🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИНГ ЎҚИЛИШ ВАҚТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!
🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2024 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр) 10 апрель (шаввол ойининг 1 куни) чоршанба кунига тўғри келаётгани муносабати билан ҳайит намози вақтларини белгилаб чиқди.
🌙 Шунга кўра 2024 йил 10 апрель чоршанба куни Рамазон ҳайити намози қуйидаги вақтларда ўқилади:
1. Андижон вилояти 06:00
2. Наманган вилояти 06:00
3. Фарғона вилояти 06:00
4. Тошкент вилояти 06:10
5. Тошкент шаҳри 06:10
6. Сирдарё вилояти 06:10
7. Жиззах вилояти 06:15
8. Самарқанд вилояти 06:20
9. Сурхондарё вилояти 06:25
10. Қашқадарё вилояти 06:30
11. Навоий вилояти 06:30
12. Бухоро вилояти 06:30
13. Хоразм вилояти 06:50
14. Қорақалпоғистон
Республикаси 06:50 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ
/channel/azhar_uz
XATMONA MUBORAK
5-APREL kuni, “HAKIM-TERMIZIY” jome masjidida muborak Qur’oni Karim xatmonasi boʻlib oʻtdi.
Katta jamoat bilan ado etilgan xatmona mazmunli suhbatlar, goʻzal duolar hamda tabarruk ijoza topshirish marosimlari bilan fayz va barakaga toʻlib-toshdi.
Ushbu muborak xatmonalarni yurtimiz tinchligi hamda Ixlosmand xalqimiz turmushi farovonligi yanada ravnaq topishini soʻrab duolar qilindi.
Ta’kidlash joiz, kamdan-kam mamlakatlarda amalga oshiriladigan Qur’oni Karimning xatmonasi yurtimizda an’anaga aylanib, barokatidan barchani bahramand etib kelmoqda.
Ayniqsa, vatandoshimiz Imom Buxoriyning shox asari “Sahihul Buxoriy”ning 50 kun mobaynida qilingan xatmonasi ham barakalarga sabab boʻlsin!
Ramazon oyida qilgan toat ibodatlarimiz hamda barcha duolarimiz ijobat boʻlsin!
/channel/azhar_uz
#Ифторлик_вақти
🗓 Рамазоннинг 28-куни
📆 7-апрель
⏳ Ифторлик вақти: 19:08
Оғиз очиш дуоси:
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту. Фағфирли Я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту».
Маъноси: Ё Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.
😎Яқинларингизга ҳам эслатинг!
📍/channel/termiziy_uz_rasmiy
#ramazon_saboqlari
Фитр садақаси қачон берилиши керак? (2 қисм)
Фитр садақасини рамазон ҳайити куни тонг отгандан яъни бомдод намозининг вақти киргандан бошлаб ҳайит намозига чиқишдан олдинги вақтга қадар бериш вожиб. Рамазон ойи бошланиши билан берилса ҳам бўлади.
Аммо ҳайит намозидан кейинга қолдирмаслик керак. Агарда киши фитр садақасини ҳайит намозигача бера олмаса, намоздан кейин беради, лекин савоби рамазон ойида берганчалик бўлмайди, аммо бериши шарт. Яъни уни беролмай қолган киши зиммасида фитр садақасини бериш вожиб бўлиб қолаверади.
🌐 /channel/azhar_uz
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Закотни 2 ёки 3 га бўлиб берса бўладими? Aйтайлик, закот бераётган киши ҳисобидан 1.5 млн сўм (40/1)ажратилди. Шуни муҳтожлардан уч кишига 500 минг сўмдан берса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, албатта бўлади. Ажратилган закотни бир неча кишига бўлиб бериш жоиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 /channel/azhar_uz Читать полностью…
Фатво ҳайъати.
🌙 ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР КЕЧАСИНИНГ ҚАНДАЙ АЛОМАТЛАРИ БОР?
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У очиқ, иссиқ ҳам, совуқ ҳам бўлмаган кеча. Унинг тонгида қуёш қизғиш, заиф бўлиб чиқади”, (Ибн Хузайма ривояти) дедилар.
Бу кеча Аллоҳ таолонинг амри билан фаришталар ҳар бир осмондан ва “Сидратул мунтаҳо”дан (яъни, Жаброил алайҳиссалом масканидан) ерга тушади, тонг отгунча инсонлар ҳақига дуо қилади. Қуръони каримда бундай дейилади: “У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (Жаброил) Парвардигорларининг изни билан (йил давомида қилинадиган) барча ишлар (режаси) билан (осмондан ерга) тушарлар. У (кеча) то тонг отгунича саломатликдир” (Қадр сураси, 4–5-оятлар).
💬РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР КЕЧАСИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗАР ЭДИЛАР?
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг охирги ўн кунлиги келса, кечалари ухламас эдилар ва уйдагиларни ҳам ибодат қилишга уйғотар эдилар” (Имом Бухорий, Имом Муслом ривояти).
🤲 ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР КЕЧАСИДА ГУНОҲЛАР МАҒФИРАТ ЭТИЛАДИ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Лайлатул Қадр кечасини имон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг шу кечагача содир этган барча гуноҳлари мағфират қилинади”, (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ривояти) дедилар.
🧎♂️ ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР КЕЧАСИ ҚАНДАЙ АМАЛЛАРНИ АДО ЭТИШ ЛОЗИМ?
Хуфтон ва бомдод намозларини жамоат билан ўқинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким хуфтон намозини жамоат билан ўқиса, гўё кечанинг ярмини бедор ўтказибди. Ким бамдод намозини жамоат ила адо қилса, гўё кечанинг барчасида намоз ўқибди”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
🤲 ДУО ҚИЛИНГ.
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо: “Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам нима деб дуо қилай?” деб сўрадилар.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони ўқишни айтдилар:
اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي
"Аллоҳумма иннака аъфуввун кариймун туҳиббул аъфва фаъфу аънний"
"Аллоҳим, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин" (Имом Термизий ривояти).
Муҳими, бу кечани ибодат, зикр, тиловат ва бошқа хайрли амаллар билан ўтказиш лозим.
Аллоҳ таоло қиёматга қадар келадиган барча мўминларнинг гуноҳини мағфират этсин. Ҳидоятида бардавом қилсин!
/channel/azhar_uz
🍃🌹🍃АССАЛОМУ АЛАЙКУМ РАМАЗОННИНГ 20-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🍃🌹🍃
•🌸•🌸•Роббимиз - Аллоҳ
•🌸•🌸•Динимиз - Ислом
•🌸•🌸•Қибламиз - Каъба
•🌸•🌸•Айёмимиз - Жума
•🌸•🌸•Фарзимиз - Намоз
•🌸•🌸•Қарзимиз - Закот
•🌸•🌸•Орзуимиз - Ҳаж
•🌸•🌸•Амалимиз - Савоб
•🌸•🌸•Тилимиз - Тақвоhtt
•🌸•🌸•Нафратимиз - Зино
•🌸•🌸•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
•🌸•🌸•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
•🌸•🌸•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!
🌹Бугун сокин осмону фалак,
🌹Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌹Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌹Қадрдонлар Рамазоннинг 20-куни муборак!
🌙✨РАМАЗОННИНГ 20-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌐/channel/azhar_uz
#ramazon
ТЕРМИЗ ВАҚТИ БИЛАН
Саҳарлик ва ифторлик вақтлари.
Саҳарлик (ОҒИЗ ЁПИШ) дуоси
Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъалаа. Аллоҳу акбар.
Ифторлик (ОҒИЗ ОЧИШ) дуоси
Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва аълайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирли зунубий йаа Ғоффару маа қоддамту ва маа аххорту.
🌐 /channel/azhar_uz
🌹🌸🍃АССАЛАМУ АЛАЙКУМ РАМАЗОННИНГ 17-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🍃🌸🌹
🌙•🌹•🌸 Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌙•🌹•🌸 Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌙•🌹•🌸 Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🌙•🌹•🌸 Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
🌙•🌹•🌸 Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
🌙•🌹•🌸 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🌙•🌹•🌸 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🌙•🌹•🌸 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!
🌙АЗИЗЛАРИМ РАМАЗОННИНГ 17-КУНИ МУБОРАК! 🕋🌸
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇
/channel/azhar_uz
#muftiy_minbari
🌙 ТИНЧЛИКНИ САҚЛАШ БАРЧАНИНГ БУРЧИДИР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
/channel/azhar_uz
Президент ифторликда иштирок этди
Президент Шавкат Мирзиёев 25 март куни бутун мамлакатимиз бўйлаб ўтказилган ифторликда иштирок этди.
Манба: https://uza.uz/posts/582532
/channel/azhar_uz
❔ҲОМИЛАДОР АЁЛ РЎЗА ТУТМАСА БЎЛАДИМИ?
Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси.
#Рамазон_саволлари
#Рамазон2024
👉/channel/azhar_uz
🌙 САУДИЯ АРАБИСТОНИ ВА АКСАР МАМЛАКАТЛАРДА ҲАМ РАМАЗОН ҲАЙИТИ 10 АПРЕЛДА НИШОНЛАНАДИ
🔭 Дунёнинг бир қатор йирик мусулмон давлатлари, хусусан:
🇸🇦 Саудия Арабистони Подшоҳлиги
🇪🇬 Миср Араб Республикаси
🇦🇪 Бирлашган Араб Амирликлари
🇰🇼 Кувайт
🇶🇦 Қатар
🇧🇭 Баҳрайн
🇪🇭 Фаластин
🇸🇾 Сурия
🇱🇧 Ливан
🇹🇷 Туркия
🇰🇿 Қозоғистон
🇰🇬 Қирғизистон
🇹🇯 Тожикистон
🇹🇲 Туркманистон
🇦🇿 Озарбайжон
каби давлатларда 2024 йил 10 апрель, чоршанба куни Рамазон ҳайити сифатида кенг нишонланади.
Шунингдек, дунёнинг йирик давлатлари 🇺🇸АҚШ, 🇪🇺 Европа, 🇷🇺Россия ва 🇦🇺 Австралия кабиларда ҳам Рамазон ҳайити 10 апрель куни, деб эълон қилинди.
🗣 Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда жорий йилда диёримизда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилган эди.
#hayit #ramazon
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ
🌐/channel/azhar_uz
🌙 ФИТР САДАҚАСИ: КИМЛАР НИМА УЧУН ВА КИМЛАРГА, ҚАЧОН ВА ҚАНЧА МИҚДОРДА БЕРАДИ?
2024 йил учун ҳар бир жон бошига фитр садақасининг миқдори:
• буғдойдан – 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;
• арпадан – 20 000 (йигирма минг) сўм;
• майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
• хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.
Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя.
Эслатма! Фитр садақаси қийматлари Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланган бўлиб, ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.
🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ ТЎҒРИСИДА
🌐Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги онлайн мажлиси бўлиб ўтди. Унда Рамазон ҳайитини кўтаринки руҳда ўтказишга оид кун тартибидаги бир қатор масалалар муҳокама қилинди.
💬Йиғилишда уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан Рамазон ҳайити қайси кунга тўғри келиши ва ҳижрий 1445 йил Шаввол ойи ҳилолини кузатиш бўйича қилинаётган ишлар ҳамда фалакий ҳисоб-китоблар атрофлича таҳлил қилинди.
🔭 Шунингдек, дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилди. Туркий давлатлар диний идоралари масъуллари билан ҳам ушбу масала кенг муҳокама қилинди.
🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда жорий йилда диёримизда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди.
🌐 /channel/azhar_uz
📖 БУГУН РАМАЗОННИНГ ОХИРГИ ТОҚ КЕЧАСИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қадр кечаси борасида: "У 27-ёки 29-кечадир. Ушбу кеча ерда фаришталар сони майда тошлардан ҳам кўп бўлади", дедилар (Имом Аҳмад ривояти).
📍Бугун 7 апрел якшанба куни шом намозидан кейин Рамазон ойининг 29-кечаси бошланади.
#ramazon_saboqlari
Фитр садақаси нима учун берилади? (1 қисм)
Фитр садақаси – рўзадан чиқиш муносабати билан бериладиган садақа. У Рамазон ойида беҳуда гап-сўзлар, қилинган хато ва камчиликларни ювиш ҳамда камбағал, мискинлар, етим ва бечораларнинг очликларини кетказиш мақсадида жорий қилинган.
Имом Вакиъ ибн Жарроҳ раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Фитр садақаси – саҳв саждасига ўхшайди. Намознинг вожиб амали тарк бўлганда, саҳв саждаси билан намоз тўғрилангандек, фитр садақаси ҳам рўзанинг камчиликларини тўлдиради".
Ҳанафий мазҳабида фитр садақаси вожиб амал ҳисобланади.
🌐 /channel/azhar_uz
#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
🌙 РАМАЗОН ОЙИНИНГ ОХИРГИ 10 КУНЛИГИ БОШЛАНДИ!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар", деганлар.
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (охирги) ўн кунлик кириб келса белбоғларини маҳкам боғлардилар, кечаларини тирилтирар ва аҳлларини уйғотардилар".
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
Табароний ривоят қилган.
/channel/azhar_uz
#muftiy_minbari
🌙 ТАЖОВУЗКОР ИНСОН, МУСУЛМОН УММАТИДАН ЭМАС!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
/channel/surxonmuslimuz
/channel/azhar_uz
#Ramazon_2024
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким рўзадор кишига ифторлик қилиб берса, у кишига ҳам рўза тутганнинг ажридек савоб берилади.бу билан рўзадорнинг ажридан ҳеч бир нарса кам бўлмас”, дедилар (Имом Термизий ривояти).
🌐 /channel/azhar_uz
📞РЎЗАГА ОИД САВОЛЛАРИНГИЗГА КОЛЛ-МАРКАЗ ОРҚАЛИ ЖАВОБ ОЛИНГ!
⏳Рамазон ойи давомида саволларингизга Фатво марказининг малакали мутахассислари ҳар куни эрталаб соат 06:00 дан 18:00 га қадар жавоб берадилар.
☎️Бунинг учун 78-150-33-44 телефон рақами орқали колл-марказга қўнғироқ қилиб, боғланинг.Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
/channel/azhar_uz
🕋 Масжидул Ҳаромда ўқилган намоз
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Менинг масжидимда ўқилган намоз бошқа масжидларда ўқилган намоздан минг марта афзалдир. Масжидул Ҳаромда ўқилган намоз бошқа масжидларда ўқилган намоздан юз минг марта афзалдир" (Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривояти).