🏦 Июлда аҳоли омонатлари 832 млрд сўмга камайди
МБ маълумотларига кўра, июль ойи якуни бўйича жисмоний шахсларнинг жами депозитлари 73 трлн 585 млрд сўмни ташкил қилмоқда. Ой давомида омонатлар қолдиғи 832 млрд сўмга хусусан, давлат банкларида 1 074 млрд сўмга камайган.
Жисмоний шахсларга таклиф этилаётган омонатлар бўйича ўртача фоиз ставкаси миллий валютада 21,2 фоизни, чет эл валютасида эса 5,1 фоизни ташкил қилмоқда.
Батафсил — https://bankers.uz/news/1207
@bankers_uz
Июлда муаммоли кредитлар 1,44 трлн сўмга кўпайган
МБ маълумотларига кўра, июль ойида банкларнинг жами кредит портфели 6,5 трлн сўмга кўпайган ва 430 трлн. сўмдан ортган. Жами портфелнинг ўсишига ЎзСҚБ, Асакабанк, Алоқабанк, Капитал банк, Ипотека банк, Тенге банк ва Ҳамкорбанклар нисбатан кўпроқ ҳисса қўшган.
Ой давомида муаммоли кредитлар ҳажми 1 трлн 440 млрд сўмга ортган ва жами портфелдаги улуши 3,7 фоизга етган (+0,28 фоиз). NPL нинг энг катта миқдорий кўпайиши яқинда хусусийлашган Ипотека банкка тўғри келган — 1 трлн 61 млрд сўм.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1206
@bankers_uz
❗️9 та банкнинг устав капиталидаги давлат улуши яна вазирликка қайтарилмоқда
2023 йил март ойида қабул қилинган Президент Қарори билан Стратегик ислоҳотлар агентлигига берилган 31 та йирик давлат корхоналари, шу жумладан 9 та тижорат банкининг UzAssets инвестиция компаниясидаги давлат улушлари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига қайтарилмоқда.
Бундан ташқари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг юқоридаги тижорат банкларидаги улуши бўйича ваколатларини амалга ошириш функцияси ишончнома орқали чекланмаган муддатга Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилади (расмда).
Батафсил - https://bankers.uz/news/1204
@bankers_uz
🏦 Қишлоқ қурилиш банк "Бизнесни ривожлантириш банки"га айлантирилади
Президент тадбиркорлар билан учрашувда Қишлоқ қурилиш банкни "Бизнесни ривожлантириш банки"га айлантирилишини маълум қилди. Банк ҳузурида 14 та ҳудудда бизнес марказлари ташкил қилинади. Марказлар ташаббускор бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқишга кўмаклашади ҳамда лойиҳаларга улуш билан киради.
Bankers.uz Президентнинг ушбу йўналишдаги нутқининг асосий жойларини келтириб ўтади.
Батафсил — https://bankers.uz/news/1202
@bankers_uz
Россия Марказий банки асосий ставкани 8,5 фоиздан 12 фоизга кўтарди
Рублнинг сўнгги кунлардаги сезиларли девальвацияси ортидан Россия банки бугун — 15 август куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишда асосий ставкани бирданига 3,5 фоизга — 8,5 фоиздан 12 фоизгача оширди. Бу ҳақда регулятор расмий сайтида хабар берилган.
Регулятор ушбу қарорни "инфляция босими кучайиб бораётган шароитда, нарх барқарорлигини таъминлаш учун рискларни чеклаш мақсадида" қабул қилганлигини айтган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1200
@bankers_uz
🏦 “Ўзагроэкспортбанк” АТБ акциядорининг 10 августдаги қарорига кўра, банк номини “AVO Bank” акциядорлик жамиятига ўзгартиришга қарор қилинди.
Шунингдек, банк устав капиталини ҳам 200 млрд сўмга етказиш бўйича қарор қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил июнь ойида банк номи ўзгариши бўйича хабарлар тарқалган эди.
@bankers_uz
🏦 Агробанк "Pulli Gap" лойиҳасини йўлга қўйди
Агробанк аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган "Pulli Gap" (пулли гап) лойиҳасини ишга туширди. Банк мазкур лойиҳа орқали аҳолининг молия-банк хизматларидан фойдаланиши учун бошланғич ҳамда зарурий билимларни осон ва тушунарли ҳолда бериб боришни режалаштирган.
Лойиҳа доирасида бир нечта мультимедиа материаллари ва қизиқарли маълумотлар тайёрланади ва ижтимоий тармоқлар, хусусан - Telegram, Instagram, PulliGap">YouTube ҳамда pulligap">TikTok саҳифаларида кенг тарғиб қилиб борилади.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1197
@bankers_uz
Беруний туманида 65 нафар фуқаронинг номига миқроқарз олган фирибгарлар аниқланди
Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида МЧЖ раҳбари сохта ҳужжат ва маълумотлар асосида 65 нафар фуқаронинг номига жами 981,5 млн сўм онлайн микроқарз олиб, маблағларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1195
@bankers_uz
Ҳурматли тадбиркорлар, ортиқча муаммолардан халос бўлиб, қулайликларга эга бўлмоқчимисиз?
Унда Савдо саноат палатаси томонидан ўтказилаётган сўровномада иштирок этишингизни сўраймиз.
👉 Сўровномада қатнашиш.
Рейтинг натижаси асосида тадбиркорларга қўшимча рағбатлантириш ва преференциялар тақдим этилади.
@bankers_uz
🏦 InfinBANK 200 фоизлик кешбэк олиш имкониятини тақдим этади
2023 йил 7 августдан 7 октябрга қадар InfinBANK VISA карталари орқали исталган шаклда тўловларни амалга оширинг ва "200 фоизлик мислсиз кешбэк" акцияси иштирокчисига айланинг. Ҳар ҳафта учтадан ғолиб аниқланади ва сарф қилинган пулларига 2 баравар миқдорида кешбэкка эга бўладилар.
Акция ҳақида батафсил маълумотлар InfinBANK'нинг Telegram, Facebook ва Instagram'даги расмий саҳифаларида бериб борилади.
Ҳамкорлик асосида@bankers_uz Читать полностью…
🏦 АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" Кузатув кенгаши таркиби
(2023 йил 1 август ҳолатига)
@bankers_uz
Бир нечта иловаларда картадан картага пул ўтказмалари ишламаётгани айтилмоқда
Ижтимоий тармоқларда айрим тўлов иловалари, хусусан "Payme", "Oson", "QIWI Uzbekistan" ва "Limonpay"да картадан картага пул ўтказмалари функцияси ишламаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. "Oson" тўлов тизими ўз сайтида вазиятни "компанияга боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли" деб изоҳлаган бўлса, қолган иловалар, хусусан, "Payme" "техник (профилактик) ишлар туфайли" эканлигини "push-хабар" орқали маълум қилган.
Фойдаланувчилар "Click" иловасида ҳам носозликлар кузатилаётганини айтмоқда, бироқ ҳозирча компания бу ҳақда расмий хабар бермаган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1192
@bankers_uz
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк 100 миллион AҚШ долларлик халқаро облигацияларни жойлаштирди
Жорий йилнинг 4 август куни Ўзсаноатқурилишбанк умумий қиймати 100 миллион AҚШ доллари бўлган 5 йиллик халқаро облигацияларни хусусий жойлаштиришни якунлади. Бу ҳақда банк Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу транзакцияни амалга оширишда инвестор сифатида Халқаро молия корпорацияси, Aвстрия тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвестициялари банки, Германия тараққиёт молия институти ҳамда ташкилотчи банк сифатида Франциянинг “Societe Generale” банки иштирок этган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1190
@bankers_uz
UDEAдаги "Тижорат банкларини бошқариш" магистратура таълим мутахассислиги банк соҳасида етакчи бўлишга интилган мутахассислар учун мўлжалланган.
Ушбу кенг қамровли ўқув дастуримиз банкларда топ-менежерларни тайёрлашга мўлжалланган бўлиб, блокчейн технологиялари, рақамли банк иши, риск менежмент, лойиҳавий менежмент, bigdata, стратегик менежмент, халқаро банк иши, монетар сиёсат каби йўналишлардаги энг замонавий воситалар, тенденциялар ва ишланмаларни қамраб олади.
Қабул 10 сентябрга қадар давом этади. Ҳужжатларни топширишга шошилинг!
☎️ 78 888 08 00
🌏 Веб-сайт
Telegram | Instagram | Facebook | Реклама
🏦 MKBANK Муаммоли активлар билан ишлаш департаментига ишга таклиф қилади
Микрокредитбанк Бош офиси Муаммоли активлар билан ишлаш департаменти бош мутахассиси лавозимига танлов асосида ишга таклиф қилмоқда. Номзодлардан олий иқтисодий/молиявий маълумотга эга бўлиш, ушбу йўналишда тажриба, HARD босқичида ва ижро процессида ундирув бўйича, шунингдек гаров билан ишлаш тажрибага эгалик сўралган.
Резюмелар @hrmkbank_bot манзилига юборилиши лозим.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1205
@bankers_uz
ℹ️ Президент тадбиркорлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда “Қишлоқ қурилиш банк”ни “Бизнесни ривожлантириш банки”га ўзгартирилишини ва унинг фаолияти, ишлаш услуби, молиялаштириш механизмлари янгича бўлишини эълон қилди.
Шу пайтга қадар тадбиркорлик субъектлари шунчаки ёпилиб кетаверган. Уларни қўллаб-қувватлайдиган ҳамкор банк, ўқитадиган тизим мавжуд эмасди. Бундан кейин ундай бўлмайди, сабаби Президент ташаббуси билан банк ҳузурида ҳар бир ҳудудда жами 14 та кичик бизнес маркази ташкил қилинмоқда.
Марказлар тадбиркорлар учун бир қатор имкониятларни тақдим этади. Жумладан, ўз бизнесини йўлга қўя олган, “кредит ва солиқ тарихи” тоза бўлган тадбиркорларга фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш учун кредит олишда гаров талаби 50 фоизга камайтирилади.
Шунингдек, лойиҳа доирасида олиб кириладиган асбоб-ускунани суғурталаш, хом-ашё ва материалларни сертификатлаш харажатлари марказлар томонидан қоплаб берилади.
Умуман, дастурда иштирок этаётган кичик бизнес корхоналари фаолиятини уч йилгача текширишга йўл қўйилмайди.
Президент бир гуруҳ тадбиркорларни мукофотлади
Мукофотланганлар орасида "ANOR BANK" АЖ асосий акциядори ва кузатув кенгаши аъзоси, тадбиркор Қаҳрамонжон Олимов ҳамда "Трастбанк" ХАБ акциядорларидан бири ва кузатув кенгаши раиси, тадбиркор Тоҳир Шарипов ҳам бор.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1201
@bankers_uz
🏦 InfinBANK'дан келажак кредит картаси — InfinBLACK!
InfinBANK ўзининг уникал онлайн кредит маҳсулоти — InfinBLACK кредит картаси учун шартларни янада қулайлаштирди. Энди кредит картадаги лимит 50 миллион сўмгача оширилди. Асосийси, кредитни 50 кунгача фоизсиз давр билан 5 йил муддатга расмийлаштириш мумкин. Фоиз ставкаси 23,99 %дан бошланиб, ҳар бир мижоз учун алоҳида ҳисобланади.
Юртимиздаги исталган банкнинг мижози шунчаки InfinBANK мобил иловасида рўйхатдан ўтиб, кредит карта учун ариза бериши мумкин.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1199
@bankers_uz
🏦 “Пойтахт банк” АЖ Кузатув кенгаши таркиби
(2023 йил 1 август ҳолатига)
@bankers_uz
🏦 Халқ банки бош офис ходимлари "Xalq25 Quiz" интеллектуал ўйинларида баҳслашдилар
12 август куни Халқ банки ходимлари ўртасида ташкиллаштирилган "Xalq25 Quiz" интеллектуал ўйинининг сўнгги — Бош офис босқичи бўлиб ўтди. Бош офис таркибий бўлинмаларидан тузилган 19 та жамоа, 100 нафардан ортиқ ходимлар иштирок этган ўйинда бир нечта жамоа ғолибликка даъвогарлик қилди, бироқ якунда Молиявий ҳисоботлар ва назорат департаменти жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, барча 14 та ҳудудий босқич ғолиблари август якунида бўлиб ўтадиган финал ўйинида баҳслашадилар.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1198
@bankers_uz
🏦 Туронбанк Тошкент ва Навоийдаги банк хизматлари офислари учун малакали кадрлар изламоқда
"Туронбанк" АТБ Тошкентда 1 та ҳамда Навоийда 2 та банк хизматлари офислари бошлиқлари лавозимларига танлов эълон қилди. Номзодлар олий иқтисодий маълумотга ва банк тизимида камида 5 йил иш стажига эга бўлиши, инглиз ва рус тилларини билиши талаб қилинади.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1196
@bankers_uz
🏦 Искандар Турсуновнинг Равнақ банкдаги улуши 88,62 фоизга етди
Кеча Тошкент фонд биржасида "Равнақ банк" АЖнинг қўшимча эмиссия қилинган 100,0 млрд. сўмлик акциялари билан боғлиқ олди-сотди операцияси натижасида банк устав капитали 200,0 млрд. сўмга етди.
Савдолар натижасида Турсунов Искандар Бахтинуровичнинг банкнинг оширилган устав капиталидаги улуши 88,62 фоизни ташкил қилмоқда (аввал 72,05 фоиз эди).
@bankers_uz
❗️Доллар курси 400 сўмга ошмоқда
Тижорат банкларида доллар курси кескин кўтарилиши кутилмоқда. Хусусан, аксарият тижорат банклари ҳозирнинг ўзида АҚШ доллари сотув курсини 12 120 - 12 135 сўм оралиқ даражасида белгилашни бошлади.
Айрим банк мобил иловаларида АҚШ долларини онлайн конверсия қилиш функцияси вақтинча ишламаётганлиги ҳам айтилмоқда.
@bankers_uz
Куни кеча Савдо саноат палатаси, Божхона қўмитаси ва Ўзбекистон темир йўллари масъуллари иштирокида тадбиркорлар билан давра суҳбати ташкил қилинди. Учрашувда темир йўл ва божхона соҳасидаги муаммоли масалалар кўтарилди.
Экспорт ва импорт билан ишлайдиган тадбиркорларнинг асосий муаммолари — бу божхона ва темир йўл соҳаларидаги хизматларда бўлгани сабаб, учрашув айнан шу мавзуда бўлиб ўтди. Иқтисодий ўсишга эришиш сўнгги йилларда нафақат қўшни, балки Хитой, МДҲ мамлакатлари билан ҳам савдо-сотиқни ривожлантиришга боғлиқ эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Шу каби давра суҳбатини ташкил қилишдан кўзланган асосий мақсад ҳам бошланган самарали тадбирларнинг давоми бўлди.
Учрашувда идоралар раҳбарлари тадбиркорларинг тўпланиб қолган барча муаммоларни тинглашди. Айниқса, шу ойда бўлиб ўтадиган Президент билан учрашув арафасида бу муаммоларни кўтариш ва уларга ечим излаш, жамоатчиликка буни кўрсатиш муҳим эди.
Муаммолари ҳал этилаётган тадбиркорларнинг кўнгли анча кўтарилди. Баъзи раҳбарлар эса тизимда бу каби муаммолар борлигидан ўзлари ҳам ҳайратга тушишди. Кўриндики, ўзаро алоқа такомиллашган ҳолда йўлга қўйилмаган. Савдо-саноат палатаси бу масалада ҳар доим ўзига хос очиқ мулоқот майдони, платформа вазифасини ўташда давом этади деган умиддамиз.
Учта банкка Қорақалпоғистондаги инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш учун 100 млн АҚШ доллари ажратилади — Президент фармони
Президентнинг 8 августдаги "Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорларга қулай шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ушбу ҳудудда инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун Ўзмиллийбанк, Ўзсаноатқурилишбанк ва Алоқабанкка 100 млн АҚШ доллари ажратади.
Банклар ушбу маблағлар доирасида хорижий валютада 5 фоиз, миллий валютада 12 фоиз булган йиллик ставкаларда 10 йил муддатгача, 5 йиллик имтиёзли давр билан кредит ажратади.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1193
@bankers_uz
🔄 Бугун соат 11:30 атрофида "Payme" карталараро пул ўтказмалари хизмати қайта тикланганини иловадаги "push-хабар" орқали маълум қилди.
💳 Соат 12:46 да эса "Oson" сайтида "Uzcard ва HUMO билан носозлик бартараф этилгани ва алоқа тиклангани, барча транзакциялар одатдагидек тартибда ишлаётгани" ҳақида хабар берди. "Биз барча тўловлар хавфсизлигини кучайтирилган режимда кузатиб борамиз», — дейилган компания хабарида.
@bankers_uz
🏦 Искандар Турсунов Равнақ банкнинг асосий акциядорига айланди
Жорий йил 4 август куни "Тошкент" фонд биржасида бўлиб ўтган битим натижасида Искандар Бахтинурович Турсуновнинг "Равнақ банк" АЖдаги улуши 19,90 фоиздан 72,05 фоизгача етди. И.Турсунов сотиб олган банкнинг 52,15 фоиз акциялари улуши шу кунга қадар Сарвар Зафарович Файзиевга тегишли бўлган.
Эслатиб ўтамиз, И.Турсунов 2012 йилдан бери "Равнақ банк" АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келмоқда.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1191
@bankers_uz
Бир миллион донадан ортиқ карта эмиссия қилган банклар сони 12 тага етди
МБ маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1-ярми давомида пластик карталар 4,7 млн донага кўпайиб, уларнинг жами сони 38,8 миллион донадан ошди. Ҳисобот даврида эмиссия қилинган карталар сони бўйича энг кўп ўсиш Халқ банки (+1 367,7 минг), TBC Bank (+494,2 минг), Ипак Йўли банки (+352,5 минг), ANOR BANK (+337,2 минг) ҳамда Hamkorbank (+272,5 минг) да кузатилган.
Ўтган давр давомида TBC Bank 1 млндан ортиқ карта эмиссия қилган 12 та банк қаторига кирган бўлса, Hayot Bank июнь ойида илк марта банк картаси эмиссия қилди.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1189
@bankers_uz