🏦 Марказий банкнинг изоҳ беришича, ушбу янги қоидалар жисмоний шахсларнинг омонатларини электрон ҳамёнларига ёки банк карталарига қайтарилиши, шунингдек, товар ва хизматлар учун тўловлар, хусусан, ипотека кредити ёки автокредит бўйича бошланғич бадал тўлови билан боғлиқ операцияларга татбиқ этилмайди.
Яъни шубҳали операцияларни аниқлашда омонат ва кредит ҳисобварақлари орқали амалга оширилган операциялар ҳисобга олинмайди ва махсус ваколатли давлат органига тақдим этилмайди.
@bankers_uz
🏦 Суд sof.uz интернет-нашридан ANORBANK фойдасига 3,7 млрд сўм ундириш бўйича қарор чиқарди
Тошкент туманлараро иқтисодий судида "Sof.uz" веб-сайти (“Komil Unsur” МЧЖ) томонидан “Anor Bank” АЖ ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар тарқатилганлиги бўйича суд иши бўлиб ўтди. Банкнинг маълум қилишича, суд якунлари бўйича “Komil Unsur” МЧЖ ҳисобидан банк фойдасига инфоҳужум оқибатида банкка келтирилган 3,7 млрд сўм зарарни ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарилган.
Шунингдек, банк ОАВлар, журналистлар ҳамжамияти ва блогерлар билан профессионал, ўзаро манфаатли ва очиқ муносабатларга содиқлигини таъкидлаган ҳамда улар билан доимо мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини сақлашга ҳаракат қилишини айтган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1076
@bankers_uz
⚡️1 майдан бошлаб расмий даромади етарли бўлмаган аҳолига ҳам ипотека кредити олиш имкони яратилади
Президент йиғилишида ипотека кредити ажратиш бўйича масалалар муҳокама қилинмоқда. Хусусан, 1 майдан бошлаб расмий даромади етарли бўлмаган аҳолига ҳам ипотека кредити олиш имкони яратилади. Бунда уларнинг тўлов қобилиятини аниқлашда банк картасидаги айланма, ижара, коммунал ва бошқа харажатларга тўланган пуллари ҳам ҳисобга олинади.
Шунингдек, дастлабки бадални кўпроқ тўлаган фуқаролар банкдан арзонроқ кредит олиш имкониятига эга бўлади.
@bankers_uz
⚠️ 150 миллион сўмдан ортиқ онлайн транзакциялар "шубҳали" деб топилиши белгиланмоқда
Янгиланган ички назорат қоидаларига кўра, банк картасидан бир вақтда ёки 1 ойда кўп маротаба БҲМнинг 500 бараварига тенг (ҳозир 150 млн сўм, 1 майдан 165 млн сўм) ёки ундан ошадиган умумий суммада бир ёки бир нечта банк карталарига ёхуд электрон ҳамёнларга P2P пул ўтказмаларини амалга ошириш шубҳали операция деб белгиланмоқда.
Шунингдек, аккаунтларига 20 та ва ундан ортиқ банк карталари бириктирилган шахслар юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига киритиляпти.
Экспертлар бу қоидаларни "қош қўяман деб, кўз чиқариш" деб аташмоқда.
Батафсил — https://bankers.uz/news/1075
@bankers_uz
🏦 Tenge Bank корпоратив мижозларга мўлжалланган мобил иловани ишга туширди
Tenge Bank юридик шахслар учун банк филиалига ташриф буюрмасдан онлайн банк хизматларидан фойдаланиш имконини берувчи “Tenge Business” мобил иловасини ишга туширди.
Илова замонавий ва қулай интерфейсга ҳамда кенг функционалга эга бўлиб, у орқали мижозлар ўз ҳисобларини бошқариши, қолдиқлар, ҳисобварақдан кўчирмалар ва бошқа маълумотларни олиш имкониятига эга бўлади.
30 июнга қадар бепул хизмат кўрсатиладиган иловани App Store ва Google Play'дан юклаб олиш мумкин.
@bankers_uz
🏦 "HAYOT BANK" АЖ бошқаруви раиси ким эканлиги маълум бўлди
Жорий йилнинг 16 март куни банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олган яна бир банк — "HAYOT BANK" акциядорлик жамиятининг бошқарув раиси этиб Алимов Зохид Закиржанович тайинланган. Бу ҳақда Давлат Статистика қўмитасининг корхона ва ташкилотлар тўғрисида маълумотлар реестрида қайд этилган.
З.Алимов (1984 йил туғилган) меҳнат фаолияти давомида Ўзсаноатқурилишбанк, Капиталбанк, "Kapital sug'urta" ҳамда "ANORBANK" тизимида, шу жумладан раҳбарлик лавозимларида ишлаган. Хусусан, 2020-2022 йилларда "ANORBANK" АЖ бошқаруви ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1072
@bankers_uz
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган Акциядорлик-тижорат "Халқ банки" бошқаруви раиси — Шухрат Атабаевни табриклаймиз! (1978 йил туғилган)
Шу муносабат билан, Шухрат Халдаровичга мустаҳкам соғлик ва куч-қувват, меҳнат фаолиятида эса муваффақиятлар тилаб қоламиз.
@bankers_uz
Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви раиси — Мамаризо Нурмуратовни табриклаймиз! (1960 йил туғилган)
Шу муносабат билан, Мамаризо Бердимуратовичга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, шунингдек, ушбу масъулиятли лавозимда куч-қувват ҳамда муваффақият тилаб қоламиз.
@bankers_uz
🏦 Ўзмиллийбанк бошқарув раисига биринчи ўринбосар тайинланди
"Ўзмиллийбанк" АЖ Кузатув кенгашининг тегишли қарорига асосан Сардорбек Анарбекович Усманбеков "Ўзмиллийбанк" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. Тайинловга қадар С. Усманбеков "Ўзмиллийбанк"нинг Россиядаги шўъба банки — "Азия Инвест банк" ЁАЖ бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1069
@bankers_uz
🏦 Ўтган йил июнь ойида "Капиталбанк" АТБ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинланган Расулжон Гулямов жорий йил 23 мартдан эътиборан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган ва шу муносабат билан банк бошқаруви таркибидан чиқарилган.
Эслатиб ўтамиз, Р.Гулямов банк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинлангунга қадар (2020-2022 йиллар) "Капиталбанк" Кузатув кенгаши аъзоси сифатида ҳам фаолият юритган.
@bankers_uz
🏦 Қишлоқ қурилиш банк таъсисчилигидаги суғурта компанияси сотилди
2019 йил "Қишлоқ қурилиш банк" АТБнинг тўлиқ таъсисчилигида очилган "Perfect Insurance" суғурта компаниясининг 100 фоизлик акциялар пакети жорий йил 17 март куни бўлиб ўтган биржа савдоларида қарийб 51,6 млрд сўмга сотилди. Бу ҳақда Тошкент фонд биржаси эълон қилган маълумотларда айтилган. Суғурта компаниясига тегишли акциялар номинал нархидан 47 фоизга қимматроқ сотилган бўлиб, харидор номи ҳозирча очиқланмаган.
Маълумот учун, "Perfect Insurance" СК таркибида барча вилоят марказларида 14 та филиаллар ва 23 та суғурта марказлари ҳамда 20 дан ортиқ суғурта хизматларини кўрсатиш шаҳобчалари мавжуд. Банк ўтган йилнинг ноябрь ойида суғурта компанияси устав капиталидаги 100 фоиз акциялар пакети биржа савдоларига чиқарилаётганини эълон қилганди.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1066
@bankers_uz
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "Tenge Bank" АТБ Бошқаруви раиси Талгат Аюповни табриклаймиз! (1983 йил туғилган)
Шу муносабат билан, Талгат Жолдасбековичга мустаҳкам соғлик ва куч қувват, меҳнат фаолиятида янги ютуқлар тилаб қоламиз.
@bankers_uz
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "Универсалбанк" ХАТБ Бошқаруви раиси Алишер Буваназаровни самимий табриклаймиз! (1985 йил туғилган)
Шу муносабат билан, Алишер Анваровичга куч-қувват, мустаҳкам соғлик, меҳнат фаолиятида муваффақиятлар тилаб қоламиз.
@bankers_uz
🏦 “HAYOT BANK” АЖга банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди
Марказий банк Тошкент шаҳрида “HAYOT BANK” АЖни рўйхатдан ўтказди ва унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилди. Ўтган йил август ойида Bankers.uz шу номдаги банк Марказий банкдан дастлабки рухсатнома олгани ҳақида хабар берганди. Банк таъсисчиси Ўзбекистондаги йирик тадбиркорлардан бири эканлиги, банк бошқарувида эса Ўзбекистондаги банкларда тажриба орттирган мутахассислар, шунингдек хорижий экспертлар ҳам бўлиши айтилган.
Bankers.uz "HAYOT BANK" АЖ раҳбарияти вакиллари билан боғланиб, банкинг режалари ҳақида сўради.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1063
@bankers_uz
🏦 Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасига туширди
Марказий банк бошқаруви асосий ставкани 1 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 14 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Эслатиб ўтамиз, Марказий банк ўтган йил 17 март куни асосий ставкани 14 фоиздан 17 фоиз даражасигача кўтарганди. Кейинчалик 2022 йил 9 июнда 1 фоизга, 21 июлда эса яна 1 фоизга тушириб, 15 фоиз даражасида белгилаган эди.
@bankers_uz
🏦 Халқ банки "Asaxiy Books" лойиҳасини қўллаб-қувватлашга қарор қилди
Акциядорлик-тижорат "Халқ банки" Ўзбекистондаги китоб нашр қилиш ҳамда китоб савдоси бўйича йирик лойиҳалардан бири - "Asaxiy Books"ни молиявий қўллаб-қувватлашга қарор қилди. Бу ҳақда лойиҳа асосчиси Фируз Аллаев маълум қилди.
Фируз Аллаев ҳомийлик доирасида лойиҳанинг навбатдаги чоп этиладиган 20 та китобига бевосита банк ҳомийлик қилишини айтган. Bankers.uz'га маълум бўлишича, китоблар турли хил йўналишларда чоп этилади ва ушбу китоблар рўйхатида футуролог-олим Брет Кингнинг бестселлери - "Банк 4.0" китоби ҳам бор.
@bankers_uz
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "Asia Alliance Bank" АТБ Бошқарув раиси Умиджон Хакимовни табриклаймиз! (1971 йил туғилган)
Шу муносабат билан, Умиджон Абдухаликовичга куч-қувват, мустаҳкам соғлик, меҳнат фаолиятида янги ютуқлар тилаб қоламиз.
@bankers_uz
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "Uzum Bank" АЖ бошқаруви раиси — Сергей Гимадиевни табриклаймиз! (1980 йил туғилган)
Шу муносабат билан, Сергей Абдулҳаевичга куч-қувват ва мустаҳкам соғлик ҳамда келгусидаги режаларининг амалга ошишида омад тилаб қоламиз.
@bankers_uz
🏦 "Garant bank" АЖнинг яна бир банк хизматлари маркази ўз фаолиятини бошлади
Мижозларга хизмат кўрсатиш тармоғининг фаол модернизациясини амалга ошираётган Garant bank жорий йилнинг 4 апрель куни ўзининг навбатдаги янги — "DIMAX" банк хизматлари марказини фаолиятини йўлга қўйди. Очилиш маросимида банк раҳбарияти вакиллари, банк мижозлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Мазкур банк хизматлари маркази универсаллик тамойили асосида иш юритишга мўлжалланган бўлиб, юридик ва жисмоний шахсларга кенг кўламли банк хизматларини кўрсатишга мўлжалланган.
"DIMAX" БХМ Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Тошкент ҳалқа йўли, Саноат-5 массиви манзилида жойлашган.
@bankers_uz
🏦 ANORBANK Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали билан меморандум имзолади
2023 йил 31 март куни ANORBANK ҳамда Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Имзолаш маросимида банк бошқарув раиси Шерзод Акрамов, бошқарув раиси ўринбосари Элёр Наджимитдинов ҳамда Филиал директори, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Қаландар Абдураҳмонов иштирок этдилар.
Икки томонлама муносабатларни ривожлантириш бўйича имзоланган Меморандум доирасида томонлар бир нечта йўналишлар бўйича узоқ муддатли ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1073
@bankers_uz
🏦 Қишлоқ қурилиш банкнинг суғурта компанияси кимга сотилгани маълум бўлди
Маълум бўлишича, "Қишлоқ қурилиш банк"нинг тўлиқ таъсисчилигидаги "Perfect Insurance" АЖ суғурта компаниясининг 100 фоизли акциялари улуши жорий йил 17 март куни 51,6 млрд. сўмга "Insurance 8888" масъулияти чекланган жамиятига сотилган.
Тадбиркорлик субъектларининг ягона реестрида қайд этилишича, "Insurance 8888" МЧЖ (СТИР: 310189788) жорий йил 1 февраль куни Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган. Жамиятнинг устав капитали 10,0 млн сўм бўлиб, ягона таъсисчи сифатида жисмоний шахс Ерназаров Даврон Мухтарович кўрсатилган.
@bankers_uz
🏦 🏦 2023 йилда Ўзсаноатқурилишбанк капиталига 125 миллион доллар, Асакабанкка 100 миллион доллар маблағ жалб қилинади
Президент Шавкат Мирзиёев 28 март куни Асакабанк ва Ўзсаноатқурилишбанк капиталига хорижий инвестициялар жалб этиш бўйича тақдимот билан танишди.
Тақдимотда қайд этилганидек, 2023 йил давомида Ўзсаноатқурилишбанк капиталига 125 миллион доллар, Асакабанкка 100 миллион доллар маблағ жалб қилиниши кўзда тутилмоқда. Банкларнинг операцион фаолиятида замонавий дастурий IT маҳсулотлар ва 100 дан зиёд янги банк хизмат турлари жорий этилади.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1071
@bankers_uz
Февраль ойида муаммоли кредитлар ҳажми 140 млрд сўмга кўпайган
Марказий банк маълумотларига кўра, жорий йил февраль ойи якуни бўйича банк тизимида муаммоли кредитлар ҳажми 140 млрд сўмга кўпайган. Банкларда жами кредит портфели ҳажми февраль ойи давомида 6,5 трлн сўмга ошгани ҳисобига муаммоли кредитлар улуши ой якунида ўзгаришсиз — 3,8 фоиз даражасида қолган. Хусусан, бу кўрсаткич давлат банкларида ҳам (4,2 фоиз), бошқа банкларда ҳам (2,0 фоиз) ўзгармаган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1070
@bankers_uz
🏦 Шахмат олимпиадаси ғолиби Жаҳонгир Ваҳидов Туронбанк бренд-амбассадори бўлди
Марказий Осиёда энг ёш халқаро гроссмейстер сифатида танилган, 44 – шахмат олимпиадаси ғолиби ва “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳиби Жаҳонгир Ваҳидов “Туронбанк” АТБ брендининг расмий элчиси сифатида фаолият бошлади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таниқли ёш спортчи билан тузилган ҳамкорлик доирасида банк мамлакатимизда шахматнинг янада ривожланишига ҳисса қўшишга, ўз ўрнида Жаҳонгир Ваҳидов банк таклиф этаётган кенг турдаги хизматлар, ишлаб чиқилаётган янги маҳсулотларнинг оммалашишида кўмаклашишга келишиб олдилар.
@bankers_uz
🏦🏦 Асакабанк ва Ипотека-банк МДҲнинг топ-10 банклар рўйхатидан ўрин олди
Forbes Россия нашри МДҲнинг энг умидли банклари рейтингини тузди. Рейтингдан Арманистон, Грузия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Ўзбекистонда фаолият юритаётган 50 та банк ўрин олган.
Нашр банклар рейтингини халқаро рейтинг агентликларининг баҳолашлари асосида тузган. Топ-10 ликдан Қозоғистоннинг 5 та, Грузиянинг 3 та, Ўзбекистоннинг 2 та банки ўрин олган.
Хусусан, "Асакабанк" АЖ 8-ўринда, “Ипотека-банк” АТИБ 9-ўринда қайд этилган. Жами рўйхатдан шунингдек, ЎзСҚБ, ҚҚБ, Ўзмиллийбанк, Агробанк, Халқ банки, Микрокредитбанк, Hamkorbank ва Капиталбанк жой олган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1067
@bankers_uz
🏦 "Гарант банк" АЖнинг Амалиёт бошқармаси янгиланган офисда иш бошлади
Жорий йилнинг 23 март куни Тошкент шаҳрида «Гарант банк» АЖ Амалиёт бошқармаси янгиланган офисининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда банк раҳбарияти вакиллари, мижозлар, ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Янги офис биноси тўлиқ янгиланган, ташриф буюрувчилар учун қулай ва ёқимли интерьерга эга бўлиб, мижозга хизмат кўрсатишнинг замонавий стандартлари асосида ташкил этилган. Очилиш маросимида банк ўндан ортиқ янги хизматлар ҳамда мижозлар учун акциялар тақдимотини ўтказди. Хусусан, 23 мартдан 1 апрелга қадар ушбу офис орқали хорижга барча пул ўтказмалар бепул эканлиги ҳамда ҳафта давомида қулай нархларда "Микрозайм акцияси" амал қилиши айтилди.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1065
@bankers_uz
Bankers.uz жамоаси номидан барча Ўзбекистон халқини бугунги байрам – Наврўзи олам билан чин дилдан қутлаймиз!
Барчангизга доимий баҳорий кайфият, хонадонгизга тинчлик, дастурхонингизга эса тўкинлик тилаб қоламиз!
@bankers_uz
🏦 "APEX BANK" АЖ бошқаруви раиси кимлиги маълум бўлди
Куни кеча банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олган "APEX BANK" АЖнинг бошқарув раиси этиб Баҳром Ҳамидуллаевич Нўъмонов тайинланган. Бу ҳақда Баҳром Нўъмоновнинг ўзи LinkedIn саҳифасида маълум қилган.
Б.Нўъмонов 2008-2023 йилларда "InFinBank" АТБ тизимида, хусусан 2012-2019 йиллари банк бошқаруви раиси ўринбосари, 2019 йилдан жорий йил март ойига қадар банк кузатув кенгаши аъзоси сифатида фаолият юритган. Шунингдек, "APEX IJARA" МЧЖ бошқарувида ҳамда "Ислом молияси ва такафул уюшмаси" кенгаши раиси сифатида ҳам фаолият юритиб келган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1064
@bankers_uz
🏦 “APEX BANK” АЖга банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви Тошкент шаҳрида “APEX BANK” акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказиш ва унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилди.
@bankers_uz
🏦 Hamkorbank қулай шартларда онлайн микроқарз таклиф қилмоқда!
Микроқарзни расмийлаштиришда ҳеч қандай ҳужжатлар ва кафил шарт эмас.
Шартлари:
➖Миқдори - 50 млн сўмгача;
➖Муддати - 36 ойгача;
➖Йиллик фоиз ставкаси - 27,99% дан бошлаб.
📲 Hamkor иловасини юклаб олинг ва микроқарзни ҳозироқ расмийлаштиринг!
Батафсил маълумот ҳаволада: https://bit.ly/reg_tg_uz
Реклама