az_sss | Неотсортированное

Telegram-канал az_sss - Abror Zohidov

1822

SSS yoki saytlarga sig'magan so'zlar... Muallif: Abror Zohidov Murojaat uchun: @Abror_Zohidov Инстаграм: instagram.com/abrorzohidov1

Подписаться на канал

Abror Zohidov

Қадимий саховатпеша дўстим алоқада: Асқархон Ғозихоновдан

– 4,7 млн сўм!
Хўўш?

Читать полностью…

Abror Zohidov

🔥 Шаҳриёрбек алоқада!!!

4.000.000 сўм!!!
🏆

Читать полностью…

Abror Zohidov

Эээээнг эски, энг саховатпеша дўстим қайтди: Асқархон Ғозихоновдан – 3,5 млн сўм! Хўўш?

Читать полностью…

Abror Zohidov

✍️ Янги қадам: Ойбек Холиковдан – 3 млн сўм! Ажойиб!!!

Читать полностью…

Abror Zohidov

🍃 Янги қадам, янги иштирокчи: Андижондан Ойбек Нажмитдинов – 2,6 млн сўм!

Читать полностью…

Abror Zohidov

🤝 Янгиланди: Андижондан Шаҳриёрбек– 2.200.000 сўм!!! Хўўш?

Читать полностью…

Abror Zohidov

Оширилди!!!! Nodira MUKHAMMADIYEVNA, сурхондан: 2,1 млн сўм!

Читать полностью…

Abror Zohidov

🔥 Дарров янгиланди: "Қора қўчқор" жамоасидан: 1,8 млн сўм!!!

Читать полностью…

Abror Zohidov

⭕️ Nodira MUKHAMMADIYEVNA, сурхондан: 1,5 млн сўм! Хўўўш?

Читать полностью…

Abror Zohidov

💥 Музаффар Абдуллаевдан илк яхлит таклиф: 1 млн сўм!!!

Читать полностью…

Abror Zohidov

🔥 Андижондан Шаҳриёрбек: 700 минг сўм!! Укам...

Читать полностью…

Abror Zohidov

Нима ҳам дердик?..

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

Abror Zohidov

✍️ Кўп нарсага чора бордур, лекин шанғиллаб турган шантажчи аёлга бас келолмайсан

Бир акамиз қўнғироқ қилди:
– Тушинг, жумага бирга борамиз.
Тушдим. Бирга мачитга кириб чиқдик.
– Биратўла тушлик қилиб кетақолайлик. Кейин сизни ташлаб қўяман.
Бирга лағмон едик. Машинага чиқиб, олд ўриндиқда ўтирдим. Кўп ўтмай телефон овози эшитилди. Акага қарадим, у менга, кейин икковимиз ҳам телефонларимизга қарадик. Икковимизникиям жирингламаётганди. Овоз мен ўтирган ўриндиқ тагидан келарди.
– Кимнингдир телефони қолиб кетибди шекилли, бир четга тўхтанг, олайлик.
Тўхтадик, қўл суқиб телефонни олдим. Лекин тугмани босишга улгурмадим. Телефон блокланган бўлсада, 12 марта қўнғироқ бўлганини кўрсатиб турарди. Очолмадим, яна жиринглашини кутдим. Бир минут ўтмай кутилган қўнғироқ бўлди. Олдим:
– Ҳей, ҳаромхўр ўғри! Қаердасан?! Телефонни олиб кетаман деб ўйладингми? Билиб қўй, ернинг тагидан бўлса ҳам топаман!
– Опа, шошманг. Телефонингиз акамизнинг мошинасида қолиб кетган экан. Биз жумага...
– Эй қулоққа тепма! Икки соатдан бери тинмай қиламан. Ҳозир қўлимга олиб келмасанг, қон қустираман. Мелисахона дарвозаси олдида турибман.
Овоз ўчди. Ҳайратдан мен ҳам ўчдим. Таниш акага қарадим. У ҳам телефоннинг карнайидан янграган овозга ҳанг-манг бўлиб турарди.
– Э-э, тирикчилик қурсин. Ҳали бир аёлни қизи билан миндиргандим. Шуларники тушиб қолган бўлса керак. Ўзи ранги совуқроқ эди. Юринг, тезроқ айтган жойига олиб бориб берайлик.
Манзилга етгунча бўлган етти-саккиз дақиқа ичида икки марта қўнғироқ бўлди ва яна роса гап билан “сийландим”. Акамиз йўлнинг бу тарафида тўхтади ва шундай деди:
– “Разворот” қилиб ўтирмай, йўлдан ўтиб бериб келақолинг...
Биламан, ўзи дуч келгиси келмаяпти, буни танимайди, индай олмайди, деб мени туширяпти. Тўғри тушундим ва бордим. Чиндан ҳам ички ишлар бўлими олдида кўзлари совуқ чақнаб турган аёл ва қизи турарди. Бориб телефонни узатдим, у қўлимдан юлқиб олди ва шанғиллади:
– Қани ҳалиги ўғри? Ҳозир ёзиб бериб, бир пасда топтирмоқчи эдим. Суриштираётганимни билиб қолиб, сени жўнатдими?
– Ҳой опа, ўзингизни босинг. Телефонингиз мошинага тушиб қолган экан. Биз билмай жумага кириб кетибмиз.
– Бу эртагингни болангга айтасан! Соат уч бўляпти, қанақа жума? Сенга ўхшаганларнинг кўпини кўрганман. Уйингни куйдирвормай яна...
Аёлнинг айрим гапларини ёзиб ҳам, айтиб ҳам бўлмайди. Яхшики гап қайтармаяпман. Йўқса юмдалаб ташлашдан ҳам тоймасди. Секин ортимга бурилиб қайта бошладим. Лекин ортимдан шанғиллаш тинмади:
– Бу ҳаромхўрларни мана шундай қўрқитмасанг индамай олиб кетаверади. Айтдимку сенга, ёзиб беришимни билгани учун оёғи куйган товуқдай югуриб келди мана. Олиб келмаганда итнинг кунини солардим...

Бефойда эди ниманидир тушунтириш, беҳуда эди гапириш. Аёлнинг шаллақиси ва шантажчисига бас келиб бўлмасди барибир.

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

Abror Zohidov

✅ Айни пайтда Малайзияда бўлиб турган укам Камолиддин Эгамов шу видеони жўнатибди. Чиндан, биз китоб ўқимайдиган миллатга айландик. Не ажабки ўзим ҳам эртаю-кеч телефон ва компьютерга тикилиб, китоб ўқимай қўйганман...

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

Abror Zohidov

Портлади, бузилди – бўлдими? Ўрага сичқон тушди, гулдир-гупми?

🔥“Заправка” портлаган дақиқаларда “Ваҳимага ўрин йўқ, ҳаммаси назорат остида” деб чиққан полвон яна диққат марказида. Унинг айтишича, АЁҚШ халқни ўйлаб бузиб ташланаётганмиш.

😖 Мана шуни терговга, суриштирувга ғарақлатиб тупуриш дейилади. Бу қанақаси энди? Портлаган ва ўнлаб одам ўлимига сабаб бўлган объект қандай қилиб судгача бузиб ташланиши мумкин? Яна айтилишича, “заправка” раҳбарининг хоҳишига кўра бузилаётганмиш.

⚡️Ие! Бу раҳбар қамоқда эмасмиди? Қачондан давлат ташкилотлари терговдаги гумондорнинг хоҳиш-истакларига кўра иш кўрадиган бўлиб қолди? Балки белларини уқалаб, портлаган заправкаларини қайта қуриб берарсизлар?!

✅ Ўша ўлганларнинг, айниқса боласини қучиб қовжираб қолган аёлнинг уволи тутади ҳаммангни!

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

Abror Zohidov

🔥Янги иштирокчи, бўлажак янги ғолиб: Бекзодбек Шуҳратбековдан4.500.000 сўм!!! Вауууу!!!

Читать полностью…

Abror Zohidov

😞Ўйлаб қолдим...

🚙 Одамга хизмат қилишга маҳкум оддий темир – мошина рақами учун ҳам шунчалик аукцион бўлармиди?

Аброр Зоҳидов

Читать полностью…

Abror Zohidov

🍃 Янги қадам, эски иштирокчи: Андижондан Ойбек Наджитдинов – 3,2 млн сўм! Зўр!!

Читать полностью…

Abror Zohidov

🔥 Иее, яна Шаҳриёрбекку– 2.800.000 сўм!!! Хўўш?

Читать полностью…

Abror Zohidov

Менда бир таклиф бор

✍️Nodira MUKHAMMADIYEVNA ёзмоқда: "Men dòppiga davogar emasman, bu summa ehson, Surxonga kerakmas bu dòppi. Shunchaki lafz. Kechagi voqea ozgina alamimni keltirdi... 2,5 mln!!"

Келинглар, аукционнинг бир босқичи дея шу кишини ғолиб деб эълон қилсак ва эстафетани давом эттирсак.

💥Nodira MUKHAMMADIYEVNA, сурхондан ғолиб!
2,5 млн сўмини тушириб беради, дўппини яна қайтариб ҳадя қилади!!!

Читать полностью…

Abror Zohidov

✍️ Ойбек Холиковдан – 2,1 млн сўм! Ажойиб!!!

Читать полностью…

Abror Zohidov

⚡️Янги ва жиддий иштирокчи келди – Muzaffar Abdullayev:
"2 млн сўм! Дўппи эгасида қолаверсин ёки болажонларга совға бўлсин!". Зўр таклиф!

Читать полностью…

Abror Zohidov

👁 Андижондан Шаҳриёрбек: Ҳаётимдаги биринчи аукцион мен учун – 1.700.000 сўм!!! Ким оширади?

Читать полностью…

Abror Zohidov

🔥 Янги иштирокчи – "Қора қўчқор" жамоасидан: 1,3 млн сўм!!!

Читать полностью…

Abror Zohidov

✍️ Шоир Оташ Ўрмондан – 800 минг сўм!🤝

Читать полностью…

Abror Zohidov

☘️ Iymonaxon!!! Аёл бўлса-да, яхлит таклиф – 500 минг сўм!!!

Читать полностью…

Abror Zohidov

Қишда совқотиш: муаммо фақат газ ва светдами?

Ҳар йили қиш келади, ҳар йили аҳоли совуқдан қақшайди, норозиликлар кўпаяди. Энергетик инқироз келтириб чиқарган муаммолар чуқурлашиб бораверади.

Лекин масала ечими фақат газ билан светнинг ўзида эмас. Бизга мерос бўлиб қолган, ўзимиз қурган ва қураётган уйларнинг аксарияти қишда иссиқликни сақлаш, ёзда салқин тутиш хусусиятига эга эмас. Бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрмаймиз.

Энг оғир вазият йирик шаҳарлардаги бетондан қалаштириб ташланган кўп қаватли уйларда. Ёзнинг жазирамасини каррасига кўпайтириб узатадиган деворлар қишга келиб қўлинг тегса ёпишадиган даражада музлайди. Иситиш тизими ишлаб турсаку дуруст, ишламаса ёки ундай тизимнинг ўзи аллақачон йўқолиб кетган бўлса, бундай уйда яшагандан кўра кўчада ётган афзал.

Ривожланган ёки қурилиш нормаларига амал қиладиган бирор давлат бундай бўлишига йўл қўймайди. Деворлар албатта ташқи ва ички қопламалар билан қопланади, иситиш ва совитиш тизими мукаммал ишланади, уйдаги ҳарорат меъёрини сақлаш чоралари кўрилади. Чунки агар бу ишлар қилинмаса, газни вориллатиб ёқиб иситган уйимиз ҳам бирпасда совиб кетади.

Бу муаммога бир йил аввал эътибор қаратилганига кўзим тушди. Президент махсус топшириғига кўра 1991 йилгача қурилган 30 мингдан ортиқ уйлар махсус қопламалар билан ўраб чиқилиши режалаштирилган экан. Ҳукумат бу борада вазирликларга мажбуриятлар юклаган, ҳатто янги қурилаётган уйлар бирданига шу талаблар асосида қурилиши шартлиги белгиланган.

Лекин... Ўша гап. Қоғозда қолиб кетган юзлаб режалардан яна биттасига гувоҳ бўлибмиз. Қурилиш вазирлиги ҳам, уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бу ишларни амалга ошириш бўйича нимадир қилишгани бизга номаълум. Билганим шуки, мен яшаётган кўп қаватли бетон уй ҳам, танишларимдан бирортасининг уйи ҳам бундай “ҳимоя чопонига” эга бўлмади.

Бетон деворлар эса ҳар доимгидек музлаб ётибди...


Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

Abror Zohidov

🤝 Келинг, еганимиз билан мақтанмайлик

🔥 Биз кўз-кўз қилаётган дастурхон топганини свет-газга, дорига ёки кўмирга сарфлаб, бола-чақаси оғзига ёқадиган егулик олишга қўли калталик қилаётганларнинг нафратига учрамасин.

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

Abror Zohidov

🤷🏻‍♂️ Ҳозирги ёшлар жудаааа жипир-жипир бўпкетти. Биз ёшлигимизда нармалний кийиниб, нармалний ўйнардик! 😄

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

Abror Zohidov

“Эзгу амал” жамғармаси билан боғлиқ ҳолатни қизиқиш билан кузатиб боряпман

Бошиданоқ айтай: “Эзгу амал”нинг имкониятларига, уларни қўллаётган инсонларга, расман жамғарма мақоми олгани, доимий штат бирлигига эгалиги ва ходимларига мунтазам маош бера олаётганига, энг муҳими – бемор болаларга катта ҳажмда ёрдам қилишаётганига чиндан ҳавас қилардим.

Аммо жамоа ўртасида пайдо бўлган жарлик, икки томон бир-бирини очиқ қоралай бошлагани ва бу можарони омма эътиборига олиб чиққани шундоқ ҳам тетапоя бўлиб улгурмай фалажланаётган хайрия тизимига бўлган ишончни даҳшатли емиради.

Умуман, бизда хайрия фаолияти қандай муаммоларга дуч келади?

1. Оммавий ишончсизлик ва бош қўшмаслик

Жуда кўпчилик ўзи ёрдам қилмайди, лекин беғараз ёрдам берилиши мумкинлигига ҳам ишонмайди. Бу фаолиятни очиқдан-очиқ ёмонотлиқ қилади. Бундай кайфиятда ҳақиқий кўнгиллилар жамоасини шакллантириш ҳам жиддий масала;

2. Менга ёрдам берилса – рост, берилмаса – демак ёлғон

Аксарият ҳолларда беморлар/муҳтожлар ва уларнинг яқинларида истеъмолчилик, боқимандалик ва янаям оғири – шантаж даражасида талаб қилиш одати шаклланади. Улар ёрдам сўралиши билан дарҳол пул тутқазилиши шарт, деб ҳисоблашади. Хайрия қилувчи бу маблағни қаердан олиши заррача қизиқ эмас. Қизиқ эмаслиги майли, давлат ёки қайсидир йирик ташкилот бу пулни берган ва хайрия қилаётган инсон шунчаки тарқатяпти, деган тушунча бўлади;

3. Ўзбекистон тиббиётидаги коррупция ва ўпқондек ютувчи дори индустрияси

Аслида дунё тажрибасида хайрия маблағлари мақсадли йўналтирилади. Яъни шифохона, операция тўлови, маълум препартлар хариди каби. Аммо биздаги “қистир-қистир тизими” хайрияга ҳам жиддий соя солади. Беморлар пул керак, деяверишади. Бироқ кўпинча аниқ харажат турини кўрсата олишмайди. Буюрилган дориларнинг аксарияти фарммафияни бойитади холос;

Бизнинг “Сен кучлисан” кичик жамоамиз “Эзгу амал” сингари доимий ва йирик донорларга ҳам, жамғарма сифатида расмий мақомга ҳам эга эмас. Фаолиятимиз ҳам қатъий тартибга солинмаган, кимдир пул топса дори ёки озиқ-овқат тарқатамиз, беморлар ҳолидан хабар оламиз. Оз сонли ҳомийлар пайдо бўлса, эҳсон қилишга вариантлар берамиз, таклиф бўлса, кўргазма ва аукционлар уюштирамиз.

Лекин асосий режамиз “Эзгу амал” ва шу каби бошқа фондлар сингари рўйхатдан ўтиш, шаффоф ишлаш, болаларга ёрдамни тизимли йўлга қўйиш бўлиб қолаверади.

“Эзгу амал” билан боғлиқ вазият биз ва биз каби жамоалар тақдирига жиддий таъсир қилади. Рўйхатдан ўтишимиз энди катта эҳтимол билан армонга айланади, “Эзгу амал” фаолияти тўхтаб қолса, биз каби кичик жамоалар бу йўналишдаги оқимга, талабга бардош бера олмайди. Аянчлиси – жамиятдаги шундоқ ҳам мўрт бўлган ишонч сўниб битади.

Акалар, опалар – ярашиб олинглар! Ахир ҳар бирингизнинг мақсадингиз шу юрт боласига кўмак беришку. Қолгани майда-чуда гаплар. Арзимайди...

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…
Подписаться на канал