Иймонларингизни садака бериш билан маҳкам килинглар, молларингизни закот бериш билан омон сақланглар, балолар тўлқинини дуо билан даф килинглар.
Али ибн Абу Толиб
Ассалому алайкум. Бугун 28 март, Сешанба. Рамазон ойини 6-куни.
Манзилимиз: /channel/azhar_uz
Пайғамбарнинг суннатига номувофиқ ҳар бир харакат ботилдир.
Аҳмад Ҳаворий
Ҳаё ва сабр қилишдек иймон бўлмас.
Али ибн Абу Толиб
Ассалому алайкум.
Манзилимиз: /channel/azhar_uz
Рамазон ойи ва Рўза ҳақидаги кўплаб саволларга жавобларни ушбу файлда жамлаган ҳолда сизларга тақдим этмоқдамиз.
Қўлланма сифатида келтирилган савол-жавоблар шайх Муҳаммад Содиқ раҳимаҳуллонинг «Мўминнинг қалқони» китобларидан олинган.
Ўз яқинларингизга ҳам жўнатиб қўйинг, иншаАллоҳ манфаатли бўлади.
Манзилимиз: /channel/azhar_uz
🌙 БАРОАТ КЕЧАСИ ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДА
📀 Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари
#Илм_суҳбатлари
#Нуриддин_домла_Холиқназаров
#муфтий
⚡️ Эслатиб ўтамиз, жорий йилги Бароат кечаси, ҳижрий Шаъбон ойининг 14-кунидан 15-кунига ўтар кеча – бугун 6-март душанба кунидан 7-март сешанба кунига ўтар кечасига тўғри келмоқда.Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#БАРОАТ_КЕЧАСИ
Хўп, бирданига ўлиб қолмадим. Бошқаларга ўхшаб, 60-70 га кириб вафот этарман. Лекин унга ҳам 10-20 йил қолди холоску. Яъни, ўртача умрнинг камида 4/3 ини яшаб бўлдим, фақат чорак қисми қолди-ку.
Унинг аксар қисмини қандай ўтказдим? Ибодатларим жойида, Раббимнинг айтганини қилиб, гуноҳлардан узоқда яшадимми? Ғийбат қилмадимми, ёлғон гапирмадимми, мунофиқ бўлмадимми, фақат ҳалол едимми, бировни оғринтирмадимми? Шунга ўхшаш саволларга жавобим қандай?
Намозларимни бирорта қолдирмай ўқидимми, одамлар билмайдиган яхшиликларим борми, ота-онам мендан розими, фарзандларимни Аллоҳни танийдиган қилиб тарбияладимми, бирор ночорга ёрдамчи бўлдимми, мазлумни ёнида тура олдимми?
Энг асосий саволимга келай: кўпи кетиб ози қолган умримнинг давоми олдингисидан (шариат мезонига кўра) яхшироқ ўтяптими? Олдинги гуноҳларимга каффорат бўладиган ишлар қиляпманми? Масалан, намоз ва рўзаларнинг қазосини ўқияпманми, ёмонликларни ювадиган яхшиликларни кўпайтиряпманми?
Аслида ўлим бирданига келади. Бу саволларни ўйлаб кўриишга фурсат бўлмаётган, ғафлат пайтида тўсатдан жонни олишади. Аммо фурсат борлигида ҳам шу ва бошқа кўпгина саволларга жавоб топишга ва ҳаётимизни яхшилик томонга ўзгартиряпмизми?
Бугунги 27 ёшли ўзим танимаган ва ишларини кўрмаган вайнернинг тўсатдан вафот этиши менда ушбу саволларни қайта пайдо қилди. Ҳар бир ўлим бизга ибрат бўлиши керак! У йигитни эса Аллоҳ раҳмат қилсин!
Мубашшир Аҳмад
Манзилимиз: /channel/azhar_uz
Кимга Қуръон берилиб, бу фазилатга эътиборсиз бўлса, Аллоҳ улуғлаган ишни паст кўрибди...
Дунё тўкис берилган кимсани аҳли Қуръон ўзидан яхшироқ деб билса, Аллоҳ ҳақир санаган нарсани юқори кўрибди!
Абу Ҳомид Ғаззолий
Каналга уланиш учун линк устига босинг.👇👇👇
https://t.me/joinchat/V-rZ1FP3DMhYTJG7
Маърузаларни ТикТок даги расмий саҳифамиздан томоша қилинг.
Обуна бўлиш учун қуйидаги линк устига босинг.👇
https://vm.tiktok.com/ZSo9Vjb4/
Қалбим интиқлик билан кутаётган бир ой бор. жуда соғинганман. У ойда кундузлар нурли, кечалар сокин ва сакинатли бу'лади...
Қалбларимиз Рамазонга ошиқ..
Келар кунини интиқ кутмоқдамиз...
Каналга уланиш учун линк устига босинг.👇👇👇
https://t.me/joinchat/V-rZ1FP3DMhYTJG7
Агар сендан муваффақият-ютуқ ҳақида сўрасалар, дунёдаги 4200 та динлар ичида мусулмон бўлиб туғилганман, деб айт.
Каналга уланиш учун линк устига босинг.👇👇👇
https://t.me/joinchat/V-rZ1FP3DMhYTJG7
УЛАМОЛАРНИ ОБРЎСИЗЛАНТИРИШ УЧУН НИМА БЎЛСА ҚИЛИШЯПТИ...
УСТОЗ ИСҲОҚЖОН ДОМЛА БЕГМАТОВ
Каналга уланиш учун линк устига босинг.👇👇👇
https://t.me/joinchat/V-rZ1FP3DMhYTJG7
Саҳарликда кўп сув ичиб, ғамлаб олсам, шунда ифторгача чанқамайман, деб ўйламанг, чунки у сизга эмас, туяга хос хислатдир.
Манзилимиз: /channel/azhar_uz
Савол: Милки қонаб, қони ичкарига кетиб қолган кишининг рўзаси очиладими?
Жавоб: агар қон томоғидан ўтиб, ичкарига етса, рўза очилади. Тишлари орасидан қон чиқиб, халқумида қолса, ичкарига ўтиб кетмаса, рўза очилмайди. Агар халқумдан ичкарига кетса, қон миқдори тупукдан кўп ёки тенг бўлса ёки қоннинг таъми сезилса, рўза очилади. Қон тупукдан оз бўлса, рўза очилмайди.
"Мўминнинг қалқони" китобидан.
Манзилимиз: /channel/azhar_uz
🕌 БУГУН ХУФТОН НАМОЗИДАН СЎНГ ТЕРМИЗ ШАҲРИДА ТАРОВЕҲ НАМОЗИ ЎҚИШ БОШЛАНАДИ.
2023 йил 22 март куни юртимиздаги масжидларда ва шу жумладан Термиз шаҳрида Ҳуфтон намозидан сўнг таровеҳ намозини ўқиш бошланади.
Манзилимиз: /channel/azhar_uz
«Илоҳим юртимизга, тинчлик-осойишталигимизга кўз тегмасин. Қўшниларимиз билан биродарчилигимиз, борди-келдиларимиз бардавом бўлсин. Аллоҳ халқимиздан ўз марҳаматини аямасин..»
Президент Шавкат Мирзиёев Ҳаким Ат-Термизий мақбараси зиёратида Ўзбекистон халқи ҳаққига дуо қилди.
Манба: Kun.uz
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
🌙 БАРОАТ КЕЧАСИ: РИЗҚЛАР ТАҚСИМЛАНАДИ, ҚИСМАТЛАР БЕЛГИЛАНАДИ, ГУНОҲЛАР МАҒФИРАТ ЭТИЛАДИ
✅ Эслатма! Бу йилги бароат кечаси 6-мартдан 7-мартга ўтар кечасига тўғри келади, иншаАЛЛОҲ.
Бароат сўзни қандай маънони англатади?
Бароат кечаси қандай кеча?
Бу кечада нималар содир бўлади?
Бу кеча гуноҳлар мағфират қилинади.
Бу кеча дуолар қабул бўлади.
Бу кеча одамлар дўзахдан озод қилинади.
Бу кеча қандай амалларни бажариш лозим?
Бу кечани бедор ўтказганга жаннат вожиб бўлади?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким бешта кечани бедор ўтказса, жаннат унга вожиб бўлади – тарвия, арафа, қурбонлик, фитр ва шаъбоннинг ўн бешинчи кечаларидир”, дедилар.
🤲 Аллоҳ таоло барча мўмин-мусулмонларни бу муборак ойнинг фазилатларидан тўлиқ баҳраманд этсин. Рамазон ойига соғ-саломат етказсин.
Даврон НУРМУҲАММАДЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#БАРОАТ_КЕЧАСИ
Ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
“Шом диёрида бир қаламни бировдан фойдаланиш учун олдим. Кейин у ердан жўнаб кетдим. Марвга келганимда қарасам, қалам ёнимда экан.
Аллоҳга ҳисоб бериш оғирлигини билганим учун Шомга қайтиб бориб, қаламни эгасига қайтардим”.
Каналга уланиш учун линк устига босинг.👇👇👇
https://t.me/joinchat/V-rZ1FP3DMhYTJG7
Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Илм талаб қилиш ҳар бир муслим учун фарздир”, деганлар.
Боиси иймон келтириш учун ҳам илм керак. Мусулмон бўлиш учун ҳам илм керак. Ният қилиш учун ҳам илм керак. Ихлос қилиш учун ҳам илм керак. Ибодат қилиш учун ҳам илм керак. Аллоҳнинг розилигини топиш учун ҳам албатта, илм керак. Дўзахдан қутулиб, жаннатга кириш учун ҳам илм керак. Худди оила қуриш учун ҳам илм керак бўлгани каби бу дунё саодатини топиш учун ҳам илм керак, охират саодатини топиш учун ҳам илм керак.
Каналга уланиш учун линк устига босинг.👇👇👇
https://t.me/joinchat/V-rZ1FP3DMhYTJG7
#Янгиликлар
Ҳадис фанининг илк дарси саёҳат тарзида ташкил этилди
Имом Термимзий ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаларининг маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда Ҳадис фанининг илк дарсини ўтказиш мақсадида Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси директори Ш.Умаров ва муассаса педагог ходимлари раҳнамолигида Шеробод туманида жойлашган ҳадис илми ривожига улкан ҳисса қўшган буюк ватандошимиз Абу Исо Муҳаммад Термизий (Имом Термизий) зиёратгоҳида саёҳат ташкил этилди...
▶️БАТАФСИЛ
☝️🍂Дўстларингизга ҳам тарқатинг!
🌐Imomtermiziy.uz|Madrasa rasmiy kanali
Интернетда ҳар ким маъруза қилса тинглаб кетаверишни, уларни уламо санаб айтган гапларига ишониб илмсизлигимиз туфайли амал қилишимизни натижаси:👇
Йўл қоидасини бузганда, ГАИга пул берса пора бўлмайдими? Йўқ пора бўлмайди, сабаби қоидани чиқарганни ўзи ботил!
Мен намоз ўқишни бошлаганимдан бери светофорга тўхтамай қўйдим, сабаби светофорни мусулмон бўлмаганлар ўйлаб топган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёки саҳобалар пайтида бўлмадими бу бидъат ёки бекор қилиш (амал қилмаслик) керак бўлади.
Қойил, иҳлос бор, фаҳм йўқ! Азизлар кимни маърузаларни тинглаётганимизга эътиборли бўлайлик. Озгинагина фаҳм-фаросатимизни ишлатайлик.
Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва барокатуху !
Каналга уланиш учун линк устига босинг.👇👇👇
https://t.me/joinchat/V-rZ1FP3DMhYTJG7
Солиҳ зотлардан бири айтади: ёши катта бир инсонни азон айтилишидан бироз аввал таҳорат қилиб, масжидга кираётганини кўрдим. Ва сўрадим: эй амаки! Азон айтилдими?.
У киши: йўқ болажоним! Мени намозга чақиришидан олдин бораман масжидга. Чунки, азондан кейин борсам, ўзимни ёмон инсон деб ўйлайман.
Суфён ибн Уяйна роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "намозга чақирилмагунича келмаган инсондан ёмони йўқ".
Аллоҳ барчамизни ибодатда
собит қадам айласин!🤲.
Араб тилидан Муҳаммад Юнус Муҳаммад Мусо ўғли таржимаси
Каналга уланиш учун линк устига босинг.👇👇👇
https://t.me/joinchat/V-rZ1FP3DMhYTJG7
Аллоҳ бирор кишига беш нарсани берса, унинг учун бошқа беш нарсани тайёрлаб қўяди.
👉 1.Шукр неъматини берса, унинг учун зиёдаликни тайёрлаб қўяди.
👉 2.Дуо қилиш неъматини берса, унинг учун ижобатни тайёрлаб қўяди.
👉 3.Истиғфор айтиш неъматини берса, унинг учун мағфиратни тайёрлаб қўяди.
👉 4.Тавба қилиш неъматини берса, унинг учун қабулни тайёрлаб қўяди.
👉 5.Садақа қилиш неъматини берса, унинг учун қабул этишни тайёрлаб қўяди.
Каналга уланиш учун линк устига босинг.👇👇👇
https://t.me/joinchat/V-rZ1FP3DMhYTJG7
Юқоридаги ҳикояда зикр қилинган Хаттот Ҳофиз Усмон шундай деган экан:
“-Тириклик чоғида қилинган ибодатларнинг, қилинган яхшиликларнинг оҳиратда ажр-у мукофотига эга бўлиш учун, булар ихлос билан яъни Аллоҳ таолонинг розилиги учун бўлиши керак. Яратилишимизнинг сабаби, Аллоҳ таолога қуллик қилишимиздир. Қуллик - Қалбни Аллоҳ севгиси билан тўлдириб, ҳаётини Исломга бағишлашликдир. Буни бажармоғликнинг ягона йўли, “Аҳли сунна” олимларининг кўрсатмаларига амал қилишликдадир”.
Мубашшир Маҳкамов
Каналга уланиш учун линк устига босинг.👇👇👇
https://t.me/joinchat/V-rZ1FP3DMhYTJG7
Азизлар, суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам дуоларида қуйидаги ёмонлик ва бало-офатлардан Аллоҳ таолодан паноҳ сӯраганлар:
1. Ожизликдан.
2. Ялқовликдан.
3. Қўрқоқликдан.
4. Бахилликдан.
5. Қаригандаги ожизликдан.
6.Тошбағирликдан.
7. Ғафлатдан.
8. Фақирликдан.
9. Хорликдан.
10. Мискинликдан.
11. Камбағалликдан.
12. Куфрдан.
13. Фосиқликдан.
14. Бадбахтликдан.
15. Мунофиқликдан.
16. Сумъа (одамлар эшитсин учун амал қилиш)дан.
17. Риё(хўжакўрсин)дан.
18. Карликдан.
19. Соқовликдан.
20. Жинниликдан.
21. Пес-моҳовликдан ва бошқа ёмон касалликлардан.
22. Қабр азобидан.
23. Фойдасиз илмдан.
24. Хушуъсиз (Аллоҳдан қӯрқмайдиган) қалбдан.
25. Тӯймас нафсдан.
26. Ижобатсиз дуодан.
27. Қарз юкидан.
26. Ғам-ташвиш ва кишиларнинг қаҳр қилишидан.
27. Неъматнинг завол топишидан.
28. Офиятинг кетишидан.
29. Тўсатдан келадиган азобдан.
30. Барча ғазабларидан.
31. Қулоғимни ёмон (гаплар эшитиш)дан.
32. Кӯзимни ёмон (нарсаларга қараш)дан.
33. Тилимни ёмон (гаплар гапириш)дан.
34. Қалбимнинг ёмонлиги (кирланиши)дан.
35. Манийимнинг ёмонлиги (айниши)дан.
36. Хулқлар, амаллар ва ҳою ҳавасларнинг ёмонлигидан.
37. Разил, тубан ҳаётга тушиб қолишдан ва дунё фитнаси ва қабр азобидан.
38. Йиқилиш (ҳаёт зарбалари)дан
39. Вайрон бӯлишдан.
40. Чӯкиб кетишдан.
41. Куйиб қолишдан.
42. Ӯлар вақтда шайтоннинг васвасасидан.
43. Ҳақ йӯлдан ортга бурилган (юз ӯгирган) ҳолда ӯлим топишдан.
44. Бирор нарса чақиб (тишлаб) ӯлиб қолишдан.
45. Очлик ва хиёнатдан.
46. Муқим ердаги ёмон қӯшнилардан.
47. Ёмон дӯстдан.
48. Аллоҳим, Сенга билиб-билмай бирор нарсани шерик қилиб қӯйишимдан.
49. Қарзни кӯпайиб кетишидан
50. Душманнинг ғазаби ва мазахларидан.
Азизлар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолодан паноҳ сӯраган бу ёмонлик ва бало-офатлар бу дунёда яшаб турган ҳеч бир инсоннинг четлаб ӯтмаслиги табиий. Шундай экан, биз мӯминлар ҳам дуоларимизда улардан сақланиш учун паноҳ сӯраб Аллоҳга илтижо қилишимиз зарур.
☝️Эслатма: Юқорида санаб ӯтилган дуоларни бир ӯтиришда ҳаммасини айтиш шарт эмас. Валлоҳу аълам.
Манба: Дониёр Файз канали
Каналга уланиш учун линк устига босинг.👇👇👇
https://t.me/joinchat/V-rZ1FP3DMhYTJG7