🏦 26 декабрдан 1000 сўмлик танга пуллар муомаларга чиқарилади
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2022 йилнинг 26 декабридан бошлаб номинал қиймати 1000 сўм бўлган танга кўринишида пул белгилари муомалага чиқарилишини маълум қилди.
Пул белгиси 2 хил рангдаги комбинациядан иборат бўлиб, ички айланаси сариқ рангли мис ва латун, ташқи айланаси кумуш рангли никель қотишмасидан тайёрланган.
Танганинг олд томонида (аверс) Тошкент шаҳрида бунёд этилаётган “Ислом цивилизацияси маркази”нинг биноси тасвирланган.
Танга орқа томони (реверс) марказида Ўзбекистон Республикасининг Давлат Герби тасвирланган. Гербнинг ташқи айланаси бўйлаб босма лотин ҳарфларида айланасимон кўринишда “O'ZBEKISTON MARKAZIY BANKI” сўзлари ёзилган.
@bankers_uz
🏦 "Ўзбекистон-саноат қурилиш банки" АТБ
➖ "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ ташкил топган сана: октябрь, 1922 йил;
➖ Банк шиори: Келажакни бирга яратамиз;
➖ Банк Кузатув кенгаши раиси: Азиз Воитов (Қишлоқ хўжалиги вазири);
➖ Банк Бошқарув раиси: Сахи Аннакличев;
➖ Ходимлар сони: 3850 нафар;
➖ Манзили: Тошкент шаҳар, Шаҳрисабз кўчаси 3-уй.
📆 Банкда йил давомида бўлган муҳим воқеалар:
➖ Январь ойида Ўзсаноатқурилишбанк Rost24 нашри ташаббуси билан ўтказилган "Йил танлови - 2021" танловида "Йилнинг энг фаол банки" деб топилди. Май ойида эса иккинчи маротаба ЕТТБнинг "Яшил молиялаштириш йўналишидаги энг яхши лойиҳа" соврини билан тақдирланди. Июль ойида Euromoney версияси бўйича "2022 йилда Ўзбекистондаги энг илғор банк" номинацияси ғолиби деб топилди;
➖ Банк 2021 йилда "Тадбиркорлар мактаби" лойиҳасини йўлга қўйган эди. 2022 йил январь ойида "Тадбиркорлар мактаби" ўқув марказида малака ошириш курслари бошланди. Октябрь ойида "Тадбиркорлар мактаби"нинг Самарқанд, ноябрь ойида эса Урганч филиали ташкил этилди;
➖ Март ойида ЕТТБ билан $80 млнлик кредит линияси шартномаси имзоланди. Июль ойида эса ЕТТБ билан конвертацияланадиган қарз битимлари имзоланди. Сентябрда эса ЕТТБ билан яна бир кредит шартномаси имзоланди;
➖ Йил бошида ЎзСҚБ исломий дарча тамойилларига асосланган молиялаштириш линиясини йўлга қўйди;
➖ Ёзда банк барча филиалларини ягона МФОга ўтказди. Шунингдек, банкнинг асосий фаолиятига тааллуқли бўлмаган 14 та активи сотувга қўйилиши белгиланди;
➖ Май ойида Ш.Гултураев банк Бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди;
➖ Июлда банк янги иш услубида ўқув ва IT марказлари фаолиятини йўлга қўйди. Кейинчалик бу марказга Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев ташриф буюрди;
➖ Ёзда банк ходимлари ўртасида соврин жамғармаси 100 млн. сўм бўлган шахмат бўйича турнир ўтказилди;
➖ Сентябрда ЎзСҚБ ўзининг кредит карталарини эмиссия қила бошлади;
➖ Банк вакиллари Лондонда ўтказилган халқаро анжуманда қатнашди;
➖ Октябрда Президентнинг Венгрияга ташрифи доирасида Ўзсаноатқурилишбанк Венгриянинг Эксимбанки билан англашув меморандуми имзолади;
➖ Кузда банк пахта-тўқимачилик кластерлари учун "White Gold" махсус кредит линиясини ишга туширди;
➖ Августда ЎзСҚБ Халқаро молия корпорациясининг $75 млнлик кредит линиясини (банк акцияларига конвертация қилиш шарти билан) жалб қилди;
➖ Ноябрда банк ва ХМК ўртасида банкка 50 млн. АҚШ доллари миқдорида субординацияланган кредит ажратиш ҳамда еврооблигацияларни муомалага чиқариб, жойлаштиришга кўмаклашиш имконини берадиган мандат хати имзоланди;
➖ Октябрь ойида Ўзсаноатқурилишбанк ташкил топганига 100 йил тўлди ва ушбу сана банк тизимида кенг миқёсда нишонланди.
#йилликдайжест
@bankers_uz
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*
🗓 21 декабрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
🏦 "Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ
➖ Ташкил топган санаси: 7 сентябрь, 1991 йил;
➖ Банк шиори: Куч ишончда;
➖ Банк Кузатув кенгаши раиси: Саидқаҳҳор Холхўжаев (Чилонзор туман ҳокими);
➖ Банк Бошқарув раиси: Алишер Мирсоатов;
➖ Банк Матбуот хизмати раҳбари: Зебо Тўхтаева;
➖ Ходимлар сони: 6000 га яқин;
➖ Манзили: Тошкент шаҳар А.Темур к., 101-уй.
📆 Банкда йил давомида бўлган муҳим воқеалар:
➖ Январда Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан $ 200 млн. кредит линияси жалб қилинди. Март ойида ЕТТБ билан ($ 40 млн.), августда Хитой тараққиёт банки билан (500 млн. юан), ноябрда Société Générale (Франция) билан (50 млн. евро) кредит линиялари жалб қилиш учун шартномалар имзоланди;
➖Август ойида Швейцариянинг "Credit Suisse AG" банки, "AKA Bank" ва "KfW" хорижий банклар консорциумидан (100 млн. евролик) синдикатлаштирилган кредит линияси жалб қилиш бўйича келишув имзоланди;
➖ 5 та тумандаги филиалини ўша вилоятдаги филиаллари билан бирлаштириб, улар негизида БХМлар ташкил қилди. Август ойида Тошкент вилоятидаги филиал ва БХМларини бош офис МФОси (00450)га ўтказди. Шунингдек, Самарқандда Нуробод БХМ ташкил қилинди;
➖ Йил давомида Қорақалпоғистон, Бектемир ва Ғиждувон филиаллари янги бинода фаолиятини бошлади;
➖ Январь ойи охирида Milliy иловасида "Mastercard Send" хизмати ишга туширилди. Февраль ойида эса банк мобил иловасидан USSD сўров (*585#) орқали фойдаланиш йўлга қўйилди. Апрель ойида Milliy иловасини такомиллаштириш учун 4,18 млрд. сўмлик тендер эълон қилди;
➖ Ўзмиллийбанк февраль ойида Тошкент давлат иқтисодиёт университети, июль ойида Халқаро Вестминстер университети, октябрь ойида Тошкент молия институти билан ҳамкорлик меморандуми имзолади;
➖ Май ойида банк Кузатув кенгаши таркибига (иккинчи) мустақил номзод — Стюарт Лоусон киритилди.
➖ Май ойида банк Бошқаруви раисига икки ўринбосар - Б.Алимов ва Ш.Жумаевлар ҳамда маслаҳатчи — россиялик мутахассис Александр Камалов тайинланди;
➖ 2021 йилда олган 983,33 млрд. сўм соф фойдасини тақсимлади, бунда фойданинг 84 фоизи капитализация қилинди. Шунингдек, 2022 йил I ярим йиллигида олинган 985,96 млрд. сўм соф фойда тўлиқ капитализацияга йўналтирилди.
➖ Forbes Russia эълон қилган "Ўзбекистоннинг энг ишончли 10 та банки" рўйхатида Ўзмиллийбанк 1-ўринда қайд этилди;
➖ Банк "Solfy" муддатли тўлов картасини ишга туширди;
#йилликдайжест
@bankers_uz
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*
🗓 20 декабрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
«Ипак Йўли» банки ходимлар учун тренинг ўтказди
«Ипак Йўли» банкининг барча филиаллари мутахассислари «Банк ва мижоз» деб номланган сотувлар бўйича тренингда иштирок этдилар.
Пойтахтдаги 'Hilton' меҳмонхонасида бўлиб ўтган тадбирда ходимлар жамоада ишлаш кўникмаларини мукаммаллаштиришга эришдилар. Бундан кўзланган асосий мақсад — келгусида мижозлар билан янада яхши мулоқотни йўлга қўйиш асосида хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ҳамда сотувларни кўпайтиришдан иборат.
Банкда бундай интерфаол тадбирларни ўтказиш ходимларнинг ишини яхшилашга ва билимларини бойитишга ёрдам бериши шубҳасиз. Тренинглар ва тимбилдинглар — банк сиёсатининг бир қисми бўлиб, банк раҳбарияти ходимларнинг малакасини мунтазам ошириб бориши ва ўз соҳаларида етакчи бўлишлари учун барча имкониятларни ишга солади.
Дарвоза ва девор оша мўралаётган банк ходимлари расмлари ҳақида
Сўнгги пайтларда интернет тармоғида, шу жумладан ижтимоий тармоқларда банк ходимларини турли кўринишларда, хусусан турли девор ва дарвозалар оша мўралаб қараб турган расмлари кўп тарқала бошлади. Ижтимоий тармоқ фаоллари ушбу расмлардан турли усулларда ва мақсадларда фойдаланмоқдалар. Ачинарли тарафи, бу каби медиафайллар банк мижозларида ва бошқаларда банк ходимларига нисбатан турли кайфиятларни, шу жумладан кулгу ва мазахни авж олишига сабаб бўлмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, bankers.uz таҳририяти ўз ўқувчиларидан бу каби расмларни телеграм каналга қўйишни сўраб, бизга юбормаслигини илтимос қилади. Тан олиш керак, бу каби манзаралар банк тизимида мавжуд айрим катта ва кичик камчиликларни битта расмда акс эттиргани билан, уларни кенг оммага ҳадеб намойиш қилавериш — арзон хайпдан бошқа нарса эмас.
Телеграм канали муаллифи учун ҳам банк ходимларини бундай ҳолда кўриш (уларнинг расми кредит ундириш жараёнида олинганми ёхуд "маҳаллабай" юрганда олинганми, фарқи йўқ) бироз ёқимсиз. Шундан келиб чиқиб, бу каби манзараларни оммага намойиш қилиш, биринчидан таҳририят принципларига ҳам тўғри келмайди, иккинчидан юқорида айтганимиздек, банк ходимлари устидан ўзига хос кулгу ва мазах қилиш орқали хайп қилишдан бошқа нарса эмас. Bankers.uz ҳазил ва сарказмни ёқлайди, лекин мазахни эмас!!
Деворлару, дарвозалар орқали мўралаб юрган, маҳаллабай ва хонадонбай кезаётган банк ходимларига эса, яқин келажакда шу каби оёқ қўлга юклама берадиган ишлардан тезроқ қутулиб, фақат мияга юклама берадиган вазифаларни бажаришни бошлашларига тилакдошмиз!
@bankers_uz
Банкларнинг корпоратив веб-сайтлари ҳақида
Ваъда берганимиздек, банкларнинг корпоратив веб-сайтлари Вазирлар Маҳкамасининг 176-сон қарори талабларига қанчалик жавоб беришини "бирровга" инвентаризация қилиб чиқдик.
Оператив таҳлил банк сайтларининг ўзбек тилидаги версиясида олиб борилди. Натижаларга кўра, «Трастбанк» веб-сайти юқоридаги қарор талабларнинг барчасини тўлиқ бажариши маълум бўлди. Бундан ташқари «Ипотека банк», «Ҳамкорбанк», «Капитал банк» ҳамда «Турон банк» ларнинг веб-сайтларида ҳам мазкур талаблар деярли тўлиқ бажарилганлигини кўрсатмоқда.
Батафсил ўқиш
Манзилларимиз:
Сайт | Телеграм | Live | Facebook | Youtube | Instagram
«Ипак Йўли» банки ва VISA ҳамкорлигида ташкил этилган Акцияда асосий совринга Hyundai Elantra Active автомобили қўйилган. 🚘 Тез орада совринли ўйинларнинг финал босқичи бошланади.
Сиз ҳам ўз омадингизни синаб кўрсангиз бўлади. Қимматбаҳо совғалар ўйналадиган акцияда қатнашиш учун «Ипак Йўли» банкидан очган VISA картангиз орқали камида 💸 10 долларлик харидларни амалга оширсангиз кифоя. Агар 100 долларлик харажат қилсангиз Hyundai Elantra Active 🚘 ўйналадиган танлов иштирокчисига айланасиз.
VISA картаси йўқлар уни банк офисларида ёки Ipak Yo‘li Mobile иловаси орқали осонгина очишлари мумкин. Ўзингиз учун нимадир харид қилиш баҳонасида ютуқли ўйинда қатнашиб кўринг. Омадингиз келса, ғолиб бўлишингиз ҳеч гап эмас. 😉
Батафсил маълумотни 24 соатли алоқа маркази ва Telegram орқали олиш мумкин:
+998781406900 | @ipakyulibankuz | БатафсилРеклама
Тошкент шаҳрида фирибгарлик қилиш қийинроқ бўлиб қолди шекилли, энди фирибгарлар вилоятларга бориб ҳам одамларни "қопқонга тушириш"ни бошлаб юборишибди.
Бу сафар Тошкентда фаолият юритувчи фирма, Самарқанддаги "филиали" орқали, одамлардан "юқори даромадли инвестицияларга йўналтириш" ниқоби остида пулларни олиб, фоиз тўлаб юрган. Бироқ, якунда пулларни қайтара олмай, уларнинг фирибгарлиги фош бўлган.
Энг ачинарлиси, кимлардир 22 минг АҚШ долларгача пул олиб бориб берган шуларга...
Батафсил ўқиш 👉🏼 https://bankers.uz/article/21022110
Сайт | Телеграм | Live | Facebook | Youtube
Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш Агентлиги 24 та акциядорлик жамиятларини мана бу Қонуннинг 76-моддаси талабларини бажармаётганликлари, хусусан, жамият кузатув кенгаши таркибида мустақил аъзо киритилмаганлиги тўғрисида огоҳлантирибди. Огоҳлантирилган акциядорлик жамиятлари орасида "Алоқабанк" АТБ ҳам бор. Агентлик мазкур камчиликни тўғирлаш учун акциядорлик жамиятларига 2 ой муҳлат берган.
Эслатиб ўтамиз, худди шу савол ўтган ҳафта банкнинг матбуот анжуманида биз томонимиздан берилган, банк мутасаддилари "ҳозирда Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда банк Кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзолар (катта эҳтимоллик билан хорижий экспертлар) киритилиши масаласи ҳам кўрилаётган бўлиши мумкин”лиги айтишган эди.
@bankers_uz
Банклар мобил иловаларининг жадал оммалашаётганлиги қувонарли ҳол.
'Google Play market'да "Apelsin" (Капиталбанк) иловасини юклаб олишлар сони ҳам 500 000 тадан ортибди.
Бунга қадар 'Play market' орқали юклаб олишлар сони 500 000 дан кўп бўлган банк иловалари фақат — Agrobank Mobile (Агробанк) ва Ipoteka Mobile (Ипотека банк) эди.
@bankers_uz
"Ипотека банк" ўз филиаллари орқали ойлик иш ҳақи олиб келган ўқитувчилар ва шифокорлар (Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Мактабгача таълим ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари тасарруфидаги муассаса ходимлари) учун 22 фоизлик автокредит ва микроқарзларни тақдим этяпти.
@bankers_uz
Банк тизимининг кескин континентал иқлими
Бугун банк тизимидагиларда икки хил кайфият, тизимнинг ўзида эса икки хил об-ҳаво ҳукм сурмоқда. Бир тарафдан — регулятор олиб бораётган умидбахш монетар ва валюта сиёсати, қабул қилинаётган шаффоф қарорлар ва ҳужжатлар, банкларда эса илғор технологик ютуқларни қўллаш, трансформация, чет эллик экспертларнинг банк бошқарув органлари ва менежментига жалб қилиниши. Қараса, тизим келажаги порлоқдек, гўё.
Иккинчи тарафдан эса — маҳаллаларда сарсон банк ходимлари, хўжакўрсин учрашувлар, йиғилишлар, жадваллар, ҳисоботлар. Иш ҳақи ва иш ҳажми номутаносиблигидан норози ва ноилож ходимлар, "ғўддайган" менежмент вакиллари, кимга шикоят қилишни билмай халак юрган мижозлар. Тизим келажаги ҳақида ўйлашга ҳам қўрқасан киши...
Балки, бу давр ҳам ўзбек банк тизими "бошдан кечириши" керак бўлган тараққиёт босқичларининг ажралмас бир қисмидир. Лекин қачондир ҳамма нарса ўз изига тушиб кетади, ҳамма ўз ишини қила бошлайди деган умид ва ишонч, эрталаб туриб яна ишхонага келишга ундайди.
Ўзида тизимга умид ва ишонч топа олмаганлар эса тизимни тарк этаверади.
@bankers_uz
Бугундан бошлаб АҚШ долларининг расмий курси ҳар куни белгиланади ва эълон қилинади.
Эртадан (16.02.2021 йилдан) бошлаб 1 АҚШ доллари — 10 540,09 сўм (+9,36 сўм).
@bankers_uz
🏦"Ипак Йўли" банки бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди
"Ипак Йўли" АИТБ Кузатув кенгашининг 19 декабрдаги қарорига асосан, Маҳкамов Турсунбой Эркинович банк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ягона корпоратив ахборот порталида маълум қилинган.
Т.Маҳкамов 1983 йилда туғилган. 2004 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавр босқичини, 2006 йил эса магистратура босқичини тамомлаган. Турсунбой Маҳкамов меҳнат фаолиятида давомида бир неча йил "Ипак Йўли" банкида турли лавозимларда, хусусан филиал бошқарувчиси, Департамент директори лавозимларида ишлаган.
2020-2021 йилларда Капитал бозори агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
@bankers_uz
🏦 Ноябрда кредитлар бериш секинлашди, муаммоли кредитлар миқдори камаймоқда
Марказий банк маълумотларга кўра, банк тизими жами кредит портфели ноябрь ойи давомида 6,8 трлн. сўмга кўпайган. Йирик ўсиш асосан 2 та йирик банк – Агробанк (+2,01 трлн. сўм) ва Ўзмиллийбанк (+828 млрд. сўм) ҳиссасига тўғри келган.
Муаммоли кредитлар ҳажми ноябрь ойи давомида 851 млрд. сўмга камайган ва жами портфелнинг 4,02 фоизини ташкил қилмоқда (ойлик пасайиш - 0,29 фоиз). Ўтган ойда қарийб барча банкларда муаммоли кредитлар миқдори камайган.
Бунда давлат улуши устувор банклар орасида сезиларли пасайиш Халқ банки (-219 млрд. сўм), Ўзмиллийбанк (-168 млрд. сўм) ва Ўзсаноатқурилишбанк (-116 млрд. сўм)ларда қайд этилган.
Ҳозирда Ўзагроэкспортбанк (95,80%), Равнақ-банк (71,52%), Мадад Инвест банк (16,86%) ва Халқ банки (14,42%)ларда NPL улуши икки хонали рақамда қолмоқда.
@bankers_uz
🏦 "Капиталбанк" АТБ
(ва унинг шўъба банки "Uzum Bank" АЖ)
➖ "Капиталбанк" АТБ ташкил топган сана: 7 апрель, 2001 йил;
➖ Банк шиори: Мақсадларни бирлаштириб, муваффақиятга эришамиз;
➖ Банк Кузатув кенгаши раиси: Мақсуд Абдусамадов (тадбиркор);
➖ Банк Бошқарув раиси: Алишер Мирзаев;
➖ Ходимлар сони: 2300 га яқин;
➖ Манзили: Тошкент шаҳар, Сайилгоҳ кўчаси 7-уй.
📆 Банкда йил давомида бўлган муҳим воқеалар:
➖ Январь ойида А.Усмоновга тегишли компания банкдаги улушини 25 фоизга етказди. Январь охирида "Телекоминвест" ва унга аффилланган "Finance TCI" МЧЖ банкнинг 58,33 фоизига эгалик қила бошлади. Февраль ойи бошига келиб А.Усмонов ширкатларининг банкдаги улуши 61,54 фоизга етди;
➖ Мартга келиб (Ғарб санкцияларига тушиш хавфи ортидан) "Телекоминвест" ва "Finance TCI" МЧЖ муассиси ўзгарди. "Finance TCI" МЧЖ эгалиги А.Усмоновнинг компанияларига алоқадор шахслар қўлига ўтди;
➖ Йил охирига келиб, ака-ука Абдусамадовларга тегишли "Continent Insurance" МЧЖнинг банкдаги улуши қарийб 30 фоизга етди;
➖ Апрель ойида россиялик тадбиркор К.Маркевич банк Бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди. Маркевич номзоди Марказий банк томонидан рад этилгандан кейин, орадан бир ой ўтиб у лавозимидан озод қилинди;
➖ Май ойида банк Кузатув кенгаши таркибига 3 нафар россиялик мутахассис сайланди. Собиқ Кузатув кенгаши аъзоси Р.Гулямов июнь ойида, Асакабанкда ишлаб келаётган С.Исмаилов май ойида Капиталбанк Бошқаруви раиси ўринбосарлари этиб тайинланди.
➖ Банк 25 июлдан бошлаб Contact, Золотая Корона, Юнистрим тизимлари орқали пул ўтказмаларини вақтинча тўхтатди. Сўнгра VISA карталаридан нақд валюта ечишда комиссия олишни бошлади;
➖Сентябрь ойида норезидентлар учун ҳисоб рақам очиш шартлари кучайтирилганини маълум қилди. Октябрь ойига келиб норезидент мижозлар сони ортиши туфайли норезидентлар учун ҳисоб очишга қўшимча текширувлар ва комиссия жорий қилинди;
➖ Йил давомида банк банкоматлари 2 марта "ҳужум"га учради, дастлаб Ўртачирчиқда, кейинроқ Чирчиқ шаҳрида Капиталбанк банкоматларини бузишга уринишлар содир бўлди;
Uzum Bank (собиқ Bank Apelsin)
➖ 14 январь куни Капиталбанк таъсисчи бўлган Bank Apelsin Омонатларни кафолатлаш жамғармаси аъзосига айланди. Кейинчалик Uzum Bank омонатлар ва кредитлар бўйича янги маҳсулотлар тайёрлаётганини билдирди;
➖ Apelsin иловаси йил давомида такомиллашиб борди. Февраль ойи бошида илованинг AppGallery (Huawei операцион тизими) учун версияси ишга туширилди. Илованинг қорақалпоқ ва тожик тилли интерфейслари тақдим этилди;
➖ Apelsin 22 февралда Россия карталарини иловага улаш, РФ карталарига пул юбориш ва Россиядан пул ўтказмалари қабул қилишни бошлади. Рубл курсининг юқори волатиллиги сабаб бир муддат Россияга пул юбориш ва қабул қилишни тўхтатиб турди;
➖ Апрель ойида Bank Apelsin Кузатув кенгаши таркибига тўртта Россия фуқароси сайланди. Май ойида Капиталбанк Бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Т.Эмирсалиев Bank Apelsin Бошқаруви ўринбосарилигига олиб келинди;
➖ Май ойида Apelsin “Банклар, молиявий институтлар ва суғурта” йўналишида истеъмолчилар танлови номинацияси ғолиби деб топилди. Июль ойида Bank Apelsin ўзининг электрон пуллар тизимини рўйхатдан ўтказди.
➖ Октябрь ойида Bank Apelsin юридик манзили ўзгарди. Ой охирига келиб Apelsin Uzum экотизимига қўшилиши маълум бўлди. Ноябрь ойи охирида Bank Apelsin номини Uzum Bank'га ўзгартирди ва банк фаолияти лицензиясини янгилади.
#йилликдайжест
@bankers_uz
🏦 Bankers.uz бугундан эътиборан йил якунига қадар "2022 йилда Ўзбекистон банкларида юз берган муҳим воқеалар йиллик дайжести" туркум постларини эълон қилиб боради.
Дайжестда алоҳида банк бўйича йил давомида юз берган муҳим воқеа ва ўзгаришларни ҳамда асосий маълумотларни қисқа сатрларда ўқиш имконияти мавжуд.
Материалларни телеграм каналда #йилликдайжест хэштеги билан осон топиш мумкин.
@bankers_uz
Депутат Дониёр Ғаниевнинг ёзишича, "Истеъмол кредити тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси ҳозирда Олий Мажлис қуйи палатасида муҳокамага қўйилган.
Амалдаги қонунчиликка асосан, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган товар ва хизматлар учун истеъмол кредити ажратилиши чекланган. Шу сабабли, жисмоний шахслар хорижда ишлаб чиқарилган товарларни истеъмол кредити эвазига сотиб ололмайдилар.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил сентябрь ойида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига тегишли қонун лойиҳаси муҳокамага киритилганди.
@bankers_uz
Буюк Британиянинг "Global Banking & Finance Review" журнали "Global Banking & Finance Awards ® – 2021" номинантларини эълон қилибди.
Рўйхатда "Асакабанк" АЖ — "Ўзбекистонда чакана банк хизматлари энг жадал ривожланаётган банк" сифатида эътироф этилган.
@bankers_uz
Лимончиликни ривожлантиришга қўшимча 10 млн. АҚШ доллари ажратилади
Аввал ҳам айтганимиздек, қишлоқ хўжалигининг айрим соҳаларига банкларни масъул молиялаштирувчи банк сифатида бириктириш, шу тармоқларнинг ривожида муҳим роль ўйнамоқда. "Туронбанк" АТБ молиявий кўмаги ва ҳамкорлигида ҳам лимончилик тармоғи сезиларли даражада ривожланди. Бу чекка ҳудудлардаги хонадонлардаги кичкина иссиқхоналардан тортиб, ҳудуди 50 гектаргача борадиган йирик лимонзорлар мисолида яққол намоён бўлмоқда.
Батафсил ўқиш 👉🏼 https://bankers.uz/article/21022221
Манзилларимиз:
Сайт | Телеграм | Live | Facebook | Youtube | Instagram
"Менинг паролим — менинг сирим"
Банк картасига ўрнатилган паролни бегоналардан беркитиш кераклиги ҳақида эски бўлса ҳам, ажойиб ролик.
Бир-бирингларга мунтазам юборадиган "ибратли роликлар" қаторида шунақа роликлар ҳам бўлиши керак. 😉
@bankers_uz_live
Ноактуал ва бефойда билборд рекламалари ҳақида
Банклар ҳар қандай рекламалар беришда, айниқса, билбордлар (ёки сити-формат ва ҳк.лар) да реклама беришда эҳтиёт бўлишлари керак. Иложи бўлса нархлари ўзгармайдиган, узлуксиз кўрсатиладиган хизматларни реклама қилиш мақсадга мувофиқ. Мисол тариқасида, кеча кўрганим "Халқлар дўстлиги" шоҳ кўчаси четидаги "Фалонбанкнинг 17 фоизли омонати" билборд-рекламаси айнан ҳозир — бошқа банкларда омонат ставкалари 21-22 фоизгача қабул қилинаётган пайтда, ғирт ноактуал ва деярли бефойда рекламадир.
Ёки "Писмадонбанкнинг" ўтган йили (ўша пайтда у банкда микроқарз бериш тўхтатилган бўлса ҳам) шаҳарнинг турли жойларида "Писмадонбанкдан микроқарзлар" деб аталувчи, битта қизни "тиржайтириб" қўйган билборд-рекламаси ҳам, бу банк маркетинг хизмати яхши ишламаганидан далолат беради. Бунақа мисолларни бир нечта келтирса бўлади.
Умуман олганда, банкларимиз ҳар қандай рекламаларнинг самарадорлигига, актуаллигига, креативлигига, уларни керак жойда ва керакли аудиторияга реклама қилиниши масаласига жиддий қараш керак, бўлмасам у реклама эмас, антиреклама бўлиб қолади.
Маркетингга бефарқ бўлманглар !
#eslatma
@bankers_uz
Қашқадарё вилоятида “маҳаллабай” ишлаш бўйича банклар ҳам фаол иштирок этмоқда
Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/article/21022022
Сайт | Телеграм | Live | Facebook | Youtube
Банкоматдан пул ечишга — 1 фоиз, терминалдан эса — текин.
Марказий банк бир нечта тижорат банкларига "тўлов терминаллари орқали аҳолига тегишли бўлган банк карталаридан тўловларни амалга оширишни рад этганлиги, асоcсиз равишда терминаллардан фойдаланмаганлиги ҳамда карта эгаларига банк картасидаги пул маблағларини терминал орқали нақдлаштириб бермаганлиги учун" жарима санкцияларини қўллабди.
Тўғриси, банкларда терминал орқали тўлов қабул қилишни рад қилганлик ҳолатлари қанчалик кўп учраган, билмаймиз, лекин, банкларда ва уларнинг кассаларида тўлов терминаллари соз ҳолатда туради. Катта эҳтимоллик билан, банкларга жарималар учун сабаб — аҳолига банк терминаллари орқали пластик карталардаги пулларни нақдлаштириб беришни рад этганлиги ҳолатларининг кўплиги ҳам бўлиши мумкин.
Чунки, аксарият банкларда ўз карталаридан банкомат орқали пулни нақдлаштириш учун комиссия — 1 фоиз, терминал орқали эса — бепул. Банк эса, даромад олишни хоҳлайди ва "оддий" мижозга банк кассасидаги терминал орқали пул нақдлаштириб беришни рад этиши мумкин (лекин ходимларга, VIP-мижозларга, танишларга эса терминал орқали нақдлаштириб бераверади).
Банкларимиз пластик картадан (айниқса ўз карталаридан) пул нақдлаштириш операцияси учун комиссия миқдорини банкомат ва терминаллар учун бир хил қилиб қўйишса мақсадга мувофиқ бўларди. Шунингдек, картанинг тегишлилигига қараб тарифларни вариациялаш мумкин (масалан ўз карталаридан нақдлаштириш 0,5 фоиз, бошқа банк карталари учун 1,5 фоиз).
Бу орқали, юқоридаги каби муаммоларнинг анча қисми ечилади, шу билан бирга барчани (шу жумладан ўз ходимларини ҳам) пластик карталаридаги пулларини пул тушган заҳотиёқ нақдлаштириб олиши сал бўлса-да камаяди.
(Фикрлар муаллифники, инобатга олиш ихтиёрий)
@bankers_uz
Банклар учун ҳар қандай модернизация жараёни, хоҳ у дастурий таъминот модернизацияси бўлсин, хоҳ у темир-терсак (железо)ни алмаштириш — "оғриқли" ўтиши табиий. Айниқса, модернизациялаш объекти бевосита мижозларга узлуксиз хизмат кўрсатиш жараёнлари билан боғлиқ объект бўлса, бу ерда бир қанча рисклар ҳам юзага келади.
Йирик банкларда автоматлаштирилган банк тизими ("АБС") ёки бошқа компонентларнинг алмаштирилиши (янгиланиши), ёхуд серверларни янгилаш билан боғлиқ жараёнларда "оғриқ" кўлами ҳам банк мижозлари сонига тўғри пропорционал, яъни катта бўлади.
Банкларимиз бундай жараёнларда юзага келиши мумкин бўлган "носозликлар" тўғрисида мижозларни максимал даражада олдиндан огоҳлантириб боришлари, бироқ мижозларни "қўрқитиб юбормаслик" чораларини ҳам кўриб боришлари мақсадга мувофиқ.
#eslatma
@bankers_uz
Ҳокимдан кредит таътиллари, лекин ҳаммагамас, шотирларига
"Яна бир марта ҳокимият ходимларини кредитни тўла, деб безовта килишсанг *тараман.
Органга ҳам гапирмайсан, ҳамма пандемиядан чиқиб хонавайрон бўлган, качон пул топса, тўлайди".
Ҳокимлардан бири ўзини ҳудудидаги банкларни шахсий томорқаси деб билиб кредит таътилларини эълон қилипти. Ўйлайманки, у ҳозир шу сатрларни ўқиб турипти ёки югурдак шотирлари етказади.
Ҳамма билади, унинг ҳудудида Ўзбекистон қонунлари ишламайди. Лекин ҳали жамоатчилик буткул ўлдирилмаган.
Хабар беришларича, Муҳиддин Мухаммаджанович Жумагалдиев "Туркистон" ХАТБ Бошқарув раиси ўринбосари лавозимига тайинланган.
М.Жумагалдиев (1980 йил, Хоразм вилояти, Хазорасп туманида туғилган) бугунги кунга қадар "Асака" банк Комплаенс назорат департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
@bankers_uz
Бугун – 14 февраль, Тошкент вақти билан соат 20:30 да «Milliy» телеканали орқали, "Ориент Финанс банк" бош ҳомийлигида суратга олинган "Мендирман Жалолиддин" телесериалининг премьераси бўлади.
@bankers_uz_live