azhar_uz | Неотсортированное

Telegram-канал azhar_uz - Azhar.uz

2494

Azhar.uz - Илмий маърифий канал. Ушбу саҳифада устозларимизнинг диний-маърифий маърузалари, мақолалар ва медиа маҳсулотлар жойлаб борилади. Диний саволлар учун: savollar.islom.uz savollar.muslimaat.uz

Подписаться на канал

Azhar.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Рамазонинг илк Жумаси муборак бўлсин! 💐

/channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

#Рамазон2024
#Рамазон_саволлари

🎙Рамазон рўзасини кимлар тутади?

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси


/channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

🌸•🌸Ассаламу алайкум.
🌸•🌸Аллоҳ таолонинг саломи
🌸•🌸Пайғамбар ﷺнинг дуоси
🌸•🌸Қуръоннинг нури
🌸•🌸Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!

🤲 Аллоҳдан Ўзингиз ва
Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌟🌙 РАМАЗОННИНГ 4-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!


/channel/termiziy_uz_rasmiy

Читать полностью…

Azhar.uz

Axborot 24 | Ramazon oyi munosabati bilan iftorlik va hayriya tadbirlari
#12mar #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

/channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

#saharlik

Фаришталар дуо қилишади

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ таоло ва Унинг фаришталари саҳарлик қилувчиларга раҳмат сўраб дуо қиладилар", деганлар (Имом Табароний, Ибн Ҳиббон ривояти).

🌐/channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

#ramazon

ТЕРМИЗ ВАҚТИ БИЛАН
Саҳарлик ва ифторлик вақтлари.

Саҳарлик (ОҒИЗ ЁПИШ) дуоси
Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъалаа. Аллоҳу акбар.

Ифторлик (ОҒИЗ ОЧИШ) дуоси
Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва аълайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирли зунубий йаа Ғоффару маа қоддамту ва маа аххорту.

🌐 /channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

Манзилимиз: /channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

Бироз муддат сендан хайрни тўхтатиб қўйилиши - аслида янги хайр, яхшиликларга сени тайёрлашдир:

“Роббинг сени тарк қилгани йўқ, ғазаб ҳам қилгани йўқ”,

Зуҳо сураси, 3 – оят.

Манзилимиз: /channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

Ибн Абул Ъийш раҳимаҳуллоҳ деди: “Аҳмоқнинг олдида сукут – жавобдир. Ундан юз ўгириш иқобдир. Ундан ўзни узоқ тутиш эса савоб (тўғри иш)дир”.

Манзилимиз: /channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

Манзилимиз: /channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

Ҳакимлардан биридан ақл ва мурувват орасидаги фарқ ҳақида сўрашди. У зот: “Ақл фойдали нарсага буюрса, мурувват (олийҳимматлик) юксак ва олийжаноб ишларга буюради”, деб жавоб берди.

Манзилимиз: /channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

IJOZA BERISH MAROSIMIDAN FOTO LAVHALAR

Ayni damda “Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf” majmuasida imom-xatiblarga ijoza berish marosimi bo’lib o’tmoqda.

O’zbekiston musulmonlari idorasi raisi, muftiy Shayx Nuriddin Xoliqnazar va “Qur’on va tajvidni o’rgatish” bo’limi mudiri Shayx Alijon qori mohir imom-xatiblarni ijoza bilan taqdirlanmoqdalar.

Shayx Alijon qori rasmiy
sahifalari👇
👍Telegram | 👍Facebook | 👍Youtube | 👍Instagram

Читать полностью…

Azhar.uz

Ўзини доно билган уч-тўртда нодон,
Эшшак табиатин қилур намойон.
Улар суҳбатида сен ҳам эшшак бўл ё қоч,
Бўлмаса сени ҳам кофир деб қилишар эълон.

Манзилимиз: /channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

Аллоҳим, уларга раҳм қил.

Йўқ эдим сен бор қилдинг, уларни сабабчи қилдинг. Ҳурсанд бўлдилар, ювинтирдилар, меҳр бердилар, тарбияладилар, гўзал ҳулқли қилдилар. Болалик инжиқликларим ноўринлигини баъзида танбех билан базида одоб билан тушунтирдилар. Бу ҳаётнинг синовларида уларга мен ҳам қўшилдим, сабр қилдилар. Уларга ортиқча бўлмадим. Аллоҳим энди менинг навбатим, уларнинг юзларидаги таббасумига мени сабабчи қил, уларнинг фарзанди қилиб яратдинг, Аллоҳим энди уларга сўнгида тож кийидиришимга ҳам имкон бер. Солиҳлардан қил. Илм аҳилларидан гўзал ҳулқилардан қил. Менга меҳр бердилар, тарбия бердилар, сен ҳам уларга раҳм қил. Уларнинг вафотларидан сўнг уйларини Жаннатдан қил. Қабр азобини кўрмасинлар. Бу тупроқ устида туриб тупрок остида нималар бўлишини билмаймиз роббим, лекин сен билгувчисан. Қадарамизга ёзилганини энг сўнгида нимаики ёзилган бўлса сен билгувчисан. Аллоҳим уларнинг ҳам менинг ҳам барчамизни қадарамизни чиройли қилгин.

©Сайёҳ.

Манзилимиз: /channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

Манзилимиз: /channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

❔ САҲАРЛИК ҚИЛМАСДАН РЎЗА ТУТИШ МУМКИНМИ?

Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

/channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

☪️ Рўзадор деб кимни айтилади?

💐 Рўзадор – тана аъзоларини гуноҳдан тийган киши.
💐 Тилини ёлғон, фаҳш ва сохта нарсалардан сақлаган киши.
💐 Қорнини овқат ва ичимликлардан, фаржи(жинсий аъзоси)ни жинсий қовушишдан сақлаган киши.
💐 Гапирса, рўзасига жароҳат етказадиган сўзни сўзламайди.
💐 Бирор ишни бажарса, рўзасини бузадиган ишга қўл урмайди.
💐 Сўзларининг барчаси фойдали ва яроқли бўлади.
💐 Шунингдек, бажарган барча ишидан шундай бир ифор таралсинки, суҳбатдоши унинг ҳидидан баҳраманд бўлсин.
💐 Ким рўзадор билан бирга ўтирса, унинг суҳбатидан манфаат олсин.
💐 Ўтирган киши сохталик, ёлғон, бузуқлик ва зулмдан омонда бўлсин.
💐 Мана шу фақат таом ва ичимликдангина тийилинмаган ҳақиқий рўзадир.
💐 Рўза аъзоларнинг гуноҳдан тийилишидир.
💐 Қориннинг таом ва ичимликдан тийилишидир.
❗️ Таом ва ичимлик рўзани очиб, бузгани каби, гуноҳлар ҳам унинг савобидан маҳрум қилади. Оқибатда уни рўза тутмаганлар қаторига қўшиб қўяди.

"Рамазонга оид ҳикматлар"дан.

🌐/channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

АВВАЛ ИФТОРЛИК ҚИЛИНАДИМИ ЁКИ ШОМ НАМОЗИ ЎҚИЛАДИМИ?

Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси


/channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

#Рамазон2024
#Рамазон_саволлари

🎙Саҳарликка ухлаб қолган киши...

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси


/channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

☘️ Ассалому алайкум! ☘️

Авомнинг рўзаси фақат овқат ва ичимликдан тийилишдир. Мўминларнинг рўзаси маъсият ва гуноҳлардан ҳам тийилишдир. Тақводорларнинг рўзаси Аллоҳдан бошқа нарсани тарк қилишдир.
Ҳикматлардан.

☘️ ХАЙРЛИ ТОНГ! ☘️
/channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

Расулуллоҳ ﷺ ифторлик (оғиз очиш)да бундай дуо қилардилар:

ذَهَبَ الظَّمَأُ وَابْتَلَّتِ الْعُرُوقُ وَثَبَتَ الْأَجْرُ إِنْ شَاءَ اللهُ

Ўқилиши: Заҳабаз зомау вабталлатил ъурууқ ва сабатал ажру, ИншаАллоҳ.

Маъноси: Чанқоқ кетди, томирлар намланди, савоб ҳосил бўлди, иншаАллоҳ.

🌐 /channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

Фаластин анбиёлар юртидир

У ерда Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, Юсуф Довуд, Сулаймон ва бошқа пайғамбар алайҳиссаломлар яшаб ўтишган. У ер мусулмонларнинг илк қибласи, уч ҳарамнинг биридир. Унда масжидул Ақсо бор. У ер Қуръон таърифига кўра, “атрофи баракали қилинган ер”дир. У ерда ер юзида илк бино қилинган шаҳар Арийҳо бор. Ушбу баракали ерда яшаб ўтган пайғамбарларнинг баъзилари:

Иброҳим алайҳиссалом. У зот Фаластин ва Макка ўртасида кўчиб яшаганлар. Маккада ўғлилари Исмоил бўлган эди. Исмоил алайҳиссалом туғилганларидан сўнг, Иброҳим алайҳиссалом аёллари Ҳожар ва ўғлилари Исмоил билан Роббиларининг амрига кўра Арабистон яриморолидаги белгиланган жойга кўчиб ўтадилар. Ўша ерда машҳур воқеа (Исмоил алайҳиссаломнинг қурбонликка буюрилиши, Ҳожар онамизнинг Сафо Марвада сув излаб югуришлари, замзам суви чиқиши каби ишлар) содир бўлади, сўнгра Исмоил алайҳиссалом билан Каъбани бино қилишади.

Лут алайҳиссалом. Иброҳим алайҳиссалом Ироқдан Фаластин ерига ҳижрат қилганларида Лут алайҳиссалом ҳамроҳлик қилганлар. Бу ҳақда Қуръонда оят бор.

Исмоил алайҳиссалом. У зот Иброҳим Халилуллоҳнинг Ҳожар аёлларидан дунёга келган. Фаластинда туғилган. Эмизикли вақтида онаси Ҳожар билан Маккага кўчиб боришган. Ўша ерда ўрнашиб яшаб, ўша ерда вафот қилган.

Исҳоқ алайҳиссалом. У зот Иброҳим алайҳиссаломнинг Сора онамиздан кўрган иккинчи фарзандлари. Исмоил алайҳиссаломдан 13 йил ўтиб туғилганлар. Фаластинда яшаб, ўша ерда вафот қилганлар.

Яъқуб алайҳиссалом. Иброҳим алайҳиссалом ҳаётлик вақтларида Фаластинда туғилганлар. Сўнгра Ҳеронга кўчиб кетганлар. Узоқ муддати у ерда яшаб, қайтиб келиб Иброҳим алайҳиссалом билан топишганлар. Сўнгра фарзандлари Юсуф, ўғиллари, набиралари ва 72 та яқинлари билан Мисрга кўчиб кетишган.

Юсуф алайҳиссалом. Ҳерондан оталари Яъқуб алайҳиссалом ва акалари билан Фаластинга кўчиб ўтишган. Қуръонда қиссаси келтирилган (акаларининг хиёнати, қудуқ, қул қилиб сотилиш, саройдаги ҳаёт ва бошқа) воқеа ҳодисалар бўлиб ўтган. Охирида Юсуф алайҳиссалом Миср ҳазиналарига масъул даражасига кўтарилган. Мисрда яшаб вафот қилган.

Йушаъ ибн Нун алайҳиссалом. Мусо алайҳиссалом вафотидан сўнг юборилган пайғамбар. Канъонийлар устидан ғолиб келиб қавмлари билан Фаластин ерига кирганлар. Узоқ йиллар давомида ҳукм юритганлар. Фаластинда вафот этиб, ўша ерга дафн этилганлар.

Довуд алайҳиссалом. Аллоҳ таоло юборган пайғамбарлардан бири. Кучли давлат барпо қилиб 40 йил давомида ҳукмронлик қилганлар.

Сулаймон алайҳиссалом. Довуд алайҳиссаломнинг вафотларидан сўнг ўғиллари сифатида ҳукмни мерос қилиб олганлар. 40 йил давомида ҳукмронлик қилганлар. Одам алайҳиссаломдан сўнг иккинчи марта Масжидул Ақсони қайта бино қилганлар. Вафотларидан сўнг Фаластин ерига дафн этилганлар.

Манзилимиз: /channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

Салафлардан баъзилари айтишар экан: “Намозга келган вақтимизда пойафзалимизга қўшиб дунёни ҳам ечиб қўярдик”.

Манзилимиз: /channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

Одамларнинг эьтиқоди билан ўйнашманг. Одамларнинг, қалби билан ўйнашманг. Уларнинг ҳулқи, ташқи кўриниши, ҳозирги ҳолати, мавқеи, оиласи, ризқи, илми, тавозеси билан ўйнашманг. Аллоҳ бир лаҳзада уни сиздан устун қилиши, сизни эса хор қилиши мумкин.

Нега илмли* инсон сукутни сўзлашдан устун билади. Чунки сукут турли беьмани сўзлар, камситишлар, савобни гуноҳга алмаштириб қўйювчи ғийбатлардан устундир.

Аллоҳ сизни бир бандасидан устун қилдими?. Сиздан пастдаги одамларнинг ҳолатидан кулиш учун устун килиндим деб билманг. Ҳали вақт бор, оҳирги лаҳзада ким мағлуб бўлади ким эса ғолиб билмаймиз.

Сўнгида мағлубларнинг амаллари, дуолари уларни юқорига кўтариши, сизни эса қилган фасодларингиз қарига тортиши мумкин.

©Сайёҳ

Манзилимиз: /channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

Ҳеч нарса кишини илмига амал қилувчи уламолар суҳбатидан беҳожат қила олмайди. Чунки улар сўзловчи китобдир.

Шайх аллома Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ.

Манзилимиз: /channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

Баъзи одамлар агар одатланиб қолганларига хилоф қилсангиз, сизни Аллоҳ ва Расулига хилоф қилди, деб ўйлашади. Бу тўғри иш эмас.

Аллома Абдуллоҳ бин Байя

Манзилимиз: /channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

IMOM-XATIBLARGA IJOZA BERISH MAROSIMI

Bugun 2023 yil 27-dekabr kuni “Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf” majmuasining majlislar zalida imom-xatiblarga ijoza berish marosimi bo’lib o’tadi.

2023 yil 7-avgustdan joriy yilning 27-dekabriga qadar davom etgan ushbu “Tajvid” darslarida Respublikamizda faoliyat olib borayotgan 500 ga yaqin imom-xatiblar onlayn va oflayn tarzda ishtirok etdilar.

Bugun mazkur imom-xatiblarning eng mohirlari sanadi Rasululloh sollallohu alayhi vasallamga tutashgan ijoza bilan taqdirlanadilar.

Ushbu tadbirni “Muslim.uz” va “AlQuran.uz”ning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarida kuzatib borishingiz mumkin.

Shayx Alijon qori rasmiy
sahifalari👇
👍Telegram | 👍Facebook | 👍Youtube | 👍Instagram

Читать полностью…

Azhar.uz

Манзилимиз: /channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

Аксирганда соғ бўл дедилар, сўнгра дор ипига осилди маҳкум.

Манзилимиз: /channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

Манзилимиз: /channel/azhar_uz

Читать полностью…
Подписаться на канал