🏦 Ўзбекистондаги тижорат банклари бошқарув раислари
2024 йил 4 январь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган 35 та тижорат банкининг 32 тасида эркак, 3 тасида (AloqaBank, InFinBank, Yangi bank) аёл бошқарув раислари раҳбарлик қилади.
Энг ёш бошқарув раиси Саидаброр Сайдахмедов (1986 йил, декабрь), энг тажрибали бошқарув раиси Каммуна Ирисбекова (1960 йил, октябрь) ҳисобланади.
8 та банкда (Капиталбанк, Uzum bank, Tenge Bank, TBC bank, Ziraat Bank Uzbekistan, KDB Bank Uzbekistan, AVO bank ва Saderat bank) бошқарув раислари хорижий (бошқа давлатдан келган) мутахассислардир.
@bankers_uz
Азиз дўстлар!
Барчангизга кириб келган 2024 йил муборак бўлсин! Ушбу йилда хонадонларингизга тинчлик-тотувлик, бахт-саодат, ўзингизга эса соғлик ҳамда куч-қувват тилаб қоламиз!
@bankers_uz
🏦 "Бизнесни ривожлантириш банки дўстлари" мулоқот клубининг илк тадбири бўлиб ўтди — видео + фото
2023 йилнинг 28 декабрь куни “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг "БРБ дўстлари" мулоқот клуби доирасида "Пресс ланч" тадбири ташкил этилди.
Тадбирда банк Бошқаруви ҳамда раҳбарияти вакиллари, журналистлар, ижтимоий тармоқлар фаоллари ҳамда жамоатчилик фаоллари иштирок этди.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1340
@bankers_uz
🏦 Tenge Bank хайрия акцияси доирасида имконияти чекланган болаларни байрам билан табриклади — фото
Tenge Bank "100 та хайрли иш" лойиҳаси доирасида ва Янги йил арафасида имконияти чекланган болалар учун хайрия акциясини ўтказди.
Банк томонидан Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани, Ғазалкент ва Ангрен шаҳарларидаги ҳамда Тошкент шаҳридаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатларининг 500 нафар ўқувчилари учун байрами тадбирлари ташкил этилди.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1337
@bankers_uz
🏦 Тошкентда бўлиб ўтган "Халқ корпоративи" концертида "xazna" иловаси тақдимоти ўтказилди
2023 йил 27 декабрь куни Тошкентдаги Humo Arena саройида "Халқ корпоративи" деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Концерт дастурига Халқ банки ўзининг "xazna" иловаси тақдимотини интеграция қилди. Концерт номи банк номига яқинлиги эътиборга олинди, шунингдек концерт давомида банк бренди ва иловаси визуал намойиш этиб турилди.
Bankers.uz тадбир кайфиятини акс эттирувчи айрим фоторасмларни тақдим этади.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1336
@bankers_uz
🏦 Одилбек Исаков Микрокредитбанк Кузатув кенгашидан кетиши мумкин
2019 йилдан "Микрокредитбанк" АТБ Кузатув кенгаши аъзоси (ва раиси) ҳисобланган Одилбек Исаковнинг ваколатлари муддатидан олдин тугатилиши мумкин. Банк акциядорлари мазкур масалани 2024 йил 16 январда муҳокама қилади.
Bankers.uz манбалари cобиқ молия вазири ўринбосари ва амалдаги вазир маслаҳатчиси О.Исаков бошқа давлат банкининг Кузатув кенгашига сайланишини айтишмоқда.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1334
@bankers_uz
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки бошқаруви раиси ёшлар билан мулоқот қилди — видео + фото
"Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ бошқаруви раиси Сахи Аннакличев банк таркибий тузилмаларида фаолият юритаётган ёшлар билан учрашди.
Очиқ ва самимий мулоқот давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ёшлар сиёсати ва иқтисодий ислоҳотлар, банк-молия тизимидаги туб ўзгаришлар, "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБдаги трансформация жараёнлари ҳақида сўз борди.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1333
@bankers_uz
❗️Картадан кредит ва бошқа тўловларга эгасининг розилигисиз пул ечиб олиш қатъий тақиқланмоқда
Марказий банк "мижознинг розилигисиз ва уни огоҳлантирмаган ҳолда унинг картасидан кредит ва бошқа қарз тўловлари учун маблағ ечиб олиш" амалиётига чек қўйишни талаб қилмоқда.
МБ бу борадаги қонунбузилиш ҳолатларини танқид қилиб, тижорат банклари, тўлов тизими операторлари ва тўлов тизимларига кўрсатма хат юборган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1332
@bankers_uz
🏦 Ўзмиллийбанк бошқаруви раиси банк ёшлари билан учрашди
"Ўзмиллийбанк" АЖ бошқаруви раиси Алишер Мирсоатов банкда фаолият олиб бораётган бир гуруҳ ёш ходимлар билан мулоқот қилди. Суҳбат давомида банкнинг ривожланиш стратегияси, сифатли банк хизматлари кўрсатишда янгича ёндашувлар, рақамлаштиришнинг қулай жиҳатлари хусусидаги ташаббуслар муҳокама қилинди.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1330
@bankers_uz
🏦 Garant bank болалар учун махсус "KIDS CARD" банк маҳсулотини ишга туширди
"KIDS CARD" банк маҳсулоти — Бу UZCARD ёки HUMO тўлов тизимидаги банк картаси бўлиб, уни ота-оналар ёки васийлар 16 ёшгача бўлган болалари учун очишлари мумкин. Карта ёрдамида фарзандингиз ўз харажатларини режалаштиришни ўрганади, харидларни тежаш ва молиявий саводхонликни ўзлаштириб олади. Ота-оналар эса карта қолдиғи ҳамда харажатларини кузатиб боришлари, шунингдек, сарф-харажат лимитини белгилашлари мумкин бўлади.
KIDS CARD имкониятлари одатий картадан фарқланмайди, ундан фойдаланиб савдо шохобчаларида товарлар ва хизматлар учун ҳақ тўлаш, банкоматлар орқали нақд пул олиш ёки картани тўлдириш, маблағларни картадан картага ўтказиш ҳамда бошқа шу каби амалларни бажариш мумкин.
Батафсил маълумот банк сайтида.Реклама
🏦 Асакабанк бошқаруви раиси ёшлар билан учрашув ўтказди
2023 йил 21 декабр куни "Асакабанк" АЖ бошқаруви раиси банкнинг ёш ходимлари билан учрашди.
Учрашув давомида банк фаолияти ва унга доир янги ғоялар, транформация ҳамда рақамлаштириш жараёнлари юзасидан алоҳида мавзулар муҳокама қилинди.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1327
@bankers_uz
🏦 Туронбанкда ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди — фото
“Туронбанк” акциядорлик тижорат банкида “Ёшлар форуми 2023” доирасида Раҳбар ва ёшлар учрашуви ташкил этилди.
Учрашувда банк раҳбарияти ва ёшлари, шунингдек Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти вакиллари иштирок этди.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1325
@bankers_uz
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "Мадад Инвест банк" АТБ бошқаруви раиси Отабек Аширалиевни табриклаймиз! (1984 йил туғилган)
Шу муносабат билан, Отабек Юлдашалиевичга мустаҳкам соғлик, меҳнат фаолиятида куч-қувват ва зафарлар тилаб қоламиз.
@bankers_uz
Ўтган 11 ойда 5,5 мингта кибержиноят содир этилган, шулардан 70 фоизи банк карталари билан боғлиқ
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида қайд этилишича, ўтган 11 ойда 5,5 мингта кибержиноят содир этилган бўлиб, шундан 70 фоизи банк карталари билан боғлиқ фирибгарлик ва ўғирлик жиноятлари ҳисобланади.
Йиғилишда мамлакатимизда 50 га яқин тўлов тизимининг ҳаммаси ҳам киберхавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги қайд этилган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1322
@bankers_uz
Ипотекани қайта молиялаштириш компаниясининг устав капитали 808 млрд сўмга оширилади
Президент қарори билан «Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖнинг устав капитали кейинги йил 1 июнга қадар қарийб 940,9 млрд сўмга етказилади. Капитал давлатнинг компанияга берган 300 млрд сўм қарз маблағларидан ташқари, яна 12 та банк киритадиган инвестициялари ҳисобига ошиши белгиланган.
Ўзгаришлардан сўнг компания устав капиталидаги давлат банкларининг улуши ортмоқда, Ипотека банкнинг улуши эса аксинча, 20 фоиздан 3,4 фоизга тушмоқда.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1319
@bankers_uz
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "Микрокредитбанк" АТБ бошқаруви раиси Ориф Бутаевни табриклаймиз! (1983 йил туғилган).
Ориф Алибоевичга мустаҳкам соғлиқ, куч-қувват ҳамда меҳнат фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз!
@bankers_uz
Ҳурматли мижозлар ва ҳамкорлар!
Garantbank жамоаси Сизни кириб келаётган Янги йил билан чин юракдан табриклайди! Бу йил сиз учун молиявий фаровонлик, янги молиявий мақсадларга эришиш ва муваффақиятли инвестициялар йили бўлсин.
Биз сизнинг ишончингиз учун миннатдормиз ва Garantbank'ни молиявий ҳамкор сифатида танлаганингиз учун ташаккурлик билдирамиз. Сизга ишончли банк хизматлари ва маҳсулотларини тақдим этиб, ушбу молиявий саёҳатда доимий ҳамроҳ бўлишдан жуда ҳам хурсандмиз.
Ҳурмат билан, Garantbank.
🏦 InFinBank'да бошқарув раиси ўзгарди
2018 йилдан "InFinBank" АЖда бошқарув раиси бўлиб ишлаб келган Бобур Бурханов ўз лавозимини тарк этди ва банк кузатув кенгаши аъзоси этиб сайланди.
Бошқарув раиси вазифасини бажариш раиснинг биринчи ўринбосари Ольга Нумановага юклатилмоқда. Унинг номзоди МБ билан келишилгандан сўнг лавозимга тасдиқланади.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1339
@bankers_uz
🏦 "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБга ISO 37001:2016 - “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизимининг халқаро стандарти” жорий қилинганлиги тасдиқланиб, мувофиқлик сертификати топширилди.
Мазкур стандартнинг жорий қилинганлиги банкнинг халқаро ҳамкорлиги доирасидаги мулоқотлар жараёнида ҳамда инвестициялар жалб этишида муҳим роль ўйнайди.
Батафсил
🏦 Трастбанкнинг "Хоразм" банк хизматлари маркази янги бинода иш бошлади
2023 йил 26 декабрь куни "Трастбанк" хусусий акциядорлик банкининг "Хоразм" банк хизматлари маркази янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда банк раҳбарияти ва ходимлари, МБ вилоят бош бошқармаси раҳбарияти, мижозлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Урганч шаҳри И.Каримов кўчасида жойлашган БХМнинг янги биноси замонавий банк стандартлари асосида, мижозларга барча банк маҳсулотлари ва хизматларини тақдим этади.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1335
@bankers_uz
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамраевни табриклаймиз! (1983 йил туғилган)
Шу муносабат билан, Беҳзод Сайлихоновичга мустаҳкам соғлик, иш фаолиятида куч-қувват ҳамда янги зафарлар тилаб қоламиз.
@bankers_uz
🏦 Garant bank янги акция бошлангани ҳақида маълум қилади
2023 йил 20 декабрдан 2024 йил 20 январигача Garant bank'да ҳисобрақам очган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ўз-ўзидан "Хуш келибсиз!" акцияси иштирокчисига айланади.
Акция доирасида янги мижозлар уч ой давомида тўлов ҳужжати (дебет айланмаси) ёрдамида пул маблағларини ўтказганда банк комиссияси олинмайди.
Батафсил | Реклама
🏦 Марказий банк раиси ёшлар билан учрашди — видео
Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратов “Ёшлар форуми - 2023” доирасида ташкил қилинган “Раҳбар ва ёшлар” очиқ мулоқотида иштирок этди.
Учрашув давомида Марказий банк тизимида ишловчи ёшлар, иш фаолияти ҳамда унинг самарадорлигини оширишга доир масалалар муҳокама этилди.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1331
@bankers_uz
🏦 Tenge Bank Қозоғистонга комиссиясиз тезкор ўтказмаларни тақдим қилмоқда
Tenge Bank'нинг Tenge24 иловаси орқали Ўзбекистоннинг UZCARD ва HUMO карталаридан Қозоғистон Halyk Bank карталарига бир зумда пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин. Маблағлар жўнатувчининг картасидан сўмда ечилади, қабул қилувчига эса тенгеда тушади.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1329
@bankers_uz
🏦 Анваржон Эргашев Ўзсаноатқурилишбанк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
2018 йилнинг феврал ойидан «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Анваржон Абдумажитович Эргашев ушбу банк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинлов ҳақидаги Кузатув кенгаши қарори 20 декабрь куни қабул қилинган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1328
@bankers_uz
💳 UZCARD виртуал карталари - тез ва бепул очинг!
UZCARD виртуал тўлов карталари одатдаги пластик карталарнинг қулай рақамли аналогидир. Картани очиш учун бир неча дақиқа вақт кетади ва дарҳол ундан фойдаланишни бошлаш мумкин. Бунинг учун иловани юклаб олиш ва рўйхатдан ўтиш керак холос. Карта очиш учун банкка келиш шарт эмас. Виртуал карталар оддий карталардек хавфсизликка эга. Улардан фойдаланиб интернетда ҳисоб-китобларни амалга оширишда, карта маълумотлари ҳақида ташвишланмаса бўлади.
Бугунги кунда UZCARD виртуал картасини Plum тўлов иловасида ёки бир қатор банкларнинг мобил иловасида очиш мумкин:
• АТ «Халқ банки» (xazna)
• ТБС Банк (TBC UZ)
• «Ўзмиллийбанк» АЖ (Milliy 2.0)
• «Универсал банк» АТБ (Universal Mobile)
• «Гарант банк» АЖ (Garant Mobile)
• «Асакабанк» АЖ (Asakabank)
• «Hayot Bank» АЖ
• «Азиа Альянс банк» АТБ (Alliance Mobile)
• «Микрокредитбанк» АТБ (Mavrid)
• «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ (Joyda)
• «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ (Quant)
Батафсил: uzcard.uzРеклама
🏦 Халқ банки бошқарув раиси ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди
Бугун АТ "Халқ банки"да “Ёшлар форуми 2023” доирасида Раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Халқ банки бошқаруви раиси Ш.Атабаев иштирок этди.
Тадбир давомида ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилаётган ишлар, Халқ банки тизимидаги ёш кадрларга яратилган имконият ҳамда шароитлар, келгуси йил учун режалар муҳокама қилинди.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1324
@bankers_uz
🏦 «Fitch Ratings» агентлиги ANORBANK'га рейтинг берди
«Fitch Ratings» халқаро рейтинг агентлиги «ANORBANK» АЖга узоқ муддатли эмитент дефолти рейтинги (EDR)ни барқарор прогнозли «B-» даражасида ва барқарорлик рейтинги (VR)ни «B-» даражасида тақдим қилди.
Рейтинг агентлиги банкка рейтинг беришда унинг молиявий ва бошқа кўрсаткичлари, шунингдек тарихи ва бизнес моделини инобатга олган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1323
@bankers_uz
🏦 Tenge Bank бизнес учун йиллик 23% даромадли депозитларни таклиф қилмоқда
Tenge Bank'нинг юридик мижозлари 1 млн сўмдан бошлаб йиллик 23% фойда келтирувчи депозитларни бир кундан бир ойгача бўлган муддатга онлайн очишлари мумкин. Қолаверса, декабрда ҳисоб-рақам очган банкнинг янги мижозлари учун махсус таклифлар мавжуд (реклама).
Батафсил - https://bankers.uz/news/1320
@bankers_uz
💳 UZCARDдан “Чексиз NFC” акциясининг муддати узайтирилди
Энди “Чексиз NFC” акцияси доирасида BYD Song Plus Champion Edition автомобили ёки БАА, Таиланд ва Шри-Ланкага икки кишилик саёҳат йўлланмасини ютиб олиш имкони 2024 йил 14 январгача узайтирилди.
Эслатиб ўтамиз, иштирок этиш учун NFC технологиясини қўллаб-қувватловчи янги контактсиз UZCARD (5614) картасини ёки кобейдж UZCARD картасини (6262, 5440***) очиш ва 200 000 сўм миқдоридаги исталган транзакцияни амалга ошириш керак.
Барча қўшимча маълумотларни @uzcard_promo_bot ва promo.uzcard.uz сайти орқали олиш мумкин.Ҳамкорлик асосида