bankers_uz | Неотсортированное

Telegram-канал bankers_uz - Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

18544

Bankers.uz интернет-нашрининг телеграм канали Ўзбекистон банк-молия тизимига оид янгиликлар, таҳлиллар ва муаллифлик мақолалари Live-канал: @bankers_uz_live Реклама ва ҳамкорлик учун: @m_jurabaeva Таҳририят рақами: 88-1326666

Подписаться на канал

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 "XALQ 25 QUIZ" интеллектуал ўйинларининг Андижон ва Фарғона ҳудудий босқичлари ўтказилди — фото

Тобора ўзининг якуний палласига яқинлашиб бораётган "XALQ 25 QUIZ" интеллектуал ўйинларининг навбатдаги босқич баҳслари Андижон ва Фарғона шаҳарларида бўлиб ўтди. Ўйинларнинг Андижон вилоят босқичида 13 та ҳамда Фарғона вилоят босқичида 15 та жамоа, жами 170 га яқин ходимлар иштирок этишди. Қизғин баҳслар якунида Андижон вилояти босқичида "Асака" жамоаси ҳамда Фарғона вилояти босқичида "Тошлоқ" жамоаси ғолиб бўлди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1172


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги имконияти чекланган шахслар орасидан вакант лавозимларига очиқ танлов эълон қилади

Танловнинг 1-босқичи махсус портал — vacancy.argos.uz платформаси орқали ўтказилади. Номзодлар Ногиронлиги бўлган шахслар тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан расмийлаштирилган махсус тавсия асосида танловда иштирок этиши мумкин.

Вакант лавозимлар:

▫️ Вояга етмаганлар учун ижтимоий хизматларни ривожлантириш ва мониторинг қилиш бошқармаси бош мутахассиси;

▫️ Ижтимоий тўловлар бошқармаси етакчи мутахассиси;

▫️ Катта ёшдагилар учун ижтимоий хизматларни ривожлантириш ва мониторинг қилиш бошқармаси етакчи мутахассиси;

▫️ Инсон ресурсларини ривожлантириш ва ижтимоий иш методологияси бошқармаси бош мутахассиси;

▫️ Молия таҳлил ва режалаштириш бошқармаси етакчи мутахассиси;

▫️ Харидлар бошқармаси етакчи мутахассиси;

▫️ Рақамли технологияларни жорий этиш бошқармаси етакчи мутахассиси.

Номзоднинг малака талабларига мослигини ўрганиб чиқиш натижалари унинг vacancy.argos.uz порталдаги шахсий кабинетига юборилади.

Биз тенглик тарафдоримиз ва ҳар ким ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши мумкин бўлган инклюзив иш муҳитини яратишга интиламиз. Шу муносабат билан, биз ногиронлиги бўлган шахсларни ушбу бўш иш ўринларига ариза беришга таклиф қиламиз. Бизнинг жамоамизга қўшилинг ва сиз билан биргаликда дунёни ўзгартира оламиз!

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Капиталбанк 2022 йилги соф фойдани тақсимлади

26 июнь куни бўлиб ўтган "Капиталбанк" АТБ акциядорлари умумий йиғилишда кун тартибидаги 11 та масалани, хусусан банкнинг ўтган йилги соф фойдасини тақсимлаш масаласини кўриб чиққан. Банкнинг 2022 йилда олган соф фойдаси —1 трлн 79,9 млрд сўмнинг 894,58 млрд сўмлик қисми умумий мақсадли жамғармага захира сифатида шакллантиришга, 185,33 млрд сўмини эса тақсимлашга қарор қилинган. Шунингдек, кузатув кенгаши аъзоларига тўланадиган мукофот пуллари миқдори белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Капиталбанк 2022 йил якунига кўра соф фойдаси 1 трлн сўмдан ортиқ бўлган 3 та банкдан бири бўлганди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1169


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 "Ипак Йўли" банкидан акция: 60 кунлик бепул Yandex Plus!

Чексиз фильм ва сериаллар, мусиқалар, аудиокитоблар ва такси хизмати учун чегирмаларга эга бўлиш учун, Ipak Yo‘li Mobile иловасини ўрнатиш ва масофадан туриб идентификациядан ўтиш лозим. Фойдаланувчи 60 кун мобайнида Яндексга тегишли юқоридаги хизматлардан мутлақо бепул фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Промокодни фақатгина янги фойдаланувчилар 2023 йил 31 декабрга қадар фаоллаштиришлари мумкин.

Реклама

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Юридик шахслар ва тадбиркорлар учун ANORBANK'дан мақбул валюта курслари

Банкда ҳисобварақ очган юридик шахслар ва тадбиркорларга махсус валюта курслари таклиф қилинади. Ойига умумий 1 млн доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади.

Банкнинг кунлик валюта курслари — @anorbank каналида.

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Юридик шахслар ва тадбиркорлар учун ANORBANK'дан мақбул валюта курслари

Банкда ҳисобварақ очган юридик шахслар ва тадбиркорларга махсус валюта курслари таклиф қилинади. Ойига умумий 1 млн доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади.

Банкнинг кунлик валюта курслари — @anorbank каналида.

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Туронбанкнинг ёшлар лойиҳаси 400 нафар талабани қамраб олди (фото + видео)

Бугун Ўзбекистонда "Ёшлар куни" нишонланмоқда. Ёшларга эътибор давлат сиёсатининг бир бўлаги сифатида, иқтисодиётнинг муҳим бўғини ҳисобланган банклар HR сиёсатининг устувор йўналиши бўлиб қолди. Хусусан, бу борада ўзига хос тизим яратган Туронбанкда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида бир неча бор гапирилган.

Туронбанк медиа маркази ва Kun.uz ҳамкорликда тайёрлаган махсус материалда банкда ёшлар, хусусан ёш талабалар билан ишлаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилган.

Видеони кўриш - https://www.youtube.com/watch?v=AhmrK7GV_zU

Батафсил - https://bankers.uz/news/1166


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 "XALQ 25 QUIZ" интеллектуал ўйинларининг Навоий, Бухоро ва Сирдарё босқичи ўйинлари бўлиб ўтди – фото

Жорий йилнинг 24-25 июнь кунлари Навоий, Бухоро ва Гулистон шаҳарларида Халқ банки жамоаси ўртасида ташкил қилинаётган "XALQ 25 QUIZ" интеллектуал ўйинларининг навбатдаги босқич ўйинлари бўлиб ўтди.

Интеллектуал "жанглар" якунида — Навоий босқичида "Навбаҳор", Бухоро бошқичида "Вилоят" ҳамда Сирдарё босқичида "Гулистон" жамоалари ғолибликни қўлга киритдилар. Ушбу жамоалар пул мукоотлари ҳамда август ойида бўлиб ўтадиган финал баҳси йўлланмасини қўлга киритдилар.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1165


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🇹🇯 Тожикистонда банк бошқаруви раиси ўринбосари ўғирлаб кетилди

Тожикистоннинг "Ориёнбанк"и бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Исматуллоев номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилди. Мамлакат ИИВ хабарига кўра, Ш.Исматуллоев 23 июнь соат 20:10 атрофида Душанбе шаҳридаги кўчалардан бирида 4 кишидан иборат уюшган жиноий гуруҳ аъзолари томонидан ушлаб, олиб кетилган.

Ички ишлар вазирлиги ушбу жиноятни аниқлашда ҳуқуқ-тартибот органларига ёрдам берган ёки маълумот берганларга 30 минг доллар мукофот ваъда қилган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1164


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Halyk Group ПЛАС-Форумда ўз тажрибаси ва режалари ҳақида гапириб берди

Кеча “Финтех, банклар ва чакана савдо. Трансформация ва ўзаро таъсир” мавзусидаги учинчи ПЛАС-форум ўз ниҳоясига етди. Форумнинг панель сессияларда қозоғистонлик бизнес вакиллари — Қозоғистон Халқ банки раҳбарияти ва унинг Ўзбекистондаги шўъба банки Tenge Bank раҳбарияти ҳам фаол иштирок этди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1161


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Юридик шахслар ва тадбиркорлар учун ANORBANK'дан мақбул валюта курслари

Банкда ҳисобварақ очган юридик шахслар ва тадбиркорларга махсус валюта курслари таклиф қилинади. Ойига умумий 1 млн доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади.

Банкнинг кунлик валюта курслари — @anorbank каналида.

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Ўзагроэкспортбанк фаолиятини AVO Bank номи билан давом эттириши мумкин

Ўзагроэкпортбанк номини AVO Bank сифатида ўзгартирган ҳолда фаолият юритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Bankers.uz мухбирига бугун бўлиб ўтаётган “Финтех, банклар ва ритейл” 3-Халқаро ПЛАС-Форумида иштирок этаётган "Ўзагроэкспортбанк" АТБ бошқаруви раиси Артем Попов маълум қилган. А.Поповнинг билдиришича, банк акциядорлари ўзгармайди ва у янги ном билан, рақамли банк хизматларига урғу берган ҳолда ўз фаолиятини бошлайди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1157


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Юридик шахслар ва тадбиркорлар учун ANORBANK'дан мақбул валюта курслари

Банкда ҳисобварақ очган юридик шахслар ва тадбиркорларга махсус валюта курслари таклиф қилинади. Ойига умумий 1 млн доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади.

Банкнинг кунлик валюта курслари — @anorbank каналида.

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 "XALQ 25 QUIZ" ўйинлари Самарқанд, Жиззах ва Термиз шаҳарларида бўлиб ўтди - фото

Кечаги дам олиш кунлари Самарқанд, Термиз ва Жиззах шаҳарларида АТ "Халқ банки" ходимлари ўртасида ўтказилаётган "XALQ 25 QUIZ" интеллектуал ўйинларининг навбатдаги босқич баҳслари бўлиб ўтди. Ҳис-ҳаяжонларга бой бўлган ўйинларнинг Самарқанд босқичида "Жомбой", Жиззах бошқичида "Ғаллаорол" ҳамда Сурхондарё босқичида "Вилоят" жамоалари ғолибликни ва финал ўйини йўлланмасини қўлга киритдилар.

Интеллектуал ўйинларнинг навбатдаги босқичи Бухоро, Навоий ҳамда Гулистон шаҳарларида бўлиб ўтади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1155


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Ориент Финанс банк устав капитали 1,5 трлн сўмга етказилмоқда

"Ориент Финанс" ХАТБ акциядорлари 12 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишда бир нечта масалаларни, хусусан, банкнинг 2022 йилда олган 452,5 млрд сўм соф фойдасини тақсимлаш бўйича қарор қабул қилган.

Ўтган йилги соф фойданинг 428,9 млрд сўми банк оддий акцияларига дивиденд тарзида ҳисобланади. Қарорда ҳисобланган дивидендлар, банк акциядорларининг улушлари мутаносиб равишда оширилиши эвазига капитализацияга йўналтирилиши мумкинлиги ҳамда банк устав капитали 1,5 трлн сўмга етказилиши айтилган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1153


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Юридик шахслар ва тадбиркорлар учун ANORBANK'дан мақбул валюта курслари

Банкда ҳисобварақ очган юридик шахслар ва тадбиркорларга махсус валюта курслари таклиф қилинади. Ойига умумий 1 млн доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади.

Банкнинг кунлик валюта курслари — @anorbank каналида.

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Ўзбекистон халқаро захираларининг валюта қисми яқин тарихдаги минимумга тушди

МБ маълумотларига кўра, 1 июль ҳолатига Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳажми 33 млрд 720,3 млн долларни ташкил қилмоқда.

Ялпи халқаро захираларимиз майга нисбатан 649,2 млн долларга, захираларнинг валюта қисми эса 514,3 млн долларга камайган.

Валюта захиралари ҳозирда 9,6 млрд долларни ташкил қилмоқда. Бу МБ сайтида маълумотлар очиқ бўлган 2018 йилдан бери минимум кўрсаткич ҳисобланади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1170


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Миллий валютадаги узоқ муддатли, юқори фоизли омонатлар солиштирма жадвали

Bankers.uz Ўзбекистон банклари ҳамда банк хизматлари бозори маҳсулотлари ҳақидаги турли солиштирма маълумотларни "BankVersus" рукни остида эълон қилиб боради.

Бугунги рукнда айни дамда миллий валютадаги узоқ муддатли омонатлар бозорида даромадлилиги ва шартлари нисбатан жозибали эканлиги айтилаётган 3 та омонат тури — ANORBANK'нинг "Shoshilmasdan 3.0", TBC Bank'нинг "Муддатли TBC депозит" ҳамда Капиталбанкнинг "Максимал капитал" омонатлари солиштирилди.

Кейинги рукнлар давомида миллий валютадаги эгилувчан шартларга эга юқори фоизли омонатлар солиштирилиши ҳам режалаштирилган. Сизда қайси банк кўрсаткичлари ва хизматларини ушбу рукнда эълон қилиш бўйича таклифлар бўлса, таҳририятга ёзиб юборишингиз сўралади.

#bankversus


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Bankers.uz манбаларининг хабар беришича, Сергей Абдулҳаевич Гимадиев "Азия Альянс банк" АТБ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи сифатида иш бошлаган.

Амалдаги тартибларга кўра, С.Гимадиев Марказий банк билан келишилгандан сўнг лавозимига расман тасдиқланиши мумкин.


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Май ойида жами муаммоли кредитлар қарийб 128 млрд сўмга камайган

МБ маълумотларига кўра, май ойида банк тизими бўйича муаммоли кредитлар 127,7 млрд сўмга камайган. Жами миқдорий камайишга ЎзСҚБ (-107,7 млрд сўм), Асакабанк (-97,5 млрд сўм), Ўзмиллийбанк (-62,8 млрд. сўм), Тенге банк (-21,2 млрд сўм), Равнақ банк (-15,9 млрд сўм), ОФБ (-13,7 млрд сўм) ва Анорбанк (-13,0 млрд сўм)лардаги муаммоли кредитларнинг камайиши сезиларли таъсир қилган. Агробанк (+87,5 млрд сўм), Турон банк (+30,8 млрд сўм), Ипотека банк (+30,7 млрд сўм), Азия Альянс банк (+21,9 млрд сўм), Капитал банк (+15,8 млрд сўм)ларда муаммоли кредитлар миқдор жиҳатдан кўпроқ ошган.

Ой давомида NPL улуши 0,1 фоизга камайган ва 1 июнь ҳолатига 3,5 фоизни ташкил қилган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1167


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раиси ўринбосари Бобир Абубакировни самимий табриклаймиз! (1983 йил туғилган)

Шу муносабат билан, Бобир Юлдашовичга мустаҳкам соғлик, иш фаолиятида муваффақият ҳамда янги зафарлар тилаб қоламиз.


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Bankers.uz жамоаси номидан барчангизни бугунги муқаддас байрам – Қурбон ҳайити билан чин дилдан табриклаймиз.

Қалбингиздаги ҳамма эзгу ниятларингиз рўёбга чиқишини тилаб қоламиз.


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Юридик шахслар ва тадбиркорлар учун ANORBANK'дан мақбул валюта курслари

Банкда ҳисобварақ очган юридик шахслар ва тадбиркорларга махсус валюта курслари таклиф қилинади. Ойига умумий 1 млн доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади.

Банкнинг кунлик валюта курслари — @anorbank каналида.

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Uzum bank бошқаруви раиси этиб белоруссиялик мутахассис тайинланди

"Uzum bank" АЖ Кузатув кенгашининг 21 июндаги баённомасига асосан, белоруссиялик мутахассис Александр Александрович Филиппович банк бошқаруви раиси этиб тайинланди. Баённомада А.Филиппович номзоди Марказий банк билан келишиши лозимлиги қайд этилган.

Маълумотларга кўра, А.Филлипович 20 йиллик банк тажрибаси давомида Белагропроманк, Белросбанкларда департамент директори, БНБ-банкда бошқарув раиси ўринбосари, Дельта банкда бошқарув раиси, Белинвестбанкда бошқарув раиси ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. 2023 йил март ойидан буён А.Филиппович "Uzum Bank" АЖда департамент директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1163


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Халқ банки Самарқандга пресс-тур ташкиллаштирди

21 июнь куни АТ “Халқ банки” молиявий кўмагида фаолиятини амалга ошираётган Самарқанд вилоятидаги тадбиркорлик объектлари билан яқиндан танишиш мақсадида мазкур вилоятига пресс-тур ташкил этилди.

Жисмоний ва юридик шахсларга кенг миқёсдаги банк хизматларини кўрсатиб келаётган Халқ банки оилавий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнес, шунингдек, ҳунармандчиликдан тортиб чорвачиликкача иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги субъектларни фаол молиялаштириб келмоқда. Пресс-тур давомида иштирокчилар банк молиялаштирган тадбиркорлар, ҳунармандларнинг иқтисодиётдаги иштироки ҳамда ўрни билан бевосита танишиш имкониятига эга бўлдилар.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1159


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

💳 HUMO карталардан тўлов қилганда 1 фоиз кэшбек тўлаш тизими жорий қилинади

2023 йил 15 июлдан бошлаб Ўзбекистон бўйича 2000 тадан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчаларида "HUMO" карталари орқали тўлов амалга оширилганда, 1 фоиз кэшбек тўлаб берилади. Бу ҳақда бугун бўлиб ўтаётган 3-Халқаро ПЛАС-Форумда иштирок этаётган Миллий умумреспублика процессинг маркази директори Шуҳрат Қурбонов маълум қилди.

Шунингдек, йил якунига қадар HUMO карталарини Қирғизистонда қабул қилиниши ҳам йўлга қўйилади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1158


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Айни дамда Тошкентдаги “International Hotel” мажмуасида “Финтех, банклар ва ритейл” 3-Халқаро ПЛАС-Форуми бошланмоқда.

Форумда 31 та давлатдан 2000 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.

Тадбир давомида финтех, банкинг, eGOV, ислом молиячилиги, CBDC, криптовалюталар, Blockchain, ECOM, IТ, киберхавфсизлик, масофавий идентификация, кичик ва ўрта бизнес, ритейлнинг келгусидаги ривожланишига оид масалалар ва бошқалар муҳокама қилинади.


@bankers_uz_live

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Сергей Гимадиев "Uzum Bank" АЖ бошқаруви раиси лавозимини тарк этмоқда

Ўзбекистондаги таниқли финтех-мутахассис Сергей Гимадиев "Uzum bank" АЖ бошқаруви раиси лавозимини тарк этмоқда. Бу ҳақда банк матбуот хизмати маълум қилган. С.Гимадиевнинг Bankers.uz'га билдиришича, шу ҳафта унинг Uzum Bank'даги охирги иш ҳафтаси бўлади.

"Uzum Bank" АЖнинг янги бошқарув раиси ким бўлиши Марказий банк томонидан келишилгандан сўнг эълон қилиниши айтилган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1156


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Юридик шахслар ва тадбиркорлар учун ANORBANK'дан мақбул валюта курслари

Банкда ҳисобварақ очган юридик шахслар ва тадбиркорларга махсус валюта курслари таклиф қилинади. Ойига умумий 1 млн доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади.

Банкнинг кунлик валюта курслари — @anorbank каналида.

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" бошқаруви раиси Алишер Муратовни табриклаймиз (1977 йил туғилган)!

Шу муносабат билан, Алишер Акмаловичга мустаҳкам соғлиқ, куч-қувват ҳамда меҳнат фаолиятида янги зафарлар тилаб қоламиз!


@bankers_uz

Читать полностью…
Подписаться на канал