Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси. Таҳририят: +998881326666 Реклама ва ҳамкорлик: +998977553333 Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost
Давлат ва хусусий олийгоҳлар раҳбарияти учун муҳим янгилик
Ҳадемай таълим муассасаларига қабул жараёнлари бошланади. Ушбу тиғиз жараёнда ОТМ ва абитуриентлар ўртасидаги алоқа муҳим аҳамият касб этади. UZTELECOM Контакт-маркази шундай бир муҳим паллада олийгоҳлар учун аутсорсинг асосида 24/7 режимида ўзбек, инглиз ва рус тилларида фаолият кўрсатадиган "Call-markaz" хизматини таклиф қилмоқда.
Расмий веб саҳифа: ccenter.uz
✍️ Батафсил маълумот учун: @ucc_outsource
☎️ Мурожаат учун: +998 71 200 9779
Litsenziya (№ 698204, 03.04.2025 y.)
Ҳамкорлик асосида
Қашқадарёда ўтказилган халқаро конференция доирасида “Кичик ва ўрта бизнеснинг имкониятларини оширишда Бизнесни ривожлантириш банкининг ташаббуслари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” дастури ижроси бўйича банк томонидан эрилаётган натижалар тақдимот қилиниб, келгусидаги режалар очиқланди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2409
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
❗️Рақамли маркировка: савдода очиқлик ва тизимлилик сари яна бир қадам
Президент Қарорига кўра, маҳсулотлар ҳаракатини изчил рақамли назорат қилиш мақсадида, солиқ органлари таркибида янги тузилма — "Ҳудудлараро солиқ инспекцияси" фаолият бошлайди. Янги тартиб 2025 йил 1 сентябрдан кучга киради. Бу босқич маркировкаланадиган маҳсулотлар айланмасини тизимли кузатишга, савдода ишонч ва ҳисобдорликни таъминлашга хизмат қилади.
Белгиланган қоидаларга риоя этилмаган ҳолатлар солиқ хавфи даражасини аниқлашда инобатга олинади. Шунингдек, ҳар бир маҳсулот учун ягона маркировка коди талаб этилади — бу электрон ҳужжатларда аниқликни таъминлайди. Чакана савдода эса фақат ҳақиқий ва бир марталик кодлар асосида чек шакллантирилади. Янги тартиблар барча хўжалик юритувчи субъектларга савдо жараёнларини рақамли асосда, аниқ ва тартибли юритиш имконини беради.
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Акциядорларнинг йиллик йиғилишида банк Бошқаруви Раиси ва аъзолари билан тузилган меҳнат шартномаларини узайтириш, 2024 йил учун йиллик ҳисоботни тасдиқлаш, банк соф фойдасини тақсимлаш каби масалалар кўриб чиқилади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2406
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Smartbank ва ITFC ўртасида янги 2 та келишувга эришилди
“Smart bank” АЖ ва Халқаро савдони молиялаштириш Ислом Корпорацияси (ITFC) ўртасида Музораба молиялаштириш линияси бўйича келишувга эришилди ва ҳамкорлик шартлари имзоланди. Шунингдек, банк мазкур Корпорация билан 10 млн долларлик Муробаҳа молиялаштириш линиясини жалб қилиш бўйича навбатдаги шартнома имзолади.
Икки томонлама самарали ҳамкорлик алоқалари орқали янги йўналишларда ўзаро манфаатли келишувлар имзоланмоқда.
Битим доирасида жалб қилинган маблағлар орқали тадбиркорларнинг савдони молиялаштириш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш каби лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлашга йўналтириш кўзда тутилган.
Instagram | Telegram | Facebook | Веб-сайт
Ҳамкорлик асосида
Капиталбанк Тошкентнинг "Пушкин" метроси яқинида жойлашган "Ёшлик" (собиқ "Старт") спорт мажмуасини қарийб 298 млрд сўм (тахминан 23 млн АҚШ доллари)га сотиб олди. Мажмуа 2024 йилнинг ёзига қадар Ўзмиллийбанк тасарруфида бўлган, кейинчалик хусусийлаштириш учун Давактивга ўтказилган эди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2404
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Интернет тармоғи оммалашган сари ундаги фирибгарлардан нафақат катталар, балки болалар ҳам зарар кўриши мумкин. Octobank болаларни тармоқдаги фирибгарлардан қандай ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар билан ўртоқлашади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2401
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Жазоирда ўтказилаётган Ислом тараққиёт банки гуруҳининг йиллик йиғилиши доирасида ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХСРИК)дан 10 млн АҚШ доллари жалб қилиш тўғрисида битим имзолади. Молиялаштириш Муробаҳа модели асосида амалга оширилади ва Ўзбекистондаги ижтимоий аҳамиятга эга ва иқтисодий самарадор лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2400
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Апрель ойида аҳолига ажратилаётган миллий валютадаги кредитларнинг ўртача ставкаси март ойига нисбатан 1 фоизга пасайиб, 22,6 фоизни ташкил қилди. Бундай паст кўрсаткич охирги марта 2023 йилнинг март ойида қайд этилганди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2397
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
2025 йил март ойида HUMO тўлов тизими раҳбари этиб тайинланган Алексей Максимов лавозимидан кетди. Унинг вазифалари вақтинча бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Максаджон Мухитдиновга юклатилди. Шунингдек, Кузатув кенгашига Шухратбек Курбанов ўрнига Paynet раҳбари Анвар Исамуҳамедов киритилди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2399
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
2022 йил декабрь ойида банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олган "Smart bank" АЖ ўз номи ва реквизитларини ўзгартириши мумкин. Мазкур масала банк акциядорларининг 17 июнь куни бўлиб ўтадиган йиғилишида кўриб чиқилади. Жорий йил бошида банкнинг акциядори ҳам ўзгарган эди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2396
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 MKBANK томонидан "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар (январь-апрель ойлари мисолида) сарҳисоб қилинди.
Батафсил.
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Халқ банки аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган махсус молиявий маҳсулотларни таклиф этмоқда. Хусусан, банк томонидан жорий этилган “Hamroh" номли кредит маҳсулоти хотин-қизларга мўлжалланган бўлиб, соддалаштирилган тартибда ва қулай шартлар асосида ажратилади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2394
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Туронбанк қулай шартларда микроқарз ва микрокредитларни таклиф қилмоқда
"Микроқарз" (расмий даромадга эга бўлган фуқаролар учун)
• Муддати - 48 ойгача;
• Фоизи - 29,9 %;
• Миқдори - 100 млн. сўмгача.
"Бизнинг мижоз" микроқарзи (банк мижози бўлган юридик шахслар ходимлари учун)
• Муддати - 48 ойгача;
• Фоизи - 28,9 %;
• Миқдори - 100 млн. сўмгача.
"Муқобил бизнес" (ўзини ўзи банд қилганлар учун бизнесини йўлга қўйиш учун микрокредит)
• Муддати - 48 ойгача;
• Фоизи - 29,9 %;
• Миқдори - 300 млн. сўмгача.
Батафсил маълумот: 1220
Mavrid иловасида пул жўнатиш учун янги имкониятлар пайдо бўлди
Микрокредитбанк мижозларга қулайлик яратиш мақсадида, Mavrid иловасида Mastercard MoneySend хизматини йўлга қўйди.
Mastercard MoneySend билан чет элга пул ўтказмаларини тезкор, хавфсиз ва қулай тарзда амалга ошириш мумкин.
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
МБ маълумотларига кўра апрель ойи давомида Ўзбекистон банкларининг жами кредит портфели 13,6 трлн сўмга ўсиб, жами 565,6 трлн сўмга етди. Портфелнинг ўсиши асосан давлат банклари ҳиссасига тўғри келди. Муаммоли кредитлар миқдори 23,6 трлн сўмни ташкил қилди (ўсиш +161,2 млрд сўм), улуши эса 4,18 фоизга тушди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2410
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Масофавий тарзда, электрон овоз бериш йўли билан ўтказиладиган йиғилиш кун тартибидан банкнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, банк Бошқаруви таркибидаги ўзгаришларни тасдиқлаш, банкнинг йиллик ҳисоботларини кўриб чиқиш каби ва бошқа бир нечта масалалар ўрин олган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2408
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Хоразм вилоятида танишлари орқали 1,5 млрд сўм имтиёзли кредит ажратилишида ёрдам беришни ваъда қилиб, 150 млн сўм пора олаётган фуқаро қўлга тушди. Андижон вилоятида эса 3 минг доллар эвазига 100 минг доллар миқдорида кредит ажратиб беришини айтган фуқаро минг доллар олаётган вақтида ушланди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2407
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Ўзбекистоннинг етакчи банкларидан бири — Ўзсаноатқурилишбанк 2025 йилга кучли старт берди!
Ўзсаноатқурилишбанк жорий йилнинг 1-чораги якунлари бўйича банк секторида юқори кўрсаткичларга эришди. Хусусан, Банк активлар, депозитлар ҳамда юридик шахслар депозитларининг ўсиши бўйича тизимда етакчи ўринни эгаллади.
Ўзсаноатқурилишбанк — иқтисодий барқарорлик ва замонавий молиявий ечимлар кафолати!
Манба
______________
🏦 JSCB “Uzbek Industrial and Construction Bank” is one of Uzbekistan’s leading financial institutions, has made a strong start in 2025!
Uzbek Industrial and Construction Bank has achieved impressive results in the banking sector based on Q1 current year performance. In particular, Bank took the leading place in the system in terms of the growth of assets, deposits and
deposits of legal entities.
Uzbek Industrial and Construction Bank — a guarantee of economic stability and modern financial solutions!
Source in Uzbek
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
S&P Global халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон кредит рейтингини "BB-" даражасида тасдиқлади ва прогнозларини "барқарор"дан "ижобий"га ўзгартирди. Агентлик ҳисоботида Ўзбекистон банк тизими ҳақида нималар дейилгани ҳақида ушбу мақолада ўқинг.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2405
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Ўзсаноатқурилишбанк республикамизнинг барча ҳудудларида маҳаллий тадбиркорлар билан очиқ мулоқотларни давом эттирмоқда. Хусусан, шундай учрашувлар Навоий, Жиззах ва Бухоро вилоятларида жонли суҳбат ва муҳокама тарзида кечди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2403
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Асакабанк Бошқаруви раиси ва раис ўринбосарлари томонидан Самарқанд, Навоий, Қашқадарё, Тошкент, Жиззах ва Бухоро вилоятларида тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилди. Учрашувларда банк хизматлари, кредитлаш жараёнлари ва тадбиркорларнинг молиявий эҳтиёжлари муҳокама қилинди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2402
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
✔️ Кунига 2 миллиард сўмдан зиёд!
Open муддатли тўлов картаси эгалари ҳар куни шундай миқдорда харидларни амалга ошириб келишади. Ҳамкор дўконлар тармоғи кенгайиб, хизматлар доираси, қолаверса, мижозлар сони ҳам тобора кўпаймоқда.
Open билан харид қилиш ва сотиш барча учун манфаатли, айниқса:
— мижозларга 75 миллион сўмгача бўлган энг юқори муддатли тўлов лимити ажратилади, бошланғич тўловсиз, жарима ва пеняларсиз дарҳол харид қилиш мумкин;
— ҳамкор дўконларга қулай шартлар ва реклама тарафлама ёрдам кўрсатилади.
Ҳозироқ Open ҳамкорига айланинг, зеро биз ҳамма учун очиқмиз!
@OpenRassrochka
Ҳамкорлик асосида
💳 Оилавий харажатлар, таъмирлаш ёки таътил учун маблағ керакми?
Zoomrad иловаси — бу сизнинг ишончли молиявий ечимиингиз.
Ортиқча ҳужжатлар ёки кафолатларсиз, қисқа вақтда маблағга эга бўлинг.
Эртага қолдирманг — имкониятни бугун қўлга киритинг!
Реклама
“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Бошқаруви раиси Сахи Аннакличев Андижон, Наманган ва Марғилон шаҳарларида ташкил этилган тадбиркорлар билан мулоқотларда иштирок этди. Шунингдек, банк Бошқаруви раиси ўринбосарлари ҳам Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда маҳаллий тадбиркорлар билан учрашувларда қатнашди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2398
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 «Оилавий» ипотека кредити — уй-жой харид қилиш учун қулай имконият!
Янги қурилган бинода квартира сотиб олмоқчи бўлсангиз, бу дастур айнан сиз учун. Янги уйга эга бўлиш учун ишончли ва фойдали ечим.
🔹 Миқдори — 420 миллион сўмгача;
🔹 Фоиз ставкаси — йиллик 17% дан бошлаб;
🔹 Муддати — 240 ойгача.
📲 Батафсил маълумотни Ориент Финанс Банк филиалларидан ёки ofb.uz сайтидан олиш мумкин.
Ҳамкорлик асосида
Марказий банк истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, молиявий хизматлар бозорида адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида , кредит ташкилотлари, шу жумладан банкларга хат юборди. Хатда кредит ташкилотлари фаолиятида кузатилаётган "инсофсиз амалиётлар" қайд этилган ва МБ ушбу амалиётларга чек қўйишни сўраган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2395
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев Венгрияга расмий ташрифи доирасида "OTP Bank Group" директорлар кенгаши раиси Шандор Чаньи билан учрашди. Давлат раҳбари банкнинг қатор қўшма дастурларини олқишлади, шунингдек Сирдарё вилоятидаги паррандачилик кластери лойиҳасини тез фурсатда амалга ошириш муҳимлигини қайд этди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2393
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
"Universalbank" АТБ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши жорий йил 17 июнь куни Қўқон шаҳридаги банк бош офисида ўтказилиши маълум бўлди. Йиллик йиғилишда жами 22 та масала, хусусан банк бошқарув раисини тасдиқлаш, Кузатув кенгаши таркибини сайлаш каби ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2392
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
TBC Bank Uzbekistan ва payme'нинг ягона эгаси бўлган TBC Digital компанияси донасининг қиймати 1000 сўмлик жами 4 трлн 19 млрд сўмлик оддий акцияларни сотувга чиқаради. Акциялар 15 май куни давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, ёпиқ усулда жойлаштирилиши белгиланган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2382
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube