Тавҳид нажот йўлидир
Токи тавҳидни ва соғлом ақидани таълим олмас экансан, бойўғли (нинг тунда сайраши) қўрқитиб, хавотирга тушириб, қора мушук( йўлингни кесиб ўтса) кайфиятинг ўзгариб, кафтинг қичишса (пул келади дея) хурсанд бўлиб юраверасан.
Изоҳ: Тавҳид Аллоҳга ширк келтиришнинг турли кўринишларидан воз кечиш ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг зотида ҳам, сифатларида ҳам, ишларида ҳам, исмларида ҳам, ҳукмларида ҳам шериги йўқ, деб эътиқод қилишдир.
Манзилимиз: /channel/azhar_uz
Аъробийдан сўрашди: “Аёлингга бўлган муҳаббатингни сабаби нимада?”. У деди: “Чунки у Исломини сақлайди, сўзини мулойим қилади, кўзини пастга қаратади, гуноҳ ишни қилмайди”.
Аъробий аёлдан сўрашди: “Эрингга бўлган муҳаббатингни сабаби нимада?”. У деди: “Чунки у уйга келганда ҳам, кетаётганда ҳам хушчақчақ бўлади, топганини ейди ва йўқотгани ҳақида сўрамайди”.
“Ал-латоифу ваз зароиф” асаридан.
Манзилимиз: /channel/azhar_uz
Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳу чумолиларга нон ушоқларини бера туриб: "Улар бизнинг қўшниларимиз, уларнинг бизда ҳаққи бор", дердилар.
Манзилимиз: /channel/azhar_uz
Жон талвасаси бошланганда Маъмун шундай деди: Эй мулки кетмас! Мулки кетаётганга раҳм айла!
Манзилимиз: /channel/azhar_uz
Умр барака билан узаяди. Умрдаги барака эса солиҳ амалларга муваффақ бўлмоқдир.
Шайх Юсуф Қарзовий
Манзилимиз: /channel/azhar_uz
"Замон уларни ўзгартирмайди. Балки замон борини ошкор қилади".
Манзилимиз: /channel/azhar_uz
Кўп ёзишга ҳожат қолмади. Биримиз қайси давлатдан эканини ёзса, бўлди, унинг қай даражада маҳзун эканини билишимизга етарли.
Айман Ёғий
Манзилимиз: /channel/azhar_uz
"Муҳибни ҳатто ишора ҳам жароҳатлайди. Бироз табассум эса жонлантиради".
Манзилимиз: /channel/azhar_uz
Ухлолмаётган бўлсанг, айб тўшакда эмас. Балки ичингни кемириб ётган гуноҳларингда.
"Тафсирун Нобулсий"дан
Манзилимиз: /channel/azhar_uz
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Қайси бир мусулмонга тўрт киши яхшилик билан гувоҳлик берса, Аллоҳ уни жаннатга киритади», дедилар. «Учта бўлса-чи?» дедик. «Учта бўлса ҳам», дедилар. «Иккита бўлса-чи?» дедик. «Иккита бўлса ҳам», дедилар. Битта ҳақида сўрамадик», деди».
Имом Бухорий ривояти.
Манзилимиз: /channel/azhar_uz
Aбдураҳмон ибн Aвф бойликлари билан танилар, кўп-кўп закот ва садақа берар эдилар.
Шунда ҳам Каъбани тавоф қилаётганларида: "Aллоҳим, нафсимнинг баҳиллигидан Сендан паноҳ сўрайман" деб дуо қилар эдилар.
Манзилимиз: /channel/azhar_uz
Намоз вақтлари. Термиз шаҳри вақти билан.
1444 йил 9 Рамазон | 2023 йил 31 март. Жума.
👉 Бомдод - 05:35
👉 Пешин - 13:00
👉 Аср - 17:15
👉 Шом - 19:10
👉 Хуфтон - 20:45
✅Ўз яқинларингизга ҳам улашинг.
Манзилимиз: /channel/azhar_uz
Хар бир нарсанинг чегараси бўлади. Исломнинг чегаралари қуйидагилар: тақво, камтарлик, сабр, шукр. Тақво ишларнинг асоси, камтарлик — кибрдан узоқ бўлиш, сабр — дўзахдан нажот топиш, шукр — жаннат билан мукофотланишдир.
Абу Мусо ал-Ашъарий
Ассалому алайкум. Бугун 30- март, пайшанба. Рамазон ойини 8-куни.
Манзилимиз: /channel/azhar_uz
✅ РАСМАН: РАМАЗОН ҲАЙИТИ 2023 ЙИЛ 21 АПРЕЛЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган Ишчи гуруҳи хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астрономия институтидан олган маълумотларга кўра, 1444 ҳижрий йил Шаввол ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) шу йил 20 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да содир бўлган (туғилган).
🔶 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астрономик маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
Одамлар ичида шундайлари борки, агар унга кўзингни берсанг, киприкларини қўшиб бермабди, дейди.
Айман Ёғий
Ассалому алайкум. Бугун 7 апрель, Жума. Рамазон ойини 16-куни.
Манзилимиз: /channel/azhar_uz
Аллохга қасамки, қай бир банда дўзахга аниқ ишонса, унга кенг дунё тор бўлиб қолади. Мунофиқ эса дўзах гарчи мана шу деворнинг ортида турган бўлса ҳам, унга тушмагунича шубҳа қилаверади.
Ҳасан Басрий
Ассалому алайкум. Бугун 6 апрель, пайшанба. Рамазон ойини 15-куни.
Манзилимиз: /channel/azhar_uz
Ўзининг диний маълумоти, савоб ишлари кам бўлган қул ҳам ўзининг яхши феъли, ҳилми (юмшоқлиги) билан Аллоҳ ризолигига эриша олади.
Имом Абу Юсуф
Ассалому алайкум. Бугун 5 апрель, чоршанба. Рамазон ойини 14-куни.
Манзилимиз: /channel/azhar_uz
Ёмон хулқли аёл билан оила қуришнинг оқибатлари
Шофеий раҳимаҳуллоҳ деди: “Баъзи ишончли биродарларимдан эшитдим: “Динимни асрайман деб уйланган эдим. Қайтанга (ёмон хулқли аёл сабаб) менинг диним, онамнинг дини ва қўшниларимни дини ҳам (бузилиб) кетди”.
Имом Байҳақийнинг “Маноқибуш Шофеий” асаридан
Ассалому алайкум. Бугун 4 апрель, сешанба. Рамазон ойини 13-куни.
Манзилимиз: /channel/azhar_uz
Эр киши ўз хатоларини унутиши маҳол. Чунки уларни унга хотини доим эслатиб туради.
Айман Ёғий
Манзилимиз: /channel/azhar_uz
Агар Аллоҳ бандани гуноҳ хорлигидан тоат азизлигига кўчирмоқни хоҳласа, уни ёлғизликдан лаззатланадиган, қаноат билан бой бўладиган ва ўз айбини кўрадиган қилиб қўяди. Кимга булар берилган бўлса, унга дунё ва охиратнинг яхшилиги берилибди.
"Рисалатул-қушайрийя"дан
Манзилимиз: /channel/azhar_uz
Ғафлатда қолган иймон ўз эгасига ҳеч бир куч ва озиқа бера олмайди. У бир хаёл сифатида келиб- кетган тушдаги овқатга ўхшайди. Демак, ғафлат уйқусидан уйғонмоқ лозим.
Муҳаммад Нуруллоҳ Сайдо Жазарий
Ассалому алайкум. Бугун 3 апрель, душанба. Рамазон ойини 12-куни.
Манзилимиз: /channel/azhar_uz
Жаннатга дохил қилувчи сабабларнинг энг асосийси — Аллохдан қўрқишдир, тақводор, муттаққий, хуш ахлоқли қул бўлмокдир.
Маҳмуд Асъад Жўшон
Ассалому алайкум. Бугун 2 апрель, якшанба. Рамазон ойини 11-куни.
Манзилимиз: /channel/azhar_uz
Аллохдан қўрқиб йиғлашим ва кўз ёшларимнинг юзимга оқиши танам оғирлигича тиллони садақа қилишимдан яхшироқдир. Қайси банда Аллох таолодан қўрқиб йиғласаю, кўз ёшидан бир томчи ерга тушса, токи томчи осмонга чиқиб кетмагунича унга дўзах ўти тегмайди. Ҳолбуки, осмондан тушган томчи қайтмагани сингари у ҳам ҳеч қачон самога қайтмайди. Дунёда Аллохдан қўрқиб йиғлаган кишига ҳеч қачон дўзах ўти етмайди.
Каъбул Ахбор
Ассалому алайкум. Бугун 1-апрель, шанба. Рамазон ойини 10-куни.
Манзилимиз: /channel/azhar_uz
Тил барча аъзоларнинг султонидир. Саҳиҳ ҳадисда келганидек: “Биз сен билан биргамиз. Агар тўғри бўлсанг, тўғри бўламиз, эгри бўлсанг эгри бўламиз”.
Шайх Муҳаммад Деду.
Манзилимиз: /channel/azhar_uz
Одамларга одамларнинг ёкимлироғи одамлардан беҳожат бўлгани ва улардан ҳеч нарса сўрамайдиганидир. Одамларга одамларнинг ёқмайдигани уларга муҳтож бўлганидир. Аллоҳ учун одамларнинг суюмлироғи Аллоҳга муҳтож бўлгани ва Ундан сўрагани, Аллоҳга одамларнинг ёмонроғи Ундан беҳожат бўлгани ва ҳеч нарса сўрамаганидир.
Фузайл ибн Иёз
Ассалому алайкум. Бугун 31- март, Жума. Рамазон ойини 9-куни.
Манзилимиз: /channel/azhar_uz
Такдирга рози бўлишлик Аллоҳнинг энг катта эшигидир. Дунёнинг жаннати, обидлар ва аҳли ризоларнинг ҳаловатидир. Улар ўзларига етган балолардаги савоб ва яхшиликларни мулоҳаза қиладилар. Қазога заррача шубҳа билдирмайдилар. Гоҳида тақдирга рози бўлишнинг савобини ўйлаб, мусибатларнинг аламини ҳам унутадилар. Гоҳида бало юбораётган Зотнинг улуғлигига, камолотига қарайдилар. Шунда бу улуғворликни янада чуқурроқ ҳис қиладилар, ҳатто алам ва ситамларни сезмай қоладилар. Аксинча, ўзлари суйган Зотни калбларида яқинроқ туйганлари учун лаззат оладилар.
Абдулвоҳид ибн Язид
Ассалому алайкум. Бугун 29 март, Чоршанба. Рамазон ойини 7-куни.
Манзилимиз: /channel/azhar_uz