bankers_uz | Неотсортированное

Telegram-канал bankers_uz - Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

18544

Bankers.uz интернет-нашрининг телеграм канали Ўзбекистон банк-молия тизимига оид янгиликлар, таҳлиллар ва муаллифлик мақолалари Live-канал: @bankers_uz_live Реклама ва ҳамкорлик учун: @m_jurabaeva Таҳририят рақами: 88-1326666

Подписаться на канал

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

'Depozit.uz' лойиҳаси асосчиси, банк мутахассиси Шоҳпур Гултўраев иқтисодчи, телеграмдаги @the_bankiroff телеграм канали муаллифи Отабек Бакиров билан суҳбат уюштирибди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон банк тизими, монетар сиёсат, банк хизматлари бозори, шу жумладан кредитлар ва депозитлар бозори, уларнинг ҳозирги ҳолати таҳлил қилинган ва тизим истиқболлари ҳақида сўз юритилган.

Банк ходимларига кўриш тавсия этилади.

'Youtube'да кўриш: https://www.youtube.com/watch?v=IRmZx9Ik0hk


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

2021 йилнинг 15 февралидан бошлаб, Марказий банкнинг валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида божхона ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун чет эл валюталарининг сўмга нисбатан расмий курслари кунлик белгиланади ва ҳар банк иш куни соат 16:00 да Марказий банкнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилиб борилади.


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Фаолиятимиз давомида сайтдаги ва телеграм каналдаги айрим материаллар ва постларни олиб ташлаш ёхуд ўзгартириш бўйича сўровлар ва (айрим ҳолларда) таҳдидлар бўлиб туради. Албатта, бу ҳолатда сўров профессионал тарзда ва асосли бўлса, материалнинг ноҳаққоний қисмлари ўзгартирилади (ёки олиб ташланиши ҳам мумкин). Бироқ айрим ҳолларда, тарқатилган ахборот матнида иштирок этган юридик шахсларнинг вакиллари томонидан менга нисбатан бевосита ва билвосита, ўзига хос равишда зўравонлик ва тажовуз методлари қўлланилишига уринишлар ҳам содир бўлади.

Вазиятдан фойдаланиб, қуйидаги қонун ҳужжатининг айрим бандларини Сиз азизларга эслатиб ўтмоқчиман:

“Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунидан кўчирма:

4-модда. Цензурага йўл қўйилмаслиги

Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларининг цензура қилинишига йўл қўйилмайди.
Ҳеч ким журналистдан эълон қилинаётган хабарлар ёки материаллар олдиндан келишиб олинишини, шунингдек уларнинг матни ўзгартирилишини ёхуд уларнинг нашрдан бутунлай олиб ташланишини (эфирга берилмаслигини) талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас.

8-модда. Журналистнинг дахлсизлиги

Журналист журналистлик фаолиятини амалга ошириш чоғида шахс дахлсизлиги кафолатидан фойдаланади.
Танқидий материаллар эълон қилганлиги учун журналистни таъқиб қилишга йўл қўйилмайди.

10-модда. Журналистнинг касбига доир фаолияти кафолатлари

Журналистнинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати қонун билан қўриқланади.
...
Журналистнинг журналистлик фаолиятига аралашиш, ундан ўз касбига доир вазифаларни бажариш чоғида олган бирор бир маълумотни талаб этиш тақиқланади.

14-модда. Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари:
...
- журналистга тазйиқ ўтказганлик, унинг журналистлик фаолиятига аралашганлик;
...
-Журналистнинг ушбу Қонунда белгиланган ҳуқуқларини бузганлик, унинг журналистлик касбига доир фаолияти билан боғлиқ ҳолда шаъни ва қадр-қимматини ҳақорат қилганлик, унинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига таҳдид, зўравонлик ёки тажовуз қилганлик қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Умид қиламизки, бу сўнгги бор огоҳлантириш бўлиб, кейинги ҳолатларда бундай қонунбузарлик ҳолатлари бўйича тегишли органларга мурожаат қилинади ва ҳолат бўйича тегишли оммавий ахборот воситаларимиз орқали эълон қилиб юборилади.


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Йиғилишлар ҳақида

"Йиғилиш" мавзусининг гапирилиб, яна эсдан чиқиши, яна гапирилиб яна эсдан чиқишига қуйи бўғинлардаги йиғилиш ўтказаверадиган раҳбарлар билан бир қаторда йиғилиш ўтказилмаса масала хал бўлмайдиган ҳолга келиб қолган ўша тизим ва унинг бутун менежменти ҳам тенг сабабчи.

Масалан банкларда. Масалан айнан ҳозир — ойнинг охирида. Тўлов интизоми йўқ, муаммоли кредитлар улушини зўрба-зўр камайтириш керак, ундирув ишлари тизимли эмас, ойни охирига тақаб қилинади, ана кейин кредитларни ундириш бўйича ой охирида ҳар куни йиғилиш.

Биз шунчаки банкда энг кўп учрайдиган йиғилишга мисол келтирдик. Мавзуни ва маконни исталганча ўзгартириб, йиғилиш ясаш мумкин. Тизим йўқ, ҳаммаёқ хаос, раҳбар "колхозча" бошқарув вакили бўлгандан кейин нима қилади, йиғилиш қилади-да.

Қисқаси, тизимни тузатмай, одамлар онгини ўзгартирмай, йиғилишларга барҳам бериш қийин, мажлисбозликни камайтириш бўйича ҳам мажлис бўлаверади.


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

​​Ўзининг карталаридан ўзининг карталарига ўзининг мобил иловаси орқали пул ўтказмалари учун хизмат ҳақи олмайдиган банклар

ЎзСҚБ, Микрокредитбанк, Асака банк, Алоқа банк, Азия Альянс банк, Пойтахт банк, Ҳамкор банк, Ипак Йўли банки, Туркистонбанк, ИнФинбанк, Ориент Финанс банк ҳамда Тенгебанкларнинг мобил иловалари орқали ўша банкка тегишли барча UzCard ва Humo карталараро пул ўтказмалари мутлақо бепул экан.

Барча банкларнинг комиссиялари иловадаги расмда берилган.

Маълумотлар банкларнинг колл-марказларига қўнғироқ қилиб, олинди, изоҳларга қараб яна аниқлаштирилиши мумкин.


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига раҳмат! Сирдарё вилоятида банк ходимининг пенсионерларга мажбуран лоторея билети сотиш ҳолатини банк номини кўрсатмаган ҳолда (гарчи, бу хабарда гап қайси банк ҳақида бораётганлигини фаҳмлаш қийин бўлмаса-да) эълон қиляпти.

Олдин ҳам айтганман, бирор воқеа ҳақида оммавий хабар берувчилар битта шахснинг ножўя ҳатти-ҳаракатлари деб, бутун бошли ташкилот ёки банк номини "булғаши" ҳамда обрўсига путур етказиши мумкинлигини ҳамда бунинг ҳуқуқий оқибатлари ҳам борлигини ўйлаб кўриши керак. Ҳар қандай ахборотда, агар тизимли камчилик ёки қонунбузарлик ҳақида гап кетмаётган бўлса, индивидуал ҳолатлар бўлса, ташкилотнинг обрўсини сақлашга, бунинг устига, агар жиноий иш ҳақида гап кетаётган бўлса, айбсизлик презумпциясига ҳам эътибор қаратиш зарур.

Банклар ҳам ўзлари ҳақида эълон қилинаётган ҳар қандай ахборотга, жумладан, оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар фаолларининг хабарларига жиддийроқ эътибор қаратсалар, сўз эркинлиги принципларини бузмаган ҳолда, уларни ташкилот обрўсини тўкмасликка, холис бўлишга ундасалар, яхши бўларди.


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Эртадан (26.01.2021 йил) бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 518,99 сўм (+18,18 сўм).


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

​​Албатта, халқда айб йўқ, Шаҳноза опа, мен ҳам шунчаки совуқда навбатда турганларига ачинганимдан ёздим, холос. Расмга эътибор берсангиз, замонавий кийинган, кўринишидан замон билан ҳамнафас одамлар ҳам бор. Наҳотки, шу инсонлар шунақа тўлов воситалари борлигини эшитишмаган ёки билишмайди, деб ўйладим.

Янги хизмат турларини таклиф қилувчилар, шу жумладан банклар ҳам ҳаракат қилишяпти. Бир парча қоғоз эмас, реклама баннерларигача осиб қўйишяпти (масалан расмдагидек). Балки Сиз айтгандек, ахборотни етказиб бериш учун қилинган ишлар етарли эмасдир. Лекин шунча бонг урилган ва уриляпти, самараси эса камдек, гўё...

Балки постларимизни ўқиб, кимдир эртадан шунақа карточка очтириб, фойдаланишни бошлар. Ёки, Сиз айтгандек, реклама баннерлари ва эълонларни кўпайтиришар. Бизни мақсадимиз ҳам, қўлимиздан келгани ҳам — шу.😊


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

"Туронбанк"нинг 20 та филиали бошқарувчилари ҳамда Бош офис департамент директорлари учун ташкиллаштирилган “Мижозларга хизмат кўрсатишда муваффақиятни кафолатлаш” мавзусидаги бир ҳафталик семинар-тренингдан айрим лавҳалар. (Тошкент, 18-23 январь)


@bankers_uz_live

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

NUR — шунчаки уй эмас, бу, аҳил қўшнилар мавзесидир!

Пойтахтнинг қоқ марказида жойлашган 12 та уй, ёпиқ ҳовлилар, болалар ва спорт майдончалари, ер ости автотураргоҳлари, туну-кун қўриқлаш хизмати ва бошқа кўп жиҳатлар.

Бугуннинг ўзида сиз квартираларни имтиёзли шартларда ипотекага ёки муддатли тўлов шарти билан сотиб олишингиз мумкин.

📍Манзил: Ниёзбек йўли, 3 чи тор кўчаси (мўлжал: Paul ресторани, Ирригация олийгоҳи)
📍 Савдо офиси манзили: Лашкарбеги кўчаси, 1. Мўлжал: Хамид Олимжон майдони.

☎️ +998 78 777 00 77

Сайт | Facebook| Instagram | Telegram | VK

Реклама*

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

2020 йил якунлари бўйича Ўзбекистон банкларининг айрим самарадорлик кўрсаткичлари (ROA, ROE ва CIR) тўғрисида маълумотлар.

Трастбанк, Ориент Финанс банк ва Давр банкларнинг ҳар уч самарадорлик кўрсаткичи бўйича етакчи бешталикда эканлиги диққатга сазовор.


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармони лойиҳасидан кўчирма.

Мазкур лойиҳанинг онлайн муҳокамаси бошланган, имконингиз бўлса, қатнашинг ва ўз таклифларингизни билдиринг.


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Долларнинг расмий курси 10 500 сўмлик "довон"дан ошди.

Эртадан 1 АҚШ долларининг расмий курси — 10 500,81 сўм (+27,61 сўм).


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

2020 йилни ким қандай якунлади?

Мана 2020 молиявий йилни бизнес режадан орттириб фойда билан якунлаган банклар, январь ойида қандай қилиб филиалларни зарардан олиб чиқиш ҳақида бош қотиришмоқда. Тушунган тушунди )).

Таҳлилларга кўра, банк тизимида 2020 йилда олиган жами соф фойда 5.642 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 20,5 фоизга ошган.

Банклар кесимида кўрадиган бўлсак, 2020 йилни яқинда фаолиятини йўлга қўйган TBC банкдан ташқари барча банклар соф фойда билан якунлади.
Энг кўп соф фойда олган банклар сифатида албатта давлат банкларидан
◦ Миллий банк – 905 млрд. сўм;
◦ Ўзсаноатқурилишбанк – 798 млрд. сўм;
◦ Халқ банки – 505 млрд. сўм;
◦ Ипотека банк – 483 млрд. сўм соф фойда билан йилни якунлашган.

Энг кам соф фойдага эришган банклардан Ўзагроэкспортбанк бор йўғи 3 млрд. сўм, Хай-Тек банк 2 млрд. сўм соф фойда олган бўлса, TBC банк йилни 22 млрд. сўм зарар билан тугатган.

Банклар орасида Микрокредитбанк ўтган йилга нисбатан деярли 15 баробар, Халқ банки 5 баробар, Пойтахт банк ва Асака банк 2 баробардан ортиқ суммага соф фойдасини кескин оширишга эришган.

Аксинча, Хай-Тек банкнинг бу йилги соф фойдаси ўтган йилга нисбатан 80 фоизга, Равнақ банкда 65 фоизга, Туркистон банкда 55 фоизга кескин камайиб кетган.

Умуман олганда, 19 та банк ўртача 20% лик банк тизими ўсишидан паст натижани қайд этиб, булар орасида 9 таси ўтган йилга нисбатан кам пул ишлаб топган.

Кўриниб турибдики, кўплаб тижорат банкларининг молиявий натижалари ўтган йиллардаги каби қониқарли эмас. Ўтган йилда пандемия туфайли молиявий қийинчиликларни бошидан ўтказган аксарият тижорат банкларида кредитлар бўйича даромадларнинг кечиктирилгани ва мижозларнинг молиявий ҳолати ёмонлашгани каби сабаблар, банклар (айниқса, хусусий банклар) фаолиятига салбий таъсирини ўтказган.

Жорий 2021 йилда эса иқтисодий қийинчиликдан азият чеккан тижорат банклари молиявий ҳолатини тиклаб олишади деган умиддамиз.

Тижорат банклари маълумотлари асосида тайёрланди.

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан пул-кредит сиёсатининг операцион механизми самарадорлигини таҳлил қилиш ва молия бозори иштирокчиларини пул бозорининг жорий ҳолати тўғрисидаги ягона ва умумлашган маълумотларни эълон қилиш мақсадида банклараро пул бозорининг янги (бенчмарк) UZONIA (Uzbek Overnight Index Average) ва UZWIA (Uzbek Weekly Index average) индикаторлари ишлаб чиқилди.

Ушбу индикаторлар бозор иштирокчилари учун пул ресурсларининг нархини белгилашда асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.

UZONIA ва UZWIA ставкалари 2021 йилнинг 18 январидан бошлаб кунлик тартибда эълон қилиб борилади.


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

ID-карта ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси ёрдамида банк хизматидан фойдаланиш мумкин

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 26 январда 3285-сон билан рўйхатдан ўтган қарорига асосан, 7 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатга тегишли ўзгартиришлар киритилиб, унда фуқаролар паспорти билан бир қаторда идентификация ID-карта ёки миллий ҳайдовчилик гувоҳномасидан фойдаланган ҳолда банк хизматларидан фойдаланишлари мумкинлиги белгиланди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатга киритилган мазкур ўзгартиришлар банк ва мижоз ўртасида шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотларини тақдим этиш билан боғлиқ тушунмовчиликларнинг олдини олишга хизмат қилади.


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Банк бошқарув раислари ҳақида айрим кичкина фактлар (2021 йил)

Эсласангиз, бундан бир йил олдин Ўзбекистонда фаолият юритувчи банкларнинг бошқарув раислари ҳақида айрим қизиқ маълумотларни берган эдик. Орадан ўтган бир йил давомида 8 та банк (ЎзСҚБ, Микрокредитбанк, ҚҚБ, ОФБ, Туркистонбанк, Тенгебанк, Хай Тек банк ва Мадад Инвест банк) да бошқарув раислари ўзгарди. Яна 2 та банк (TBC ва Анор банклар) очилиб, уларга бошқарув раислари тайинланди ва яна тайинланди.

Биз айрим сабабларга кўра, Зираат банк, Тенгебанк, Хай Тек банк ва TBC банклар бошқарув раислари туғилган йили ҳақида маълумот ололмадик ва уларни жадвалга киритолмадик.

2021 йил якунида 29 та Бошқарув раисларининг 7 таси 50 ёшдан ўтган, 7 таси эса ҳали 40 ёшга тўлмаган, қолган 15 таси эса 40-50 ёш оралиғидаги раислар бўлишади;

Ҳали 40 ёшга тўлмаган 7 та банк раислари — Сардор Нормухамедов (Трастбанк), Мажид Тоҳиров (Пойтахтбанк), Нодирбек Сайдуллаев (Асака банк), Ориф Бўтаев (Микрокредитбанк), Бобир Бурханов (Инфинбанк), Шерзод Акрамов (Анорбанк) ҳамда Саидаброр Саидахмедов (Ипак Йўли банки) лардир.

➖Энг ёш бошқарув раиси сифатида бу йил ҳам "Ипак Йўли" банки бошқаруви раиси Саидаброр Сайдахмедов бўлиб турибди (1986 йил декабрь ойида туғилган);

➖Энг ёши катта бошқарув раислари — Каммуна Ирисбекова (Алоқабанк, 1960 йил, октябрда туғилган), Суръат Мансуров (Савдогарбанк, 1961 йил, мартда туғилган);

➖Бу йил Суръат Мансуров (Савдогарбанк) 60 ёшлик юбилейини, Чори Мирзаев (Туронбанк) 50 ёшлик юбилейини, Сардор Нормухамедов (Трастбанк) ва Мажид Тоҳиров (Пойтахтбанк) лар 40 ёшлик юбилейларини нишонлашади;

➖Таҳлил қилинган 29 та банк раисларининг ўртача ёши 2021 йил якунида 46 ёшни ташкил қилар экан;


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Банклар ва газета-журналлар

Газета ва журналларни ҳеч ким ўқимай қўйди, қоғоз матбуоти "ўлиб бормоқда", дейишади-ку, лекин 'exarid.uz'да айрим банкларнинг газета ва журналлар обунасига ҳамда уларда 'pr-мақола' ва рекламалар чиқаришга ўтказаётган пулларни кўриб, а йўқ, газета ва журналлар ҳали бери "ўлмас экан" деворасан, киши.

Масалан, биргина "Халқ сўзи — Народное слово" газеталарига филиалларни марказлашган тарзда обуна қилиш учун, тегишли таҳририятга Халқ банки 1 млрд.сўмдан ортиқ (1,2), ЎзСҚБ 316 млн.сўм, Алоқабанк эса 199 млн. сўм ўтказиб берган. Ёки яна "Янги Ўзбекистон" газетаси обунаси учун Халқ банки 239 млн. сўм ўтказганлигини мисол келтириш мумкин.

Халқаро қоғоз нашрларга обуна бўлишда ҳам суммалар чакана эмас. Масалан, Ипотека банкнинг фақат Бош офиси ўзи жами обуна учун ўтказган 537 млн. сўмининг асосий қисми шу халқаро газета ва журналларга бўлиши мумкин (порталда шартнома илова қилинмаган). Бу борада ЎзСҚБ Бош офиси харажати бироз камтарроқ — 220 млн. сўм, Республика Марказий банкининг харажати эса анча камтар — 98,7 млн. сўм.

Банклар айрим газета ва журналларга нафақат обуна орқали, балки уларга реклама ва мақолалар бериб туриш орқали ҳам "мадад бериб" туришади. Масалан, яна ўша Ипотека банк 10 га яқин газета ва журналларга йиллик реклама ва пиар-мақолалар учун 480 млн. сўмликдан ортиқ шартномалар имзолаган (афсусланарлиси, нашрлардан айримларини шахсан биз фақат пистачи хотинларда кўрганмиз).

Ҳа, айтганча, ЎзМиллийбанк, Агробанк, Асакабанк, Қишлоққурилишбанк каби йирик банкларнинг шу йўналишда тузган шартномаларини корпоратив харидлар порталидан топа олмадик. Улар ё тегишли шартномаларни порталга киритишмаган ё умуман "газит" ўқишмайди. Ўқишмаса-ку майли, лекин шартномаларни харидлар порталига киритмаслик учун тегишли жавобгарлик белгиланган.

UPD: Микрокредитбанк ҳам марказлашган тарзда газета ва журналлар обунаси учун 590 млн. сўм ўтказган экан.

S.s.: Пост банкларнинг харажатларини оқилоналаштириш тўғрисида эди. Биз бу пост билан одамларни газета ва журнал ўқимасликка ундамоқчи эмасмиз, ўзингизга қизиқ бўлган ҳар қандай нашрни ўқишингиз мумкин. Шунчаки, яхши ва фойдали қоғоз нашрлар ҳам бор, ёпилиб кетди ёки ёпилай деб турибди — ўшаларни қўллаб-қувватлаган яхшимиди, демоқчимиз, холос.

#korporativxarid


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

​​"Туронбанк" АТБ Бошқарув Раиси ўринбосари лавозимига Ташкулов Джамолиддин Акбарович тайинланибди. Д.Ташкулов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар банкнинг Инвестиция фаолиятини мувофиқлаштириш ва лойиҳаларни бошқариш маркази раҳбари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Д.Ташкулов 1981 йил Сирдарё вилояти, Ховос туманида туғилган. Меҳнат фаолияти давомида 2004-2015 йилларда "Асака" банкида, 2015-2016 йилларда Халқ банкида, 2016 йилдан бошлаб Туронбанкда турли лавозимларда ишлаган.


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Видеодаги аёл Бухоро шаҳридан 75 километр узоқликда жойлашган Қоровулбозор тумани "Бўзачи" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Гулнора Нарзиева.

Ўзи МФЙ раиси, ўзини уйида 1,5 сўтихда иссиқхона қилиб, лимон экади. Керак бўлса, иқтисодий блокни ўзим ишлатаман, деяптилар. Бунақа МФЙ раислари билан ростан "маҳаллабай" ишласа ҳам арзийди.

Тўлиқ видео бу ерда.


@bankers_uz_live

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Хабар беришларича, Марказий банк Кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаменти директори лавозимида ишлаб келган Турдалиев Аброрхўжа Акбарович Марказий банк Бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланган.


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

​​Мана бу постимизда айрим банклар томонидан CIR (Cost to income ratio) кўрсаткичини ҳисоблашда қўлланилган методика, Ўзбекистон банкларига нисбатан қўлланилса, амалдаги вазиятни бироз бузилганроқ кўрсатиши мумкинлиги ҳақида фикрлар билдирилди. Чунки бизда банкларда, айниқса йирик кредит портфелига эга банкларда соф фойда миқдорига кредитлар учун тузилган заҳиралар сезиларли таъсир ўтказади.

Шундан келиб чиқиб, Марказий банк томонидан 2019 йил декабрь ойида юборилган методика бўйича CIR ни ҳисоблаб кўрдик. Бунда активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга тузилган заҳиралар миқдори катта бўлган банкларда СIR мос равишда ижобий томонга ўзгарди.

Ҳисоблаш Тошкент Молия институти талабаси (шогирд) томонидан ўтказилган, камчиликлар бўлса, олдиндан узр сўраймиз.


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Метро турникетидан "HUMO" картасини ёки "ATTO" картасини оддийгина теккизиб ўтиб кетиш мумкинлигини билмайдиган халқдан рақамли банк хизматларидан фойдаланишни кутиш қийин.

Расм Твиттердан олинди.


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

‼️Хабар беришларича, бугун бўлиб ўтган Марказий банк Бошқаруви йиғилишида асосий ставкани ўзгаришсиз (йиллик — 14 фоиз даражасида) қолдириш бўйича қарор қабул қилинган.

Тафсилотлар бир оздан кейин (соат 15:00 да) бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида берилади.

Эслатиб ўтамиз, асосий ставка охирги марта ўтган йил 10 сентябрда пасайтирилган эди.


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Ходимлар билан ишлашнинг икки қутби

1.
Ўтган ҳафта бир банкнинг вакиласи канал ботига "йиғлагудек" кайфиятда ёзди. Ишхонада меҳнат юкламаларининг нотўғри тақсимланганлиги, раҳбарнинг "колхозча" бошқарув стили, меҳнатга ҳақ миқдори иш самарадорлигига қараб белгиланмаслиги, моддий манфаатдорликнинг пастлиги ва ҳоказолар натижасида ишлашга мотивация йўқлиги ҳақида куюниб гапирди. Суриштирсам, у банкнинг аксарият филиалларида шу аҳвол экан.

2. Кеча ЎзСҚБдан қўнғироқ қилишиб, турли соҳа вакиллари, шу жумладан банкда ишлаб кетган мутахассислар билан суҳбат-анкета уюштираётганлигини айтишди. Банк ходими офисимга келди ҳамда суҳбат нима мақсадда уюштирилаётганини тушунтирди. Анкета саволларига жавоб бериш асносида у билан ЎзСҚБда инсон ресурсларини бошқариш борасида қилинаётган ижобий ишлар ҳақида ҳам суҳбатлашдик. Икки соатлик суҳбат банкда корпоратив қадриятларни яратишдан тортиб, оддий ходимларда лоялликни пайдо қилишгача бўлган турли мавзуларда бўлди.

Хуллас, иккита банк — ходимларга мутлақо икки хил ёндошув.

HR департаментингизга, бошқармаларингизга, бўлимларингизга яхши мутахассисларни қўйинг. Ходимлар билан ишлаш ўта муҳим масала. Ишонинг, Сталин ўша машҳур гапида адашмаган.


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Тижорат банкларида ҳам АҚШ долларининг сотиш ва сотиб олиш курслари ошди. Аксарият банклар долларни 10 550 сўмдан (+30 сўм) сотишни бошладилар. Сотиб олиш курси эса 10 500 сўм.

Банклардаги валюта курслари, кредитлар, омонатлар ва бошқа хизматлар солиштирилган яхши сайт — depozit.uz.


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Масофадан банк хизматларини кўрсатувчи тизимлардан фойдаланувчилар сони (2021 йил 1 январь ҳолатига)

Манба: Марказий банк сайти.


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

2020 йил якунлари бўйича Ўзбекистон банкларининг баланс соф фойдаси.

Кўриб турганингиздек, банк тизимида жами олинган соф фойданинг асосий улуши (70 фоиз) давлат улуши устувор бўлган банкларда қайд этилган.

Хусусий банклар ичида бу йил Ҳамкорбанк, Трастбанк, Ипак йўли банки, Ориент Финанс банк, Капиталбанк, ИнФинбанк ҳамда Даврбанклар 100 млрд. сўмлик соф фойда "марраси"ни забт этишган.

*Изоҳ: мазкур жадвалда банкларнинг баланс соф фойдаси (даромад ва харажатлар айирмаси) кўрсатилган бўлиб, мазкур рақамлар турли сабаблар (ундирилмаган даромадлар миқдори, эҳтимолий йўқотишларга қилинган заҳиралар ҳажми ва ҳк сабаб) банкларнинг реал соф фойдасини акс эттирмаслиги мумкин.


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

​​“Қишлоқ қурилиш банк” АТБ трансформация қилиш бўйича халқаро консалтинг ташкилоти билан банкнинг жорий ҳолатини диагностика қиган ҳолда узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини ишлаб чиққан эди. Трансформация давомида Бошқарув структурасини қайта тасдиқланди ҳамда банкнинг Бош офисида лойиҳа офисини ташкил этилди.

Маълум бўлишича, банк чакана бизнес, молия блоклари, рискларни бошқариш, МҲХС, ғазначилик йўналишлари ҳамда ташкил этилган Лойиҳа офиси фаолиятини такомиллаштириш юзасидан халқаро экспертларни жалб қилиш бўйича ҳам тендер эълон қилибди.

Шунингдек, банк ислом ойнасини ташкил қилиш учун халқаро стандартларга жавоб берувчи дастурий таъминот сотиб олишни ҳам режалаштирмоқда.

Ушбу қилинаётган ишлар келгусида банк мижозларига қулайликлар яратиш ва банкни хусусийлаштириш йўлидаги қадамлар деб ҳисоблаймиз.

#korporativxarid


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Албатта, бугунги байрамда эрталабдан байрам кайфиятини пайдо бўлишига сабабчи бўлаётган коллективдаги аёллар жамоасининг креатив табрик тадбирлари таҳсинга лойиқ.

Анъанага мувофиқ, турли иш жойларида уюштирилган шундай тадбирлардан расм ва видеолар билан бўлашгиси келганлар бизга юборишса, биз уни лайв каналимизга қўйиб боришга ҳаракат қиламиз.


@bankers_uz

Читать полностью…
Подписаться на канал