💳 Тошкентда UZCARD Forum 2023 бўлиб ўтади
Жорий йил 26 октябрь куни "Intercontinental Tashkent" меҳмонхонасида Ўзбекистонда йилнинг асосий финтех-тадбирларидан бири бўлган UZCARD Forum бўлиб ўтади. Тадбир ташкилотлчилари мамлакатимизнинг барча банк ва финтех соҳаларидаги етакчи компанияларни битта бизнес платформада бирлаштиришни кўзда тутган.
Форум ҳақида батафсил маълумотни тадбирнинг махсус веб сайти - forum.uzcard.uz ҳамда @uzcardforum телеграм каналида топишингиз мумкин.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1250
@bankers_uz
🏦 InfinBANK’дан фоизсиз кредит: афсонами ёки ҳақиқат?
InfinBANK кредит бериш тизими максимал соддалаштирилган, мижозларнинг банк офисига бориши талаб қилинмайдиган ва бутун жараёнда инсон омили минималлаштирилган InfinBLACK кредит картасини таклиф қилмоқда.
Ушбу маҳсулотдан фойдаланишни бошлаган Тошкентдаги оддий мактаб ўқитувчиси Санжар кредит карта тўғрисида ҳикоя қилиб берди (ҳамкорлик материали).
Батафсил — https://bankers.uz/news/1248
@bankers_uz
🏦 Марказий банк “AVO bank” АЖга банк операцияларини амалга оширишнини таъқиқлади
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қонунчиликда белгиланган энг кам миқдордаги банк устав капиталини (2023 йил 1 сентябрдан 200 млрд сўм) шакллантирмагани учун, "AVO bank" АЖга нисбатан кредитлаш ва бошқа харажатларни молиялаштириш ҳамда депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади.
Маълум бўлишича, бугунги кун ҳолатига банкнинг устав капитали 105 млрд сўмни ташкил этган ва амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлаштирилмаган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1246
@bankers_uz
Искандар Турсуновнинг банк тизими тўғрисидаги мақоласи "Янги Ўзбекистон" газетасида чоп этилди
Яқинда номи ва асосий акциядори ўзгарган "Octobank" АЖ (собиқ Равнақ-банк) бошқаруви раиси, иқтисод фанлари бўйича фалсафа доктори Искандар Турсуновнинг "Жозибадор ва рақобатбардош банк тизими — унга эришиш учун катта мақсадлар кўзланган" номли мақоласи "Янги Ўзбекистон" газетасида чоп этилди.
Bankers.uz ушбу мақола матнини тўлалигича эътиборингизга ҳавола қилади.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1243
@bankers_uz
Сахи Аннакличев "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ бошқаруви раиси этиб тайинланди
2020 йилнинг март ойидан "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Сахи Сапармухамедович Аннакличев “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ (собиқ “Қишлоқ қурилиш банк”) бошқаруви раиси этиб тайинланди.
Шунингдек, 2020 йилнинг август ойидан буён “Қишлоқ қурилиш банк” бошқаруви раиси лавозимида ишлаган Алишер Муратов ушбу банк раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1242
@bankers_uz
Bankers.uz жамоаси юртимиздаги барча устоз ва мураббийларни бугунги касб байрами билан самимий муборакбод этади!
Барчангизга масъулиятли, машаққатли ва шарафли меҳнатингизда куч-қувват ва сабр-тоқат, фаолиятингиз натижасидан доимо қувониб юришингизни тилаймиз!
@bankers_uz
Муомаладаги банк карталари сони 40 миллиондан ошди
МБ маълумотларига кўра, 2023 йилнинг август ойи давомида пластик карталар 748,2 минг донага кўпайиб, уларнинг жами сони 40,2 миллион донадан ошди.
Августда эмиссия қилинган карталар сони бўйича энг кўп ўсиш Халқ банки (138,5 минг дона), TBC Bank (101,3 минг дона), Hamkorbank (64,9 минг дона), Ипотека-банк (64,6 минг дона) ҳамда ANOR BANK (58,8 минг дона) да кузатилган.
Батафсил — https://bankers.uz/news/1240
@bankers_uz
🏦 "UZUM BANK" АЖ бошқаруви таркибида ўзгариш рўй берди
2020-2022 йилларда Капиталбанк кузатув кенгаши аъзоси, 2023 йил март ойигача Капиталбанк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаган Расулжон Тохирович Гулямов "UZUM BANK" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шунингдек, UZUM BANK бошқаруви раиси ўринбосари Шароф Икрамов банкнинг аффилланган шахслари рўйхатидан чиқарилган. Bankers.uz манбалари Ш.Икрамов бошқа рақамли банкнинг раҳбарлик лавозимларидан бирига тайинланиши мумкинлигини айтишмоқда.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1238
@bankers_uz
🏦 Ипотека-банк охирги 2 ой ичида бир нечта раҳбар лавозимларига кетма-кет танловлар эълон қилмоқда
Хусусийлаштирилгандан кейин кузатув кенгаши ва бошқаруви таркиби янгиланган Ипотека банк, менежментнинг ўрта бўғинларини ҳам янгилашга қарор қилган бўлиши мумкин.
Хусусан, банк томонидан охирги икки ой ичида бир нечта департамент ва бошқармалари бошлиқлари, шунингдек айрим филиаллари бошлиқлари лавозимларига танлов (вакансия) эълон қилинган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1236
@bankers_uz
💳 UZCARD виртуал картангизни бугуноқ очинг, зеро буни банкка бормасдан, вақтни кетказмасдан, тез ва қулай амалга ошириш мумкин!
Бир қатор қулайликлардан ташқари виртуал карта ўз эгаларини юқори даражадаги хавфсизлик билан таъминлайди. Учинчи шахсларнинг карта реквизитларини олиш ва асосий картага кириш хавфи мутлақо йўқ. Виртуал картани унутиб ёки йўқотиб қўйишнинг иложи йўқ, уни чиқариш ва хизмат кўрсатиш бепул.
Виртуал картани онлайн очиш учун Plum ёки Mavrid мобил иловаларидан фойдаланинг.
UZCARD замонавий технологияларни жорий этишда давом этар экан, ўз фойдаланувчиларининг қулайлиги ва уларнинг маблағлари хавфсизлиги ҳақида қайғуради. Виртуал UZCARD карталарини очиш мумкин бўлган иловалар ва ҳамкор банклар рўйхати доимий равишда кенгайиб бормоқда, янгиликларимизни кузатиб боринг.Ҳамкорлик асосида
🏦 InFinBank "Ўтказма эвазига iPhone" акциясини эълон қилди
InFinBank "Ўтказма эвазига iPhone" акциясини эълон қилди. Акция 2 та босқичда бўлиб ўтади ва ҳар бир босқичда 1 та iPhone 15 дан ташқари 5 та AirPods ҳам ютуқ сифатида ўйналади. Акцияда иштирок этиш учун биргина шартни бажариш, яъни InFinBank мобил иловасида телефон рақами орқали картадан VISA картага пул ўтказиш лозим.
Ғолиблар 13 октябрь ва 14 ноябрь кунлари банкнинг расмий инстаграм саҳифасидаги жонли эфирда, тасодифий тарзда аниқланади.
*Акция 2023 йил 11 cентябрдан 11 ноябрга қадар давом этади.Реклама
🏦 Ўзмиллийбанк балансидаги 125,5 млрд сўмлик мол-мулклар ва улушлар Давактив ва ҳокимиятларга ўтказилади
“Ўзмиллийбанк” АЖ акциядорлари 7 сентябрда банкнинг айрим активларини давлат бошқаруви органларига ва маҳаллий ижро этувчи хоқимият органларига бериш масаласи кўриб чиққан.
Қарорга кўра, банкнинг жами 125,5 млрд сўмлик кредит ҳисобига олинган бир нечта мол-мулклари, шунингдек, қатор йирик корхона ва ташкилотлардаги улушлари Давактивга, тегишли ҳокимликларга ва бошқа идораларга ўтказилмоқда. Банк акциялари пакетидаги давлат улуши ҳам мутаносиб равишда камайтирилади.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1234
@bankers_uz
🏦 Асакабанк ҳамда NRG Uzbekistan ҳамкорликда янги ипотека кредити маҳсулотини жорий қилди
Бугун, 18 сентябр куни “Асакабанк” АЖ ва NRG Uzbekistan қурилиш компанияси томонидан ҳамкорликда жорий қилинган янги — Ипотека "ZER0%" маҳсулотининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Асакабанк Чакана бизнес бўйича бошқарувчи директори Бекзод Тангматов ва NRG Uzbekistan асосчиси Мурод Назаров иштирок этди.
Муддати 10 йилгача бўлган мазкур кредит фоиз ставкаси 0 фоиздан, дастлабки тўлов миқдори 25 фоиздан бошланади.
Кредитни расмий даромадга эга бўлмасдан, қурилиш босқичида қўшимча гаровсиз расмийлаштириш имконияти мавжуд.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1233
@bankers_uz
🏦 Муомаладаги пул массаси 200 трлн сўмдан ошди
МБга кўра, 2023 йил 1 сентябрь ҳолатига кенг маънодаги пул массаси (M2) миқдори ўтган ойга нисбатан 12,6 трлн сўмга кўпайган ва 205 трлн 583 млрд сўмни ташкил қилмоқда.
Август ойида пул агрегатларининг барча таркибий қисмларида ўсиш кузатилган.
Батафсил — https://bankers.uz/news/1232
@bankers_uz
🏦 Янги норматив талаблар автокредитлар ажратишни чекламайди ва фоиз ставкаларига таъсир қилмайди — Марказий банк
Марказий банк охирги кунларда муҳокама бўлаётган, тижорат банкларига автокредитлар бўйича янги чекловлар жорий қилингани ҳақидаги хабарларга расмий изоҳ берди.
Қайд этилишича, сўнгги йилларда банклар томонидан ажратилган автокредитлар улушининг кескин ортиши турли рискларни келтириб чиқаргани боис, МБ тижорат банкларига айрим кўрсатмаларни берган. Бироқ, бу банклар томонидан автокредитлар ажратилишини тақиқламайди ҳамда фоиз ставкалари ошишига таъсир кўрсатмайди.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1230
@bankers_uz
🏦 Агробанк “Сувчилар мактаби” лойиҳаси бўйича ҳисобот тадбирини ўтказди
Президентнинг бевосита ташаббуси билан жорий йилнинг 29 май санасида Агробанк ва қатор мутасадди ташкилотлар ҳамкорликда ташкил этилган “Сувчилар мактаби” дастлабки натижалар ва кўрсаткичлар билан ўртоқлашди.
Тошкент вилоятида бўлиб ўтган тадбирда маълум қилинишича, мактаб ўтган қисқа давр мобайнида 60 мингдан зиёд фермер ва сувчи-мутахассисларнинг соҳа бўйича билим ва тажрибаларини оширишга эришган. Ўқув жараёнларига 50 дан ортиқ профессор ва мутахассислар жалб қилинган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1249
@bankers_uz
💳 HUMO тўлов тизими кузатилаётган носозликлар бўйича маълумот берди
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқ саҳифаларида HUMO карта ёрдамида мобил иловалар орқали тўловларни ва ўтказмаларни амалга оширишда муаммолар кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Миллий банклараро процессинг маркази мазкур вазият "СМС-хабарнома" хизматида юзага келган муаммолар сабабли юзага келганини билдирди.
Тўлов тизими ҳозирда бу масала билан мутахассислар шуғулланаётганини ва яқин орада муаммо ҳал этилишини айтган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1247
@bankers_uz
🏦 Азиз Акбаржонов Ўзсаноатқурилишбанк бошқаруви раиси этиб тайинланди
2020 йил май ойидан "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Азиз Акбаржон ўғли Акбаржонов ушбу банк бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда банк расмий телеграм каналида хабар берилди.
А. Акбаржонов 1985 йил туғилган. 2004-2018 йилларда Ўзмиллийбанк тизимида, 2018 йилдан Ўзсаноатқурилишбанкда турли лавозимларда ишлаган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1245
@bankers_uz
🏦 Марказий банк август ойи ҳисоботларни ҳанузгача эълон қилмади, бу айрим банкларда капитал талабларининг бажарилмагани билан боғлиқ бўлиши мумкин
Ижтимоий тармоқ фаоллари Марказий банк август ойи якуни бўйича банк тизими кўрсаткичларини ҳанузгача эълон қилмаганига эътибор қаратди. МБ графигига кўра мазкур ҳисоботлар ўтган ойнинг 25-санасигача эълон қилиниши керак эди.
Иқтисодчи Отабек Бакиров 1 сентябрь ҳолатига 5 та банк устав капиталининг янги минимал миқдорини (200 млрд сўм) шакллантира олмаганлигини айтган. Bankers.uz ҳолатга аниқлик киритишга ҳаракат қилди.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1244
@bankers_uz
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "APEX BANK" АЖ бошқаруви раиси Баҳром Нўъмоновни самимий табриклаймиз! (1980 йил туғилган)
Шу муносабат билан, Баҳром Ҳамидуллаевичга мустаҳкам соғлик, меҳнат фаолиятида куч-қувват ва омад тилаб қоламиз.
@bankers_uz
🏦 19 октябрь куни Асакабанк акциядорларининг умумий йиғилиши бўлиб ўтади
Навбатдан ташқари йиғилиш кун тартибидан бир нечта масалалар, хусусан, 2023 молия йили бўйича банкда аудиторлик текширувини ўтказиш учун ташқи аудитор ташкилотини танлаш, 2023 йил учун мўлжалланган бизнес режага ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш ҳамда банкнинг бир нечта ички норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини кўриб чиқиш ва бошқа масалалар ўрин олган.
Йиғилиш банкнинг Тошкент шаҳар, Нукус кўчасида жойлашган бош офиси биносида ўтказилади.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1241
@bankers_uz
🏦 Қишлоқ қурилиш банк акциядорлари банк номини ўзгартириш бўйича қарор қабул қилди
Бугун бўлиб ўтган АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорларининг умумий йиғилишида банк номини "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБга ўзгартириш бўйича қарор қабул қилинди.
Йиғилишда банк устави ва бошқа ички ҳужжатларининг янги таҳрири, шунингдек банкнинг янги структураси ҳам тасдиқланган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1239
@bankers_uz
Андижонда имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди
Андижон вилоятида тадбиркорга ҳудудий тижорат банкидан 5 млрд сўм имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилиб, ундан 22 минг АҚШ доллари пора талаб қилган шахслар ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1237
@bankers_uz
🏦 Августда айрим депозитлар бўйича ўртача ставкалар кескин ортган
Марказий банк маълумотларига кўра, август ойида юридик шахсларнинг валютадаги муддатли депозитлари бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари бирданига 1,1 бандга кўтарилган ва 5,1 фоизни ташкил қилган.
Шунингдек, жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги муддатли депозитлари бўйича ўртача фоиз ставкаси июлдаги 21,2 фоиз даражасидан август охирига келиб 21,7 фоизгача кўтарилган.
Батафсил — https://bankers.uz/news/1235
@bankers_uz
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "Трастбанк" ХАБ бошқаруви раиси Сардор Нормухамедовни табриклаймиз! (1981 йил туғилган)
Шу муносабат билан, Сардор Рифатовичга куч-қувват, мустаҳкам соғлиқ ҳамда келгуси иш фаолиятида янги зафарлар тилаб қоламиз!
@bankers_uz
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "Ўзмиллийбанк" АЖ бошқаруви раиси Алишер Мирсоатовни табриклаймиз! (1974 йил туғилган)
Шу муносабат билан, Алишер Қудратуллаевичга мустаҳкам соғлиқ, куч-қувват ҳамда келгуси фаолиятида янги ютуқлар тилаб қоламиз!
@bankers_uz
🏦 Равнақ-банк устозлар байрамига махсус акция эълон қилди
Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ушбу касб вакиллари 2023 йил 15 сентябрдан 15 октябрга қадар Visa (Classic, Gold) картасини бепул очиш ва қўшимча Humo, UzCard карталарини олиш имкониятига эгалар.
Бунинг учун Равнақ-банк офисига ўқитувчилик касбига тасдиқловчи ҳужжат билан ташриф буюриш кифоя.
Маълумот учун:
📞 +99871 202 33 33
📌 Фурқат кўчаси, 2А
🏦 Аввал хабар берганимиздек, Агробанк ходимлари ўртасида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида "Агробанк лидерлари" интеллектуал ўйинларининг 2023 йилги мавсуми бўлиб ўтмоқда. Bankers.uz ушбу ўйинларнинг айрим ҳудудий босқич баҳсларидан олинган видеоҳисоботларни эътиборингизга ҳавола этади.
Бўлиб ўтаётган ўйинларнинг тўлиқ медиажамланмаси билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
@bankers_uz
❗️Марказий банк валютага оид янги чекловларни бекор қилди
Ўзбекистонда юридик шахсларнинг валюта операцияларига жорий қилинаётган янги чекловлар бекор қилинди. Бу ҳақда Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратов маълум қилган.
Ижтимоий тармоқларда МБнинг мазкур масала бўйича тижорат банкларига ёзган хати нусхаси тарқалди. (Хабар тўлдирилмоқда)
Батафсил - https://bankers.uz/news/1231
@bankers_uz
🏦 ANORBANK юридик шахслар учун Plus депозитини таклиф қилмоқда
Ушбу депозит очилгандан сўнг дарҳол 2 фоизгача аванс мумкин бўлади. Депозит бўйича фоиз ставкаси унинг миқдори ва муддатидан келиб чиқади.
Депозитни очилган кундан бошлаб 90 кундан ичида тўлдириш имконияти мавжуд.
Батафсил маълумотни ушбу ҳавола ёки 1290 рақами орқали олиш мумкин.
@bankers_uz