bankers_uz | Неотсортированное

Telegram-канал bankers_uz - Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

18544

Bankers.uz интернет-нашрининг телеграм канали Ўзбекистон банк-молия тизимига оид янгиликлар, таҳлиллар ва муаллифлик мақолалари Live-канал: @bankers_uz_live Реклама ва ҳамкорлик учун: @m_jurabaeva Таҳририят рақами: 88-1326666

Подписаться на канал

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏠 2023 йил ипотека кредитлари учун 1 трлн. сўм субсидия йўналтирилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига 2023 йилдаги давлат дастурига оид президент фармони лойиҳаси жойлаштирилди.

Унга кўра, 26 минг нафар фуқарога бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари, шунингдек, 11 минг нафар фуқароларга бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплашга субсидиялар ажратиш учун Давлат бюджетидан 1 трлн. сўм миқдорда маблағлар йўналтирилади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1040


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦🇹🇷 Туркиядаги зилзила оқибатида жабр кўрганлар учун хайрия маблағларини Ўзбекистондан комиссиясиз ўтказиш мумкин

Туркия Жумҳурияти Ички ишлар вазирлиги Офат ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) табиий офатдан жабрланган фуқароларнинг шошилинч эҳтиёжларини тўлдириш мақсадида ёрдам хайриясини бошлади.

Ziraat Bank Uzbekistan'нинг маълум қилишича, ёрдам беришни истаганлар хайрияларини мазкур банкнинг исталган филиалидан қуйидаги реквизитлар орқали Туркияга пул ўтказмасини ҳеч қандай комиссиясиз юбориш имкониятига эга:

T.C. ZİRAAT BANKASI A.Ş.
ANKARA KAMU KURUMSAL ŞUBESİ
TL : TR73 0001 0017 4555 5555 5552 04
USD : TR 46 0001 0017 4555 5555 5552 05
EURO : TR 19 0001 0017 4555 5555 5552 06
SWIFT : TCZBTR2A


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Марказий банк Наманган вилояти бошқармасига янги раҳбар тайинланди

2018 йил 7 февралдан буён Марказий банк Наманган вилояти бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаётган Маъруфжон Маҳмуджонович Раҳмонов МБ Наманган вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У мазкур лавозимда фаолият юритган Жамшид Алиевнинг ўрнида иш бошлади.

Маъруфжон Раҳмонов 1982 йил Уйчи туманида туғилган. Маълумоти олий, 2006 йили Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Халқ банки Наманган вилоят филиалида турли лавозимларда, Республика Инкассация хизмати Наманган вилояти бошқармаси, Марказий банк Наманган вилояти бош бошқармасида раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1036


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Самарқандда банкоматни ичида 720 млн. сўми билан ўғирлаб кетган шахслар қўлга олинди

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида 4 нафар шахс ичида 720 млн. сўм нақд пул бўлган банкоматни ўғирлаб кетишган. Олиб борилган қидирув натижасида қурилма туманнинг "Таварон" маҳалласидаги ташландиқ жойдан бўлакларга бўлинган ҳолда топилган. Маълум бўлишича, ўғрилар банкомат ичидаги пулни олиш учун, уни бўлакларга бўлиб, майдалашган.

Мазкур жиноятни 1994 йил туғилган 2 нафар, шунингдек 1995 ва 1998 йил туғилган шахслар содир этганлиги аниқланган. Ҳозирда ушбу шахслар қўлга олинган ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1033


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Агробанк АҚШнинг энг йирик банкларидан бири билан вакиллик муносабатларини ўрнатди

Жорий йилнинг 31 январь куни "Агробанк" АТБ "дунёнинг глобал аҳамиятли банклари" қаторига кирувчи, АҚШнинг энг йирик ва қадимий банкларидан бири — The Bank of New York Mellon'да ўз вакиллик ҳисобварағини очди. Бу ҳақда Банк матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Вакиллик ҳисобварағининг очилиши тўғридан-тўғри ҳисоб-китобларни амалга ошириш, халқаро пул ўтказмалари хизматларини ривожлантириш ҳамда жаҳон молия бозорида Агробанк мақомини мустаҳкамлашга йўналтирилган.

Маълумот учун, очилиш тарихи 1784 йилга тақалувчи The Bank of New York Mellon — америка холдинг компанияси бўлиб, 2007 йилда The Bank of New York и Mellon Financial Corporation'ларнинг бирлашувидан ташкил топган. Банкнинг 40 дан ортиқ мамлакатларда ваколатхоналари бўлиб, дунёдаги энг қадимги 20 банкдан бири ҳисобланади.


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Moody's рейтинг агентлиги Капиталбанк рейтингини оширди

27 январь куни Moody's халқаро рейтинг агентлиги "Капиталбанк" АТБ кредит қувватининг асосий баҳосини (BCA) b3 дан b2 даражасига ва банкнинг миллий ва хорижий валютадаги депозитлари рейтинги даражасини b2 даражагача кўтарди.

Moody's прогнозларига кўра, жадал ўсиш шароитида банк капиталининг етарлилиги барқарорлигича қолмоқда, бу эса банкни мижозлар, ҳамкорлар ҳамда инвесторлар учун ишончли ҳамкорга айлантиради. Банкнинг асосий кўрсаткичлари кейинги 12-18 ойлар давомида барқарор қолиши қайд этилган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1028

@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Қашқадарё ва Сирдарёда йирик миқдоридаги кредитлар талон-торож қилинган ҳолатлар маълум қилинди

Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида муқаддам судланган шахс ишлаб чиқариш кооперативига раҳбарлик қилиш мобайнида, бошқалар билан ўзаро тил бириктириб, 172 гектар лалми ер майдонда узумзор ташкил ташкил қилиш учун ажратилган жами 1,4 млрд сўм имтиёзли кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Шунингдек, Гулистон шаҳрида МЧЖга ажратилган 240 минг АҚШ доллар миқдоридаги кредит ҳисобига харид қилинган мебель жиҳозлари ва ишлаб чиқариш ускуналари жамият раҳбари томонидан бошқа шахсларга сотиб юборилган.


Батафсил - https://bankers.uz/news/1026


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Агробанк антикоррупция халқаро стандарти бўйича сертификатга эга бўлди

"Агробанк" АТБ Бош офиси ҳамда мижозларга хизмат кўрсатувчи Тошкент шаҳар филиали “CERT International” халқаро аудиторлик ташкилоти томонидан ISO 37001:2016 халқаро стандарти бўйича мувофиқлик сертификатларига эга бўлди.

Мазкур халқаро сертификатларнинг қўлга киритилиши ҳозирги трансформация жараёнида хорижий инвесторларни жалб этиш, молия институтлари билан алоқа ўрнатиш ва банк мижозларига хизмат кўрсатишни янги босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этади.


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Наманганда қарийб 2,5 млрд. сўмлик, Самарқандда 416 млн. сўмлик имтиёзли кредит талон-торож қилинган

Наманган вилоятининг Норин туманида МЧЖ раҳбари аттракцион жиҳозларини олиш учун ажратилган имтиёзли кредит эвазига 228,8 минг АҚШ долларлик (қарийб 2,5 млрд. сўм эквивалентида) жиҳозларини сотиб олмасдан, кредит маблағини хориж компанияси орқали нақдлаштириб олиб, ўзлаштирган.

Шунингдек, Самарқанд вилоятининг Ургут туманида МЧЖ раҳбари иссиқхона қуриш учун ажратилган имтиёзли кредит маблағи эвазига харид қилинган 416 млн сўмлик металл буюмларини нақд пулга сотиб, кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1022


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

2022 йилда эмиссия қилинган банк карталари сони 7 миллионга кўпайди

Марказий банк маълумотларига кўра банклар томонидан 2022 йил давомида муомалага чиқарилган пластик карталар жами сони 7,09 млн. донага кўпайган ва йил якунига келиб уларнинг сони 34 млн. 196 минг донага етган.

Карталар сонининг миқдорий жадал ўсиши Халқ банки (1,31 млн. дона), ANORBANK (1,03 млн. дона), Ипак Йўли банки (626,2 минг дона), Агробанк (549,1 минг дона) ва TBC Bank (528,0 минг дона) ларда кузатилган. Ўтган йилдан фарқли равишда бу йил барча банкларда муомалага чиқарилган карталар сонида ўсиш кузатилган.

Муомаладаги карталар сони бўйича Халқ банки (6,96 млн. дона), Агробанк (3,93 млн. дона) ва Ипотека-банк (3,13 млн. дона) етакчилик қилишмоқда. Миллиондан ортиқ карталар эмиссия қилган банклар сони 11 тага етиб, ANORBANK ҳам ушбу "рўйхат"га киришга муваффақ бўлган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1021


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Уй олмоқчимисиз? Эътиборингизга 65,48 квадрат метр майдонга эга 2+1 хонадонларни тақдим этамиз

Хонадон дизайнида ошхона яшаш хонасидан сурма эшиклар билан ажратилган. Шунингдек, ётоқхона, кир ювиш хонаси ва ҳаммом мавжуд. Яхлит балкон турар-жой мавзесининг панорамали кўринишини тақдим этади.

1 квадрат метри 12 млн 332 минг 769,8 сўм бўлган хонадон шаҳар марказида жойлашгани билан бирга, тайёр таъмирлаш ва ривожланган инфратузилмага эга.

📲 Мурожаат учун: +998 78 777 00 77
📍 Манзил: Мирзо Улуғбек тумани, Лашкарбеги кўчаси, 1-уй.

🌐 www.namunadevelopment.uz

Реклама

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Moody's халқаро рейтинг агентлиги Агробанк рейтингини оширди

Нуфузли халқаро рейтинг агентликларидан бири — "Moody's Investors Service" Агробанк рейтингини оширди. Бу ҳақда агентлик ҳисоботида маълум қилинган.

Хусусан, банкнинг узоқ муддатли маҳаллий ва хорижий валютадаги депозит рейтинглари "B1" дан "Bа3" га кўтарилган. Бу — Ўрта Осиё Банклари (BCA)нинг "b2" даражасидан икки поғона юқори демакдир.

Узоқ муддатли депозит рейтингининг ижобий томонга ўзгариши, Moody's нинг Агробанк кредит профиллари келгуси 12-18 ой ичида ўзгармас бўлиб қолишини ва суверен рейтингнинг барқарор кўрсаткичини акс эттиради, дейилган агентлик ҳисоботида.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1018


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 "Smart Bank" АЖ муассиси кимлиги расман маълум бўлди

2022 йил декабрь ойининг охирида Марказий банк томонидан банк фаолиятини амалга оширувчи лицензия берилган "Smart Bank" акциядорлик жамиятининг бевосита ва билвосита муассислари кимлиги маълум бўлди. Давлат Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, банкнинг ягона акциядори - "Leader Finance" МЧЖ эканлиги қайд этилган. Жамиятнинг устав капитали 100 млрд. сўмни ташкил қилиб, унинг ягона таъсисчиси "Агробанк" акциядорлик тижорат банки ҳисобланади.

Orginfo.uz портали маълумотларига кўра, "Leader Finance" МЧЖ шунингдек, "TOSHKENT INDEX ETF" АЖнинг ягона акциядори, "Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университети" (UDEA) нинг 51 фоиз улушдори ҳисобланади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1015


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Ўзбекистон банклари 2022 йилда қарийб 10 трлн. сўм соф фойда олди

Оператив маълумотларга кўра 2022 йилда Ўзбекистонда фаолият юритаётган 31 та банкнинг жами соф фойдаси 9 трлн. 993,4 млрд. сўмни ташкил қилган. Учта банк — TBC Bank (-116,1 млрд. сўм), Ўзагроэкспортбанк (-18,5 млрд. сўм) ва Равнақ банк (-8,5 млрд. сўм) йилни молиявий зарар билан якунлаган.

Соф фойда кўрсаткичи бўйича етакчи 10 та банкнинг 5 таси (Ўзмиллийбанк, Ипотека банк, Агробанк, Ўзсаноатқурилишбанк ва Қишлоқ қурилиш банк) давлат улуши устувор бўлган банклар, қолган 5 таси эса (Капиталбанк, Hamkorbank, Трастбанк, Ипак Йўли банки ва Ориент Финанс банк) давлат улуши бўлмаган банклардир.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1013


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Жиззахда фирибгарлар сохта ҳужжатлар билан 1,6 млрд. сўмлик микроқарзларни ўзлаштирган

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида фуқаро ўз шериклари билан масъулияти чекланган жамиятда ишламайдиган 59 нафар фуқаро номига сохта ҳужжатлар орқали банкдан жами 1,6 млрд. сўм микроқарзлар олишга эришган ҳамда ушбу маблағларни фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1010


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Ўзбекистон олтин-валюта захиралари $174 млнга кўпайди

Марказий банк 1 февралга Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳолатини эълон қилди. Маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳажми 35 млрд. 941,9 млн. АҚШ долларини ташкил қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ялпи халқаро захиралари 2023 йилнинг январь ойида ўтган ойга нисбатан 174,4 млн. долларга кўпайди.

Захира активлар таркибида монетар олтин 23,56 млрд. долларни ташкил этмоқда. Бир ой олдинга нисбатан монетар олтин қиймати 491,7 млн. долларга кўпайган бўлса, олтиннинг физик ҳажми 370 минг унцияга камайган.

Ялпи захираларнинг валюта қисми 1 январь ҳолати билан солиштирганда камайиш ҳажми 331,3 млн долларни ташкил қилган. Валюта захиралари ҳозирда 11,3 млрд долларни ташкил қилмоқда.


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Тошкентнинг иккита туманида жами 4,5 млрд. сўмлик кредитларни талон-торож қилганлар аниқланди

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида масъулияти чекланган жамият масъул шахслари юк автотранспорт воситаларини харид қилиш учун банкдан ажратилган 165 000 АҚШ долларлик кредитнинг 1,4 млрд. сўм қисмини бошқа МЧЖга ўтказиб олиб, талон-торож қилган.

Шунингдек, Чилонзор туманида МЧЖ масъул шахслари қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ускуналарини харид қилиш учун банкдан 280 000 АҚШ доллари миқдорида кредит олишга эришиб, кейинчалик гаровга қўйилган ушбу ускуналарни сотиб юборган ва кредитни талон-торож қилган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1037


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Агробанк Қамашидаги ҳолат юзасидан муносабат билдирди

Аввалроқ Агробанкнинг Қамаши филиали масъуллари маблағларни ўзлаштиришда гумон қилинаётгани тўғрисида хабар берилганди. Ушбу ҳолат юзасидан банк матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ушбу жиноий ҳолат банк томонидан ўтказилган режали комплаенс тадбирлари давомида аниқланган ва тегишли тартибга асосан тўпланган ҳужжатлар Қашқадарё вилояти прокуратурасига юборилган.

Расмий муносабатда амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига кўра, "шахс суд ҳукмига асосан у ёки бу жиноятни содир этганликда айбдор деб топилмагунига қадар уни жиноят содир этишда айблаш ёки гумон қилиш мумкин эмаслигини, тергов материалларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш тегишли рухсатларга асосан амалга оширилиши лозим"лигини эслатиб ўтилган.

Банк ҳолат юзасидан тегишли маълумотлар ўрнатилган тартибда тақдим этилишини маълум қилган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1035


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Алоқабанк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари тайинланди

2017 йилдан Маданият вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Умиджон Абдураҳимович Қўқонбоев АТ "Алоқабанк" бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Корпоратив ахборот порталида маълум қилинди.

У.Қўқонбоев 1979 йил туғилган. Меҳнат фаолияти давомида 1999-2017 йилларда АТ "Алоқабанк" тизимида турли лавозимларда, шу жумладан, 2010-2016 йилларда банк бошқаруви раиси ўринбосари, 2016-2017 йилларда банк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига кўра, У.Қўқонбоев Марказий банк розилиги олингандан сўнг расман лавозим мажбуриятларини бажаришга киришиши мумкин.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1031


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Микрокредитбанк банкоматлари профилактика муносабати билан вақтинча ишламайди

Микрокредитбанк тизимида 2-5 февраль кунлари банкоматлар орқали хизмат кўрсатиш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда банк телеграм каналида маълум қилинди. Хабарда мазкур жараён МКБ тизимида трансформация ва профилактика ишлари амалга оширилиши муносабати билан деб изоҳланган.

Мижозларнинг нақд пулга бўлган талабини қондириш мақсадида, ушбу кунларда одатдаги тартибда банк кассалари орқали нақд пул маблағларини ечиш имконияти яратилиши айтилган.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк маълумотларига кўра, 2022 йил 1 январь ҳолатига республика бўйича Микрокредитбанкка қарашли 537 та банкомат ўрнатилган.


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Алоқабанк Газпромбанкдан жалб қилган 75 млн. долларлик кредитнинг муддатини узайтирди

25 январь куни АТ "Алоқабанк" Россиянинг Газпромбанки билан умумий қиймати 75 млн. долларлик банклараро кредит муддатини узайтириш бўйича битим имзолади. Бу ҳақда банк томонидан Корпоратив ахборот ягона порталида маълумот қолдирилган.

Кредитнинг 50 миллион долларлик линияси 5 ой муддатга (26.06.2023 гача), 25 миллион долларлик қисми эса 6 ой муддатга (25.07.2023 гача) имзоланган.

Газпромбанк активлари миқдорига кўра Россиянинг учинчи рақамли банки саналади. Россиянинг Украина уруши ортидан Газпромбанк ва унинг бир қатор раҳбарлари АҚШ ва Европа давлатларининг санкцион рўйхатига тушган.


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

2022 йилда банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 2021 йилга нисбатан 38 фоизга ортган

Марказий банк маълумотларига кўра, 2022 йилда банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 700,3 трлн. сўмни ташкил этгани ҳолда, 2021 йилга нисбатан 38,1 фоизга ошган. Хусусан, банк кассаларига нақд пул тушумлари 343,9 трлн. сўмни (36,6 фоиз ўсиш), банк кассаларидан (шу жумладан банкоматлардан) чиқим қилинган нақд пуллар 356,4 трлн. сўмни (39,5 фоиз ўсиш) ташкил этган.

2022 йилда банк карталарига кирим қилинган маблағлар 2021 йилга нисбатан 1,8 баробарга (253,9 трлн.сўмга) ошиб, 553,6 трлн. сўмни ташкил қилган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1025


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Айни дамда Марказий банк бошқаруви раиси иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Матбуот анжуманини тўғридан тўғри эфирда Uzreport телеканали ҳамда телеканалнинг YouTube саҳифасида, шунингдек Марказий банкнинг Facebook саҳифасида кузатиш мумкин.


@bankers_uz_live

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилди

Айни дамда бўлиб ўтаётан Марказий банк Бошқаруви йиғилишида асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк ўтган йил 17 март куни асосий ставкани 14 фоиздан 17 фоиз даражасигача кўтарганди. Кейинчалик 9 июнда 1 фоизга, 21 июлда яна 1 фоизга тушириб, 15 фоиз даражасида белгилаган эди.


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 “Давр-банк” хусусий акциядорлик тижорат банки ва банк меҳнат жамоаси бугун туғилган кунини нишонлаётган “Давр-банк” ХАТБ Кузатув Кенгаши аъзоси Самаржон Назаровни табриклайди !

Шу муносабат билан, Самаржон Сиддиковичга ушбу лавозимда мустаҳкам соғлиқ, куч-қувват ҳамда меҳнат фаолиятида улкан ютуқлар тилаб қолади!

Ҳамкорлик асосида


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

2022 йил давомида банкларнинг муаммоли кредитлари қарийб 2,4 трлн. сўмга камайган

Маълумотларга кўра, 2022 йил давомида Ўзбекистон тижорат банкларидаги муаммоли кредитлар жами 2 трлн. 353,8 млрд. сўмга камайган ва йил якунида 13 трлн. 992,4 млрд. сўмни ташкил этган. Тизим бўйича муаммоли кредитлар улуши йил бошидаги 5,02 фоиздан йил якунига келиб 3,59 фоизга тушган.

Давлат банкларидан деярли барчасида муаммоли кредитлар улуши камайган (жами давлат банклари бўйича 2,4 трлн. сўм, улуши 5,38 фоиздан 3,89 фоизгача). Халқ банки, Ўзмиллийбанк, ЎзСҚБ, Ипотека банк ҳамда Алоқабанкларда NPL миқдор жиҳатдан йил бошига нисбатан сезиларли камайган.

Бошқа банкларда муаммоли кредитлар улуши 2,81 фоиздан 2,06 фоиз даражасигача тушган бўлса-да, бир нечта хусусий банкларда муаммоли кредитлар улуши ортган. Азия Альянс банк, Инфинбанк, Ипак Йўли банки, Ҳамкорбанк ҳамда Капитал банк муаммоли кредитларни миқдор жиҳатдан кўпроқ сўндирган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1019

@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

2022 йилда банк тизимининг кредит портфели қарийб 20 фоизга ўсди

Оператив маълумотларга кўра, Ўзбекистон тижорат банкларининг жами кредит портфели 2022 йил якунида 390 трлн. сўмдан ошди. Бу кўрсаткич йил бошига нисбатан 64,5 трлн. сўмга, ёки 19,8 фоизга кўпдир.

Кредит портфели ҳажми бўйича энг йирик 10 та банкда (8 та давлат банки ва 2 та хусусий ва бошқа банк) тизим кредит портфелининг 85,3 фоизи концентрациялашган.

Кредит портфели ҳажмининг кескин ўсиш суръати иккита рақамли банкда қайд этилган — Anorbank (+250 фоиз, +1,5 трлн. сўм ва TBC Bank (336 фоиз, +1,16 трлн. сўм). Шунингдек, портфель ҳажмининг юқори ўсиш суръати Агробанкда (35,9 фоиз), Капиталбанкда (91,9 фоиз), Ориент Финанс банкда (41,7 фоиз), Давр банкда (43,3 фоиз), Тенге банкда (43,4 фоиз)ларда қайд этилган.

Асакабанк (-2,5 фоиз), Ўзагроэкспортбанк (-79,9 фоиз), Равнақбанк (-39,9 фоиз) ва Пойтахтбанк (-7,9 фоиз)ларда кредит портфели миқдори йил бошига нисбатан камайган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1016


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Инфинбанк Андижон вилоят филиалидаги ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди

Инфинбанк айрим ижтимоий тармоқларда банк омонатчисининг ҳуқуқлари бузилганига оид тарқалган хабарларга расмий муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, банкнинг Андижон вилоят филиали мижози мобил илова орқали онлайн омонат расмийлаштирган бўлиб, ўтган йил ноябрь ойида омонатнинг 1,3 млрд. сўмлик қисми мижознинг электрон ҳамёни ўтказилган ва нотариал расмийлаштирилган ишончнома орқали мижознинг ишончли вакили томонидан нақд шаклда ечиб олинган. Мижоз омонатининг қолган қисми банк омонатида сақланмоқда.

Ушбу ҳолат, банк мижози ва унинг ишончли вакили ўртасидаги муносабатлар бўлгани сабаб, унга банк аралашиши мумкин эмаслигини алоҳида таъкидланган.

Инфинбанк омонатлар дахлсизлиги ва кафолатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига тўлиқ риоя қилишини яна бир бор маълум қилиб, мижозлардан тармоқларда тарқатилаётган тасдиқланмаган маълумотларга ишонмасликларини сўраган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1014


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Гарант банк Бошқарув раисига ўринбосар тайинланди

"Гарант банк" АЖ Кузатув кенгашининг 2023 йил 11 январдаги баённомасига асосан, Баҳодир Алимович Мирзаев банк бошқаруви раиси ўринбосари, бошқарув аъзоси лавозимига тайинланди. Баённомада Б.Мирзаевнинг лавозимга киришиши учун Марказий банк рухсати олинганлиги қайд этилган.

Баҳодир Мирзаев 1985 йилда туғилган. Меҳнат фаолияти давомида 2009-2017 йиллар "Ўзмиллийбанк" тизимида турли лавозимларда, 2017 йил сентябрь ойидан 2023 йил бошига қадар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Пул-кредит ва валюта сиёсати шўъбасида фаолият юритган.


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Январь совуқ келгани учун кредит таътили беришни сўраш ҳам иқтисодий популизмнинг бир тури — иқтисодчи Отабек Бакиров

Бугун бир нечта ижтимоий тармоқ фаоллари саҳифалари орқали "январь ойи совуқ келганлиги сабаб банклар ўз мижозларига кредит таътилларини бериши керак"лиги борасида постлар тарқалди. Хусусан, собиқ депутат Расул Кушербаев ўз телеграм саҳифасида "бу борада кўплаб мурожаатлар" бўлаётганини айтиб, Марказий банк ва тижорат банкларига ушбу масалани кўриб чиқишни "тавсия қилган".

Иқтисодчи Отабек Бакиров бу каби чақириқларни "иқтисодий популизмнинг бир тури" эканлигини, сўнгги пайтларда бу каби нотўғри чақириқлар кўплаб янграётганини айтган. Хусусан, "тавсия этилаётган" бир ойлик кредит таътили бериш — банкларда қўшимча 10 трлн. сўмгача ресурс қайтишининг чўзилишига, бу эса ўз навбатида кредит нархлари ошишига ва бошқа иқтисодий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги таъкидлаган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1008


@bankers_uz

Читать полностью…
Подписаться на канал