🔥 Пулга жиддий қарайсизми? Унда чегирмага эга бўлинг!
⚡️ "Leading Group" компанияси 1С:ИТС хизматига 20 % гача фойдали чегирма тақдим этади.
❗️ Фақат шу йилнинг 31 декабрига қадар сизда бор йўғи 2 560 000 сўмга йиллик обунани фаоллаштириш учун ноёб имконият мавжуд.
👉 Хизматларнинг тўлиқ спектри ҳақида батафсил маълумотни телефон қилиб билиб олинг.
💥 Бизнес жараёнларингизни яхшилаш имкониятини қўлдан бой берманг!
Leading Group билан тўғри танлов қилинг — биз биргаликда бизнесингизни самарали ва рақобатбардош қиламиз!
☎️ +998 55 510 51 51
📲 @itsleading @LeadingITS
📷Instagram | 📒Facebook | 🌐Web | 🌐Telegram | Реклама
🏦 Трастбанк тадбиркорлар учун қулай шартларда микрокредитларни таклиф этади
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари диққатига! Сизда бизнесингизни кенгайтириш ёки янги лойиҳани бошлаш зарурати мавжудми? "Трастбанк" хусусий акциядорлик банки Сиз учун қулай шартлар асосидаги микрокредитни тақдим этади. Банк чакана савдо ташкилотларига айланма маблағлари учун 300 000 000 сўмгача нақд пулда микрокредитлар ажратмоқда.
Кредит шартлари:
— Миқдори: 300 миллион сўмгача
— Муддати: 12 ойгача
— Фоиз ставкаси: 26%
Қўшимча маълумот 1287 рақамида.
Трастбанк хизматлари ҳақида батафсил ахборот ва эълонлар банкнинг @trustbankuz расмий телеграм каналида бериб борилади.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1317Ҳамкорлик асосида
🏦 Бош офис учун янги бино сотиб олишимизнинг сабаблари бор — Микрокредитбанк раисининг биринчи ўринбосари
13 декабрь куни Микрокредитбанк томонидан олиб борилаётган трансформация жараёнларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирни банк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари А.Хамидов олиб борди.
Анжуманда Bankers.uz вакили Микрокредитбанк бош офиси учун марказдан бино сотиб олиш ҳақидаги қарорнинг қанчалик асосланганлигини сўради.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1314
@bankers_uz
❗️Асосий ставка йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолди
Марказий банк бошқаруви 14 декабрда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.
Эслатиб ўтамиз, асосий ставка жорий йил 16 март куни 1 бандга пасайтирилиб, 14 фоиз даражасида белгиланган эди.
@bankers_uz
🏦 Микрокредитбанк бош офиси биноси сотувга қўйилди
Тошкентнинг Чилонзор тумани, Лутфий кўчасида жойлашган Микрокредитбанк бош офиси маъмурий биноси "E-AUKSION" платформаси орқали сотувга қўйилди. Эълонга кўра 1982 йил қурилган, 4 қаватли объект учун камида 115,3 млрд сўм "сўралмоқда".
Эслатиб ўтамиз, 11 октябрь куни Микрокредитбанк Тошкент марказидаги Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Алоқабанкка қарашли бўлган бино-иншоотлар мажмуини қарийб 387 млрд сўмга сотиб олган эди.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1312
@bankers_uz
🏦 Анвар Сайдуллаев "ANORBANK" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди
2021 йил ноябрь ойидан 2023 йил ноябрь ойига қадар "Uzum Bank" АЖ (собиқ "Bank Apelsin" АЖ) бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаган Анвар Рустамович Сайдуллаев "ANORBANK" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
А.Сайдуллаев янги лавозимда дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва лойиҳа офисига раҳбарлик қилади.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1311
@bankers_uz
🏦 Алоқабанк бош офиси IT-Park ҳудудидаги бинога кўчиб ўтди
Алоқабанкнинг Бош офиси ҳамда "Амалиёт" маркази 2023 йил 11 декабрдан IT-Park мажмуасидаги бинода фаолиятини давом эттиради. Бу ҳақда банк расмий телеграм каналида маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, банк бош офисининг шаҳар марказидаги аввалги биноси жорий йил октябрь ойидаги битимга кўра Микрокредитбанкка сотилган эди.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1310
@bankers_uz
🏦 Агробанкда антикоррупция ойлиги доирасида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди — фотожамланма
"9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни"га бағишланган Аксилкоррупция ойлиги доирасида Агробанк томонидан "Очиқ эшиклар куни" форматида матбуот анжумани ўтказилди.
Тадбирда банк раҳбарияти вакиллари тизимда коррупцияни олдини олиш ва комплаенс назорат бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳисобот берди. Шунингдек анжуманда иштирок этаётган журналист ва блогерларнинг саволларига жавоб берилди.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1309
@bankers_uz
🏦 Руслан Адильбаев: "Ностандарт фикрланг — ечим кутаётган муаммоларни изланг"
AVO bank’нинг янги эгаси Руслан Адильбаев ўз тажрибаси ва молия муассасасининг келажаги ҳақидаги тасаввурлари билан ўртоқлашди.
Bankers.uz Р.Адильбаевнинг интервьюси ва ундаги иқтибосларни ўзбек тилида тақдим этади.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1308
@bankers_uz
🏦 Тинькофф банкнинг собиқ раҳбари Капиталбанкка ишга кирди
2007-2021 йилларда "Тинькофф банк" ва унинг холдинг компаниясини бошқарган Оливер Хьюз Капиталбанкка ишга кирди, деб хабар бермоқда "Ведомости" нашри.
Аввалроқ, сентябрь ойида инглиз мутахассисининг TBC Bank'да иш бошлагани ҳақида хабар берилганди. Хьюзнинг икки банкда баравар ишлаши мумкинлиги ҳам истисно қилинмаган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1306
@bankers_uz
🏦 АVО bank устав капитал бўйича талабларни бажарди
Жорий йил 30 ноябрь ҳолатига "AVO bank" АЖ устав капитали қонунчилик талабларига мослаштирилди ва банк хизмат кўрсатиш жараёнларини бошлашга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда банк матбуот хизмати Bankers.uz'га маълум қилди.
Банк фаолиятини қайта бошлаш учун кенг кўламли трансформация жараёнларини якунига етмоқда, дейилган хабарда.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1304
@bankers_uz
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк бошқаруви раисига ўринбосар тайинланди
Ўтган йил ноябрь ойидан Ўзсаноатқурилишбанк бошқаруви раиси ўринбосари в.в.б. сифатида фаолият юритиб келган Шахзод Махматмуродович Юсупов банк бошқаруви раисининг қурилиш материаллари саноати, электротехника тармоғини ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ш.Юсупов 1983 йил туғилган. 2005-2017 йилларда Ўзмиллийбанк тизимида, 2018 йилдан Ўзсаноатқурилишбанк тизимида турли, шу жумладан раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1302
@bankers_uz
🏦 "Бизнесни ривожлантириш банки" ходимлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилувчи танловнинг дастлабки босқичи ўтказилди — видео
Ушбу босқичда тизимда ишловчи 600 нафар ходим қатнашиб, китобхонлик ва билим борасида баҳслашдилар. Ғолиб ва совриндорлар билан банк бошқаруви раиси С.Аннакличев суҳбатлашди ва эсдалик совғалари билан тақдирлади.
@bankers_uz
Қарорларнинг марказлашуви ва коррупция даражаси сақланиб қолади — S&P Ўзбекистон банк тизими ҳақида
"Standard & Poor’s" (S&P) халқаро рейтинг агентлиги "Огоҳсан, демак қуроллангансан" (инг. "Forewarned Is Forearmed") номли шарҳини эълон қилди. Шарҳда дунё мамлакатлари банк тизими ва иқтисоди бўйича умумий таҳлил ва прогнозлар ўрин олган.
Агентлик келгуси йилларда Ўзбекистон банк тизими барқарорлигига шубҳа қилмаётган бўлса-да, айрим салбий жиҳатларни санаб ўтган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1299
@bankers_uz
Тошкент туманида 2,1 млрд сўмлик кредит ва субсидия маблағларини ўзлаштирган МЧЖ аниқланди
Хабарда айтилишича, МЧЖ раҳбари ва бошқалар банклардан бирининг Келес филиалидан "хориждан наслдор қорамолларни олиб келиш ва кўпайтириш учун" ажратилган 2,1 млрд сўм кредит ва субсидия маблағини сохта ҳужжатлар ёрдамида, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167, 228 ҳамда 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1297
@bankers_uz
🏦 МБ Бухоро вилоят бош бошқармаси раҳбари қамоққа олингани айтилмоқда
Марказий банкнинг Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Bugun.uz хабар бермоқда.
Айтилишича, унга нисбатан ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳамда мансаб сохтакорлиги моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1318
@bankers_uz
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки фаолиятининг устувор йўналишларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди — видео + фото
2023 йил 15 декабрь куни “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ фаолиятининг устувор йўналишлари” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда банк Бошқаруви вакиллари, оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда банк олдида турган янги вазифалар ва режалар, уларнинг амалга оширилиши жараёнлари ҳақида ҳисобот берилди.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1316
@bankers_uz
🏦 Туронбанк тадбиркорлик субъектларига яратилаётган имкониятлар ҳақида ҳисобот берди
Жорий йил 7 декабрь куни "Туронбанк томонидан тадбиркорлик субъектларига яратилаётган имкониятлар ва тақдим этилаётган хизматлар" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирни банк бошқаруви раиси ўринбосари Д.Рустамов олиб борди.
Анжуманда банк томонидан тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар, банк кўмагида ишга тушган ижтимоий муҳим объектлар, шунингдек бевосита банк кредитлари ёрдамида ишга тушган йирик брендлар ҳақида маълумотлар берилди.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1315
@bankers_uz
🏦 "Деярли икки йил олдинги ҳолат ҳақида гапирилган" — Халқ банки тармоқда тарқалган хабарлар бўйича изоҳ берди
Бугун айрим ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Халқ банки сайёр касса ходимининг пенсия пулларини онлайн қимор ўйинига тикиб юборгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Банк матбуот хизмати ушбу ҳолат 2022 йил бошида банкнинг ўзи томонидан аниқланганини маълум қилди ҳамда Bankers.uz'га қўшимча тушунтириш тақдим қилди.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1313
@bankers_uz
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "Давр банк" ХАТБ бошқаруви раиси Абдумажид Самадовни табриклаймиз! (1972 йил туғилган)
Шу муносабат билан, Абдумажид Абдуваҳитовичга мустаҳкам соғлиқ, куч-қувват ҳамда иш фаолиятида янги ютуқлар тилаб қоламиз!
@bankers_uz
🏦Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "Ипак Йўли" АИТБ бошқаруви раиси Саидаброр Сайдахмедовни табриклаймиз! (1986 йил туғилган).
Шу муносабат билан, Саидаброр Сайдиагзамовичга куч-қувват, мустаҳкам соғлиқ ҳамда келгуси иш фаолиятида янги зафарлар тилаб қоламиз!
@bankers_uz
Ўзбекистонда блокчейн технологияси ва криптовалюталарга ихтисослашган илк онлайн нашр иш бошлади
Бугун анъанавий молия тизимларини ўзгартираётган блокчейн технологиялари, бунга асосланган асосланган смарт-контрактлар, P2P кредитлаш, марказлашмаган биржалар ҳақида ўрганиш ва хабардор бўлиш замон талабига айланди. Бу янгиликларни тушуниш, блокчейн технологияси имкониятларидан самарали фойдаланишга биринчи қадам ҳисобланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда блокчейн, криптовалюталар экотизимига оид янгиликлар, бозордаги ўзгариш ва қонунчиликдаги янгиланишлардан тортиб марказлашмаган молия соҳасидаги сўнгги тенденциялар, рақамли мулкка эгалик қилишда инқилоб ясаган NFT'лар ва дунё эътиборини тортган крипто-бозор концепциясигача энди ўзбек тилида кузатиб бориш мумкин.
🏦 Оливер Хьюз Капиталбанк ходими эмас — банк расмий муносабати
"Капиталбанк" АТБ Жамоатчилик билан алоқалар хизмати "Тинькофф банк"нинг собиқ раҳбари Оливер Хьюзнинг Капиталбанкка ишга қабул қилингани борасидаги хабарларга муносабат билдирди.
"Сизга шуни маълум қиламизки, Оливер Хьюз бизнинг ходим ҳисобланмайди ва Капиталбанк жамоасига қўшилиш учун ҳеч қандай таклиф олмаган. Биз жаноб Хьюзнинг профессионаллиги ва тажрибасига катта ҳурмат билан қараймиз. Бироқ, биз у билан ҳамкорликни фақат унинг ҳозирги иш берувчиси TBC Bank билан мумкин бўлган биргаликдаги лойиҳалари доирасида кўриб чиқамиз." — дейилган хабарда.
@bankers_uz
🏦 Ҳудудларда "Кичик бизнес марказ"лари иш бошламоқда
Бизнесни ривожлантириш банки таъсисчилигидаги “Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси” ҳузурида ҳудудларда 14 та “Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази” ташкил этилди. Бу ҳақда банк томонидан Термиз шаҳридаги Марказга ўтказилган пресс-турда маълум қилинди.
Мазкур марказларда тадбиркорлар бизнес кўникмаларини шакллантириш йўналишида қисқа ва ўрта муддатли амалий ўқув курсларида ўқитилади. Келгусида ўқиш жараёнларини Япониянинг Ямагата университети билан ҳамкорликда ташкил этиш ҳам режалаштирилган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1307
@bankers_uz
🏦 Туронбанк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади
26 декабрь куни бўлиб ўтадиган йиғилишда бир нечта масалалар, хусусан, банкнинг 2023-2027 йилларда ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш, банкнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, "Туронбанк манфаатлар тўқнашувини бошқариш Сиёсати"ни янги таҳрирда тасдиқлаш кабилар кўриб чиқилади.
Йиғилиш Тошкент шаҳар Абай кўчасида жойлашган банк бош офиси биносида ўтказилади.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1305
@bankers_uz
💳 "HUMO"нинг Давактивга ўтказилиши унинг хусусийлаштирилиши билан боғлиқ эмас — Агентлик
Давлат активларини бошқариш агентлиги Миллий банклараро процессинг маркази (“HUMO” тўлов тизими) устав капиталидаги давлат улушини Агентликка ўтказилишига изоҳ берди. Маълум қилинишича, бу жараён келгусида тўлов тизимини хусусийлаштириш билан боғлиқ эмас.
Айтилишича, Марказий банк бир вақтнинг ўзида тўлов тизимига ҳам мулкдор, ҳам назорат қилувчи орган бўлиши нотўғри бўлган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1303
@bankers_uz
🏦 Tenge Bank халқаро The Banker журналининг "Ўзбекистонда йил банки – 2023" мукофотига сазовор бўлди
30 ноябр куни Лондонда йиллик "The Banker Awards" мукофотлари доирасида дунёнинг энг яхши молия муассасаларини эълон қилиш бўйича расмий маросим бўлиб ўтди.
Тақдирлаш маросимида “Tenge Bank” АТБ 2023 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши банки деб тан олинди ва молиявий кўрсаткичларнинг ўсиши, стратегик ташаббусларни амалга ошириш ва рақамли маҳсулотларни жорий этиш бўйича эътироф этилди.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1301
@bankers_uz
💳 HUMO'даги давлат улуши Давактивга ўтказилади, киберхавфсизлик чоралари кучайтирилади — Президент қарори
Президентнинг 2023 йил 30 ноябрдаги ПҚ-381 - сонли "Рақамли маҳсулотлар (хизматлар) истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақамли технологиялар орқали содир этилган ҳуқуқбузарликларга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Қарорда рақамли молиявий амалиётлар хавфсизлигини таъминлаш йўналишида МБ ва бошқа мутасадди вазирлик ва идораларга қатор вазифалар белгиланган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1300
@bankers_uz
🏦 Асакабанк бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди
Вазирлар Маҳкамаси Бош вазир котибиятининг Таҳлилий материалларни тайёрлаш хизмати бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган Шерзод Икромович Салиев "Асакабанк" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ш.Салиев меҳнат фаолияти давомида 2010-2017 йиллар Асакабанк тизимида, 2018-2022 йил Вазирлар Маҳкамасида турли лавозимларда, шу жумладан раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1298
@bankers_uz
🏦 Агробанк филиалларида зилзила ҳолатлари ва ёнғин хавфсизлиги бўйича ўқув-машғулотлар ўтказилди
Амалий ўқув машғулотлари 2022 йил 30 майдаги “Ўзбекистон Республикаси сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони ижросини таъминлаш мақсадида банкнинг Тошкент шаҳар ва Шайхонтоҳур филиалларида ўтказилди.
Машғулотларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг масъул ходимлари бевосита иштирок этди.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1296
@bankers_uz