bankers_uz | Неотсортированное

Telegram-канал bankers_uz - Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

18544

Bankers.uz интернет-нашрининг телеграм канали Ўзбекистон банк-молия тизимига оид янгиликлар, таҳлиллар ва муаллифлик мақолалари Live-канал: @bankers_uz_live Реклама ва ҳамкорлик учун: @m_jurabaeva Таҳририят рақами: 88-1326666

Подписаться на канал

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Moody's Асакабанкнинг узоқ муддатли рейтингини "В1"дан "Ва3"га оширди

Moody's халқаро рейтинг агентлиги банклар кредит рейтингларини йиллик қайта кўриб чиқиш доирасида "Асакабанк" АЖнинг узоқ муддатли банк депозитлари рейтингини "В1"дан "Ва3"га ҳамда базавий кредит рейтингини "В3" дан "В2" га ошириш ҳақида хулоса берди.

Мазкур рейтинглар Асакабанкнинг инвестицион салоҳияти ошишига асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1227


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Марказий банк Бошқаруви 2023 йил 14 сентябрда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарор қабул қилди.

Қайд этилишича, жорий ички ва ташқи иқтисодий шароитларни ҳисобга олган ҳолда йил якунига қадар инфляция даражаси 8,5-9,5 фоизлик прогноз коридори доирасида бўлиши кутилмоқда.


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

📰 Moody's бир нечта Ўзбекистон банкларининг кредит рейтингларини қайта кўриб чиқди

Moody's рейтинг агентлиги Агробанк, Алоқабанк, Асакабанк, Ўзмиллийбанк ҳамда Қишлоқ қурилиш банкнинг мустақил кредит рейтингларини қайта кўриб чиқди ва баҳолади.

Агентлик, хусусан, Қишлоқ қурилиш банкнинг айрим рейтинг кўрсаткичларини туширган ҳамда истиқболини "барқарор"дан "салбий"га ўзгартирган.

Батафсил — https://bankers.uz/news/1226


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Марказий банк 4 та тўлов ташкилотининг лицензиясини чақириб олди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 4 та тўлов ташкилоти — “OZINTERPAY” МЧЖ, “Interpay Sys” МЧЖ, “WOOPPAY UZ” МЧЖ ҳамда “VENKON GROUP” МЧЖларнинг тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияларини чақириб олди ва тўлов ташкилотлари реестридан чиқарди.

Бунга ушбу ташкилотларнинг устав капитали қонунчилик талабларига мувофиқ шакллантирилмагани сабаб бўлган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1224


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "Ravnaq-bank" АЖ Бошқаруви раиси Искандар Турсуновни табриклаймиз! (1979 йил туғилган)

Шу муносабат билан, Искандар Бахтинуровичга куч-қувват, мустаҳкам соғлик, меҳнат фаолиятида янги муваффақиятлар тилаб қоламиз.


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 ANORBANK Anor Merchant ҳамкорлик дастурига қўшилишни таклиф қилмоқда

Эндиликда ANORBANK мобил иловаси орқали тегишли QR-кодни автоматик тарзда яратиш орқали товар ва хизматлар учун пластик картадан фойдаланмасдан бир лаҳзада жойида тўловни амалга ошириш мумкин. QR-код ёрдамида нақд пулсиз тўловларни қабул қилишнинг бундай усули операция тезлиги ва хавфсизлигини таъминлайди.

Anor Merchant ҳамкорлик дастури бўйича батафсил маълумотни ушбу ҳавола ёки 1290 рақамига қўнғироқ қилиш орқали олиш мумкин.

@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Учта банк вакиллари Президент ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши таркибидан ўрин олди

Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши таркиби янгиланди. 30 кишидан иборат ушбу кенгаш таркибидан "Универсалбанк" АТБ Кузатув кенгаши раиси Анвар Ирчаев ҳамда "Трастбанк" ХАБ кузатув кенгаши раиси Тохир Шарипов ўрин олган.

Бундан ташқари, лавозими бўйича "Бизнесни ривожтириш банки" бошқаруви раиси ҳам ушбу кенгаш аъзоси ҳисобланади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1221


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Агробанк Осиё Тараққиёт Банки томонидан эътироф этилди

Сўнгги йилларда Агробанк томонидан савдони молиялаш йўналишида Осиё Тараққиёт Банки билан фаол ҳамкорлик амалга ошириб келинмоқда. Мазкур ҳамкорлик самараси ўлароқ, Агробанк 2023 йилда “Савдо ва таъминот занжирини молиялаш дастурининг фаол иштирокчиси” мукофотига лойиқ деб топилди.

Мукофот жорий йилнинг 5 сентябрь куни Сингапур давлатида бўлиб ўтган Осиё Тараққиёт Банкининг йиллик анжумани доирасида Агробанк вакилларига топширилди.


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Марказий банк тўлов ташкилотларига киритилган чекловлар сабабини расман маълум қилди

МБнинг маълум қилишича, "Oson" тўлов ташкилоти Ички назорат қоидаларига зид равишда халқаро ўтказмаларнинг олувчиси ва жўнатувчиси ҳақида маълумотларни акс эттирмаган. Бундан ташқари тўлов ташкилоти хорижий банкда ҳисобварақ очиб, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунга зид равишда амалиётлар ўтказган.

МБ бундан кейин ҳам тўлов ташкилотлари фаолиятида қонунчилик бузилиши ҳолатларини мунтазам равишда назорат қилишини айтган.

Батафсил — https://bankers.uz/news/1217


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 ANORBANK савдо корхоналари ва ЯТТлар учун махсус тарифларни таклиф қилмоқда

ANORBANK банкнинг савдо соҳасидаги мавжуд мижозлари учун махсус "TRADE" ҳамда банкда янги ҳисобварақ очган савдо корхоналари ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун "TRADE-NEW" тарифарини жорий қилди.

Ушбу тарифлар бепул хизмат кўрсатиш ҳамда банк ичида бепул дебет айланмалар, ҳисобварақ қолдиғига 4 фоизгача устама ҳамда пластик карталарга имтиёзли тарифлар бўйича ўтказмаларни ўз ичига олади. Тарифларга 2023 йил 30 ноябргача уланиш мумкин, тарифларнинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг мижозлар банкнинг амалдаги тариф режаларидан ўзига қулайини танлаш имконига эга бўладилар.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1216


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Марказий банк тўлов ташкилотларига янги чекловларни киритмоқда. Бу нимани англатади?

Охирги кунларда ОАВлар орқали Ўзбекистондаги финтех-ташкилотлари 5 сентябрдан бошлаб трансчегаравий (давлатлараро) транзит операцияларини амалга оширишига доир чекловлар ҳақида Марказий банкдан хат олишгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Bankers.uz вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида соҳа мутахассислари билан боғланди, ушбу масалага доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганди.

Батафсил — https://bankers.uz/news/1211


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Асакабанк рақамли трансформация ҳолати рейтингида банклар ўртасида етакчи ўринни эгаллади

Рақамли технологиялар вазирлигининг NIS.UZ тизими 2023 йил 2-ярим йиллигида 95 та давлат ташкилотлари ҳамда 38 та хўжалик бошқаруви органлари қатнашган "рақамли трансформация ҳолатини баҳолаш рейтинги" натижаларини эълон қилди.

Рейтингда давлат улуши устувор бўлган 10 та тижорат банклари иштирок этган ва улар орасида "Асакабанк" АЖ биринчи ўринни эгаллаган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1212


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 "Asia Alliance Bank"нинг асосий акциядори ўзгарди

"Asia Alliance Group" МЧЖ Asia Alliance Bank акциялари пакетининг 77,3 фоизига эгалик қила бошлади. Жамият ҳозирда 380,3 млрд сўмни ташкил қилган банк устав капиталининг 293,9 млрд сўмлик қисми эгасига айланган.

Давстатқўмнинг ҳозирчалик янгиланмаган маълумотларида банк устав капиталининг 49,9 фоизига "Gor Investment Ltd.", 37,3 фоизига "Asia Alliance Group" МЧЖ ҚК ҳамда 12,8 фоизига "бошқалар" эгалик қилиши кўрсатилган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1210


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Tenge Bank 500 та ўқувчига мактаб анжомлари улашди — фото

"Tenge Bank" АТБ ўзининг Қозоғистондаги ягона муассиси - "Halyk Bank" АЖнинг 100 йиллик юбилейини нишонлаш доирасида ўтказилган "100 хайрли иш" акциясини қўллаб-қувватлаб, Ўзбекистоннинг турли нуқталаридаги бошланғич ва ўрта синф ўқувчиларига мактаб анжомлари совға қилди.

Мактаб тўпламлари Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи қошидаги "Mehrli qo'llar — Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази" ННТ томонидан тақдим этилган рўйхатларга мувофиқ тарқатилади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1209


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "Ўзсаноатқурилишбанк" акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси Сахи Аннакличевни табриклаймиз (1975 йил туғилган)!

Шу муносабат билан, Сахи Сапармухамедовичга мустаҳкам соғлиқ ҳамда меҳнат фаолиятида янги зафарлар тилаб қоламиз!


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

💳 UZCARD таъсисчилари таркибида ўзгариш рўй берди

"Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази" МЧЖ (UZCARD) таъсисчилари таркибида ўзгариш содир бўлган. Очиқ маълумотларга кўра, ўтган йил октябрь ойидан буён жамиятга эгалик қилаётган тўртта жисмоний шахсдан учтасига тегишли жами 75 фоизлик улуш "IMC-CAPITAL" МЧЖ ҚКга ўтган.

Компаниянинг аввалги таъсисчиларидан фақатгина Камрон Акбаровнинг 25 фоизлик улуши сақланиб қолган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1228


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Аввал хабар берганимиздек, ўтган дам олиш кунлари Агробанк тизими ходимлари ўртасида ўтказиладиган "Agrobank Liderlari" интеллектуал ўйинларининг 2023 йилги мавсумига старт берилди. Дастлабки баҳслар водий вилоятларида бўлиб ўтди.

Ўйинларнинг Наманган вилоят босқичида 14 та жамоа қатнашди. Қизиқарли ва муросасиз баҳслар якунида "Agropop" жамоаси биринчи, "Namangan lochinlari" жамоаси иккинчи ҳамда "Dream Team" жамоаси учинчи ўринни эгаллади. Ушбу жамоалар октябрь ойи якунида бўлиб ўтадиган финал босқичи йўлланмасини қўлга киритдилар.

Ўйин фотожамланмасини ушбу ҳаволада томоша қилишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ўйинлар Bankers.uz жамоаси билан ҳамкорликда ташкил қилинмоқда.


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари август ойида ҳам камайишда давом этди

Маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳажми август ойида 958,5 млн долларга камайиб, 32 млрд 690,1 млн АҚШ долларини ташкил қилди. Захираларнинг валюта қисми бир ой ичида 860,0 млн долларга камайган.

Иқтисодчилар бу ҳолатни импорт ҳажмининг ўсиб бораётганлиги, пул ўтказмаларининг қисқараётганлиги шароитида миллий валюта курсини ҳимоя қилиб келинганлиги билан изоҳламоқда.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1225


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Агробанк ходимлари ўртасида кенг миқёсли интеллектуал ўйинларга старт берилмоқда!

Жорий йилнинг 9-сентябрь — 21 октябрь кунлари "Агробанк" АТБ барча филиаллари ва Бош офиси жамоалари ўртасида "Agrobank Liderlari" интеллектуал ўйинларининг 2023 йилги мавсум баҳслари бўлиб ўтади.

Дастлаб, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар марказларида ҳудудий босқич ўйинлари ўтказилади. Ушбу ўйинларда етакчи 3 та ўринни эгаллаган жамоалар октябрь ойи якунида бўлиб ўтадиган финал баҳсида беллашадилар.

Ўйинларнинг бориши Агробанк Матбуот хизматининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ва Bankers.uz порталида ёритиб борилади.


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Ravnaq-bank Кузатув кенгаши таркиби янгиланди

2023 йил 30 август куни бўлиб ўтган “Ravnaq-bank” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида банк кузатув кенгашининг янги таркиби сайланган. Жумладан, С.Файзиев, Р.Камилджанов, Х.Жумаев, У.Махмудов кенгаш таркибидан чиқарилган. Янги таркибдан Улуғбек Муслимов, Тахмина Закирова, Нажмиддинходжа Шарипов, Шуҳрат Пулатов ҳамда Азиз Ахраровлар ўрин олган.

Хабар берилишича, акциядорлар умумий йиғилишда банк номини "Octobank" АЖ тарзда ўзгартириш бўйича ҳам қарор қабул қилинган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1222


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Туронбанк "Exeed" автомобиллари учун қулай шартларда автокредит ажратмоқда

Ҳамёнбоп нархга премиум классдаги янги модел автомобилларини 0 фоиздан бошлаб муддатли тўловга ёки 8 фоиздан бошлаб кредит расмийлаштириш орқали харид қилиш мумкин.

Таклиф BMW i3, BYD, Monza, Zeekr, Honda E-NS1 ва Geely брендлари учун ҳам амал қилади.

Батафсил - www.turonbank.uz

Қисқа рақам: 1220

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Марказий банк бакалавриат ва магистратура талабалари учун махсус стипендия танловини эълон қилди

Танловда банк иши, иқтисодиёт, бухгалтерия ҳисоби, молия ва ахборот технологиялари йўналишлари бўйича бир нечта нуфузли ўқув юртлари бакалавриатининг сўнгги босқичи ҳамда магистратура талабалари иштирок этиши мумкин.

Стипендиатлар ўқув жараёнида юқори рейтинг кўрсаткичига эга бўлиши, давлат тилини мукаммал билиши, хорижий тилларни энг камида В2 даражасида билиши талаб этилади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1220


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Қишлоқ қурилиш банк акциядорлари банк номини ўзгартириш бўйича йиғилиш ўтказади

2023 йил 28 сентябрь куни Қишлоқ қурилиш банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида банк номини ўзгартириш масаласи кўриб чиқилади. Шунингдек бир нечта банк ички ҳужжатларининг янги таҳририни тасдиқлаш ҳам кун тартибидан жой олган.

18 август куни Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан бўлиб ўтган учрашувда Қишлоқ қурилиш банк "Бизнесни ривожлантириш банки"га айлантирилишини маълум қилганди. 1994 йил "Ғаллабанк" номи билан ташкил қилинган банк, иккинчи бор — (дастлаб 2009 йил ва катта эҳтимол билан шу йил якунигача) расман яна бир бор номини ўзгартиради.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1218

@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 MKBANK'нинг Тошкент шаҳар бошқармаси ташкил қилинди

Кеча, 4 сентябрь куни Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси манзилида "Микрокредитбанк" АТБнинг янги қилинган — Тошкент шаҳар бошқармасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур бўлинмада тадбиркорлар учун алоҳида имтиёзлар, хусусан кейинги 6 ой давомида ҳисобварақдан маблағ ўтказиш, тўлов терминаллари (Humo, Uzcard) ижараси ҳамда корпоратив банк карталари бепул тарзда тақдим этилади

Батафсил — https://bankers.uz/news/1215


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🇰🇿 Қозоғистон Марказий банки раҳбари ўзгарди

4 сентябрь куни Тимур Сулейменов Қозоғистон Миллий банки (мамлакат банк тизими регулятори – таҳр.) раиси лавозимига тайинланди. Президент Тоқаев уни молия-иқтисод соҳасида катта тажрибага эга эканлигини таъкидлаган.

Давлат раҳбари Миллий банк олдига келгуси йилда инфляция даражасини пасайтириш, молиявий технологиялар ва инновацияларни ривожлантириш, миллий тўлов тизимини тўлиқ ишга тушириш каби вазифаларни қўйган.

Батафсил — https://bankers.uz/news/1214


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

❗️Алоқа марказлари учун қисқа рақам жорий қилган тижорат банклари сони 22 тага етди.

(Капиталбанк алоқа маркази учун 1340 рақамини жорий қилганини маълум қилди).


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "Invest Finance Bank" АЖ бошқаруви раиси Бобур Бурхановни табриклаймиз! (1985 йил туғилган)

Шу муносабат билан, Бобур Нодирхоновичга мустаҳкам соғлик, меҳнат фаолиятида куч-қувват ҳамда муваффақиятлар тилаб қоламиз.


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "Ориент Финанс" хусусий акциядорлик-тижорат банки Бошқаруви раиси Тоҳир Джунайдуллаевни табриклаймиз! (1979 йил туғилган).

Шу муносабат билан, Тоҳир Фахриддиновичга мустаҳкам соғлиқ, куч-қувват ҳамда иш фаолиятида янги ютуқлар тилаб қоламиз!


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 "Xalq25 Quiz" ўйинларининг финал босқичи ўтказилди

Жорий йилнинг 26 август куни АТ "Халқ банки" тизимида ташкиллаштирилган кенг қамровли лойиҳа — "Xalq25 Quiz" интеллектуал ўйинларининг финал босқичи бўлиб ўтди. Шу кунга қадар ўйинларда жами 220 га яқин жамоалар, 1300 дан ортиқ банк ходимлари иштирок этди.

Қизғин ва муросасиз курашларга бой бўлган финал ўйини якунида Бош офиснинг "Молиявий ҳисоботлар ва назорат департаменти" жамоаси ғолиб бўлди. Иккинчи ўрин Тошкент вилоятининг Зангиота филиали жамоасига, учинчи ўрин эса Қашқадарё вилоятининг Амалиёт жамоасига насиб қилди.

Тўлиқ фотожамланма

Батафсил - https://bankers.uz/news/1208


@bankers_uz

Читать полностью…

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

🏦 ANORBANK Ангрендаги тармоғи учун раҳбар ҳамда ходимлар изламоқда

Ўзбекистоннинг биринчи миллий рақамли банкида ўзини синаб кўриш истагида бўлганлар бугун — 28 август куни, соат 11:00 дан 19:00 гача ANORBANK Ангрен шаҳрида махсус қабул ўтказмоқда.

Ангрен шаҳри, Оҳангарон кўчаси, Шохдиёр ресторани биноси 2-қаватидаги конференц-залда банк бошқаруви вакиллари билан бевосита суҳбатлашиш имкони мавжуд.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

➖ Иқтисод / Молия йўналишида олий маълумот;
➖ Банк иши, B2B ёки B2C савдоларида тажриба;
➖ Рус ва ўзбек тилларида эркин суҳбатлашиш;

Ваканcия ҳақида батафсил — @sab_hranor

Телефон: +99893 0041731


@bankers_uz

Читать полностью…
Подписаться на канал