чипта, шунингдек, бепул парвоз ва Лондонда истиқомат қилиш имкониятига эга бўлади.
Акция 31 мартгача давом этади. Ғолиблар 8 апрель куни эълон қилинади!
Mastercard картасини Асакабанкнинг исталган филиалига ташриф буюриш ёки мобил илова орқали картага буюртма бериш орқали очиш мумкин.
Кўпроқ маълумот 👉 @pressa_asakabank
Ҳамкорлик асосида
🏦 Мадад Инвест банк бош офиси Тошкент шаҳрига кўчирилмоқда
Банк уставига киритилаётган ўзгаришларга кўра, унинг янги манзили сифатида Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам 6-тор кўчаси, 9-уй кўрсатилган. Мадад Инвест банк бош офиси манзили шу кунга қадар Фарғона шаҳрида рўйхатга олинган эди.
Шунингдек, МБнинг тегишли хати билан банк кузатув кенгаши раиси лавозимига Шерзод Хаджизадаевнинг тасдиқланишига розилик берилган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1393
@bankers_uz
🏦 "Евроосиё банки" АЖ бошқаруви раиси ким эканлиги маълум бўлди
Январь ойида лицензия олган "Евроосиё банки" АЖ бошқаруви раиси этиб қозоғистонлик банк мутахассиси Канат Абеуов тайинланган. К.Абеуов меҳнат фаолияти давомида Евроосиё банкининг Қозоғистондаги офисида, шунингдек, Delta Bank'ларда Ғазначилик йўналишига раҳбарлик қилган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1392
@bankers_uz
🏦 Агробанк янги — "Agrobank Mobile" номли мобил иловасини ишга туширди
Агробанк қулай интерфейсли ва кўпроқ хизматлардан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлган янги иловаси — "Agrobank Mobile"ни ишга туширди. Банк ўзининг эски иловасидаги хизматлардан фойдаланишни босқичма-босқич тўхтатган ҳолда, мижозларга янги иловани тарғиб қила бошлаган.
Илова Play Market ва App Store платформаларида мавжуд.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1390
@bankers_uz