Аввалроқ ёзиш хаёлдан кўтарилибди — бир неча кун аввал "Тижорат банкларининг ички аудитига қўйиладиган талаблар тўғрисида"ги Низом лойиҳаси муҳокамага қўйилган. Банклар ички аудитига доир аввалги низом бундан 17 йил аввал тасдиқланганлиги сабаб, янгиланишга эҳтиёж аллақачон пайдо бўлганди.
Низом лойиҳасида қатор янги ва яхши бандлар киритилган. Банкларда ички аудит хизматининг мустақиллиги ва холислиги, ички аудит жараёнлари ва умуман олганда ички аудит тизимининг самарадорлигини ошириши аниқ бўлган кўплаб бандлар бор. Низомда ички аудит тизими вазифалари, аудиторларнинг ваколат ва мажбуриятлари бирмунча кенгайтирилган ва конкретлаштирилган.
Ички аудит хизмати ўзининг ташаббуси билан банкдаги барча соҳа ва амалга оширилган операциялар бўйича текширув ўтказиши мумкинлиги, ички аудит хизматининг ҳисоботлари ходимларнинг мустақил фикр ва мулоҳазаларига асосланиши, ички аудит ходимларининг ротацияси, кузатув кенгаши ва бошқарувнинг мажбуриятлари каби бандлар қўшилгани ҳам қувонарли ҳол.
Банк ходимларига, айниқса ички аудит хизмати ходимларига ўқиб чиқиб, муҳокамада қатнашиш тавсия этилади.
@bankers_uz
Кеча "Алоқабанк" АТБ матбуот анжуманида қатнашиб, айрим (кичикроқ бўлса-да) саволларга жавобларни билиб олдик:
➖Алоқабанк ҳам автоматлаштирилган банк тизимини (АБСни) алмаштириш ва модернизациялаш жараёнида, билишимизча янги дастурий таъминот Белорусия давлати маҳсулоти бўлади;
➖"Zoomrad" мобил иловаси фойдаланувчилари сони 100 мингга етган, банк аста секинлик билан эски илова — "Aloqa Mobile" фойдаланувчиларини ҳам "Zoomrad"га ўтказади;
➖Банкда ОТБ билан ҳамкорликда трансформация жараёнлари бошланган. Кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзолар (катта эҳтимоллик билан хорижий экспертлар) киритилиши масаласи ҳам кўрилаётган бўлиши мумкин;
➖Алоқабанк ҳам йил якунига қадар ягона МФО тизимига ўтишни режалаштирмоқда.
@bankers_uz
Айтишларича, "Ипотека банк" акциядорлик тижорат ипотека банки Бошқаруви раиси лавозимига Иномжонов Элёр Исроилович номзоди тасдиқланиши кутилмоқда.
Э.Иномжонов 1978 йилда туғилган. 1999 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш мухандислари институтини, 2003 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2010 йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини, 2013 йилда "Хитотсубаши" университетни (Япония) битирган.
Меҳнат фаолияти давомида ТИФ Миллий банки (1999-2004), Республика Инкассация Бирлашмаси (2004-2005), Марказий банк (2005-2007 ва 2009-2015), Ипотека банк (2007-2009) тизимларида фаолият юритган. 2016 йилдан Ипотека банк тизимида, хусусан 2019 йил январ ойидан банк Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ипотека банкнинг аввалги бошқарув раиси Ш.Атабаев ўтган ҳафта Президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланганди.
@bankers_uz
Масалани бошқачароқ қўямиз, қандай қилиб "бошқарув самарадорлиги" бўйича энг юқори кўрсаткичларни қайд этган 3 та банк умумий рейтингда охирги ўринларни эгаллаган бўлиши мумкин?
Демак, ё бошқарув самарадорлиги рейтингдагидек эмас, ё рейтинг ҳаққоний эмас.
@bankers_uz
Президент: "Миллий банкнинг Фарғона филиалида 80 дан ортиқ ходим ишлайди, ҳокимиятда 50дан кам. Лекин банк ходимлари икки баравар (кўп) ойлик олади"
(Бугун бўлиб ўтаётган «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган устувор вазифаларга бағишланган йиғилишдаги Президент нутқидан)
@bankers_uz
Лизинг операциялари бозори кўрсаткичлари ҳақида қисқача
"Ўзбекистон лизингберувчилар уюшмаси"дан маълум қилишларича, 2020 йил якунлари бўйича республика лизинг хизматлари бозорида 48 та лизинг берувчи фаол равишда лизинг фаолияти билан шуғулланган бўлиб, улардан 18 таси банклардир.
Йил якунлари бўйича лизинг операцияларининг умумий портфели 5 трлн. 673 миллиард сўмни ташкил этган. Лизинг берувчилар томонидан йил давомида 5875 янги лизинг битимлари тузилган бўлиб, уларнинг ҳажми 1 трлн. 852 миллиард сўмни ташкил этган (2019 йилга нисбатан 33,7 фоизга ёки 943,2 миллиард сўмга кам).
Лизинг объектининг турига кўра: қишлоқ хўжалиги техникаси лизингга берилган объектлар орасида етакчи ўринни эгаллаб турибди (45,5 фоиз), ундан сўнг технологик ускуналар (21,4 фоиз), автотранспорт воситалари (20,2 фоиз), қурилиш техникаси ва ускуналари (10,5 фоиз) ҳамда кўчмас мулк (2,5 фоиз) ташкил қилган.
Ҳисобот даврида банклар орасида “ИнФинбанк” АТБ (120,5 млрд. сўм), “Трастбанк” ХАБ (18,3 млрд. сўм), “Туркистон” ХАТБ (15,4 млрд. сўм), “Микрокредитбанк” АТБ (12,6 млрд.сўм) ва “Ипотека банк” АТИБ (10,6 млрд. сўм) энг йирик лизинг берувчилар бўлишган.
2020 йил давомида амалга оширилган янги лизинг операцияларида ҳудудлар орасида энг катта улушни Тошкент шаҳри эгаллаган - 26,9%, иккинчи ва учинчи ўринларда эса Тошкент вилояти (10,3 фоиз) ва Қашқадарё вилояти (8,1 фоиз).
@bankers_uz
Сенат ахборот хизмати хабар беряпти, унда келтирилишича:
Сенатор М.Кадирханова фуқароларни қабул қилиб, мурожаатларини эшитган. Шу жумладан, мурожаатчи Г.Алиевани қабул қилган. Г.Алиева унга аукцион савдоларида ноль қийматида берилган Самарқанд вилояти Пахтачи туманида жойлашган санатория профилакторий биносида паррандачиликни ташкил қилиш мақсадида банкдан 500,0 млн. сўм кредит олишда ёрдам сўраган. "Сенатор банк мутасаддилари билан мазкур масалани муҳокама қилди ва фуқарога гаров сифатида тақдим этилган мулкига етарли миқдорда кредит маблағи ажратиладиган бўлди", дейилмоқда хабарда.
Савол: Самарқанддаги қайси банк шу мурожаат бўйича кредит расмийлаштиряпти, хабарда келтирилгандек гаров таъминотига яраша кредит ажратяпсизларми ёки "босим" остида ноқонуний ишлар ҳам бўляптими? Мурожаатчи сенатор билан учрашишдан олдин банкка келганми? Агар келган бўлса нега дастлаб унга рад жавоби берилган ва/ёки тўғри тушунтирилмаган?
Пахтачи туманида, агар адашмаётган бўлсак, Халқ банки, Микрокредитбанк ва Агробанкнинг филиаллари бор. Паррандачиликка эса, ЎзСҚБ бириктирилган. Катта эҳтимоллик билан шу 4 та банклардан бири шуғулланяпти масала билан. Аввало шу банклардан (ва ходимларидан) жавобларни кутамиз.
@bankers_uz
Энди айрим байрамларда уч кун дам олиш куни белгиланади, шунингдек «оилавий саёҳат таътили» тизими ҳам жорий қилинади
Президент фармонига биноан:
➖Наврўз умумхалқ байрами, Мустақиллик куни ва Янги йил байрами ҳамда Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) ва Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) диний байрамларини нишонлаш даврида қўшимча ва кўчириш ҳисобига ишланмайдиган кунлар уч кундан кам бўлмаган муддатга белгиланади;
➖Ота-оналар, қариндошлар, қариялар ва устозлар билан биргаликда саёҳат қилишни назарда тутувчи беш иш кунидан кам бўлмаган «оилавий саёҳат таътили» тизими жорий қилинади. Бунда, «оилавий саёҳат таътили» йиллик асосий таътил ҳисобидан тақдим этилади ва жамоавий шартномаларга мувофиқ иш берувчининг розилиги билан амалга оширилади.
@bankers_uz
Туронбанкда “Ислом дарча”си ташкил этилади
Фаол трансформация жараёнларини бошдан кечираётган “Туронбанк”, янги форматдаги банк хизматларини жорий қилишда яна бир муҳим қадамни қўйди. Бугун “Хусусий тармоқни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси” ва банк ўртасида навбатдаги шартнома имзоланди.
Энди Туронбанк “Ислом дарча”си тамойили асосида Ислом банкчилиги тизимини жорий этиш бўйича маслаҳат олиб, ушбу тизимни ҳаётга тадбиқ этиш бўйича ишларни бошлайди.
Имзолаш маросими Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси раҳбари жаноб Айман Амин Сежиний ва унинг жамоаси билан онлайн шаклда, видеоконфернц алоқа кўринишида ўтказилди.
Мазкур ҳамкорлик учун Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 20 декабрдаги “Халқаро ва хорижий молия институтлари билан ҳамкорликнинг самарадорлигини янада ошириш чора – тадбирлари тўғрисида” ги ва 2019 йил 5 мартдаги “Ислом тараққиёт банки гуруҳи ва Араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ҳуқуқий замин бўлиб хизмат қилди.
“Туронбанк” АТБда “Исломий дарча”ни ишга тушиши ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда биргаликда қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқаришга туртки бериши шубҳасиз. Бунинг натижасида банк томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар кўлами кенгайиб, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жадал ривожлантириш, Исломий тамойилларга асослаган чакана ва корпоратив маҳсулотларни таклиф этувчи инструментни яратиш имкони пайдо бўлади.
Музокара жараёни қуйидаги видеода.
Қисқа рақам - 1220
Сайт|Telegram|Facebook|Instagram|YouTube
Долларнинг расмий курси тушди.
Эртадан (09.02.2021 йилдан) 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 530,83 сўм ( -9,61 сўм).
@bankers_uz
"Ziraat Bank Uzbekistan" АЖга ҳам янги Бошқарув раиси тайинланган.
Банк кузатув кенгашининг тегишли қарорига кўра, 2019 йил август ойидан буён Бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Зафер Жанпўлат ( Zafer Canpolat) “Ziraat Bank Uzbekistan” АЖ Бошқарув раиси лавозимига тайинланган.
@bankers_uz
"Ипак Йўли" банки Бухоро шаҳрида ўз филиалини очяпти экан. Филиал манзили: Бухоро ш., Нақшбандий кўчаси, 252
@bankers_uz
"Tenge bank"да яна бошқарув раиси ўзгарди.
Очиқ маълумотлар порталидаги маълумотларга қараганда, "Tenge bank"га яна янги бошқарув раиси тайинланган. Шу йил бошида банк бошқарув раиси лавозимига тайинланган Айкын Темиртасович Кабулов, катта эҳтимоллик билан "Tenge bank" бошқаруви раиси сифатида фаолият юритмайдиган бўлган.
Янги бошқарув раиси лавозимига 1 йил муддатга Аюпов Талгат Жолдасбекович тайинланган. Интернет маълумотларига қараганда Т.Аюпов "Halyk Finance" АЖ Бошқаруви раиси бўлиб ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, Т.Аюпов ўз фаолиятини ЎзР Марказий банкидан тегишли рухсат олингандан сўнг бошлаши мумкин.
@bankers_uz
Президент Шавкат Мирзиёев 1 февраль куни инвестиция соҳасига доир аввалги топшириқлар ижроси ва янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Ушбу тақдимотда тижорат банклари томонидан тайёрланган қўшимча равишда янги инвестиция лойиҳалари ҳақида маълумот берилди. Хусусан, 10 та йирик тижорат банки томонидан жами қиймати 1,5 миллиард доллар бўлган 136 та янги лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилди.
Мамлакат раҳбари ушбу лойиҳалар аввало иш ўринлари яратиш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган бўлиши кераклигини таъкидлади. Иқтисодий комплекс идоралари ишни маҳаллалар даражасида ташкил этиши, тижорат банклари жойларда юқори самарали лойиҳаларни амалга ошириб, айниқса, ёш тадбиркорларга кенг йўл бериши кераклиги қайд этилди.
Бунинг учун маҳаллаларда банкнинг янги бошқарув тизимини йўлга қўйиш, ҳар бир туман ва маҳалланинг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда лойиҳаларни тайёрлаш ҳамда аҳолига ундан даромад топишни ўргатиш муҳимлиги таъкидланди.
@bankers_uz
Бугун "Пойтахтбанк" АЖ Бошқаруви Раиси Тоҳиров Мажид Ҳамидовичнинг туғилган куни (1981 йил туғилган). Ушбу юбилей муносабати билан Мажид акани табриклаймиз!
S/s: Расмларини топа олмадик.
@bankers_uz_live
Бизга молиявий ва ҳуқуқий саводхонлик сув ва ҳаводек зарур!!!
Бўлмасам, ҳамма — пастроқдаги оддий фирмалар ҳам, тепароқдаги катталар ҳам халқни бемалол алдайверади.
Одамлар "12 фоиздан автокредит бераман" деган фирмаларга ҳалиям алданишда давом этяпти. Газета.уз хабарига кўра, пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида автокредит беришни ваъда қилган корхона раҳбари Д.Т., йиллик 12 фоизлик устама билан автокредит беришни ваъда қилиб, 119 та фуқарони (!!!) алдаб, бошланғич тўлов сифатида 713,8 миллион сўм пулини олган ва ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Қирқ саккизинчи марта такрорлаб айтамиз — ҳеч қачон, ҳеч қачон паст фоизли кредит маҳсулотларига (айниқса улар шубҳали фирмалар томонидан таклиф қилинаётган бўлса) ишонманг! Кимгадир пул тўлашдан олдин нимага пул тўлаётганингизни билгичлар билан маслаҳатлашинг!
@bankers_uz
Ой давомида навбатдаги 3 китоб чегирмада🥳
Хабарингиз борки, ҳар ой Asaxiy Books жаҳон адабиётининг 3 асарига чегирмалар тақдим этади. Бу ой чегирмага тушган асарлар ҳам барча учун фойдали, фалсафий-психологик ва мотивацион китоблардир. Шошилинг, бу ой қисқалигини ҳам ҳисобга олинг😜
📔 Брайан Трейси: Самарадорликнинг 21 йўли - 24 000 ♻️ 20 000 сўм
http://bit.ly/2OpWnX9
📗 Пауло Коэльо: Алиф - 34 000 ♻️ 28 000 сўм
http://bit.ly/3gNkKah
📓 Элиф Шафақ: Ишққа оид 40 қоида - 25 000 ♻️ 21 000 сум
http://bit.ly/39lfGZC
📌 Юқоридаги китобларни биргаликда сотиб олганларга махсус хатчўп ҳам қўшиб берилади!
* Бошқа акциялардан фойдаланишда бу чегирма амал қилмайди!
📲Тел: +998 71 200 01 06
📧Телеграм: @asaxiybook
Расмий саҳифаларимиз
Instagram| Facebook|Telegram| Tik Tok
Совға олиш ҳар доим ёқимли. Айниқса, у китоб ва инноваторлар тўғрисидаги бўлса.
'Azbo.uz' интернет-дўкони технологиялар тўғрисида кўп асарлар муаллифи Эшли Вэнснинг "Илон Маск: Tesla, SpaceX ва келажак сари йўл" китобини ўзбекчага таржима қилиб, нашрдан чиқарибди. Бир нусхасини менга ҳам совға қилиб бериб кетишди.
Мияси бир жойда қотиб қолган, ўзгаришларни қабул қилишни истамайдиган айрим консерватор банк раҳбарлари ва ходимлари ўқиши шарт бўлган, инновациялар, ривожланиш ҳақидаги жудаям зўр китоб.
Китоб нархи — 79 минг. Буюртмани бутун Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати ҳам йўлга қўйилган.
Буюртмалар azbo.uz сайти орқали, телеграмдаги @azboboooks манзили орқали ёхуд 555 000 207 телефон рақами орқали қабул қилинади.Фойдали реклама
Фақатгина Ўзбекистонда тайёрланадиган ўзбекона рейтингларда охирги 3 та ўринни эгаллаган банклар "бошқарув самарадорлиги" бўйича энг юқори кўрсаткичларни қайд этган бўлиши мумкин. 😂
Таҳлилниям, рейтингниям "ёрворибсилар" лекин...😏
@bankers_uz_live
⚡️«ЮэСэМ Телеком» ва «МегаФон» Ўзбекистон бозорига кириб келмоқда
«ЮэСэМ Телеком» ва МегаФон ўзбекистонлик ҳамкорлар билан биргаликда Марказий Осиёдаги энг йирик телекоммуникация бозорининг технологик илғори бўлиши кутилган янги қўшма корхона – Digital Holding’ни ташкил этди. Янги ҚК таркибидан мамлакатнинг телекоммуникация бозори илғори бўлган Ucell компанияси ҳамда USM’нинг Ўзбекистондаги активлари – CRPT Turon ва ICS Holding Uzbekistan ҳам ўрин олган.
Ўзбекистон ҳукумати Давлат активларини бошқариш агентлиги (ДАБА) орқали ҚКга Ucell телеком-операторининг 100% улушини топширмоқда. Россия томони Digital Holding ривожланиши учун 100 млн доллар миқдорида инвестиция, шу билан бирга USM’нинг шўъба корхоналари – CRPT Turon ва ICS Holding Uzbekistan’ни киритмоқда.
ҚК таркибига кириш учун «ЮэСэМ Телеком» ва МегаФон «Диджитал Инвест» компаниясига асос солишди, унда икки компаниянинг улуши 50%дан тақсимланди. Янги ҚКда «Диджитал Инвест» улуши 51%, ДАБА улуши 49%га тенг.
Битим доирасидаги жараёнлар 2021−йил давомида якунига етади. Digital Holding эътиборини Ўзбекистон Республикасида алоқа хизматларидан фойдаланишни янада қулайроқ қилиш ҳамда сифатини ошириш учун халқаро стандартларга мос келувчи телекоммуникация инфраструктурасини шакллантиришга, ахборот хавфсизлиги ва маълумотларни сақлаш, баъзи турдаги товарлар ҳаракатини маркировкалаш ва кузатиб бориш соҳаларидаги илғор технология ва тизимларни татбиқ этишга қаратади.
Маълумот учун, «ЮэСэМ Телеком» – USM холдингининг рақамли бўлинмаси. МегаФон телеком оператори ва «ИКС Холдинг» АТ гуруҳининг 100 фоизини назорат қилади. «ЮэСэМ Телеком»нинг асосий мулкдорлари − USM (80% акциялар), Иван Стрешинский (10%) ва Антон Черепенников (10%).
Ucell 2018 йилнинг 5 декабридан ООО «COSCOM» («Ucell» савдо белгиси) сифатида 100% давлат компаниясидир. Ўтган икки йил мобайнида 8 миллион абонентга эга Ucell Ўзбекистон уяли алоқа бозорида етакчига айланди. 2020 йил февраль ҳолатига аҳоли пунктларидаги қамрови 97,6% (GSM); 72,9% (UMTS); 60,8% (LTE)ни ташкил этмоқда. Ucell Ўзбекистонда 5G стандарти бўйича илк оператор саналади.
🔥Туронбанкдан эксклюзив таклиф — ҳеч қандай "сирли ва қўшимча" шартларсиз, йиллик 20 фоизлик омонат!
Туронбанкнинг янги "Имконият плюс" омонатига маблағингизни жойлаб, максимум фойда эгасига айланинг!
Омонат шартлари ҳам оддий ва қулай:
➖Омонат муддати —12 ой бўлиб, бошланғич бадал миқдори эса — чекланмаган;
➖Омонат расмийлаштиргандан сўнг, унга 500 минг сўмдан бошлаб қўшимча маблағларни кирим қилиш мумкин;
➖Йиллик даромадлилик ҳам омонат сақлаш муддатига қараб ортиб боради, яъни:
- 1 ойдан 3 ойгача сақланган омонатлар учун — 17 фоиз,
- 3 ойдан 6 ойгача сақланган омонатлар учун — 18 фоиз,
- 6 ойдан 12 ойгача сақланган омонатлар учун — 19 фоиз.
- 12 ой (тўлиқ муддат) сақланган омонатлар учун — 20 фоиз.
Банк филиалларга ташриф буюринг фойдали ва қулай омонат турини очинг!
"Имконият плюс" — барча қулайликлар битта омонатда!
Қисқа телефон рақами - 1220
Интернетдаги манзиллар:👇🏼
Сайт|Telegram|Facebook|Instagram|YouTube
Ўзи банк тизими энасиникига қараб жадал йўналиш олган, ходимларнинг тизимдан "оқиб чиқиб кетиши" ("текучесть кадров") даражаси йилдан йилга ошиб бораётган, шу орқали тизим кадрларининг сифати тушиб бораётган, уларниям ярми маҳаллабай сарсон, ярми ишхонада қолган ишга улгуролмай "эшакдек" ишлаётган бир пайтда, айрим банкларнинг кечаги "Навоийхонлик" каби ҳаракатлари — прям мимими ! 😆
Бале, мавлонолар!
@bankers_uz_live
Банклар, ҳомийлик ва репрезентация
Банклар ҳисобот даври якунида регуляторга топширадиган ва очиқлайдиган ҳисобот шаклларидан бири банк баланси бўлиб, унда баланс бўлимларининг умумлаштирилган моддалари бўйича рақамлар келтирилади.
Хусусан, баланс таркибидаги "Даромад ва харажатлар" бўлимидаги рақамларга қараб, банкларнинг ва банк тизимининг даромадлилик кўрсаткичлари ёки харажатлар самарадорлиги бўйича бир қанча статистик-таҳлилий материаллар тайёрлаш мумкин.
Масалан, банкларнинг харажатлари таркибида "Ҳомийлик ва репрезентация" харажатлари суммаси 2020 йил якунлари бўйича жами 279 млрд. сўмни ташкил қилибди.
"Ҳомийлик ва репрезентация" моддаси ўз ичига "Репрезентация ва кўнгилочар тадбирлар харажатлари", "Аъзолик бадаллари" ҳамда "Хайр-эҳсон ва хайрия харажатлари"ни олади. Тажрибада аксарият йирик банклар балансида бу моддада асосий улушни "Хайр-эҳсон ва хайрия харажатлари" эгаллайди, кейинги ўринда турли аъзолик бадаллари ва фондларга ўтказмалар туради.
"Ҳомийлик ва репрезентация"нинг банклар кесимида қанча суммадан бўлганлиги иловадаги жадвалда.
@bankers_uz
Бизда айрим банкларнинг иккитадан "туғилган куни" бор. Биринчиси — банкнинг асосини ташкил қилган банк ташкил топган кун. Иккинчиси — банкнинг ҳозирги номи билан фаолият юритаётган шаклига (ҳозирги номига) асос солинган кун.
Масалан, Агробанк (собиқ Пахтабанк), Микрокредитбанк (собиқ Ўзтадбиркорбанк), Қишлоққурилишбанк (собиқ Ғаллабанк), Ипотека банк (собиқ ЎзУЖБ + Заминбанк) ана шундай иккита туғилган кунли банклар жумласидандир.
Яна айрим банкларда, масалан “Халқ банки” ва “Ўзсаноатқурилишбанк” каби банкларда ташкил топиш ва ҳозирги ташкилий кўринишигача шаклланиш тарихи узоқроқ тарихларга — 19 асрларнинг охири ва 20 асрларнинг бошигача бориб тақалади.
Ҳа айтганча, халқ тилида “банковский уйлар” атамасини оммалашишида асосий роль ўйнаган банклардан бири — “Тошуйжойжамғармабанк” (ҳозирги Ипотека банкнинг асос банки) ташкил топганлигига бугун 25 йил тўлибди.
@bankers_uz
"UzAutoMotors" АЖ автокредитлар борасида фирибгарлардан эҳтиёт бўлишга чақиряпти.
Сўнгги пайтларда «UzAutoMotors» АЖ компанияси томонидан ишлаб чиқарилган автомобиллар учун кредит олишда «ёрдам» бериш борасидаги таклифлар тез-тез учрамоқда.
Эслатиб ўтамиз, банклар автокредит бўйича воситачилик ташкилотлари билан ҳамкорлик қилмайдилар. Автокредит истеъмолчининг шахсий сўрови орқали банк ва автомобиль ишлаб чиқарувчининг қўшма дастури доирасида амалга оширилади.
Қарз олувчининг даромади етарлича бўлмаган тақдирда ҳам, "муаммони ҳал қилиш" ҳақидаги барча ваъдалар ёлғондир. Банклар қарз олувчиларнинг даромадлари тўғрисидаги маълумотларни тўғридан-тўғри Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлар базасидан оладилар.
Шуни эсда тутингки, янги автомобиль харид қилиш учун кредитни фақат банкка мурожаат қилиш орқали олишингиз мумкин. Бундай кредитларни расмийлаштириш максимал даражада соддалаштирилган ва кўп вақтни талаб қилмайди, дейилади мурожаатда.
@bankers_uz
Банкларда жамоатчилик, шу жумладан мижозлар ва потенциал мижозлар билан масофавий алоқанинг асосий икки канали — корпоратив веб-сайт (ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар) ҳамда колл(контакт)-марказлари (ва ишонч телефонлари) яхши ишласа, ортиқча саволлар, шикоятлар ва бошқа муаммолар анча камаяди. Мижозлар банк хизматлари юзасидан саволлари (ёки бошқа турдаги мурожаатларини) беришда юқоридаги каналлардан ўзи хоҳлагандек реакцияни ололса, банкдан ташқаридаги расмий ва норасмийларга шикоят қилиб ўтиришга ҳожат қолмайди.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, акциядорлик жамиятларининг корпоратив веб-сайтларига қўйиладиган талаблар, хусусан, жамиятнинг корпоратив веб-сайтида мажбурий жойлаштирилиши керак бўлган ахборотлар белгилаб қўйилган. Банклар раҳбарларидан ва масъул шахсларидан ушбу қарор талабларини яна бир бор ўқиб чиқишларини ва ўз сайтларини инвентаризация қилиб туришларини сўраймиз.
Кўп ҳолларда сайтдаги маълумотларнинг ноактуаллиги, айрим ҳисоботлар ва статистик рақамларнинг вақтида сайтга жойлаштирилмаслиги, биздек ожиз оммавий ахборот воситаларини қийин аҳволга солиб қўймоқда. Бу ҳолат сайтга маълумот қидириб кирган мижозлар ва ҳамкорларни ҳам қийнаб қўяётган бўлиши аниқ.
Шунингдек, айрим ҳолларда банк колл(контакт)-марказидаги операторларнинг нокомпетентлиги, нопрофессионаллиги ҳам учраб туради. Бу ҳам ўта ачинарли ҳол, аслида.
Сайтларни бирма-бир ўтириб таҳлил қилиш жараёнидамиз, кейинроқ имконият бўлса, балки колл(контакт)-марказлари фаолиятини ҳам ўрганиб, таққослаш учун таҳлилий нимадирлар ёзиб берармиз.
@bankers_uz
Хабар беришларича, Президент Фармонига мувофиқ Шуҳрат Холдарович Атабаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, Шуҳрат Атабаев “Ипотека-банк” АТИБ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
@bankers_uz
2020 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби юзасидан кўп сўраладиган саволлар ва жавоблар.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тайёрланган.
@bankers_uz
Банкларнинг колл-марказлари (ёки алоқа марказлари) учун узун ва териш қийин бўлган 9 хонали рақамдан воз кечиб, аста-секин қулайроқ — 4 хонали қисқа рақамларга ўтмоқда.
Агробанк ҳам колл-марказини 1216 - қисқа рақамига ўтказганини эълон қилибди. Шу билан бирга марказнинг иш тизими ва вақти узайтирилган. Мижозлар марказга ҳафтанинг душанбадан шанба кунига қадар, соат 08:00 — 00:00 оралиғида қўнғироқ қилишлари мумкин, дейилмоқда.
@bankers_uz
АҚШ долларининг расмий курси фаол ўсишда давом этмоқда.
Эртадан (02.02.2021 йил) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 540,44 сўм (+21,45 сўм).
@bankers_uz