🏦 "Anor Bank" акциядорлик жамияти
➖ Ташкил топган санаси: 22 август, 2020 йил;
➖ Банк шиори: Сиз ўйлагандан яқинроқ;
➖ Банк Кузатув кенгаши раиси: Шоодил Носиров;
➖ Банк Бошқарув раиси: Шерзод Акрамов;
➖ Ходимлар сони: 1000 дан ортиқ;
➖ Манзили: Тошкент шаҳар, Сайрам 5-тор кўчаси, 4-уй.
📆 Банкда йил давомида бўлган муҳим воқеалар:
➖ Йил бошида ANORBANK мобил иловаси Google Play'нинг "Молия" бўлимида биринчи ўринга кўтарилди;
➖ Январда ANORBANK муддатли тўлов картасидаги маблағ лимитини 20 млн. сўмга оширди. Июнда эса ушбу лимит 30 млн. сўмгача кўтарилди;
➖ 28 январдан ANORBANK барча сотув офислари шанба-якшанба кунлари ҳам фаолият кўрсатишни бошлади;
➖ Январь ойининг охирида банк мобил иловасини юклаб олишлар сони 500 мингдан ошди. Мартда эса юклаб олишлар сони 1,2 миллиондан ошди. Июлда мобил иловаси фойдаланувчилари сони 2 млн.дан ошди. Октябрь ойида мобил илова фойдаланувчилари сони 3 млн.дан ошди;
➖ Майда ANORBANK "III Халқаро рейтинглар форуми"да иштирок этди;
➖ 14 майда акциядорлар банк устав капиталини 50 млрд. сўмга оширишга қарор қилди. Ушбу акцияларни сотиб олиш орқали "Kapital Sug'urta" АЖ банк акциядорига айланди. Октябрда банк 70 млрд. сўмлик қўшимча акциялар чиқариши маълум қилинди. 30 чи декабр холатига банк устав капитали 300,0 млрд. сумга етказилди;
➖ ANORBANK масофавий идентификация хизматини биринчилардан бўлиб жорий қилди;
➖ Банк тез-тез ходимлари учун тимбилдинг тадбирлари ўтказиб келади. Шундай тадбирлардан бири июль ойида "Сокол" оромгоҳида ўтказилди;
➖ Августда ANORBANK алоқа маркази Ўзбекистон тижорат банкларининг “Алоқа маркази хизмат кўрсатиш даражаси” рейтингида етакчи ўринни эгаллади;
➖ Банк Кузатув Кенгаши карорига асосан 11 август куни Икром Шукуров ва Элбек Кадировлар банк Бошқарув раиси ўринбосарлари этиб тайинландилар;
➖ ANORBANK'нинг мобил иловасининг августдаги янгилинишида иловадан рус ва қозоқ рақамлари орқали рўйхатдан ўтиш йўлга қўйилди. Сентябрда эса иловага "Менинг уйим" функцияси қўшилди. Ноябрдаги янгиланиш орқали давлат хизматлари сервиси қўшилди;
➖ Мустақиллик байрами арафасида HUMO тўлов тизими банкни "HUMO кобейжинг карталарини чиқариш бўйича етакчи" деб эътироф этди;
➖ Сентябрда ANORBANK, бошқа банклар қаторида, норезидентлар учун банк ҳисобрақамлари ва карталарини очиш қоидалари қатъийлаштирди;
➖ ANORBANK банк карталарини эмиссия қилиш бўйича етакчилардан бирига айланди;
➖ Декабрда ANORBANK "Ассоциация российских банков" ва "Национальний Банковский Журнал" томонидан ташкил этилган "Национальная банковская премия 2022" ғолибига айланди;
➖ Euronews ва BBC телеканалларида ANORBANK ҳақида видеолар эфирга узатилди;
#йилликдайжест
@bankers_uz
"Asia Alliance Bank" акциядорлик тижорат банки
➖ Ташкил топган санаси: 15 август, 2009 йил;
➖ Банк шиори: Сизнинг янги имкониятларингиз;
➖ Банк Кузатув кенгаши раиси: Сунатулла Бекенов (Инвестициялар ва ташқи савдо вазири маслаҳатчиси);
➖ Банк Бошқарув раиси: Умиджон Ҳакимов;
➖ Ходимлар сони: 730 нафар;
➖ Манзили: Тошкент шаҳар, Махтумқули к., 2А-уй.
📆 Банкда йил давомида бўлган муҳим воқеалар:
➖ Йил бошида Asia Alliance Bank'нинг 70 та банкомати NFC функцияси билан жиҳозланди. Банк ўзининг мижозлари учун банкоматлардан комиссиясиз пул нақдлаштириш акциясини йил охирига қадар давом эттирмоқда;
➖ Ўтган йили банк янги - Alliance мобил иловасини ишга туширгани сабабли, февраль ойида ўзининг MyAlliance иловаси орқали мижозларга хизмат кўрсатишни тўхтатди;
➖ Февралда банк акцияларининг назорат пакети (77,2%) Gor Investment Ltd. (Буюк Британия) компаниясига ўтди;
➖ Февралда банкнинг "Шайхонтохур" (Тошкент шаҳри), мартда "Чуқурсой" (Тошкент шаҳри), октябрда "Кўкча" (Тошкент шаҳри) БХМлари ташкил қилинди. 25 июлдан Шайхонтоҳур филиали янги манзилда фаолиятини давом эттира бошлади;
➖ Мартда банк болаларга мўлжалланган картани тақдим этди;
➖ Май ойида Asia Alliance Bank "International Legal Week" форумида иштирок этди;
➖ Alliance иловасининг май ойидаги янгиланишида SWIFT орқали пул ўтказмаларини жўнатиш имконияти қўшилди;
➖ Июнда Ислом тараққиёт банки Asia Alliance Bank'га 20 млн долларлик кредит линияси ажратиши маълум бўлди;
➖ Asiamoney нашри банкни “Ўзбекистоннинг кичик ва ўрта бизнес учун энг яхши банки” деб топди;
➖ Сентябрда Asia Alliance Bank, бошқа банклар қаторида, норезидентлар учун банк ҳисобрақамлари очиш қоидалари қатъийлаштирди. Банк хавфсизлик чоралари сифатида Alliance иловасига Ўзбекистондан ташқарида киришни чеклади;
➖ Октябрда банкнинг алоқа маркази учун қисқа рақам (1270) жорий қилинди;
➖ 10 ноябрь куни банк акциядорлари умумий йиғилишида Commerzbank AG'нинг Тошкентдаги ваколатхонаси собиқ раҳбари Кузатув кенгаши аъзос этиб сайланди;
#йилликдайжест
@bankers_uz
💫Орзуингизни куттириб қўйманг: Инновация ва стартаплар учун ажойиб ечим - Алоқабанкни танланг!
🏦Алоқабанк билан ҳамкорлик қилиб, орзулари ушалган Стартаплар сони кундан кунга ортиб бормоқда. Уларнинг муваффақиятлари билан Сизларни таништирмоқчимиз!
🤷🏻♂️Сиз ўз стартапингизни қачон бошлайсиз?
🏦Алоқабанк - ғояларга ҳаёт берамиз!
Telegram | Facebook | Instagram | Sayt | YouTube
🏦 "Turonbank - Intellekt" лойиҳасининг финал ўйини бўлиб ўтди — фотожамланма
Bankers.uz ва Uzquiz жамоалари ҳамда республикамиздаги банклар ҳамкорлигида интеллектуал ўйинлар лойиҳаси яна бир йирик банк — Туронбанкда ҳам муваффақиятли якунланди.
Жорий йилнинг ноябрь ойидан бошлаб "Туронбанк" АТБ тизимида "Turonbank - Intellekt" ўйинларига старт берилган эди. Саралаш босқичлари Ўзбекистоннинг 6 та ҳудудида бўлиб ўтиб, уларда 800 га яқин ходимлар 100 дан ортиқ жамоалар шаклида ҳудудий босқичларда беллашдилар.
Куни кеча — 26 декабрь куни "Turonbank - Intellekt" ўйинларининг финал баҳси бўлиб ўтди. Унда ҳудудий босқичларда юқори ўринларни олган жами 24 та жамоа иштирок этди. Финал босқичини интеллектуал ўйинлар фаоли Фаррух Рафиқов олиб борди. Шунингдек, ўйинларга фахрий меҳмон сифатида "Заковат" ўйинлари магистр ва билимдонлари — Бобур Ёқубов ва Ғанишер Раҳматуллаев ташриф буюришди.
Финалда Қарши банк хизматлари марказининг "Насаф" жамоаси ғолиб бўлди, шунингдек Яшнобод БХМнинг "Good Luck" жамоси 2-ўринни, бош офиснинг "Активлар" жамоаси 3-ўринни эгалладилар.
Финал ўйини видеоролики қўйидаги ҳаволада.
@bankers_uz
🏦 Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат "Халқ банки"
➖ Ташкил топган санаси: 10 май, 1875 йил;
➖ Банк Кузатув кенгаши раиси: Тимур Ишметов (Молия вазири);
➖ Банк Бошқарув раиси: Шуҳрат Атабаев;
➖ Ходимлар сони: 9700 га яқин;
➖ Манзили: Тошкент шаҳар, Қатортол кўчаси, 46-уй.
📆 Банкда йил давомида бўлган муҳим воқеалар:
➖ Йил бошида Халқ банкининг бир нечта департаментларига раҳбарлар тайинланди. Кейинроқ Риск менежмент департаменти ҳамда Информацион технологиялар комплекси раҳбарлигига хорижлик мутахассислар таклиф қилинди;
➖ Февралда банк Бўзатов туманида (Қорақалпоғистон) янги филиал очди;
➖ Йил бошида АҚШнинг "New York Mellon" банки билан корреспондентлик алоқаларини ўрнатди;
➖ Феврал ойида Халқ банки коррупцияга қарши курашиш мақсадида "Тезкор хабар" мобил иловасини ишга туширди, ноябрь ойида эса коррупция мавзусида очиқ эшиклар куни ўтказилди;
➖ Йил бошида Халқ банки янги мобил илова яратиш учун 6,5 млрд. сўмлик тендер эълон қилди. Апрелда тендер натижалари маълум қилинди — "TUNE CONSULTING" МЧЖ ғолиб бўлди;
➖ Апрелда банк “Маълумотларни қайта ишлаш маркази” (ЦОД)нинг муҳандислик инфратузилмасини яратиш бўйича 6,4 млрд. сўмлик танлов эълон қилди;
➖ Йил давомида банк жамоасини турли йўналишларда малакасини ошириш учун япониялик халқаро эксперт Митсуо Тамада Сан бир неча маротаба таклиф қилинди;
➖Мартда Халқ банкида бўлиб ўтган семинар-тренингда австриялик бизнес-коуч Др. Моника Пикер иштирок этди;
➖ Жорий йил 10 май куни Халқ банки Ўзбекистон ҳудудида энг биринчи ташкил топган банклиги расман тасдиқланди. Банк логотипига “since 1875” ёзуви қўшилди;
➖ Июнь ойида Венриядан 250 та, йил охирига қадар 1800 та банкомат олиб келишини маълум қилди, ҳозирда олиб келинган ускуналарни ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда;
➖ 6 апрелдаги банк акциядорлари умумий йиғилишида Халқ банкининг Кузатув кенгаши янги таркибда сайланди;
➖ Апрелда Халқ банки Алоқа маркази билан Телеграм орқали боғланиш (@xbcallsupport) имконияти яратилди;
➖ 27 апрелдаги матбуот анжуманида банк Бошқарув раиси биринчи ўринбосари З.Азимов пенсия карталаридан нақд пулсиз ҳисоб-китобларда фойдаланган мижозларни рағбатлантиришни режалаштираётганини маълум қилди. 1 майдан бошлаб пенсия ва нафақаларни банк карталари орқали олувчилар учун 1 фоиз қўшимча тўлов жорий қилинди;
➖ Июнда Халқ банки Молия вазирлигининг Ахборот технологиялари маркази (UzASBO) билан ҳамкорлик меморандуми имзолади;
➖ 24 июнь куни Халқ банки Жиззахга, хусусан колл-марказига пресс-тур уюштирди;
➖ Августда банк “Fitch Ratings” томонидан “BB-/B” -“Барқарор” ҳамда “Standard and Poors” томонидан “B+/B” рейтингларига эга бўлди;
➖ Октябрда Молия вазирлигида ОТБ вакиллари билан Халқ банкининг трансформациясига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Ноябрда Самарқандда бўлиб ўтган иқтисодий форум доирасида Халқ банкининг трансформация стратегияси тақдимоти ўтказилди;
➖ 25 ноябрдан бошлаб Халқ банки бутун республикадаги инфратузилмаларини ягона МФОга ўтказиши маълум қилинди;
➖ Ноябрь ойи охирида банк Тошкентдаги халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркасида қатнашди. Декабрда эса Халқ банки мутасаддилари Санкт-Петербургдаги "Чегарасиз фин-тех" конференциясида иштирок этди.
#йилликдайжест
@bankers_uz
🏦 Гарант банк устав капиталини оширди
"Гарант банк" АЖ акциядорларининг қарорига асосан банкнинг устав капитали қўшимча 100 миллиард сўмга оширилди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.
Капиталнинг ошиши банк томонидан мижозларга янги хизмат турларини кўрсатишга ва банк учун юқори мақсадларга эришишга имконият яратади.
@bankers_uz
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*
🗓 22 декабрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
🏦Ziraat Bank Uzbekistan олтинчи филиалини Андижонда очди
27 декабрь куни "Ziraat Bank Uzbekistan" АЖ Андижон филиали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Андижон вилояти ҳокимлиги, Марказий банк Андижон вилояти бош бошқармаси вакиллари, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олган Бекар, Туркия дипломатик миссияси вакиллари ва маслаҳатчилари, шаҳардаги банклар вакиллари, кўплаб мутасаддилар, ишбилармонлар ва фуқаролар иштирок этди.
Ziraat Bank Андижон филиали банкнинг республикадаги олтинчи хизмат хизмат кўрсатиш офиси ҳисобланади. Ҳозирга қадар банкнинг Корпоратив шўъбаси, Чакана шўъбаси, Юнусобод филиали, Самарқанд офиси ҳамда Фарғона офиси мижозларга кенг қамровли банк хизматларини кўрсатиб келмоқда.
Туркиянинг Ziraat молия гуруҳи 1993 йилда Ўзбекистон банк тизимига биринчи хорижий капитал иштирокидаги банк сифатида қадам қўйган. 2017 йилдан буён банк устав капиталидаги хорижий капитал улуши 100 фоизга етказилди ва молия муассасаси Ziraat Bank Uzbekistan номи билан фаолиятини давом эттирмоқда.
@bankers_uz
🏦 Чет эл капитали иштирокидаги"Invest Finance Bank" акциядорлик-тижорат банки
➖ Ташкил топган санаси: 24 декабрь, 2007 йил;
➖ Банк шиори: Мижоз — бизнинг асосий қадриятимиз;
➖ Банк Кузатув кенгаши раиси: Азиз Ахмаджонов ("Ekopen" ХК Бош директори);
➖ Банк Бошқарув раиси: Бобур Бурханов;
➖ Ходимлар сони: 1200 га яқин;
➖ Манзили: Тошкент шаҳар, Т.Шевченко к., 1-уй.
📆 Банкда йил давомида бўлган муҳим воқеалар:
➖ Февралда Инфинбанк Ислом тараққиёт банки тузилмаларидан 25 млн. доллар маблағ жалб қилди. Шу ойда "муробаҳа" маҳсулотини тақдим қилди. Июнда банк Бошқарув раиси бошчилигидаги делегация Шарм аш-Шайх (Миср) шаҳридаги ИТБнинг йиллик йиғилишида иштирок этди;
➖ Мартдан бошлаб Инфинбанк виртуал VISA карталар чиқаришни бошлади. Шунингдек, банкнинг мобил иловасида VISA Direct пул ўтказмалари хизмати йўлга қўйилди;
➖ Апрелда банк ходимлари экологик акция доирасида Тошкентда 200 туп дарахат ўтқазди;
➖ Май ойида банкнинг Шоҳруҳобод (Қўқон шаҳри), июнь ойида эса Норин (Норин тумани) БХМлари, шунингдек Сергели мини-банки ёпилди. Май ойида Инфинбанк Наманган филиалига қарашли Учқўрғон ва Уйчи филиаллари манзили ўзгарди;
➖ Апрелда банк ампутантлар ўртасида футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг расмий ҳомийси бўлди. Декабрда тақдим қилинган ногирон-ампутант футболчилар тўғрисида суратга олинган "Матонат" филмига ҳам банк ҳомийлик қилди;
➖ Июлда Инфинбанк ўзининг колл-маркази учун қисқа рақамни (1214) йўлга қўйди;
➖ Сентябрда ижтимоий тармоқларда Инфинбанкдан хакерлик йўли билан пул ўғирлангани тўғрисида хабарлар тарқалди ва банк бу хабарга расмий муносабат билдирди;
➖ Банк сентябрдан декабрга қадар "Таиландга 100 доллар эвазига" мега-акциясини ўтказди;
➖ Октябрда банк акциядорлари банкнинг 1-ярим йилликдаги соф фойдасини устав капиталини кўпайтиришга йўналтиришга қарор қилди. Декабрдаги акциядорлар умумий йиғилишида тақсимланмаган фойданинг яна 35 млрд. cўмини устав капиталини оширишга йўналтириш ҳақида қарор қабул қилинди;
➖ Ноябрда Самарақанддаги форумда Инфинбанк Халқаро ислом савдо молияси корпорацияси (ITFC) билан 10 млн. долларлик қўшимча битим имзолади.
➖ Декабрда банк ташкил топганининг 15 йиллигини нишонлади;
#йилликдайжест
@bankers_uz
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*
🗓 26 декабрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
❗️Фарғонада банк бошқарувчиси 3500 доллар пора билан ушланди
Тижорат банкларидан бирининг Қўқон филиали бошқарувчиси маҳаллий хусусий корхонага ажратилган кредитдан бўлган 62 миллион сўм қарздорликни сўндириб бериш ҳамда ушбу қарздорлик бўйича қўйилган таъқиқни бекор қилиниши учун МИБга хат қилиб бериш эвазига фуқародан 3500 доллар талаб қилган.
У мазкур маблағни олган вақтида ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168- (фирибгарлик) моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
@bankers_uz
🏦 "Ипотека-банк" акциядорлик тижорат ипотека банки
➖ Ташкил топган санаси: 31 январь, 1996 йил (Ипотека банк номи билан 16 февраль, 2005 йил);
➖ Банк шиори: Имконият яратамиз;
➖ Банк Кузатув кенгаши раиси: Александр Пиккер (Лойиҳалар бўйича халқаро эксперт);
➖ Банк Бошқарув раиси: Элёр Иномжонов;
➖ Ходимлар сони: 4300 га яқин;
➖ Манзили: Тошкент шаҳар, Шаҳрисабз кўчаси, 30-уй.
📆 Банкда йил давомида бўлган муҳим воқеалар:
➖ Йил бошида Ипотека-банк Молия вазирлиги Ахборот технологиялари маркази (UzASBO) билан ҳамкорлик меморандумини имзолади;
➖ Январда Газпромбанк билан ҳамкорликда Россиянинг исталган картасидан Ўзбекистондаги UZCARD/HUMO карталарига бепул онлайн пул ўтказмаларини йўлга қўйди;
➖ 1 февралда S&P Ratings банк рейтингини "BB-" даражада тасдиқлади, июлда эса Fitch Ratings Ипотека-банк рейтингини барқарор деб баҳолади;
➖ Баҳорда Ўзметкомбинат санкциялар хавфи ортидан Россиянинг Совкомбанкидан олинган $50 млнлик кредитни муддатидан олдин сўндириши ва ўрнига шунча миқдорда Ипотека-банкдан кредит расмийлаштириши маълум қилинди;
➖ Март ойида Ипотека-банк ЕТТБнинг $30 млнлик кредит линиясини жалб қилди;
➖ Йил бошида журналист Азиза Қурбонова Ипотека-банкнинг мобил иловаси туфайли хорижда қийинчиликларга дуч келганини ёзди. Орадан бироз вақт ўтиб Ipoteka Mobile иловасининг iOS версиясига кириш вақтинча чекланди;
➖ ЕТТБ билан ҳамкорликда "Woman in business CA" дастури доирасида мунтазам комплекс тренингларини бошлади;
➖ Май ойида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги банкни коммунал тўловларни қабул қилишда асоссиз равишда комиссия ундириб келган деб топди ва ундирилган маблағларни белгиланган тартибда қайта ҳисоб-китоб қилишга кўрсатма берди. 1 ноябрдан бошлаб банк айрим коммунал тўловларни қабул қилишда 3000 сўм комиссия жорий қилди;
➖ 25 май куни J.P. Morgan (АҚШ) томонидан ташкиллаштирилган конференция доирасида банк евробондларига эгалик қилувчи ва бошқа потенциал инвесторлар учун глобал инвестор-колл ўтказди;
➖ Июнда коррупциявий хатти-ҳаракатларни бартараф этишга қаратилган махсус телеграм-бот йўлга қўйилди;
➖ Июль-август ойларида Ипотека-банк бош соврини e-Lavida электромобили бўлган акция ўтказди;
➖ Июнда Ипотека-банкнинг Ҳувайдо (Экобозор-Беруний ҳудудида), июлда Ниҳол (Ғиждувон тумани) ва Нуробод (Оҳангарон тумани) ҳамда августда Фаровон (Қарши шаҳри) БХМлари ўз фаолиятини бошлади;
➖ Ипотека-банк ва Энергетика вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси ўртасида Бош келишув имзоланди;
➖ Ёзда Википедия бепул энциклопедиясида "Ипотека-банк" АТИБнинг саҳифаси ташкил қилинди;
➖ Мустақиллик байрами арафасида HUMO тўлов тизими банкни "Банкомат эквайринг бўйича етакчи" деб эътироф этди;
➖ Сентябрда банк ходимлари Камбоджада Халқаро кичик ва ўрта бизнесни молиялаштириш форумида иштирок этишди. Октябрда эса банкка Тожикистоннинг Esxata Bank'и вакиллари ташриф буюрди;
➖ Forbes Russia эълон қилган "Ўзбекистоннинг энг ишончли 10 та банки" рўйхатида Ипотека банк 2-ўринда қайд этилди;
➖ Октябрда банкнинг жисмоний мижозларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган янги — "Ipoteka-Retail" иловасини ишга туширди;
➖ Апрелда банк акциялари назорат пакетига харидор бўлган Венгриянинг OTP-Bank'и Ўзбекистон тарафга битимни 2-3 ойга кечиктириш илтимоси билан мурожаат қилди. Майда OTP-Bank молия директори Украинадаги вазият яхшиланмагунча Ипотека банкни сотиб олиш бўйича позициясини билдиролмаслигини айтди;
➖ Ноябрга келиб OTP-Bank билан музокаралар қайта бошланди. 12 декабрь куни Ипотека-банкдаги 75 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш бўйича OTP-Bank билан шартнома имзоланди;
#йилликдайжест
@bankers_uz
🏦 "Ипак Йўли" акциядорлик инновация тижорат банки
➖ Ташкил топган санаси: 23 апрель, 1990 йил;
➖ Банк шиори: Тезкор ечимлар банки;
➖ Банк Кузатув кенгаши раиси: Бобир Норматов (тадбиркор);
➖ Банк Бошқарув раиси: Саидаброр Сайдахмедов;
➖ Ходимлар сони: 2100 га яқин;
➖ Манзили: Тошкент шаҳар, А.Қодирий к., 2-уй.
📆 Банкда йил давомида бўлган муҳим воқеалар:
➖ Йил бошида "Ипак йўли" банки Нидерландия тараққиёт банки (FMO) билан 50 млн. долларлик кредит битими имзолади. Март ойида ХМК "Ипак Йўли" банкига 10 миллион АҚШ доллари (сўм эквивалентида) кредит линияси ажратди. Декабрда эса ХИСМК Ипак Йўли банки билан 15 млн. долларлик шартнома имзолади;
➖ Январь ойида "Ипак Йўли" банкининг валюта карталаридан тўлов қилишда барча комиссиялар бекор қилинди;
➖ Йил давомида банк "Mastercard билан омадли харидлар", "Omadli QR", "Харидлар учун совринлар" каби акциялар ўтказилди ва давом этмоқда;
➖ Январда "Ипак Йўли" банки юридик мижозлар учун банкомат орқали инкассация хизматини йўлга қўйди. Апрелда эса смартфонни терминалга айлантириш имконини берувчи SoftPOS мобил терминал хизматини ишга туширди;
➖ Йил бошида "Ипак Йўли" банки VISA халқаро тўлов тизими томонидан 4 та номинация бўйича мукофотга лойиқ кўрилди. Май ойида ЕТТБнинг "Савдони молиялаштириш" (TFP) дастури бўйича "2021 йилда Ўзбекистондаги энг фаол банк-эмитент" мукофоти билан тақдирланди. Мустақиллик байрами арафасида HUMO томонидан энг яхши Host2Host ҳамкор деб топилди. Сентябрда эса ОТБ банкни савдони молиялаштириш бўйича етакчи ҳамкор-банк деб эътироф этди;
➖ Февралда банк "Сбербанк Онлайн" орқали юборилаётган маблағларни кирим қилишни вақтинча тўхтатди;
➖ Апрелда банк ўз банкоматларида пластик карта иштирокисиз, QR-код ёрдамида нақд пул ечиш амалиётини жорий қилди;
➖ Апрелда банкдаги бўш иш ўринларини бериб бориш учун алоҳида телеграм канал — @ipakyulibankvacancy очилди;
➖ Ёз ойлардаги нақд доллар етишмовчилиги ортидан "Ипак Йўли" банкида ҳам халқаро карталардан нақд пул ечишда 1 фоизлик комиссия жорий қилинди ва декабрга келиб ушбу комиссия бекор қилинди;
➖ 12 сентябрдан банк норезидентлар учун ҳисоб рақам ва пластик карталар очиш шартларини қийинлаштирди ва бу хизмат норезидентларга фақат Бош офиси қошидаги Амалиёт бошқармасида кўрсатилиши маълум қилинди;
➖ Сентябрда DEG ва Tridos Investment Management "Ипак Йўли" банкининг устав капиталидаги улушини оширди;
➖ Декабрда Турсунбой Маҳкамов "Ипак Йўли" банки бошқарув раисига ўринбосар этиб тайинланди.
#йилликдайжест
@bankers_uz
🏦 Чет эл капитали иштирокидаги "Hamkorbank" акциядорлик тижорат банки
➖ Ташкил топган санаси: 31 август, 1991 йил;
➖ Банк шиори: Биргаликда юксалиш сари;
➖ Банк Кузатув кенгаши раиси: Икрам Ибрагимов;
➖ Банк Бошқарув раиси: Бахтиёржон Жўраев;
➖ Ходимлар сони: 2900 га яқин;
➖ Манзили: Андижон шаҳар, Бобур шоҳ кўчаси, 85-уй.
📆 Банкда йил давомида бўлган муҳим воқеалар:
➖ Январда Hamkorbank ЕТТБ билан 40 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит линияси ажратиш тўғрисида битим имзолади. Июлда эса ХМК микро ва кичик корхоналар, шунингдек аёл тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун Hamkorbank'га 15 млн. АҚШ доллари тақдим этди;
➖ Йил бошида Hamkorbank таъсисчилигидаги "HB Capital" компанияси Капиталбанкдан кейин иккинчи бўлиб биржада маркетмейкер мақомини олди;
➖ Февралда Hamkorbank'нинг HUMO банкоматлари NFC функцияси билан жиҳозланди. Апрелда HUMO-VISA кобейдж картаси тақдим этилди. Ноябрь охирида эса банк UZCARD'нинг NFC функциясига эга янги картасини эмиссия қила бошлади;
➖ 25-28 февраль кунлари Hamorbank Россиянинг "Сбербанк Онлайн" иловаси орқали юборилаётган маблағларни кирим қилишни вақтинча тўхтатди ва қайта тиклади;
➖ Апрелда Hamkorbank Raiffeisen Bank билан Хитой юанида ҳамкорлик қилиш юзасидан шартнома имзолади;
➖ Баҳорда Hamkorbank карталарига Кореянинг Gmoney Trans иловаси орқали тўғридан-тўғри пул ўтказмаларини амалга ошириш йўлга қўйилди;
➖ Августда Hamkorbank Бошқарув раиси ўринбосари Жасур Хасанов банкнинг Тошкент минтақавий маркази раҳбари этиб тайинланди. Шунингдек, 2022 йилдан А.Мухтаров ва Ш.Муҳитдиновлар банк Бошқарув раиси ўринбосари сифатида фаолият бошлади;
➖ Мустақиллик байрами арафисида HUMO тўлов тизими томонидан "Терминал эквайринги етакчиси" деб топилди;
➖ Августда Hamkorbank Миробод ҳамда Сергели филиаллари, декабрда Олмазор БХОларининг очилиш тақдимоти бўлиб ўтди.
#йилликдайжест
@bankers_uz
🏧 Банкомат ва инфокиосклар сони 20 мингдан ошди
Марказий банк тақдим этган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ўрнатилган банкомат ва инфокиосклар сони 20 291 донани ташкил қилмоқда. Хусусан, ноябрь ойида мазкур қурилмалар сони жами 585 тага кўпайган. Банклар орасида Халқ банки (325 дона) да энг кўп ўсиш рўй берган.
Муомалага чиқарилган пластик карталар сони ноябрь ойида 1,43 млн. донага кўпайиб, уларнинг жами сони 33 млн. 550 минг донага етган. Энг кўп ўсиш Халқ банки (598,0 минг), "Ипак Йўли" банки (92,0 минг), ANORBANK (86,0 минг), TBC Bank (61,3 минг) ва Ўзсаноатқурилишбанк (45,0 минг) да кузатилган.
Ўтган ойдаги каби бу ойда ҳам терминаллар сонида эса камайиш қайд этилган — 1 294 дона. Ипотека-банк (-749 та) ва Ўзсаноатқурилишбанк (-225 та) лардан ташқари яна 14 та банкка тегишли терминаллар сонида камайиш кузатилган.
@bankers_uz
🏦 “Гарант банк” акциядорлик жамияти
➖ Ташкил топган санаси: 18 март, 1994 йил;
➖ Банк шиори: Ҳаёт ва бизнес учун банк;
➖ Банк Кузатув кенгаши раиси: Иқбол Мамажонов;
➖ Банк Бошқарув раиси: Аброр Мухамедханов;
➖ Ходимлар сони: 667 нафар;
➖ Манзили: Тошкент шаҳри, Сайид Барака кўчаси, 78-уй.
📆 Банкда йил давомида бўлган муҳим воқеалар:
➖ Йил бошида Аброр Мухамедханов "Савдогарбанк" АТБ Бошқарув раиси лавозимига тасдиқланди;
➖ Февралда банк акциядорлари таркиби ва улушида ўзгариш юз берди;
➖ Апрелда банк Юридик бошқармаси бошлиғи Г.Тўйчиева бошқарув аъзолигидан чиқарилди. Майда эса банкнинг бош бухгалтери Э.Алимов ўрнига Е.Скубийда тайинланди.
➖ 15 апрелдаги акциядорлар йиғилишида банкнинг Кузатув кенгаши таркиби янгиланди;
➖ Июлда Савдогарбанк ўз номини Гарант банкка ўзгариши маълум бўлди. Кейинроқ банк ребрендинг бўйича тренинглар ташкиллаштирди;
➖ Июлда банк бошқарув раиси ўринбосари Қ.Ҳусанов лавозимидан озод қилинди. Октябрда О.Ҳошимов банк бошқарув раиси ўринбосарлигига кўтарилди;
➖ Октябрда банк Фарғона вилоятидаги 3 та БХМини ёпишини маълум қилди;
➖ Октябрь ойида "Гарант Банк" АЖ топ-менежерлари учун жамоани шакллантиришга қаратилган тимбилдинг тадбири ташкил қилинди;
➖ Ноябрда банк “Expera Digital IT Consulting” МЧЖ компанияси билан ҳамкорликда банкнинг операцион моделини трансформация жараёнларини бошлади;
➖ Ноябрда банк йиллик 24 фоиз устама тўловчи "Маъноли" омонатини бозорга таклиф қилди;
➖ Декабрда Гарант банк устав капиталини қўшимча 100 млрд. сўмга оширди.
#йилликдайжест
@bankers_uz
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*
🗓 30 декабрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
🏦 Акциядорлик тижорат "Алоқабанк"
➖ Ташкил топган санаси: 12 октябрь, 1994 йил;
➖ Банк шиори: Юксакликка интилганлар учун;
➖ Банк Кузатув кенгаши раиси: Шерзод Шерматов (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири);
➖ Банк Бошқарув раиси: Каммуна Ирисбекова;
➖ Ходимлар сони: 1560 нафар;
➖ Манзили: Тошкент шаҳар, Амир Темур шоҳ кўчаси, 4-уй.
📆 Банкда йил давомида бўлган муҳим воқеалар:
➖ Йил бошида Алоқабанк Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси билан 15 млн. долларлик келишувга эришди. Июлда Россиянинг Газпромбанки Алоқабанкка 25 млн. доллар миқдорида банклараро кредит ажратди;
➖ Февралда Алоқабанк 1380 нафар ходимини ихтиёрий тиббий суғурта қилдириш учун 2,5 млрд. сўмлик тендер эълон қилди. Май ойида банк 100 нафар ходимини инглиз тили бўйича малакасини оширишга 520 млн. сўм харажат қилишга тайёрлигини билдирди;
➖ Апрелда Алоқабанк мижозлари учун Uzcard терминаллари ижара ҳақини 0 сўм этиб белгилади;
➖ 27 апрелдаги банк акциядорлари умумий йиғилишида Н.Нуритдинова (Молия вазирлиги) ҳамда М.Шагазатов (ИТКҚ вазирлиги)лар Кузатув кенгаши аъзолигига сайланди;
➖ Банк мобил иловаси — Zoomrad'ни фаол тарғиб қилиб келди, хусусан, май ойида илова тарғиботи учун 2 млрд. сўмлик танлов эълон қилди. Иловага йил давомида бир нечта муҳим функциялар қўшилди, хусусан, май ойида "Менинг автомобилим", августда "Менинг уйим", ноябрда "Тўлов контрактларини тўлаш" ва "Visa ва Humo" виртуал карталари, декабрда "Давлат хизматлари" ва "Visa Direct" хизматлари қўшилди;
➖ Бу йилда банк республикадаги барча филиалларини ягона МФО (00401) ўтказди;
➖ Августда Алоқабанк Миробод ҲКХКМ IT-Park ичидаги янги бинога кўчиб ўтди;
➖ Август - октябрь ойларида банк ходимлари жамоалари ўртасида "AloqaBrains" интеллектуал ўйинлари ўтказилди, 15 октябрь куни Тошкентда мазкур ўйинлар финали бўлиб ўтди;
➖ Кузда Туркистонбанкнинг лицензияси чақириб олингандан кейин OSON тўлов ташкилоти эмитент-банк сифатида Алоқабанкка ўтди;
➖ Ноябрда Самарқандда бўлиб ўтган форумда Алоқабанк ХСРИК билан $30 млнлик, КДБ Банк Ўзбекистон билан $5 млнлик, ОТБ билан $20 млнлик қийматдаги келишувларга эришди;
➖ Алоқабанк 14-18 ноябрь кунлари "Ўзэкспомарказ"да бўлиб ўтган тармоқлараро саноат ярмаркасида иштирок этди;
➖ Декабрда Алоқабанк Тошкент марказидаги бош офисини сотувга қўйди. Келаси йилдан банк Toshkent City ҳудудида қурилаётган янги бош офисига кўчиб ўтади;
➖Банк йил давомида "Aloqa Ventures" фонди орқали бир нечта лойиҳаларга, хусусан "Jett", "Sello", "Yoto" ва "Allgood" каби лойиҳаларни молиялаштирди;
#йилликдайжест
@bankers_uz
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*
🗓 29 декабрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
Ўзбекистонда яна бир банк очилади
Марказий банк Тошкент шаҳрида “SMART BANK” акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказиш ва унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилди.
@bankers_uz
🏦 "Трастбанк" хусусий акциядорлик банки
➖ Ташкил топган санаси: 21 июнь, 1994 йил;
➖ Банк шиори: Ишонч билан юзма-юз;
➖ Банк Кузатув кенгаши раиси: Тохир Шарипов ("ALUTEX" МЧЖ маркетинг бўйича бош мутахассиси);
➖ Банк Бошқарув раиси: Сардор Нормухамедов;
➖ Ходимлар сони: 1800 дан ортиқ;
➖ Манзили: Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси, 7-уй.
📆 Банкда йил давомида бўлган муҳим воқеалар:
➖ Йил бошида Трастбанк коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро сертификатига (ISO 37001:2016) эга бўлди;
➖ Февраль ойида банк тузилмасида ислом молиявий маҳсулотларни ўрганиш ва жорий этиш билан шуғулланувчи Молиявий хизматлар маркази ташкил этилди;
➖ Мартда Трастбанкнинг Наманган филиали янги бинода иш бошлади;
➖ 2022 йилда Трастбанкнинг ҳудудларда 13 та Банк хизматлари марказлари ташкил этилди ва БХМлар сони 109 тага етди;
➖ Апрелда Трастбанк исломий молиялаштириш маҳсулотини тақдим этди. Июнда Трастбанк ва ХСРИК ўртасида 20 млн. АҚШ долларигача бўлган янги молиялаштириш линиясини ажратилиши имкониятлари устида иш олиб борилаётгани айтилди;
➖ Май ойида Трастбанк алоқа марказида 1287 қисқа рақами йўлга қўйилди;
➖ Августда Трастбанк Германиянинг Commerzbank AG'да Хитой юанида (CHY) вакиллик ҳисоб рақамини очди. Сентябрда эса Кореянинг Kyongnam Bank'и билан ўзаро англашув Меморандуми имзолади;
➖ Ноябрда Самарқандда бўлиб ўтган форумда Трастбанк ХСРИК, ICS FINANCIAL SYSTEM компанияси (Иордания), “Raiffeisen Bank International AG” (Австрия) каби ташкилот ва компаниялар билан меморандум ва битимларни имзолади;
➖ Ноябрда банкнинг расмий YouTube саҳифаси trastbank8448">очилди;
➖ 8 ноябрь куни Трастбанк халқаро пул ўтказмалари учун SWIFT GPI стандартини жорий қилди;
➖ Ноябрь ойида “Standard&Poor’s Global Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Трастбанк” рейтингини илк бор “Барқарор” прогнози билан “B+” даражасида тасдиқлади;
➖ Декабрь ойида “Трастбанк”нинг янги “Рақамли” филиали ташкил этилди.
#йилликдайжест
@bankers_uz
🏦 Акциядорлик тижорат банки "Қишлоқ қурилиш банк"
➖ Ташкил топган санаси: (Ғаллабанк номи билан) 2 август, 1994 йил;
➖ Банк шиори: Фаровон ҳаётингиз хизматида;
➖ Банк Кузатув кенгаши раиси: Жамшид Қўчқоров (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири);
➖ Банк Бошқарув раиси: Алишер Муратов;
➖ Ходимлар сони: 2700 га яқин;
➖ Манзили: Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси, 18А-уй.
📆 Банкда йил давомида бўлган муҳим воқеалар:
➖ Январь ойида Қишлоқ қурилиш банк Rost24 нашри ташаббуси билан ўтказилган "Йил танлови - 2021" танловида "ОАВ эътиборини қозонган банк" деб топилди;
➖ Бу йил банк ўзининг янги VISA процессинг марказини ишга туширди. 10 февралдан бошлаб босқичма-босқич ўзининг эски турдаги VISA карталарига хизмат кўрсатишни тўхтататиб борди;
➖ Банк VISA карталари ва бошқа маҳсулотларидан фойдаланувчи мижозлари ўртасида йил давомида турли акциялар ўтказиб келди;
➖ 14 март куни ҚҚБ 300 млрд. сўмлик депозит сертификатларини сотувга чиқарди;
➖ Апрель ойида банк барча филиалларини ягона МФО (01037)га ўтказиш жараёнини бошлади ва июлга келиб ушбу ўзгаришни муваффақиятли якунлади;
➖ Март ойидан Қишлоқ қурилиш банкнинг филиалларида эрталаб 8:00 дан 18:00 га қадар (тушлик вақтисиз) хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди;
➖ Бу йил Қишлоқ қурилиш банкнинг 12 нафар ходими Nextree Inc. компанияси (Жанубий Корея) ҳамкорликда IT йўналишидаги малакасини оширди. Сентябрда банк ходимлари Латвияда тажриба орттириб қайтишди;
➖ Апрелда банк акциядорлари литвалик Mantas Šukevičiusни, августда эса ЕТТБнинг Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори Бруно Балванерани Кузатув кенгаши аъзолигига сайлади;
➖ Июнь ойида банк Бошқарув раиси маслаҳатчиси Ғафуржон Абдураҳмонов Андижон шаҳри ҳокими этиб тайинланди;
➖ Ёзнинг бошида Қишлоқ қурилиш банк муробаҳали молиялаштириш турини (исломий молия) йўлга қўйди. 1-4 июнь кунлари Мисрда бўлиб ўтган Ислом тараққиёт банки гуруҳи конференциясида умумий қиймати 65 млн. доллар бўлган линияларини молиялаштириш юзасидан дастлабки келишувга эришди;
➖ Июнда ҚҚБ Германиянинг Коммерцбанки билан “Шодлик” лойиҳаси бўйича 7 млн. евролик кредит келишувини имзолади;
➖ Июлда Қишлоқ қурилиш банк Fitch Ratings томонидан барқарор деб баҳоланди;
➖ Августда Қишлоқ қурилиш банк бошқаруви раиси Алишер Муратов Фарғонада тадбиркорлар билан учрашди;
➖ Сентябрда Қишлоқ қурилиш банк давлат банклари орасида биринчи бўлиб норезидентларга хизмат кўрсатиш шартларини қатъийлаштиришини маълум қилди;
➖ Октябрда банк акцияларини маҳаллий бозорга оммавий жойлаштириш (FPO) учун “Аvesta Investment Group” МЖЧ билан андеррайтерлик хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома имзолади;
➖ Ноябрь ойида Валюта биржаси савдо платформасида Қишлоқ қурилиш банк иштирокида илк бор фьючерс битимлари тузилди;
➖ Самарқандда ноябрнинг бошида бўлиб ўтган халқаро форумда Қишлоқ қурилиш банк тақдимоти ўтказилди;
➖ Кузда лицензияси чақириб олинган Туркистонбанк ва Hi-Tech Bank омонатчиларининг маблағларини қайтариб бериш учун Қишлоқ қурилиш банк агент-банк сифатида танланди. Банк 22 декабрга қадар "Туркистон" ХАТБнинг 1050 га яқин омонатчисига 326 миллиард сўм атрофида пуллар тўлаб берди;
➖ Ноябрда Қишлоқ қурилиш банк муассислигидаги "Perfect Insurance" суғурта компанияси акциялари биржа котировкаларига киритилди;
➖ 9 декабрь куни VISA AWARDS 2022 танловида Қишлоқ қурилиш банк “Driving cashless together” номинацияси бўйича тақдирланди.
#йилликдайжест
@bankers_uz
🏦 "Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банки
➖ Ташкил топган санаси: (Ўзтадбиркорбанк сифатида) 7 январь, 1993 йил;
➖ Банк шиори: Фаровон ҳаёт пойдевори;
➖ Банк Кузатув кенгаши раиси: Одилбек Исаков (Молия вазири ўринбосари);
➖ Банк Бошқарув раиси: Ориф Бўтаев;
➖ Ходимлар сони: 3400 га яқин;
➖ Манзили: Тошкент шаҳар, Лутфий кўчаси, 14-уй.
📆 Банкда йил давомида бўлган муҳим воқеалар:
➖ Йил бошида Микрокредитбанк тадбиркорлар учун мобил телефонлар орқали (NFC технологияси) тўловлар қабул қилиш имкониятини тақдим қилди;
➖ Февралда банк банк UZCARD-МИР кобейж картасини тақдим қилди;
➖ Февраль ойида 1,35 трлн. сўмлик оддий акцияларни ёпиқ обуна йўли билан жойлаштирди;
➖ Мартдан бошлаб банкнинг Боёвут туман филиали, майдан Сурхондарё вилоят филиали, октябрдан эса Навоий минтақавий филиали янги бинода фаолиятини давом эттирмоқда. Апрелда банкнинг ҳудудлардаги 13 та минибанки БҲМларга айлантириши маълум қилинди. Ноябрда Микрокредитбанкнинг Келес филиали тугатилди. Декабрда банкнинг Янгиқўрғон (Наманган вилояти) ва Шўрчи (Сурхондарё вилояти) БХМлари ташкил қилинди;
➖ 16-17-март кунлари банк ходимлари учун германиялик эксперт Флориан Редлингсхёфер иштирокида семинар-тренинг ўтказилди;
➖ Март ойида Микрокредитбанк HR департаменти ўзининг Телеграм каналини очди;
➖ Бу йил Микрокредитбанк Бошқарувига бир нечта янги кадрлар жалб қилинди. Март ойида А.Ҳамидов банк Бошқарув раиси биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Октябрда банк Бошқарув раиси ўринбосари в.в.б. лавозимида ишлаб келган Умрбек Жуманиёзов Хоразм вилояти Гурлан тумани ҳокими этиб тайинланди. Декабрда эса И.Мамажонов ва И.Жуманиязов банк Бошқарув раисига ўринбосар этиб тайинландилар;
➖ Апрелда Микрокредитбанк Yeoju техника институти билан ҳамкорликда олимпиада ташкиллаштирди. Июнда эса банк ушбу таълим муассасаси билан ҳамкорлик меморандуми имзолади;
➖ Июнда банк Unistream халқаро пул ўтказмалари тизими орқали чет давлатларга пул жўнатиш имкониятини йўлга қўйди;
➖ Ёзнинг бошида банк ХСРИКдан 50 млн. доллар ажратилиши бўйича келишувга эришди. Ноябрда Самарқанддаги форум доирасида ислом корпорацияси билан 30 млн. долларлик ҳамкорлик келишувини имзолади;
➖ Июнь ойи охирида Микрокредитбанк "Оилакредит" дастури доирасида таклиф ва шикоятларни қисқа муддатда кўриб чиқиш учун янги бот ишга туширди;
➖ Июлда банкнинг мобил иловасида "Face ID" функцияси ишга туширилди;
➖ Июлдаги матбуот анжуманида банк ребрендинг амалга ошириши маълум бўлди. 26 август санасида банк ребрендингни амалга оширди ва банк номи MKBANK бўлди. Банкнинг янги шиори ва янги корпоратив веб-саҳифаси тақдим этилди;
➖ Сентябрда MKBANK Ўзбекистон Маркетинг уюшмаси ҳамкорлик қилишга келишиб олди;
➖ Октябрда банк тизимида "MKBANK Erudit" интеллектуал ўйинларига старт берилди;
➖ Самарқанддаги форумда Микрокредитбанк ва Accion International (АҚШ) билан муҳим ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди;
➖ Ноябрда Чилонзорда чакана банк хизматлари кўрсатишга мўлжалланган Smart Office фаолиятини йўлга қўйди.
#йилликдайжест
@bankers_uz
🏦 Марказий банк "Туркистонбанк" ва “HI-TECH BANK”ларнинг лицензияси қайтариб берилиши борасида баёнот берди
Ижтимоий тармоқлар ва ОАВларда “Туркистонбанк” ҳамда “HI-TECH BANK” хусусий акциядорлик тижорат банкларининг банк фаолиятини амалга оширувчи лицензияси қайтариб берилиши юзасидан тарқатилаётган хабарлар бўйича Марказий банк расмий баёнот берди.
Баёнотда айтилишича, Марказий банк Бошқарувининг 2022 йил 7 октябрдаги 22/1-сонли қарорига асосан, “HI-TECH BANK” ХАТБдан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси чақириб олинган бўлиб, шу куни “HI-TECH BANK” тугатиш жараёни бошланган.
“HI-TECH BANK” ХАТБ томонидан қонунчиликка мувофиқ, ҳар қандай манфаатдор шахс судга мурожаат этиш ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда, Марказий банк қарори юзасидан судга мурожаат қилинган. Банкнинг Марказий банк қарори юзасидан судга мурожаати процессуал қонунчилик асосида кўриб чиқилиши мумкин.
@bankers_uz
🏦 "Ориент Финанс" хусусий акциядорлик тижорат банки
➖ Ташкил топган санаси: 19 июнь, 2010 йил;
➖ Банк шиори: Молия оламида сизнинг ишончли ҳамкорингиз;
➖ Банк Кузатув кенгаши раиси: Бобур Парпиев;
➖ Банк Бошқарув раиси: Тоҳир Джунайдуллаев;
➖ Ходимлар сони: 900 га яқин;
➖ Манзили: Тошкент шаҳар, Осиё кўчаси, 5-уй.
📆 Банкда йил давомида бўлган муҳим воқеалар:
➖ Йил бошида Ориент Финанс банк Туризм ва спорт вазирлиги томонидан "2021 йилнинг энг сахий спорт ҳомийси" мукофотига сазовор бўлди;
➖ Банк "Mayasoft" билан ҳамкорликда Android телефонларни терминалга айлантириш имконини берувчи "Visa tap to phone" хизматини жорий қилди;
➖ Февралда Термиз ҳамда Зангиота БХМлари очилди. Августда эса банкнинг Тошкентдаги "Шимолий вокзал" БХМи ўз фаолиятини тўхтатди;
➖ Бу йил банк янги, уникал кўринишга эга премиум металл картани тақдим этди;
➖ Март ойида банк мобил иловасида Сбербанкдан пул ўтказмалари қабул қилиш имконияти йўлга қўйилди;
➖ Ёзда ИТБ гуруҳининг Шарм аш-Шайх шаҳрида (Миср) бўлиб ўтган учрашувида Ориент Финанс Банк Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси раҳбарлари музокара ўтказди;
➖ 5 июль куни банк раҳбарияти АКА-BANK (Германия) вакиллари билан учрашди;
➖ Августда "Юнистрим" пул ўтказмаларини қайта йўлга қўйди;
➖ Мустақиллик байрами арафасида HUMO тўлов тизими Ориент Финанс банкни "Халқаро тўлов тизимлари билан ҳамкорликда етакчи" деб эътироф этди;
➖ Сентябрда Ориент Финанс банк устав капитали 202 млрд. сўмга оширилиши маълум қилинди.
#йилликдайжест
@bankers_uz
❗️2023 йил учун қўшимча дам олиш кунлари белгиланди
Президентнинг тегишли фармонига кўра, 2023 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:
Барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):
▪️2 январь – душанба;
▪️30 июнь – жума.
Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар, хусусан банк-молия соҳаси ходимлари учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:
▪️7 январь – шанба кунидан 3 январь – сешанба кунига;
▪️11 март – шанба кунидан 20 март – душанба кунига;
▪️25 март – шанба кунидан 22 март – чоршанба кунига;
▪️29 апрель – шанба кунидан 24 апрель – душанба кунига.
“1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” 2023 йилда якшанба – дам олиш кунига тўғри келганлиги муносабати билан ушбу дам олиш куни 2023 йил 2 октябрь – душанба кунига кўчирилади.
@bankers_uz
🏦 Трастбанк Янги йил байрами муносабати билан “Истиқлол” омонатини жорий қилди
“Трастбанк” юртдошларимизга янги йил туҳфасини тақдим этади. Хорижий валютадаги пулларни ишончли жамғариб бориш учун юқори фоизли “Истиқлол” омонатини жорий қилди.
🔹 Йиллик фоиз ставкаси: 6%;
🔹 Муддати: 13 ой;
🔹 Энг кам бадал: 500 доллар.
Омонатларнинг қайтарилиши “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ 100% кафолатланади.
Шошилинг, чет элга саёҳат қилиш, хонадонингизни таъмирлаш, янги техникалар харид қилиш ҳамда бошқа кўзланган мақсадлар учун маблағларни ҳозироқ жамғаришни бошланг.
➡️ Батафсил: https://trustbank.uz/uz/private/deposit/istiqlol/
📞 Алоқа маркази: 1287
🐬 "Трастбанк" — ишонч билан юзма-юзРеклама
🏦 MKBANK сизга энг қулай бўлган шартлардаги омонат турларини тақдим этади:
➖ "Универсал" – 23 %;
➖ "Стандарт" 1, 3, 6 ойлик – 18 - 19 - 20 %;
➖ "Бахтли болалик" – 10 %;
➖ "Авансли фоиз" – 17-18 %;
❗️Унутманг, омонат маблағларининг қайтарилиши Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди томонидан 100 фоиз кафолатланади.
Батафсил
Веб сайт | Facebook| Instagram | Youtube | MKB Mobile
🏦 Uzum Bank товар ва хизматлар тўловлари учун кешбеклар миқдорини оширмоқда
Apelsin иловаси навбатдаги янгиланишда Uzum Bank'га айланган ҳолда ўз номи ва махсус иконкасини ўзгартирди, бундан ташқари, хизматдан фойдаланувчилар учун бир қатор фойдали таклифлар пайдо бўлди.
Uzum Bank мижозлари ҳамкорлардан товар ва хизматлар учун тўловни амалга оширишда 20 %гача, шунингдек Uzum Market'даги буюртмаларни тарқатиш пунктларида Uzum Pay орқали тўловларни амалга оширишда 5 % ва оммабоп хизматлар учун иловада тўловларни амалга оширишда 5 %гача кешбек олиш имконияти яратилди.
5 %дан 20 %гача оширилган кешбек Uzum Bank'нинг 300дан ортиқ ҳамкорларида товар ва хизматлар учун жойида тўловларни амалга оширишда мавжуд бўлиб, уларнинг сони доимий равишда ўсиб бормоқда. Банкнинг ҳамкорлари орасида, масалан, АТТО - йўл ҳақи тўлов тизимлари оператори карталаридан фойдаланганда кешбек 20 %ни ташкил қилади.
Оширилган кешбек дастурида қатнашиш ва янги мижозларни жалб қилиш учун тадбиркорлар +998 78 777 07 99 ишонч телефони рақамига қўнғироқ қилишлари кифоя.Реклама
🏦 "Асакабанк" акциядорлик жамияти
➖ "Асакабанк" АЖ ташкил топган сана: 18 январь, 1996 йил;
➖ Банк шиори: Муваффақиятли танлов;
➖ Банк Кузатув кенгаши раиси: Шуҳрат Вафаев (Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари)
➖ Банк Бошқарув раиси в.в.б.: С.Закиров
➖ Тизим ходимлари сони: 2300 нафар;
➖ Манзили: Тошкент шаҳар, Нукус кўчаси 67-уй.
📆 Банкда йил давомида бўлган муҳим воқеалар:
➖ Йил бошида Асакабанк Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими бўйича халқаро стандарт сертификатига эга бўлди;
➖ Март ойида ЕТТБ билан $60 млнлик кредит линияси шартномаси имзоланди. Ёзда эса Асакабанк ва ЕТТБ хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш тўғрисида битим имзолади;
➖Баҳорда техник сабабларга кўра маълум бир муддатда (28.04-11.05) барча турдаги чакана кредитлар бериш тўхтатилди, банк вазиятга тушунтириш берди;
➖ Апрель ойида банк Кузатув кенгаши таркибига икки нафар вазир ўринбосари — Б.Абдиназаров ва К.Талипов киритилди. 7 сентябрдаги умумий йиғилишда эса Кузатув кенгаши таркибига беш нафар янги аъзо сайланди;
➖ Йил давомида банк Бошқаруви таркибида ҳам ўзгаришлар рўй берди. Май ойида Бошқарув раисига иккита ўринбосар тайинланди. Июнда эса А.Давлатов Бош бухгалтер, банк бошқарув аъзоси этиб тайинланди;
➖ Асакабанк e-auksion платформасида Бўстонлиқдаги "Фаравон" кафесини, Тошкент шаҳридаги бир неча хонадонларни, Яккасаройдаги собиқ "Ocean" ресторани биноси ва бошқа мулкларни сотувга қўйди;
➖ Шу йил Асакабанк Сергели филиали ёпилди ва унинг ўрнига Сергели БХМ ташкил қилинди. Шунингдек, банкнинг Автотранспорт филиали янги манзилда фаолиятини давом эттириши маълум бўлди;
➖ Июль ойида Асакабанк Deutsche Bank AG (Германия)нинг "Autobahn" савдо платформасига уланди;
➖ Сентябрь ойида ижтимоий тармоқларда банкка хакерлик ҳужуми уюштирилгани ва йирик миқдорда пул ўғирлангани ҳақида хабарлар тарқалди, банк ушбу вазиятга муносабат билдирди;
➖ Октябрда Ўзбекистон Президентининг Венгрияга ташрифи доирасида Асакабанк Халқаро инвестиция банки билан ҳамкорлик доираси шартномаси имзолади;
➖ 7 октябрь куни Асакабанк ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномаси имзоланди;
➖ 2019 йилдан бери банк бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Нодирбек Сайдуллаев Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди;
➖ Ноябрь ойида Валюта биржаси савдо платформасида Асакабанк иштирокида илк бор фьючерс битимлари тузилди;
➖ Асакабанк декабрь ойи бошида Тошкентда бўлиб ўтган профессионал бокс турнирига ҳомийлик қилди.
#йилликдайжест
@bankers_uz