🏦 ANORBANK Қарши филиали ишга таклиф қилади
Бугун — 1 февраль куни соат 11:30 дан 20:00 гача Қарши шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 1/175- уй манзилида жойлашган "Grand Sarbon" меҳмонхонасида банк вакиллари томонидан очиқ эшиклар куни ўтказилади.
Банк иши бўйича мутахассислар қуйидаги вакансиялар бўйича суҳбатдан ўтишлари мумкин:
- Сотув офиси бошлиғи;
- Корпоратив сотув бўлим бошлиғи;
- Юридик шахсларни кредитлаш бўйича етакчи мутахассис.
Вакансия ҳақида батафсилроқ: @anorbank_hr, +998992453636
🏦 Микрокредитбанк 50 млн евролик гибрид кредит линиясини жалб қилди
“Микрокредитбанк” АТБ Халқаро йирик банклар — Barclays PLC ва Bank of New York Mellonдан 50 млн ЕВРО миқдоридаги кредит линиясини жалб қилди.
Бу — Barclays PLC банкининг Марказий Осиёдаги илк иштироки бўлиб, Микрокредитбанкнинг халқаро даражадаги стратегик ҳамкорлик борасидаги муҳим битим ҳисобланади.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1363
@bankers_uz
🏦 Ўзбекистон банкларининг жами ва устав капитали — инфографика
Маълумотларга кўра, 2023 йил якунига кўра, Ўзбекистон банкларининг жами капитали 97 трлн 79 млрд сўмни, устав капитали эса 68 трлн 643 млрд сўмни ташкил қилди.
1 трлн сўмдан ортиқ жами капиталга эга банклар 20 тани ташкил қилган, улардан 14 тасининг устав капитали ҳам 1 трлн сўмдан кўп.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1361
@bankers_uz
❗️Асосий ставка йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолди
Марказий банк бошқаруви 25 январда бўлиб ўтган йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарор қабул қилди.
Эслатиб ўтамиз, асосий ставка ўтган йили 16 март куни 1 бандга пасайтирилиб, 14 фоиз даражасида белгиланган эди.
@bankers_uz
🏦 2023 йилда банклардаги жами депозитлар ҳажми 25 трлн сўмга кўпайган (солиштирма жадвал)
Банклардаги жами депозитлар ҳажми 2023 йилда қарийб 25 трлн сўмга ёки 11,5 фоизга кўпайиб, йил якунида 241,7 трлн сўмга етган.
Депозитлар таркибида аҳоли депозитлари жадалроқ — 36,8 фоизга (+23,2 трлн сўмга) ўсган бўлса-да, юридик шахслар депозитлари аксинча — бор-йўғи 1,1 фоизлик (+1,7 трлн сўм) ўсишни қайд этган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1359
@bankers_uz
🏦 Хасан Рахматов "Пойтахт банк" АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди
2016 йилдан АТ "Алоқабанк" бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Хасан Ўткирович Рахматов "Пойтахт банк" АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Bankers.uz манбалари хабар бермоқда.
Х.Рахматов меҳнат фаолияти давомида Алоқабанк ҳамда Марказий банкда турли лавозимларда, хусусан раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1358
@bankers_uz
Қоракўл туманида фермер хўжалиги 423,5 минг доллар кредитни талон-торож қилгани аниқланди
Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида фермер хўжалиги масъуллари ҳудудий банк филиалидан ажратилган 423 560 АҚШ доллари миқдоридаги кредитни сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали талон-торож қилган.
Шунингдек, Шаҳрисабз шаҳрида МЧЖ раҳбари 457 млн сўм, Олтинсой туманида ҳоким ёрдамчиси 215,4 млн сўм кредитларни ўзлаштиргани маълум қилинди.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1357
@bankers_uz
🏦 2023 йилда муаммоли кредитлар 2,6 трлн сўмга кўпайган
МБ маълумотларига кўра, банкларнинг жами кредит портфели 2023 йилда 81,4 трлн сўмга ўсиб, йил якунида 471,4 трлн сўмни ташкил қилган. Муаммоли кредитлар миқдори йил бошидаги 13,99 трлн сўмдан йил якунига келиб 16,62 трлн сўмгача етган.
Кредит портфели ҳажмининг ўсиши ҳисобига, NPL улуши йил аввалидаги 3,59 фоиздан 3,53 фоизгача тушган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1356
@bankers_uz
🏦 Ўзбекистон банкларининг 2023 йилги молиявий натижалари — солиштирма инфографика
Оператив маълумотларга кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда фаолият олиб борган 35 та банк қарийб 12 трлн 373 млрд сўм фойда олган. Бу — 2022 йил якунлари бўйича кўрсаткичдан қарийб 2,4 баробар кўпдир.
Соф фойда даражаси бўйича "етакчи ўнталик" таркиби деярли ўзгармаган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1353
@bankers_uz
🏦Ипак Йўли банки бошқаруви раисига янги ўринбосарлар тайинланди
Жавхар Санжарович Саидкамолов ҳамда Бахтиёр Мураджанович Алимов "Ипак Йўли" банки бошқаруви раиси ўринбосарлари этиб тайинланди. Ж.Саидкамолов рискларни бошқариш ва комплаенс, Б.Алимов эса чакана банк хизматлари йўналишига раҳбарлик қилади.
Тайинловга қадар Ж.Саидкамолов ва Б.Алимов ушбу банкда департамент директори бўлиб ишлаб келаётган эди.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1351
@bankers_uz
📈 2023 йилда олдинги йилга нисбатан 2,5 трлн сўм кўпроқ ипотека кредитлари ажратилган
Ўзбекистон банклари ўтган йил 16,85 трлн сўм, ёки 2022 йилга нисбатан 2,5 трлн сўмга (17 фоизга) кўпроқ ипотека кредити ажратган. Бунга банкларнинг тижорий ипотека кредитлари ҳамда Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси ресурслари ҳисобига ажратилган кредитлар асосий омил бўлган.
Шу ва бошқа солиштирма-таҳлилий маълумотлар Bankers.uz материалида.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1349
@bankers_uz
🏦 Қозоғистоннинг "Евросиё банки" Ўзбекистонда шўъба банкини очди
Ўзбекистонда яна бир Қозоғистон банки — "Евросиё банки" АЖ (АО "Евразийский банк")га лицензия берилди. Банк очилиши ҳақида хабарлар ўтган йил май ойида пайдо бўлган эди.
Банкнинг якуний эгаларидан бири асли ўзбекистонлик тадбиркор Фаттоҳ Шодиев ҳисобланади.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1347
@bankers_uz
🏦 "Универсалбанк" АТБ кузатув кенгаши раиси Анвар Ирчаевнинг Bankers.uz'га маълум қилишича, ўтган йилнинг ноябрь ойида содир бўлган киберфирибгарлик ҳолатлари натижасида банк пластик карталаридан маблағлари ўғирланган 13 та фуқаронинг барчасига келтирилган зарар банк ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилган.
Бугунги кунда мазкур ҳолат бўйича тегишли равишда тергов-суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.
@bankers_uz
🏦 Бизнесни ривожлантириш банкида "Нафис аёллар клуби" ташкил қилинди — видео+фото
"Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ тизимида гендер тенгликни таъминлаш, шунингдек, раҳбар аёллар сонини кўпайтириш, хотин-қизларнинг касбий ва шахсий ўсиши, уларни психологик ва ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида “BRB Нафис аёллари клуби” лойиҳасига асос солинди.
Лойиҳа аёл ходимлар учун муваффақиятли карьера ҳамда фаровон ва бахтли оилани параллел равишда амалга оширишга кўмаклашишга қаратилган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1344
@bankers_uz
🏦 Халқ банки бош офиси вакант лавозимларга танлов эълон қилди
Халқ банки Бош офиси Кредит андеррайтинги департаменти директори ҳамда Рақамли лойиҳа гуруҳи координатори лавозимларига танлов асосида ишга қабул қилишини маълум қилмоқда.
Номзодлар ўз резюмеларини hrxalqbank@xb.uz почта манзилига юборишлари ёки +998 97 707 87 65 телефон рақамидан қўшимча маълумот олишлари мумкин.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1342
@bankers_uz
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк Кузатув кенгаши таркибида ўзгаришлар рўй берди
"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ акциядорларининг 2024 йил 26 январдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарорига кўра, Одилбек Исаков Банк Кузатув кенгаши аъзоси этиб сайланди. Унинг банк Кузатув кенгашига раис этиб сайланиши кутилмоқда.
Шунингдек, кенгашнинг аввалги раиси А.Воитовнинг ҳамда Кенгаш аъзоси, собиқ Молия вазири ўринбосари Д.Султоновларнинг ваколати муддатидан олдин тугатилган.
Эслатиб ўтамиз, О.Исаков 2019 йилдан буён "Микрокредитбанк" АТБ Кузатув кенгаши раиси сифатида ҳам фаолият юритган эди.
@bankers_uz
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки БМТнинг Глобал шартномаси ташаббусига қўшилди
Глобал шартномага қўшилиш орқали “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ўз фаолияти ва стратегиясини БМТнинг инсон ва меҳнат ҳуқуқлари, атроф-муҳит муҳофазаси ҳамда антикоррупция соҳаларидаги 10 та тамойилига мувофиқлаштиради.
Шунингдек банк БМТ Барқарор ривожланишнинг 17 та мақсадини амалга татбиқ қилишда ҳамда масъулиятли бизнес амалиётларини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва ошкор этишда ташаббус кўрсатиш мажбуриятини олган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1362
@bankers_uz
💰 2023 йилда HUMANS компаниясининг тушуми қарийб $42 миллионни ташкил қилди
Суперапп 2023 йил учун якуний ҳисоботни тақдим қилди. Унга кўра компаниянинг умумий тушуми $41,7 млнни ташкил этди, уч йил давомида эса экотизим жами $114 млн ишлаб топди. Бунда соф тушум ўсишининг охирги икки йилдаги йиллик ўртача ўсиш суръати 28,4 %ни ташкил қилди. Шу даврда экотизим айланмаси ўсишининг йиллик ўртача суръати — 285,9 % бўлди.
Қизиқарли ҳолат: HUMANS мижозлари супераппда бир неча сервисдан бараварига фойдаланиши торора кўпаймоқда. Мисол учун, 2022 йилда 782 минг мижоз, 2023 йилда эса деярли 1,1 млн мижоз хизматларнинг камида икки туридан фойдаланишган, яъни ўсиш йилига 40 %дан ортиқ бўлди.
"Биз экотизим тузиш стратегиямиз иш бераётганига ишонч ҳосил қилдик — тобора кўпроқ мижозлар бирйўла суперапп ичидаги бир нечта сервислардан фойдаланишмоқда. Тушум, айланма, транзакциялар ва мижозлар фаоллигининг мунтазам ортиб бориши Ўзбекистон бозори суперапплар учун бутунлай етишиб бўлганлиги ва мижозлар экотизимнинг усутнликларини тушуниб бораётганлигини тасдиқламоқда", — деб таъкидлади "Humans Group" асосчиси бош ижрочи директори Владимир Добрынин.
Батафсил — Humans ҳисоботида.
🏦 Трастбанк Mastercard’нинг Ўзбекистондаги муваффақиятли маркетинг кампанияси сифатида эътироф этилди
Жорий йилнинг 24 январь куни "Трастбанк" ХАБ ҳамда “Mastercard Europe СА” компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Трастбанкнинг Mastercard карталарини эмиссия қилиш ва карта бизнесини оммалаштириш борасидаги ҳаракатлари эътироф этилди ва банкка махсус статуэтка топширилди.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1360
@bankers_uz
1C kompaniyasining rasmiy hamkoridan O'zbekiston uchun 1C Buxgalteriya, tahrir 3.0.
Shok narxlar! 01.02.2024 yilgacha narx oshishidan oldin sotib olishga shoshiling.
❗️To'plamga quyidagilar kiradi:
✔️Litsenziyalangan dasturni o'rnatish
✔️Buxgalteriya hisobi parametrlarini sozlash
✔️Xisobot siyosatini sozlash
✔️Mijoz bank, Dibank, EDF, EFO o'rtasida integratsiyani yo'lga qo'yish
✔️Kirish treningi
✔️Qoldiqlarni kiritish - Leadingdan BONUS
✔️Ishonch telefoni orqali 24/7 murojaatlarni qabul qilish🔥
✔️Barcha onlayn xizmatlar uchun imtiyozli ITS - 3 oy bepul!🔥
✔️1C ma'lumotlar bazasini imtiyozli bulutli saqlash - 3 oy bepul!🔥
Batafsil ma'lumot havolada
👩💻 Leading - biznesingiz uchun shaxsiy g'amxo'rlik!
☎️ +998 55 510 51 51
📲 @itsleading @LeadingITS
📷Instagram | 📒Facebook | 🌐Web | 🌐Telegram
🏦 Garant bank ишга таклиф қилади
"Garant bank" АЖ янги вакансиялар бўйича танлов эълон қилмоқда. Иш ўрни бўйича фуқаровий ҳуқуқий шартнома асосида бўлажак номзодлар "N-Qulay" электрон иловаси орқали ажратилган кредит шартномалари бўйича қарз олувчилардан пул маблағларини ундириш билан шуғулланадилар. Вакансия Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё , Сирдарё, Наманган, Навоий ва Самарқанд вилояти, шунингдек Тошкент шаҳри бўйича мавжуд.
Резюмелар ушбу манзил бўйича қабул қилинади: hr@garantbank.uzҲамкорлик асосида
🏦"Ziraat Bank Uzbekistan" АЖ Юнусобод офиси янги манзилда иш бошлади
“Ziraat Bank Uzbekistan” АЖ Юнусобод банк офиси мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида янги манзилга кўчиб ўтди. Аввал Тошкентнинг А.Қодирий кўчаси, 36 Б-уйда жойлашган офис, шаҳарнинг марказий кўчаларидан бири — А.Темур кўчасида, “Ўзбекистон почтаси” бош биноси ён тарафида жойлашган бинода фаолиятини давом эттиради.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1354
@bankers_uz
🏦 Трастбанкда карталарни очиш — бепул!
Жорий йил 19 январдан эътиборан Трастбанк филиалларида миллий валютадаги "UZCARD" ва "HUMO", шунингдек "MasterCard" халқаро тўлов карталарини мутлақо бепул очиш мумкин. Картага банк филиалига ташриф буюриш орқали ёки банк веб-сайтида онлайн буюртма бериш имконияти мавжуд.
Маълумот учун телефон —1287
Батафсил - https://bankers.uz/news/1355
@bankers_uz
🏦 InFinBank бошқаруви раиси ва ўринбосарлари тайинланди
Жорий йил бошидан "InFinBank" АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажариб келаётган Ольга Нуманова ушбу лавозимга расман тасдиқланди.
Шунингдек, 2020 йилдан буён бошқарув раиси ўринбосари бўлиб ишлаган Бахтиёржон Джураев раиснинг биринчи ўринбосари лавозимига, 2018 йилдан буён Ғазначилик департаменти директори бўлиб ишлаган Руслан Каримов раис ўринбосари лавозимига тайинланди.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1352
@bankers_uz
❗️Президент муаммоли кредитлар улуши юқори эканлигини танқид қилди
Айни дамда бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев банклардаги муаммоли кредитлар улуши баланд эканлиги, шунингдек кредит фоиз ставкалари юқорилигига ресурс йўқлиги сабаб қилиб кўрсатилаётганини танқид қилди.
Шунингдек, бозор механизмлари асосида кредит ставкаларини камида 2-3 фоизга тушириш муҳимлиги қайд этилди.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1350
@bankers_uz
🏦 Қорақалпоғистонда ҳоким ёрдамчилари ўқитилмоқда
“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикасининг туман ва шаҳарларида ҳоким ёрдамчилари учун махсус ўқув курслари ташкил этилмоқда.
Тадбирларда банк билан бирга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда “Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси” вакиллари маъруза ва тақдимотлар билан иштирок этишмоқда.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1348
@bankers_uz
🏦 Агробанкнинг аҳоли молиявий саводхонлигини оширишдаги ишлари эътироф этилди
"Агробанк" акциядорлик тижорат банкининг аҳоли ва тадбиркорларнинг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича амалга ошираётган лойиҳалари Марказий банк томонидан эътироф этилди. Банк ушбу йўналишда "энг масъулиятли банк" деб топилди.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1346
@bankers_uz
🏦 Ўзмиллийбанк 2023 йилни сарҳисоб қилди
Мамлакатнинг энг йирик ва етакчи банки ҳисобланган "Ўзмиллийбанк" АЖ 2023 йилда эришилган натижаларни сарҳисоб қилди ҳамда 2024 йилга мўлжалланган режалар билан ўртоқлашди.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1345
@bankers_uz
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк бошқарув раисига яна бир ўринбосар тайинланди
2022 йилнинг апрель ойидан Асакабанкда бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келган Даврон Шавкатович Умаров "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ бошқарув раиси ўринбосари в.б. этиб тайинланди.
Д.Умаров 2008-2010 йилларда Ўзмиллийбанк, 2010-2022 йилларда эса Асакабанк Қўқон филиалида турли лавозимларда, шу жумладан филиал раҳбари лавозимида ишлаган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1343
@bankers_uz
🏦 Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 2023 йил давомида 1,2 млрд долларга камайди
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 2023 йил якунида 34 млрд 565 млн долларни ташкил қилди ва йил бошига нисбатан қарийб 1 млрд 203 млн долларга камайди. Захиралар таркибида валюта миқдори ҳам, соф олтин ҳажми ҳам камайган.
2023 йил давомида олтин нархининг ўсиши ҳам захираларимиз миқдорининг камаймаслигига ёрдам беролмаган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1341
@bankers_uz