«Дуо бекор кетмайди, лекин унинг ижобат бўлиш соати Аллоҳнинг ҳикматига боғлиқ. Аллоҳга нисбатан яхши гумонда бўлиш керак. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккада уч йил қамалда қолиб кетдилар, ваҳоланки у зот одамларнинг яхшиси эдилар».
Шайх Абдулазиз Тарифий
┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Ҳаётни, вақтни, муҳаббату ҳурматни, энг яхши ниятларни исроф қилманг!
Гўзал ниятлар билан бошланган кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин, қадрлигим...
Каналга уланиш учун линк устига босинг.👇👇👇
https://t.me/joinchat/V-rZ1FP3DMhYTJG7
• Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Мўмин кишининг амали кўп, гапи кам бўлади, мунофиқнинг эса гапи кўп, амали кам бўлади".
Каналга уланиш учун линк устига босинг.👇👇👇
https://t.me/joinchat/V-rZ1FP3DMhYTJG7
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Етти киши борки, Аллоҳ Қиёмат кунида, Ўз соясидан бошқа соя бўлмайдиган кунда уларни Ўз соясига олади: одил ҳукмдор; Аллоҳнинг ибодатида улғайган йигит; хилватда Аллоҳни зикр қилиб, кўзидан ёш тўккан киши; қалби масжидга боғлиқ киши; Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўрган икки киши; обрўли ва гўзал аёл гуноҳга чорлаганда «Мен Аллоҳдан қўрқаман», деган киши; ўнг қўли қилганини чап қўли билмайдиган даражада махфий садақа қилган киши».
Имом Бухорий ривояти.
Каналга уланиш учун линк устига босинг.👇👇👇
https://t.me/joinchat/V-rZ1FP3DMhYTJG7
📝 Ўқинг фақат йиғламанг...
Фариштадек яна бир чақалоқ дунё юзини кўрди.
Онасини қийнаб қўйишдан қўрққан шекилли, у
врачлар ёрдамисиз туғилди.
Орадан бир кун ўтиб, бу чақалоқ ўзини шаҳар чеккасидаги
ташландиқ совуқ ерда кўрди.
Онаси:
- Болажоним, оппоғим, ўғлим.
Дунёга бевақт келдингда.
Ҳозир замон жудаям ўзгариб кетган.
Мен сен билан қаерга ҳам сиғардим.
Ота-Онам кўрса сени ҳам мени ҳам ўлдиришади.
Менинг эса ҳамма ҳаётим олдинда.
Сен мени кечир.
Сен фақатгина ухлайсан холос.
Ширин уйқуга кетасан.
Мендек гуноҳкор онангни кечир.
Энди ухла.
- Фариштам, онам қаерга кетди?
Фаришта:
- Билмадим, лекин сен ўйлама ҳозир қайтиб келади.
Чақалоқ:
- Фариштам сенга нима бўлди?
Нега овозинг бунақа?
Йиғлаяпсанми?
Ойижонимга тезроқ айт келсин.
Бу ер жуда совуқ экан совқотиб кетяпман.
Фаришта:
- Йўқ тойчоқ, мен йиғламаяпман сенга шунақа туюлган
шекилли.
Мен ҳозир онагни олиб келаман.
Сен фақат ухлаб қолма, баландроқ йиғла.
Йиғла тойчоқ, йиғла.
- Фариштам ахир онажоним ухла дедилар.
Ухлашим керак.
Бу орада эса шу жойга яқинроқдаги уйларнинг бирида
сухбат қизъгин эди.
- Азизам, хафа бўлмагин ахир тирноққа зор фақат биз
эмаску.
Бу дунёда қанчалаб оилалар
фарзанд асраб олиб, бахту камолини кўрмоқда.
Биз ҳам асраб оламиз фақатгина бахтимга соғ бўлсанг
бўлди.
- Азизим, келинг, негадир ташқарига чиққим
келяпти. Юринг.
Мени кимдир чақиряпти.
- Сенга нима бўляпти, соатга қара. Қаёққа?
- Тезроқ, тезроқ борайлик.
Билмадим қаёққа лек юрагим гуппилаб уряпти,қаёққадир
боришим керак.
Мени тушунинг. Юринг.
- Фақат сен учун, майли юрақол.
Уйдан ёш оила чиқиб йўлак бўйлаб тез юра бошлашди.
- Азизам негадир, сен ўзингни овора қиляпсан, қаяқа
кетаётганингни ҳам билмаяпсану.
- Азизим худди кимдир қўлимдан тортиб
кетаётгандек..........
- Менга ваъда бер эртага ҳеч иш қилмасдан уйда дам
оласан.
Тамом.
Мен врачингга ҳам телефон қилиб гаплашиб қўяман.
- Жииииим кимнингдир йиғи овози
эшитиляпти.
- Ҳа ўша томондан чақалоқ овози эшитиляпти.
Фаришта:
- Тойчоқ қани бор овозинг билан бақир.
Йиғла оппоғим йиғла.
- Фариштам, қаёққа кетиб қолдинг.
Мен совқотиб кетдим.
Жудаям совуқ экан.
Сени роса чақирдим.
Онамни топдингми?
- Йиғла баландроқ йиғла онанг келяпти. У жудаям яқин қолди.
Аёл: -Эй худойим бу чақалоқку, ким қўйиб кетти экан.
Жудаям музлабди. Тезроқ уйга олиб кирайлик.
Тезроқ. -Азизам оҳларимиз худога етиб борибди.
- Фариштам онамнинг овози ўзгарибдими?
- Йўқ бегуноҳ фариштагинам,
бу сенинг ҳақиқий ОНАНГНИНГ овози.....
Каналга уланиш учун линк устига босинг.👇👇👇
https://t.me/joinchat/V-rZ1FP3DMhYTJG7
Абу Ийсо Муҳаммад Термизий (раҳматуллоҳи алайҳ)
Аш-Шамоил Ал-Муҳаммадийя
25-боб. Бу бобда жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қандоқ нонга одат қилганлари ҳақида баён қилинади.
141. Масруқ (розияллоҳу анҳу) айтдилар: «Мен ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳузурларига ҳозир бўлдим. Жаноб ходимларига буюриб, мен учун таом чақирдилар. Ва дедиларки: «Мен қачон бир таомни тўйиб есам, йиғлагим келади ва йиғлайман». Мен сўрдим: «Нима учун йиғлайсиз?». Дедиларки: «Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дунёдан риҳлат қилганларидаги ҳоллари ёдимга келади, кўнглим бузилади. Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умрларида бир кун икки марта нондан ҳам, гўштдан ҳам муборак қоринлари тўйган эмас эди».
142. Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳо айтдилар: «Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот кунларига қадар арпа нонига пайдар-пай икки кун тўймадилар».
143. Ҳазрати Анас розияллоҳу анҳу дедилар: «Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хонтахта устида таом емадилар ва то вафотларига қадар ул зот учун юпқа нон ҳам пиширилмади».
ШАРҲ. Савол пайдо бўладики: «Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уйларида бир нарса бўлмаса, саҳобаларнинг ораларида давлатмандлар, хушҳоллар кўп эдилар. Ҳаммалари ул Жанобдан жонларини ҳам аямас эдилар. Улар бу ҳолни билиб туриб, қандай чидаганлар?» Жавоб шулки, жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундоқ ҳолнинг ажридан умидвор бўлиб, ўз ҳолатларини ниҳоятда махфий сақлар эдилар. Ул Ҳазратнинг жуфти ҳалоллари бўлган муҳтарама оналаримиз ҳам шундоқ эдилар.
Ушбу ҳадис ва нақлларга диққат қиламиз.
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди; жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Инсонлар бошига шундай замон келадики, қайғулари қоринларидир, шарафлари мол-дунёларидир, қиблалари хотинларидир, динлари олтин-кумушларидир. Улар халқнинг энг ёмонидирлар ва Аллоҳнинг ҳузурида уларга (яхшиликдан) насиба йўқдир” (Имом Суламий).
Фузайл Иёз сўзлари. «Эй нафсим нечун қўрқурсан? Оч қолурман дебми? Ҳеч қўрқма, сенинг Аллоҳ наздида у қадар қийматинг йўқ. Аллоҳ таъоло фақат ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ва ул зотнинг саҳобаларига очлик неъматини раво кўргандир» (Муновий, I, 149 – “Тазкират ул-авлиё”).
Ҳазрати Мавлоно Жалолуддин Румийдан (қуддиса сирруҳу) уйга келиб, хизматкор-ходимдан: “Уйда ҳеч нима борми?” деб сўрасалар, у: “Ҳеч нарса йўқ”, деса, шод ва хурсанд бўлиб, шукр қилар ва: “Бу кун бизнинг уйимиз Пайғамбар алайҳиссаломнинг уйларига ўхшабди!” – дер эдилар. Агар ходим: “Овқат муҳайё!” – деса, хижолат бўлиб: “Бу кун бу уйдан Фиръавн уйининг иси келяпти!” – дер эдилар (“Насойим ул-муҳаббат”).
Абу Сулаймон Дараний айтар: “Очлик охират эшигини очар, тўқлик дунё эшигини очар. Кўп емоқ ақлни кетказур, ақл кетгач, ҳожат битмас. Очлик нафсни қаттиқ, бағирни юмшоқ қилар, кўнгилни нурлантирар. Тўқлик эса кўнгилни қорайтирар”.
Ҳазрати Яҳё ибн Маъоз Розий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Очлик бир таомдирки, Аллоҳнинг хослари ундан тўқдирлар”.
Ҳар қаҳат, очликнинг бордир адоғи,
Пурхўрлик, маишат – киборлар доғи.
Очликдан ўлганнинг саноғи бордир,
Тўқликдан ўлганнинг йўқдир саноғи!..
Каналга уланиш учун линк устига босинг.👇👇👇
https://t.me/joinchat/V-rZ1FP3DMhYTJG7
Дунёда шоҳмисан, косибми, тожир,
Нафсинг ватанидан қалбингни қочир.
Мадинага кўчган муҳожир дерлар,
Раббига кўчганлар – аслий муҳожир!
Мирзо Кенжабек
Каналга уланиш учун линк устига босинг.👇👇👇
https://t.me/joinchat/V-rZ1FP3DMhYTJG7
Имом Жалолиддин Суютий. Буюк имом, муҳаддис ва муфассир. Оталари аҳли илм бўлган. Бир кун оталари хотинларига бир китобни келтиришни буюрдилар.
Китобга кетаётиб, тўлғоқ тутиб қолади ва китоблар орасида Жалолиддин туғилади. Шундан имомга Ибнул кутуб, яъни китоблар фарзанди, лақаби берилган. Тез ёзиш масаласида катта мўъжиза бўлганлар.
Беш юздан кўп китоб ёзганлар ва аксари ҳаётлик чоғларида машҳур бўлган. Икки юз минг ҳадис ёдлаганлар. "Агар бундан кўп ҳадис топганимда, уни ҳам ёдлардим", деганлар.
Ёшлари қирққа етганда фатво ва дарс бериш ишларини тарк этиб, ибодатга узилганлар ва китоблари таҳририга киришганлар.
911-ҳижрий сана, жума тонгида вафот этганлар.
Шайх Муҳаммад Тақий Усмонийнинг "Усулул ифто" китобларидан
Каналга уланиш учун линк устига босинг.👇👇👇
https://t.me/joinchat/V-rZ1FP3DMhYTJG7
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Мусулмонларни ҳаргиз ғийбат қилманг, айбларини қидирманг».
Шарҳ: Ҳадисни имом Қузўий «Муснад»ида, шунингдек, Абу Довуд Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. Абу Довуд ривоятида қуйидагича қўшимчаси ҳам бор: «Чунки кимники Аллоҳ айбларини қидирса, унинг ўз уйидаёқ шарманда қилиб қўяди»
Шарҳу китоб аш-Шиҳоб. 232.
Каналга уланиш учун линк устига босинг.👇👇👇
https://t.me/joinchat/V-rZ1FP3DMhYTJG7
НИМА ГАП, ФАРЗАНДИНГИЗ ...МИ?
Психолог Ториқ Ҳабиб фарзанд тарбиясидаги муаммолар ечими ҳақида шундай дейди:
Фарзандингиз ёлғон гапиряптими? Демак, сиз уни қаттиқ назорат остига олгансиз!
Фарзандингиз ўзига ишонмаяптими? Демак, сиз уни руҳлантирмас экансиз!
Фарзандингиз яхши гапира олмаяптими? Демак, сиз у билан суҳбатлашмас экансиз!
Фарзандингиз ўғрилик қиляптими? Демак, сиз унга совға-салом бермаѐтган экансиз!
Фарзандингиз қўрқоқми? Демак, сиз уни кўп ҳимоя қиларкансиз!
Фарзандингиз бошқаларни ҳурмат қилмаяптими? Демак, сиз унинг ѐнида овозингизни
пасайтирмас экансиз!
Фарзандингиз доим қовоғи осилганми? Демак, сиз уни мақтамас экансиз!
Фарзандингиз қизғанчиқми? Демак, сиз у билан ўзаро ҳамкорлик қилмас экансиз!
Фарзандингиз бошқаларга нисбатан тажовуз қиляптими? Демак, сиз унга нисбатан қўпол муносабатда бўларкансиз!
Фарзандингиз заифми? Демак, сиз унга кўп дўқ-пўписа қилар экансиз!
Фарзандингиз сизни қизғаняптими? Демак, сиз унга нисбатан беэътибор экансиз!
Фарзандингиз сизни безовта қилиб, тинчингизни бузяптими? Демак, сиз уни бағрингизга босиб, юзларидан ўпмас экансиз!
Фарзандингиз сизга бўйсунмаяптими? Демак, сиз ундан кўп нарса талаб қиларкансиз!
Фарзандингиз одамови бўлиб қолганми? Демак, сиз ўзингиз билан ўзингиз овора экансиз!
"Бахтли ҳаёт cари" китобидан
Каналга уланиш учун линк устига босинг.👇👇👇
https://t.me/joinchat/V-rZ1FP3DMhYTJG7
معروف الكرخي كان من المشايخ الكبار. و قِيلَ لَهُ فِي مَرَضِ موْتِهِ: أوْصِ، فقال: إذَا متُّ فتصَدَّقوا بقميصِي، فإنِّي أريدُ أن أخرجَ مِنَ الدّنيَا عُريَانًا كما دَخَلتُها عُرْيَنًا.
Улуғ Шайхлардан бири Маъруф Ал-Кархий роҳимаҳуллоҳга ўлим тўшагида ётганларида, насиҳат қилинг деб сўралди.
У зот: "Вафот этсам, эгнимдаги кийимларимни садақа қилиб юборинглар! Мен бу дунёга яланғоч ҳолда келганим каби, дунёдан чиқишда ҳам, яланғоч ҳолатда бўлишни хоҳлайман"-дедилар.
"Ар-рисалату ал-Қушайрийя" китобидан. Муҳаммадюнус Муҳаммадмусо ўғли таржимаси
Каналга уланиш учун линк устига босинг.👇👇👇
https://t.me/joinchat/V-rZ1FP3DMhYTJG7
Дўстлик ҳақида
Менга дўстларинг ташлаб кетганини айтасан. Мен айтаманки, дўст ташлаб кетмайди. Муаммо шуки, сен “дўст” лафзини ҳар қандай ўткинчи кимсага ишлатавергансан. Инсонлар ҳар замонда бир хилдир. Баъзида юзта туянинг ичидан минадигани чиқмаганидек, инсонларнинг ичидан ҳам дўст топиш мушкул бўлиб қолади. Қадим аъробийлар: “Билимингни кўпайтир, дўстингни камайтир!”, дейишган экан. Аммо биз бу насиҳатни олмадик. Ўз юкингни ўзинг енгиллатавер. Кўп инсонлар ортиқча юк бўлишдан бошқасига ярашмайди. Сен сараланган инсон бўл. Рангингни асра. Ҳодисалар инсонларнинг ғалвиридир. Уларни саралаб олади. Сенинг кўз ёшларингни артадиган киши билан сенга “йиғлама” дейдиган кишининг ўртасида фарқ бор. Сен синганингда, йиқилганингда қўлингдан тутиб кўтарган ва “мен ёнингдаман” деган киши билан “бирор бир эҳтиёжинг бўлса менга айтавер” деган кишининг ўртасида катта фарқ бор. Аҳволингни суриштиришганда “мен яхшиман” деганингда овозингдаги синиқликни, кўзларингдаги маюсликни англаб олган киши билан “мен яхшиман” деган сўзларингга ишониб кетган кишининг ўртасида ер ва осмонча фарқ бор!
Адҳам Шарқовий
Каналга уланиш учун линк устига босинг.👇👇👇
https://t.me/joinchat/V-rZ1FP3DMhYTJG7
Енгил, аммо савоби улуғ амаллар.
👉Абу Барза Асламий айтадилар: Ё Расулуллоҳ! Мени жаннатга киритадиган амалга далолат қилинг, – дедим.
👉У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамлар йўлидаги озор берувчи нарсани олиб ташла”, дедилар.
👉Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир одам йўлда ётган тиконнинг олдидан ўтиб қолди. “Албатта, мана шу тиконни олиб ташлайман, бир мусулмон одамга зарар бермасин”, деди. Шунда унинг гуноҳлари мағфират қилинди”, дедилар.
👉Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қачон икки мусулмон учрашиб, қўл олиб сўрашсалар, Аллоҳга ҳамд ва У зотга истиғфор айтсалар, икковлари мағфират қилинади”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
👉Кимки қилмишига пушаймон бўлиб, узр сўраган одамни кечириб юборса, унинг хатоларини ҳам Аллоҳ таоло қиёмат куни кечиради.
👉Манзилни сўраганга йўл кўрсатиш ҳам яхшиликдир.
👉Дўзахдан яримта хурмо садақа қилиб бўлса ҳам сақланинглар! Агар бунга ҳам қодир бўлмасангиз ширин сўз билан сақланинг.
👉Ҳалол касбдан чарчаб ухлаган одам гуноҳлари кечирилган ҳолда тунайди.
👉Касал кўргани борувчи одам гўё жаннат боғида юргандек бўлади.
👉Кимки дуоларим ижобат бўлсин, ташвишларим бошимдан арисин деса, камбағаллар ҳолидан хабар олсин.
👉Кимки кўзи ожиз одамни қирқ қадам етаклаган бўлса, унинг жаннатга кириши муқаррардир.
👉Садақа сув оловни ўчирганидек хатони (гуноҳни) ўчиради.
👉Ўз яқинларингизга ҳам эслатиб қўйинг.
Каналга уланиш учун линк устига босинг.👇👇👇
https://t.me/joinchat/V-rZ1FP3DMhYTJG7
Ким Аллоҳдан қўрқса, унга ҳеч ким зарар беролмайди. Ким Аллоҳдан бошқадан қўрқса, унга ҳеч ким фойда беролмайди.
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ
Каналга уланиш учун линк устига босинг.👇👇👇
https://t.me/joinchat/V-rZ1FP3DMhYTJG7
Олам қандай чиройли суръатда яратилганига эътибор беринг...
Лекин шуниси ёдингиздан чиқмасинки, бу чиройли дунё пашшанинг қанотига ҳам арзимайди...
Каналга уланиш учун линк устига босинг.👇👇👇
https://t.me/joinchat/V-rZ1FP3DMhYTJG7
Дунё ҳама ҳеч. Ва аҳли дунё ҳама ҳеч. Эй ҳеч! Бароӣи ҳеч бар ҳеч мапеч. Донӣ ки пас аз умр чи монад боқй?
Меҳрасту муҳаббатасту, боқй ҳама ҳеч...
Дунёнинг барчаси ҳечдир.
Ва аҳли дунёнинг барчаси ҳам ҳечдир.
Эй ҳеч (ким бўлган инсон)!
Ҳеч бўлган нарса учун, ҳеч (кимга ва ҳеч нарса) га ўралашиб қолма.
Билгин ки, умрингдан нима нарса боқий қолади?
Меҳр, муҳаббат! Ундан қолгани эса ҳечдир, ҳеч...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
Каналга уланиш учун линк устига босинг.👇👇👇
https://t.me/joinchat/V-rZ1FP3DMhYTJG7
قيل لأعرابيّ : أتُحْسِنُ الدُّعاء ؟
فقال : أجل
فقيل له : فادعُ لنا
فقال : اللهم إنكَ أعطيتنا الإسلامَ دون أن نسألكَ
فلا تحرمنا الجنَّةَ ونحن نسألكَ !
Бир аъробий кишига айтилди:
«- Сен гўзал дуо қилоласанми?
- Ҳа.
- Унда бизни ҳаққимизга дуо қил.
- Аллоҳим, сен бизга Исломни сўрамасимиздан бердинг, энди сендан сўраган ҳолимизда бизни жаннатингдан маҳрум қилмагин!»
Каналга уланиш учун линк устига босинг.👇👇👇
https://t.me/joinchat/V-rZ1FP3DMhYTJG7
Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга у (салавоти) сабабидан ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у(салавоти) сабабидан юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ унга у (салавоти) сабабидан мингта салавот айтади. Кимки менга мингта салавот айтса, унга дўзах ўти тегмайди”.
Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала набиййина Муҳаммад.
Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!
Бу маълумотни яқинларингизга улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
Эслатиш мўъминларга манфаат берур.
Каналга уланиш учун линк устига босинг.👇👇👇
https://t.me/joinchat/V-rZ1FP3DMhYTJG7
САЛОВАТЛАР
🍃 Соллаллоҳу алайҳи васаллам
🍃 Соллаллоҳу алайка я Росулаллоҳ
🍃 Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад
🍃 Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
🍃 Аллоҳумма солли ва саллим ъалaа ҳабибина Муҳаммад
🍃 Аллоҳумма солли ълаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳммад иннака
ҳамидум мажид
🍃 Аллоҳумма барик ъалаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳаммад иннака
ҳамидум мажил
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким менга бир маротаба саловат айтса, Аллоҳ унга ўн маротаба саловат айтади ва ундан ўнта ҳатони ўчиради.» (Имом Бухорий)
Пайғамбаримиз ﷺ шафоатига энг ҳақли одам у зотга энг кўп салавот айтган кишидир. У зотга салавот айтиш учун энг афзал кун Жумьа кунидир.
Каналга уланиш учун линк устига босинг.👇👇👇
https://t.me/joinchat/V-rZ1FP3DMhYTJG7
1442 йил 1 жумадус соний. 2021 йил 15 январь. Жума
Каналга уланиш учун линк устига босинг.👇👇👇
https://t.me/joinchat/V-rZ1FP3DMhYTJG7
Пора олувчи ўқитувчилар ҳақида.
Каналга уланиш учун линк устига босинг.👇👇👇
https://t.me/joinchat/V-rZ1FP3DMhYTJG7
ИСИРИҚ ВА ҚАЛАМПИР
Савол:
Ассалому алайкум! Қалампир ва исириқни аралаштириб тутатиш ҳақида ва қалампирни сувга солиб қайнатиб, уйларга сепиш ҳақида нима дея оласиз? Бу орқали жинлар уйдан чиқиб кетадими? Илтимос, агар иложи бўлса, шу саволни телеграм тармоғига ҳам юборинглар.
Жавоб:
– Ва алайкум ассалом. Бундай нарса шариатда йўқ. Агар бирор ҳодисага сабаб бўлади ёки бирор нарсанинг олдини олади, сиз айтганингиздек, жинларни ҳайдайди, деган эътиқодда қилса, ширк бўлади. Агар вирусларни ўлдириш мақсадида қилинса, бу жоиз.
Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Содиқ
Каналга уланиш учун линк устига босинг.👇👇👇
https://t.me/joinchat/V-rZ1FP3DMhYTJG7
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам ўттизта балодан паноҳ тилардилар.
“Аллоҳим, сенинг номинг билан,
1. Ожизликдан.
2. Дангасаликдан.
3. Қўрқоқликдан.
4. Бахилликдан.
5. Ўта қариликдан.
6. Бағиртошликдан.
7. Ғафлатдан.
8. Ночорликдан.
9. Хорликдан.
10. Бечораҳолликдан.
11. Камбағалликдан.
12. Кофирликдан.
13. Ширкдан.
14. Фосиқликдан.
15. Бадбахтликдан.
16. Мунофиқликдан.
17. Шуҳратпарастликдан.
18. Риёкорликдан.
19. Соқовликдан.
20. Карликдан.
21. Жинниликдан.
22. Моховдан.
23. Песликдан.
24. Ёмон касалликлардан.
25. Қарзларнинг оғир келишидан.
26. Кишиларнинг устун келишидан.
27. Неъматнинг завол топишидан.
28. Офият ўзгариб, тескарига айланиб кетишидан.
29. Тўсатдан келадиган ўчингдан.
30. Барча ғазабингдан паноҳ тилайман”
дея паноҳ сўрардилар.
Каналга уланиш учун линк устига босинг.👇👇👇
https://t.me/joinchat/V-rZ1FP3DMhYTJG7