🏦 Валютани айирбошлаш учун фойдали курс — "Milliy" иловасида !
Илова ёрдамида валютани бевосита смартфондан куннинг исталган вақтида, мақбул шартларда айирбошлаш мумкин:
⠀
▪️ Нақдлаштириш учун комиссия — 0% (Ўзмиллийбанк терминалларида);
▪️ Иловада айирбошлаш курси банклар ва айирбошлаш шахобчаларига нисбатан фойдали;
▪️ Навбат кутиш ва вақт сарфлаш эҳтиёжи йўқ.
⠀
"Milliy" иловасини App Store ёки Google Play орқали юклаб олинг ва унинг қулайлигига ўзингиз бугуноқ ишонч ҳосил қилинг.
🏦 Май ойида аҳолига ажратилган кредитларнинг ўртача ставкаси 0,2 бандга ошган
Марказий банк маълумотларига кўра, май ойида миллий валютадаги аҳолига ажратилган кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари бир ой олдинги даражага нисбатан 0,2 бандга кўтарилиб, 23,1 фоизни ташкил қилган.
Миллий валютадаги жисмоний шахсларнинг муддатли депозитлари бўйича ўртача фоиз ставкалари ўзгаришсиз — 20,8 фоиз даражасида қолган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1151
@bankers_uz
Юридик шахслар ва тадбиркорлар учун ANORBANK'дан мақбул валюта курслари
Банкда ҳисобварақ очган юридик шахслар ва тадбиркорларга махсус валюта курслари таклиф қилинади. Ойига умумий 1 млн доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади.
Банкнинг кунлик валюта курслари — @anorbank каналида.
Жорий йил 21-22 июнь кунлари Тошкентда "Финтех, банклар ва ритейл" 3-халқаро ПЛАС-Форум бўлиб ўтади
Марказий Осиёдаги энг йирик форумда финтех, банк иши, eGOV, ислом молияси, CBDC, криптовалюталар, Blockchain, ECOM, IT, киберхавфсизлик, масофавий идентификация, кичик ва ўрта бизнес, ритейл ва бошқа йўналишларни ривожлантириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади.
Спикерлар орасида Visa, ЕТТБ, Қозоғистон Халқ банки, Hayot Bank, Apex Bank, Uzum, HUMO, Wildberries, Beeline Uzbekistan, MTS, ХМК, UzVC ва бошқаларнинг юқори раҳбарияти ўрин олган.
Форум Ўзбекистон Марказий банки ва Савдо-саноат палатаси кўмагида ўтказилмоқда.
Қатнашиш учун uz.plus-forum.com сайти орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.
🏦 Халқ банки тизими ходимлари ўртасида интеллектуал ўйинларга старт берилди (+фото)
АТ "Халқ банки" тизими ходимлари ўртасида махсус интеллектуал тимбилдинг лойиҳаси — "XALQ 25 QUIZ" ўйинларига старт берилди. Банк HR-трансформациясининг қисми сифатида ўтказилаётган тадбирнинг ҳудудий босқич ўйинлари 10 июнь - 5 август кунлари, финал ўйини эса Мустақиллик байрами арафасида бўлиб ўтади.
Куни кеча — 10-11 июнь кунлари ўйинларнинг дастлабки 3 та ҳудудий босқичларида жами 30 та жамоа қатнашди. Нукусдаги ўйинда "Оқманғит", Урганч босқичида "Боғот" ҳамда Қаршида "Амалиёт" жамоалари ғолиб бўлди.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1147
@bankers_uz
🏦 Фарход Маматджанов "Infinbank"нинг асосий акциядорига айланди
Тадбиркор Фарход Фахриддинович Маматджанов "Invest Finance Bank" АЖнинг 70,88 фоиз улушига бевосита ва 20,53 фоиз улушига билвосита эгалик қила бошлади. Бу ҳақда Ягона корпоратив ахборот порталида ҳамда Статистика қўмитаси маълумотларида айтилган.
Фарход Маматджанов ушбу улушларни шу кунга қадар мазкур улушга эгалик қилган Фахритдин Маматджановдан сотиб олган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1145
@bankers_uz
Юридик шахслар ва тадбиркорлар учун мақбул валюта курслари
ANORBANK'да ҳисобварақ очган юридик шахслар ва тадбиркорлар учун банк томонидан ҳар куни махсус валюта курслари таклиф қилинади. Ойига умумий 1 млн доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади.
Кунлик валюта курслари @anorbank каналида бериб борилади
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари май ойида ҳам камайишда давом этди
Маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳажми май ойида 837,9 млн долларга камайиб, 34 млрд 369,6 млн АҚШ долларини ташкил қилмоқда. Захира активлар таркибида монетар олтин бир ой давомида қиймат жиҳатдан 980,6 млн долларга, ҳажм жиҳатдан қарийб 10,9 тоннага камайган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1143
@bankers_uz
🏦 Ипотека банк бошқаруви ва кузатув кенгаши таркиби янгиланмоқда
"Ипотека банк" АТИБ акциядорларининг жорий йил 26 майда бўлиб ўтган йиғилишида банк Кузатув кенгаши ва бошқарув аъзолари таркибини янгилашга қарор қилинган. Хусусан, Кузатув кенгаши таркибига 4 та янги аъзо, шу жумладан 3 та OTP Bank вакили киритилган. Бундан ташқари, банк бошқаруви аъзолари таркиби ҳам деярли 50 фоизга янгиланган.
Қайд этилишича, юқоридаги ўзгаришлар ва банкнинг янги ташкилий тузилмаси ЎзР Ҳукумати ва OTP Bank ўртасида тузилган акцияларни олиш-сотиш бўйича шартномага мувофиқ 1-транзакция ёпилишидан сўнг амалга киритилади.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1142
@bankers_uz
Юридик шахслар ва тадбиркорлар учун мақбул валюта курслари
ANORBANK'да ҳисобварақ очган юридик шахслар ва тадбиркорлар учун банк томонидан ҳар куни махсус валюта курслари таклиф қилинади. Ойига умумий 1 млн доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади.
Кунлик валюта курслари @anorbank каналида бериб борилади.
🏦 Ипотека-банк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 27 июнда бўлиб ўтади
Онлайн тарзда ўтадиган йиғилиш кун тартибидан 10 та масала ўрин олган. Акциядорлар банк Кузатув кенгаши ҳамда Бошқарувининг йиллик ҳисоботларини эшитади, шунингдек, банкнинг 2022 йилги соф фойдасини тақсимлаш ҳамда имтиёзли акцияларга дивидендлар тўлаш масаласини муҳокама қилади.
Эслатиб ўтамиз, банк 2022 йилда 1 трлн 156,5 млрд сўм соф фойда олган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1139
@bankers_uz
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "Ипотека банк" АТИБ Бошқаруви раиси Элёр Иномжоновни табриклаймиз! (1978 йил туғилган)
Шу муносабат билан, Элёр Исроиловичга мустаҳкам соғлик, меҳнат фаолиятида куч-қувват ҳамда зафарлар тилаб қоламиз.
@bankers_uz
🏦 Ўзбекистондаги энг йирик газобетон ишлаб чиқарувчи корхонага пресс-тур ташкил этилди
1 июнь куни Сирдарё вилояти Сирдарё туманида фаолият юритувчи “EURASIA GAZ BETON” МЧЖга пресс-тур ташкил этилди. Корхона Европа технологиялари асосида ишга туширилган бўлиб, Микрокредитбанк томонидан молиялаштирилган.
Лойиҳанинг умумий қиймати 28,9 млн АҚШ долларни ташкил қилади, шундан 15,4 млн евро ва 928 минг долларлик қисми банк томонидан ажратилган кредитлар орқали молиялаштирилган.
Батафсил — https://bankers.uz/news/1136
@bankers_uz
Юридик шахслар ва тадбиркорлар учун мақбул валюта курслари
ANORBANK'да ҳисобварақ очган юридик шахслар ва тадбиркорлар учун банк томонидан ҳар куни махсус валюта курслари таклиф қилинади. Ойига умумий 1 млн доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади.
Кунлик валюта курслари @anorbank каналида бериб борилади.
🏦 "APEX BANK" АЖ бошқарув раисига биринчи ўринбосар тайинланди
"APEX BANK" АЖ Кузатув кенгаши қарорига кўра, Бобохон Рустамович Абдуллаев банк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. Бу ҳақда Ягона корпоратив ахборот портали маълумотларида айтилган. Б.Абдуллаев 2005 йилдан 2023 йил апрель ойигача Асакабанк тизимида, хусусан, 2019 йил февралдан "Асакабанк" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.
Тартибга кўра, Б.Абдуллаев номзоди МБ билан келишилгандан сўнг, расман лавозимига тасдиқланган ҳисобланади.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1129
@bankers_uz
🏦 Ипотека банкнинг хусусийлаштирилишига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди
Бугун Тошкентда Ўзбекистон банк сектори тарихида биринчи йирик хусусийлаштириш битими — OTP Bank томонидан Ипотека банкни сотиб олинишига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари И.Норқулов, OTP Bank Бошқарувчилар кенгаши раиси ўринбосари Л.Вульф ҳамда Ипотека банк бошқаруви раиси Э.Иномжонов иштирок этдилар.
Тадбирда банкнинг хусусийлаштириш жараёнлари, янги акциядор томонидан яқин келажакдаги режалар ҳамда иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоб берилди.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1152
@bankers_uz
🏦 Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди
Марказий банк Бошқарувининг 2023 йил 15 июнда бўлиб ўтган йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, асосий ставка жорий йил 16 март куни 1 бандга пасайтирилиб, 14 фоиз даражасида белгиланган эди.
@bankers_uz
🏦 Ўзмиллийбанк Самарқанддаги заводни 115,8 млрд сўмга сотувга қўйди
"Ўзмиллийбанк" АЖ кредит таъминоти сифатида балансга олинган, Самарқанд вилояти Оқдарё туманида жойлашган сояни қайта ишлаш заводи биноси ва ускуналари ҳамда ҳайвонлар озуқаларини ишлаб чиқариш ускуналарини сотувга қўйди. Савдо e-auksion электрон платформасида бўлиб ўтади.
Лотнинг бошланғич нархи 115,77 млрд сўмни, закалат миқдори эса 1,58 млрд. сўмни ташкил қилади.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1150
@bankers_uz
🏦 OTP Bank Ипотека банкни расман сотиб олди
Бугун Венгриянинг Будапешт шаҳрида OTP-Bank Ипотека банкни сотиб олиш бўйича амалиёти муваффақиятли якунланганини маълум қилди ва банк Ипотека-банкнинг қонуний назорат органига айланди.
Натижада, ОTP Bank Ипотека-банкнинг 73,41 фоиз эгалиги билан асосий акциядорига ҳамда билвосита банкка тегишли “Ipoteka Lizing” ва “Imkon Sug'urta” жамиятларининг эгасига айланди.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1148
@bankers_uz
Юридик шахслар ва тадбиркорлар учун мақбул валюта курслари
ANORBANK'да ҳисобварақ очган юридик шахслар ва тадбиркорлар учун банк томонидан ҳар куни махсус валюта курслари таклиф қилинади. Ойига умумий 1 млн доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади.
Кунлик валюта курслари @anorbank каналида бериб борилади
🏦 🔄 Click компанияси Uzum Holding таркибига қўшилади
Хабар берилишича, "Click" компаниясини Uzum Holding экотизими таркибига қўшилиши борасида келишувга эришилган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Uzum Holding таркибида "Капиталбанк" АТБ, "Uzum Bank" АЖ банклари, "Uzum Market" маркетплейси, "Uzum Tezkor" етказиб бериш хизмати, "Uzum Nasiya" бўлиб тўлаш электрон дўкони фаолият олиб бораётган эди.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1146
@bankers_uz
🏦 “The Investor” журнали Халқ банки ҳақидаги маълумотларни чоп этди
Франциянинг нуфузли халқаро “The Investor” журнали Ўзбекистонга бағишланган сонини нашр қилди. Журналнинг илк икки саҳифасида Ўзбекистоннинг биринчи банки – Халқ банки ҳақидаги маълумотлар ҳамда 83-саҳифасида банкнинг «Xazna» мобил иловаси ҳақида мақола чоп этилган. Шунингдек, журналнинг 32-33-саҳифаларда банк бошқарув раисининг интервьюси жой олган.
Эслатиб ўтамиз, ўқувчиларининг 76 фоизи зиёли қатламдан иборат бўлган журналнинг битта сони тахминан 84 минг ададда чоп этилади.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1144
@bankers_uz
Юридик шахслар ва тадбиркорлар учун мақбул валюта курслари
ANORBANK'да ҳисобварақ очган юридик шахслар ва тадбиркорлар учун банк томонидан ҳар куни махсус валюта курслари таклиф қилинади. Ойига умумий 1 млн доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади.
Кунлик валюта курслари @anorbank каналида бериб борилади
🏦 Алоқабанк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 27 июнда бўлиб ўтади
Жорий йил 27 июнь куни онлайн равишда бўлиб ўтадиган акциядорлар йиғилишида 12 та масала кўриб чиқилиши режалаштирилган. Хусусан, йиғилиш кун тартибидан 2022 йил фаолияти якунлари бўйича Кузатув кенгаши ва бошқарувнинг, шунингдек аудиторлик ҳисоботларини тинглаш, банкнинг йиллик ҳисоботларини тасдиқлаш, ўтган йил олинган соф фойдани тақсимлаш кабилар ўрин олган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1141
@bankers_uz
🏦 ANORBANK устав капитали МБ талабларига ортиғи билан жавоб беради — банк баёноти
Банк устав капиталининг энг кам миқдори шу йил 1 сентябрдан 200 млрд сўмни ва босқичма-босқич 2025 йил 1 январдан 500 млрд сўмни ташкил этиши белгиланганлиги, ушбу талабларни бажармаган банклар бошқа банкларга қўшилиши ёки лицензияси олиб қўйилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан "ANOR BANK" АЖ расмий баёнот берди.
Қайд этилишича, 2023 йил 1 июнь ҳолатига банк етарли даражада, яъни 325 млрд сўм устав капиталига эга. Шунингдек, банк капитали минимал миқдорига қўйиладиган талабларнинг босқичма-босқич ўзгаришига мос равишда ўз капиталини ошириб боришини маълум қилган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1140
@bankers_uz
💳💳 HUMO-UZCARD банкоматларини интеграция қилган банклар сони 16 тага етди
Миллий банклараро процессинг марказининг хабар беришича, бугунги кунга қадар 16 та банк — Агробанк, Алоқабанк, Ипотека-банк, MKBank, Hamkorbank, Қишлоқ қурилиш банк, Инфинбанк, Asia Alliance Bank, Garant Bank, Tenge Bank, Трастбанк, Туронбанк, Ўзмиллийбанк, Асакабанкларнинг HUMO банкоматлари UZCARD карталарга хизмат кўрсатишни бошлади.
Ушбу 16 та банкка тегишли жами банкоматлар сони 12 316 тани ташкил қилиб, жами ўрнатилган банкоматлардаги улуши 75,65 фоизни ташкил қилади.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1138
@bankers_uz
Учта ҳудудда йирик миқдордаги кредит маблағлари талон-торож қилингани маълум қилинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент йирик миқдордаги кредит маблағларининг талон-торожи билан боғлиқ қатор ҳолатларни маълум қилди.
Хусусан, Косон туманида МЧЖ раҳбари банкдан олинган 400 минг АҚШ доллар кредит эвазига четдан олиб келинган 201 бош наслли чорва молларини бошқа шахсларга сотиб юборган. Улуғнор туманида МЧЖ масъул шахслари кредитга олинган паррандачилик ускуналарини 112 минг АҚШ долларига сотиб юборган. Бухоро шаҳрида эса, МЧЖ раҳбари ва бошқалар тикувчилик фаолияти учун олинган 2 млрд сўм имтиёзли кредит маблағини мақсадсиз сарфлаб юборган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1137
@bankers_uz
🏦 Айни дамда Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратов Олий Мажлис Сенати йиғилишида ҳисобот бермоқда.
Ҳисоботни онлайн равишда кўриш учун ҳавола:
https://www.youtube.com/watch?v=xdGW-8udhWE
@bankers_uz_live
🏦 Муомаладаги банк карталари сони Ўзбекистон аҳолиси сонидан ошди
МБ маълумотларига кўра, апрель ойи давомида пластик карталар 904,6 минг донага кўпайиб, уларнинг жами сони 37,5 млн донадан ошиб кетган. Карталар сонининг ўсиши бўйича Халқ банки (+431,4 минг дона), TBC Bank (+83,5 минг дона), ANORBANK (+52,7 минг дона), Агробанк (+51,4 минг дона) ва Ипак Йўли банки (49,1 минг дона) етакчи бўлган.
Апрель ойи мобайнида банкоматлар ва инфокиосклар сонида 4 336 тага камайган. Камайиш асосан тўлов ташкилотлари (4 490 дона) ҳиссасига тўғри келган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1134
@bankers_uz
🔝 UPT тежамкор пул ўтказмалари тизими бўлиб, у бутун дунё бўйлаб тез ва хавфсиз пул ўтказмаларини таъминлайди, Туркия ва энг яқин хориждаги пул ўтказмалари учун энг паст тўлов амал қилади.
💸 UPT нақд пул ўтказмаларини, банк ҳисобварағидан, банк картасидан ва ҳамёнидан адолатли нархларда ва валюта маржаси билан таклиф қилади. UPT тизими бутун дунё бўйлаб 400 000 дан ортиқ хизмат кўрсатиш пунктларига эга ва кенг UPT тармоғи туфайли фойдаланувчилар Интернет, мобил илова ёки хизмат кўрсатиш пунктлари орқали пул юборишлари ёки қабул қилишлари мумкин.
🤝 UPT Ўзбекистондаги Халқ банки, Трастбанк, Қишлоқ қурилиш банк, Гарант банк, шунингдек, Агробанк билан бир неча сония ичида барча Ўзбекистон карталарига карта орқали пул ўтказиш учун ҳамкорлик қилади.
🌐 Тизим юқори даражадаги хавфсизликка ва бутун дунё бўйлаб банклар ҳамда тўлов тизимларини ўз ичига олган кенг шериклар тармоғига эга. UPT, шунингдек, фойдаланувчиларга осон кириш имконини берувчи Uption деб номланган мобил иловани таклиф этади.
Instagram | Instagram | Илова | Веб-сайт